cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Юрист блогер /расмий канал

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
90 476Obunachilar
-47224 soatlar
+8 5137 kunlar
+5 08630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

❗️ФАРЗАНДЛАРИ ХУСУСИЙ МАКТАБ ЁКИ БОҒЧАЛАРГА БОРАДИГАН ОТА-ОНАЛАРГА ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗ БЕРИЛГАН 📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан, ➖"Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она ва фарзандликка олувчилар томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар» даромад солиғига тортилмайдиган тўловлар хисобланиши белгиланган. ✏️ Яна бир ҳолат шуки, ушбу нормада 3 млн сўмГАЧА дейилмоқда. Бу дегани айнан 3 млн сўм бўлиши керак дегани эмас. Ундан камроқ тўланса хам бу имтиёздан фойдаланиш мумкин, фақат тўловнинг максимал миқдори 3 млн сўм. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
❗️ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНEРГИЯ МАНБАЛАРИ ҚУРИЛМАЛАРИ ЎРНАТГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БEРИЛАДИ? 📃 Президентнинг ПҚ-13-сонли қарорига асосан, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахсларга қуйидаги имтиёзлар берилади: 🟢 1) умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган ва улардан фойдаланувчи шахслар, улар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан уч йил муддатга қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади: 1) ушбу қурилмалар бўйича - юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ; 2) алоҳида турувчи қурилмалар билан банд бўлган ер участкалари бўйича - юридик шахслардан олинадиган ер солиғи; 3) электр энергиясини умумий тармоққа сотишдан олинган фойда бўйича - фойда солиғи. 4) уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи; 5) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи. 🟢 2) қурилмалар ўрнатилаётган қуёш панеллари қувватининг 25 фоизидан кам бўлмаган қувватни ташкил этадиган электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган тақдирда, солиқ имтиёзлари улар фойдаланишга топширилган кундан бошлаб ўн йил муддатга қўлланади. 🟢 3) мазкур солиқ имтиёзлари жисмоний шахсларга улар томонидан умумий қуввати 1 кВтдан ортиқ бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилганда ҳар бир объект бўйича бир маротаба қўлланилади. 🟢 4) бунда солиқ имтиёзларининг йиллик миқдори жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича эса - базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги лозим. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
❗️КИМЛАР ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒИЛЛАНИШИ МУМКИН ЭМАС? 📃  "Педагогнинг мақоми тўғрисида" ги ЎРҚ-901-сон Қонунга кўра,  қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди: ➖қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар; ➖қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар; ➖педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар; ➖психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар. ❗️Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 5🤔 2
❗️Ташкилотларда штат қисқарганида ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор аёлларни шу сабаб билан ишдан бўшатиш мумкин эмас! 📃 Меҳнат кодексининг 163-моддасига асосан, иш берувчи қуйидаги ҳолатларда ҳодимни ишдан бўшатиши мумкин эмас: 🟢 Қонунчиликда белгиланмаган асослар билан; 🟢 камситишни тақиқлаш талабини бузадиган ҳолатларда; 🟢 ходим “больничний”да бўлганда (яъни, касал бўлганда) ва таътилларга чиққанида; 🟢 ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги учун ишдан озод этилганда; 🟢 ходим хизмат сафарида бўлганда; 🟢 ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик даврида. ❗️ Шунингдек, 3 ёшгача боласи бор аёллар ёки 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий)ни фақат корхона тугатилганда, улар меҳнат интизомини доимий ёки бир марта қўпол равишда бузганда иш берувчи томонидан бўшатиш мумкин. Штат қисқариши ёки малакаси етарли эмаслиги асоси билан уларни ишдан бўшатиш мумкин эмас. 👉 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 11🥰 1
"Тарихни эслаб" — ушбу каналда тарихнинг энг қизиқарли, ҳайратланарли ва баъзан унутилган воқеаларини кашф этасиз. Бизнинг мақсадимиз — тарихни янги ва ҳаяжонли услубда тақдим этиш орқали, сизни ўтмиш сафарига олиб чиқиш. Бизнинг контентимиз орқали сиз дунё тарихининг турли даврларини, муҳим шахслар ҳаёти ва улкан воқеаларни чуқурроқ тушунасиз. Тарихни эслаб каналида сиз ҳар доим янги билимларни топасиз, шунингдек, тарихий жумбоқлар ва мавзулар устида бош қотирасиз. Биз билан бирга тарихни қайта кашф этинг ва унинг сирларини очинг. Обуна бўлинг ва тарих билан бирга янги саргузаштларга қадам қўйинг! 👇👇👇 https://t.me/+VSkh9iK8DnE4NGVi https://t.me/+VSkh9iK8DnE4NGVi https://t.me/+VSkh9iK8DnE4NGVi
Hammasini ko'rsatish...
1
❗️НИКОҲ ТУЗИШ ТАРТИБИ 📄 Оила кодексининг 13-моддасига асосан, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. ❌ Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. ✅ Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади. ✅ Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин. ✅ Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин. 📄 Никоҳ тузиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. ❗️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи никоҳни рўйхатга олишни рад этганда, шикоят билан бевосита судга ёки бўйсунишига кўра юқори турувчи органга мурожаат қилиниши мумкин. 👉 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 5
❗️АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ШАКЛЛАРДА ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ ? 📃 Ҳукуматнинг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: 🟢 1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар учун: — бандлигини таъминлаш, зарур ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бериш; 🟢 2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун —- тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш; 🟢 3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш; 🟢 4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда уларнинг уй-жойини таъмирлаш хамда уларга тиббий ёрдамлар кўрсатиш; 🟢 5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш, зарур ҳолатларда бир марталик моддий ёрдам бериш; 🟢 6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 23 1
ОРИГИНАЛ ТИКУВ МАШИНКАСИ ✅ ✅ • Мини тикув машинка. ✅ • Model: SM-202A ✅ • 220v тўкда ва батарекада ишлайди. ✅ • 2-хил тезлиги бор. ✅ • Оёқ учун педали хам бор. ✅ • Размер: Буйи 19см, эни 17.5см ⚡️Чегирма нархи: 157.000 сўм ✅ 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇 👇 https://100k.uz/oqim/268451 https://100k.uz/oqim/268451 https://100k.uz/oqim/268451
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
❗️ИЖАРАДА ЯШАЙДИГАН ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖАРА ТЎЛОВИ УЧУН ҲАР ОЙДА 1 020 000 СЎМДАН СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ. 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йил кунги 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ёшлар дафтарига киритилган ёшларга бир-қатор енгилликлар берилган. ❗️Жумладан; ✅  Мазкур низомга асосан «Ёшлар дафтари» жамғармалари ташкил этилиб, ушбу жамғарманинг маблағлари хисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда базавий хисоблаш миқдори (340 000 сўм)нинг 3 баравари (1 020 000 сўм)дан ошмаган миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун субсидия ажратилиши белгиланган. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 31
❗️ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ ТАЪТИЛИ 📄 Меҳнат кодексининг 404-моддасига кўра, ➖ аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади. ➖ Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Hammasini ko'rsatish...
👍 22