uz
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kanalga Telegram’da o‘tish

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 analitikasi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 20 582 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 3 856-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 3 916-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 20 582 obunachiga ega bo‘ldi.

09 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -851 ga, so‘nggi 24 soatda esa -37 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 11.71% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 8.54% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 2 412 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 1 760 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 21 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 10 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

20 582
Obunachilar
-3724 soatlar
-2217 kunlar
-85130 kunlar
Postlar arxiv
Мана, у истаган кунлар келди, энди Нозима йук. Энди у ноз-фироклари би-лан Гулшириннинг эрини ром килмайди, болаларига аталган мехр-мухаббатни угирлай олмайди. Аммо... Аммо нега Гулширин бахтли эмас? Нега у тушла-рида мудом ортидан кувиб етолмайди-ган бахт шуъласи унинг зулмат копла-ган калбини ёритмайди? Нозимани йукотиб куйган Зохид тел-басифат булиб колди. Хатто ишини хам йигиштириб куйди. Аламини ичкилик-дан олади. Эртаю кеч мехмонхонага кириб олиб, ичади. Мехмонхона арок шишасига тулиб кетди. Баъзан Гулши-рин эрининг тунлари хунграб йиглага-нини эшитади. Ана шундай пайтларда узининг хам юраги эзилибкетади. "Нозимага кон бериб, нотугри килдим-микан? Агар унга кон бермаганимда бу ердан кетмасди" деган фикр хаёлида йилт этади. Аммо кундошининг хаётини саклаб колганини эсласа, тугри иш кил-ганига амин булади. Агар ушанда Нози- ма хаётдан куз юмганда Зохид акаси бунга чидай олмасди. Хозир эса унинг тириклигини, каердадир боласига мехр бериб яшаётганини билади. Хеч курса шу юрагига таскин беради. Нозиманинг хаётга кайтиш вокеаси-дан кейин кайнонасининг Гулширинга муносабати бир оз узгарди. Буткул ме-хрини бермаса-да, олдингидек жеркиб, менсимай гапирмайди. Гарчанд, бирор марта курмаган, багрига босмаган бул-са-да, Нозиманинг боласини уз набира-си деб тан олади, гудаккинани она ме-хрига зорликдан саклаб колгани учун Гулшириндан миннатдор булади. Ота-онаси Зохидга бир неча марта танбех берди. "Келин кийналиб кетди, бундок уйласанг-чи", деди Холида хола. "Мен-чи, ойи, мен кийналмаяпманми? -кукси-га урди Зохид. - Акалли боламни кура олмадим. Бир марта курганимда, кули-мга ушлаганимдаям майли эди. Неча марта ортидан бордим, лекин Нозима-нинг онаси куришишга йул куймайди. "Кизим хотинингздан бир эмас, икки жон карздор. Унинг томирида Гулши-рин кизимнинг кони окяпти. Энди улар опа-сингил. Нозима касам ичган, агар бузса, касам бегунох болани уради", деди. Мен Нозимасиз кандай яшайман энди?" Эркак кишининг ишламай, эртаю кеч куксини захга бериб ётиши ёмон булар-кан. Гулширин илгари эрининг ишдан эртарок кайтишини орзу килган, кеча-лари ухламай кутган булса, энди арок хиди буруксиётган хонада ётган эри у билган, борлигини багишлаган Зохид эканига ишонгиси келмайди. Хатто бо-лалари хам дадасининг олдига киришга безиллаб колган. Зохид уларни курди дегунча кучоклаб олиб, йиглайди

Зохид ака! Кисмат бизни учраштирган эди, энди яна унинг узи айиряпти. Сиз-ни чин дилдан севдим, бунинг учун так-диримдан розиман. Аммо энди йулла-римиз бошка-бошка. Атиги бир неча кун илгари менга кундош булган хоти-нингиз Гулширин энди менинг опам. Чунки томиримда унинг кони окяпти. Опасининг бахтига чанг солиш сингил-нинг иши эмас. Гулширин опам туфайли хаётга кайтдим, боламни багримга бос-дим. Илтимос, унинг кузидан ёш окиз-манг. Биз туфайли чеккан озорлари хам етарли. Шу дакикадан бошлаб мен сизни унутдим, сиз хам мени унутинг. Мени изламанг, Нозима". Зохид турган жойида тош каби котиб колди... 💥КУНДОШЛИ УЙ. - 891575254262 КУРГУЛИК... Инсон бошига огир кун тушганида "шу кунлар тезрок утиб кетса, албатта бахтли буламан" деб узини ишонтирди. Гулширин хам шундай фикрда эди. "Нозима булмаганида Зохид акам яна оилага кайтади, мен албатта бахтли бу-ламан" деб уйларди. Нозима хаётидан буткул кетишини истарди.

.

#Ачинарли 18 ёшгача тухум қовуришни билмаса уят эмиш-да. Шу ёшгача шаҳодат калимасини билмаслик эса, қўрқинчли эмас экан..! Астағфируллоҳ

Qiz deb nolimang......

Турмуш уртогизни севимли ёри булишни хохлайсизми 😍 Аёллик энергияси орқали калб хотиржамлиги, бахт севги ва пулларга очилиш урганишничи❓ Шахноза Шодмоновадан 170$лик бепул дарсни утказиб юборманг 🔥 Хозирок кушилганларга  бонус совга бор 🎁 👠Шахсан тавсия қиламан 👇 https://t.me/+77gNZeBRW6c2M2Yy

​​📝Эр ва психолог ўртасида суҳбат — Муаммоингиз нима? — Чарчоқ ва оғир иш. — Нима иш қиласиз? — Банкда ҳисобчи. — Аёлингиз нима иш қилади? — Ишламайди. Фақатгина уй бекаси. — Ким эрталаб сизни ва фарзандларингизни уйғотиб, барчангизга нонушта тайёрлайди? — Аёлим. Чунки, у ишламайди-да. — Аёлингиз қачон уйғонади ва сиз қачон уйғонасиз? — Аёлим эрталаб бешда, мен еттида уйғонаман. Чунки, у болаларни мактабга тайёрлаб, бизга нонушта пиширади. — Болаларни мактабга ким олиб боради? — Аёлим. Чунки, у ишга бормайди. — Аёлингиз болаларни мактабга олиб боргандан кейин нима иш қилади-ю, сиз нима иш қиласиз? — Уйга қайтиб, тушлик тайёрлайди, кийимларни ювади, уйни супуради, фарзандларнинг қайтишини кутади. Ишламайди-да, шунинг учун бу юмушларни қилади. Мен эса, пешиндан кейинги соат учгача ишхонада бўламан. — Кечқурун ишдан қайтганингизда, нима қиласиз? Аёлингизчи? — Машаққатли иш кунидан сўнг овқатланиб, бироз дам оламан. Аёлим болаларимнинг уй вазифаларини қилишга қарашиб юборади. Кейин чой дамлаб келиб, бирга чой ичиш учун мени уйғотади. — Шундан кейин кечқурун сиз нима қиласиз? Аёлингизчи? — Газета ўқийман, телевизор кўраман, янгиликлар билан танишаман, аёлим идишларни ювади, уйни тозалайди ва болаларимни уйқуга ҳозирлайди. — Энди айтингчи, психолог маслаҳатига ким келиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Кўпроқ ким дам олиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Эрта тонгдан то кечгача тинмай меҳнат қиладиган ожиза инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Иш соатисиз, маошсиз, техника хавфсизлигисиз, қўлқопсиз, мукофот пулисиз, ташаккурсиз ишлайдиган ва бу билан малолланмайдиган, шикоят қилмайдиган, ташлаб кетиб қолмайдиган инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Оналар, опалар, сингиллар, хотинлар, қизлар тиним билишмайди. Яна уларни «бекорчи» дейилади.

❌G'isht fabrikasiga: MEN!!! ❌Qurilishga: MEN!!! ❌Mashina fabrikasiga: MEN TO'XTANG! Barchasini siz bo'yningizga olsangiz kim�
G'isht fabrikasiga: MEN!!! ❌Qurilishga: MEN!!! ❌Mashina fabrikasiga: MEN TO'XTANG! Barchasini siz bo'yningizga olsangiz kim🍯 "AYOLLIK" qiladi undan ko'ra yordam so'rashni o'rganing. 💌 Juftingizga sizga yordam berishi uchun izn bering! 🌹Yoringiz qarshisida nozik hilqatni ko'ra olsin! BEPUL"Omadingizman begim" vebinarida sirlashamiz! Oʻtish uchun:👇👇👇 https://t.me/+cFrR4FJ1wxwxZmFi

Совуқ кунда иссиқ қаҳвага нима дейсиз...?😊☕️🌨

​​Умида бу йигит билан яшаб кета олармикан деган ўйи хам бор эди. Шунинг учун зиёфат ошларининг овозасини етти махаллага етадиган қилиб берди, сеп-сидирғадан куёвнинг уйи бели букилар даражада қилиб ошириб-тоширди, тўйдан уч кун ўтибоқ куёвига қиммат хориж машинасини тортиқ қилди. Лекин шу куёвнинг чироғи сал очилмайроқ турибди-да. Ойниса опа чалларида пишиллаб юриб бориб, қудасини билагига қўш узуклар тақиб қўйди, келган аёлларни бошдан-оёқ сарполарга кўмди. Чунки у ич-ичидан "Жоним борича Умидани қўллайман, дўст-душманимни олдида яшаб берса бўлди" деб ўйларди. Санжар эрталаб иномарка машинасида махалладан энди чиққанди, акаси Сардорнинг ким биландир гаплашиб турганини кўрди. Тўхтаймикан деганди, акаси қўли билан "кетавер" деган ишорани қилди. Шу бўйи кечкурун уйга қайтса, акаси оёғини қайилтириб келган, янги келинчак эрини атрофида парвона бўлиб юрибди. Сал олдин бирга дўхтирга чикиб, эндирокда келишган экан. Шу сабабдан овқатни онаси тайёрлабди. Шундагина Санжарнинг хаёли ўз хотинининг қўлидан ҳали бирор марта овқат емаганига кетди. " Ўзи у умрида овқат қилганмикин" деган уйда ичкарига кирганди қараса, Умида ўз-ўзини ҳар доимгидек телефонида суратга олиб ўтирибди. - Овқатланмайсизми?, қорин нима дияпти? деб аста сўради куёв. - Тайёр бўптими? саволга-савол билан жавоб қайтарди келинчак. Санжар индамай чиқиб кетди. Тўғри хотинининг қизлик уйига қараб машинасини хайдади. Ойниса опанинг ўзи қовоғи сал учиб турганди, бежизга эмас экан. Остонада, уй хизматчиси Иранинг ортида, барвастагина бўлиб янги куёв турарди. Юраги оркага тортиб кетди. - Вой, Санжаржон болам, ўғлим... келинг тўрга ўтинг, чиқинг болам... Санжар бу сўзларни эшитиб, озгина кўнгли юмшагандай бўлди. Минг истиҳола билан қайнонасига юрагини очди. Ойниса узок пайт тирноқларини, узукларини бесаранжом ўйнаб туриб эшитди. Кейин Санжарни ҳайрон қолдириб йиғлаб юборди. -Мани шу иктагина болам хаётимни мазмуни, энди сиз ҳам боламсиз!. Тўғри... Умида сиздай, мандай эмас, отасининг таъсири... У ёшболага ўхшайди, лекин энди у сиз билан бахтли яшайди. Ман сизлар бахтли яшашларингиз учун ҳамма нарсани қиламан... Фақат сизлар ажраб кетишларингиз манга керакмас... энди буни Умида кўтаролмайди!!! Кейин Ойнисаопа "ман ҳозир" деди-ю, ичкари уйга кириб кетди, аввал сейф калитларини шиқирлагани эшитилди кейин, "ғийқ" этган овоз... Ойниса опа ичкаридан кўзларида кўзойнаги билан бир қанча папкаларни кўтариб чикди. "Дуп" этиб, ойнаванд столга қўйди. Тушунмай турган куёвига секин изох берди: - Мана ўғлим, сизга атаганларим... Тўйдан кейиноқ ўзи сизга бераман деб уйга олиб келиб қоғозларни тартиблаб олиб қўйгандим... Бу ерда ҳорижий фирманинг барча хужжатлари, бемалол жой-жойига қўйиб кредитлар олишингиз, конвертациялар қилишингиз мумкин. Мана буниси учта хусусий фирманинг хужжатлари! Тоза фирмалар... Ўзим шакллантирганман.Эртага банкларга ва натариусга айтиб қўяман, йўл-йўриқлар билан таништиришади... Кейин жим бўлиб бир муддатдан сўнг яна қўшиб қўйди: -факат... сизлар тинч бўлинглар болам... Санжар уйга келганда, ошхонада келинойиси бир нарса пишираётган, акаси хам ўша ерда экани уларнинг кулгусидан сезилиб турарди. Бир қанча муддатдан кейин акаси хотинига суялиб ошхонадан чиқди. - Ўзингизни қийнамай ётсангиз бўлмайдими? ака... оёқ тузукми ўзи??? - Ҳааа Санжар келдингми? Санжарнинг шу тобда уларга хаваси келиб кетди. Дераза токчасида эса қалин муқовали қайнонаси берган хужжатлар кўзига алланечук мунғайиб кўринаркан, Санжар чуқур хўрсиниб қўйди. Ummu Zaynab Ummu

📝​​БАХТ УЗИ НИМА? Хикоя. Бошидаёк Санжарнинг режалари тайёр эди. Акасига тузукрок қиз топилса, тўйни ўтказиб, кейин хорижга ўқишга кетмоқчийди. Бирдан ҳаммаси бошқа томонга ўзгариб кетди. Навбатдаги хонадонга совчиликка борган онаси ва аммаси Санжарга телефон қилиб "тез етиб кел" деб қолишди. Улар айтган манзилга- ҳашаматли дарвоза ёнига келиб тўхташи билан эса, дарров уни ичкарига олиб кириб кетишди. Уй ичи ташқаридан ўн баробар ортиқроқ ҳашаматли экан. Санжар сир бой бермай деди-ю... Уй бекаси тўлагина аёл пишиллаб, Санжарнинг олдига ноз неъматлардан қўяр экан, зимдан қараб-қараб олди. Санжар хеч нарсани тушунмай ўтирган бир пайтда эшикдан чой кўтариб- барваста, чиройи хам ўртача, истарали қиз ийманиб кириб келди. Чойни катталар қолиб, Санжарга узатаркан, рўпарасида ўтирган аммаси йигитни имлаб "Қани чойни ўрнингдан туриб ол-чи!" деб қолди. "Нега энди?" деб турган Санжар ахийри чойни тик туриб қабул килди. Уйга қайтишгач, то онаси Санжарни ёнига чақириб ҳаммасини тушунтиргунча, йигит вақеаларни ўзича тахлил қилиб кўрди. Билишича, акасига қидирилган қиз салгина барвастарок бўлса-да, лекин оиласи- онасига жуда маъқул тушган, шунинг учун қизни- акасидан анча бўйдорроқ Санжарга тўғирлаб қўя қолишган. Санжар ҳар қанча қатъий рад этмасин, она йиғлаб бўлсада, боласининг розилигини олди. - Фақат шартим бор! -Айт! Ўша шарт партингни! Фақат мана шу қизни олсанг бўлди, ман розиман. Онаниям розичилигини ўйла мундоқ, косанг оқаради! -Акамдан олдин уйланмайман... Кейин... бу учрашганим хисобмас, қизни яқиндан билишим керак. -Хўп, кўнглинг хотиржам бўлсин Санжар... худо хоҳласа аканггаям тез орада қиз топамиз. Онаизор қиз қидириб бой хонадонларга қатнай бошлади. Лекин бир ўқитувчиликка ўқиётган, ҳам чевар, гулдай ҳунари бор деб мақталаётган оддий, ўртахол оилани қизини кўрди-ю, бошка қиз қидиргиси келмай қолди. -Энди ўғилларим, бир-бирларингга пар бўсин деб ўзига тўқ иккита оиладан қиз оламан деган эдим... Гап пешонада экан-да... Биттангга эпли, биттангга сепли, мартабаси улуғ одамларни қизи тўғри келиб турибди. Манга худо бахтларингни қўш қўллаб берса бўлди... Санжар тўйгача келин билан уч-тўрт марта учрашиб кўрди, хар сафар бир сариқ сочли қизнинг биқинида келин бўлмиш чиқиб келар, Санжарнинг саволларига қисқа жавоблар берар, Санжар сал узоқлашиши билан ўша сариқ сочли қиз билан пичир-пичир қилгани- қилган эди. Санжар келин бўлмишни уятчан, камгап деб ўйлади. Ўқишига суриштириб борди, билса-ки, қиз умуман дарсга келмас, лекин казо-казо қариндошлари сабаб ўқишдан хайдалмас хам экан. Шу билан кетма-кет тўйлар ўтиб, Санжар куёвга айланди. Келин сеп ёйган уйга кираркан, нарсаларнинг кўплиги ва дабдабасидан кўзига уйнинг қовурғалари қайишаётгандай кўриниб кетти. Илк кундаёқ, келинчакнинг гап сўзларидан, ўзини тутишидан ёш боланинг дунё қараши сезила бошлади. Умида анча вақтини соатлаб суратга тушиб ўтказар, кейин суратларни қариндош дугоналарига жўнатиб, улар билан мухокама қила бошларди. Кариндош дугоналарининг бирон фикри ёқмаса, ёстикка бошини ўраб йиғлар, Санжар бу кап-катта одамнинг ёш қизчаларникига ўхшаш қилиқларини баъзида тушунмас, баъзида эътибор ҳам қилмай қўя қоларди. Бир оқшом уйга кирса, ҳамма ёқ юракча суратларига тўлган, ойналарга лаб бўёкда лаблар ва юракчаларнинг расми чизиб чиқилган эди. - Ха тинчликми??? - Бугун-чи тўйимизга ўн етти кун бўлди! Кейинчалик бундай ғалати изоҳли жавоблар кўпайгач, Санжар хотини у билан хазиллашмаётганини, унинг бори- шу эканлигини тушунди. Умида Ойниса опанинг икки фарзандидан бири- ягона кизи эди. Отасининг маишатпараст, нашавандлиги таъсири унда кўпроқ сезилар, Умида ёш қизчалардек фикрлаб, фойда зарарни яхши тушунмасди. Онасининг қимматбахо тақинчокларини дугоналарига арзимас нарсалар учун бериб юборар, буларнинг баъзида миси чиқса-баъзида чиқмай колаверар, она ё сезар, ё сезмас эди. Лекин барибир фарзанд ширинлик қилиб "бунда нима гунох" деса, баъзида Умидани қаттиқ уришиб берарди. Ойнисаопа Санжарни кўрди-ю " киройи куёвинг бўлса, шундай бўлса-да" деб юборди. Давоми 15:30 да

ОНАНГНИ ДОКТОРГА ОБОРАСАНМИ?! БУ ШЕЬР КИТОБ КАМ ЎҚИЙДИГАНЛАР УЧУН БАДИИЙЛИКДАН ҲОЛИ,ЗАМОНАВИЙ ТИЛДА ЁЗИЛДИ...ЎҚИНГ, БУ ЯНГИ УСЛУБДА. ... ўғли униб - ўсиб омади олчи бўлиб кетди.Катта уй солди, лекин онасини қаратишга вақти йўқ, филдай "Жип" олди онасини дори - дармонига пул йўқ.Кексайган она шўрлик эса ийманиб дардини айтолмайди... Муаллиф Маккага оборма, майли қолсин хаж, Шунчалар дунёга оворасанми? Эй, дўстим, эмаклар, оёғи фалаж, Онангни докторга оборасанми?! Кайфингга киссангга пул солиб бординг, Қай қизга оқшомда гул олиб бординг, Олдига хаётдан кўп, нолиб, бординг, Онангни докторга оборасанми?! "Жип”нгда жиртиллаб, қора очкида, Чимёнда сакрадинг, учқур конкида, Ичларинг бир ачиб, кўрган пайтингда, Онангни докторга оборасанми?! Бўйнингга тақибсан, тиллодан занжир, Мускули ўйнаган, йигитсан, абжир, Сен ўша эламас, хув, қари кампир... Онангни докторга оборасанми?! Тенг эмас энг арзон иссиқ уколга, Чекканинг бир пачка заҳри қотила, Бир соат кирмайин, "вай - фай","гугл"га... Онангни докторга оборасанми?! Бензинни қизғонсанг, тутганча елканг, Опичла, кичрайиб қолган шу кўлканг, Тўққиз ой қорнида кўтариб юрган, Онангни докторга оборасанми?! Авчаркангга топдинг зўр қиммат каша, Пайнет қил, деб жеркди, рус қизи Маша, Она-да, ийманиб, қилмас хар - хаша... Онангни докторга оборасанми?! Эҳ, укам, бу дамлар ўткинчи бир зум, Йўқотсанг, йиғларсан, афсусда юм-юм, Кўп нарса керакмас, арзимас чиқим, Мурод дер: Азобда оғринар сим - сим... Онангни докторга оборасанми?! Қизил тоғ шоири Муроджон Жўраев 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Assalomu alaykum barchaga!! KUNDOSHLI UY hikoyasi oqshom 4 qismdan beriladi soat 20:00 da. Bira tola oqib olasiz

Аёл киши учун энг катта совга бу жуфти халолини унга кетгизган вақти ва мехри бўлади...❤️

ЭХ ОДАМЗОД – Намунча ерга ёпишмасанг, – дебди Шамол. – Ернинг меҳри, бағри иссиқ-да, – дебди Қор. Шакл. – Кўп сиқмагин, эзилдим-ку! – зорланибди Лой. – Сиқмасам, ғишт шаклига кириб бўпсан! – деб жавоб қилибди қолип. Гўзаллик. – Одамлар нега доим сенга интилади? Сиринг нимада?– сўрабди Жар. – Уларни бошимга кўтариб, дунёни кўрсатаман, – дебди Чўққи. Алам Ва Ғам. Алам шериги Ғамга дебди: – Табассум билан гаплашма, у бизни кўролмайди. Бағри Иссиқ – Тошкўмир бунча қоп-қора, хунук бўлмаса? – дебди Кесак. – Сиртдан баҳо бермагин, унинг бағри нақадар иссиқ, – дебди Тош. Тўғрилик Учун. Болға эгри михни тўғрилашга ҳаракат қиларди. Шунда эгри Михдан нидо чиқибди: – Раҳминг келсин… – Бўлмаса, тўғри тур-да, – дебди Болға. Девор. – Одамлар ғалати-да, деворнинг қулоғи бор, секин гапиринглар, деб мени гуноҳкор қилишади, – дебди Девор. – Эътибор берма, улар бир-бирларидан қўрққанларидан сендан хавотирланишади, –дебди шифт.

БОЙЛИК, МЕХР, МУХАББАТ, КУВОНЧ.. ✍🏼 Бир куни бойлик, меҳр, муҳаббат, қувонч тўрталаси ўзаро жам бўлиб ўтирса, қувонч шод бўлиб, "Ким одамларга зарур? Ким одамларга бир умрга керак?" дебди. Шунда бойлик: - Мен одамларга бир умрга керакман. Менинг ўрним биринчи,- дебди. Мухаббат ўрнидан туриб: - Мен одамларга бахт олиб келаман. Мен одамларга жуда зарурман, демак ўрним биринчида,- дебди. Шу орада қувонч хам сакраб чиқиб: - Мен одамларни шод этаман. Уларнинг дилига бир умр завқ бераман. Улар мени бир умр орзу қилишади. Менсиз яшай олмайди,- дебди. Бу сухбатни жимгина тинглаб ўтирган меҳрнинг кўзлари ёшга тўлибди. У ич-ичидан отилиб чиққан дарду фарёдни кўз ёшларида намоён этибди. Бир оғиз сўз айтишга хам журъати етмай йиглайверибди. Бу ҳолатни кутмаган бойлик, мухаббат ва қувонч мехрга юзланиб: - Мехр? Нега йиғлайсан? Шунча дард қаердан келди?- деб хайрон бўлишибди. Меҳр кўз ёшларини тиёлмасдан юм-юм йиғлаганча шундай дебди: - Мен қадрли эдим, қадр иним йўқ бўлмагунча. Мен садоқатли эдим, садоқат иним йўқолмагунча. Мен ардоқли эдим, оқибат эгизагим йўқолмагунча. Одамзод сен уччаланг, яъни бой бўламан, севиб севиламан, ўйнаб қувонаман деб мен фақир мехр-оқибатни унутиб қўйишмоқда, мен аллақачон бу фоний дунёдан кетардим, аммо ҳозир ҳам айрим одамлар мени эъзозлашади, шунинг учун оз бўлса хам шу замондаман,-деган экан! Мехр-оқибатли бўлайлик азизларим!

​​📝 Сирли доғлар (ибратли ҳикоя)  Бир ёш оила янги уйга кўчиб ўтди. Эрталаб уйқудан зўрға уйғонган хотин деразага қаради ва қўшни аёл кир ёяётганини кўрди. – Қаранг, кийимлардаги доғлар кетмапти, шундай билиниб турибди, – деди у эрига. Бироқ эри бу гапга эътибор бермади, газета ўқишда давом этди. – Менимча, совуни ёмон бўлса керак ё у кир ювишни билмайди. Тавба, бир хилгиларга кир ювишниям ўргатиш керак... Эри индамаётганидан ҳафсаласи пир бўлган аёл гапдан тўхтади. Лекин ҳар сафар қўшни аёл кир ёяётганда ажабланишини билдириб қўяр, кийимларни қандай қилиб тоза ювиш ҳақида ўз қарашларини айтарди. Ажойиб кунларнинг бирида у яна ойнага қаради ва бирдан таажжубга тушди: – Ие, қўшнининг кирларини қаранг! Топ-тоза-ку! У кир ювишни ўрганиб олибди, шекилли. – Йўқ, ундай эмас, – деди бу гапга жавобан эри. – Мен эрта саҳар туриб, ойналарни артиб-тозалаб қўйдим. Ҳамма гап шунда. © Ориф Толиб. Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

_🌺Бугун 19 - январь Мехр - мухаббат куни ❤️ 🌺_Азизларим Мехр - мухаббат дунёни сақлаб қолгувчи ягона туйғу...! ___Келинглар
_🌺Бугун 19 - январь Мехр - мухаббат куни ❤️ 🌺_Азизларим Мехр - мухаббат дунёни сақлаб қолгувчи ягона туйғу...! ___Келинглар Яхшиларим бир - биримиздан ана шу туйғуни қизғанмайлик...!!! _🌺❤️🌺_Бир - биримизга Мехр - оқибатли, Мехр - мухаббатли булайлик...!

🌤ХАЙРЛИ ТОНГ🌿🌺🌿 ❄️Ассалому алайкум         ❄️ва раҳматуллоҳи              ❄️ва барокатуҳ.                 🌸☕️ Душанба тонги муборак бўлсин! 🌹Қадрли қадрдоним, сизга ва оилангизга дунёдаги энг яхши тилакларни тилайман, умрингиз ва ризқингиз зиёда бўлсин ИН ША АЛЛОҲ !❤️ 🌹БУГУНГИ КУНИНГИЗ  ХАЙРЛИ ИШЛАРГА БОЙ БЎЛСИН!!!🌸