cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Shahnoza Soatova blogi

Ki har ne olami sug‘roda mavjud, Bori ul olami kubroda mavjud. (Alisher Navoiy) Murojaat uchun: @shahnozchatbot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
7 210
Obunachilar
+324 soatlar
-597 kunlar
-23730 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
Камола Алиева ва Дилфуза Куроловаларнинг фикрларига қўшиламан. Жумладан қуйидагиларга: 1. Оилавий зўравонликни криминаллаштирувчи Қонун қабул қилинганидан кейин зўравонлик бўйича мурожаатлар статистикаси ортганини табиий ҳол деб қабул қилиш керак. Чунки энди мурожаатлар қайд этиляпти, ишлар очиляпти, табиийки, статистикада 0 дан юқори рақамлар пайдо бўлади. “Кейинчалик зўравонлик бўйича жавобгарликка тортилаётганларни кўрганларга бу таъсир қилиб, тийилиш эффекти пайдо бўлади ва статистика тушади” деяпти Куролова. Умид қиламиз. 2. Интернетда аёлларнинг булинг қилиниши, хусусан, Лола кейсига тўхталишган. Куролова ўзининг шахсий тажрибасини гапириб, интернетда унга нисбатан “хейт” бошланганида бирданига юзлаб одамлар чиқиб унга хабарни етказишгани, гўёки оғзаки қўллашгани, аммо ўша хейтерларга нисбатан тармоқда бирон сўз айтишга қўрқишгани ва буни тан олишганини айтяпти. (Менимча, бу "ижтимоий иккиюзламачилик") 4. “Эркак эркакка нисбатан ёмон гапларни ёзса, дарров баҳсни реал ҳаётга кўчириш ва тенг шароитда куч синашиш мумкин. Аёл эса ундай қилмайди, шахсийда телефон рақамини олиб чиқиб юзма-юз гаплашиб куч синаша олмайди. Яъни аёлларни булинг қилишнинг зарарли оқибати йўқ деб ишонганлари учун уларга қаттиқроқ босим бўлади”. – Камола Алиева. 5. Камола Алиева бутун жамиятдаги аёллар ўртасида “опа-сингиллик” ғоясини илгари суряпти. Яъни ҳар бир аёл бошқа бир аёлни қўллаши керак, жуда бўлмаганда жим туриши лозим”, деяпти. Ўзимнинг хулосамни айтсам: зўравонлик муаммоси кўтарилганида, ҳамма шахсий қобиқдан ташқарига чиқиб бутун жамият бўлиб биргаликда курашиши шарт. Чунки... Зўравонлик авж олган жамиятда забун ("комплексли") инсонлар, қўрқоқлар, ношудлар, журъатсизлар, муте қултабиат одамлар кўп бўлади. Бу эса кучсизлар ва мағлублар жамиятини юзага келтиради. Биз музаффарлар жамияти бўлиб қолишимиз керак! Фарзандимизнинг қадди тик, боши баланд, тили узун бўлиши лозим. Онасини ҳар куни зулм остида кўрган фарзандларнинг қадди қандай тик бўлсин? Юқоридаги иқтибослар сўзма-сўз эмас, хотирадан тахминий ёзилди. Яна контекст масаласи ҳам бор. Шунга подкастни тўлиқ кўринглар. https://youtu.be/b_UFvBFONb8
4 37321Loading...
02
Кеча "Жаннат оналар оёғи остидадир" фильмига тушдик. Фильм яхши, кўринглар, тавсия қиламан, спойлер бўлмаслиги учун батафсил тақриз ёзмайман. Битта фикр фақат: шундай фильмнинг ўғирланган версиясини кўраётганлар қандай ўйлашади? Ҳай, қароқчиларнинг худоси пулдир, томоша қилаётганлар фильмнинг маълум бир жойга келганда миясига "тинг" этиб урмайдими, манам ёмон одамаканманку, бировнинг ҳақини еб қўйибману деб тавба қилмасмикан? Чунки картинада умуминсоний ва диний қадриятлар кўрсатилган: ҳажга бориш, онани улуғлаш, бировнинг ҳақидан қўрқиш... Парадокс-да ғалати. @shahnozxon
1 59615Loading...
03
DUEL Dadil bo’l maydonda, She’r mag’lub bo’lmagay. Shoir bor Vatanda Til, millat o’lmagay! Muallif va rejissor: Erkin Bozorov Badiiy rahbar: Alisher Sa’dullayev Prodyusser va maslakdoshimiz: Mehrinoz Abbosova Tasvirchi: Hojiakbar Nurmuhammedov Colorist: Asilbek Umarov Hamkorlik va ushbu xayrli loyiha uchun Yoshlar ishlari agentligiga tashakkur bildiramiz. Batafsil ma’lumot @duelloyihasi telegram kanalida. -Qo’lida qalami bor yoshlar, Kutamiz, ko’rishguncha “DUEL”da.
1 56312Loading...
04
“Ходунок” — юрмачоқ. Мена ёқди👍 Фанлар академияси Шарқшунослик институтида янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини топиш ва қўллаш бўйича таклифларга бағишланган муҳокамада қатнашдим. Аввало, шу ишнинг бошланганига шукр. Атамалар билан анчадан бери ҳеч ким шуғулланмаётган эди. Бу эса тилимизда акс этди, табиий. Ишни нимадандир бошлаш керак эди. Бошланди — хайрли бўлсин. Ҳозирча 40 та атамага нисбатан муқобил сўзлар тақдимот қилинди. Атамалар соҳаларга масъул вазирлик ва идоралар томонидан таклиф қилинган, ФА олимлари томонидан кўриб чиқилган. Бу ҳали илк қадам, Комиссия йиғилиши ҳам эмас, мутахассислар иштирокидаги муҳокама холос. Менга айрим таклифлар ёқди. Масалан, эндигина юришни ўрганаётган болажонлар учун ишлатиладиган "ходунок"ни "аравача" ва "адақарава" (оёқарава) дейиш таклиф қилинган эди. Ўша ерда сўзга чиққан устоз тилшунос олим Абдуваҳоб Мадвалиев "юрмачоқ" сўзини таклиф қилдилар. Кўпчиликка ёқди, менга ҳам. Кўп вариантлар ўзи тилимизда мавжуд ва қўлланиб келаётган сўзлар, айримлари "адашиб" ҳужжатларга кириб қолган. Масалан, қумқоғоз ва жилвирқоғоз фаол қўллангани ҳолда қайсидир ҳужжатларда "наждак қоғози" бўлиб кетган. Буни тузатиш керак, холос. Бўнак (аванс), конфиденциал (махфий), маркировка (тамғалаш), кутилма (прогноз) каби сўзларни аллақачон тилимизда мавжуд, уларни атама сифатида расман тасдиқлаб қўйиш кифоя. Лекин тилимиз бисотидан олинган ёки янги ясалган атамалар ҳам таклиф қилинган. Менимча, бу таклифларни ҳали ўйлаш, пишитиш, чуқурроқ тадқиқотлар ўтказиш ва муҳокама қилиш лозим. Ўзим аллақачон тармоқларда қўлланаётган етказма (доставка), қистирги (скрепка) сўзларини рўйхатга киритишни таклиф қилдим. Яна битта таклифимни айтиш эсдан чиқибди. "Неустойка" сўзини "айбона" деб қўлласак бўлар ("Эгамберди, шу буғдойнинг вазнига бараварлаб саримағиз ундан торт, айбонанг учун устига ўзимиздан бир пуд ун ҳам қўш". А. Қодирий, „Обид кетмон“). Умуман олганда, ҳозир атамалар соҳасида бирмунча тартибсизлик мавжуд. Илмий атамалар бир томон, тилимизга кириб келаётган оммавий янги сўзлар бошқа томон, бир пайтлар чала ўгирилган атамалар, турли қўлланаётган атамалар ва ҳоказо – қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Шу сабабли қатъият билан бу йўналишда ишни давом эттириш керак. Атамалар ҳали кўп муҳокама қилинади, комиссия ҳам кўради, жамоатчилик ҳам. Бу илк қадам холос. Жамоатчиликдан фикр, мулоҳаза ва қўллов кутиляпти. Халқимиз сўзга бой, ўнта миядан чиқмаган фикр ўн биринчисидан чиқиши мумкин. Бошқа томондан алифбо ислоҳи сингари бу йўналиш ҳам босим остида қолиб кетмасин. Тилимиз учун ҳамжиҳатлик қилайлик. @shahnozxon
2 60338Loading...
05
Хоразмда "Ишқ ва андуҳ" фильми намойиш этилди. Картина яқинда премьера қилинди, бугун "Кинокарвон" доирасида вилоятнинг Гурлан туманида аҳолига тадқим этилди. Кинематография агентлиги ташаббуси билан ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган "Кинокарвон" акцияси бу йил ҳам республика бўйлаб ижодий сафарларини давом эттирмоқда. Тадбир доирасида Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Матёқуб Матчонов, Боир Холмирзаев ҳамда Раъно Шомирзаева, Хусан Мусабоев, Болтабой Тошматов, Барно Қодирова, Али Ниязембетов, Умид Искандаров каби таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ташкил этилади. Маълумот учун, "Кинокарвон" акцияси Хоразмда 30 апрель ҳамда 1–2 май кунлари бўлиб ўтади.
3 0374Loading...
06
“Жаннат оналар оёғи остида” фильми телеграм каналларга чиқиб кетибди. Бир муҳим савол бор, агар шу телеграм каналдаги рухсати олинмай тарқатилаётган фильм ҳаволасини шахсий хабарда ё таниш-қариндошлар группасига тарқатса нима бўлади? Ҳуқуқшунос Муроджон Нажмиддиновнинг огоҳлантиришича: “…фильмни исталган шаклда ва жойда тарқатиш учун ҳуқуқ эгасидан рухсат олиниши шарт. Бу талаб фақатгина блогерлар, стриминг платформалари ва телеканалларгагина эмас, балки барчага тааллуқли. Масалан, Telegram тармоғида каналлардан бири фильм тарқалди. Бу ўрнида фақатгина уни жойлаган канал эгаси эмас, балки танишингизга шахсий хабарлар орқали улашган сиз ҳам жавобгар бўласиз”. Жаримаси эса яхшигина (миқдорини бу ердан кўриш мумкин) Мени қувонтираётгани, бугун твиттерда ва телеграмда шу тарқатувчи каналларни қоралаш ва уларга “спам босиш”га чақириқларни кўп кўрдим. Демак, жамият интеллектуал мулк ўғриларига муносабатида кутилган ўзгариш бошланди. Бу бировнинг ҳақига хиёнат эканини англашмоқда. Бардавом бўлсин! @shahnozxon
3 42994Loading...
07
Мана бу видео тарқалгандан кейин Болалар омбудсмани зудлик билан эътибор қаратиб, воқеани назоратга олган эди. Ушбу воқеа 23 март Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида содир бўлган. Ўғил тоғасининг дўконида бўлганда 43 ёшли отаси келиб, болани ўзи билан олиб кетмоқчи бўлади. Бироқ, бола отаси билан кетишни хоҳламаслигини, уйдаги доимий жанжал сабаб, энди улар билан яшамаслигини айтади. Ота ўғлига нисбатан зўрлик ишлатиб болани барибир олиб кетмоқчи бўлади. Болалар омбудсманига кўра, ушбу оилада эр-хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам кузатилган. Ҳатто шу йилнинг 2 февраль куни Ўртачирчиқ тумани ИИБ томонидан боланинг онасига эр тазйиқларини чеклаш учун ҳимоя ордери ҳам берилган. Суд 27 апрель куни, фарзандига зўрлик ишлатган отани майда безорилик ҳамда совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юришда айбдор топиб, унга нисбатан 5 сутка қамоқ жазоси тайинлади. 🧠@nurbekalimov
2 5523Loading...
08
Bugun raqibimiz turnir peshqadamlaridan biri - Tailand terma jamoasi 💪🏼 Bu “A” guruhida birinchi o‘rin uchun o‘yin. Chiptalarni iTicket.uz sayti orqali xarid qiling va “Humo Arena”da yigitlarimizni qo‘llab-quvvatlang 🔥 —————————— Сегодня нашим соперником станет один из лидеров турнира - сборная Тайланда 💪🏼 Это матч за первое место в группе А. Приобретайте билеты на сайте iTicket.uz и поддержите наших ребят на «Хумо Арене» 🔥
2 1521Loading...
09
Божхона қўмитаси матбуот хизматида кўп йиллардан бери хизмат қилиб келаётган Ҳусан Тангриев янги лойиҳа — "Божхонада" подкастини суратга олиш бошланганини ва унинг биринчи сони олинганини хабар қилди. Подкастнинг илк сонида жуда долзарб мавзу — тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси кўтарилибди. Бу турдаги ноқонуний фаолиятга қарши давлат томонидан кескин чоралар кўриляпти, жавобгарлик кучайтириляпти, аммо бу ўлгур "бизнес" йўқолай демайди. Бу бўйича бир тадқиқот эътиборимни тортди: АҚШнинг Жорж Мейсон университети тадқиқотлари шуни кўрсатадики, тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси халқаро террорчи ташкилотлар ва жиноий гуруҳларни молиялаштириш учун йўналтирилар экан. Бу албатта даҳшат! Подкастда ҳали яна жиддий мавзулар кўтарилади ва туркум суҳбатлар уюштирилиб борилади, албатта кузатиб боринг. Мана бу ерда ҳозирги биринчи сонга ҳавола қолдираман. https://youtube.com/video/Opt9eiSKW_o/
184 38765Loading...
10
Мана бу ҳолатга тегишли органлар эътибор қаратишини сўрайман, бирор жиддий кор-ҳол бўлмасидан. Нурбек Алимов каналида ёритилган ушбу мурожаат менга ҳам бугун келиб тушди. Видеони эълон қилишга юрагим дош бермади. Унда кап-катта эркак бир йигитни (балки вояга ҳам етмаган ўсмирдир) машина эшигида ушлаб олиб қаттиқ калтаклаяпти. Калтакланаётган йигитнинг "Яшамайман сиз билан" деяётганини, ураётган эркак эса "Милисага телефон қиладиган бўлдингми" деб зўравонликни давом эттираётганини кўриш мумкин. Мурожаат: "Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Ўртаовул МФЙ да яшовчи М.Х. уй-жойни хотини ва фарзандларидан тортиб олиш ва уларни ҳайдаб чиқариш ниятида турмуш ўртоғи М. С. ни доимий равишда ўлдираман деб, шавқатсизлик билан уриб дўппослаб келмоқда. Сўнгги маротаба хотинини уриб, пичоқлаган ва онасини ҳимоя қилмоқчи бўлган ўғлини урган. Ўғил қочиб кўчага чиқиб йўловчи машинага ўтирганида уни кўчада шавқатсизларча уриб дўппослаган. Ушбу ҳолат бўйича аёл маҳаллага ва участковойга мурожаат қилса ҳам, хеч қандай чора кўрилмасдан келмоқда". @shahnozxon
2 5634Loading...
11
Шеъриятга қандай кирганини адабиётимиз сезмай қолди Бугун халқ шоири Муҳаммад Юсуф 70 ёшга тўлар эди. Видеодаги шеърни кўпчилик билади, яхши кўради. Мен ҳам. Қуйидаги сўзларни эса Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарофиддинов айтган. Муҳаммад Юсуф деган шоир шеъриятга қандай кириб келганини адабиётимиз сезмай ҳам қолди. Аммо у тезда, ҳаммани ҳайрон колдириб, оғизга тушиб кетди. Муҳаммаднинг шеърлари бир қарашда жуда содда, жўн ёзиладиганга ўхшаб туюлади. Аммо унга ўхшатиб ёзиб кўрингчи? Қўлингиздан келмайди! Унинг осон ёзиладиганга ўхшаб кўринган мисралари мухлисларни йиғлатди, кулдирди, ўз оғушига тортиб олди. Муҳаммаджон камдан-кам туғиладиган истеъдод эгаси бўлиш билан бирга, камдан-кам шоирда учрайдиган хислат эгаси — шуҳратдан қочадиган камсуқум инсон эди. У шуҳратнинг эмас, шуҳрат унинг ортидан қувиб юрарди. Муҳаммад Юсуф бахтли, омадли шоир. Унга мустақил юртини, озод халқини кўриш насиб этди. Юртининг энг улуғ байрамларида унинг қўшиқлари баралла янграйдиган бўлди. Ўзбекистон ҳақидаги шеърини ёшлар ҳатто ўз мадҳияларига айлантириб юбордилар Адабиётга сездирмай кирган бўлса ҳам, ўзини ва ижодини севдириб юракларда қолиб кетган шоирнинг охирати обод бўлсин! @shahnozxon
2 42115Loading...
12
😌 «Bosch» idish yuvish mashinasini 50% CHEGIRMA bilan sotib olish oltin zargarlik buyumlarini sotib olish o'rniga qizingizning baxti va farovonligi uchun ajoyib imkoniyatdir. ❗️Aksiya tugashiga atigi 6 kun qoldi. 😉 Shoshiling - mahsulotlar cheklangan! 🛒 ☎️ 78 113 44 40 reklama
2 05114Loading...
13
Har shanba o‘zbek telekanallarida "Milliy kino kuni" bo‘ladi O‘zbekistondagi barcha telekanallarda haftaning shanba kuni "Milliy kino kuni" sifatida belgilanmoqda. Aksiya davomida "Maftuningman", "Vahallada duv-duv gap", "Abdullajon" kabi oltin meros bo‘lib qolgan milliy xitlardan tortib yangi zamonaviy filmlar va premyeralar namoyish etilar ekan. - Tomoshabinlarimiz bu filmlarni sog‘inishgan, albatta. Bular xorijiy kinofondlardan qaytarilgan o‘zbek filmlarining etalon nusxalaridir – dedi Kinematografiya agentligi direktori Firdavs Abduxoliqov. Biz unutayotgan "milliy kontentlar" bizga qaytishi rost bo‘lsin. "O‘zbekfilm kinostudiyasida suratga olindi" degan jumla haqiqiy "brend" edi. Ushbu aksiya aholining badiiy didini oshirishga xizmat qiladi deb ishonaman. Talab esa taklifni keltirib chiqaradi. Zora hozirgi maishiy saviyasiz seriallar darajasi ham oshib qolsa. @shahnozxon
2 84413Loading...
14
Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? – Ҳуқуқшунос жавоби Ҳуқуқшунос Муроджон Нажмиддинов ёзяпти: Қонунга асосан мерос васиятнома бўйича ёки қонун асосида бўлиши мумкин. Мероснинг қай тариқа қолдирилганлигига қараб, жавоб ҳам турлича бўлади. Масалан, агар васиятнома қолдирилган бўлса, оталик белгиланган тақдирда ҳам бола мерос қолдирувчининг меросига эгалик қилолмайди. Чунки васиятнома кишининг мол-мулкни ёки бу мол-мулкка бўлган ҳуқуқнинг ўзидан кейинги тақдирини ҳал қилишга қаратилган хоҳиш-иродаси бўлиб, мерос қолдирувчи исталган қарор қабул қилиши мумкин. Васият қилувчи меросхўрлардан биттасини, бир нечасини ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилишга ҳақли. Шунга кўра, васиятнома бўлган тақдирда оталик белгиланса ҳам, мерос қайта тақсимланмайди. Агар васиятнома қолдирилмаган бўлса, мерос қонун бўйича тақсимланади. Қонунга кўра, мерос қолдирувчининг болалари, эри (хотини) ва ота-онаси тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Бундай ҳолатда оталикнинг белгиланиши бошқа мол-мулк қаторида интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳам қайта тақсимлаш имконини беради. Қолгани бу ерда @shahnozxon
3 33627Loading...
15
Менга Анбар Отиндан таклифнома келди!👍👍👍 Анбар Отинни аёллар орасида биринчи ўзбек жадиди деса ҳам бўлади. "Мутолаа" лойиҳаси супер-креативчиларни йиғиб олибди, шекилли. Таклифноманинг ўзиёқ лойиҳага қизиқишни орттиряпти. Mutolaa – энг сара китобларнинг электрон, аудио ҳамда видео шаклидаги сифатли ва тизимли платформаси. Тақдимоти "Заковат" билан бир вақтга тўғри келгани мени қийин аҳволга қўйди. Лекин айнан Анбар Отин номидан келган таклиф учун жуда хурсандман. Бир амалларман)) @shahnozxon
2 66416Loading...
16
Muammo o’zbek tiliniki. O’zbek tilida xorijiy joy nomlari bir xillashtirilishi kerak. Asosiy mavzu shu, chalg’imanglar )) @shahnozxon
2 5903Loading...
17
Ўмон! Тишқи ишлар вазирлигига қарашли сайтда мамлакатлар ва шаҳарлар номлари "ўзбекчалаштириб" берилмоқда. Ниятни оқлайман, эзгу. Бироқ ўзбекчалаштириш тилшунос мутахассислар томонидан қилинса, яна бунақа битта сайтда ё расмий хабарларда эмас, камида шаҳарлар ва мамлакатлар номларининг имло луғати даражасида қилинса яхши бўлар эди. Ягона амалиёт керак, чунки одамлар Ўмон сўзи қачон қаердан тилимизга кириб келгани ва нима учун айнан шундай тарзда айтилаётганини билиши керак, ҳамма шуни қабул қилиши учун асосли таянч манба керак. Қолаверса, илмий ёндашувдан ҳеч ким кам бўлмаган. Ваколатли органлар, олимлар ва экспертларни ушбу маслага эътибор қаратишга чорлаб қоламан. @shahnozxon
3 06825Loading...
18
Вафот этган шахсни ота сифатида белгилаш мумкин. Бунда суд нимага таянади? Батафсил @shahnozxon
2 8439Loading...
19
“Кокетка”ли атлас кўйлак — миллий қадриятимиз. “Фаразан” эмас, айнан! Енги калта, этаги тиззадан узун, гули гулига тушириб тикилган атлас кўйлак — полотно! Уни не-не обрўли, зиёли, маърифатли, қаҳрамон аёлларнинг эгнида кўрамиз. Ойим “ҳар бир аёлда атлас кўйлак бўлиши керак, чунки жуда қулай, кундузи ишга кийиб бориб, кечқурун тўйга кетаверсанг бўлади” дердилар. Фаол, меҳнаткаш оналаримизнинг ҳамиша виқорли, назокатли ва гўзал кўринишига ёрдам берган “сеҳрли таёқча” у. Юқоридаги суратларни кўриб атласга дил кетди! Якшанба бозорга тушаман. Қизим билан бир хилда “кокетка” атлас кўйлак тиктириб кияман Майлига, кимгадир ёқса, ёқмаса… @shahnozxon
1 5000Loading...
20
Электр энергияси ва табиий газ учун компенсация олиш тартиби қандай? Ҳукумат қарори билан, электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар жорий қилинаётганидан хабарингиз бор. Қарорда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига қишки мавсумда электр энергияси ва табиий газнинг истеъмол меъёрларидан ортган қисми учун давлат томонидан компенсация тўлаб берилиши ҳақидаги банд ҳам мавжуд. Кўпчилик ушбу имтиёзни қандай тартибда олишни билмаётган экан. Қуйида соддароқ қилиб тушунтиришга ҳаракат қиламан. Кимлар эҳтиёжманд оила сифатида компенсация олиши мумкин? Имтиёзлар «Ижтимоий ҳимоя миллий реестри»даги кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчиларга берилади. "Ижтимоий ҳимоя миллий реестри"га киритилмаганлар ҳам компенсация олиши мумкинми? Реестрга киритилмаган, «маҳалла еттилиги» хулосасига асосан аниқланган эҳтиёжманд оилалар ҳам компенсация олиши мумкин. Компенсация қачон берилади? Эҳтиёжманд оилалар компенсация олиш учун ноябрь-март ойлари давомида, ҳар ойнинг 15-кунига қадар «Инсон» ижтимоий марказлари ёки маҳаллалардаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилишлари талаб этилади. Шундан сўнг, «Инсон» ижтимоий марказлари эҳтиёжманд оиланинг маълумотларини ариза берилган ойнинг 25-санасига қадар ягона реестрга киритади. Кейинги босқичда эҳтиёжманд оиланинг электр энергияси ва табиий газ истеъмоли ҳақидаги маълумотлари ўрганиб чиқилади. Эҳтиёжманд оилалар учун тўлов рўйхати шакллантирилиб, компенсация учун зарур маблағлар АТ «Халқ банки»га юборилади. Компенсация ариза юборилган ойдан кейинги ойнинг 27-санасигача банк пластик карталарига ўтказиб берилади. Қанча миқдорда компенсация берилади? Табиий газ учун базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 кубометргача, электр энергияси учун эса 150 киловатт/соатгача миқдор компенсация қилиб берилади. @shahnozxon
3 46520Loading...
21
Собиту сайёрада инсон ўзинг: бугун Халқаро Ер куни Халқаро Ер куни бутун дунёда турли халқларда нишонланиб келадиган, асосан табиат, Ер курраси, Қуёш ва табиий ҳодисалар билан боғлиқ баҳорги байрамлар таъсирида пайдо бўлган санадир. Ушбу санада Ер куррасининг бугунги кунга келиб заифлашиб ва ифлосланиб бораётган экологиясига эътибор қаратишга чақирилади. У инсонларни турли зиддият ва урушлардан тўхтаб, ҳамма умумий сайёрада яшаётганини, келажаги, муаммолари муштарак эканини эслатишга ҳамда уларни ҳамжиҳатликда бартараф этишга чақиради. Тадбир илк бора 1970 йил халқаро «Ер куни» тармоғи томонидан 22 апрель куни нишонланган. Бироқ ҳозирда фаоллар 22 июнь – йилнинг энг узун кунида ҳам Ер кунини нишонлашни таклиф қилишмоқда. 1970 йил илк бора ўтказилган Ер куни акцияси катта шов-шувларга сабаб бўлиб, куррамиздаги сув танқислиги, ҳаво ифлосланиши, атмосферага бўлаётган салбий таъсирлар ва уларнинг оқибатида юзага келаётган турли табиий катаклизмларга жамоатчилик эътиборини тортди. Худди шу акция таъсирида 1973 йили Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов томонидан «Инсон қасидаси» шеъри ёзилди. Батафсил @shahnozxon
3 87310Loading...
22
Лолани “Ўзбекконцерт”га чақиришибди. Аҳмоқ пайқамайди, ақлли пайқаганини билдирмайди, дейдиган нарса эди ўзи. Дод-вой қилиб эътибор тортишди. Тармоқда бир аёлни сазойи қилиб, айтмаган ҳақорату туҳмати қолмади. Уларга бунинг учун ҳеч нима бўлмайди. Санъаткорнинг ҳимоясига бир сўз демаган “Ўзбекконцерт” Лолани чақириб, тарбия соати ўтибди🤦‍♀️ Сизлар кўрмадингларми нималар дейишганини, унинг шаънини қандай топташганини? Бунга розимисизлар, кўз юмиб кетаверасизларми? Унда нега Лоланинг ўша ҳолатига ҳам кўз юмиб қўяқолмайсизлар? Адашмасам, аввал ҳам бир қизил кўйлаги учун шундай босим қилгандинглар. Нимага тор жинси кийиб саҳнага чиққан эркак санъаткорларга “тарбия соати” ўтмайсизлар унда? Бунчаям аёлларга қийин санъат билан шуғулланиш? Лола, бардам бўлинг. Сиз санъатда енгил-елпи эмас, самимий ва ўзига хос ижод билан эътирофга эришгансиз. Мухлислар сизни яхши кўришади. Лолан шахсан таниган, ҳамсафар бўлган инсон сифатида айтаман: самимийлик, одиллик, тўғрисўзлик, билим ва кичиккўнгилликда (булар бари аҳлоқ, маънавият) унга тенг келадигани кам топилади! @shahnozxon
4 25442Loading...
23
Жиззахда 4 ойда 11 марта тезлик ошириб радарга тушган ҳайдовчи 100 км/с да келиб икки нафар болани уриб юборибди. Болалар ҳалок бўлибди. Энди ҳайдовчи "нима бўлганини билмайман! деб йиғлаб интервью беряпти. Даҳшат! Булар қора жентрасида 100 га босиб юриши керак, қоидалар "лох"лар учун, ""шустрий" бўлиб қоидани менсимай босвуриш керак. Ҳақиқий гўрсўхталар! Икки оила бир умр мотамда қолди. 4 ойда 11 марта қоидани бузса ҳам рулда юраверадими бу "автотеррорчилар"? Бир неча марта қоида бузиб жаримага тушса ҳам ўзгармаяптими, правасининг амал қилишини тўхтатиш, янаям жиддийоқ чоралар қўллаш керак. Яна қанча шунақалар рулда юрибди экан? Болаларнинг ота-онасига, яқинларига сабр тилайман.🥲🥲🥲 @shahnozxon
3 99016Loading...
24
Eng kuchli bilimdon kim? “Zakovat” bizga qanday foyda beradi? Savollar o‘yinga qanday tanlab olinadi? “Zakovat” klubining prezidenti Abdurasul Abdullayev va o’yin yulduzlari — Nurbek Alimov, Saidkamol Abdurazzoqov va Saidakrom Rasulev yuqoridagi savollarni va boshqa dolzarb masalalarni ko‘tarishdi! “Diqqat, savol!” podkastining 1-sonini Youtube kanalimizda tomosha qiling! @zakovatharakati
3 0013Loading...
25
Тармоқда тамамдан чиқиб қолди. Шу қўшиқни эшитсам, 90-йиллар, Сариосиё-Тошкент поезди ва бир хиргойи эсимга келаверади. Адабиёт фани бўйича олимпиада республика босқичида бирон ўрин ололмай қайтаётган 6 қиз бир вагонга йиғилиб олиб гаплашдик, ҳасратлашдик, кулишдик, шеър ўқидик, қўшиқ айтдик. Менинг навбатим келганда негадир шу қўшиқни бошладим, яхши тушунмасам ҳам, яхши кўрганим учун. Поезднинг текис мароми худди доиранинг усулидек бўлди... Хиргойим охирига келсам, ҳаммамиз йиғлаяпмиз. 15-16 яшар қизлар, ҳали бир тузук-қуруқ муҳаббатни ҳам билмаймизу, хиёнат ҳақидаги қўшиққа йиғлабмиз. Кейинроқ ақлим тўлишиб англадимки, қўшиқда ҳис қилмасанг бўлмайдиган дард бор, уни аёлдир-эркакдир, ёшдир-қаридир – ҳамма тушунаркан. Яна менга "Оқ илон" қўшиғи мағрур аёлларнинг нафақат ўтмиши, балки келажагини ҳам куйлаган қўшиқ бўлиб туюлади. Шоира Зулфия Мўминова сўзи билан куйланган "Оқ илон"ни яхши кўраман. Яна Фарида Афрўз сўзи билан "Фаридам, фаридим, фариштам..." ни ҳам. Яна халқ сўзи билан айтиладиган "Галдир"ни... Умуман "слух"им ҳам, овозим ҳам йўқ, лекин шуларни хиргойи қилсам, тинглаганларга ёқади. Булар аёлларнинг дард қўшиғи, хасрат қўшиғи деганлар адашади. Булар – умуммиллий, балки умуминсоний ғояларни куйлайдиган ҳақиқий савияли "миллий контент". Албатта, "Кўк жигули"ни ҳам тинглаб тураман, яширмайман. Ҳозир миллий контентларимиз "Кўк жигули", "Қизил кўйлак", "Ану бола нима дивотти" форматида. Юракларга етиб бориб, эзгу туйғуларни уйғотиб, одамларнинг умумий дарди, бирлаштирувчи фикрлари ҳақида куйловчи қўшиқлар йўқлигини тан олиш керак. Қандайдир бир давр (эпоха) қайтмас бўлиб кетгандек... Энди поездлар ҳам тезюрар, қўшиқлар ҳам, туйғулар ҳам... @shahnozxon
3 26642Loading...
26
Электр нархи ошаркан дейилгач, мен ҳам кўп қатори ўртача ойлик энергия харажатларимни бир қараб чиқдим. Маълум бўлдики, куз ва баҳорда истеъмолимиз 200 кв га етмас экан. Ҳатто октябрда 140 кв ёқибмиз. Лекин қишда (балки тун узайиши туфайли) 200 дан 10-20 кв кўпроқ чиқяпти. Ёзда кўпроқ истеъмол қилибмиз. Жазирамада 2 талаб кондиционер ишлатганимиз учун бўлса керак. Кўп қаватли уйда турамиз. Хоналарда энергиятежамкор лампалар. Яна компьютер, дазмол, электр духовка, кир машина, чангюткич, фен, соч дазмол, ҳаво тозалагич, “Алиса”, телевизор ва “лоу волтейдж” музлаткич, мўри (вытяжка) ва котел бор. Сал тежамкорроқ бўлсак, истеъмолни ижтимоий норма чегарасида ушлаб тура олсак керак. Ўйлайманки, оқилона фойдаланилса, ўртача яшайдиган одамлар учун ижтимоий норма чегарасидан ошиб кетмаслик мумкин, камхаржроқ қатламга ҳам норма бемалол етса керак. Бироқ катта ҳовлилар ва уйларда турадиганлар, электромобилини уйда зарядлайдиганлар меъёрдан чиқиб кетишса керак. Бошқа томондан олиб қаралса, давлат ҳозир электр нархини шу даражада ушлаб туриш учун бюджетдан анча маблағ ажратади. Яъни кўп электр истеъмол қилувчи ўзига тўқ қатлам давлатдан кўпроқ имтиёз оляпти. Лекин булар менинг оддий истеъмолчи сифатидаги кузатувларим, холос. Табиийки, жамиятда энергиятежамкорлик маданияти масаласи кўп тилга олина бошлайди. Шахсан мен болаларга пулни тежашдан ҳам кўпроқ табиатни асраш учун ортиқча чироқни ўчириб юр деб ўргатаман. Чунки ҳозирги интернет даври ўсмирлари экология мавзусига таъсирчан. Грета Тунберг эффекти (балки меникилар шунақадир) Лекин барибир, замонавий инсон энергияресурсларнинг қулайликларидан фойдаланар экан, ҳар бир ортиқча ёқилгвн лампочка атмосферага карбонат ангидрид чиқариши ва зарар келтиришини ҳам ўйлаши керак. Сиз ойига ўртача қанча электр токи истеъмол қиласиз? @shahnozxon
3 81619Loading...
Камола Алиева ва Дилфуза Куроловаларнинг фикрларига қўшиламан. Жумладан қуйидагиларга: 1. Оилавий зўравонликни криминаллаштирувчи Қонун қабул қилинганидан кейин зўравонлик бўйича мурожаатлар статистикаси ортганини табиий ҳол деб қабул қилиш керак. Чунки энди мурожаатлар қайд этиляпти, ишлар очиляпти, табиийки, статистикада 0 дан юқори рақамлар пайдо бўлади. “Кейинчалик зўравонлик бўйича жавобгарликка тортилаётганларни кўрганларга бу таъсир қилиб, тийилиш эффекти пайдо бўлади ва статистика тушади” деяпти Куролова. Умид қиламиз. 2. Интернетда аёлларнинг булинг қилиниши, хусусан, Лола кейсига тўхталишган. Куролова ўзининг шахсий тажрибасини гапириб, интернетда унга нисбатан “хейт” бошланганида бирданига юзлаб одамлар чиқиб унга хабарни етказишгани, гўёки оғзаки қўллашгани, аммо ўша хейтерларга нисбатан тармоқда бирон сўз айтишга қўрқишгани ва буни тан олишганини айтяпти. (Менимча, бу "ижтимоий иккиюзламачилик") 4. “Эркак эркакка нисбатан ёмон гапларни ёзса, дарров баҳсни реал ҳаётга кўчириш ва тенг шароитда куч синашиш мумкин. Аёл эса ундай қилмайди, шахсийда телефон рақамини олиб чиқиб юзма-юз гаплашиб куч синаша олмайди. Яъни аёлларни булинг қилишнинг зарарли оқибати йўқ деб ишонганлари учун уларга қаттиқроқ босим бўлади”. – Камола Алиева. 5. Камола Алиева бутун жамиятдаги аёллар ўртасида “опа-сингиллик” ғоясини илгари суряпти. Яъни ҳар бир аёл бошқа бир аёлни қўллаши керак, жуда бўлмаганда жим туриши лозим”, деяпти. Ўзимнинг хулосамни айтсам: зўравонлик муаммоси кўтарилганида, ҳамма шахсий қобиқдан ташқарига чиқиб бутун жамият бўлиб биргаликда курашиши шарт. Чунки... Зўравонлик авж олган жамиятда забун ("комплексли") инсонлар, қўрқоқлар, ношудлар, журъатсизлар, муте қултабиат одамлар кўп бўлади. Бу эса кучсизлар ва мағлублар жамиятини юзага келтиради. Биз музаффарлар жамияти бўлиб қолишимиз керак! Фарзандимизнинг қадди тик, боши баланд, тили узун бўлиши лозим. Онасини ҳар куни зулм остида кўрган фарзандларнинг қадди қандай тик бўлсин? Юқоридаги иқтибослар сўзма-сўз эмас, хотирадан тахминий ёзилди. Яна контекст масаласи ҳам бор. Шунга подкастни тўлиқ кўринглар. https://youtu.be/b_UFvBFONb8
Hammasini ko'rsatish...
Aksent.uz | Расмий канал

Оилавий зўравонлик ва унинг ҳуқуқий ечимлари | FiKR podcast Лойиҳанинг биринчи сонида лойиҳа муҳаррири Авазбек Араббоев гендер масалалари бўйича эксперт Камола Алиева ва ҳуқуқшунос Дилфуза Куролова билан оилавий зўравонлик ва у бўйича ўтган йили қабул қилинган қонун, аёлларга нисбатан нафрат нутқи ҳамда зўравонлик ҳолатларининг олдини олишда учинчи шахс тушунчаси каби мавзуларда суҳбатлашди. Лойиҳамизнинг илк сонини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. 👉

https://youtu.be/b_UFvBFONb8

https://t.me/aksentuz

Кеча "Жаннат оналар оёғи остидадир" фильмига тушдик. Фильм яхши, кўринглар, тавсия қиламан, спойлер бўлмаслиги учун батафсил тақриз ёзмайман. Битта фикр фақат: шундай фильмнинг ўғирланган версиясини кўраётганлар қандай ўйлашади? Ҳай, қароқчиларнинг худоси пулдир, томоша қилаётганлар фильмнинг маълум бир жойга келганда миясига "тинг" этиб урмайдими, манам ёмон одамаканманку, бировнинг ҳақини еб қўйибману деб тавба қилмасмикан? Чунки картинада умуминсоний ва диний қадриятлар кўрсатилган: ҳажга бориш, онани улуғлаш, бировнинг ҳақидан қўрқиш... Парадокс-да ғалати. @shahnozxon
Hammasini ko'rsatish...
07:08
Video unavailableShow in Telegram
DUEL Dadil bo’l maydonda, She’r mag’lub bo’lmagay. Shoir bor Vatanda Til, millat o’lmagay! Muallif va rejissor: Erkin Bozorov Badiiy rahbar: Alisher Sa’dullayev Prodyusser va maslakdoshimiz: Mehrinoz Abbosova Tasvirchi: Hojiakbar Nurmuhammedov Colorist: Asilbek Umarov Hamkorlik va ushbu xayrli loyiha uchun Yoshlar ishlari agentligiga tashakkur bildiramiz. Batafsil ma’lumot @duelloyihasi telegram kanalida. -Qo’lida qalami bor yoshlar, Kutamiz, ko’rishguncha “DUEL”da.
Hammasini ko'rsatish...
“Ходунок” — юрмачоқ. Мена ёқди👍 Фанлар академияси Шарқшунослик институтида янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини топиш ва қўллаш бўйича таклифларга бағишланган муҳокамада қатнашдим. Аввало, шу ишнинг бошланганига шукр. Атамалар билан анчадан бери ҳеч ким шуғулланмаётган эди. Бу эса тилимизда акс этди, табиий. Ишни нимадандир бошлаш керак эди. Бошланди — хайрли бўлсин. Ҳозирча 40 та атамага нисбатан муқобил сўзлар тақдимот қилинди. Атамалар соҳаларга масъул вазирлик ва идоралар томонидан таклиф қилинган, ФА олимлари томонидан кўриб чиқилган. Бу ҳали илк қадам, Комиссия йиғилиши ҳам эмас, мутахассислар иштирокидаги муҳокама холос. Менга айрим таклифлар ёқди. Масалан, эндигина юришни ўрганаётган болажонлар учун ишлатиладиган "ходунок"ни "аравача" ва "адақарава" (оёқарава) дейиш таклиф қилинган эди. Ўша ерда сўзга чиққан устоз тилшунос олим Абдуваҳоб Мадвалиев "юрмачоқ" сўзини таклиф қилдилар. Кўпчиликка ёқди, менга ҳам. Кўп вариантлар ўзи тилимизда мавжуд ва қўлланиб келаётган сўзлар, айримлари "адашиб" ҳужжатларга кириб қолган. Масалан, қумқоғоз ва жилвирқоғоз фаол қўллангани ҳолда қайсидир ҳужжатларда "наждак қоғози" бўлиб кетган. Буни тузатиш керак, холос. Бўнак (аванс), конфиденциал (махфий), маркировка (тамғалаш), кутилма (прогноз) каби сўзларни аллақачон тилимизда мавжуд, уларни атама сифатида расман тасдиқлаб қўйиш кифоя. Лекин тилимиз бисотидан олинган ёки янги ясалган атамалар ҳам таклиф қилинган. Менимча, бу таклифларни ҳали ўйлаш, пишитиш, чуқурроқ тадқиқотлар ўтказиш ва муҳокама қилиш лозим. Ўзим аллақачон тармоқларда қўлланаётган етказма (доставка), қистирги (скрепка) сўзларини рўйхатга киритишни таклиф қилдим. Яна битта таклифимни айтиш эсдан чиқибди. "Неустойка" сўзини "айбона" деб қўлласак бўлар ("Эгамберди, шу буғдойнинг вазнига бараварлаб саримағиз ундан торт, айбонанг учун устига ўзимиздан бир пуд ун ҳам қўш". А. Қодирий, „Обид кетмон“). Умуман олганда, ҳозир атамалар соҳасида бирмунча тартибсизлик мавжуд. Илмий атамалар бир томон, тилимизга кириб келаётган оммавий янги сўзлар бошқа томон, бир пайтлар чала ўгирилган атамалар, турли қўлланаётган атамалар ва ҳоказо – қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Шу сабабли қатъият билан бу йўналишда ишни давом эттириш керак. Атамалар ҳали кўп муҳокама қилинади, комиссия ҳам кўради, жамоатчилик ҳам. Бу илк қадам холос. Жамоатчиликдан фикр, мулоҳаза ва қўллов кутиляпти. Халқимиз сўзга бой, ўнта миядан чиқмаган фикр ўн биринчисидан чиқиши мумкин. Бошқа томондан алифбо ислоҳи сингари бу йўналиш ҳам босим остида қолиб кетмасин. Тилимиз учун ҳамжиҳатлик қилайлик. @shahnozxon
Hammasini ko'rsatish...
O'zR FA | FAN - JAMIYAT TARAQQIYOTINI OLG'A SILJITUVCHI KUCH, VOSITA BO'LMOG'I LOZIM!

#Online Ayni daqiqalarda O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Abu Rayhon Beruniy nomidagi  Sharqshunoslik institutida Ilmiy asoslangan atamalarni rasmiy iste’molga kiritish masalalariga bag‘ishlangan taqdimot bo'lib o'tmoqda.

Хоразмда "Ишқ ва андуҳ" фильми намойиш этилди. Картина яқинда премьера қилинди, бугун "Кинокарвон" доирасида вилоятнинг Гурлан туманида аҳолига тадқим этилди. Кинематография агентлиги ташаббуси билан ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган "Кинокарвон" акцияси бу йил ҳам республика бўйлаб ижодий сафарларини давом эттирмоқда. Тадбир доирасида Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Матёқуб Матчонов, Боир Холмирзаев ҳамда Раъно Шомирзаева, Хусан Мусабоев, Болтабой Тошматов, Барно Қодирова, Али Ниязембетов, Умид Искандаров каби таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ташкил этилади. Маълумот учун, "Кинокарвон" акцияси Хоразмда 30 апрель ҳамда 1–2 май кунлари бўлиб ўтади.
Hammasini ko'rsatish...
“Жаннат оналар оёғи остида” фильми телеграм каналларга чиқиб кетибди. Бир муҳим савол бор, агар шу телеграм каналдаги рухсати олинмай тарқатилаётган фильм ҳаволасини шахсий хабарда ё таниш-қариндошлар группасига тарқатса нима бўлади? Ҳуқуқшунос Муроджон Нажмиддиновнинг огоҳлантиришича: “…фильмни исталган шаклда ва жойда тарқатиш учун ҳуқуқ эгасидан рухсат олиниши шарт. Бу талаб фақатгина блогерлар, стриминг платформалари ва телеканалларгагина эмас, балки барчага тааллуқли. Масалан, Telegram тармоғида каналлардан бири фильм тарқалди. Бу ўрнида фақатгина уни жойлаган канал эгаси эмас, балки танишингизга шахсий хабарлар орқали улашган сиз ҳам жавобгар бўласиз”. Жаримаси эса яхшигина (миқдорини бу ердан кўриш мумкин) Мени қувонтираётгани, бугун твиттерда ва телеграмда шу тарқатувчи каналларни қоралаш ва уларга “спам босиш”га чақириқларни кўп кўрдим. Демак, жамият интеллектуал мулк ўғриларига муносабатида кутилган ўзгариш бошланди. Бу бировнинг ҳақига хиёнат эканини англашмоқда. Бардавом бўлсин! @shahnozxon
Hammasini ko'rsatish...
«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди «Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Мақолада Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.

Мана бу видео тарқалгандан кейин Болалар омбудсмани зудлик билан эътибор қаратиб, воқеани назоратга олган эди. Ушбу воқеа 23 март Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида содир бўлган. Ўғил тоғасининг дўконида бўлганда 43 ёшли отаси келиб, болани ўзи билан олиб кетмоқчи бўлади. Бироқ, бола отаси билан кетишни хоҳламаслигини, уйдаги доимий жанжал сабаб, энди улар билан яшамаслигини айтади. Ота ўғлига нисбатан зўрлик ишлатиб болани барибир олиб кетмоқчи бўлади. Болалар омбудсманига кўра, ушбу оилада эр-хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам кузатилган. Ҳатто шу йилнинг 2 февраль куни Ўртачирчиқ тумани ИИБ томонидан боланинг онасига эр тазйиқларини чеклаш учун ҳимоя ордери ҳам берилган. Суд 27 апрель куни, фарзандига зўрлик ишлатган отани майда безорилик ҳамда совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юришда айбдор топиб, унга нисбатан 5 сутка қамоқ жазоси тайинлади. 🧠@nurbekalimov
Hammasini ko'rsatish...
Bolalar ombudsmani rasmiy telegram-kanali

⚡️ Ijtimoiy tarmoqlarda Toshkent viloyati O‘rtachirchiq tumanida yashovchi ota uy-joy yuzasidan oila a'zolari bilan nizolashib, turmush o‘rtog‘i va farzandlarini uydan haydab chiqarish bilan tahdid qilayotganligi va farzandini shafqatsizlarcha urib do‘pposlayotganligi aks etgan video tarqaldi. Mazkur holat Bolalar ombudsmani tomonidan nazoratga olindi❕ Bu borada ko‘rilgan choralar yuzasidan qo‘shimcha ravishda ma’lumot beriladi. Telegram|Facebook|Instagram|X

Repost from UZ.HOCKEY
Photo unavailableShow in Telegram
Bugun raqibimiz turnir peshqadamlaridan biri - Tailand terma jamoasi 💪🏼 Bu “A” guruhida birinchi o‘rin uchun o‘yin. Chiptalarni iTicket.uz sayti orqali xarid qiling va “Humo Arena”da yigitlarimizni qo‘llab-quvvatlang 🔥 —————————— Сегодня нашим соперником станет один из лидеров турнира - сборная Тайланда 💪🏼 Это матч за первое место в группе А. Приобретайте билеты на сайте iTicket.uz и поддержите наших ребят на «Хумо Арене» 🔥
Hammasini ko'rsatish...
Божхона қўмитаси матбуот хизматида кўп йиллардан бери хизмат қилиб келаётган Ҳусан Тангриев янги лойиҳа — "Божхонада" подкастини суратга олиш бошланганини ва унинг биринчи сони олинганини хабар қилди. Подкастнинг илк сонида жуда долзарб мавзу — тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси кўтарилибди. Бу турдаги ноқонуний фаолиятга қарши давлат томонидан кескин чоралар кўриляпти, жавобгарлик кучайтириляпти, аммо бу ўлгур "бизнес" йўқолай демайди. Бу бўйича бир тадқиқот эътиборимни тортди: АҚШнинг Жорж Мейсон университети тадқиқотлари шуни кўрсатадики, тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси халқаро террорчи ташкилотлар ва жиноий гуруҳларни молиялаштириш учун йўналтирилар экан. Бу албатта даҳшат! Подкастда ҳали яна жиддий мавзулар кўтарилади ва туркум суҳбатлар уюштирилиб борилади, албатта кузатиб боринг. Мана бу ерда ҳозирги биринчи сонга ҳавола қолдираман. https://youtube.com/video/Opt9eiSKW_o/
Hammasini ko'rsatish...
Bojxonada. 1-son

Мана бу ҳолатга тегишли органлар эътибор қаратишини сўрайман, бирор жиддий кор-ҳол бўлмасидан. Нурбек Алимов каналида ёритилган ушбу мурожаат менга ҳам бугун келиб тушди. Видеони эълон қилишга юрагим дош бермади. Унда кап-катта эркак бир йигитни (балки вояга ҳам етмаган ўсмирдир) машина эшигида ушлаб олиб қаттиқ калтаклаяпти. Калтакланаётган йигитнинг "Яшамайман сиз билан" деяётганини, ураётган эркак эса "Милисага телефон қиладиган бўлдингми" деб зўравонликни давом эттираётганини кўриш мумкин. Мурожаат:
"Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Ўртаовул МФЙ да яшовчи М.Х. уй-жойни хотини ва фарзандларидан тортиб олиш ва уларни ҳайдаб чиқариш ниятида турмуш ўртоғи М. С. ни доимий равишда ўлдираман деб, шавқатсизлик билан уриб дўппослаб келмоқда. Сўнгги маротаба хотинини уриб, пичоқлаган ва онасини ҳимоя қилмоқчи бўлган ўғлини урган. Ўғил қочиб кўчага чиқиб йўловчи машинага ўтирганида уни кўчада шавқатсизларча уриб дўппослаган. Ушбу ҳолат бўйича аёл маҳаллага ва участковойга мурожаат қилса ҳам, хеч қандай чора кўрилмасдан келмоқда".
@shahnozxon
Hammasini ko'rsatish...