ҲАЙИТЛИК ✍ .
,, Беошён яралган аёл ,, - деган қадимгилардан қолган гап бор . Яъники қиз бола туғулиб , вояга етгунича отасининг уйида яшайди , турмушга чиқиб эрининг уйида яшайди , кейин ўғли вояга етиб , уй жой қилганидан кейин ўғли билан яшайди .
Уларга ўзининг ёшлигини , навқиронлигини , гўзаллигини фидо қилсада ўзининг уйи , ошёни бўлмайди .
Чунки аёл ожиза ва оқила ,
Шу сабаб ёлғиз яшай олмайди .
Ёлғиз яшашга кучи ҳам , ақли ҳам , фаросатию , фасоҳати ҳам йўл қўймайди .
Мабодо ёлғиз яшаб қолса руҳияти қийналади .
Шундай қизлардан бири Фазилат ўз исми ўзи билан ниҳоятда гўзал , истараси иссиқ , муомала ва одобда тенги йўқ фазилатли қиз бўлиб вояга етди .
Аммо у марказдан узоқ мана шу тоғли қишлоқда туғулган эди .
Қизларни тезда турмушга узатиб юборишади бу ерда .
Ўқиш , ишлаш қизлар учун фақат орзу эди холос .
Фазилатнинг ҳам тақдири шу бўлди .
Отаси танлаган йигит хонадонига келин бўлиб борди .
Беш йилди ширингина бир ўғил , бир қиз кўрди .
Аммо тақдири азал турмуш ўртоғи бир кеча уйқуга ётдию эрталаб турмади .
Нима бўлди , нима қўйди ҳеч ким билмайди . Фақат билганлари бир тоғасининг ва бир холасининг ўғли худдий шундай тўсатдан уйқуда қазо қилган экан .
Эл улус , уруғнинг катталари бош чайқаб бир оз вақт муҳокама қилиб юришдию сабабини топишолмади .
Фазилатнинг эрини яна учта уйланмаган укаси бор эди . Бир йил ўтиб ўтмай қайнотаси келинини сеп сидирғасию болалари билан ота уйига олиб келиб қўйди .
Ўзи туғулиб ўсган , ўн саккиз йил яшаган уйига бегона бўлган Фазилат икки боласи билан , бу уйнинг норасмий эгалари , янгалари билан зўрға муроса қилиб икки йил ота эшикда яшади .
Бу орада унга жуда кўп совчилар келди . Аммо ҳаммаси боласини ташлаб келсин деярди .
Фазилат эса бунга асло рози бўлмасди .
Ўғли тўрт , қизи икки ёшга кирганида отаси уни бир ўртоғининг ўғлига беришга рози бўлганини айтди .
Йигит уйланиб , уч йил яшаб фарзандли бўлмаган , табиатан қаҳри қаттиқ , жаҳлдор бўлгани учун хотини чидай олмай ажрашиб кетган экан .
Отасининг қатъий талаби билан Фазилат шу йигитга турмушга чиқиб кетди . Аммо болалар бувисига қолди . Куёвнинг онаси ўғлининг жаҳлидан қўрқиб кейинчалик секин секин ўргатиб олиб кетамиз дебди .
Фазилат йиғлай йиғлай тақдирига бош эгиб кетди .
Эри ростдан жаҳлдор экан .
Икки укаси зир титраб турар , ҳатто ота онаси ҳам ортиқча гап гапиришмас экан .
Фазилат ҳам келганига бир ҳафта бўлмаси зина четига қолган челакка қоқилган эри томонидан ўша челак учиб келиши билан эрининг захар сўзларидан эшитиб олганди .
Бу уйда ҳамма билиб билиб ишини қилар , аканинг буюрган вазифаси ўз вақтида бажарилиши шарт эди .
--- Ман бугун Жума номозга шаҳарга тушаман ,- деди , эрталабки чойдан сўнг .
Рўзғорга нима кераклигини айтсангиз , олиб келаман .
Сан икковинг келгунимча томорқани ариқларини кавлаб қўй , тушиндингми , -- укаларига дўқ уриб қўйди .
--- Ўғлим , музтаргина бўлиб деди онаси . Биласан эртага ҳайит байрами , яхшигина қилиб рўзғорлик олиб келарсан .
Ўғли бош ирғаб чиқиб кетди .
Ана мана дегунча кун ботди . Шомдан кейинроқ келди ўғил . Машинани ҳовлига киритиб , қўлига битта сумка билан ота онаси ўтирган сўрига яқинлашди .
---Яхши ўтирипсизларми . Она , ота сизларга ҳайитлик олиб келдим , байрамингиз қутлуғ бўлсин , - деб икковига ҳам чиройли қадоқда совға узатди . Бу эса сенларга шумтакалар . Укалари футболкаларини кийиб кўра бошлашди .
Бўшаган сумкани четга қўйиб сўрига суянди йигит .
Фазилат сумка бўшаганини кўрган ондаёқ чойнакни кўтариб ошхонага кетган эди .
Онасининг кўзи жавдиради , чой дамлаб келаётган келини томонга аланглаб ,
--Келинга ҳайитлик олмадингми болам ,- деди .
--- Келинингизни ҳайитлиги машинага бориб олиб келгин , - чойнакни дастурхонга қўйган хотинига юзланди .
Ҳаммалари олд ойналари туширилган машинага қарашди .
--- Тезроқ опкел , эриб кетади , - қовоқ уйиб деди эри Фазилатга .
Фазилат ҳайрон бўлиб бориб машинанинг орқа эшигини очдию қотиб қолди ...
Давоми 👇👇👇