ar
Feedback
Имом Бутий ҳикматлари

Имом Бутий ҳикматлари

الذهاب إلى القناة على Telegram

Имом Бутий раҳматуллоҳи алайҳи ҳикматлари

إظهار المزيد
3 867
المشتركون
+124 ساعات
-97 أيام
+830 أيام
أرشيف المشاركات
#Раддия “Уламоларга ёмонлик қилувчи ҳар бир кишига ибрат бўладиган тарих”. Имом Бутий ✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Маърифий суҳбатлар: Оилага меҳр ва муҳаббат – пайғамбарлардан қолган меросдир

Нажронлик насронийларнинг элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу
Нажронлик насронийларнинг элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуга; «Бу мактуб ҳижратдан беш йил кейин ёзилди», яъни ҳижрат қилиб келганимизга беш йил бўлганида ёзилди, деб белгилаб қўйишни буюрдилар. Шундай қилиб ҳижрий тарихдан фойдаланган биринчи киши Пайғамбаримиз Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари эдилар. Имом Бутий Абдуллоҳ Ғуломов

«Бир ҳадис шарҳи» Имом Бутий ✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов https://t.me/imombutiyrahimahulloh

«Эшитдик ва итоат қилдик» Имом Бутий. ✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh

#Раддия «Валийлар ва уларнинг кароматларини инкор этувчи жоҳилларга Имом Бутийнинг раддияси» 👇🎤Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh

#Ҳаж_2026 «Аллоҳнинг эҳтироми» Имом Бутий ✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Арафа учун муқаддас макон бўлгани каби, унинг куни ҳам муқаддасдир. Имом Бутий. _ Шарх; Арафот водийсига бора олмадим деб ўкс
Арафа учун муқаддас макон бўлгани каби, унинг куни ҳам муқаддасдир. Имом Бутий. _ Шарх; Арафот водийсига бора олмадим деб ўксинманг, шу куни қаерда бўлсангиз ҳам Аллоҳ дуоларингизни эшитади ва инша Аллоҳ қабул қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам; «Дуонинг яхшиси арафа кунги дуодир», деганлар. Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Арафа. Агар қиёмат кунларининг кичрайтирилган кўринишидаги ушбу кун келса.. ва сен Арафот тепалигида Аллоҳ азза ва жалланинг
Арафа. Агар қиёмат кунларининг кичрайтирилган кўринишидаги ушбу кун келса.. ва сен Арафот тепалигида Аллоҳ азза ва жалланинг бандалари билан бирга турсанг.... Бу дунёдаги ҳамма нарсалар билан бўлган алоқангни унут ва Аллоҳнинг олдига боришингни ўйла. Ҳеч шубхасиз Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг олдида туришингни эсла. Мана шу вақтда ўзингни Аллоҳнинг олдида ҳисоб бериш учун тургандек тасаввур қил. Имом Бутий. Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Бундай қулай фурсатдан фойдаланиб қолинглар! Биринчи навбатда ўзимга айтаман. Сизларни барчангизга ва мени эшитаётган бошқа дўсту ёрларимга ҳам айтаман. Аллоҳнинг эшигини ҳокисорлик ва фақирлик қўли билан тақиллатинглар! Тилингиз билан айтишдан олдин қалбингиз овози ила; "Ҳа Роббим биз сенинг ҳузурингга қайтиб келдик, тавба қилувчилар тавбасини қабул қил. Сенинг олдингга келдик, қийинчиликларимизни осончиликга айлантиргин"- деб айтинглар. Қачонки арафа куни келса билингки бу шарафли кундир. Бу кунда Аллоҳ таоло ўзининг ниҳояси йўқ марҳаматларини бандаларига намоён қилади. Бу кунда рўза тутинг, азиз биродарлар! Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан арафа кунининг рўзаси ҳақида сўраганларида у зот бу куннинг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги сананинг каффороти бўлади", дедилар. Арафа кунининг дуоси ижобат қилингандир. Расулуллоҳ;"Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган энг афзал нарса; "Ла ила иллаллоҳ" калимасидир, дуонинг яхшиси арафа кунининг дуосидир"-дедилар. Келинглар Аллоҳга илтижо қилиш учун Аллоҳ билан аҳдлашайлик! Ҳолбуки бизларнинг барчамиз Унинг хокисор бандаларимиз. Имом Бутий. Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Таржимаси

🎤 Арафа куни Имом Бутий Улашинг👇 t.me/imombutiyrahimahulloh @imombutiyrahimahulloh

#Ҳаж_2026 Мана бир неча кундан кейин ҳаж мавсуми авжига чиқади, Димашқ масжидларининг учдан бири имомларидан, хатиб ва мударрисларидан бўшаб қолади. Ҳа, шундай. Бу маълум нарса. Сиз уларни қидириб уларнинг ўрнига кимнидир, балки муаззинини қўйиб кетганини кўрасиз, дарслар ҳам тўхтаб қолади. Ҳаж мавсумида масжидларнинг учдан бири ушбу ишни бошидан ўтказиб қийналиб келади. Энди ушбу ҳаж Аллоҳ учун бўлдими? Йўқ, ундай эмас. Имом Бутийнинг 278-Ҳикамул Атоия шархи силсиласидан қирқиб олинган видео суҳбатдан Ғуломов Абдуллоҳ таржимаси.👇 https://t.me/imombutiyrahimahullo

Мабрур ҳаждаги муҳим нарса кимнингдир эхром кийимини кийиши, тавоф қилувчилар билан қўшилиб улар тавоф қилаётганларидек ҳаракат қилиши ва тили билан "лаббайка, лаббайка" дейишигина эмас. Кўп одамлар зоҳирида (ташқаридан қараганда) Аллоҳнинг уйини ҳаж қилиш учун йўл оладилар. Лекин уларнинг қалбида ўрнашган мақсад, бандалик ва ибодат маъносидан жуда ҳам узоқда бўлади. Бас энди улар Аллоҳнинг мезонида ҳожилар саналадими? Имом Бутий. Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh

Ҳожилар! Ислом оламининг муаммоларини ҳал қилиш калитлари ана ўшалар қўллари билан ҳал бўлиши умид қилинади. Ўз йўли ва мақсадини тартибга солиб Аллоҳнинг уйига йўл олган биродаримга айтаман. Ҳой дўстим, агар сен Аллоҳнинг муқаддас уйига етиб борганингни билсанг ва уни кўриб роҳат қилсанг ҳамда Аллоҳнинг уйини тавоф қилувчилар билан бирга тавоф қилаётганингни билсанг, тасаввур қилгин-ки сен, Аллоҳ азза ва жалла зиммангга омонат қилиб қўйган қимматбаҳо қадрият атрофида тавоф қилаябсан... Бу тошлар атрофида тавоф қилар экансан тасаввур қилгин-ки, сен еру осмонни тутиб тургувчи Зотга хокисорлик билан юзланиб тавоф қилаябсан. Сен бу тошлар атрофида тавоф қилар экансан Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам сенинг тавофингни қилаётган вақтда айтган ушбу сўзларини эсга ол: «Аллоҳим! Сенга ҳақиқатда рост лаббай. Аллоҳим! Бандалик, қуллик ила Сенга лабба»". Ииом Бутий Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh

“Ўлим вақти бўлса-да, Абдуллоҳ ибн Муборак шунинг учун кулган эди..” Имом Бутий ✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh

📚Аллоҳни таниган шайх Мулло Рамазон Бутийнинг дуоларидан. 🎤Абдуллоҳ Ғуломов t.me/imombutiyrahimahulloh @imombutiyrahimahulloh

Аллоҳни таниган шайх Мулло Рамазон Бутийнинг дуоларидан Эй изтироб (алам) чекиб мурожаат қилганларга (раҳмат) ёғдиргувчи (Алл
Аллоҳни таниган шайх Мулло Рамазон Бутийнинг дуоларидан Эй изтироб (алам) чекиб мурожаат қилганларга (раҳмат) ёғдиргувчи (Аллоҳим). Эй дуо қилган барча муҳтожга жавоб берувчи (Аллоҳим). Эй гуноҳ қилган барча хатокорга ғазаби қўзимайдиган (Аллоҳим). Эй бойлигидан Уни устун деб билган кишига етарли даражада (бойликни) қойим қилувчи (Аллоҳим). Сендан фақатгина ёрдаминг билан етишадиган нарсага эришишни сўрайман. Сендан фақатгина Сенинг қувватинг билан қайтаришга кучим етадиган ҳимояни сўрайман. Эй раҳимлиларнинг раҳимлиси, Сендан офияти (саломатлиги) бор яхшиликни сўрайман! Абдуллоҳ Ғуломов. @imombutiyrahimahulloh

📚Аллооҳни таниган шайх Мулло Рамазон Бутийнинг дуоларидан. 🎤Абдуллоҳ Ғуломов t.me/imombutiyrahimahulloh @imombutiyrahimahulloh

#Ҳаж_2024 «Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қабрлари олдида дуо қилиш одоби» Имом Бутий Абдуллоҳ Ғуломов. 👇👇 https://t.me/imombutiyrahimahulloh