uz
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kanalga Telegram’da o‘tish

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 analitikasi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 21 029 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 3 777-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 3 860-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 21 029 obunachiga ega bo‘ldi.

24 Iyun, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -513 ga, so‘nggi 24 soatda esa -32 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 12.63% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 8.72% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 2 662 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 1 837 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 20 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 25 Iyun, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

21 029
Obunachilar
-3224 soatlar
-1237 kunlar
-51330 kunlar
Postlar arxiv
Кўнгилнинг бир кўчаси. Шаҳодат   бозорга кириб бораркан,кўнгли қандайдир хижил тортди. ”Илоҳо, уни кўрмайин-да. Кошки бугун савдога чиқмаган бўлсайди." Аёлнинг ҳозир кўнглига қил ҳам сиғмас,кайфияти қандайдир тушкун эди. Аммо тижорат кайфиятни тушунармиди? Аслида Шаҳодат бугун бозорга ҳам келмоқчи эмасди-ю, ўтган гал келтирган молларининг пулларини териб олмаса бўлмайди-да. Чунки    янги мол келтириш учун пул  керак.        Ёш жувон  ўзи мол тарқатган дўконлардан пулларини йиғиштириб оларкан, бирданига эртага 8-март байрами эканлиги ёдига тушди. ”Эртага байрам бўлса, ҳаммани табриклаб кейин йўлга чиқарман ”-ўзича ўйланди у. Бозор расталари-ю, дўконлар оралаб онаси, янгаси, қайнонаси, сингилларига совғалар танлади. Ҳатто болаларининг ўқитувчиларини ҳам унутмади.”Тавба, бир йил олдин  бировга  совға олишдан олдин қанча ўйланардим. Ўзига шукур, мана бугун кимгадир ҳадя сотиб олиш менга муаммо эмас”. Шу  хаёл бир зумда кайфиятини кўтарди.        Шаҳодат   бозордан чиқиб, катта йўлни кесиб ўтди-ю. орқасидан кимдир изма-из келаётганини  пайқаб орқасига ўгирилди. Ва... Уни кўрди. Рўпарасида у  кўришни истамаган инсон- Элёр дардли нигоҳларини   жувоннинг  чеҳрасига қадаганча   турарди.       -Ҳа,нега мени орқамдан келяпсиз? Тинчликми?-деди Шаҳодат бироз  асабий  товушда. -Узр, Шаҳодатхон. Ассаломуалайкум. Сизни бозордан чиқиб кетаётганингизни кўриб қолдиму,:югурдим ортингиздан. Сизга бир оғиз гапим бор эди ,-деди Элёр қандайдир ҳаяжонли овозда.-Қолаверса, эртага байрам. Мумкин бўлса бир жойда ўтириб, бирпас  суҳбатлашсак.     -Одамлар нима дейди? Бирга ўтириш ноқулай-ку, деди  жувон алланечук тараддудланиб.     -Нима дерди одамлар? Биз тижоратчимиз. Бирга  савдо қиламиз. Тушунишади, деди Элёр ишончсизроқ  оҳангда чайналиб.-Кўп ўтирмаймиз,ярим соатгина  вақтингизни оламан.         Шаҳодат бироз ўйланиб,турди-да,унга эргашди. Йўлнинг нариги бетидаги кафега киргунча, унинг хаёлидан ўзининг ҳаёти ўтди. ”Мен нима қиляпман?Ахир бу ишим нотуғри-ку,-ўзича ўйлади у.-Нима бўлсаям менинг ҳам унинг ҳам  оиламиз бор... Аммо бу ишни ҳозир қилишим керак... Кейин кеч бўлиши мумкин.”         ..У педагогика коллежини тугатиб, институтга ўқишга кирди.2 курсга ўтган вақтида   ота-онасининг қистови билан қариндошига, тўғрироғи аммасининг ўғлига турмушга чиқди. Эри Низомжон  қурилиш коллежини битирган бўлса-да, бирор жойда ёлчитиб ишлолмади. Бу орада ёш оилада бир қиз ва бир ўғил  фарзанд дунёга келди. Низомжон ўртоқларига қўшилиб, Россияга ишга борди-ю, аммо  у ёқдаям иши юришмади.Бу ҳам етмагандай, ичишга,маишатбозликка ўрганди.           Унинг ота-онаси ўғилларини инсофга чақиравериб чарчашди. Бу орада Шаҳодат амаллаб институтни тугатиб олди. Қайнона бўлса,   Низомжоннинг укасига келин қилиш лозимлигини баҳона қилди-ю, уларни қурилиши битмаган ҳовлига чиқариб юборди.        Аммасининг бу иши мактабда бошланғич синфларга дарс берадиган Шаҳодат учун    яхшигина сабоқ бўлди. Ҳал қурилиши битмаган ҳовлисига қараб, Шаҳодат аниқ қарорга келди. У тижорат қилади.Жувон эри  Низомжон билан жиддий гаплашиб олди-да, уйдаги молларни сотишга кўндирди. Жувоннинг  ҳомиладорлик таътили пулларига сотиб олинган сигир бузоғи билан сотиладиган бўлди.        Шаҳодат молларнинг пулини олиб,бозорга чиқиб кетди аввал бозорни яхшилаб ўрганиб, қандай мол кетишини чамалади.  Аввал бир-иккита тижоратчи аёлларга қўшилиб, қўшни вилоят бозорларидан болалар  кийим-кечаги, атир-упа келтириб, савдогарларга топшириб юрди. Бошида иши унча юришмаган бўлса-да,кейин бирданига омади келди. Тижоратда таниш-билишлар орттирди. Ҳалол ишлашга ҳаракат қилди. Бунинг натижасида савдо ишлари яхшиланиб,  телевизору, видеоплейерлар ҳам олиб келадиган бўлди. Топган фойдаси кўпайиб,қурилиши чала бўлган ҳовлини таъмирлаб, чиройли қилиб қўйди. Шаҳодат мактабдаги ишини ҳам ташлаб қўймади. Камроқ соатда бўлса ҳам ишлаб юраверди.......

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ!🌸🍃 ЯКШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!!!🌸🍃 Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ!🌸🍃 ЯКШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!!!🌸🍃 Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса Жаннату аьло бўлсин . Бу дунёда назаримиз каломинг, у дунёда эса жамолинг бўлсин. Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин. Аллоҳ берган яна бир кун Муборак! 🌸🍃АЛХАМДУЛИЛЛАҲ🌸🍃

БАХТ НИМАДА ? Эътиборда! Узоқ вақт хабарларга жавоб ёзолмаганингизда дарров қўнғироқ қилишса, ҳаммаси жойидами йўқми деб ҳаво
БАХТ НИМАДА ? Эътиборда! Узоқ вақт хабарларга жавоб ёзолмаганингизда дарров қўнғироқ қилишса, ҳаммаси жойидами йўқми деб ҳавотир олишса. «Кўриб турибманку, бошқачасиз, гапиринг нима бўлди..?», «Мана шу нарсани кўриб, сизни эсладим..» «Эсингиздами, шунақа дегандингиз?.» Шу каби аҳамиятсиз туюлган нарсаларда бахт... Яқинлар билан суҳбатда. Уларнинг илиқ табассумида... Ва яна кўп нарсада... Бахт-яқинларингизда, сизники бўлган инсонларда.

⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргати
⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргатилади⚠️⚠️⚠️ ҲОЗИРОҚ КИРИШГА УЛГУРИНГ ГЎЗАЛЛАРИМ❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️ ❤️ https://t.me/+3UGQfn5D2883NDYy ❤️ https://t.me/+3UGQfn5D2883NDYy

​​Ниҳоят, мен ҳаммасидан хабар топдим. Маълум бўлишича, турмушга мен эмас, опам чиқаётган экан. Катта қиз кичкинасидан олдин турмушга чиқиши керак. Бу бор гап. Бу ерда севги-певгининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Мен тентак эсам, Абдулваҳобни хиёнатда айблаб, ранжиб юрибман. Аслида мен ҳам, у ҳам тақдир ва одат қурбонлари бўлган эканмиз, холос. Менинг опамдан хафа бўлишга ҳақим йўқ эди – унинг ҳеч гапдан хабари йўқ-да. Абдулваҳобдан ҳам ранжишга ҳаққим йўқ. У ота юзига оёқ босолмасди. Унинг учун отанинг норози бўлишидан даҳшатли нарса йўқ. Нима бўлганда ҳам бизнинг бундан буёнги ҳаётимиз дўзахга айланадиган бўлди-да. Тўй куни юрагим зардобга тўлиб кетган бўлса-да, ўлганимнинг кунидан жилмаяр эдим. Келин-куёв ёлғиз қолишганда мен аламимни йиғидан олардим. Ичимдан ўтганини ўзим биламан, рашкдан куйиб-ёнсам ҳам сир бой бермаслигим керак. Мен энди унга қарай олмайман, чунки у энди опамнинг эри. Мен энди ўз туйғуларимни унутиб, шу ҳаётга кўникишим керак. Опам ҳозир фарзанд кутмоқда. Оиладаги тинчликни бузгандан ўлганим афзал. Мен опамни яхши кўраман. Амаким эса ўз бурчимни бажардим деб, хурсанд. Энди улар келинойим билан қандай қилиб набира боқишни ўйлашар эди. Сен мендан энди нима қилмоқчи эканимни сўраяпсан. Ҳеч нима. Абдулваҳоб мени унутишини истайман. Балки у ўзини қўлга олар ва унинг нигоҳидаги мени ёндирувчи ўт сўнар. Бўлмаса, мен ҳам чидолмайман. Шикоят қилгандан нима фойда, дугонажон! Бахтсиз бу дунёда бир мен эмасман-ку! Менга ўхшаб, дардини ичига ютган қизлар қанча! Кунлар қанчалик бир-бирига ўхшаш зерикарли! Кун ботганда ўзингда бир қадар енгиллик сезасан, лекин кейинги тонг кун янада узунроқ келишини башорат қилади. Сен Абдулваҳоб бор гапни отасига гапириб, кураша олмасмиди, деб сўрайсан. Бунинг иложи йўқ. Нега бунга рози бўлдинг, дейсанми? Ўзинг айт-чи, бизга ўхшаш қизлар қачон кўнглидагини айта олган? Менинг бахтсиз тақдирим ҳақидаги гаплар шулар, дугонажон! Сендан илтимос, бу ҳикояни одамларга айтиб бер, токи улар аёлнинг ҳам қалби борлиги, фақат бошқалар тиккан алам ва қайғу либосини киймасдан, у ҳам ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши мумкинлигини билишсин. тамом Ҳадая Султон Ас-Салим.  Араб тилидан Шаҳло Аҳмедова таржимаси

Ўша кундан бошлаб уйимиздан хурсандчилик юз ўгирди. Мен опамга ҳамдард бўлиб кўз ёши тўкар эдим. Болалигим ёдгори, жигарим, ҳаётдан тез кетган дўстим Жасимга аза тутар эдим. Мен тақдирнинг кутилмаган зарбаси натижасида сочи оқарган амаким ва келинойимнинг дардига шерик бўлиб, кўз ёши тўкар эдим. Лекин кўнглимнинг туб-тубидан Абдулваҳоб ўлмаганига хурсанд эдим. Ғам-андуҳга кўмилган хонадонда қайғули кунлар бошланди. Амаким ҳеч ёққа чиқмас, кўз ўнгимда сўлиб борар эди. Дўстлари уни бу ташвишлардан чалғитишга уринсалар ҳам фойдаси йўқ эди. Агар биров нохос уни “Абу Жасим” деб чақириб қолса, у мусофир юртида жувонмарг бўлган тўнғич ўғли тирилиб келгандек аланг-жаланг бўларди. Вақт ўтиб борарди, Аллоҳга астойдил сажда қила-қила аламлардан бироз ўзига келиб қолган бўлса-да, амакимнинг юзидаги табассум бир умрга сўнган эди. Одамлар, ҳамма нарса майда-чуйдадан бошланади, дейишади. Лекин биз яқинларимиздан жудо бўлганимизда бунинг акси бўлади. Дастлаб дард бениҳоя оғир бўлиб, жуда секинлик билан унутилади, охири элас-элас хотираларгина қолади. Опамда ҳам шундай бўлди. Дастлаб у анча кун туз тотмади, алаҳсиради, бетоқат бўлди. Лекин вақт ўтиши билан у ўзини тутиб олди. Соғлиғи ҳам тикланди. Уч йил ўтгач, Абдулваҳоб уйга қайтди. У етилиб, ҳақиқий эркак бўлган эди. Айрилиқ, кутиш азоблари тугади. Биз яна нигоҳларимиз тўқнашганда андишадан ҳаяжонланиб, қизара бошладик, қалбларимизда яшириниб ётган сўзларни эшитардик. Абдулваҳоб келгач, уни уйлантириш ҳақида гап қўзғала бошлади. Бу гапларни ҳар эшитганда қотиб қолар эдим ва тезроқ тўй бўлишини ич-ичимдан хоҳлар эдим. Бир куни тушликдан кейин меҳмонхонада ўтирган эдим, амаким билан Абдулваҳоб кириб келишди. Одоб юзасидан мен хонадан чиқдим ва ошхонада уларга чой дамлай бошладим. Эшикка яқинлашганимда, амакимнинг сўзлари қулоғимга чалиниб қолди: – Амакингнинг қизи сенга жуда муносиб, Абдулваҳоб. – Бироқ мен унга акасидайман-ку! Ахир, қандай қилиб эр-хотин бўламиз? Кўз олдим қоронғилашиб кетди! Бу гапларни Абдулваҳоб айтаяптими? Наҳотки, ўйлаган нарсалар фақат орзу бўлиб қолса? Кўзларидаги ҳалиги муҳаббат-чи? Наҳотки, бу ҳам кўзбўямачилик бўлса? Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас! Мен бунга ишонмайман. Йўқ, ишонмайман! У мени севишини унинг қарашларидан, учрашганимизда рўй берадиган сурурли ҳаяжонлардан сезардим-ку! Наҳотки, у шундай осонлик билан мендан воз кечса? Мен бировлар гапини ўғринча эшитишни хуш кўрмас эдим, лекин эшик ортидаги гаплар қулоғимга ўзи баралла эшитилмоқда эди. – Мен сени ўстирдим, маълумотли қилдим, – дерди амаким, – сени йўқотгим келмаяпти. Ҳа, ўғлим, амакингнинг қизи сенга жуда муносиб. – Мени ҳам тушунинг, ота. Аллоҳ шоҳидки, сизни норози қилиш ниятим йўқ. Лекин бу қиз менга сингил қатори бўлиб қолган. – Яна ўша гапми? Мен бу сўзларни эшитишни истамайман. Сен унга уйланасан. – Отажон! Ўтинаман! – Гапим – гап: унга уйлансанг ҳам уйланасан, уйланмасанг ҳам уйланасан! Бу қандай гап? Наҳотки, севгилимни тортиб оладиган бошқаси пайдо бўлган бўлса? Ким у? Туни билан йиғлаб чиқдим, юрагим зим-зиё эди. Эрталаб мен Абдулваҳобнинг кўзларида мени мафтун қилган ҳамон ўша меҳрибонликни кўрдим, лекин энди аввалги хурсандлик ўрнини қандайдир маъюслик эгаллаган. Йўқ, менинг қалбимни алдаш қийин. У фақат мени севади. Лекин нимага у менга уйланишга қарши? Балки биронта башанг аёлнинг макрига илингандир? Майли, менга у бахтли бўлса бўлди. Хоҳлаганига уйлансин. Мен эса Аллоҳдан унинг бахтини сўраб, кўз ёш тўкаман. Ўзингни қурбон қилиш ҳам бир бахт. Мен уни мажбур қилолмайман. Бугун ҳам ўша гапларни эшитдим. Лекин охири Абдулваҳоб рози бўлди. У худди ўлимга кетаётган одамга ўхшарди. Наҳотки мен унга шунчалар жирканч кўринсам? Мен уни севаман, лекин бундай никоҳга рози эмасман. Мен рози бўлолмайман. Унга ортиқча даҳмаза бўлишни истамайман. Энди уйда фақат бўлажак тўй ҳақидагина гаплашишар эди. Мен ва Абдулваҳобдан бошқа ҳамма буни хурсандчилик билан кутмоқда. Мен ўзимни ҳақоратлангандек ҳис қилардим. Абдулваҳоб эса тобора қайғуга чўкиб, сўниб борарди. Унга ачинардим-у, аммо нима қилишни билмасдим.......

Аёл қалби. Мен азобларимни ҳеч кимга билдирмайман. Менинг йиғлашим мумкин эмас, чунки кўз ёшларим менинг қасамимни бузишга мажбур қилиши мумкин. Фақат тунда, ёлғиз қолганимда, ёстиққа юзимни босиб, тўйиб-тўйиб йиғлардим. Одамлар кўзига эса мен ўзимни қувноқ ва хушчақчақ қилиб кўрсатишим керак, юзимдан табассум аримаслиги керак. Умидлардан холи ҳаёт, фақат азоб-уқубатлардан иборат кунлар қанчалик бефайз бўлишини билсанг эди! Сен эса, дугонажон, яна мендан бахтлимисан, деб сўрайсан. Бошимга тушган ғамлардан сенга лоақал биттасини ҳам раво кўрмас эдим. Мен доим қўрқувда яшайман, токи менинг энг яқин кишим – севимли опам мени куйдириб кул қилаётган дўзахий алангани сезмасин. Акс ҳолда бу аланга ҳеч бир гуноҳи бўлмаган опамни ҳам жизғинак қилиши мумкин. Мен унга бахтсизлик келтираман, ўзимни эса бир умр надомат азобига мубтало қиламан. Ҳамдардлик дардни енгиллаштиради. Мен шундан ҳам маҳрумман. Сен менинг тақдиримни билмоқчимисан? Майли, айтсам айта қолай. Бунинг бошланганига анча бўлди. Ёрқин қувноқлик, бахтга умидворлик менга ҳам ҳамроҳ эди. Барчаси кўз ёш ва азоб билан якунланди. Хабаринг бор: мен ва опам ота-она меҳридан эрта жудо бўлган эдик. Эрта етим қолгач, амаким Абу Жасимникида паноҳ топдик. Амаким бизга ота, хотини эса оналик қилди. Улар бизнинг ота-онамиз йўқлигини билдирмасликка ҳарчанд ҳаракат қилишмасин, барибир она меҳрини нима ҳам боса оларди? Мен болалигимдан уятчан ва орзуларга берилган эдим. Опамдан фарқли равишда ўзим ўйлаб топган хаёл ва орзулар оламида кезар эдим. Амаким ва келинойим менга меҳрибон эдилар, лекин мен ўзимни бегона ҳис қилар эдим. Биз улғайиб борардик. Амакимнинг ўғиллари Жасим ва Абдулваҳоб ҳам ўсиб боришар эди. Кичкиналигимизда биз доим бирга ўйнар эдик. Ёшлик палласи етганда дўстлик нозик боғлиқликка айланди. Биз энди опам билан мактабни тугатиб, бошқа ўқишга бормадик, ўша пайтдаги одатга кўра кун бўйи уйда ўтирар эдик. Бир куни мен амаким хотинига мана бундай деётганини эшитиб қолдим: “Хасса, қизларимиз бўй етиб қолишди. Ғанима Жасимга жуда муносиб, Хадича эса Абдулваҳобга мос. Узукка кўз қўйгандай улар”. Ўша кундан бошлаб мен Абдулваҳобга бошқача кўз билан қарайдиган бўлиб қолдим. Кутилмаганда мен унда ўзим орзу қилган йигит тимсолини кўрдим. Назаримда, у менга умр йўлдошим сифатида тақдир ёшлигимда олиб қўйган муҳаббат ва меҳрни қайтариши мумкиндай эди. Нигоҳларимиз тўқнашган пайтларда ҳаяжондан юрагим ҳаприқиб кетар, юзларим анордай қизариб, кўнглим бир дунё қувончга тўлиб, ўз хонамга учиб кирардим. Мен унга ёқишимни ва унинг қалбини забт этганимни ҳис қилардим. Биз ҳеч қачон муҳаббатимизни бир-биримизга ошкор қилмас эдик. Бироқ иккимиз ҳам кўнглимиздан кечаётган туйғуларни сезиб турар, нигоҳларимиз учрашганда вужудимизни кучли ҳаяжон босар эди. Мен келажак ҳақида орзу қилар, хаёлимда шинамгина уй, қувноқ болакайларимиз қий-чувига тўлган уйда яшаётгандай бўлар эдим. Абдулваҳоб ишдан қайтганда, қўлимда гўдак билан уни қучиб олишимни тасаввур қилардим. Мен қувонч билан бахтимни кутар эдим. Лекин доим ҳам бандасининг айтгани бўлавермас экан, денгизчилар тили билан сўзлаганда, кемага керакли шамоллар вақтида керакли томонга эсмас экан. Жасим Лондонга ўқишга кетди. Бир йилдан сўнг унинг кетидан Абдулваҳоб ҳам ўша ёққа йўл олди. Биз опам билан кун санаб, уларнинг қайтишини кутар эдик. Кунлардан бир кун амаким уйга чуқур қайғуга ботиб келди. У ўз одатига хилоф тарзда ҳеч кимга кулиб ҳам қарамади ва тезгина ўз хонасига кириб кетди. Келинойим изидан хонага кирди-ю, унинг йиғлагани қулоғимизга чалинди. Биз ичкарига чопиб кирдик. Келинойим ерда беҳуш ётар эди. Аввалига биз ўзимизни йўқотиб қўйдик, кейин эса уни ўзига келтира бошладик. Ўзига келгач, у бошига уриб: “Оҳ, болажоним!” деб фарёд қила бошлади. Амаким унсизгина йиғлар эди. Жасим ўлган эди. Бутун уй фарёдга тўлди, биз аламдан кийимларимизни йиртар эдик.......

🧡🧡🧡🧡🧡 💛🧡🧡🧡🧡🧡🧡 🔴BU MARAFONDA SIZ 🔴TOʻGʻRI OVQATLANISH 🔴TOʻGʻRI SUV ICHISH QOYDASI 🔴HAR 5 KUNDA MENYU 🔴HAR 5 K
🧡🧡🧡🧡🧡 💛🧡🧡🧡🧡🧡🧡 🔴BU MARAFONDA SIZ 🔴TOʻGʻRI OVQATLANISH 🔴TOʻGʻRI SUV ICHISH QOYDASI 🔴HAR 5 KUNDA MENYU 🔴HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA 🔴BIR OYDA 4 KG DAN 14 KG GACHA VAZN TASHLAYSIZ 🔴DORI VA KAKTELARSIZ OZISH OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ 1️⃣OY 5️⃣0️⃣MING 2️⃣OY 1️⃣0️⃣0️⃣MING 3️⃣OY 1️⃣5️⃣0️⃣MING Faqat bu shu marafonda qatnashgan ayol qizlarga amal qiladi https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH koʻk yozuvni bosing kirasiz guruhga TEZ GURUHGA KIRING HOZIR OCHADI 🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴

​​ФАРЗАНД...... Аёл яна ҳомиладор бўлди. «Эй Худо шуниси ўғил бўлсин, хожамни юзи кулсин» дея ҳар куни тинмай дуо қиларди. «Ичинг тўла қиз», «бу фақат қиз туғади деб қайнонаю қайнэгачилари кўзини очиришмайди. Хожаси кунда шу сабаб бир жанжални бошлайди. Не қилсин аҳир унинг қўлидамаску. Тақдирида тўртинчисига ҳам қиз кўриш насиб қилган экан. Энди аввалги жанжаллар ҳолва бўлиб қолди. Ажрашай дейишганида қариндош уруғлар аралашиб оилани сақлаб қолишди. Бир куни аёл эри билан зарур иш билан кўчага чиқиб кетишди. 4 қиз уйда уй пойлаб қолишди. Кенжатой жуда шўх чиқдида, қўлидаги сим билан розеткани кавлай бошлади. Кучли ток жажжи қизалоқни ўз исканжасига олди. Синглисини қутқараман деб келган бошқа опалари ҳам электр токидан ўз насибасини олишди. Уйга келган ота қизалоқларини жонсиз вужудини кўриб эсдан оғай деди. Ўзи истамаган, ўзи эркалаб суймаган қизларидан бир кундаёқ ажраб қолган эди. Балким шунга айтарлар «Нимани қилсанг хор, шунга бўласан зор» деб... простоЯ

​​Меҳр— кўзда Хотини заҳаргина эди. Ҳар гапда чақиб олади. Бир этак боласини деб ажрашиб кетолмади. Аёли кекса ота-онасини ҳам аямас, кайфияти чоғ бўлса, яхши гапирар, бошқа пайт тилига келган сўзни қайтармас эди. Опа-сингиллар ота-онаси ҳаётлигида келиб-кетиб юрди. Улар ҳам вафот этиб кетди. Аёли ўзгармади. Ундан қўрққан эркак қулоғининг тинчини ўйлаб жигарларидан хабар олмай қўйди.. Опа-сингиллари ҳам келмай кетди. Йиғинларда аёлининг қариндошлари бош бўлар, киши кўзига чақирилган жигарлари бир четда айбдордек жимгина ўтириб, секингина уйига қайтарди. Ёши ўтган сари бир нарсани ўйлаб, қўрқиб кетадиган бўлди. Эркак ўз яқинларини соғинмай қўйганди. Аёлига гапнинг учини чиқариб, ўзига дард, оғриқ сотиб олди "Ўликми, тирикми деб хабар олмайдиган яқинлардан нима наф! Келмаса ундан нарига, шунга аза очиб ўтирибсизми?" Шу гап ҳаммасига нуқта қўйди. "Тўғри-да, ўзлари мендан хабар олсин!" Азиз суҳбатдош, халқимизда «Тоғ жойидан кўчибди, деса ишонгин, аммо одам ўзгарибди, дейилса, асло ишонма», деган нақл бор. Бу бекорга тўқилган эмас. Бунинг заиф ҳадис эканлигига ишоралар ҳам бор. Орамизда шундай аёллар бор: бутун сулолани бирлаштириб юборган, яна шундай аёллар борки, жондек жигарларни етти ёт бегоналарга айлантирган. Аллоҳ ҳаммамизга инсоф берсин, тўғри йўлдан алаштирмасин. Ҳаётда ҳар кимнинг ўз ўрни бор! Жигарларимизни соғиниб яшайлик. Кўришганда елкасига бош қўйиб, суҳбатига тўймай қайтайлик. Соғинч ўлмасин, соғинчимизни ўлдирмасинлар! Феруза Салходжаева Ўқинг... Фақат йиғламанг!

🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ ✨Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар. Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар. ✨Эшитилмасалар ҳа
🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ ✨Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар. Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар. ✨Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар. Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар. Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар. Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар. ✨Роббим, садоқатли дўст бўлиб, вафодорлар билан дўстлашишни насиб қил! ✨Хайрли тун олисдаги яқинларим! 🌙Аллоҳдан тунингиз хайрли ва осуда ўтишини тилаб қоламиз.✨

​​– Нурия кўзлари чақнаб гапида давом этди: – Ишонганимиз фақат Шуҳрат ака эди. Уч кун аввал хорижга кетган Шамшод акам эрингга мендан кўз қулоқ бўлиб туришни тайинлаганди. Кеча дард бошланганда, чорасиз у кишига қўнғироқ қилдим. Худога шукур, мана ўғилчам дунёга келди, – деб суюнганча боласини бағрига босди дугонам. Сўнг жиддий оҳангда: – Эрингни хафа қилма, у жуда ҳам яхши одам экан... – Нега чет элда туғавермадинг? – Сўрадим ҳайрон бўлиб. – Ҳамма чет элда туғишни орзу қилса ю, сен эса... – Биласанми, агар Америкада туғсам, болам ўша ернинг фуқароси бўлиб қоларкан. Кейин бир икки йилгача бу ёққа қайтолмай қийналарканмиз. Мен эса боламнинг киндик қони ватанимизга тушишини истадим. Қўй, Малоҳат , американец бўлиб қолмасин, тағин, – беғубор кулди амакиваччам. Нуриянинг сўзларидан сўнг шубҳаларим тумандек тарқаб кетди. Машинада мени кутаётган жуфтимнинг ёнига ўтирарканман: “Мени кечиринг”, дея олдим, холос.

– Айтмайди. Биласизку одатини. Бирор гап сўрасам нуқул урушиб беради. Мана, гап қаерда экан... ҳатто телефонини ҳам қучоқлаб ётадиган бўп қолганди. – Хўп, шундай бўлган тақдирда ҳам нега сен кетишинг керак? Бу уй сеники, болаларингники! Шундай ҳовли-жойни бировга ташлаб чиқиб кетмоқчимисан. Озмунча меҳнатинг кетганми бу уйга... – деди опам куюниб. Бу мулоҳазадан сўнг ҳақ-ҳуқуқим ёдимга тушди. – Рост айтасиз, опа. Нега мен кетишим керак? Ана ўзи кетсин. Бугуноқ ҳал қиламан. – Ўзингни босиб ол. Болаларнинг олдида бақир- ақир қилма. Мактабдан қайтишса мен олиб кетаман. Эрингга қўнғироқ қилиб чақирда, бафуржа гаплашиб ол. Сингилжоним, гумон ёмон. У сени еб адо қилади. Шу сабаб дарҳол ҳақиқатни билишга ҳаракат қил. Агар чиндан ҳам иккинчи хотини бўлса, катта кўча. Ўша билан яшайверсин. Аммо сен уйдан кетаман, демагин, – дея насиҳат қилган опам ўғил-қизимни уйига олиб кетди. Қўнғироқ қилиб “Тез етиб келинг”, деганим сабаб, эрим бир соатга қолмай дарвозадан кириб келди. Шишган қовоқларимни, тунд қиёфадаги юзимни кўриб хавотирга тушди. – Тинчликми, Малоҳат ? Нима бўлди? Нега йиғлаяпсан? – унинг меҳрибон эр бўлиб кўнгил сўраши баттар асабимни қўзғатди: “ Вой хотинбоз-э, яна ҳеч нарса бўлмагандек гапиради-я. Айбимни ҳеч ким билмайди, деб ўйлаганда... ноинсоф, номард...” жим турганимни кўриб, яна савол берди: – Болалар қани? Сендан сўраяпман... – Опамникида! – дедим жаҳл билан. – Нега? – Мен жўнатиб юбордим. Дадангнинг янги ўғилчаси билан табриклайман, сизлар холангникида бўлиб туринглар дедим... – Гапимни эшитиб эримнинг авзойи ўзгарди. Қошлари кўтарилиб, юзи тундлашди. – Нима дединг? – Эшитганингиз! – шу пайтга қадар овозимни кўтариб гапирмаган кишимга бақириб юбордим. – Ёлғон денг-чи? Кеча туғруқхонага кимни обордингиз? Иккинчи хотинингизними? Ярим кечада келдиз, бирор нарса айтмадингиз... бугун бориб билиб келдим. Қабулхонадагиларга эриман, деб ёздирибсиз-ку... – Билибсанда, – деди эрим пинагини бузмай. – Кимдан эшитдинг? – Нима фарқи бор? Муҳими, бошқа аёл билан муносабатингиз бор экан, вақтлироқ айтмайсизми? Элу халқ ичида шарманда қилдингиз. Менинг айбим нима? – кўзимдаги ёшга қўшилиб тилимга сўзлар қуйилиб келарди: – Айтинг, айбим сизга ишонганимми? Сиз учун барча орзуларимдан: севимли ишимдан, яқинларимдан кечганимми? Сизни ҳаммадан устун кўриб юрсаму, сиз эса мени бошқа аёлга алмаштириб бўлган экансиз-ку... Бу номардлик, ноинсофликку, ахир... – Бўлдими, гапириб бўлдингми? – сўради Шуҳрат акам. – Сиз билан яшамайман, вассалом! – Гапинг тугадими? – яна такрорлади эрим. Индамай юзимни бурганча ичкарига кириб кетдим. Ортимдан келган ёстиқдошим аста елкамдан қучди. – Малоҳат , сен мени шунақа эркак деб ўйлайсанми? Рост, ишим кўпайиб, балки сенга эътибор беролмагандирман. Аммо сенга хиёнат қилмаганман!... – У-чи, у ким? – енгил тисарилиб унинг қучоғидан чиқишга уриндим. – Юр, кўрасан, – деганча, эрим қўлимдан тутди-да, машинага ўтказди. Йўл бўйи иккимиз ҳам бир-биримизга сўз айтмадик. Таниш туғруқхонага келдик. Шуҳрат акам ҳамширани кўндирди чоғи, бизни ичкарига киришимизга рухсат тегди. Ичкарига кириб борарканмиз, юрагим шошиб урарди. Эшигида 2 рақами ёзилган палатани очиб: “Ичкарига кир”, деди-ю, ўзи ўгирилиб ортига қайтди. Не кўз билан кўрайки, хонада чақалоғини бағрига босганча амакимнинг қизи Нурия ётарди. Бизнинг тўйимиздан сўнг эримнинг жўраси Шамшод ака амакиваччамни ёқтириб уйланганди. Аввалига, борди-келди қилиб турардик. Аммо Шамшод ака бошқа шаҳарга ишга ўтгач, Нурияни кўрмай қўйдим. Гарчи олдинма-кетин тўйимиз бўлган эсада, худо уларни фарзанд аталмиш неъматидан дариғ тутганди. Икки бор ҳомиласи тушган Нурия охирги йиллар ичида ҳомиладор бўлолмади. Бундан уч йил аввал хорижга ишлагани кетган Шамшод ака рафиқасини ҳам даволатгани олиб кетганди. – Хорижда шифокорлар туғишим мумкинлигинин айтишганда, қувончдан сакрай дедим. Аммо “ўз уйинг ўлан тўшагинг” дейишганича бор экан. Ўз юртимда туғишни истаганим учун ҳомиладорлигимнинг бешинчи ойидаёқ бу ерга қайтдик. Бироқ “юкли” эканимни ҳеч кимга айтишни истамадим. Яна аввалгиларига ўхшаб тушиб қолса, гап сўз кўпаймасин, дедим.......

“Эртак айтиб беринг”, деб хархаша қилган болаларимга бошим оғриётганини баҳона қилиб, аранг ухлатдим. Ҳовлига чиқиб осмонга қарадим. Самода тўлин ой сузиб юрарди. Ой тўлган кечани яхши кўрардим. Шуҳрат акам билан бундай кечаларниниг қанчасини бирга ўтказгандик. Наҳот, ҳаммаси бир зумда саробга айланса... Қаерда хато қилдим, нимани унутдим? Ойни-ку бевафо дейишарди. Ўн беш кунгина кўриниб, сўнг кўринмай қолади. Менинг суйган ёрим-чи... у ҳам бевафо бўлса-я... Юрагим сиқилиб Шуҳрат акамнинг қўл телефонига қўнғироқ қилдим. Банд. Қайта-қайта қилгач, иккинчи йўналишга жавоб берилаётгани ҳақида хабар келди. “Рақамим тушди-ку, ўзи қайтиб қилар”, деган умидда кута-кута ухлаб қолганимни ҳам сезмабман. Соат миллари тунги иккини кўрсатаётганда, эшик очилиб Шуҳрат акамнинг қораси кўринди. Юзидан толиққани ва ғамгинлигини билиш қийин эмасди. - Мени эртароқ уйғот, - деди-ю ёстиққа бағрини бериб уйқуга кетди. Ичимда милтиллаётган гумон олови бирдан гуриллай бошлади. Уйғотиб, туғруқхонадаги аёл кимлигини сўрамоқчи бўлдим, бироқ яна сабр ёрдамга келди. Тонг отсин, бир гап бўлар... лекин қани кўзимга уйқу инса... Пишиллаб, беозор гўдакдек ухлаётган ёстиқдошимга термулиб қолдим: “Наҳот муҳаббатимиз қиссаси шу ерда барҳам топса...” Тонг отиши билан эрим кийинганча нонушта ҳам қилмай чиқиб кетди. Болаларимнинг ёнида у киши билан уришгим келмади. Шуҳрат акам чиқиб кетгач, Диёрага сим қоқдим. - Бугун ишга борасанми? - саломлашмай ҳам сўрадим. -Ҳа , - деди дугонам эснаган кўйи. – Тинчликми? – Кеча эрим олиб келган аёлнинг олдига оборасан. – Майли, туғруқхона ҳовлисида учрашамиз. Айтилган манзилга етиб бордим. Дугонам ҳаллослаганча чиқди-да, – Кечаги аёлни эри, тўғрироғи сенинг эринг олиб келибди. Ўғил туғибди. Роса қийналибди. Биринчи туғруқ бўлгани учун анча вақтгача туғолмабди. Охири кесворишибди. Эрингдан розилик сўрашибди. Кўп қон йўқотганмиш. Юр, уни кўрасанми? – ўзини махсус жосусдек тутиб гапирган Диёранинг гапларидан сўнг беҳол ўриндиққа чўкдим. – Эрим эканлиги аниқми? – ишонқирамай сўрадим яна. – Ҳа, қабулхонага шундай ёздирибди. Дугонам билан хайрлашиб ортимга қайтдим. Йўл бўйи ич-ичимни алам тирнарди. “Кечаси келишининг сабаби бор эканда. Охирги пайтларда ўзгариб қолганини сезиб юрардим, аммо “ишим юришмаяпти, кўпроқ ишлашга тўғри келяпти”, деса чиппа-чин ишонибман. Шуҳрат акамни ҳеч кимга ўхшамаган, деб ҳисоблардим-а, мана оқибати... Эркак зотининг ҳаммаси бир гўр. Кўринган юбканинг ортидан чопишади. Уйида аёли-ю, болалари кўзига кўринмайди ҳам. Ўғлинг бор, қизинг бор, яна нима керак сенга. Оҳ, мен ғофил банда, ишим юришмаяпти, деса раҳмим келиб юрипман. Ҳаром юрганингдан кейин, хиёнат кўчасига кирганингдан сўнг бараканг қоладими сени? Вой ноинсоф, зинокор... шу бугун кетаман. Яшамайман! Номард!” Кўз ёшларим юзимни ювганча, эримнинг гўрига ғишт қалаб келардим. “Бир пайтлар ортимдан юриб розилигимни олиш учун нималар қилмаганди. Энди янгиси керак бўп қоптида...” Хуллас, бир олам айтимларим билан уйга келдим. Қўлим ишга бормас, кимга дардимни тўкиб сочишни билмасдим. Чорасиз опамга телефон қилдим. – Опа, қаттасиз? – дедим йиғлаган кўйи. – Илтимос, меникига тез етиб келинг. – Тинчликми? – опам овозимдаги оҳангдан хавотирланди. – Йўқ, мен куёвингиз билан ажрашмоқчиман! – дедим шартта. – Жиннимисан? – ростманасига ҳайратланди опам. – Келинг, гаплашамиз, – дея телефон тугмасини босдим. Опам етиб келганида мен аллақачон тугунларимни йиғиб бўлгандим. – Болаларим мактабдан келсин. Оламан-у, чиқиб кетаман. Ана ўша ўйнаши, тўғрироғи иккинчи хотини билан яшайверсин. – Ўзингни бос, – деди опам вазиятни билгач. – Аввал ўзидан сўрамайсанми? Кўчадаги бир аёлнинг гапига кириб оилангни бузасанми? Калланг жойидами? Ким айтади сени ўн йил турмуш қурган аёл, деб. – Мана, опа, ўн йилда жонига тегибман-ку... – Қизишма, ўзидан сўраб бил.......

“МЕНИ КЕЧИРИНГ” - Эринг бир аёлни туғруқхонага олиб кириб кетди. Ўз кўзим билан кўрдим. – синфдош дугонамнинг телефонда етказган хабари ҳушимни учирди. - Йўғ- э, менинг эрим эмасдир, - дедим бироз иккиланиб. - Аниқ сени эринг, - дея таъкидлади Диёра. – Наҳот эрингни танимасам?... Дугонам билан гаплашиб бўлгач, гўшакни жойига қўярканман хаёлан қариндош аёлларни кўз олдимга келтирдим. “На қайнсингилларим, на овсинларим юкли эмасди-ку... ким экан-а? Балки ишхонасида бирор аёлни дард тутиб қолгандир... Аммо қайси аёл туғиши яқинлигини сезиб иш жойига борарди. Ўзи келсин-чи, сўрарман”. Диёранинг янгилиги куни билан фикру хаёлимни тарк этмасди. Ҳатто эримга қўнғироқ қилиб билмоқчи ҳам бўлдим. Бироқ феъли чатоқлиги ёдимга тушди. “Овқатга келасизми?” деган саволга “Нима ишинг бор?” деб ўшқириб берадиган эрим дугонамнинг маълумотини эшитса: “Ортимдан агент қўйдингми?” дейиши турган гап. Яхшиси, сабр қилганим маъқул. Тағин ўз бошимга ўзим бирор муаммони орттириб олмай. Минг уринмай миямда ғужғон ўйнаётган қарама-қарши фикрларни нари кетказолмасдим. Кўнгил душман, деганларича бор экан. Мени ҳар кўчага судраб кирарди. Ким экан ўша аёл? Бегонадир десам, дугонам эримнинг машина рақами-ю, маркасигача тўлиқ айтиб турибди. Бирортасини никоҳига олган бўлса-я... Ногоҳ икки кун аввал Шуҳрат акам билан кечган суҳбат ёдимга тушди. – Дўстим Мурод бор-ку, ўша бир аёлни никоҳига олиб яшаяпти, - деганди ўша куни эрим тўсатдан. – Хотини биладими? – сўрадим эримга синовчан тикилиб. – Албатта. Ўзи рози бўлди. “Майли савоб учун уйлана қолинг”, дебди. – Нимаси савоб экан? – унинг гапидан энсам қотганини яширмадим. – Бева аёл эканда... – Боласи ҳам бордир... – Йўқ, биринчи эри гиёҳванд бўлгани учун ажрашган экан. Ўртоғим аёлни ёқтириб қолибди. Хотинига айтган экан, бизни таъминлаб қўйсангиз, ана никоҳингизга олиб яшайверинг. Сизни рози қилсам, мен жаннати бўламан деганмиш, – Шуҳрат акамнинг бамайлихотир гапириши ғашимни келтирди. – Вой савил-э, қайси аёл ўз эрини бошқа аёлга қўшқўллаб топшираркан. Бунинг учун ё ўта аҳмоқ бўлиши керак, ё ўта доно... – жаҳлим чиққанини яширмадим. Аёллар ҳам қизиқ... – Мен ҳам уйлансам рози бўлармидинг? – эримнинг саволидан титраб кетдим. Қайси аёл эрини ўзгасига тутқазишга рози бўлади. Эр бермоқ – жон бермоқ, ахир. – Ҳечда, нега рози бўларканман. Мен Мурод аканинг хотинига ўхшаб савобталаб эмасман. Иккинчидан, сиз аввал менинг талабларимни бажарволинг, кейин икккинчини гапирасиз. Ўзи тўртта эркак бир бўлса дарров иккинчи хотинни гапиришга тушишади. Иккита қайиқни баравар ушлайман, деган бир кишини денгиз ютиб юборган экан! – дейман жиғибийрон бўлиб. Эрим эса гапни давом эттирмай ўрнидан туриб кетди. Демак, бежиз бу ҳақда гап бошламаган экан-да... Вой писмиғ-э, бир пайтлар: “Малоҳат , сенсиз яшолмайман, ўлиб қоламан”, деб уйланганди. Бир зумда ҳамма гаплари самога учибди-да. Мурод ўртоғимни рўкач қилиб ўзини гапирган бўлса-я... Кўнглимнинг иккинчи томонидан: “Жим бўл! Эринг келсин, гаплашиб ҳал қиласан”, деган овоз янгради. Йўлда учраб қолган аёлдир, балки. Ҳар хил ҳолат бўлиши мумкин-ку... Хуллас қарама-қарши хаёллар исканжасида кунни кеч қилдим. Оқшом чўкиб, атрофни тун пардаси ўраб олган паллада ҳам умр йўлдошимдан дарак йўқ эди. Шубҳа илонлари ич этимни емириб борарди. Бири қўйиб, бири бижирлаётган болаларимнинг гапи ҳам қулоғимга кирмасди. Миямда “Нега келмаяпти?” деган савол тинимсиз айланарди. Тавба, илгари ҳам ярим тунда кириб келарди-ю, мен аҳамият бермаган эканман. Айни дамда эса... Бувим раҳматли : “Эркак киши етти қадам босгач ўзини бўйдоқ сезади. Шунинг учун унинг бошвоғини узун қилиб, гоҳ-гоҳида тортиб -тортиб туришинг керак. Шунда бўйнида олахуржун борлиги эсида туради”, дердилар. Рост экан. Мен бошқа хотинларга ўхшаб “Қаттасиз? Қачон келасиз? Нима қилиб юрибсиз?” деб сўрамайман. Афсуски, бугун шу одатим панд бериб турибди.......

⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргати
⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️ Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз🤝 Факат бизда ҳаммаси бепул ўргатилади⚠️⚠️⚠️ ҲОЗИРОҚ КИРИШГА УЛГУРИНГ ГЎЗАЛЛАРИМ❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️ ❤️ https://t.me/+3UGQfn5D2883NDYy ❤️ https://t.me/+3UGQfn5D2883NDYy

3 тоифа инсонларга Қиёмат куни Аллоҳ назар солмайди… Астағфируллоҳ 😢 Қиёмат – энг оғир ва даҳшатли кун. Ўша куни Аллоҳнинг р
3 тоифа инсонларга Қиёмат куни Аллоҳ назар солмайди… Астағфируллоҳ 😢 Қиёмат – энг оғир ва даҳшатли кун. Ўша куни Аллоҳнинг раҳмати ва назари энг катта нажот бўлади. Аммо Пайғамбаримиз ﷺ ҳадисларида огоҳлантирилган айрим тоифалар бор – уларга Аллоҳ назар солмайди, покламайди ва улар учун аламли азоб бор. Қуйидаги 3 тоифа шуьлар жумласидандир:👇👇👇

ҚИЗИМ, ТЕЗДА УЙИНГГА БОР Келмаганга ўхшайсан, хуш, Деб қўйибди ахир турмуш. Кўргандайин бўлайин туш, Қизим, тезда уйингга бор
ҚИЗИМ, ТЕЗДА УЙИНГГА БОР Келмаганга ўхшайсан, хуш, Деб қўйибди ахир турмуш. Кўргандайин бўлайин туш, Қизим, тезда уйингга бор. Билмай қўяқолсин даданг, Биласан-ку феъли тажанг. Аҳволимни қилмасдан танг, Қизим, тезда уйингга бор. Ҳеч нимани билмагандек, Гинангни ҳам сақлама, кек. Аразингга қўйда бўл чек, Қизим, тезда уйингга бор. Аввал қилгин тилинг ширин, Тополасан тинчлик сирин. Қидирмасдан тирноқ кирин, Қизим, тезда уйингга бор. Келсанг келгин меҳмон бўлиб, Бахт-иқболга тўлиб-тўлиб. Ҳозир тугунларинг олиб, Қизим, тезда уйингга бор. ✍ Хулкарой Хожамовна

​​Кутганимдай, бор машмаша Фирдавс Арофатга уйланишга қарор қилган кундан бошланди… — Сайёра, Султонхон опа одам жўнатибди, — деб қолди бир куни янгам супадаги ёстиққа ёнбошлаб, ўтган воқеаларни эслаб ётганимда. Сакраб ўрнимдан туриб кетдим. — Қани?! — дедим эсанкираб. — Уларникига бораркансиз… — Нимага? — Меҳмондорчиликка-да, нимага бўларди? Ахир тўйбоши ўзингиз-ку! Оқшом тушиб, йўлга отлангунимча минг хаёлга бордим. ​​Ўшанда Фирдавс онасига: «Совчи юборинг», деганида, Султонхон опа сапчиган экан. «Нима, келиб-келиб шу қизга ишқинг тушдими?! Уйида бир этак бола, ейиш-ичишининг тайини йўқ! Қудам деб, нимасига одам етаклаб бораман уларнинг?!» дея рози бўлмабди. Фирдавс у-бу деб кўрибди, аммо онасига бас кела олмабди. Сўнг онасига мени рўпара қилди. — Беш йилдан буён уйимда яшайди, ақлли, фаросатли қиз, — дедим гапни узоқдан бошлаб. — Муҳими, ўғлингизни деса, жонини беради. Аёл киши эрини севса, албатта, бахтли қилади. «Йигит моли ерда», деган гап бор. Ҳозирги замонда бир йигитнинг топган-тутгани билан икки-учта оила тўкис яшаяпти. Ўғлингизга Аллоҳ беряпти, қудаларингиз ҳам яхши бўлиб қолишар, — дедим. Султонхон опа ўйланиб қолди. Уйга келгач, Арофатдан эшитган гапларни эсласам, ҳали-ҳануз кўзимга ёш келади. — Сайёра опа, биламан, сиз Фирдавснинг ойиси билан учрашиб келдингиз. У бизнинг турмушимизга рози бўлмаса ҳам, «Энди Арофат қизимга қийин бўлади», деб ўйламанг. Мен… Мен севдим, кўнглим ёруғ туйғуларга тўлди. Ҳозир баҳорни, одамларни, ҳамма-ҳаммани яхши кўраман. Агар Фирдавснинг ойиси рози бўлмаса ҳам, мен ўзимни ғариб, забун ҳисобламайман. Энди яшашга кучим етади, — деди. Ниҳоят, тўй ҳам бўлди. Ҳамма расм-русумларнинг бошида туриб, шаҳарга қайтганимдан буён бу хонадонга қадам босмагандим. Мана, орадан шунча сувлар оқиб ўтгач, уларникига яна боряпман… Эшикни Фирдавсга ўхшаб кетадиган бўйчангина бола очди. Гулзорлари яшнаб турган кенггина ҳовли экан. Дарвозадан киришинг билан райҳон иси гуркирайди. — Қани, қудажон, бормисиз? Тўйни ўтказдингиз-у қочдингиз… Шунақаям бўладими? Келмасангиз, энди болаларни олиб, ўзим йўлга чиқай деб тургандим, — дея қарши олди мени Султонхон опа. Унинг суюнгани шундоқ юз-кўзидан сезилиб турарди. — Ҳа, энди, «қуда бўлиб эшигим тагида ётиб олди», деган гапдан кўра, соғиниб кўришган яхши-да, — дедим мен ҳам унга қучоқ очиб. Ҳазил-ҳузул билан сўрашдик. Арофат кўринди. Бағримга босиб кўришар эканман, негадир йиғлагим келди. — Келин эмас, тилла берган экансиз, шунақа фидожон, зийрак, сергак. Худойимга шукр, дейман, қудаларим ҳам ер олиб, бағрига шамол тегиб қолди. Султон опа ҳар гапида келинини алқар, «Қизим йўқ, деб ўксимайман», дер, мен эса Фирдавсни кутардим. «У нима деркан? Унинг кўнгли қандай экан?» деган хаёллар миямда чарх урарди. Суюқ-қуюқ таомлар тортилгач, Фирдавс кўринди. Кўришиш учун менга эгилиб, елкасини тутди. — Ишқилиб, ноқис калласида ҳар хил хаёллар кўтариб юрадиган опангиздан хафа эмасмисиз? — дедим Фирдавсга сирли оҳангда. — Ўша куни бошқа йўлдан юрганимда, Сурайё опам мени эмас, ўртоқларим Мирзаними, Зиёдними учратиб қолганида нима бўларди, дейман. Арофатни уларга рўпара қилармиди, дейман. Шу ўйлашимнинг ўзидаёқ рашким келади, — деди Фирдавс. Бу гапларга Султонхон опа тушунмади. У гоҳ ўғлига, гоҳ менга ҳайрон бўлиб қаради. — Қанақа Зиёд, қайси Мирзо? — деди сўнг ичи қизиб. — Ҳа, бир гап эсимга тушиб кетди-да, — деди Фирдавс. Сўнг ҳовли адоғига қараб: — Аро, яширганларингни ҳам олиб чиқ, бир байрам қилайлик, бугун бошқачароқ кун, — дея қичқирди. Унинг овозида бахтнинг жаранги бор эди… Муаллиф?