cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

👑 UZ LADY 👑

💑 O'zbek oilasi baxti... 👪 Hamkor kanal 👉 @Superkelinchak 👉 @uzbabyuzz 👉Murojaat uchun: @Ravshanovna_SM 🚨 Reklama uchun: @Reklama_bering ❤❤12.01.2017

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
3 311
Obunachilar
-324 soatlar
-677 kunlar
-12430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Ниҳоят, асл мақсади юзага қалқиб чиқибди-да, ўйларди Ҳалима бироз асабийлашиб. У буни ҳазм қила олмаётганди, хаёлига Меҳрождан бошқаси келмади. У бу ишни Меҳрож қилган деган шубҳага борганди. Хонасида қоғозни қайта-қайта ўқиди ва ўқигани сари фиғони фалакка чиқа бошлади. Унинг дили оғриганди. “… Бу менинг бир умрлик орзуйим…” мана шу жумлани қайта-қайта ичида такрорлади. Ва ҳар ўқиганида бу ишни Меҳрож қилган деган шубҳага ишона бошлади. Кейин унга қўнғироқ қилди. Меҳрож босиб қўйиб, қайтиб қўнғироқ қилди. – Тинчликми бону, яхшимисиз? – Раҳмат, айниқса ҳозир жўнатган сюрпризингиздан яна ҳам яхши бўлдим – деди киноя қилиб, лекин босиқлик билан. – Тушунмадим қанақа сюрприз? – Меҳрож ҳайрон бўлиб. – Наҳотки?! Илк бор қизил атиргуллар, турмуш қуриш таклифи. Бундан бошқа сюрприз бўлмаса керак назаримда? – Очиғи мен ҳайрон қолдим… – Албатта, мен ҳам ҳайрон қолдим. Сиздан буни кутмагандим. Илтифотларингиз, самимийлигингиз ортида аслида бир умрлик орзуингиз турганини сезмаганимни қаранг. Аслида ниманинг илинжида эканингиз бугун маълум бўлди. Сиздан буни кутмагандим, ҳатто хаёлимга ҳам келтирмагандим. – … – Жимсиз? – сўради Ҳалима – Нима ҳам дей? – оғир хўрсинди Меҳрож. – Ўзингизни оқлаш учун ҳеч нарса демайсизми? – Ўзимни оқлаганим билан, оқлашга энг ишонарли сабаб топганим билан қалбингиздаги менга бўлган шубҳа-гумонларни тарқата олармикинман, бу қўлимдан келармикин?! Қалбингиз тўла шубҳа билан мендан ўзимни оқлашимни сўраяпсизми, бону? Сизнинг ёнингизда ўзимни оқлашим лозим бўлган фақат биргина сабаб бор, у ҳам бўлса сизга бўлган ишқим. Мен сизга ошиқман... Агар шунинг учун ўзимни оқлаш керак бўлса, кечиринг оқлаш учун бирорта ҳам баҳона топа олмайман… узр кейинроқ гаплашсак бўладими? – Умид қиламанки, биз бошқа гаплашмаймиз. Шунда ҳаммамизга яхши бўлади. Омон бўлинг, – дея Ҳалима телефонни ўчирди. Меҳрож карахт аҳволда эди, бу гаплардан кейин худди бошидан кимдир совуқ сув қуйиб юборгандек бўлди. У Ҳалиманинг гапларини тушунишга уриниб кўрди. “Қизил атиргул, турмуш қуриш таклифи…” у тушуна олмади. Кейин бирдан хаёлига Тоҳир Аҳадович келди. “Бу иш фақат унинг қўлидан келади, чунки бу иш яқинда бўлган, Тоҳир ҳам Меҳрожни муносабатини яқинда билди. “Демак, қиладиганини қилибдида”, ўйларди Меҳрож. Унга ҳаммасидан оғир ботгани Ҳалиманинг унинг муносабатига гумон билан қарагани эди. Тўғри уни ҳам тушуниш керак, бунақа гаплардан кейин унинг хаёлига биринчи бўлиб Меҳрожнинг келиши табиий. Лекин… Меҳрож ҳеч нарсани ўйлагиси келмаётганди. Чунки Ҳалима у билан алоқани ҳозиргина тугатиб қўя қолди. У телефонини ўчирди, Рустамнинг хонасига чиқди. – Ҳа, тинчликми, рангингда ранг йўқ, бирор гап бўлдими? – деди Рустам Меҳрожни кўриб. – Илтимос ҳеч нарсани сўрама. Фақат юр, ишларингни қўй, кетдик. – Хўп майли, бироз шошма ишимиз тугашига озгина вақт бор. Қолаверса, бугун ўтиришимиз бор, нима эсингдан чиқдими? – Ўзинг боравер, мен кетдим. – Майли, майли, шошма, бўлдим. Мана тайёрман, – дея у халатини ечиб костюмини устига ташлади. – Хўш, қаёққа борамиз? – дея сўради хонадан чиқишгач Рустам. – Бирор жойда ўтирайлик. Машинани сен ҳайда, менинг ҳолим йўқ. – Яхши, хўп, нима бўлганини айтасанми ёки охиригача шундай сувга тушган бўлка нондай кетаверасанми? – Кўп савол бераверма, ўзимизнинг жойга ҳайда. Улар бориб ўтиришди, Рустам овқатга буюртма берди. – Менга қаранг, – деди Меҳрож официантга. – Илтимос, ўткирроқ бирор нима олиб келинг. – Хўп бўлади, – дея официант кетди ва бир зумда қимматбаҳо ичимликлардан келтирди. Рустам дўстига қараб қотиб қолди, чунки Меҳрож умуман ичкиликни оғзига олмасди. Қанча зўрласа ҳам ҳатто лаб теккизиб қўймасди. У ичкилик ичганларни ҳам ёқтирмасди. – Сенга умуман тушунолмаяпман. Нима, ичмоқчимисан?! – Нима учун йўқ, бунга қаршилигинг борми? – Йўқ, лекин сен кўтаролмайсан-ку? Ахир ичмасдинг-ку, дўстим. – Ўрганмоқчиман, кўп гапирма, қуй, – деди Меҳрож. Рустам унга қуйиб узатди. Меҳрож бир кўтаришда ичиб юборди. Дарров юзи буришди. – Бунча ҳам заҳар бўлмаса бу, – деди Меҳрож. – Сен нима деб ўйлагандинг? Нима сенга асал аралаштириб беришсинми?
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
Тоҳир Аҳадовичнинг юзлари ғазабдан ўзгариб кетди. Демак, улар олдиндан таниш, менга ўйин кўрсатишган. Ҳаммаси тушунарли, шунинг учун ҳам Ҳалима ўзини тарозига солаётган эканда. Йўқ, Меҳрож афанди уни осонликча бериб қўймайман, буни ҳатто хаёлингга ҳам келтирма, мен ҳам уни сендан кам яхши кўрмайман, дея кўнглидан ўтказди Тоҳир Аҳадович. Кейин худди ҳеч нарса бўлмагандек жойига ўтирди, лекин ҳаммасидан хабордорлигини билдириб қўйгиси келди. Меҳрож киргач, унга кинояли оҳангда: – Расмга чиройли тушибди, шундайми? – деди Меҳрож бу саволни кутмаганди, бироз тушунолмади. Кейин расмда Ҳалимани кўрганлигини англаб қолди. – Инсоннинг қизиқиш фазилати ҳар қандай маданиятсизликни келтириб чиқаради – деди Меҳрож ҳам ўша оҳангда. – Балки маданиятсизлик қилгандирман, хўш, мени ёнимда ўзингизни уни танимагандек тутишингиз, сизнингча бу маданиятга кирадими? – Бу шахсий иш, бу ер эса давлат иши. Ҳамма ерда, ҳар кимга ҳам танишлигимизни кўз – кўз қилавермайман-ку тўғрими, қолаверса бунда сиз шубхага бораётган нарса йўқ. – Орангизда нима бор? – Ҳозирча ҳеч нарса, чунки уни фақат мен севаман. – Бир-бирингизни қаердан танийсиз? – У маҳалладошимиз бўлган, ўшандан буён уни биламан. – Кейин менимча, у турмушга чиққан, сиз эса ҳеч нарса қилмагансиз. То ҳозиргача оила қурмадингиз, унинг учун шундайми? Шундай. Нақадар олийжаноблик, қойил қолиш керак сизга, Меҳрож Саидович. – Сизнинг ҳам режаларингиздан бироз хабарим бор. – Ўзи айтдими? – Йўқ, сездим – деди Меҳрож босиқлик билан. – Демак, мақсадимиз бир, бундан буёғига ўйин бошлар эканмизда? – Йўқ, ундай бўлмайди. Мен қанақадир ўйинни деб уни шаънига гард юқтирмоқчимасман. – Мен ҳам. Лекин у кимни танласа, ўшаники бўлади. Мен ундан осонликча воз кечмоқчи эмасман – деди Тоҳир кескин. – Буёғи ўзингизга ҳавола. Қолаверса, биз аёл талашиб бир-бирини дуэлга чақирадиган замонда яшамаяпмиз. – Буни ҳали вақт кўрсатади, Меҳрож афанди, омон бўлинг – дея у ғазаб билан хонадан чиқиб кетди. Меҳрож курсисига ўтирди, охири шундай бўлишини биларди. Тоҳир Аҳадович чиқиб, танишига қўнғироқ қилди. У биринчи қадамни ташлаганди, яъни бугун байрам сабаб курьер орқали Ҳалимага қизил атиргулларни жўнатди, албатта гул ичига хат ҳам қистириб қўйишни унутмади. Курер Ҳалимага бу гулларни олиб келганида Ҳалима хонада дугонаси Феруза билан гаплашиб ўтирганди. – Мумкинми, ассалому алайкум – дея йигит хонага кирди. – Келинг хизмат – дея сўради Феруза. – Байрамингиз билан табриклайман. Қайси бирингиз Ҳалима Расуловнасиз? – Мен бўламан сиз айтган инсон. – Жуда соз, унда мана бу гуллар сизга – дея йигит гулни унинг ёнига қўйди. – Кимдан? – ҳайрон бўлиб сўради Ҳалима. (чунки Меҳрож аллақачон уни табриклаганди) – Буни айтолмаймиз, бериб юборишди. Илтимос мана бунга қўл қўйиб юборсангиз. – Лекин… – Бу бизнинг ишимиз, илтимос. Бизга юкланган вазифани бажараяпмиз, – деди йигит мулойимлик билан. Ҳалима қўл қўйди, йигит хушмуомалалик билан чиқиб кетди. – Кимдан экан, Ҳалима, қара, қоғоз ҳам бор экан. “Сирли шаҳзоданг”дан бўлмасин яна. Лекин бу сафар оқ эмас, қизил атиргуллар, таажжуб. Ҳалима қоғозни олиб очиб ўқиди. Унда: “Байрамингиз билан табриклайман! Сизни жуда яхши кўраман ва менга турмушга чиқишингизни сўрайман. Бу менинг бир умрлик орзуим…” деган сўзлар бор эди. Феруза ҳам ўқиб ҳайратини яширолмади. – Кимданлигини ҳам ёзмабди, Ҳалима, сенга таниш эмасми? – Қизиқ гапларни гапирасан-а, мен қаердан биламан буни ким юборганини? – Қара, сенга тўғридан-тўғри таклиф билдирибдими, демак, у сени жуда яхши танийди. У сенга аниқ касал бўлиб қолган. Нима деб ўйлайсан, буни оқ атиргулларни жўнатадиган “шаҳзода” билан алоқаси бормикан? – Ўзи детектив бўлсанг бўларкан. Алоқаси бор-йўқлигини мен қаердан биламан, ахир исми бўлмаса? Э, бўлди, қўй шуларни шу дарсдан кейин кўришамиз, – дея улар тарқалишди. Ҳалиманинг кайфияти бузилди, эрталабки қиёфасидан асар ҳам қолмади. Чунки унга бу нарса қаттиқ таъсир қилганди, ҳурматсизлик бўлиб туюлганди. Тўғри, Феруза унинг дугонаси, қадрдони, лекин шундай бўлган тақрдирда ҳам очиқдан-очиқ бундай иш қилинмаслиги керак эди. Наҳотки, буни Меҳрож қилган бўлса?! Ундан буни кутмаганди Ҳалима.
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
😍 Гўзаллик дуосини биласизми? 🤲  Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган. ❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай... Давоми👇
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
✅ БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ 👈
Аллоҳ-буюк... Ҳар қанақа синовда ғойибидан беради Ин шаа Aллаҳ Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Hammasini ko'rsatish...
☀️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРДОНИМ! СЕШАНБА ТОНГИ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН 🌹Тани-жонимиз саломат яна бир тонгни қаршиладик Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳ эрта тонгдан ризқингизни зиёда қилсин! Кунингиз яхши амалларга, қувончу шодликка тўла бўлсин. Аъло кайфият сизларни тарк этмасин. 🌹Аллоҳ инсониятни бир~бирига бўлган меҳр~оқибатидан айирмасин, дилларга сокинлик, хонадонларга файзу-барака, барчага омадли кун ато этсин.. 🌹Бугунги сешанба кунингиз унумли ва мазмунли ўтсин!!! Яқинларга улашинг ❤️⤵️ ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Hammasini ko'rsatish...
📚Умидим юлдузи 8-кисм Ҳалима хонасига кирди-ю, ҳайратдан қотиб қолди. Кўзларида қувонч чақнарди, юраги ҳапқирарди. У секин гулларга яқинлашди. Гулдастани қўлига олди, тўйиб ҳидлади. Ҳидлари бирам нафиски, димоқни чоғ қиларди. Гулдастани ёнида ўралган яна иккита совға бор эди. У совғаларни очди: бири у беҳад ёқтирадиган “Дюпон” француз атири ва иккинчиси ўзининг расми чизилган катта портрет эди. У умуман бундай ғаройиб совғани кутмаганди. Расми жуда ҳам моҳирлик билан, ғоят нафис чизилган эди. Ҳеч кимнинг хаёлига келмаган совға, ўйларди Ҳалима. Шунақа хаёллар билан ўтирганида унинг дугонаси Феруза хонага кириб келди. – Кел, байрамларинг муборак бўлсин, яхши келдингми? – дея Ҳалима унга пешвоз чиқди. – Бирга бўлсин, ўзинг яхшимисан? Вой – вў, Ҳалима, кимдан экан, бунча чиройли булар? Ие, мана бу расмдаги сен-ку, ажойиблигини қара! Нима бало “сирли шаҳзоданг” бу сафар гулларга қўшиб шуларни ҳам жўнатибдими? – дея кулди Феруза. – Кимданлигини билмайман, келсам столим устида турган экан. – Йўғе, ғаройиб воқеа-ку. Лекин у бунақа тушган расмингни қаердан топдийкин? Ҳар ҳолда бунақа қиёфада унинг тушига кирмагандирсан? Сен унинг юрагидан ёмонам урган экансан, қизиқ, нега у шу пайтгача ўзини ошкор қилмаяпти? “Сирли шаҳзоданг” жуда уддабурон чиқиб қолди-ку? – Йўқ одамни ҳам дарров кашф қилиб юборасан-а? Бунақа гапларни қаердан оласан, ҳайронман. – Ҳа, нима, ким сенга шундай ажойиб ва қимматбаҳо совғаларни совға қила олади? Албатта, сени севган инсонда. Эслаб кўр, балки ёшлигингда сени Мажнун бўлиб севган бирортасидандир бу а, нима дединг – қизиқиб сўради. – Э, қўйсанг – чи, орадан шунча йил ўтди-ку, севги дейсан а? – Э шошма, балки бу ҳалиги сенга оғиз солиб юрадиган Тоҳирдан бўлмасин. Ҳа, аниқ шундан! Бирам яхши эканки, шартта тегиб қўя қолмайсанми? – Бошқа сафар бундай совуқ ҳазиллашамиз, майлими? Бугун байрамона кайфиятни бузмайлик. – Нега уни ёқтирмайсан, ҳайронман. Э, бўпти уни – буни қўй бугун ўтиришимиз бор биласана? – Биламан, шунинг учун бугун очилиб келдингми? – деб кулди Ҳалима. – Албатта, сен нима деб ўйловдинг? Айтганча, ўзинг ҳам ҳали ҳам одамни жонини оладиган даражадасан, ясаниб келибсан-ку? – Ҳа, энди сендан қолишмай дедимда! Улар ўртасида шўх кулги кўтарилди. Феруза кетгач, Ҳалима Меҳрожга қўнғироқ қилди. Меҳрож ўчириб қўйиб, ўзи қайтиб чиқди. – Лаббай, ассалому алайкум – деди Ҳалима. – Бону, яхшимисиз? Байрамингиз билан табриклайман, ҳамиша соғ бўлинг, энг муҳими шу. – Раҳмат, раҳмат! Совғаларингиз учун алоҳида ташаккур, улар жуда ҳам ёқди, ҳеч кутмагандим. Чакки овора бўлибсизда, эътиборни ўзи катта бир туҳфа эди. – Сиз бунга арзийсиз, ҳатто ортиғига ҳам! Бугун ишхонангиз билан байрам қилсангиз керак? – Ҳа, жамоамиз билан ўтиришда бўламиз, Худо хоҳласа. – Балки ўтиришдан кейин уйингизга ташлаб қўярман, нима дедингиз? – Йўқ уринманг. Дугонам билан қайтамиз, ўзингиз тушунасиз-ку, гап – сўз кўпаймасин дейман. – Бўлди тушунарли, йўқ шунчаки сўрай дегандим, яхши ўтказинг, яхши дам олинг, бону. – Ҳаммаси учун раҳмат, сиз ҳам яхши дам олинг. Меҳрож уни жуда ҳам кўргиси келаётган эди, уни соғинганди… Лекин соғиндим деб айтолмади, кўргим келганди, деёлмади. Нотўғри тушунишидан қўрқди, журъат қилолмади… шу пайт эшик тақиллаб хонага Тоҳир Аҳадович кириб келди. – Мумкинми, Меҳрож Саидович, хорманг – дея илжайиб кириб келди Тоҳир Аҳадович. – Келинг, кираверинг, марҳамат ўтиринг – дея жой кўрсатди Меҳрож. – Ҳалоскоримизга раҳмат айтиб кетай дедим-да, ташаккур. – Қўйинг, бу гапларни, бу бизнинг вазифамиз. Муҳими ҳозир яхшисиз. Яна бироз вақт ўзингизга келганингиздан сўнг ишга чиқсангиз бўларди. – Мен яхшиман, уйда ҳам зерикиб кетдим бир ой. Шунга ишни бошлавордим. Шу пайт Меҳрожнинг телефони жиринглаб қолди. Меҳрож узр сўраб гаплашиш учун хонадан чиқди. Шу пайт Тоҳир Аҳадовичнинг кўзлари унинг столи устидаги рамкага тушди. Қандай расм эканлигига қизиқди, чунки Меҳрожнинг оиласи йўқлигини биларди, шунинг учун ҳам суратда ким эканлигига қизиқди. Ундаги қизиқиш расмни бориб кўришга ундади. У эшик томонга бир қараб олдида, ўрнидан туриб рамкани олиб ўзига қаратди. Не кўз билан кўрсинки, расм Ҳалиманики эди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 5
У бу расмини чиздириб, катта рамка қилдириб, ёнига оқ атиргуллар ва у ёқтирадиган француз атири “Дюпон”ни совға қилмоқчи эди. Байрамга уч кун вақт бор. Икки кун деса ҳам бўлади, чунки айнан байрам куни ҳамма дам олади, у уйдан чиқа олмайди, шунинг учун бир кун олдин бериши керак. Туш пайти у Ҳалимани расмини рассомга ташлаб келди, эртага тайёрлаб берадиган бўлди. Ниҳоят, бугун 7-март, Меҳрож тонг саҳардан “Rafaello” гул дўконига қўнғироқ қилди, гўшакни таниш овозли қиз кўтарди. – Лаббай, “Rafaello” гул дўкони эшитади. – Салом, яхшимисиз? – Ассалому алайкум, Меҳрож Саидович, яхшимисиз, соғлиқларингиз яхшими? – Раҳмат, ўзингиз яхшимисиз, келаётган айёмларингиз билан, ишлар билан чарчамаяпсизми? – Йўқ, асло. Бугун қўнғироқ қиласиз, деб тахмин қилгандим. Ҳар доимгидек шундайми? – Албатта, фақат яна бир холис хизмат ҳам бор эди. Буни сиздан бошқасига ишонолмайман. – Қўлимдан келса, жоним билан, гапираверинг. – Йўқ буни ҳозир эмас, бироздан сўнг дўконингизга бораман, ўшанда гаплашамиз. – Майли, бемалол келаверинг. Суҳбатга якун ясалди, Меҳрож бироздан сўнг гул дўконига етиб борди. – Ассалому алайкум, – дея у ичкарига кирди. – Ассалому алайкум, Меҳрож Саидович, яхши келдингизми? – деб Нигора уни илиқ кутиб олди. – Яхшимисиз, Нигорахон, чарчамаяпсизларми? – Раҳмат, сизни яна кўриб турганимиздан хурсандмиз. Буюртмангиз тайёр, олиб боришсинми ёки бу гал ҳам ўзингиз олиб борасизми? – Бу сафар сал бошқачароқ қиламиз, менга кўпи билан бир соат вақтингизни ажрата оласизми? Демоқчиманки, эгасига сездирмай бир иш қилишимиз керак, хўш? – Жоним билан, сиз айтасиз-у, мен йўқ десам, тўғри келмайди. – Унда кетдикми, қолганини йўлда тушунтираман. – Икки дақиқада чиқаман, буюртмани ҳам олиб чиқаман. – Яхши сизни машинани олдида кутаман. Қиз кўп куттирмади, улар машинага ўтиришди. – Улар қаерда ишлайдилар? – деб сўради қиз. – Фарманинг лицейида. Ҳозир соат сал кам саккиз. Дарс бошланишига ярим соат вақт бор. – Мен нима қилишим керак? – Сиз совғани хонасига қўйиб чиқсангиз, бўлди. Калит қоровулда бўлади, унинг ўқувчиси бўламан, сюрприз қилмоқчи эдим, деб айтсангиз, сизга калитни беради. Мен бу ишни қилолмайман, чунки унинг шаънига гард юқишини истамайман. Буни эса сиздан бошқасига илтимос қилолмайман. – Бу нозик вазифани менга ишонганингиз учун раҳмат, бундан фақат хурсанд бўламан. Худо хоҳласа, ҳаммасини зўр қилиб бажарамиз, – кулди қиз. – Раҳмат – деди Меҳрож. Улар кўп ўтмай етиб боришди ва қиз совғаларни олиб лицейга кириб кетди. Ҳали дарс бошланишига бироз вақт борлиги боис одам сийрак эди. 5 – 10 дақиқа ўтиб қиз табассум билан чиқиб келди. Улар машинага ўтиришди Меҳрож ҳаммаси яхши ўтганлигини сезди. Улар кетишди. – Хўш ҳаммаси биз ўйлагандек кечдими? – Албатта, ташвишланманг ҳаммаси зўр бўлди. Қоровул ҳам яхши киши экан, тўгри тушуниб дарров эшикни очиб ёрдамлашиб юборди. – Ўзи ҳали келмаган эканми ишқилиб? – Йўқ ҳали келмабдилар. Улар билан кўришиш, суҳбатлашиш насиб қилармикан, буни жуда ҳам истардим. – Худо хоҳласа, насиб қилиб қолар. Сизга ҳаммаси учун раҳмат қизим, оғиримни енгил қилдингиз. – Қўйинг ундай деманг, ахир сиз ҳаммага ёрдам берасиз, малҳам бўласиз. Сизга озгина бўлса ҳам ёрдамим текканидан хурсандман. – Мана бу сизга, арзимаса ҳам қабул қиласиз энди. Ахир ота – боладек бўлиб қолдик – дея қизга ўралган совғани узатди. – Мени хафа қиляпсиз, ахир мен бу ишни холисона ниятда бажардим, бирор нарса илинжида – дея гапираётган қизнинг гапини Меҳрож илиб кетди. – Йўқ, буни унинг учун эмас, байрам учун беряпман. Ахир эртага сизнинг ҳам байрамингиз–ку. Олмасангиз хафа бўламан. – Раҳмат, овора бўлибсизда, хурсанд бўлдим. Мени шу ерда қолдирсангиз бўлади. Йўлдан ўтсам бўлди. – Яхши – дея Меҳрож машинани четга олиб тўхтатди. – Сизга яна бир бор катта раҳмат, байрамларни яхши ўтказиб олинглар, онажонингизни ҳам табриклаб қўйинг – дея қўшиб қўйди Меҳрож қиз тушишга чоғланаркан. – Сизга ҳам раҳмат. Хизматлар бўлса ҳамиша тайёрман, бемалол айтаверинг. Майли, хайр, соғ бўлинг – дея қиз машинадан тушиб кетди. Меҳрож ҳам иши томон йўл олди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 6
😕Қўлтиғингиз остидаги терлаш, намлик туфайли қўлларингизни кўтаришдан уяласизми? 😢😟 ☹️ Хеч қайси спрей ва дорилар таъсир қилмаяптими? 😟 😏Доим терлайсизми, бу сизни тобора асабийлаштирадими? 😟 🔆 Бизда эса Зўр янгилик!👏👏 Энди хатто ёз фаслида хам терламайсиз! ❤️ ✔"қуруқ" қўлтиқлар ✔ ёқимсиз ҳид йўқолиши ✔ қўрқмасдан ёрқин либослар кийиш😉 ✔ ўзига бўлган ишонч энди орзу эмас😍 Ҳозироқ мурожаат қилинг👇👇
Hammasini ko'rsatish...
✅ БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ 👈
🌿 Teshilgan qozon... 2006 yillar edi. Yangi oila qurgan paytlarimiz. Toshkentda ijarada yashar edik. Ishlarim ham birida bor birida yo‘q edi. Qiynalib yashar edik. Qambag‘alni tuyani ustida it qopar deganday, bisotimizdagi bittayu bitta kichkina qozoncha ham moshday bo‘lib, teshilib qolibdi. Teshik qozonni tashlab yuborib, yangi qozon sotib olishga, cho‘ntak kasal. Qozonsiz o‘tirishga, tomoq qurg‘ur ham teshik. Yeyman deydi. Oxiri, o‘ylab o‘ylab, svarchik topib, qozonni yamatishga qaror qildim. Mashinalarni ta’mir qiladigan joyga bordim. Usta qozonni ko‘rib,- uka, biz bu qozonni svarka qilib, yamay olmaymiz dedi. Kayfiyatim tushib ketdi. Endi nima qilaman? Usta menga, bu qozonni yamasa kemping yoki argon svarka qiladiganlar yamaydi dedi. Ko‘chama ko‘cha yurib, kemping qidirishga tushdim. Faqirlik fitnasidan o‘zing saqla yo Allohim deb, ichimda duo qilib, xorligim kelib, ezilib ketardim. Va nihoyat, kemping degan svarkani ham topdim. Ikki ming so‘m berib yamatdim. Juda xursand bo‘ldim. Usta akani ham duo qilib ketdim. Uyga kelib, og‘zim qulog‘imda, yamalgan qozonni turmush o‘rtog‘imga ko‘rsatdim. Ikkimiz ham faqirlarcha xursand edik. O‘sha kechasi tush ko‘rdim. Muysafid bir kishi yaqinimga kelib, atrofimdagi odamlarga eshitdirmay, o‘zim eshitadigan qilib past ovozda, - o‘g‘lim, faqirlik ko‘rmay desang, Voqea surasini o‘qib yurgin,--dedida mendan uzoqlashib ketib qoldi. Uyqudan uyg‘onib, tushimni xotinimga aytdim. Qur’onda bu nomdagi sura bor yoki yo‘qligini ham bilmasdim. Qur’oni karimni olib izlashga tushdim. Voqea surasi bor ekan. Topdimu o‘qishga tushdim. Har kuni bir marta bo‘lsa ham o‘qib qo‘yardim. Allohning inoyati bilan ishlarim iziga tushib ketdi. Yangi qozon ham sotib oldik. Teshik qozonni tashlab yubormadim. Uzoq yillar saqlab yurdim. Voqea surasi bilan bog‘liq bu sinoatni unutibman. Kecha bir do‘stim kelib, kompyuteringizda bo‘lsa, menga Voqea surasini ko‘chirib bering dedi va voqea surasi xaqida va o‘qib yurgan kishiga Allohning ne’matlari kesilmasligi xaqida aytib qoldi... Unutilgan xotiralar esimga tushdi. Voqea surasi fazilatlari xaqida topib o‘qidim. Allohning kalomi Qur’on karimda biz bilmagan sir-sinoat qancha? Har qanday holatda ham, Allohning rahmatidan umid uzmasligimiz kerak ekan. ©falsafasi_hayot 🍃 @Husni_Xulqim🕊
Hammasini ko'rsatish...
👍 5