uz
Feedback
Имом Бутий ҳикматлари

Имом Бутий ҳикматлари

Kanalga Telegram’da o‘tish

Имом Бутий раҳматуллоҳи алайҳи ҳикматлари

Ko'proq ko'rsatish
3 816
Obunachilar
-424 soatlar
-117 kunlar
-3130 kunlar
Postlar arxiv
Ватанга муҳаббат. Имом Бутий. ✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Ватан зарур ва лозим бўлган бешикдир. Ҳа, ватан мутлақо керакли нарсадир. Инсоннинг ундан ажралиши ва беҳожат бўлиши мутлақо
Ватан зарур ва лозим бўлган бешикдир. Ҳа, ватан мутлақо керакли нарсадир. Инсоннинг ундан ажралиши ва беҳожат бўлиши мутлақо мумкин эмас. Имом Бутий Абдуллоҳ Ғуломов.

Шаҳримизда жуда кўп солиҳ инсонлар бор, мен уларнинг авлиё зотлардан эканига ишонаман. Улар мендан юртимиздаги дўстларимизга
Шаҳримизда жуда кўп солиҳ инсонлар бор, мен уларнинг авлиё зотлардан эканига ишонаман. Улар мендан юртимиздаги дўстларимизга ўн беш кун давомида ҳар куни Бомдод намозидан кейин Йаасийн сурасини тиловат қилиб, сўнгида 100 марта истиғфор айтиб туришлари кераклигини етказиб қўйишимни талаб қилдилар. Имом Бутий. Абдуллоҳ Ғуломов. 👇👇 https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Расулуллоҳнинг туғилган кунларини нишонлаб хурсандчилик қилиш. [Монтаж қилиб ишланган ушбу илмий мунозара тушунчамизни тўлдириб беради] Сохта салафий айтади; Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бу кунни нишонламаган. Бу умуман собит бўлмаган. Балки, Набий алайҳис-салом бу кунни нишонлаганлари ҳақида заиф ривоят ҳам келмаган. Шунингдек у кишининг саҳобалари ҳам бундай қилмаган. Ваҳолангки улар яхшилик қилишга энг харис кишилар эди. Агар бу иш яхши иш бўлганида бу ишда улар биздан ўтиб кетишган бўларди. Имом Бутий жавоб берадилар. Анави айрим биродарларимиз: «Набий алайҳис-салом бу ишни қилмаган, яъни ҳар йили ўзларининг туғилган кунида саҳобаларни бирор йиғинда ёки масжид ва бирор жойда йиғиб тўпламаган. Шунингдек айрим саҳобаларни нашид айтишга ва бошқаларини баъзи сўзларни айтишга буюрмаган. Улар ўртасида бу каби ишлар бўлмаган», дейди. Ҳа, улар ана шундай дейишади. Ҳўб, унинг жавоби нима? Жавоб қуйидагича. Усули фиқҳда ҳамма бир овоздан келишиб ижмо қилган қоида бор. Буни ҳаммангиз ёдлаб олинглар эй биродарларим! Қоида шундай: «Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайсидир ишни қилмаганликлари у нарсанинг ҳаром эканига далил бўлмайди». Қоида тушунарликми?! Набий алайҳис-саломнинг ўша ишни тарк қилишларининг ўзи у ишни ҳаром эканига далил бўла олмайди. Бунга ҳамма бир овоздан келишиб иттифоқ қилиб бўлган. Бизда яна бир иккинчи қоида бор. Уни ҳам ёдлаб олинглар! «Бир нарсаки, вожиб фақат шу билан тамомига етса у нарса ҳам вожибдир. Бир нарсаки, мустаҳаб фақат шу нарса билан тамомига етса у нарса ҳам мустаҳабдир». Кечани ибодат билан ўтказиш яъни «қиёмул-лайл» мустаҳаб амал. Ҳўб, энди мен қаттиқ ухлайман, шунинг учун соат қўнғироғини қўйсамгина «қиёмул-лайл» га тура олмайман, дейлик. Шунда мен учун қўнғироқ ишлатиш қандай амалга айланади? Биламиз-ки, бу иш мен учун мустаҳаб бўлади. Айтайлик мен, Бомдод намозига соат қўнғироғини қўйсамгина тура оламан. Яъни қўнғироқни қўйсамгина Бомдод намозини ўз вақтида ўқий оламан. Шунда мен учун қўнғироқ ишлатиш қандай амалга айланади? Биламиз-ки, у мен учун вожиб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини нишонлаб хурсандчилик қилишнинг ёлғиз ўзи ҳадаф эмас. Балки, у бир восита халос. Соат қўнғироғи уйғониш учун қандай восита бўлса бу ҳам шундай бир восита. Бу восита нима ўзи? Бу бизларни Аллоҳга бўлган яқинлашишимизни зиёда қиладиган воситадир. Расулуллоҳга бўлган муҳаббатимизни кўпайтирадиган воситадир. Набий алайҳис-салом саййидимиз Мусонинг Фиравндан қутилганини нишонлаб хурсандчилик қилдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу муносабат билан шодланиб уни нишонладилар ва Аллоҳга шукр қилдилар. Ҳўб яхши, у зот бу шодликни нима билан ифодаладилар? Биламизки, рўза билан. Ана шу шодланиш эди. Шодланиш остида кўплаб таъбирлар бор. Улар рўза, Аллоҳнинг зикрига тўпланиш, бир-бирларимизга насиҳатлар қилиш учун жамланиш, хутбалар, Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларини эслаш учун тўпланиш, буларнинг барчаси шодланишдир. Бу ердаги шаръий иш нима? Биламизки, у шодланишдир. Энди сиз агар, Пайғамбар ва саҳобалар қилмаган ҳамма нарса ҳаром, дейдиган бўлсангиз 75% (етмиш беш фойиз) амалларимизнинг ҳаммаси ҳаромга айланиб қолади. Набий алайҳис-салом эса ундай ўлчамаганлар. Барча ишларимиз янги, лекин унинг ичи зикр турига киради. Бу ҳужжатни ёдлаб олинглар! Биз уларни бу насиҳатлардан фойда оладилар, деб айтмаймиз. Мен бу нарсани ўз тажрибамдан ўтказиб бўлганман. Аллоҳга қасамки, бутун оламдаги мўжизалар кўринса ҳам улар ўз фикрларини ўзгартирмайдилар. Чунки бу ердаги гапираётган нарса мутаассибликдан бошқа нарса эмас. Лекин ҳадаф ҳақида сизлар ташвиш қилманглар. Бизнинг нишонимиз ҳақида сизлар хавотир қилманлар. Абдуллоҳ Ғуломов 👇👇 Имом Бутий раҳимаҳуллоҳ

#Раддия Расулуллоҳнинг туғилган кунларини нишонлаб хурсандчилик қилиш. [Монтаж қилиб ишланган ушбу илмий мунозара тушунчамизни тўлдириб беради] Имом Бутий раҳимаҳуллоҳ

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меҳрибонликлари". Имом Бутий. ✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов 👉https://t.me/imombutiyrahimahulloh

«Qabr azobi ruhga ham, jasadga ham bo‘ladimi»? Ramazon Butiy ✍️🎤Abdulloh G’ulomov https://t.me/imombutiyrahimahulloh

#СОҒИНЧЛАР “Марҳабо мавжудодлар саййидининг мавлиди” Имом Бутий ✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh

“Мавлид табриги ва уни нишонлаш ҳукми” Имом Бутий раҳимаҳуллоҳ ✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.

«Birlik va birdamlik neʼmati» Imom Butiy ✍️🎤Abdulloh G’ulomov

«Musulmon hayotida Alloh taolo zikrining ta'siri» ✍️🎤 Abdulloh G’ulomov. t.me/imombutiyrahimahulloh

«Musulmon hayotida Alloh taolo zikrining taʼsiri» Imom Butiy ✍️🎤Abdulloh G’ulomov https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Маърифий суҳбатлар: Оилага меҳр ва муҳаббат – пайғамбарлардан қолган меросдир https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Repost from Muslim.uz
#juma_suhbati #halol #mehnat 🗣 Мавзу: ҲАЛОЛ МЕҲНАТ – ФАРОВОНЛИК КАЛИТИ! 🎙 Абдуллоҳ домла ҒуломовЧилонзор тумани “Кўкча оқтепа” масжиди имом-хатиби Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

АШУРО КУНИДАГИ СУННАТ. Аллоҳнинг бандалари! Сизлар шу кунларда Муҳаррам ойининг дастлабки ўн кунлигига кириб келдингиз. Ушбу муборак ойнинг ўнинчи кунига етиб келдингиз. Бу муборак ойнинг ўнинчи кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ашуро куни деб номладилар. Бу куннинг рўзасини тутиш буюрилган эди. Мусулмонларнинг бу кунда рўза тутишлари вожиб эди. Аллоҳ таоло Рамазон ойининг рўзасини тутишни фарз қилгач бу куннинг рўзаси мандуб (мустаҳаб) бўлиб қолди. Имом Муслимнинг саҳиҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган ҳадисда айтилади; "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларида яҳудийларнинг Ашуро яъни Муҳаррам ойининг ўнинчи кунида рўза тутишларини эшитдилар. Расулуллоҳ улар нима учун бу куни рўза тутаётганларининг сабабини сўрадилар. Бу кунда Аллоҳ Мусо алайҳис-саломни Фиравндан қутқаргани учун рўза тутаётганларини айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Биз Мусога улардан кўра ҳақлироқмиз", дедилар. Кейин шу куни одамларга билдириш учун жарчи юбориб Мадина кўчаларида; "Ким бугун рўза тутган бўлса рўзасини мукаммал қилсин, ким рўза тутмаган бўлса куннинг қолган қисмида ўзини (емак ичмакдан) сақлаб турсин", деб эълон қилишга буюрдилар". Шу вақтдан бошлаб мана шу кунда Ашуро рўзасини тутиш Мустафо алайҳис-саломнинг суннатларидан бири бўлиб қолди. Пайғамбаримиз умрларининг охирги йилида; “Агар келгуси йилда ҳаёт бўлсам албатта тўққизинчи куни ҳам рўза тутаман” - деганлари ривоят қилинган. Ушбу кунда кишининг ўз оиласига кенгчилик яратиши мустаҳаб эканлиги ҳам ривоят қилинган. Кишининг ўз оиласига доим кенгчилик яратиши мустаҳаб экани ҳақиқат, лекин ушбу суннатни бу кунда бошланиши инсонга эслатма учундир. Киши бу суннатни ушбу кунда тадбиқ этишга ўзини ўргатиб олса бу асосни йил давомида эслайди ва аҳли оиласига кенгчилик яратиб бу ишда камчиликга йўл қўймай юради. Инсон бу ишларни биргина мақсадни кўзлаб қилиши лозим. Билингки бу, Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг розилигидир. Агар сизларга ушбу кун яқинлашиб келса унинг рўзасини тутинглар ва бу билан Пайғамбарингиз Муҳаммад алайҳис-саломнинг суннатини амалга оширинглар. Имом Бутийнинг 1984-йил 28-сентябр кунидаги жума хутбасидан. Абдуллоҳ Ғуломов. #Ашуро #Бутий #Рўза https://t.me/imombutiyrahimahulloh

👆Таржимаси👇

Ашуро куни. Имом Бутий. ✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов. t.me/imombutiyrahimahulloh

#Раддия “Уламоларга ёмонлик қилувчи ҳар бир кишига ибрат бўладиган тарих”. Имом Бутий ✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Маърифий суҳбатлар: Оилага меҳр ва муҳаббат – пайғамбарлардан қолган меросдир