ch
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

前往频道在 Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

显示更多

📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览

频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 21 139 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 759,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 835

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 21 139 名订阅者。

根据 22 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -397,过去 24 小时变化为 -16,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.62%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.76% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 668 次浏览,首日通常累积 1 852 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 19

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

凭借高频更新(最新数据采集于 23 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

21 139
订阅者
-1624 小时
-1107
-39730
帖子存档
🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda! Hikoya narxi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 234 qismdan iborat TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#У‌ткинчи_дунё #No_94 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Нега кўз қулоқ бўлмадинглар? Ботир шифохонага кириб бақирди. —Озгина чалғиб қолгандик, бошидаги румолига ўзини осибди. Пойлаб юргандик, тушлик олиб келишга чиқган пайтим шу ишни қилибди. Доктор айбдорона бошини эгди. —Қани ўзи? Мунирани юраги ўйнади. —Хонада, лекин сизни киришингизни хохламасдим. Бу холингизда, чўчиб қолсангиз болага зарар Доктор Мунирани озгина билиниб қолган қорнига ишора қилди. —Сен кирма, шу ерда ўтир. Мен кириб чиқаман. Ботир Мунирани ташлаб, ўзи ичкарига кириб кетди. 💫💫💫💫 —Ўзига келдими доктор? Назо ичкаридан чиқган хамширани олдига шошди. —Қаттиқ қўрқувдан, хушини йўқотган. Ўзига келтириб тинчлантирувчи қилиб қўйдик. Бироз дам олсин, анча асаблари чарчаган. —Хеч нима бўлмагана? Яхши бўлиб қолади тўғрими? Назо хавотирли гапирди. —Хавотир олманг, яхши бўлади. Доктор ичкарига кириб кетди. 💫💫💫💫 —Ўзингизни қўлга олинг. Мунира Ботирни елкасини силади. —Мен худбинман, худбинлигимдан, шунча қизни хаётини барбод қилдим. Ботирни кўзидан икки томчи ёш оқди. —Сиз хам бундай бўлишини хохламагансиз. Бу тақдир, илтимос ўзингизни айбламанг. Чиқинг, жаноза пайти бўлиб қолди. Кетишга тайёрлашсин. Мунира, Камолани юзини оқ мато билан ёпиб қўйди. —Юр, бу хонага ха деб кираверма. Ботир ўрнидан туриб, Мунирани қўлидан ушлаб олиб чиқиб кетди. 💫💫💫💫 —Вой товба бирданига нега бундай бўлди? Марям, Мунирага қаради —Эх опа гап кўп. Кейин гаплашамиз. Мунира секингина гапирди. —Майли мехмонларни кузатайлик. Марям, дастурхондаги идишларни еғиштириб ошхонага кириб кетди

#У‌ткинчи_дунё #No_93 #муаллиф_Қосимова_Нодира Орадан кунлар ўтди —Дадаси болаларни олдига келдим, қизлар билан гаплашинг Розия телефонни Нигинага берди. —Ассалому алайкум дадажон. Нигина йиғлаб юборди —Ваалайкум ассалом гўзал қизим ўзимни. Нега йиғлайсан? —Дадажон қачон келасиз? —Яқинда бораман, согиндингми ғазалим ? —Дадажон, аммамни ахволи оғир. —Ўчир овозингни.. Розия телефонни тортиб олди. —Бер телефонни қизимга. Диёр жахл қилди Розия қўлида ўлдираман деган ишора қилди. —Амманга нима бўлди? Телефонни берчи? —Аммам, гапирмай қўйди, боши оғрияпти.. Нигина онасидан қўрқиб, зўрға гапирди —Ойинга бер. —Эшитаман дадаси. Розия телефонни олди. —Онангни уйига кетма, опамга қараб тур. Билетга пул қилишим билан, етиб бораман. Юборган пулимга, опамни докторга олиб бор. —Нима опангиз учун ишлаяпсизми? Розия бақириб гапирди —Сени ишинг бўлмасин. Ким учун ишлаётганим билан, мени онам қайта тирилиб менга опа туғиб бермайди. —Ўзингиз биласиз. Менга нима. —Хуллас кетма, тушундингми? Розия индамай телефонни ўчирди. 💫💫💫💫 —Энди билдириш пайти бўлди. Ботир ўзига ўзи гапириб, кундуз куни кўчага йўл олди. Таниганлар хайратда қолар эди. Секингина, уйига кириб борди. —Сиз... Гули қўлидаги стаканни ерга тушириб юборди. —Ха мен. Режанг иш бермади афсус. Мен ўлмадим, тирик қолдим. Ботир, мазах қилгандек кулиб қаради. —Халиги... Гули довдираб қолди, ранглари оқариб кетди. —Нима халиги? Ботир қўлини қовуштирди. —Хаммасини Камола бошлади.. Тутилиб зўрға гапирди Гулини гапи тугамай, Ботирни телефони жиринглади. —Эшитаман гўзалим. Ботир телефонга жавоб берди. —Камола ўз жонига қасд қилибди. Мунира ховлиқиб гапирди —Нима? Камола ўз жонига қасд қилибди? Ботир Мунирани гапини сўзма сўз қайтарди. Бу хабарни эшитган Гули, хушини йўқотиб ерга еқилди. Ботир шошиб чиқиб кетди.

#У‌ткинчи_дунё #No_92 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Аммаси ёнида, тарбияси бузилмайди. —Дадаси, хозир интернет ривожланган бўлса, аммаси нимани тушунади? Бемаъни нарсаларни кўриб, кўзи очилиб кетмасин дейманда. Борганимда гаплашиб тураверасиз. —Майли, гапинг тўғри. Қиз болани тарбиясида эхтиёт бўлган яхши. —Майли дадаси, ойлик олсангиз ташлаб қўярсиз. Мен болаларни хабар олиб келаман. —Майли ўзингни эхтиёт қил. Онангга салом айт. —Эрингни латталигини қара.. Сардор телефон ўчгач мириқиб кулди. —Нега латта бўларкан? Розия Сардорни ўзидан итарди —Онамни уйидаман десанг, бир суриштирай, онанг қани хам демадия? —Менга ишонадида.. Розияни қошлари чимирилди —Хеч йўқ онангга қўнғироқ қилиб билиши керакку? —Онамни рақамини билмайди. Сўраган лекин телефон ишлатмайди деб айтганман. Сиз нега қизиқиб қолдингиз? —Шунчаки, бечора эрингга рахмим келяпти. —Рахмингиз келмасин, эплаб ўғил туғдириб қўйганда. Розия жахл қилди. —Балки яна қиз туғарсан? —Товба деб гапиринг. Қизни бошимга ураманми? 💫💫💫💫 —Амма ойим пул бериб кетдими? Нигина уйда хеч нима йўқлигини кўргач, Латофатни олдига кирди —Йўқ, менга пул берармиди онанг. —Уйда хеч нима қолмабди. Энди нима қиламиз? —Мени хам бошим қотган. Ишлай десам касалман, ишламай десам оч қолсак. Латофат ўйланиб гапирди. —Мен Ойниса холамни уйига кириб, ойимга қўнғироқ қилайчи? Нима деркан. Нигина югуриб қўшнини уйига кириб кетди. 💫💫💫💫 —Нега бунча ўйчанг ва кам гап бўлиб қолдингиз? Назо, Гулига қараб ичи ачишди. —Ботирни анниқ кўрдим, юзимни силади. Гули бир нуқтага термулганча гапирди. —Балки туш кўргандирсиз? Унутинг, ундай нарсаларни эслаб ўзингизни қийнаманг. —Балки тирикдир, чунки ўлигини кўрганимиздан кейин, дафн этишда биз иштирок этмадик, Жамани ўзи хал қилди. —Йўғе, тирик бўлса шу пайтгача қаерда эди? Назони кўзи ўйнаб кетди

.

🔥━━━ ❤️ OZISH MARAFONI ❤️ ━━━🔥 ❌ Qancha parhez qilsangiz ham vazn ketmayaptimi? ❌ Kundan kunga semirib, hattoki oynaga qara
🔥━━━ ❤️ OZISH MARAFONI ❤️ ━━━🔥 ❌ Qancha parhez qilsangiz ham vazn ketmayaptimi? ❌ Kundan kunga semirib, hattoki oynaga qarashga ham xohish yo‘qmi? 😔 Unda siz uchun ENG ZO‘R imkoniyat 🔥 Ozishni ertaga emas — BUGUNDAN boshlang ❤️ ✨ O‘zingiz uchun o‘zgaring ✨ Chiroyli qomatga erishing ✨ Yengil va ishonchli ayolga aylaning 😍 🎉━━━ HAYIT OLDI SUPER CHEGIRMA ━━━🎉 💖━━ 1 OYGA — 45 MING ━━💖 💖━━ 2 OYGA — 80 MING ━━💖 🔥 Bunaqa BONUSLI CHEGIRMA boshqa bo‘lmaydi! Tezroq foydalanib qoling 😍 📩 TEZ GURUHIMGA QOʻSHILVOLING 👇👇👇 @Soglom_Joziba @Soglom_Joziba @Soglom_Joziba +998902299470

🌹 Hayit bayramiga, qiymali rulet tayyorlab koʻring.😋 🥩 Kerakli masalliqlar:Qizil balgariski — 0,5 dona 🌶 • Tuz — 1 choy qoshiq 🧂 • Tomat — 1 osh qoshiq 🍅 • Qiyma — 400 gr 🥩 • Piyoz — 1 dona 🧅 • Ziravorlar ✨ 🌯 Ruleti uchun: • Kashnich — ta’bga ko‘ra 🌿 • Kartoshka — 3 dona 🥔 • Tuxum — 4 dona 🥚 • Sir — 200 gr 🧀 • Tuz — 1 ch/q 🧂

...Орқа ўриндиқда бир бирига суяниб ўғли билан қизчаси ухлаб ётарди ... Фазилат эри томонга ялт этиб қарадию қўли билан оғзини ёпиб йиғлаб юборди . --- Ҳой келин , нима гап қизим , Чоп янгангга қарашийлар , - деб икки кичгина ўғлини турғизди қайнонаси . Укалари машинага чопиб келишди . Икки эшигидан икки болани авайлаб кўтариб тушиб сўри томонга олиб келишди . --- Вой мани ўлай , вой ўлай барака топ болам , - она овози қалтираб гапирганча қизчани қўлига олди . Фазилат эса ҳамон машина эшигига суяниб турар , оёғида мадор йўқ эди . -- Фазилат , кел бу ёққа , - эрининг чақирганидан ўзига келди у . Билсанг ман шу икки бола учун сенга уйланганман. Бундан кейин болалар шу ерда яшайди .... -- Ўғлим , ҳақиқий эркакни ишини қилдинг болам ,- отаси овози товланиб дуога қўл очди . Фазилат қайнонасини қўлидан ҳамон ширин ухлаётган қизини олар экан эрига секин кўз ташлаб , -- Раҳмат дадаси , - деди . Шундай жаҳлдор одамдан энг катта ҳайитликни Фазилат олган эди ... Юлдуз тўла очиқ осмон остида сўрини тўлдириб ўтирган бахтли оила арафа кунини ўтказар , ҳайит байрами ҳам бу хонадонга ўзгача шукуҳ билан , қувониб кириб келмоқда эди .... ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

ҲАЙИТЛИК ✍ . ,, Беошён яралган аёл ,, - деган қадимгилардан қолган гап бор . Яъники қиз бола туғулиб , вояга етгунича отасининг уйида яшайди , турмушга чиқиб  эрининг  уйида яшайди  , кейин ўғли вояга етиб , уй жой қилганидан кейин ўғли билан яшайди . Уларга ўзининг ёшлигини , навқиронлигини , гўзаллигини фидо қилсада ўзининг уйи , ошёни бўлмайди . Чунки аёл ожиза ва оқила , Шу сабаб  ёлғиз яшай олмайди . Ёлғиз яшашга кучи ҳам , ақли ҳам , фаросатию , фасоҳати ҳам йўл қўймайди . Мабодо ёлғиз яшаб қолса руҳияти қийналади . Шундай қизлардан бири Фазилат ўз исми ўзи билан ниҳоятда гўзал , истараси иссиқ , муомала ва одобда тенги йўқ фазилатли қиз бўлиб вояга етди . Аммо у марказдан узоқ мана шу  тоғли қишлоқда туғулган эди . Қизларни тезда турмушга узатиб юборишади бу ерда . Ўқиш , ишлаш қизлар учун фақат орзу эди холос . Фазилатнинг ҳам тақдири шу бўлди . Отаси танлаган йигит хонадонига келин бўлиб борди . Беш йилди ширингина бир ўғил , бир қиз кўрди . Аммо тақдири азал турмуш ўртоғи бир кеча уйқуга ётдию эрталаб турмади . Нима бўлди , нима қўйди ҳеч ким билмайди . Фақат билганлари бир тоғасининг ва бир холасининг ўғли худдий шундай тўсатдан уйқуда қазо қилган экан . Эл улус , уруғнинг катталари бош чайқаб бир оз вақт муҳокама қилиб юришдию сабабини топишолмади . Фазилатнинг эрини яна учта уйланмаган укаси бор эди . Бир йил ўтиб ўтмай қайнотаси келинини сеп сидирғасию болалари билан ота уйига олиб келиб қўйди . Ўзи туғулиб ўсган , ўн саккиз йил яшаган уйига бегона бўлган Фазилат икки боласи билан , бу уйнинг норасмий эгалари , янгалари билан зўрға муроса қилиб икки йил ота эшикда яшади . Бу орада унга жуда кўп совчилар келди . Аммо ҳаммаси боласини ташлаб келсин деярди . Фазилат эса бунга асло рози бўлмасди . Ўғли тўрт , қизи икки ёшга кирганида отаси уни бир ўртоғининг ўғлига беришга рози бўлганини айтди . Йигит уйланиб , уч йил яшаб фарзандли бўлмаган , табиатан қаҳри қаттиқ , жаҳлдор бўлгани учун хотини чидай олмай ажрашиб кетган экан . Отасининг қатъий талаби билан Фазилат шу йигитга турмушга чиқиб кетди . Аммо болалар бувисига қолди . Куёвнинг онаси ўғлининг жаҳлидан қўрқиб кейинчалик секин секин ўргатиб олиб кетамиз дебди . Фазилат йиғлай йиғлай тақдирига бош эгиб кетди . Эри ростдан жаҳлдор экан . Икки укаси зир титраб турар , ҳатто ота онаси ҳам ортиқча гап гапиришмас экан . Фазилат ҳам келганига бир ҳафта бўлмаси зина четига қолган челакка қоқилган эри томонидан ўша челак учиб келиши билан эрининг захар сўзларидан эшитиб олганди . Бу уйда ҳамма билиб билиб ишини қилар , аканинг буюрган вазифаси ўз вақтида бажарилиши шарт эди . --- Ман бугун Жума номозга шаҳарга тушаман ,- деди , эрталабки чойдан сўнг . Рўзғорга нима кераклигини айтсангиз , олиб келаман . Сан икковинг келгунимча томорқани ариқларини кавлаб қўй , тушиндингми , -- укаларига дўқ уриб қўйди . --- Ўғлим , музтаргина бўлиб деди онаси . Биласан эртага ҳайит байрами , яхшигина қилиб рўзғорлик олиб келарсан . Ўғли бош ирғаб чиқиб кетди . Ана мана дегунча кун ботди . Шомдан кейинроқ келди ўғил . Машинани ҳовлига киритиб , қўлига битта сумка билан ота онаси ўтирган сўрига яқинлашди . ---Яхши ўтирипсизларми . Она , ота сизларга ҳайитлик олиб келдим , байрамингиз қутлуғ бўлсин , - деб икковига ҳам чиройли қадоқда совға узатди . Бу эса сенларга шумтакалар . Укалари футболкаларини кийиб кўра бошлашди . Бўшаган сумкани четга қўйиб сўрига суянди йигит . Фазилат сумка бўшаганини кўрган ондаёқ чойнакни кўтариб ошхонага кетган эди . Онасининг кўзи жавдиради , чой дамлаб келаётган келини томонга аланглаб , --Келинга ҳайитлик олмадингми болам ,- деди . --- Келинингизни ҳайитлиги машинага бориб олиб келгин , - чойнакни дастурхонга қўйган хотинига юзланди . Ҳаммалари олд ойналари туширилган машинага қарашди . --- Тезроқ опкел , эриб кетади , - қовоқ уйиб деди эри Фазилатга . Фазилат ҳайрон бўлиб бориб машинанинг орқа эшигини очдию қотиб қолди ... Давоми 👇👇👇

🥰🥰😇🥰🥰🥰🥰😇 😇🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰 ❤️ FAQAT TURMUSH QURGAN AYOLLAR KIRSIN PenuarlarN1 shu kanalda 💋💋💋💋💋 🎁 Ramantik kec
🥰🥰😇🥰🥰🥰🥰😇 😇🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰 ❤️ FAQAT TURMUSH QURGAN AYOLLAR KIRSIN PenuarlarN1 shu kanalda 💋💋💋💋💋 🎁 Ramantik kecha uchun maxsus ichki kiyimkar kanali 💘Tez kirilar katta chegirma boshladik ramantik kiyimlar optom pejamalar❤️ 🏃‍♀️SEVIMLI AYOL BULISH AYOLLAR UCHUN KERELI KANAL. 💋 😀 ERKAKLARGA MUMKIN EMAS🚷 ╔═🌿═════╗     ╔═🌿═════╗        KIRISH ❤️                 KIRISH ❤️ ╚═════🌿═╝     ╚═════🌿═╝

Бугун барча мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" жаранглайди. Келинг, мактабдаги энг эсда қоларли дамларни бирга эслаймиз🥹

Каникулда фарзандингиз телефон ўйнаб вақт ўтказмайди аксинча мисол ишлаб ПУЛ ишлаб топади! 🤯💸 🔺 6 ёшдан 11-синфгача фарзандлари бор оналар! Энди фарзандингиз ёзги таътилда, иссиқ кунларда кўчага чиқмасдан туриб, уйда онлайн тарзда математикани ЎРГАНИШИ мумкин. 🔺 Бунинг учун бор-йўғи битта иловани юклаб олиши ва аъзо бўлиши кифоя. 🔺 Видеони охиригача кўринг ва ҲАВОЛА орқали ариза қолдириб, 42% чегирмага эга бўлинг: 👉 ҲАВОЛА

🎉25 май — Қўшнилар куни Бизда ҳам “Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши” деган нақл бежиз айтилмаган. Бугун қўшнилардан
🎉25 май — Қўшнилар куни Бизда ҳам “Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши” деган нақл бежиз айтилмаган. Бугун қўшнилардан хабар олиш, уларга ёрдам беришнинг айни вақти. Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ! Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин! Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

#Соғинч Соғинч қандай бўлишини ўз кўзингиз билан кўрганмисиз? Мен кўрганман. Бувим, дадамнинг оналари, тўқсонинчи йилда, олтмиш ёшда вафот этганлар. Ундан олдинги даврларда тўй-маросимларни видеога олиш унчалик урф бўлмаганди. Масалан, амаким қизларини чиқарганларида видеога олинмаган. Яъни бувим билан боғлиқ бирор видеокадр сақланиб қолинмаган. Адашмасам, орадан 4-5 йил ўтган эди. Видеомагнитафон сотиб олдик. Янги матоҳ, қизиқиш катта, гоҳ кимдирдан, гоҳ прокатдан турли видеокассеталарни олиб келиб кўрамиз. Аппарат эрта-ю кеч тинмайди, бечора. Бир куни қўшнилардан бири чиқиб айтиб қолди – “фалончи қариндошимизникидаги тўйни видеосини кўргандик, у ерда холам ҳам бор эканлар, ўйинга тушган эканлар, кадрда кўриб қолдик” деб. “Холам” деганда бувимни назарда тутаётганди. Оиламиз, айниқса дадам, ўша тўйнинг кассетасини олиб келиб кўришга қизиқиб қолдик. Кассетани олиб келдик. Бегоналарнинг тўйи. Тахминан нечанчи минутларда кадрда бувим чиқишини сўраб олгандик. Ўша вақтга тўғирлаб кутила бошланди. Бирданига кадрда бувим пайдо бўлди. Қўшни аёллар билан ўйинга тушяпти. Хотиржам кутиб ўтирган дадам сакраб ўрниларидан туриб кетди ва экранни қўли билан кўрсатиб, баланд овозда “ана аям, ана аям” дея бошлади. Йўқ, йиғламади, аммо бунақа хаяжонли ҳолатда илгари кўрмагандим дадамни. Кадр ўтиб кетди ҳамки, барибир, дадам узоқ вақт пичирлаб “аям, аям” деб такрорлаб ўтирди...

Эртага кўплаб ўқитувчиларда кузатиладиган ҳолат...😂 Бахтимизга барча устозларимиз соғ бўлишсин !

🚨 ДИККАТ ЯНГИ ФАСОНЛАР ЧИКДИ! 👗 2026 йилнинг энг тренд моделлари 💃 Миллий ва замонавий услуб ✂️ Тикиш учун идеал вариантла
🚨 ДИККАТ ЯНГИ ФАСОНЛАР ЧИКДИ! 👗 2026 йилнинг энг тренд моделлари 💃 Миллий ва замонавий услуб ✂️ Тикиш учун идеал вариантлар Барчаси ФАСОНЛАР каналида🔥 https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy 👉 Ҳозир қўшилинг, кейин кеч бўлмасин!

Бу чиройли гуллар сизлар учун Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

📝КИЗ ФАРЗАНД. Бир куни истирохат боги олдида саккиз-туккиз ёшлардаги бир кизалокни учратиб колдим. У янги йил олди безатилган улкан арчани куриш учун ёлгиз келибди. Арча олдида тушган суратини менга курсатиб, мактангиси келди. Сурат чиройли чикканини айтганимда хурсанд булди. Унга ёкиб колдим чоги, мендан узоклашмай енма ен кета бошлади. Ундан нега богга ёлгиз келганини сурадим. - Аям ишдан кеч келади. Мени олиб келгани вакти булмайди. - деди. -Дугоналарингизчи? - сурадим яна. - Бу ерга якинда кучиб келганмиз. Хали уртокларим йок. - хурсинди кизалок. - Аввалги мактабимда уртокларим куп эди. Мазза килиб уйнардик. Уларни бирам согиндим... Яна дадамни, бувим билан бобомниям согиндим. Анави сой борку, - у менга шахарни кесиб утган канални курсатди - уша сой дадамни уйини енидан окиб утади. Аям айтган. Канийди ёз  булганидаа, шу сойга тушиб окиб дадамни уйига бориб олардим. Уларни куриб кайтардим.    Кизалокнинг гапларидан унинг ота онаси ажрашганини фахмладим. Дадасини каттик согингани куриниб турарди.   Менинг каерда яшашимни эшитиб унинг кузлари чакнаб кетди. - Дадам хам ушатда яшайди. Танийсизми? Отлари Мирзохиджон. - Йук, танимайман, - дедим. - Эссиииз, - хафа булди кизалок. - Агар таниганингизда уларга бир гапимни айтиб куярдингиз. "Дурдона кизингиз сизни роса согинибди. Кечкурун туккиздан кейин телефон килсангиз, Дурдонани узи жавоб бераркан, аяси ухлаб колган буларкан," деб куярдингиз.- Дурдона бироз жим кетди. Кейин бирдан жиддийлашиб деди, - Мен катта булиб ая булганимда учта угил тугаман. Биттаям киз тугмайман. -Нега?- хайрон булдим мен. - Чунки дадалар факат угилларини яхши куришаркан. Агар киз тугсам, бизниям хайдаб юборишади. Кейин мени кизим хам менга ухшаб дадасини согиниб йиглаб юради. Шунинг учун киз тугмайман.   Менинг кузларимга ёш келди. Кизалокка жавобан хеч нарса деелмадим. Уни овутишни истардим лекин негадир уша лахзада тилимга хеч бир суз келмади. Факатгина дилимда у ва онасига бахт тиладим. Вокзалга етиб келгач, кизалок мен билан хайрлашиб, автобусга чикиб кетди.   Бу учрашув, кизчанинг сузлари менинг ёдимга мухрланиб колди. Бир Кун келиб албатта бу вокеани, Дурдонанинг сузларини унинг отаси каби оталарга ибрат булиши учун когозга туширишни ният килгандим.   Киз болани фарзанд урнида курмайдиган эркакларга айтар сузим: Аллохдан куркинг. Ахир аеллар Унинг омонати.  Уларсиз авлод хам, хает хам тухтайди. 📚

Хайрли Тонг...☕️🍃 Азизларим! Сизларга Бахтли ва Қувончли кун Тилаймиз! Якшанба тонги муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.❤️