📚 ISLOM_YO‘LI 📚
Kanalga Telegram’da o‘tish
1 213
Obunachilar
-624 soatlar
-57 kunlar
+330 kunlar
Postlar arxiv
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
🔴✨ ВАДОЛАШУВ СУРАСИ ВА СЎНГГИ ИСТИҒФОР
«"Роббингга ҳамд айтиш ила Уни поклаб ёд эт!" — яъни, поклашинг У Зотга ҳамд айтган ҳолда бўлсин.
"Ва Ундан мағфират сўра! Албатта, У тавбаларни жуда кўп қабул қилувчидир".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сура (Наср сураси) нозил бўлганидан кейин мана бу сўзларни жуда кўп айтадиган бўлдилар: "Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи, астағфируллоҳа ва атубу илайҳ" (Аллоҳни ҳамд ила поклаб ёд этаман, Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан).
У зот бу сура орқали ажаллари (вафотлари) яқинлашиб қолганини англаган эдилар.
Макка фатҳи Рамазон ойида, ҳижратнинг саккизинчи йилида бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ҳижрий ўнинчи (баъзи манбаларда ўн биринчи) йилнинг Рабиул аввал ойида вафот этдилар».📌 Бу сура — Фатҳ (ғалаба) сураси эмас, аслида Вадолашув (айрилиқ) сураси эди. Инсоният тарихидаги энг буюк зафар — Макка фатҳ этилиб, одамлар Исломга тўп-тўп бўлиб кира бошлаганда, Аллоҳ Таоло Ўз Ҳабибига: "Эй Муҳаммад, вазифанг битди, энди Менга қайтасан, Менга ҳамд айт ва истиғфор айт", деб пичирлади. Дунёнинг энг чўққисига чиққан, бутун араб ярим оролини бўйинсундирган Зот — умрларининг сўнгги кунларини тахтда эмас, бошларини саждага қўйиб, йиғлаб истиғфор айтиш билан ўтказдилар. Кўз ёшлари соқолларини ҳўл қиларди... Бизчи? Биргина арзимас ютуққа эришсак, дунёни унутиб мағрурланамиз. Асл зафар ва муваффақиятнинг якуни — кибр эмас, Аллоҳнинг ҳузурида синиб, тавба ва истиғфор айта олишдир. 👀Youtube |❤️ YouTube talabalarga 🩷|Instagram | 🩵Telegram | 🩶TikTok
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
📖 ИБЛИСНИНГ ЭНГ ШАФҚАТСИЗ ТУЗОҒИ!
✍️ Шайх Солиҳ ал-Усаймий айтадилар:
«Кимда-ким: "Бу ибодатлар (нафллар, зикрлар) мени илм олишдан чалғитяпти, вақтимни олди", деб ўйласа ва шу сабабдан Аллоҳнинг зикрини ҳамда Қуръон тиловатини камайтирса — қасамки, у Иблиснинг энг маккор тузоғига тушибди!
Ваҳоланки, Аллоҳнинг зикри ва Қуръонни тинимсиз, кўп ўқиш билангина банданинг қалбига ҳақиқий илм ва иймон эшиклари ланг очилади!»📌 Шайтоннинг энг катта ёлғони — сизни "китоб ўқияпман, дарс қиляпман" деган чиройли баҳона билан Мусҳафни ёпиб қўйишга, тилингизни зикрдан қуритиб қўйишга мажбур қилишидир. Агар кунингизда Қуръондан насибангиз бўлмаса, тунларингиз зикрсиз ва қуруқ ўтаётган бўлса, билингки, сиз ўқиётган ўша илм — шунчаки қоғоздаги жонсиз ҳарфлардир. Унда барака йўқ! Илм — бу мияга маълумот қалаш эмас, у — Аллоҳ қалбга соладиган муқаддас бир НУРдир. Бу нурнинг ягона калити эса Тангрининг зикри ва Каломидир. Қуръонни четга суриб қўйиб, китоблар ичида йўқолган кунингиз — мағлубият кунингиздир. Чин илмга ва мустаҳкам иймонга эришмоқчимисиз? Унда вирдларингизни кўпайтиринг, шунда Аллоҳ сизга ҳеч бир устоз оча олмаган илм эшикларини Ўз фазли билан очиб қўяди. 👀Youtube |❤️ YouTube talabalarga 🩷|Instagram | 🩵Telegram | 🩶TikTok
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
📌 Одамларни яхшиликка бошлашнинг фазилати
Инсонни Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган энг улуғ амаллардан бири — ўзгаларни яхшиликка бошлаш ва тўғри йўлга йўллаб қўйишдир.
Нарсаларнинг асл қиймати ва бу борадаги ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади:
«Ким бир яхшиликка йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганнинг ажридек ажр берилади ва бу билан уларнинг ажрларидан бирор нарса камайтирилмайди»
— (Саҳиҳи Муслим)
⛔ Одамларга динни ўргатиш ва яхшиликка чақириш жуда шарафли амал, лекин бунда катта эҳтиёткорлик лозим.
Аллоҳнинг динида фақат ўзи аниқ билган нарсани гапириш, билмаган нарсасига эса журъат қилмаслик шартдир.
📌 қўлимиздан келганча атрофимиздагиларга яхшиликни улашайлик, билмаганларимизни эса илм аҳлидан сўраб ўрганайлик.
https://t.me/abdulhadiydomlasahifa
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
#Жонли_эфир
▶️Абдулхадий домланинг жонли дарси бошланди:
✍️ “التفسير الوجيز” Qisqa tafsiri)
Қуръон оятларини қисқа, лўнда ва аниқ тарзда изоҳлайди.
🔴MOIDA surasini tafsiri🔴
🚪 Kuzatib borish uchun PDF:
Kitob PDF
🎥 Jonli darsni kuzatish uchun:
Jonli efir
Eslatma: Darsni kuzatishda davom eting!
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
⌛ Бироздан кейин жонли дарс бошланади❕
Бугунги илм мажлисимизда қуйидаги муборак китоблар шарҳини ўқиб эшиттирамиз:
📖 1️⃣. Тафсирул Важиз — Оятларнинг қисқа ва лўнда шарҳи.
📖 2️⃣. Тафсиру ас-Саъдий — Қалбларга яқин, содда ва таъсирли тафсир.
📜 🌱. Булуғул маром — Аҳком ҳадислари тўпламидан муҳим дарслар.
Дарсларимиз ҳамма учун тушунарли ва манфаатли бўлади, иншаАллоҳ.
⏰ Бошланиш вақти: Туркия вақти билан 1️⃣0️⃣:2️⃣0️⃣.
🎥 🎤Жонли эфирга қўшилиб олинг — саноқли дақиқалар қолди:
📣 Илм тарқалишига сиз ҳам сабабчи бўлинг — яқинларга улашинг!
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
📌ГЎЗАЛ ХУЛҚ ВА ОЛИЙЖАНOБ ҚАЛБ
Мисар ибн Кидом раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Суфён ас-Саврий билан бирга кетаётган эдим. Бир киши келиб, ундан ёрдам сўради. Аммо Суфённинг ёнида унга берадиган ҳеч вақоси йўқ эди. Шунда Суфён йиғлаб юборди. Ундан:
— Сизни нима йиғлатди? — деб сўрашди.
Суфён ас-Саврий жавоб берди:
— Бир инсон сени яхшилик қилади деб умид қилиб келса-ю, у сендан ўша яхшиликни топа олмай қайтиб кетишидан ҳам каттароқ мусибат борми?!
(Хароитий, «Макаримул-ахлоқ»)
📌 Буюк имомларимиз нафақат илмда, балки инсонийлик, меҳр-оқибат ва қалб гўзаллигида ҳам бизга энг гўзал ўрнакдирлар. Уларнинг қалби шу қадар нозик ва тоза бўлганки, муҳтож одамга моддий ёрдам бера олмасликнинг ўзини бир мусибат, оғир дард деб билишган.
🔖Бугун бизчи? Эшигимизга ёки личкамизга бирор одам умид билан ёрдам сўраб келса, баъзан малолланамиз, баъзан бепарво ўтиб кетамиз. Ваҳоланки, инсонларнинг биз ҳақимизда яхши гумонда бўлиши, биздан умид қилиши Аллоҳнинг бизга берган катта неъмати ва омонатидир.
Камида ширин сўз ва чиройли муомала билан уларнинг кўнглини кўтариш — мусулмонлик бурчимиздир.
https://t.me/abdulhadiydomlasahifa
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
🔴 #Жонли_эфир
бошланди
«الجامع الصحيح»
(Саҳиҳул Бухорий)
— Муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг ҳадис тўпламлари.
📄 Китобни PDF орқали кузатинг:
[Kitob PDF]
🎥 Дарсни жонли томоша қилинг:
[Jonli efir]
Дарс давомида ҳадисларнинг тўлиқ санадлари ва матнлари ўқиб борилади. Илм толибларини илм мажлисига таклиф этамиз.
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
🔴 #Жонли_эфир
Абдулҳадий домла билан бошланди
«الرحيق المختوم»
( Ар-Роҳиқул Махтум)
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари,
📄Китобни PDF орқали кузатинг:
[Kitob PDF]
🎥Дарсни жонли томоша қилинг:
[Jonli efir]
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
#Жонли_эфир
▶️Абдулхадий домланинг жонли дарси бошланди:
📚 «فبهداهم اقتده»
(Улар ҳидоят топганлар — сен ҳам уларга эргаш)
китобидан дарслари бошланади.
📝ушбу👉китобдан👈 дарс ўтилади.
📚Китобдан фойдаланиш ва кузатиб бориш учун:
🔗[Жонли эфир ҳаволаси]
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
🆕 #ЖОНЛИ_ЭФИР
🔴 ЖОНЛИ ЭФИР БОШЛАНДИ!
📜 Мавзу: «СИЙРОТУЛ-АТИҚ» — Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) сийратлари
🚪 Китоб кузатиш учун- ПДФ
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг энг яқин дўстлари бўлмиш Зотнинг ҳаёт йўлларини ўрганиш орқали, иймонингизни мустаҳкамланг ва руҳингизга қувват бахш этинг.
📍 Кириш учун: 👉 https://t.me/abdulhadiydomlasahifa?livestream
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
🌍 ДУНЁ НИМА БИЛАН ОВВОРА-Ю, ҒAЗОДА НИМАЛАР БЎЛМОҚДА...
Бугун инсоният катта ва сохта ҳаяжонлар оғушида қолгандек.
Миллиардлаб одамлар яшил майдондаги биргина тўпнинг ортидан югурганларни томоша қилиш, кимнингдир ғалабасини нишонлаш учун бор вақтини ва диққатини қаратмоқда.
🚪 Стадионлар хурсандчилик бақириқларига тўлган.
❕Аммо айнан шу сонияларда фаластинлик биродарларимиз, Ғазодаги мазлумлар оғир синов ичида қон йиғламоқда. У ерда инсонлар ўйинларнинг эмас, балки тинимсиз портлаётган снарядларнинг ваҳимали овози остида жон сақлашяпти.
🔎 Стадионлардаги сохта шовқин дунёнинг қулоғини шундай беркитиб қўйганки, гўё Ғазодаги гўдакларнинг чирқираган овозини ҳеч ким эшитмаётгандек...
Азизлар, дунёнинг ўткинчи томошалари бизни асл оғриқларимиздан чалғитиб қўймасин.
📌 Иймондошларимизнинг дардини ҳис қилиш, уларнинг ҳаққига ҳеч бўлмаса чин қалбдан дуо қилиш — инсонийлик ва мусулмонлик бурчимиздир.
Уларни унутмайлик, дуоларимизда доим эслайлик.
https://t.me/abdulhadiydomlasahifa
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
🔴 #Жонли_эфир
бошланди
«الجامع الصحيح»
(Саҳиҳул Бухорий)
— Муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг ҳадис тўпламлари.
📄 Китобни PDF орқали кузатинг:
[Kitob PDF]
🎥 Дарсни жонли томоша қилинг:
[Jonli efir]
Дарс давомида ҳадисларнинг тўлиқ санадлари ва матнлари ўқиб борилади. Илм толибларини илм мажлисига таклиф этамиз.
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
🔴 #Жонли_эфир
🆕Yangi dars
🔖الأنس بالله 📚
❗️Alloh bilan muomilani goʻzal qilish haqida
🚪Kuzatish uchun Pdf
📌 Jonli dars
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
#Жонли_эфир
▶️Абдулхадий домла - жонли дарси бошланди
📚 «تغريدات الصالحين»📚
➡️Солиҳ зотларнинг қисқа, аммо чуқур маъноли ҳикмати сўзлари⬅️
🗓 Дарслар ҳар шанба ва якшанба кунлари ўтказилади.
📚Кузатиб бориш PDF-nushasi ва фойдаланиш учун:
🔗 @AbdulhadiyDomlaSahifa
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
#Жонли_эфир
▶️Абдулхадий домла - жонли дарси бошланди
🔖«Фарзандларингизни қандай тарбия қилиш лозим?
👤Шайх Аҳмад ибн Насир Ат-Тайяр – 30 энг самарали қоида!»
🚪“Фарзанд тарбиясида маънавий қўлланма - муҳим қоидалар.”
📝🗓 Дарслар ҳар шанба ва якшанба кунлари ўтказилади.
📚Кузатиб бориш PDF-nushasi ва фойдаланиш учун:
🔗 @AbdulhadiyDomlaSahifa
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
🆕 #ЖОНЛИ_ЭФИР
🔴 ЖОНЛИ ЭФИР БОШЛАНДИ!
📜 Мавзу: «СИЙРОТУЛ-АТИҚ» — Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) сийратлари
🚪 Китоб кузатиш учун- ПДФ
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг энг яқин дўстлари бўлмиш Зотнинг ҳаёт йўлларини ўрганиш орқали, иймонингизни мустаҳкамланг ва руҳингизга қувват бахш этинг.
📍 Кириш учун: 👉 https://t.me/abdulhadiydomlasahifa?livestream
1 213
Repost from “MunadiyTv”
Ўлимга тайёрмисиз❕
Ўлсам болаларимни аҳволи нима бўларкин, деб хавотир бўладиганлар бор. Хотин ва бола-чақангиздан хавотир бўлманг, уларни боқаётган, асраётган сиз эмас. Сиз бир сабабсиз, холос. Уларга ризқини етказадиган, уларни асрайдиган Аллоҳдир. Гоҳида бир инсонни ўлими, унинг оиласининг ризқи кўпайишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Гоҳида шундай ҳам бўлади. Уларнинг ризқига мен сабабчиман, деб ўйламанг, гоҳида уларнинг ризқи сизнинг ўлимингизда бўлиши ҳам мумкин. Сиз билан бахтли бўла олмаган хотинингиз, ўлимингиздан сўнг бошқага турмушга чиқиб бахтли бўлиб кетиши ҳам мумкин. Ўйламанг, буларнинг ҳаммаси менга қараб қолган, ўлиб қолсам тамом булар кўчада қолади... Йўқ, йўқ, ундай эмас. Ҳаммани Аллоҳ ризқи билан яратган. Сиз улардан эмас, ўзингиздан хавотир бўлинг. Ўзингизни ўйланг. Ўлимга тайёрманми, қабрдаги савол-жавобларга тайёрманми, Аллоҳга йўлиқишга тайёрманми? Охиратим учун нима қилдим, охиратимни обод қиладиган бирон амалим борми ё фақат дунёйимни обод қилдимми?
Давоми бор💬
✉️ “MunadiyTv” sahifasi
⭕️⭕️⭕️⭕️
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Youtube 🎞 | Telegram 📝
Facebook 📝 | Instagram💻
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
🌿 Икки қалбнинг мувозанати: Меҳр ва Масъулият
Пайғамбаримиз ﷺ аёлларни «қoворир» — яъни нозик шиша идишларга ўхшатдилар. Бу сўз ортида аёлнинг латофати, қалбининг мўртлиги ва унга нисбатан ўта эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш кераклиги ҳақидаги буюк ҳикмат ётади.
🔴 Ҳақиқатан ҳам, аёл эътибордан гулдай яшнайди, қўпол сўздан эса қалбида из қолади. Шу боис, ҳақиқий олийжаноб киши аёлни ҳамиша азиз тутади.
Аммо, оиланинг бутунлиги фақат бир томоннинг нозиклиги билангина сақланмайди. Оила — икки устунли қўрғондир.
✨Бир томонда аёлнинг нозиклиги бўлса, иккинчи томонда эркакнинг матонати ва масъулияти бор.
Эркак — оиланинг қўрғони. У:
Ризқ илинжида тинмай меҳнат қилади;
Чарчоқларини юзига чиқармай, оиласининг хотиржамлиги учун кўп дардларни ичига ютади;
Елкасига олган оғир масъулиятни шараф билан кўтаради.
Шу сабабли, аёл киши ҳам эркакнинг машаққатли меҳнатини қадрлаши, унинг ҳурматини жойига қўйиши ва уйга қайтганида унга тинчлик, таскин ато этиши — оиланинг энг гўзал фазилатидир.
🤝 Бахтнинг сири:
Аёлнинг нозиклиги эркакнинг меҳри билан сайқал топса, эркакнинг матонати аёлнинг эътибори ва қадри билан қувватланса, ўша оилада ҳақиқий ҳузур қарор топади.
Чунки оила — фақат бир томоннинг уриниши эмас, икки қалбнинг ўзаро англашуви, сабри ва бир-бирига бўлган чуқур ҳурмати билан барқарордир.
👀Youtube |❤️ YouTube talabalarga 🩷|Instagram |
🩵Telegram | 🩶TikTok
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
#Жонли_эфир
🔴Абдулхадий домланинг жонли дарси бошланди:
✍️ “تفسير السعدي
(Тафсирус Саъдий)
Бу тафсирнинг мақсади Қуръон оятларининг маъноси ва ҳаётга бўлган таъсирини тушунтириш. 📚
📌 Кузатиб бориш учун китоб-PDF:
Kitob PDF
🎥 Жонли дарсни кузатиш учун:
Жонли эфир
1 213
Repost from Ustoz Abdulhadiy Sahifasi
🩵 #ЯНГИ_ЖОНЛИ_ДАРС
🎙 Қуръон — қалблар шифоси
📖 «Амма жузи» тафсири
✍️ Муаллиф: Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
🗓 Вақти: Ҳар Шанба ва Якшанба кунлари.
⭐️ Дарсда:
• Суралар маъноси ва тафсири
• Ҳаётий хулосалар
🔖 PDF китоб: (линк)
⬇️ Дарсга уланиш: (линк)
📌 Хабарномани ёқиб қўйинг!
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
