cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

👑 UZ LADY 👑

💑 O'zbek oilasi baxti... 👪 Hamkor kanal 👉 @Superkelinchak 👉 @uzbabyuzz 👉Murojaat uchun: @Ravshanovna_SM 🚨 Reklama uchun: @Reklama_bering ❤❤12.01.2017

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
3 421
Obunachilar
-3224 soatlar
+617 kunlar
-8530 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
          ХАЙРЛИ ТОНГ. 🌼🌷 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ! 🌺🌸 Сизни севган кадирлаган инсонларни асло асло хафа килманг .... Бу хаёт жудаям киска Дил хиралик шарт эмас...севиб севилиб яшайлик барчамиз💕💕💕💕 Янги Кун муборак 💐💐💐 Чоршанба тонги барчамизга бахт кувонч ОМАД олиб келсин🌻 Яқинларга улашинг ❤️⤵️ 𝙎𝙝𝙞𝙧𝙞𝙣𝙩𝙤𝙮 𝙗𝙤𝙡𝙖𝙟𝙤𝙣𝙡𝙖𝙧𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙫𝙞𝙙𝙚𝙤 𝙫𝙖 𝙧𝙖𝙨𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞 ❤️ 👇 https://t.me/+Pmn07gPCMe01NWI6
20Loading...
02
📝ОТАМНИ РУХИМИДИ КАЙТГАН... (вокейлик асосида ёзилди) Ассалому алейкум азизларим... Сог саломатмисизлар... Узр бугун ишларим куплиги сабаб жуда кечга колдим. Мархамат янги хикоям сизларга!!! Хаётда хеч ким канча умр куришлигини олдиндан билмас экан. Баъзилар соппа сог тик оёкда юрган булса хам тусатдан вафот этаркан, баъзи бирлар эса тушакка михланиб ётган булса хам яшайвераркан. 1982 йилнинг 20 - октябри эди ушанда. Мен учун мудхиш вокеа руй берди. Дунёдаги энг азиз инсонларимдан бири яъни Отам вафот этди. Билдирмасдан, огрикларига чидаб юрган экан, ошкозон ракига чалинган экан. Мен жуда хам тушкун холга тушиб гам чекдим. Отам мен учун хамма нарсам эди. У жуда яхши инсон эди, онамни, мени ва кичик укамни жуда яхши курарди. Отам вафот этган пайт, мен ун беш ёшда, укам эса ун икки ёшда эдик. Ёш булишимга карамасдан хамма нарсани эслайман. Дафн маросимини ва ундан кейинги холатни худди кечагидек эслайман. Хаётда бундай вокеаларни куп эшитганман ва укиганман. Лекин унчалик ишонмасдим. Аммо бундай вокеа инсонни узини хаётида булса кейин ишонч хосил киларкансан. Отамни дафн килиб келганимиздан сунг уша тун уйимизда бошка шахарлардан жанозага келган кариндошларимиз хам колишганди. Хамма жисмонан ва аклан чарчаганлиги сабаб эртачи ухлаш учун ётишди. Чунки отамни узокдаги кариндошлари келгунича, отамни жасадини бир кеча мехмон сифатида уйда сакладик, шу сабабли эртаси куни узокдагилар кетмасдан туриб бирдан худойисини яъни еттисини утказишимиз керак эди. Отамни кабри устида купчилик йиглашди, отам кечагина вафот этган булса хам биз билан эди, мен уни курардим, мана энди хеч качон кайтиб келмайди... Эртаси куни худойисини утказдик. Орадан бир кун утиб барча кариндошлар уй уйларига жунаб кетишди. Биз узимизни гам ташвишимиз билан колдик. Онам заводда хисобчи булиб ишларди. Хар куни кеч соат олтидан кейин ишдан чикиб уйга келарди. Мен укам билан иккаламиз укирдик, мен техникумда укам эса мактабда. Нима учун уша тун ухлаш учун кеч ётдик буни эслолмайман. Онам ошхонада стол атрофида утирарди. Биз укам билан уни ёнида утириб хеч нарса хакида гаплашмасдан хаммаиз отамни эслаб гамгин холда эдик. Соат ярим тун бирлар атрофида булганди. Хаммаси уша вактда бошланди. Биз уч хонали биринчи каватдаги квартирада яшардик. Ошхона деразаси подъездга кириш эшиги билан ёнма ён жойлашган булганлиги учун, ким кириб ким чикаяпти хаммаси эшитилиб турарди. Бир пайт эшик кунгироги чалинди. Биз хаммамиз отам келди деб уйладик. Чунки отам иккинчи сменадан ишдан худди мана шу вактда кайтарди. Бир икки минут жим холда утирдик. Мен жуда куркиб кетдим нимагадир мана шу пайт. Онам билан укамга карасам уларнинг хам рангида ранг колмаган куркканидан. Йук бу булиши мумкин эмас дегим келарди аммо отамни согинганим учун умидвор хам эдим. Шу пайт энди эшик секингина икки марта таккиллади. Аммо мен буни яккол эшитдим. Бу овозни онам хам эшитган шекилли эшик томон югуриб коридорга чикди ва эшик кузчасидан каради. -- Отанг..... Мен укам билан онамнинг бу гапидан котиб колдик. -- Онажон, эшикни очманг!- дея бакирдим. Онам шу пайт биз томонга угрилди... Мен шу пайт онамни юзини тасвирлаб беролмайман. Онам бизга нимадир демокчи булдию, аммо айтолмади. Онам шу он нима килишни билмаган холда турарди. Бироз вакт утиб эшик яна таккиллади. Тугриси бу сафар мен эшитмабман, мен узимни хушвакт сезгандек тутибман. Онам бу холатни кейинчалик дугонасига гапириб бераётганида эшитдим. Эшик ортидан эса отамни овози эшитилибди: -- Онаси эшикни оч, мен жуда чарчаганман, корним хам оч!- деган. Онам эса эшик олдига туриб олдида, отам билан гаплаша бошлади. -- Дадаси, илтимос кетинг, Худо хакки бизни куркитманг!- деб. Яна нималардир деб гапирдида, эшик кузчасидан каради, у ерда хеч ким йуклигига гувох булди. Бир пайт онам мен ва укам иккаламизни кулларимиздан тутиб ичкари хона томон етаклади. Бира тула залдаги ва кираётган хонани чирокларини учириб, пардаларни хам тортиб деразани беркитди. Ташкаридан кимдир биз билан бирга юриб келаётгандек эди. Чунки овоз товушлари эшитилиб турар, дераза подаконнигига кулини куйиб деразадан муралагандек буларди.
1891Loading...
03
​​​​Биз укам билан куркиб колиб, хатто хожатга чикишга куркардик. Онам эса калтирарди. Биз уччаламиз бир биримизга тикилиб диванда утирардик. Тугрироги онам укам иккаламизни кучоклаб утирарди. Мен билан укам иккаламизни ётокхона деразаси уйимизни ховли томонга караган эди. Бироздан сунг уша хонанинг деразаси такиллади. -- Углим, углим...- деган овоз эшитилди. Кимни чакирди, меними укамними? Онам югурганча уша хонага кириб кетди ва : -- Отаси, боллаларимизни куркитяпсиз, илтимос кетинг!- деди. Бир пайт хаммаси тинчиб колди. Хеч нарса булмагандек хаммаси утиб кетди. Онам кейин айтиб беришича, дераза ортидан отамни юзини курибди, у гуё хафа булган болалардек йиглагандек кетаётган экан. Яна мен ун беш яшар йигит, богча боласидек узимни тутибман. Бидмадим мен ушанда жуда куркиб кетгандим. Мен хакимда ким кандай уйласа хам, гапларимга ишонмаса хам менга барибир. Эрталаб онам кимгадир кунгирок килди. Тушликка якин уйимиз кариндошлардан тулиб кетди. Онам хам ишига, биз хам мактабга уша куни бормадик. Катта мулла келиб бир нималарни узок укиди. Кейин бориб отамни кабри устида хам бир нарсаларни укиди. Шундан сунг хамма таркалиб уй уйларига жунашди. Орадан анча йиллар утди. Онам хам бу дунёни тарк этди. Укам бошка шахарга уз оиласи билан ишига боглик холда кучиб кетди. Кам куришиб турамиз. Факат отамни ва онамни хотирлаш кунларида куришамиз уларни кабрларини зиёрат киламиз. Бошка мени хаётимда бунака вокеа руй бермади. Аммо уша тунни бир умр ёдимдан чикармасам керак. Факат уша вокеага булган муносабатим узгарди. Мен энди куркмасдим, хатто уялдим уша холатимдан. Узимни отамни куркитиб юбордим. У бизни канчалик яхши курарди. Бир кун мен хам уларни ёнига борганимда албатта кечирим сурайман. Аллох бу фоний дунёдан утганларни жойларини жаннати килсин... Крик Души Шухрат ✅ Chat guruhimizga marhamat👇 @Uzladyuz Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇 ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄ https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
1971Loading...
04
😍 Гўзаллик дуосини биласизми? 🤲  Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган. ❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай... Давоми👇
1770Loading...
05
Media files
2740Loading...
06
💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐 🌷Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.🤲 🌷Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!🤲 🌷Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.🤲 🌷Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!🤲 🌸🌸🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ! Яқинларга улашинг ❤️⤵️ ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
36611Loading...
07
Ҳалима кулиб қўйди ва: – Ҳамма гул ҳам оппоқ атиргул бўлибдими? – деди Меҳрож юборадиган оппоқ атиргулларни назарда тутиб. – Гулга қистирилган хат сизга ёзилган бўлса ҳам, бир кўрсам майлими? – Бемалол, уни менга қизиғи йўқ. У хатга кўз югуртириб, асабийлашди, буниси энди ҳаммасидан ўтиб тушди! Ўйлайманки, гулларни ҳам сизга кераги йўқ? – Йўқ, мана олинг. Лекин уларни нима қиласиз? – Мен тезда қайтаман, беш дақиқага сизни ёлғиз қолдирсам, ранжимайсизми? – Меҳрож, нима қилмоқчисиз, қўйинг, бунинг кераги йўқ. – Ишонинг, буни астойдил рашкдан эмас, сизга нисбатан ҳурматсизлик қилаётгани учун қиламан. Хавотир олманг, ҳаммаси жойида бўлади. Ўзини ҳурмат қилмас экан, ҳеч бўлмаса, бошқаларни ҳурмат қилишни ўргансин. Шу билан Меҳрож қабулхона ходимидан Ҳерардонинг хонасини билиб, ўша ерга кўтарилди. Бориб эшикни тақиллатди. – Сиз?! -Кутмагандингиз-а, жаноб Фернандез? Айниқса, қўлимда гулдаста билан! – Ичкарида гаплашайлик. – Йўқ, бунга ҳожат йўқ, гапларимни айтиб кетаман. Жаноб Фернандез, ҳамроҳимдан узоқроқ юринг, мана бунга ўхшаган қилиқларингизни ортиқ такрорлай кўрманг. Минг уринманг, бундан барибир ҳеч нарса чиқмайди. У аёл менга тегишли, шуни яхшилаб эслаб қолинг! Унга нисбатан ҳурматсизлик қилишингизга асло йўл қўймайман, у сизни хушомадларингизга муҳтож эмас. Биласизми, ҳурматда ҳам чегара бўлади, агар сиз ўша чегарадан ўтсангиз, ишонтириб айтаманки, мен ҳар қандай тарбиясизликка тайёрман! Сизларда қандай билмадим-у, лекин биз ўзбекларда кимгадир тегишли бўлган аёлга дуч келган эркак кўз олайтирмайди, бунга йўл ҳам қўйишмайди. Бекорга вақтингизни сарфламанг, мени яхши тушундингиз, деб ўйлайман. Ҳа, яна бир гап мана бу гулларингизни олиб қўйинг, ҳамроҳимни қизил атиргулларга аллергияси бор, уни берадиган одамларга ҳам, – киноя қилди Меҳрож. – Омон бўлинг, – дея ундан узоқлашди ва Ҳалиманинг ёнига тушди. –Куттириб қўймадимми, бону? – Унга нима дедингиз? – Шунчаки қизил атиргулларга ва уларни совға қиладиган одамларга аллергиянгиз борлигини тушунтириб қўйдим. У энди бизни безовта қилмайди. – Ажойиб одамсиз-да… Эртаси куни улар дунёга маълум ва машҳур Лувр музейини томоша қилишга боришди. Кейин Париж кўчаларини сайр қилишди. Хуллас, кун кеч бўлганда меҳмонхонага қайтиб келишди. Овқатланишгач, энди хоналарига чиқиб кетишмоқчи эди Ҳалиманинг кўзи муҳташам қилиб безатилган шахмат столига тушиб қолди. – Қаранг, шахмат ўйнаш учун ажойиб шахмат столи бор экан, шахмат доналари ҳам ҳашамдор экан. – Бу ўйинга қизиқасизми? – Жуда эмас-ку, лекин ўйнаб тураман. – Унда юринг, бир ўйнаймиз – деди Меҳрож. – Майли, лекин мен доим ютганман, – деди кулиб Ҳалима. – Буни ҳозир кўрамиз, хўш нима учун ўйнаймиз? – Билмадим, нима учун ўйнамоқчисиз? Улар шахмат столи атрофига жойлашгач, ўйинни бошлашди. – Агар мен ютсам, менга бўса қарздор бўласиз? – деди Меҳрож. – Агар мен ютсам-чи? – Унда сиз нимани ихтиёр этсангиз, шуни бажараман. Ўйин қизигандан қизиди, ҳар иккаласи ҳам жуда яхши ўйнашётганди. – Шох ва мот! Сиз ютқаздингиз, бону, – деди кулиб Меҳрож. – Афсус, биринчи марта ютқазишим, сиз жуда яхши ўйнаркансиз, Меҳрож Саидович, – кулди Ҳалима ҳам. – Хўш, энди келишувимиз нима бўлади? – Мен мард аёлман, айтган сўзимга жавоб бераман. – Унда истаган пайтим сиздан имтиёзимни оламан. Энди, юрақолинг, хонага бора қолайлик. – Бугун чарчадингиз шекилли, кўринишингиз ғалатироқ, яхшимисиз, Меҳрож? – Яхшиман, хавотир олманг. Шунчаки кечаси ухлолмадим, шунга сал бошим оғрияпти, – кулди Меҳрож. – Унда кириб дам олинг, мен ҳам ҳозир хонамга чиқаман . – Яхши, эртагача. Яхши ухлаб туринг. – Сиз ҳам. Меҳрож хонасига чиқиб кетди, Ҳалима Меҳрож учун хона хизматидагилар бўлимидан дори сўраттирди. Ходим ундан бироз кутиб туришини сўради. (Давоми бор...) ✅ Chat guruhimizga marhamat👇 @Uzladyuz Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇 ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄ https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
3130Loading...
08
– Биз ҳам сизларга қўшилсак майлими? – деди аёл Меҳрожга очиқдан-очиқ ишва билан. – Марҳамат, – деди Меҳрож ичида ёқинқирамай. – Исмим Фабиола Фернандез, ёнимдаги бу киши менинг акам Ҳерардо Фернандез. Ака, бу киши ўзбекистонлик машҳур жарроҳлардан, Меҳрож Саидович. – Танишганимдан хурсандман, – деди акаси Меҳрожга қўл узатиб. – Мен ҳам. – Ёнингиздаги гўзал хонимни таништирмайсизми? – Бу хоним менинг яқиним Ҳалима Расуловна бўладилар. – Танишганимдан хурсандман, бениҳоя гўзал экансиз, – деди Ҳерардо. – Раҳмат, – деб қўйди Ҳалима. – Тўғри айтасиз, ака, сиз ҳақиқатдан ҳам жуда хушсурат аёл экансиз! Ўзбек аёлларини гўзал дейишганича бор экан, – деди Фабиола. -Раҳмат. – Ҳали ҳам уйланмадингизми, Меҳрож Саидович? – сўради Фабиола. – Ҳозирча йўқ, лекин ниятим бор. – Кўришмаганимизга икки йил бўлган бўлсада, сиз ўша-ўша кўркам ва салобатлисиз, – деди Меҳрожга жилмайганча. – Сиз ҳам ўзгармабсиз. – Яхшиликкамикин? – Умид қиламан. – Сиз нима иш қиласиз, хоним? – сўради келганидан бери Ҳалимадан кўзларини узмай ўтирган Ҳерардо. – Мен педогогман, ўқувчиларга дарс бераман. – Сизга бу ер ёқдими? – Мен бугун келдим, шаҳар айланишга ҳали улгурмадим, – деди Ҳалима. Меҳрож меҳмонларни ёқтирмай ўтирар, лекин буни Ҳалимадан бошқа ҳеч ким сезмасди. – Сизга шаҳарни мен кўрсатсам нима дейсиз? – деди Ҳерардо Ҳалимага. – Бунга ҳожат йўқ деб ўйлайман, жаноб Фернандез. Бизни ўз режаларимиз бор, – деди Меҳрож ўзини босишга уриниб. – Менимча, буни хонимнинг ўзлари ҳал қилишлари керак, – деди Ҳерардо. – Ростдан ҳам бунга ҳожат йўқ, – деди Ҳалима қатъий. Меҳрож унга истеҳзо билан қараб қўйди. – Меҳрож, мен билан рақсга тушмайсизми, – деди Фабиола. – Мен рақс тушишни билмайман, кейин буни истамайман. – Сиз-чи, хоним, сизни рақсга таклиф қилсам майлими? – сўради Ҳерардо Ҳалимага қараб. – Энди буниси ошиб тушди, – деди Меҳрож ўзбекчалаб ва Ҳалиманинг ўрнига жавоб берди. – Жаноб Фернандез, бировларнинг ёнидаги аёлга хушомад қилиш бизда одат эмас. Умуман олганда биз овқатланмоқчи эдик. – Тушунарли, сизларга ёқимли иштаҳа. Бизни ҳам столимиз кутиб қолди, – деди Фабиола. – Танишганимдан хурсандман, яна кўришамиз деб умид қиламан, – деди Ҳерардо. Сўнг улар кетишди. – Тавба, тавба! Биридан қутилсанг, иккинчиси чиқиб туради дарров! “Рақсга таклиф қилсам майлими, бирга сайр қилсак, нима дейсиз, хоним” эмиш! – Меҳрож қўйинг энди, – деди мулойим табассум билан Ҳалима. – Шунақа ҳам бўладими? – Синглиси ҳам қолишгани йўқ, кўҳликкина аёл эканми? – киноя аралаш кулиб сўради Ҳалима. – Бўлса бордир, лекин ҳеч ким сизга етолмайди, бону. – Яхшиси овқатланайлик. – Иштаҳани ҳам боплаб кетди анави Ҳерардо деганлари! – Рашк қиляпсизми? – Албатта! Ахир сизга қандай қараганини сезмадингизми? – Буни менга аҳамияти йўқ, кейин у мени мутлақо қизиқтирмайди. – Унда сизни ким қизиқтиради, хоним, – кулиб сўради Меҳрож. – Овқатингизни енг, Меҳрож Саидович, – деб кулди Ҳалима ҳам. Улар овқатланиб бўлишгач, меҳмонхона боғини бироз сайр қилишди. Кейин ўз хоналарига қайтишди. Эртаси куни нонуштадан сўнг Меҳрож машина буюртирди. Улар машинага ўтириб, дунёга машҳур бўлган Эйфел минорасини кўргани боришди, минорани айланишди, томоша қилишди, расмга тушишди. Овқатланиб, меҳмонхонага қайтишди. Сўнг бироз қаҳва ичиб ҳордиқ чиқариш учун меҳмонлар учун ажратилган қаҳвахонага киришди. Бу ер жуда сокин, доим файзли ва шинам бўлган. Улар ўтиришди. Шу пайт меҳмонхона ходими уларга яқинлашиб қизил атиргуллардан ясалган чиройли гулдастани Ҳалимага узатди. – Хоним, буни сизга бериб юборишди. – Менга?! Адашмаяпсизми, балки англашилмовчилик бўлгандир? – Йўқ, хоним, гулни айнан сизга беришимни буюришган. – Ким? – Жаноб Ҳерардо Фернандез. – Буни қабул қилолмайман. Илтимос, уни қайтариб юборинг. – Бизни тўғри тушунинг хоним, афсус, бундай қилолмаймиз. Маъзур тутасиз, – деб меҳмонхона ходими улардан узоқлашди. – Гуллар уни юборган эгасига ўхшаган совуқ экан, – деди Меҳрож.
2830Loading...
09
Аэропортда ўтирган Меҳрожнинг юраги ҳам ҳаяжондан Ҳалиманикидан кам урмасди. “Келармикин, келмасмикин”, деб жони ҳалак эди. Самолётдан тушишга рухсат берилгач, бирин-кетин одамлар кўрина бошлади, Меҳрож интизор нигоҳлари билан Ҳалимани қидирарди. Ниҳоят у жуда ҳам зориқиб кутган, жуда ҳам соғинган чеҳра кўринди. Наҳотки, наҳотки, бу Ҳалима бўлса?! Кўзлари алдамаяптими, ишқилиб. Ҳа, бу ўша, юрагини ларзага солган инсон эди. Ҳалима Меҳрожни узоқдан таниди, жилмайганча у томонга қараб келаверди. Меҳрож унга шунақа меҳр билан боқиб турар эдики, ҳатто Ҳалиманинг саломини эшитмади ҳам. – Ассалому алайкум, Меҳрож, – деди яна у табассум билан. – Сизни бағримга боссам майлими, – деди ва унинг жавобини ҳам кутмасдан бағрига босди. – Ҳой, ундай қилманг. – Наҳотки бу ўзингиз бўлсангиз?! Ҳозир сизни қучиб турганим наҳотки рост бўлса! – Меҳрож, одамлар қарашяпти, ҳамманинг кўзи бизда, – деди Ҳалима. Унинг учун бу бироз хижолатли, лекин ёқимли ҳолат эди. – Кечирасиз, мен астойдил қувонганимдан, – деб уни қучоғидан бўшатди Меҳрож. – Очиғи келишингизга ишонмагандим. – Сизга бир сюрприз қилай дедим-да, ёқдими? – Ёққанда қандоқ! – Агар келмаганимда нима қилган бўлардингиз? – Бугуноқ ёнингизга учиб борган бўлардим! Майли, меҳмонхонага борайлик, чарчагансиз, бироз дам олинг. Улар меҳмонхонага боришди, Меҳрож ҳар эҳтимолга қарши ёнидаги хонани брон қилдириб қўйганди. Ҳалима хонасига жойлашди. – Бу сизнинг хонангиз, бону, ёнингиздаги хона меники. Бирор ёрдам керак бўлса, қай маҳал бўлса ҳам албатта хонага киринг, майлими? Ўзингиз учун бирор нарса керак бўлса, хона хизматчиларига айтсангиз, дарров муҳайё қилиб беришади, бемалол, нимани қандай хоҳласангиз, уларга айтишингиз мумкин. – Яхши, раҳмат. – Кечки овқатгача бироз дам олинг, дам олиб бўлганингиздан сўнг бирга овқатлангани тушамиз, хўп? – Хўп. Меҳрож чиқиб кетди, Ҳалима ҳам бироз дам олиш учун ётди. Меҳрож ўзида йўқ хурсанд эди. У Ҳалиманинг келишига унчалик ҳам ишонмаганди, лекин ҳозир улар бирга, ёнма-ён хоналарда, ўртада девор бор, холос. Кечки овқат учун меҳмонхона ресторанига стол буюртма қилди. Икки соатдан сўнг Ҳалиманинг эшигини тақиллатди. – Нега бундай қараб қолдингиз? – сўради эшикни очган Ҳалима ўзига тикилиб турган Меҳрожга қараб. – Сиз яна-да очилиб кетибсиз, бону… – Ҳа, энди биз Париждамиз, Меҳрож Саидович, Париж – гўзаллик шаҳри бўлганидан кейин шунга мослашай дедим-да, – кулди Ҳалима. – Марҳамат, ичкарига киринг. – Бироз дам олдингизми? – Раҳмат, дам олдим. – Кимлигини сўрамай ҳам эшикни очаверасизми, – кулди Меҳрож. – Сизлигингизни билганим учун ҳам очавердим. Сиздан бошқа ким ҳам тақиллатади, бу ерда мени ҳеч ким танимаса, бегона келмайди-ку? – Ким билади дейсиз, чиройингиз бу ердагиларни ҳам мафтун қилган бўлса, ҳамма нарсани кутиш мумкин. – Ҳар ҳолда ўғирлаб кетишмаса керак? – кулди Ҳалима. – Бунга ким қўйиб бераркан?! Ўзи зўрға эришдим-ку, мендан сизни оладиган бирор жонидан тўйган йўқ деб, умид қиламан. – Бу ерда мендан гўзал ва ёш аёллар тўлиб ётгандир. – Эҳтимол, лекин ҳеч бири сиздек бўлолмайди. Тайёр бўлсангиз, пастга тушамиз, бизга жой банд қилинган, овқатланамиз, суҳбатлашамиз. – Кетдик, тайёрман, – деди Ҳалима хонадан чиқиб. – Хўш, хоним, юринг бўлмаса, – деб унга қўлини узатди. Ҳалима ҳам кулиб уни қўлтиқлаб олди. Улар меҳмона ресторанига тушиб, брон қилинган столга бориб ўтиришди. – Жуда чиройли безатишибди, – деди Ҳалима атрофга қараб. – Ҳа, беҳад гўзал… – деди Меҳрож ундан кўзларини узолмай. – Мен ўзим ҳақимда эмас, ресторан декорациясини назарда тутиб гапиряпман, Меҳрож Саидович. Шу пайт ресторанга бир эркак билан бир аёл кириб келди. Меҳрож уларга кўзи тушиши билан “Оббо”, деди. – Тинчликми, уларни танийсизми? – Ҳа, биттасини. Ўша аёл билан халқаро конференцияда иштирок этгандик. Улар биз томонга келишяпти. Меҳмонлар етиб келишди ва рус тилида саломлашишди. Улар испаниялик бўлиб, мулоқот қилиш учун энг қулай тил рус тили эди. – Салом Меҳрож Саидович, мени танидингизми? – деди аёл жилмайиб унга қўл узатаркан. – Яхшимисиз, Фернандез хоним?
2730Loading...
10
🤩 Ukoldan qoʻrqadiganlar, yaqinroq keling, sizga yangilikning "voy-dod" deydiganini tayyorlab qoʻydik! — Har gal oynaga qaraganingizda yuzingizdagi ajinlar kayfiyatingizga soya solyapti-yu, ammo kosmetologga borishni xayolingizga ham keltirmaysiz. 🤨Chunki siz: — Ukol olishdan, — Botoks qildirishdan judayaaam qoʻrqasiz. 🥳 Bizda innovatsion yechim bor! Oʻzbekistonda yagona — hech qanday igna muolajalarisiz goʻzal boʻlish imkonini sizga taqdim etamiz! Biz bilan goʻzallik olamini qaytadan kashf eting ❤️
2530Loading...
11
Укамни омадин бергин Худойим Жигарларга юборамиз Яқинларга улашинг ❤️⤵️ 🌷Опа-сингилларим учун🥰👇 https://t.me/+sN88lRJaqqk4M2Uy Мунис ва мўътабар аёллар учун💝 https://t.me/+LrUoZbomyS5kNmZi
39022Loading...
12
Ўзими мехрибон Опа сингилларим Бахтимга соғ бўлинглар Жигарларим. Яқинларга улашинг ❤️⤵️ 🌷Опа-сингилларим учун🥰👇 https://t.me/+sN88lRJaqqk4M2Uy Мунис ва мўътабар аёллар учун💝 https://t.me/+LrUoZbomyS5kNmZi
3258Loading...
13
💐🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 💐🌹Душанба тонги муборак бўлсин 🌹💐Янги хафта давомида сизларни хурсандчилик, бахтиёрлик асло тарк этмасин 🤲💐Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! 🌹🌷Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз. Яқинларга улашинг ❤️⤵️ ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
3159Loading...
14
Glavniyga qo'ygani pechatsiz rasmlar Glavniyga qo'ygani pechatsiz rasmlar Glavniyga qo'ygani pechatsiz rasmlar Glavniyga qoʻygani pechatsiz rasmlar Glavniyga qo'ygani pechatsiz rasmlar Glavniyga qo'ygani pechatsiz rasmlar Glavniyga qo'ygani pechatsiz rasmlar Glavniyga qo'ygani pechatsiz rasmlar Glavniyga qo'ygani pechatsiz rasmlar Glavniyga qoʻygani pechatsiz rasmlar Glavniyga qo'ygani pechatsiz rasmlar Glavniyga qo'ygani pechatsiz rasmlar Glavniyga qo'ygani pechatsiz rasmlar Glavniyga qoʻygani pechatsiz rasmlar Glavniyga qo'ygani pechatsiz rasmlar
2740Loading...
15
Siz izlagan mavzu ❤️
3350Loading...
16
Эртадан ишга чиқмайсан ҳам, уйдагиларингга дугоналар билан бир ҳафтага тоққа кетиб дам оламиз дегин, нима улар сени кузатиб орқангдан боришмаса керак. Ўйлаб кўр, Меҳрож сен учун бутун ёшлигини, умрини бағишлади. Наҳотки, сен ҳеч бўлмаса бир ҳафталик фурсатингни унга ҳадя қилолмасанг?! Ахир у сендан кўп нарса сўраётгани йўқ-ку? Сен унинг сенсиз ўтган 25 йиллик умри олдида қарздорсан, чунки унча-мунча одам у севганчилик севолмайди. Хўш, нима дейсан? – Гапларингда жон бор, унга фақат азоб бердим, холос, энди бир ҳафтагина бахт беролмасам, бу унинг учун адолатсизлик бўлади. – Ана энди ўзингга келдинг, дугонажон. – Мен бир ҳафтага дугоналарим билан дам олгани тоққа кетяпман, – деди Ҳалима кечки овқат маҳали. – Қачон? Нега бирдан? – сўради Санжар. – Ҳечам бирдан эмас, мана айтяпман-ку. Индинга кетаман, нима менинг дам олишга ҳаққим йўқми? – Бор, албатта, мен бундай деганим йўқ. Шунчаки сўрадим, ихтиёрингиз ўзингизда, ойижон. – Тўғри айтдинг, ихтиёрим ўзимда, – деди Ҳалима гап тагида гап қилиб. Шу билан бу мавзуга қайтишмади, кейин ҳамма ўз хонасига кирди. “Э Худо, шу ёшимда кимнидир севиб қоламан, деб ўйламагандим. Шу ёшда севгига нима бор эди менга! Бемалол ёлғон гапирганимни қаранг! Энди шу ҳам бормиди менга! Агар олдин кимдир келиб бир инсон учун шунақа вазиятга тушишимни айтганида, шубҳасиз, бунга ишонмаган бўлардим. Лекин Меҳрож бунга арзийди! Мен бораман, Меҳрож, албатта бораман! Сиз менга бутун ҳаётингизни бағишладингиз, мен сизга наҳот бир ҳафтани ҳадя қилолмасам?! Мен бораман, кўзларингизни қувончдан порлатиш учун, қалбингизни бахтдан яйратиш, яшнатиш учун бораман!” деди ўзига ўзи гапириб. Шу пайт эшиги тақиллаб, хонага Санжар кириб келди. – Тинчликми, ойи? – Тинчлик, нимайди? – Ким билан гаплашаётгандингиз? – Ҳеч ким билан, хонада ўзимдан бошқа биров бўлмаса, ким билан ҳам гаплашардим? – Телефонингизни унутиб қолдирибсиз, шунга уни беришга киргандим, – деди ўғли. – Бунинг нимаси кулгили? Нима энди ўз уйимда гаплашолмайманми?! – Йўқ, гаплашаверинг, бемалол, мана телефонингиз, – деб чиқиб кетди. Менга нималар бўляпти ўзи, унга жавоб бергунимча иссиғим чиқиб кетай деди-я! Яхшиси дам оламан. Ҳалима жўнаб кетадиган кун келди. Самолёт кундузи 10 да учар экан. Ҳозир соат 7 бўлди. Нонушта қилиб ўтирибди-ю, хаёли ўзида эмас. – Ойи, сизни кузатиб қўяйми? – деди Санжар. – Йўқ-йўқ, ҳеч овора бўлма, ишингга кетавер, – деди Ҳалима. – Яхши, ўзингизга қаранг. Унда яхши бориб келинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг. – Яхши бориб келинг, ойижон, – деди Нигора ҳам. – Сизлар ҳам мен келгунча яхши ўтиринглар, – деди Ҳалима уларни ишга кузатар экан. Ҳалима ўзини елкасидан тоғ ағдарилгандай ҳис этди. Худога шукур, ҳеч ким сезмади. Ҳалима яна бир марта нарсаларини кўздан кечиргач, аэропортга йўл олди. У ерда рўйхатдан ўтиш ишлари тугагач, самолётга чиқишга рухсат берилди. Ва ниҳоят, самолёт ердан самога парвоз қилди. Ҳалиманинг қалбида бир олам ҳаяжон, у самолётда Париж сари учиб бораётганига ишонгиси келмасди. Ўзи ҳам уни соғинган, кўргиси, гаплашгиси келаётганди. “Мени кўриб жуда ҳам хурсанд бўлса керак, ахир унга келмайман, дегандим. Кўриб у ҳам кўзларига ишонмаса керак. Нима бўлса бўлар, энди буёғини тақдир измига қўйиб бераман. Бир ҳафтага ҳамма нарсани унутаман, ҳеч нарсани ўйламайман, фақат Меҳрож билан бўламан”, деди ўзига ўзи. Узоқ босиб ўтилган масофадан кейин самолётга қўнишга рухсат берилди. Ҳалиманинг юраги қинидан чиқиб кетадигандек урарди, ахир у ҳозир Меҳрож билан кўришади. ✅ Chat guruhimizga marhamat👇 @Uzladyuz Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇 ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄ https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
3350Loading...
17
Меҳрож Парижга боргач, меҳмонхонага қамалиб олди, у ерда ҳам бир лаҳза бўлса-да Ҳалимани ўйламасдан яшолмади. Айлангани ҳеч қаерга бормади, фақат меҳмонхонада ётди. Юраги жуда сиқилиб кетди. Қаерга бормасин, унга бўлган соғинчидан, унга бўлган севгисидан қочолмаяпти, у ҳақида ўйлашни ҳам тўхтатолмаяпти. Унинг сиймоси оҳанграбодай ўзига тортиб турарди. У бу ерларни Ҳалима билан бирга томоша қилишни орзу қилганди… Меҳрож бир ҳафтани зўрға ўтказди, Ҳалимани соғинганди, кўргиси келаверди. Шу пайт бирдан хаёлига бир фикр келди ва дарров бундан чеҳраси ёришиб кетди. У Ҳалимага мактуб ёзди, унга чипта ҳам буюртирди ва махсус хизмат орқали уни Тошкентга, Ҳалиманинг ишхонасига юборди. “У ҳам ҳозир таътилда бўлса, бир ҳафта, атиги бир ҳафтага келса бўлади-ку”, деган умид қалбини эгаллаб олди. Шунда бирдан, худди Ҳалима эртагаёқ унинг ёнига учиб келадигандай қувониб кетди. Эртаси куни Меҳрожга мактуб элтиб берилганини хабар қилишди. Меҳрож ҳаяжонга тўлиб Ҳалимага қўнғироқ қилди. – Лаббай, – деди Ҳалима ишхонада ҳужжатлар билан ишлаб ўтириб. – Яхшимисиз, бону? – Меҳрож?! Бормисиз, шунақа хабар ҳам бермай кетиб қоладими одам? – Хафа бўлдингизми? – Бироз… кутмагандим буни. – Сизсиз қийналиб кетдим… соғинчдан ўртаниб кетди бағрим ишонсангиз… – Бу сизга менга айтмай кетиб қолганингиз учун жазо, – деди Ҳалима гина қилгандай карашма билан. – Агар айтганимда, қолинг, деган бўлармидингиз? – Меҳрож… – Овозингиз бирам ёқимлики… – У ерлар жуда чиройли бўлса керак? – Билмадим, келганимдан бери меҳмонадан ташқарига чиқмадим, кўнглимга сиғмади. Мен бу ерларни сиз билан бирга кўришни ният қилгандим. Шу ният билан бир ҳафтага сизга Парижга чипта буюртирдим ва мактуб билан ишхонангизга юбордим. Ҳозир бориб қолса керак. – Чипта? Парижга-я? Ахир қанақасига? – Биламан, бу балки кулгили туюлар лекин балки деган умид билан, илинж билан юбордим. Барибир ҳозир таътилдасиз, бир ҳафта бир аср деганимас-ку, бир ҳафтани бизга, иккимизга ҳадя қилолмайсизми? – Ахир бунинг иложи йўқлигини иккимиз ҳам биламиз-ку, Меҳрож. Нега ўзингизни қийнайверасиз, ахир сизга бирор гап бўлса, мен нима қиламан. – Шунинг учун ҳам келинг, илтимос… Фақат дарров йўқ деманг, яхшилаб ўйлаб кўринг, майлими? – Уйдагиларимга бир ҳафтага сизни ёнингизга кетаётганимни қандай тушунтираман ахир. Бунинг иложи йўқ, Меҳрож. Илтимос, кечиринг мени… – Кечирим сўраманг, сизга ҳам қийин эканлигини тушунаман. Ёнингизда бўлиш пешонамга ёзилмаган шекилли… Мен нима бўлганда ҳам ўша куни сизни кутиб олиш учун аэропортга бораман. Келсангиз ҳам, келмасангиз ҳам… Ўзингизни эҳтиёт қилинг, – дея Меҳрож телефонни ўчирди. Ҳалиманинг кўзларида ёш қалқди. Нега тақдир бизни бунча қийнамаса, айниқса ҳаммадан ҳам Меҳрожга қийин. Бечоранинг қалбидан нималар кечаётганикин… Бироздан сўнг Ҳалимага жўнатмани келтириб беришди. Ичида чипта билан мактуб бор эди. Ёна-ёна кул бўларман келмасанг, Кўз ёшларга кўл бўларман келмасанг. Сенсизликда сенсиз яшаб охири Ҳижронларга қул бўларман, келмасанг! Сизни барибир кутаман, Меҳрожингиз… Шу пайт хонага дугонаси Феруза кириб келди. – Яхшимисан? Нима гаплар? Бу нима? – Чипта. – Қанақа чипта? – Меҳрож Парижга бир ҳафтага номимга чипта юборибди. – Ростданми?! Ахир бу жуда зўр-ку! – Унга боролмаслигимни айтдим, сал олдин ўзи ҳам қўнғироқ қилганди. – Нима?! Нега рад қилдинг? – Нима уйимдагиларга бир ҳафтага Меҳрожнинг ёнига кетяпман, дейишим керакми? – Уларга ҳисоб беришга мажбур эмассан, сен ўз ҳаётингга ўзинг жавоб берасан. Ахир бунақа имконият ҳаммада ҳам бўлмайди, ҳар доим ҳам бўлмаслигини биласан-ку? Ёшликда ота-она деймиз, улғайгач эса фарзандлар деймиз, ахир ўзимизга қачон қулоқ тутамиз, ўзимизга қачон имкон берамиз? Бир марта келадиган ҳаётимизда ўзинг учун ҳам яшагин бундоқ! Бир ҳафта нима деган гап, ўтади-кетади, кейин у дамлар яна бўладими йўқми, фақат Худо билади. Ҳаммасига кўзингни юм, қўл силтагин-да, бор, ўртоқжон, оз фурсат бўлса ҳам уни ҳам ўзингни ҳам бахтиёр қил.
2870Loading...
18
📚Умидим юлдузи 12-кисм Нигора уйига кайфиятсиз қайтди, чунки у бугун Рустамдан Меҳрожнинг Парижга жўнаб кетганлигини эшитди. Бундан қаттиқ хафа бўлди, чунки у қайнонасини деб шундай қилишга мажбур бўлганлигини англаб турарди. Бу ерда қайнонаси ҳам барибир ич-ичидан эзиляпти. Меҳрожнинг жўнаб кетганлигини ҳали билмайди, эшитса, қай аҳволга тушаркин. Шулар ҳақида ўйлаб эридан ҳам жаҳли чиқди. “Ҳали ишдан келсинлар, бир тузлайман”, деб ўйлади Нигора. – Ассалому алайкум, ойижон, яхши ўтирибсизми? – Ваалайкум ассалом, яхши келдингизми, қизим? Қийналмаяпсизми, беморлар сизни қийнаб қўйишмаяпти? – Йўқ, раҳмат, ҳаммаси жойида. Ойижон, Меҳрож Саидовични жўнаб кетганларидан сизнинг хабарингиз бормиди? – Жўнаб кетганларидан дейсизми, қаерга? – Улар 3–4 кун олдин Парижга учиб кетибдилар. – Хизмат юзасиданми? – Йўқ, ишларни Рустам акага қолдириб, ўзлари номаълум муддатга Парижга кетибдилар. – Шунақа денг… йўқ, хабарим йўқ эди, – бирдан бўшашди Ҳалима. – Мен биласиз, деб ўйлагандим. – Йўқ, лекин ниманидир кўнглим сезганди. Санжар келса, бирга овқатланаверинглар, мен бироз чарчадим. Дам оламан, овқат емайман, – деб ичкарига кириб кетди. – Нигор, яхшимисан, – дея Санжар кириб келди. – Йўқ, яхшимасман! – Нима бўлди, тинчликми? Бирор жойинг безовта қиляптими? – Овқатингизни сузиб қўйдим, чойингиз ҳам тайёр, сизга ёқимли иштаҳа,– деб Нигора ётоқхонасига кириб кетди. – Оббо, яна нима бўлдийкин! Аёл зотини тушуниш жаҳон энциклопедиясини ўрганишдан ҳам мураккаб экан, – дея Санжар ҳам хотинининг орқасидан кирди. – Хўш, гапирасанми, нима бўлди? Нега менга бунчалар “меҳр”ли нигоҳларинг билан қараяпсан? – Энди кўнглингиз жойига тушдими? Мана, ҳаммаси сиз истаганингиздек бўлди! – Нима бўлди? – Меҳрож Саидович ойим билан алоқани узишгандан сўнг юрак касал билан касалхонада ётиб чиқдилар. Ҳали тузалиб-тузалмай, ойим билан орани очиқ қилишгани учун номаълум муддатга Парижга жўнаб кетдилар. Чунки бу ерда ойимга яқин бўла туриб улар билан бегоналардек ҳаёт кечиришга чидолмаганлар. Буни эшитган ойим бир аҳволда хоналарига кириб кетдилар, ҳатто овқат ҳам емадилар. – Буни менга нима алоқаси бор? Буларга сиз айбдорсиз, демоқчимисан? – Нима алоқаси бор эмиш! Ҳаммасининг бошида турган ўзингиз-ку?! Мана қилган ишингизнинг натижасини кўринг энди! Икки кўнгилни йиғлатганингиз қолди, холос! – Индамасам, мени оғир жиноят қилганга чиқариб қўясан-а?! Суд ҳам қиларсан балки? – Йўқ, сизни кўкларга олиб чиқиб мақтайман! Медал ҳам бераман! – Нигор, ҳадеб асабийлашма, ҳомиладорсан, жиннивой. – Бориб овқатланинг, овқатингиз совиб қолади. – Сен-чи? – Овқатлангим йўқ, ўзингиз еяверинг. – Ёнимда ҳам ўтирмайсанми? – Мен чарчадим, ётиб дам оламан, – дея кроватга ётиб олди Нигора. – Билганингни қил, – дея хонадан чиқиб кетди Санжар. Бу пайт Ҳалима Меҳрожни ўйлаб ётарди. “Демак, ўшанда у сўнгги бор менга бирга ҳаёт кечирайлик деб айтиб кўрган, йўқ дейишимни олдиндан билиб кетишга тайёрланиб қўйган. Шунинг учун ҳам ўша куни гаплари, ўзини тутиши менга ғалати туюлган эканда”, ўйларди ичида. У ҳам Меҳрожга қаттиқ боғланиб қолганди, Меҳрожнинг кетганлигини билгач, яшашнинг мазмунини йўқотган одамга ўхшаб қолди.
2620Loading...
19
– Меҳрож, қўйинг… – Сизни сўнгги марта бағримга босишимга ижозат беринг, токи шу лаҳзалар ёди билан жон сақлай олай, – дея Меҳрож оҳиста уни бағрига босди. – Мен сизни сиз ўйлаганингиздан ҳам кўпроқ яхши кўраман! Ҳамиша, ҳар лаҳза сизни деб яшайман. Сиз бир умр қалбимда яшайсиз, бону… – дея уни бағридан бўшатди Меҳрож. – Сўзларингиз мени хавотирга соляпти. Сиз мен билан худди видолашаётганга ўхшайсиз. – Ҳаммаси жойида, фақат ўзимни доим эҳтиёт қиламан, деб менга сўз беринг, – деди Меҳрож. – Хўп, энди борақолай, – деб Ҳалима хонадан чиқиб кетди. Иккисининг ҳам кўзларида ёш қалқиб турарди… Эртасига Меҳрож шифохонадан чиқиб кетди, уйга боргач, нарсаларини йиғиштирди. Кейин Рустамга қўнғироқ қилди. – Ҳа, Меҳрож, яхшимисан? – Яхшиман. Кечроқ бир уйга кириб ўтгин. – Тинчликми, ишқилиб? – Гап бор, келганингда гаплашамиз. – Яхши, албатта ўтаман. Кеч тушгач, Рустам Меҳрожникига келди. – Нима гап, соғмисан? – Соппа-соғман. Биласанми, мен таътил олдим, бироз дам олмасам бўлмайди. Вазирнинг хабари бор, ариза ёзганман. Шунга бир муддат шифохонани ўзинг бошқариб турасан. Мен кетяпман. – Кетяпман? Қаерга? – Парижга учиб кетяпман. – Қачон? – Эртага кечқурун. – Бунча шошилинч? Шошма, бирдан бу гап қаердан чиқди? -Жуда чарчадим… ҳаммасидан чарчадим… ортиқ Усиз яшашга ҳолим ҳам, хоҳишим ҳам қолмади. Бироз олисда яшамоқчиман, хаёлларимни йиғиб олишим керак. Бу кетишда ақлдан озиб қолишим ҳеч гап эмас! Бир деганда унга етгулик масофада бўла туриб, ундан айро яшаш жонимга оғирлик қиляпти. Яқинида бўла туриб бегоналардек яшаш қалбимни куйдиряпти. – Майли, шунга қарор қилган бўлсанг, нима ҳам дейман, дўстим, ўзингни эҳтиёт қилсанг бўлди. Балки узоқроқда бўлсанг, ўзинг ҳам камроқ қийналармидинг… – Буни унга айтма, билишини истамайман, ҳозирча. – Лекин ҳеч бўлмаса,... – Йўқ, бўлмайди. Илтимос, унга билдирма хўпми? – Қачон қайтасан? – Билмадим… – Яхши, эртага ўзим сени аэропортгача кузатиб қўяман, самолётинг қачон учади? – Кеч соат саккизда. – Яхши унда сен дам олавер, мен эртага кечки 5-6 ларда уйингда бўламан. – Хўп, раҳмат, Рустам, яхшиям сен борсан. – Ҳадеб сиқилаверма, ўзи энди касалхонадан чиқдинг. Майли мен кетдим, яхши қол – деб Рустам ҳам уйига йўл олди. Эртаси куни Рустам Меҳрожни аэропортга кузатиб чиқди. Хайрлашишгач, Меҳрож самолётга ўтирди…
2840Loading...
20
Бир дўстим янги туғилган фарзандининг ақиқасига ош берадиган бўлди. Шундай кунида ёнида турайлик деб, хаммамиз ресторан кираверишида бир қатор бўлиб, салобат тўкиб турардик. — Азим келмадими? — деб сўраб қолди ош бераётган дўстим. — Келиб қолар, ҳали вақт бор-ку, — дедим. Тонг ёришиб, тумонат одам йиғилиб кетди. Одамлар ресторанга саф-саф бўлиб киришар, саф-саф бўлиб чиқишар эди. Бу орада дастурхон эгаси яна менга яқин келди. “Азим келмадими“, сўради яна. “Йўқ“, дедим паст овозда. “Билардим келмаслигини, ўғиллик бўлганимни ҳазм қилолмади у. Ичи қоралигича қолибди“, деди жахл билан. Суҳбатга бошқа дўстларимиз хам аралаша бошлашди: — Ўзи, охирги пайтларда қўмитада катта лавозимга кўтарилиб, одамни менсимай қолган!  — Эй, хотини рухсат бермаган... Хуллас ош тугагунча Азимнинг ғийбати тўхтамади. Меҳмонлар тарқаб, ош ейиш навбати бизга етди, ҳаммамиз дастурхон атрофига йиғилган ҳам эдик, хизмат қилиб юрган болалардан бири шошиб келиб, мени имлаб чақира бошлади. Ўрнимдан туриб, олдига бордим. Ранги оқариб кетганди. Унинг етказган хабаридан мениям рангим оқарди. Азим тонгда ўз машинасида ошга келаётганда автоҳалокатга учрабди. Ўша заҳотиёқ жони узилган экан. Чўнтагидан ош бераётган дўстимизга деб конвертга солинган 500$ тўёна ва машинасидан чақалоққа олинган ўйинчоқ самолёт чиқибди. Ош ҳам емай, ҳаммамиз жанозага отландик. Муаллиф: интернет https://t.me/xazon_rezgi
3030Loading...
21
🥺😱 Buni ko'ring, DAXSHAT-KU❗️ Biz shunchaki husnbuzarlar deb o'ylagan narsamiz, aslida mana shunday parazitlar bo'lsa-ya❓ Batafsil maʼlumot kanalimda 👩🏻‍⚕KOSMETOLOG sifatida har biringiz bilan ALOHIDA ishlayman✅
2781Loading...
22
Рўзғор —Сенга ҳеч қачон олиб келган нарсам ёқмайди, қачон қарама камчилик топасан! Фозил жаҳл устида қўлидаги юкларни силтаб-силтаб, гапириб-гапириб ошхонага ташиди. Мавлуда, барибир, ўзиникини оқлаб туриб олди. Тўғри-да, эри ўзи овқат қилмаганидан кейин билмайди-да. "Олиб келган булғор қалампирингизни қаранг. Ҳаммаси яшил. Уч хил ранглисидан олинг дегандим. Сабзини аҳволини?  Мушак сабзи олинн дегандим. Катта-катта сабзи кўтариб келибсиз! Пиёзнинг оқидан, қизилидан, оддийсидан—ҳар хил қилиб олинг десам, шуни ҳам оқини топиб келмабсиз. Қовунни узунчоғидан олинг десам, думалоғидан кўтариб келибсиз",—деди-ю боши балога қолди. Қўй гўштини тўғри танламаганини айтишга улгуролмай қолди. Эри уйни бошига кўтариб, бақириб кетди. Мавлуданинг нима айби бор? Ширин-ширин овқатлар қилиб бермоқчи эди. Агар қайнонаси кириб қолмаганда уларнинг жанжали, худо билади, нима билан тугарди. —Болам, барака топ, сен вазифангни бажардинг, бугун якшанба, кириб бироз дам ол, биз Мавлудахон билан болаларни олиб айланиб келамиз. Адолат опа  келини ва иккита неварасини олиб энг кичик овсинининг уйига кириб борганда аёл кўрпачаларни ёз офтобига ташлаётган экан. Қучоқ очиб кутиб олди. Ҳовли жуда оддий, эски, пасқам иморатдан иборат, аммо, қандайдир файзли, озода эди. —Шу ҳовлида учта овсин сира жанжал қилмай яшаганмиз, деди қайнонаси. Кейин ўтганларнинг руҳига тиловат қилди. Овсини тушликка овқат қилмоқчи эди,  Адолат опа тўхтатди —Ўтиринг, Сабо, сизни соғинганман, овқатни ана, Мавлудахон қиладилар. Рўзғорни кўрсатиб юборсангиз бўлди. Сабо келинчакни ошхонага бошлади. —Адолат опам картошка яхши кўрадилар. Пиёз билан қовурасиз, —дели аёл қопда турган картошкани кўрсатиб. Мавлуда картошкаларни кўриб оғзи очилиб қолди. У умрида бунақанги майда, қурутдан сал каттароқ картошкани кўрмаган эди. —Бу-уруғлик картошками, жудаям майда экан? —сўради у тозалашдан олдин —Йўғе, нега уруғлик бўларкан, рўзғорбопда, барака топсинлар амакингиз кеча рўзғоримни бутлаб бердилар. Пиёз мана бу ерда Пиёз картошкадан ҳам майда эди. —Буларни қандай тўғрайсиз? Қачон тозалаб бўласиз? —гапириб юборди келинчак. —Шуни тозаламаганда нима иш қиламан. Меҳнат қилиб, пул топиб, камига ошхонамгача  олиб келадилар-у тозаламайманми? Олтин бошлари омон бўлсин. Ҳа, гўштимиз тугаган, тухум солиб юборарсиз-а? Мавлуда овқат тайёр бўлгунча қайнонаси уни нима учун бу ерга олиб келганини тушуниб бўлди. Овқат пишганда амакижон келди. Қўлтиғида кичкинагина тарвуз бор эди. Сабо опоқижон уйига Ҳазрат Пири кириб келгандек кутиб олди. Ўтирмоқчи бўлган кўрпачасини бир қоқиб тўшаб орқасига ёстиқ қўйди. Кичкинагина тарвуз тилла тарвузга тенглаштирилди. Уйгa ўйчан қайтди. Доно қайнонаси бу сафар ҳам унга яхшигина сабоқ бериб қўйган эди. Феруза Салходжаева ✅ Chat guruhimizga marhamat👇 @Uzladyuz Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇 ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄ https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
3410Loading...
23
☕️❤️🌹Ассалому алайкум! Хайрли тонг!🌹❤️☕️ Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин 🌸🦋Хонадонингизга тинчлик, 🌸🦋рўзғорингизга барака, 🌸🦋ишларингизга омад, 🌸🦋чўнтагингизга даромад тилаб, янги бир кунни бошлаймиз. 🍀🌼🍀Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.❤️❤️ Яқинларга улашинг ❤️⤵️ 🌷Опа-сингилларим учун🥰👇 https://t.me/+sN88lRJaqqk4M2Uy Мунис ва мўътабар аёллар учун💝 https://t.me/+LrUoZbomyS5kNmZi
3658Loading...
24
Ҳалима бугун уйда қолди. Телефони жиринглади, қараса, қудаси Рустам. – Ассалому алайкум, лаббай! – Ассалому алайкум, Ҳалимахон, яхшимисиз? – Раҳмат, ўзингиз яхшимисиз? Нафисахон яхшимилар? Уйдагилар ҳаммаси яхшими? – Раҳмат, Аллоҳга шукур, ҳамма яхши, ўзинглар яхши ўтирибсизларми? – Шукур, раҳмат. – Безовта қилиб қўймадимми ишқилиб? – Йўқ, бемалол. – Биласизми, бир гапни сизга айтсамми-айтмасамми, деб узоқ ўйладим, охири қўнғироқ қилишга аҳд қилдим. Сизга буни айтишим тўғримикин билмадим, лекин Меҳрож менинг энг яқин дўстим, буни биласиз. Уни бу аҳволда кўриш менга оғир жуда ҳам. Тўғри биз қудамиз, лекин ҳозир сизга қудангиз бўлиб эмас, Меҳрожнинг дўсти сифатида қўнғироқ қиляпман, илтимос, мени тўғри тушунинг. – Тинчликми ўзи, уларга бирор гап бўлдими? – У икки кундан бери шифохонада, юрагини уринтириб қўйган шекилли. Ҳозир сал яхшироқ, лекин бир келсангиз, яхши бўларди. У менга Ҳалимага айтмагин, деб қаттиқ тайинлаганди, лекин ич-ичидан сизни кўргиси келаётганини сезиб турибман. – Айтганингиз учун раҳмат, Рустам. Мен ҳозироқ бораман. – Раҳмат, у ўзимизда келсангиз, гаплашамиз. – Яхши, раҳмат, сизга. Ҳалиманинг юраги шошди, хавотири кучайди. Шу сабабли тезда шифохонага етиб келди. Рустам унга Меҳрож ётган хонани кўрсатди. Ҳалима эшикни тақиллатиб секин ичкарига кирди. – Ассалому алайкум, мумкинми? – Сиз?! – Яхшимисиз, сал тузукмисиз, Меҳрож? Эшитишим биланоқ келдим, – деди Ҳалима унга яқин стулга ўтиргач. – Бу ростдан ҳам сизмисиз? Сизни қанчалар кўргим келганди…. – Шунинг учун ҳам айтмагин, деб Рустамга тайинлаганмидингиз, – гина қилди Ҳалима. – Мени деб безовта бўлишингизни истамагандим. – Бу аҳволингизга мен сабабчиман, ҳаммасига мен айбдорман, мени кечиринг. Сизга фақат азоб бердим. – Ундай деманг, илтимос – дея унинг қўлларини ушлади Меҳрож. Кўргани келишингиз мени қувонтиради, раҳмат сизга! – Нега раҳмат дейсиз, ахир бегона эмасмиз-ку? – Лекин худди бегоналардек яшаймиз… сизни кўрмаганимга ҳам анча вақт бўлди, жуда ҳам соғингандим, ҳозир ёнимдасиз-у, лекин яна қачон кўра олар эканман деган ҳадик юрагимни қийнаяпти… – Кўп ўйламанг, сизга мумкинмас. Ўзингизни яна қийнаб қўясиз, ахир юрак билан ҳазиллашиб бўладими?! – Агар шунақа ёнимда ўтирсангиз, умрбод шу хонада ётишга ҳам рози эдим… – Нафасингизни ел олсин, шунақа ҳам дейсизми?! Бунақа гапларингиздан хафа бўламан. – Биласизми, авваллари сизсиз яшашга ўзимда куч топаман, деб ўйлардим. Шунча йиллар қалбимдаги ҳислар билан курашиб яшадим. Энди буёғига кучим етмаяпти, ишонасизми, ортиқ ҳолим қолмади… Ортиқ бардошим етмаяпти, сизсизликка чидолмаяпман… Келинг, ҳаммасига кўз юмиб, буёғига қолган умримизни бирга ўтказайлик, ортиқ ўзимизни қийнамайлик, бону. Мана, фарзандларингиз ҳам оилали бўлишди, энди бироз ўзингизни ҳам ўйласангиз бўлар? Шунча чеккан ҳижронимиз етар? Ёки… мени бошқа севмайсизми? – Мен 25 йил олдин қалбимни сизга бериб бўлганман, Меҳрож… – Доим ёнимда бўлишингизни истайман! – Илтимос, мени ҳам, ўзингизни ҳам қийнаманг. Вазиятни тушунишга уриниб кўринг, ахир фарзандларим, яқинларим бир томон, мен бир томон бўлиб турсам, қандай бахтли яшай оламан? – Бу қандай азобки, ёнингизда бўла туриб ҳам сизни соғинсам?! Бу қандай азобки, кўргим келганида сизни кўролмасам, юрагимни соғинч кемирганида шартта бориб сизни қучолмасам?! Мен нима бўлганда ҳам сизни бир умр кутаман, доимо севиб яшайман. Сизни севганимдан пушаймон эмасман! Мени рад қилишингизни билардим, сезгандим... – Нимани назарда тутяпсиз? – Эътибор берманг, мен эртага бу ердан чиқаман. – Яна бироз қолмайсизми? Ҳали тўлиқ тузалмагансиз-ку? – Мен яхшиман, хавотир олманг. Қолаверса, ўзимни ким учун ҳам асрардим… – Бундай десангиз, мени хафа қиласиз. Сиз менга кераксиз… – Шунисига ҳам раҳмат! Ҳеч бўлмаганда шу тасалли билан ўзимни овутаман. – Мен борай энди. – Кўриб хурсанд бўлдим, раҳмат! – Ўзингизни эҳтиёт қилинг, тузалиб кетинг, – дея Ҳалима ўрнидан турди. Шу пайт Меҳрож ҳам туриб, унинг ёнига яқин борди ва Ҳалимани қўлидан ушлаб ўзига қаратди. – Бону, илтимос бир лаҳза шошманг. Ҳалиманинг вужудига титроқ кирди.
3630Loading...
25
Тўйга яқин қолганида Рустам Меҳрожнинг уйдалигини билиб, уникига кириб борди. – Бормисан, дўстим, яхшимисан? – деди у Меҳрож билан сўрашиб. – Кел, Рустам, яхшимисан?– деб унга жой кўрсатди Меҳрож. – Қалайсан, ошиқ? -Кулгани келдингми? – Йўқ, тўйга айтгани келдим. – Узр, дўстим сенга ҳам ҳеч қандай фойдам тегмаяпти. – Қизиқмисан, гапираётган гапингни қара, ҳаммасини аёлларнинг ўзи ҳал қилиб қўйишди. Биз пулини тўласак, бўлди, – кулди Рустам. – Бир кун ишга бормаганимга соғиниб қолдингми? Намунча кайфиятинг чоғ бўлмаса? – Сен учун жуда ҳам хурсанд бўлиб кетяпманда! – Уйланаётган ўғлинг бўлса, мен учун нимага хурсандсан, тавба! – Ўзинг бир аҳволда юрганинг учун сенга бошида индамагандим, сўнгги кунларда сени хурсанд қиламан деб бу хушхабарни олиб қўйгандим. – Хушхабар? Қанақа хушхабар? – Биласанми мен ким билан қуда бўлдим? – Мен қаердан биламан, ажойибсан-а! – Тўғри, сен қаерданам билардинг, ахир фикри-дардинг фақат Ҳалима бўлса! Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам, есанг, ичсанг, ётсанг, ўтирсанг ҳам, хуллас, кун 24 соатдан иборат бўлса сен 25 соат ўйлайсан уни! Ишқилиб ўйлайвериб жинни бўлиб қолмагин. – Бўлди қил, хабарингни айтмайсанми? – Ҳалиманинг қизини келин қиляпман, дўстим. – Нима?! Ҳазиллашяпсанми?! – Нега ҳазил қиламан шу пайтда, яна тўйга уч кун қолганда-я! Ёшлар бир-бирларини ёқтиришаркан, биз нима дея олардик, фотиҳа қилиб қўя қолдик. – Нега менга буни олдинроқ айтмадинг? – Ўзинг эшитадиган аҳволдамидинг?! – Дунёнинг ишларини қара… – Тўйда уни кўрасан! Сенга атаган хушхабарим шу эди. Фақат уни кўриб баттар касал бўлиб қолмасанг, бўлди. – Билмадим, очиғи, у билан қуда бўлганингни эшитиб довдираб қолдим. Билмадим, мени кўрса яйраб ҳам ўтиролмайди, унга ташвиш орттиришни истамайман, Рустам. Тўй базмида қатнашмасам хафа бўлмайсан-ку, тўғрими? – Йўқ, бунақаси кетмайди! Энг яқин қадрдоним бўлармишда, тўйда ёнимда турмасмиш! Ақлингни ишлат, сен олдинги ёш Меҳрож эмассанки, уни тинч қўйиб турай, кейин тақдир бўлса, учрашармиз дея кутиб ўтирадиган! Унга яқинлашишни ўйласанг-чи?! Ўғлини уйлантирди, сенга осон бўлсин деб, мана қизини ўзим келин қиляпман, сенинг йўлинг очиқ, энди ҳаракатингни қил, дўстим! Ахир уни жуда ҳам кўргинг келяпти-ку, нима қиласан доим ўзингни қийнаб, жонингни азобга қўйиб! Ишончим комил унинг ҳам кўргиси келади. Тўйда албатта сени қидиради. – Шундай бўлармикин, унинг ҳам мени кўргиси келармикин… Хўп, кўндирдинг. – Мана бу бошқа гап!
3541Loading...
26
Sizda 😢😱 🔴 Qora nuqtalar 🔴 Husnbuzarlar 🔴 Yuzdagi chandiq va dog'lar muammolari kuzatiladimi ❓☝️ 👍Barcha muammolaringizga yechim topib, inshaallah 100% lik natijaga olib chiqamiz🤝
3401Loading...
27
🌹Ассалому алайкум! Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга  Шанба тонги  хайрли бўлсин! 🍃🌸🍃 Ушбу тонг  барчангизнинг  хонадонингизга файз ва барака олиб  келсин. 🍃💖🍃 Янги бошлаган ишингизни ёки  кечаги амалга  ошмай қолган  режаларинизни бугун  албатта  ривожини  беришини Қодир Аллохдан  сўраб қоламан ! Ушбу тонг  дилингиздаги  барча гина  аразни, ғам ташвишни ўрнига  , шоду хуррамликни  ва  табассум ила бойитсин.. Азиз Қадрдоним Янги Гўзал Тонг барчангизга  хайрли бўлсин! 💐🥰💐 Яқинларга улашинг ❤️⤵️ ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
54515Loading...
28
Бироздан сўнг онасининг эшигини тақиллатди. – Кирсам майлими, – деди Санжар. – Кирақол. – Ассалому алайкум. – Яхши келдингми, ўғлим? – Ҳа, ўзингиз яхшимисиз? – Агар у билан орани очиқ қилган-қилмаганимни билиш учун кирган бўлсанг, бундан кўнглинг хотиржам бўлсин, у билан бошқа учрашмаймиз. – Боя сизга қўполлик қилдим, кечиринг, ойи. Модомики, орани очиқ қилган экансиз, яхшиликка бўлсин. Майли, яхши дам олинг. Орадан бир неча кун ўтди. Ҳалима келини билан чой ичиб ўтирган эди, келинининг қўл телефони жиринглаб қолди. – Алло, ассалому алайкум, Меҳрож Саидович, эшитаман? – деб Нигора четга чиқиб қўнғироққа жавоб берди. – Қизим, яхшимисиз, узр, безовта қиляпман. – Йўқ, бемалол, гапираверинг. – Бугун тунда навбатчи экансиз, келмай дам олинг, ўзим шу ерда бўламан, шуни айтиб қўяй, дегандим. – Лекин ахир қанақасига, Меҳрож Саидович, бу кетишда ўзингизни уринтириб қўясиз, неча кундан бери тинимсиз ишлайсиз, дам олмаяпсиз? – Ҳаммаси жойида бўлади, илтимос, айтганимни қилинг. Яхши дам олинг, – дея телефонни ўчирди. – Тинчлик эканми, – гапини тугатгач келинидан сўради Ҳалима. – Меҳрож Саидович бугун навбатчиликка келманг, ўзим ишлайман, деяптилар. Неча кундан бери бир кун ҳам дам олганлари йўқ, уйга деярли бормаяптилар, ўзлари ҳам бир аҳволда юрибдилар. Кулганларини, кимдир билан бундоқ очилиб гаплашганларини кўрмадим ҳали. Ишдан ишга уряптилар ўзларини, ҳеч кимга, ҳеч нарсага қўшилмаяптилар. Бу кетишда ётиб қолмасайдилар, деб қўрқаман. Ҳалима индамади, лекин юраги эзилди. Чунки бунга ўзи сабабчи эди, шуни ўйлаб баттар ўртанаётганди. Ёнига ҳам боролмайди, бормай деса, хаёли унда қолган. Бунинг устига совчилар қизини сўраб келавериб, ҳеч қўйишмаяпти. Йигит Эъзозани кўриб ёқтириб қолган, оиласи ҳам зиёли оила экан. Йигит билан қиз уч-тўрт марта учрашишди. Йигит олий маълумотли, кўркам, ширинсўзгина экан, қизга маъқул келди шекилли, бундан олдин келган совчиларга “Ҳали ёшман, турмушга чиқмайман”, деб оёқ тираб турган қизи бирданига “Ўзинглар биласизлар”, дейишга ўтиб олди. Санжар бўлажак куёвни, унинг оиласини яхшилаб суриштириб келди, ҳеч кимдан ёмон гап эшитмади. Шундан кейин Ҳалима ҳам рози бўлди, чунки унинг учун фарзандининг бахтини кўришдан ортиқ қувонч йўқ. Эртаси куни айтилган вақтда йигитнинг ота-онаси ширинликлар ва фотиҳанинг рамзи бўлган патир кўтариб кириб келишди. Ҳалима куёвнинг отасини кўриб ҳайратдан қотиб қолди, чунки йигитнинг отаси Меҳрожнинг дўсти Рустам эди. Рустам ҳам Ҳалимани кўриб бироз ҳайратланди, кейин ўзини танимаганга олди, вазиятни қийинлаштириб қўйишдан чўчиди. Ҳалиманинг онаси, укалари ва сингиллари бўлажак қудаларни яхши кутиб олишди. Шу куни икки ёшнинг бахтини сўраб, фотиҳа қилиб, патир синдиришди. Тўй бир ойдан кейин ўтадиган бўлди. Ҳалима тўйга тайёргарлик, югур-югурлар билан бўлиб вақт қандай ўтганини билмай қолди. Тўй куни яқинлашгани сайин Ҳалиманинг юраги шошарди, чунки тўйда Меҳрож ҳам бўлади, анчадан бери у билан кўришмади, гаплашмади. “Унга ўрганиб қолган эканман. Юбориб турадиган смслари, қўнғироқлари, ширин гаплари, меҳрли боқишлари ёқар экан. Аслида бу дунёда кимгадир керакли бўлиб яшашнинг ўзи бир бахт”, деб ўйларди Ҳалима. Меҳрож унинг юрагида кулга айланиб ётган ишқни яна қайта ёқа олди, демак, севги ҳамма ёшда ҳам севгилигича қолавераркан. “Шу ёшда яна севиб қоламан, деб ўйламагандим, атрофимда парвона бўлишлари, мени ҳар кўрганида кўзлари қувончдан ёниб кетиши, ёш боладек хурсанд бўлиб кетишларида қандайдир завқ бор экан. Унга унутинг, дедим-у, ҳаммасига якун ясаб қўяқолдим. Кўнглидан кечганларини ҳатто сўраб ҳам ўтирмадим, уни иккинчи марта қаттиқ азобга қўйдим. Мен унга азобдан бошқа нарса беролмадим. Кечиринг, Меҳрож, сиз кутган бахтни беролмайман. Гарчи буни ўзим жуда хоҳласам-да…” Меҳрож худди аввалгидек бор аламини ишдан олишга ҳаракат қиларди. Дам олиш кунисиз, тиним билмай ишларди. Меҳрож шу йўл билан ўзини чалғитишга ҳаракат қилар эди. ✅ Chat guruhimizga marhamat👇 @Uzladyuz Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇 ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄ https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
4090Loading...
29
– Ҳой, мен шунча гапни кимга гапирдим, сиз нималар деяпсиз-а! Намунча ёшларини рўкач қилмасангиз? Ёшларига нима бўпти?! Сизга севиш мумкин-у, уларнинг ёшида севиш қонун томонидан тақиқлаб қўйилганми?! Ёки сизда ҳиссиёт, туйғу, эҳтирос қайнаб туради-ю, уларнинг ёшида булар музлатиб қўйиладими?! Ҳамма ёшда ҳам туйғулар, ҳиссиёт сақланиб қолади. Тавба, тавба! Яхши, жуда соз! Ҳозир, – дея Нигора ерга кўрпача солди, ёпинчиқ қўйди, кейин кроватдан битта ёстиқни кўрпачага қўйди. – Шошма нималар қиляпсан? – деди Санжар тушунолмай. – Ётиш учун жой солдим. – Нимага? Нима кроватда ётолмаяпсанми, майли, ерда ҳам ётаверамиз, лекин менга жой солмайсанми? – Ҳали ҳам сизга жой тайёрладим. – Ўзинг-чи? – Мен кроватда ухлайман, ҳомиладор бўлиб ерда ётмайман-ку? – Тушунмадим, сен менга жаҳл қилиб атай шундай қиляпсанми? Ахир сенсиз ётолмайман-ку? – Йўқ, нега энди жаҳл қиларканман, қанақасига ётолмайсиз, ахир шунча йил менсиз ухлагансиз-ку? – Унда бир ўзим эдим, ҳозир вазият бошқа-ку? Ҳозир сен менинг хотинимсан, қолаверса, сени яхши кўраман. Қандай қилиб ёнингда бўлиб туриб, сенсиз ухлайман? – Тўйимизга ҳали бир йил ҳам бўлмай менсиз қолишдан чўчияпсизми? Шунчалар ўрганиб қолганмисиз менга? – Нима устимдан куляпсанми мени? Гўёки ўзинг менсиз яшай оладигандек! – Мен сизга айнан мана шуни тушунтиришга уриняпман боядан бери. Сиз бир йил ҳам мен билан яшамасдан шундай деяпсиз, энди ойим нима десинлар? Меҳрож Саидович ҳақида-ку, гапирмасам ҳам бўлади. Улар бир-бирини неча йиллардан бери севишади, буни пинҳон қалбларида асраб келишган, энди Худо уларга яна имкон бериб, топиштирганида, мана бу кишимни қилган ишларини қаранг! Сиз ҳар кеч мен билан кириб кетасиз ухлашга, қоронғулик бизга билинмайди. Лекин ойим-чи, қоронғу тунларда бир ўзлари қандай тонг оттириб келаётган эканлар, деб ҳеч ўзингиздан сўраганмисиз?! – Ҳозир бу гапларни бизни шахсий ҳаётимизга нима алоқаси бор, Нигор? Нега бир нарса билан бошқасини аралаштиряпсан? Тавба! Э қаердан чиқа қолди бу Меҳрож деганлари-а? Шунча пайтдан бери бу ҳақида гап ҳам, сўз ҳам йўқ эди-ку? – Биринчидан, жуда алоқаси бор-да, жонгинам! Демак, сизнинг шахсий ҳаётингизга ойингизнинг дахллари йўғ-у, лекин ойимнинг шахсий ҳаётларига аралашишга сизнинг бемалол ҳаққингиз бор эканда а? Бунча ҳам худбин бўлмасангиз? Иккинчидан, энди уларнинг бошлари очиқ, бахтли бўлишга ҳақлари бор. Уларни тақдир яна учраштирди. Сиз ойим учун энг яқин инсон бўласиз, сизки, уларни тушунишни истамасангиз, қолганлар нима қилсин? – Одамлар нима дейди, Нигор? – Сизга нима муҳим ўзи одамларнинг гап-сўзими ё онангизнинг бахтими? Одамлар доим гапириб келган, яна гапиради. Ойим сизларни деб шунча пайт ўзларини бир четга суриб яшаганлар. Энди сиз фарзанд бўлиб, ҳаммасига кўз юмиб, наҳотки, онангизнинг бахтли яшашлари учун қўйиб беролмайсиз? Сўнгги пайтларда ойимга ҳеч эътибор бердингизми? Улар охирги пайтларда яна ҳам гўзаллашиб кетгандилар, кундан-кун очилиб бораётгандилар, кўзларида қувонч порлаётганди. Бугун-чи? Уйга қай аҳволда кириб келганларини бир кўрганингизда эди, қилган ишингиздан минг пушаймон бўлардингиз. Сиз уларни бир кундаёқ сўлитиб қўяқолдингиз. Мен севган инсон бунақа қилмасди, сиз мен севган инсонга ўхшамай қолдингиз. Уларнинг кўнглини вайрон қилиб, ўзингиз бемалол бирга ухламаймизми, деб сўрашингизни қаранг! Йўқ, кечириб қўясиз, Санжар Халилович, мен бу борада сизни маъқуллай олмайман, ойимнинг томонларида бўламан! – Сен шундай гапиряпсанки, худди сен ойимга дўст-у мен душмандек! – Душманлар ҳам сиздек йўл тутмасди! – Ҳой, мен барибир бунга кўнмайман! – дея хонадан чиқиб кетди Санжар. – Қайсар! – деди ортидан Нигора. – Ўзи ҳаммасини яхши тушуниб турибди, яна ғуруридан тушмай, қайсарлик қилганига ўласанми бу эркак зотини! Санжар ҳонадан чиқиб, хотинининг гаплари ҳақида ўйлади. Нигора ҳақ гапларни айтганди, Санжар ҳам буларни тушунади, лекин тан олгиси йўқ эди. Тўғри, онаси сўнгги пайтларда анча очилиб кетганди, ўзи чиройли бўлса ҳам яна гўзаллашиб, ёшариб бораётганди. Наҳотки, бунга ўша Меҳрож Саидович сабабчи бўлса, ўйларди Санжар.
3800Loading...
30
📚Умидим юлдузи 11-кисм Кеч тушиб, Санжар ҳам ишдан қайтди. – Ассалому алайкум, яхши келдингизми? – деб Нигора кутиб олди. – Раҳмат – деди Санжар Нигорага тундроқ оҳангда. – Ойим келдиларми? – Ҳа, хоналаридалар, тинчликми ўзи, нима гап? Нега кайфиятингиз йўқ? – Уйга кирайлик, – деди Санжар. Улар хонага киришгач: – Сен билармидинг? – деди Санжар. – Нимани? – Ойим билан боғлиқ гапларни? Сенинг бошлиғинг билан ойим... давом эттиришга тилим ҳам бормайди. – Энди ҳаммасини тушундим. Ҳа, бор эди. – Нега буни менга айтмадинг? Устимдан кулмоқчи бўлдингми?! – Нималар деяпсиз?! Олдин сал ўзингизни босиб олинг. Билиб-билмай ҳар нарса деяверасизми? Ҳозир ҳаммасини сизга айтиб бераман, фақат ўзингизни босиб эшитишга сўз беринг, чунки ойим бизни эшитиб қолиб, мен туфайли тортишишяпти, деган хаёлга бормасинлар. – Яхши, эшитаман. Нигора Меҳрож билан қандай танишгани, гул дўконидаги илк суҳбати, Меҳрожнинг унга қилган яхшиликлари ҳақида айтиб берди. – Мен сиз билан танишмасимдан олдин бу одамни яхши билардим. У менга ўз отамдек бўлиб қолган. Меҳрож Саидович жуда ажойиб, бебаҳо, олийжаноб инсон. У бир умр сизнинг ойингизни севган, ардоқлаб яшаган, ҳамон севади. Шунинг учун ҳаттоки уйланмаган ҳам. У ойингизга ҳатто жонини тутишга тайёр бўлган ягона инсон. Шошманг, сиз буларни кимдан билдингиз? – Тоҳир акадан. У мен билан кўришиб ойим билан бошлиғингнинг ўзаро муносабатлари ҳақида гапириб берди. Демак, бу ҳақида ҳамма билади, битта мен аҳмоққа ўхшаб билмайман. Кейин мен жаҳл билан ойимнинг олдиларига бордим ва у одам билан ортиқ учрашмасликларини сўрадим. – Тоҳир ака жуда ҳам ичи қора одам, у сиздан фойдаланган, наҳотки буни тушунмаяпсиз? Унинг асл мақсади ҳам шу бўлган, яъни ойим билан Меҳрож Саидовичнинг ораларини сиз орқали бузиш. Сабаби ойим ҳам Меҳрож Саидовичга бефарқ эмаслар. Э бор бўлинг, Санжар Халилович, қойилман сизга, офарин! Ойимнинг олдиларига бориб, “У билан алоқани узинг”, деб қойил қилибсиз-да! Худди Тоҳир Аҳадовичнинг кўнглидагидек иш қилибсиз! – Нима, сен менга киноя қиляпсанми, Нигор? – Йўқ, қилган “буюк ишингизни” кўкларга олиб чиқиб мақтаяпман! Ундай қилмаслигингиз керак эди, наҳотки шу қилган ишингизни тўғри, деб ҳисобласангиз? Уларга қанчалар азоб берганингизни ҳатто тасаввур ҳам қилолмайсиз! – Жуда ошириб юборяпсан. – Ростданми? Аслида сиз ҳаддингиздан ошиб кетгансиз бугун, ойим сизга кимлар, онами ё қизингизми? Сиз-чи? Уларнингўғлимисиз ё оталари? Сиз уларнинг ҳаётларини бошқаролмайсиз, сиз уларга бахтли бўлиш ҳуқуқини тақиқлаб қўя олмайсиз, Санжар ака. Улар сизни ёлғиз бошлари билан ўқитдилар, ишли бўлдингиз, оилали қилдилар, ҳадемай мана Эъзоза ҳам оилали бўлиб кетади. Кейин-чи, ойим бир ўзлари ёлғиз бўлиб қоладиларми? Шулар ҳақида ўйлаяпсизми ҳеч?! – Нима мен уларни ташлаб қўяман, деяпманми? Сен борсан, мен борман, яқинлари бор, мана набирали бўлсалар, у билан овунадилар. – Мен ундай деётганим йўқ, шунчаки ҳаётларида ҳамманинг ўз ўрни бор деяпман. Масалан, сиз ҳеч сўраганмисиз, она, нима дардингиз бор, сизни нималар қийнаяпти, нимани хоҳлаяпсиз деб? Йўқ, тўғрими? Эъзоза эса қиз бола, у меҳмон. Жигарлари ҳам ойимдан доим маслаҳат сўрашади, уларга дардини айтишади, чунки ҳамма шунга ўрганган, сиз ҳам улардан фақат олиб ўргангансиз. Лекин улар кимга юракларини очсинлар, ўзлари ҳам бир далдага, меҳрга муҳтож бўлганларида кимга суянсинлар? Уларда кўнгил йўқми, ҳиссиёт йўқми? Уларни севишга, бир елкага бош қўйишга, ўзлари учун яшашга ҳаққилари йўқми? Сиз бир нарсани унутиб қўйибсиз, улар фақат она эмас, аёл ҳамдирлар. Сиз бир-бирига талпинган, бир-бирига муҳтож ва муштоқ икки кўнгилни бир-биридан айиргансиз. Мана, сиз ишдан келиб мени қидирасиз, бирор жойингиз безовта қилса, менга айтасиз, юрагингизда бирор ғашлик бўлса, мен билан бўлишасиз. Мен эса сизга айтаман, сиз билан куламан, суҳбатлашаман, биз бир-биримиздан оладиганларимизни ойим кимдан оладилар? – Сен мени бунақа гаплар билан кўндираман, деб уринма. Нима шу ёшларида энди оқ кўйлак кийиб турмушга чиқадиларми? Балки “Лимузин” ҳам гаплашиб берарман?
3740Loading...
31
❗️Yapon ayollari har kuni bizdek odiiy yuz yuvmas ekan 🧏‍♀ 😍 BU USULDA YUVILGAN YUZ JUDAYAM YOSH KO'RINAR EKAN O'zimda sinab ko'rdim va 3 kunda shunaqangi yuzlarim tiniq boldi 🙋‍♀ Siz xam bunday holatda yuzingizni yuvsangiz tiniq va yuzlaringiz chiroyi oshib boraveradi. 🫶🫶 YAPONLARNI USULI JUDA ODIIY BU...👇
3592Loading...
32
Siz izlagan mavzu ❤️ reaksiya qoldirishni unutmang ❤️🤗
4590Loading...
33
Uyda 2 xil mazzali muzqaymoqlarni tayyorlaymiz 🍨 Kakaoli muzqaymoq Qaymoq 33% - 550 g Quyultirilgan sut - 250 g Kakao - 40 g (2,5 osh.q) Qulupnayli muzqaymoq Qaymoq 33% - 300 g Qulupnay 400 g Quyultirilgan sut - 150 g 𑀝ɦᥲᴛ gᥙrᥙɦiⲙiᤁgᥲ ⲙᥲrɦᥲⲙᥲᴛ👇 @superkelinlar ┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄ https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg ┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
4624Loading...
34
―Унда сен менинг тушимга кирдингми?Келажагим ҳақида айтмадинг- ку. ―Йўқ,мен сени тушингга кирганим йўқ.Мен сен билан шунчаки гаплашдим. Ҳаётинг буёғига яхшиланиб кетади.Фарзандли ҳам бўласан.Фақат озгина сабр қилсанг,ўзинг орзу қилган инсонни учратасан. ―Наҳотки? Сен нимага бу ердасан? Одамларнинг келажагини айтиш учунми? ―Мен ўн йилдан бери шу ерда яшайман.Кетолмайман,―деди маҳзун овозда Таня. ―Яшайсан? Метрода яшаб бўларканми? ―Мен бир бевафо йигитни деб бундан роса ўн йил олдин ўзимни мана шу поезд остига ташлаганман... ―Демак...Маҳлиёнинг юраги орқасига тортиб кетди.―Сен арвоҳмисан? ―Тшшш,жим―деди қиз бармоқларини лабига босиб.―Мендан қўрқма.Бошқа савол берма. Агар ҳозир уйғонмасанг,бекатингдан ўтиб кетасан.Мен эса кетишим керак.Вақтим тугади. Маҳлиё қўрғошиндай оғир қовоқларини зўрға очаркан,ёнига қаради.Қизиқ,унинг ёнида Таня йўқ,бошқа йўловчилар мудраб ўтиришарди. Ёш аёл ҳозиргина бўлиб ўтган воқеа ўнгими ёки тушлигини англолмай,метродан чиқиб автобекатга йўналди.Ижара уйининг ёнгинасига олиб бориб қўядиган 38 рақамли автобусга чиқиш учун билет олиб,тўпланиб турган йўловчилар олдига борди.Онги алланечук карахт,бутун вужудида енгил титроқ бордай эди. Автобусга орқа эшикдан чиқаркан,олд эшик олдида турган иккита бақувват йигитга кўзи тушди.Йигитлардан бири нимадир деб кондуктор аёлни пастга тушишини имо қилди.Маҳлиё “тушманг”― деб айтишга чоғланди-ю,аммо чўчиб гапиролмади. Кондуктор аёл пастга тушиши билан йигитлардан бири автобус баллонини кўрсатиб бир нарсалар деди. Аёл баллон ёнига яқинлашиши билан иккинчи йигит уни енгил итариб,қўлтиғига қистириб олган сумкасини тортиб олди-да,чопиб кетди.Иккинчиси ҳам унга эргашди.Кондуктор аёлнинг қичқириғи эшитилди. Маҳлиё бу воқеага бошқа йўловчилар сингари гувоҳ бўлиб тураркан,бирдан Танянинг “Сен ўшанда мени эслайсан”―дегани ёдига тушиб эти сесканиб кетди. Ўриндиққа чўкаркан,дунёда инсон ақли етмайдиган қандайдир сирли олам мавжудлигига имон келтирди... Моҳигул Назарова.
4380Loading...
35
Рўё (Мистик ҳикоя) Маҳлиё ишхонасидан чиққан пайтида анча кеч тушиб қолган эди.Мусофирчиликда яшаётган ёш аёл бу хил ҳаёт тарзидан жуда безиб кетган бўлса-да,бегона шаҳарга ишлаб каттароқ пул топиш мақсадида келгани учун барча қийинчиликларга чидашга мажбур эди. Ҳозир ҳам ижара уйига имкон борича эртароқ етиб олиш мақсадида метрога тушаркан,жудаям қаттиқ толиққанини ҳис қилди. Санкт-Петербургдаги гул дўконида гулдаста ясовчи бўлиб ишлайдиган Маҳлиё шаҳарнинг у бурчагидан бу бурчагига қатнашга мажбур эди.Бу масофа анчагина олислиги боисидан агар жой топилса метрода гоҳо мудраб олишга ҳам имкон бўларди. Бахтига бир бекат юргач,ўриндиқда жой бўшаганини кўрган Маҳлиё дарров ўша жойга ўтириб олди.Сумкасини бағрига босди- ю,кўзларини юмди. Вужуди қақшаб оғрир,гуллар кўпинча музлатгичда туриши сабабли у бир кунда бир неча бор хона каби катта музхонага тушиб чиқишга мажбур бўларди. Ёш аёл ҳаво салқинлиги туфайли совуқ суягидан ўтиб кетганлигини энди ҳис қилди.Вагон ичидаги илиқ ҳаво чарчаган вужудига хуш ёқиб,беихтиёр кўзларини юмди. Уйқу ва хушёрлик ўртасидаги ёқимли бир ҳолатни ҳис қиларкан, Маҳлиёнинг киприклари бир-бирини маҳкам қучди.Киприклари орасида пайдо бўлган нурли йўлакчада у ўзига яқинлашиб келаётган жуда гўзал рус қизини илғади. Қиз чиройли русумдаги қизил пальто кийган,орқага йиғилган сочлари кулгичли оппоқ юзига қандайдир нафосат бағишлаган,чаккасига тушган жингалак кокиллари қайрилма қошларини яширмоқчидай туюларди. Қиз Маҳлиёнинг ёнига гўё қушдай қўнди.”Салом”.Қизнинг лаблари қимирладими ёки Маҳлиёнинг қулоғига шивирладими, ёш аёлнинг ўзи ҳам англамади.Шуниси ғалатики,қиз гўё Маҳлиёга кўп йиллик таниш дугонасидай туюларди. ― Кимсан?―сўради Маҳлиё. ―Кимлигим муҳимми?―Жилмайди қиз.―Менинг исмим Таня.Сени исминг?Тўхта,айтмасанг ҳам биламан.Сени исминг Маҳлиё.Ва сен бу ерлик эмассан- а? ―Қаердан биласан? Ҳа,дарвоқе, бу ерлик эмаслигим кўриниб турибди- ку,―деди Маҳлиё. ―Мен ҳамма нарсани биламан. Сен бу ерга ишлаш учун келгансан...Кейин бахтингни излаяпсан,шундайми? ―Нима сен фолбинмисан? ―Ҳайратланиб сўради Маҳлиё. ―Қаердан биласан? ―Айтдим-ку,мен кўп нарсани биламан.Агар келгуси ҳаётинг ҳақида билишни истасанг, шуни айтишим керакки,мен билан учрашганингни қайтиб эсламаслигинг керак.―Сирли овозда шивирлади қиз. Маҳлиёнинг вужуди жимирлаб кетди.Чунки у қиз сўзлаётган вақтда лаблари қимирламаётганини сезган эди. ―Қўрқма,―деди қиз.―Мен сени нималар кутаётганини айтаман,фақат мени унутсанг... ― Майли, сени унутаман,―деди Маҳлиё.―Фақат айт-чи, нимага менга бу гапларни айтяпсан? ―Сен ҳаётда жуда кўп қийналгансан.Биринчи боланг,икки йил кутиб зўрға эришган дилбандинг эрингнинг айби билан ўлик ҳолатда дунёга келган. Хўш,тўғри айтяпманми? ―Ҳа...Биз эрим билан бошқа фарзанд кўрмадик...―деди йиғлагиси келиб Маҳлиё. ―Ва сен уни ташлаб кетдинг,―деди Таня.―Бу охирги қароринг эди.Сен тўғри қилгансан.Эринг гиёҳванд эди.Шу сабаб ҳам боланг жонсиз туғилганди. Аммо кўп сиқилма.Чунки яқин орада ўзингнинг ҳаққоний бахтингни учратасан... ―Хўп,сени бу гапларинг тўғрилигига қандай ишонай? Сен балки мени гипноз қилаётгандирсан?―Маҳлиё ўзини қизиқтирган савол тилига кўчганини сезмай қолди. ―Нима менга ишонмаяпсанми? Мен гипнозчи эмасман. Ҳозир метродан чиққач,сен ҳар кунгидай 38 автобусга ўтирасан.Автобусга чиқаётган пайтингда эҳтиёт бўл.Чунки иккита ўғри йигит йўловчиларни пойлаб туришибди.Улар кондуктор пастга тушган пайтда унинг сумкасини олиб қочиб кетишади.Ўшанда менинг гапларим ростлигига ишонасан, ―деди тинчлантирувчи оҳангда қиз. ―Ҳозир бўлса,кўзингни оч.Уйғон.Чунки сен тушишинг керак бўлган бекат яқинлашяпди. ―Тўхта,нимага кўзимни очишим керак? Ахир менинг кўзларим очиқ-ку,―деди Маҳлиё ҳаяжонланиб. ―Сенинг кўзларинг очиқ эмас...Сен туш кўрдинг...―деди Таня.
3960Loading...
36
🍃🌹🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃 Қалбимиз тўрида иймон порласин Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин Жума аёмингиз муборак бўлсин! Яратган Роббимга ҳамду санолар, Унинг Расулига бўлсин дуолар. Исму амалингиз Жаннатда турсин, Жума айёмингиз муборак бўлсин! ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
63424Loading...
37
🌿Ажиб кунлар - Ота-оналар фарзандларининг кийимлари ва таомларининг ғамини еб, ахлоқий қадриятларини сингдиришни унутяптилар. - Ишчилар маошлари камлиги туфайли ишлашни хоҳламаяптилар. Аслида эса ризқни Аллоҳ таоло бераётганини унутганлар. - Йигит ва қизлар бутун кундаги вақтларини сайр билан ўтказадилар. Бозорларда юриб чарчамайдилар. Кейин бир ракъат намоз ўқишга келганда эса ҳолдан тойиб қоладилар. - Йигит ва қизлар мусиқаларни севиб тинглайдилар, Қуръонни тинглаганларида эса юраклари сиқилиб кетади. Ҳалол билан ҳаром чиқишмаслигини билмайдиларда. - Нафсимиз суйган нарсалар учун минг-минглаб пулларимизни аямай сарфлаймиз. Садақа қилишга келсак ҳамёнимиздаги керакмас чақаларни чиқариб берамиз. - Ишимизга кеч қолишдан қўрқиб, соатларимиз бонгини бураб қўямиз. Бомдод маҳал Аллоҳ билан дийдорлашадиган вақтимизни эса қўрқмасдан ўтказиб юбораверамиз. - Эркаклар аҳли аёлларининг гўзалликларини бошқаларга ошкор этиб олиб юрадилар. Рашк ҳам қилмайдилар. Гап сўзларига қараганда улар жуда ҳам маданиятли, эркин ва маърифатли инсонлар замонида яшаяпти. Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин! ©konspektor @Husni_Xulqim🕊
5096Loading...
00:07
Video unavailable
          ХАЙРЛИ ТОНГ. 🌼🌷 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ! 🌺🌸 Сизни севган кадирлаган инсонларни асло асло хафа килманг .... Бу хаёт жудаям киска Дил хиралик шарт эмас...севиб севилиб яшайлик барчамиз💕💕💕💕 Янги Кун муборак 💐💐💐 Чоршанба тонги барчамизга бахт кувонч ОМАД олиб келсин🌻 Яқинларга улашинг ❤️⤵️ 𝙎𝙝𝙞𝙧𝙞𝙣𝙩𝙤𝙮 𝙗𝙤𝙡𝙖𝙟𝙤𝙣𝙡𝙖𝙧𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙫𝙞𝙙𝙚𝙤 𝙫𝙖 𝙧𝙖𝙨𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞 ❤️ 👇 https://t.me/+Pmn07gPCMe01NWI6
Hammasini ko'rsatish...
📝ОТАМНИ РУХИМИДИ КАЙТГАН... (вокейлик асосида ёзилди) Ассалому алейкум азизларим... Сог саломатмисизлар... Узр бугун ишларим куплиги сабаб жуда кечга колдим. Мархамат янги хикоям сизларга!!! Хаётда хеч ким канча умр куришлигини олдиндан билмас экан. Баъзилар соппа сог тик оёкда юрган булса хам тусатдан вафот этаркан, баъзи бирлар эса тушакка михланиб ётган булса хам яшайвераркан. 1982 йилнинг 20 - октябри эди ушанда. Мен учун мудхиш вокеа руй берди. Дунёдаги энг азиз инсонларимдан бири яъни Отам вафот этди. Билдирмасдан, огрикларига чидаб юрган экан, ошкозон ракига чалинган экан. Мен жуда хам тушкун холга тушиб гам чекдим. Отам мен учун хамма нарсам эди. У жуда яхши инсон эди, онамни, мени ва кичик укамни жуда яхши курарди. Отам вафот этган пайт, мен ун беш ёшда, укам эса ун икки ёшда эдик. Ёш булишимга карамасдан хамма нарсани эслайман. Дафн маросимини ва ундан кейинги холатни худди кечагидек эслайман. Хаётда бундай вокеаларни куп эшитганман ва укиганман. Лекин унчалик ишонмасдим. Аммо бундай вокеа инсонни узини хаётида булса кейин ишонч хосил киларкансан. Отамни дафн килиб келганимиздан сунг уша тун уйимизда бошка шахарлардан жанозага келган кариндошларимиз хам колишганди. Хамма жисмонан ва аклан чарчаганлиги сабаб эртачи ухлаш учун ётишди. Чунки отамни узокдаги кариндошлари келгунича, отамни жасадини бир кеча мехмон сифатида уйда сакладик, шу сабабли эртаси куни узокдагилар кетмасдан туриб бирдан худойисини яъни еттисини утказишимиз керак эди. Отамни кабри устида купчилик йиглашди, отам кечагина вафот этган булса хам биз билан эди, мен уни курардим, мана энди хеч качон кайтиб келмайди... Эртаси куни худойисини утказдик. Орадан бир кун утиб барча кариндошлар уй уйларига жунаб кетишди. Биз узимизни гам ташвишимиз билан колдик. Онам заводда хисобчи булиб ишларди. Хар куни кеч соат олтидан кейин ишдан чикиб уйга келарди. Мен укам билан иккаламиз укирдик, мен техникумда укам эса мактабда. Нима учун уша тун ухлаш учун кеч ётдик буни эслолмайман. Онам ошхонада стол атрофида утирарди. Биз укам билан уни ёнида утириб хеч нарса хакида гаплашмасдан хаммаиз отамни эслаб гамгин холда эдик. Соат ярим тун бирлар атрофида булганди. Хаммаси уша вактда бошланди. Биз уч хонали биринчи каватдаги квартирада яшардик. Ошхона деразаси подъездга кириш эшиги билан ёнма ён жойлашган булганлиги учун, ким кириб ким чикаяпти хаммаси эшитилиб турарди. Бир пайт эшик кунгироги чалинди. Биз хаммамиз отам келди деб уйладик. Чунки отам иккинчи сменадан ишдан худди мана шу вактда кайтарди. Бир икки минут жим холда утирдик. Мен жуда куркиб кетдим нимагадир мана шу пайт. Онам билан укамга карасам уларнинг хам рангида ранг колмаган куркканидан. Йук бу булиши мумкин эмас дегим келарди аммо отамни согинганим учун умидвор хам эдим. Шу пайт энди эшик секингина икки марта таккиллади. Аммо мен буни яккол эшитдим. Бу овозни онам хам эшитган шекилли эшик томон югуриб коридорга чикди ва эшик кузчасидан каради. -- Отанг..... Мен укам билан онамнинг бу гапидан котиб колдик. -- Онажон, эшикни очманг!- дея бакирдим. Онам шу пайт биз томонга угрилди... Мен шу пайт онамни юзини тасвирлаб беролмайман. Онам бизга нимадир демокчи булдию, аммо айтолмади. Онам шу он нима килишни билмаган холда турарди. Бироз вакт утиб эшик яна таккиллади. Тугриси бу сафар мен эшитмабман, мен узимни хушвакт сезгандек тутибман. Онам бу холатни кейинчалик дугонасига гапириб бераётганида эшитдим. Эшик ортидан эса отамни овози эшитилибди: -- Онаси эшикни оч, мен жуда чарчаганман, корним хам оч!- деган. Онам эса эшик олдига туриб олдида, отам билан гаплаша бошлади. -- Дадаси, илтимос кетинг, Худо хакки бизни куркитманг!- деб. Яна нималардир деб гапирдида, эшик кузчасидан каради, у ерда хеч ким йуклигига гувох булди. Бир пайт онам мен ва укам иккаламизни кулларимиздан тутиб ичкари хона томон етаклади. Бира тула залдаги ва кираётган хонани чирокларини учириб, пардаларни хам тортиб деразани беркитди. Ташкаридан кимдир биз билан бирга юриб келаётгандек эди. Чунки овоз товушлари эшитилиб турар, дераза подаконнигига кулини куйиб деразадан муралагандек буларди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 2 2
​​​​Биз укам билан куркиб колиб, хатто хожатга чикишга куркардик. Онам эса калтирарди. Биз уччаламиз бир биримизга тикилиб диванда утирардик. Тугрироги онам укам иккаламизни кучоклаб утирарди. Мен билан укам иккаламизни ётокхона деразаси уйимизни ховли томонга караган эди. Бироздан сунг уша хонанинг деразаси такиллади. -- Углим, углим...- деган овоз эшитилди. Кимни чакирди, меними укамними? Онам югурганча уша хонага кириб кетди ва : -- Отаси, боллаларимизни куркитяпсиз, илтимос кетинг!- деди. Бир пайт хаммаси тинчиб колди. Хеч нарса булмагандек хаммаси утиб кетди. Онам кейин айтиб беришича, дераза ортидан отамни юзини курибди, у гуё хафа булган болалардек йиглагандек кетаётган экан. Яна мен ун беш яшар йигит, богча боласидек узимни тутибман. Бидмадим мен ушанда жуда куркиб кетгандим. Мен хакимда ким кандай уйласа хам, гапларимга ишонмаса хам менга барибир. Эрталаб онам кимгадир кунгирок килди. Тушликка якин уйимиз кариндошлардан тулиб кетди. Онам хам ишига, биз хам мактабга уша куни бормадик. Катта мулла келиб бир нималарни узок укиди. Кейин бориб отамни кабри устида хам бир нарсаларни укиди. Шундан сунг хамма таркалиб уй уйларига жунашди. Орадан анча йиллар утди. Онам хам бу дунёни тарк этди. Укам бошка шахарга уз оиласи билан ишига боглик холда кучиб кетди. Кам куришиб турамиз. Факат отамни ва онамни хотирлаш кунларида куришамиз уларни кабрларини зиёрат киламиз. Бошка мени хаётимда бунака вокеа руй бермади. Аммо уша тунни бир умр ёдимдан чикармасам керак. Факат уша вокеага булган муносабатим узгарди. Мен энди куркмасдим, хатто уялдим уша холатимдан. Узимни отамни куркитиб юбордим. У бизни канчалик яхши курарди. Бир кун мен хам уларни ёнига борганимда албатта кечирим сурайман. Аллох бу фоний дунёдан утганларни жойларини жаннати килсин... Крик Души Шухрат ✅ Chat guruhimizga marhamat👇 @Uzladyuz Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇 ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄ https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
Hammasini ko'rsatish...

👍 4🥰 1
Photo unavailable
😍 Гўзаллик дуосини биласизми? 🤲  Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган. ❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай... Давоми👇
Hammasini ko'rsatish...
✅ БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ 👈
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
00:14
Video unavailable
💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐 🌷Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.🤲 🌷Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!🤲 🌷Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.🤲 🌷Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!🤲 🌸🌸🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ! Яқинларга улашинг ❤️⤵️ ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Hammasini ko'rsatish...
Ҳалима кулиб қўйди ва: – Ҳамма гул ҳам оппоқ атиргул бўлибдими? – деди Меҳрож юборадиган оппоқ атиргулларни назарда тутиб. – Гулга қистирилган хат сизга ёзилган бўлса ҳам, бир кўрсам майлими? – Бемалол, уни менга қизиғи йўқ. У хатга кўз югуртириб, асабийлашди, буниси энди ҳаммасидан ўтиб тушди! Ўйлайманки, гулларни ҳам сизга кераги йўқ? – Йўқ, мана олинг. Лекин уларни нима қиласиз? – Мен тезда қайтаман, беш дақиқага сизни ёлғиз қолдирсам, ранжимайсизми? – Меҳрож, нима қилмоқчисиз, қўйинг, бунинг кераги йўқ. – Ишонинг, буни астойдил рашкдан эмас, сизга нисбатан ҳурматсизлик қилаётгани учун қиламан. Хавотир олманг, ҳаммаси жойида бўлади. Ўзини ҳурмат қилмас экан, ҳеч бўлмаса, бошқаларни ҳурмат қилишни ўргансин. Шу билан Меҳрож қабулхона ходимидан Ҳерардонинг хонасини билиб, ўша ерга кўтарилди. Бориб эшикни тақиллатди. – Сиз?! -Кутмагандингиз-а, жаноб Фернандез? Айниқса, қўлимда гулдаста билан! – Ичкарида гаплашайлик. – Йўқ, бунга ҳожат йўқ, гапларимни айтиб кетаман. Жаноб Фернандез, ҳамроҳимдан узоқроқ юринг, мана бунга ўхшаган қилиқларингизни ортиқ такрорлай кўрманг. Минг уринманг, бундан барибир ҳеч нарса чиқмайди. У аёл менга тегишли, шуни яхшилаб эслаб қолинг! Унга нисбатан ҳурматсизлик қилишингизга асло йўл қўймайман, у сизни хушомадларингизга муҳтож эмас. Биласизми, ҳурматда ҳам чегара бўлади, агар сиз ўша чегарадан ўтсангиз, ишонтириб айтаманки, мен ҳар қандай тарбиясизликка тайёрман! Сизларда қандай билмадим-у, лекин биз ўзбекларда кимгадир тегишли бўлган аёлга дуч келган эркак кўз олайтирмайди, бунга йўл ҳам қўйишмайди. Бекорга вақтингизни сарфламанг, мени яхши тушундингиз, деб ўйлайман. Ҳа, яна бир гап мана бу гулларингизни олиб қўйинг, ҳамроҳимни қизил атиргулларга аллергияси бор, уни берадиган одамларга ҳам, – киноя қилди Меҳрож. – Омон бўлинг, – дея ундан узоқлашди ва Ҳалиманинг ёнига тушди. –Куттириб қўймадимми, бону? – Унга нима дедингиз? – Шунчаки қизил атиргулларга ва уларни совға қиладиган одамларга аллергиянгиз борлигини тушунтириб қўйдим. У энди бизни безовта қилмайди. – Ажойиб одамсиз-да… Эртаси куни улар дунёга маълум ва машҳур Лувр музейини томоша қилишга боришди. Кейин Париж кўчаларини сайр қилишди. Хуллас, кун кеч бўлганда меҳмонхонага қайтиб келишди. Овқатланишгач, энди хоналарига чиқиб кетишмоқчи эди Ҳалиманинг кўзи муҳташам қилиб безатилган шахмат столига тушиб қолди. – Қаранг, шахмат ўйнаш учун ажойиб шахмат столи бор экан, шахмат доналари ҳам ҳашамдор экан. – Бу ўйинга қизиқасизми? – Жуда эмас-ку, лекин ўйнаб тураман. – Унда юринг, бир ўйнаймиз – деди Меҳрож. – Майли, лекин мен доим ютганман, – деди кулиб Ҳалима. – Буни ҳозир кўрамиз, хўш нима учун ўйнаймиз? – Билмадим, нима учун ўйнамоқчисиз? Улар шахмат столи атрофига жойлашгач, ўйинни бошлашди. – Агар мен ютсам, менга бўса қарздор бўласиз? – деди Меҳрож. – Агар мен ютсам-чи? – Унда сиз нимани ихтиёр этсангиз, шуни бажараман. Ўйин қизигандан қизиди, ҳар иккаласи ҳам жуда яхши ўйнашётганди. – Шох ва мот! Сиз ютқаздингиз, бону, – деди кулиб Меҳрож. – Афсус, биринчи марта ютқазишим, сиз жуда яхши ўйнаркансиз, Меҳрож Саидович, – кулди Ҳалима ҳам. – Хўш, энди келишувимиз нима бўлади? – Мен мард аёлман, айтган сўзимга жавоб бераман. – Унда истаган пайтим сиздан имтиёзимни оламан. Энди, юрақолинг, хонага бора қолайлик. – Бугун чарчадингиз шекилли, кўринишингиз ғалатироқ, яхшимисиз, Меҳрож? – Яхшиман, хавотир олманг. Шунчаки кечаси ухлолмадим, шунга сал бошим оғрияпти, – кулди Меҳрож. – Унда кириб дам олинг, мен ҳам ҳозир хонамга чиқаман . – Яхши, эртагача. Яхши ухлаб туринг. – Сиз ҳам. Меҳрож хонасига чиқиб кетди, Ҳалима Меҳрож учун хона хизматидагилар бўлимидан дори сўраттирди. Ходим ундан бироз кутиб туришини сўради. (Давоми бор...) ✅ Chat guruhimizga marhamat👇 @Uzladyuz Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇 ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄ https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
Hammasini ko'rsatish...
🔥 8👍 6
– Биз ҳам сизларга қўшилсак майлими? – деди аёл Меҳрожга очиқдан-очиқ ишва билан. – Марҳамат, – деди Меҳрож ичида ёқинқирамай. – Исмим Фабиола Фернандез, ёнимдаги бу киши менинг акам Ҳерардо Фернандез. Ака, бу киши ўзбекистонлик машҳур жарроҳлардан, Меҳрож Саидович. – Танишганимдан хурсандман, – деди акаси Меҳрожга қўл узатиб. – Мен ҳам. – Ёнингиздаги гўзал хонимни таништирмайсизми? – Бу хоним менинг яқиним Ҳалима Расуловна бўладилар. – Танишганимдан хурсандман, бениҳоя гўзал экансиз, – деди Ҳерардо. – Раҳмат, – деб қўйди Ҳалима. – Тўғри айтасиз, ака, сиз ҳақиқатдан ҳам жуда хушсурат аёл экансиз! Ўзбек аёлларини гўзал дейишганича бор экан, – деди Фабиола. -Раҳмат. – Ҳали ҳам уйланмадингизми, Меҳрож Саидович? – сўради Фабиола. – Ҳозирча йўқ, лекин ниятим бор. – Кўришмаганимизга икки йил бўлган бўлсада, сиз ўша-ўша кўркам ва салобатлисиз, – деди Меҳрожга жилмайганча. – Сиз ҳам ўзгармабсиз. – Яхшиликкамикин? – Умид қиламан. – Сиз нима иш қиласиз, хоним? – сўради келганидан бери Ҳалимадан кўзларини узмай ўтирган Ҳерардо. – Мен педогогман, ўқувчиларга дарс бераман. – Сизга бу ер ёқдими? – Мен бугун келдим, шаҳар айланишга ҳали улгурмадим, – деди Ҳалима. Меҳрож меҳмонларни ёқтирмай ўтирар, лекин буни Ҳалимадан бошқа ҳеч ким сезмасди. – Сизга шаҳарни мен кўрсатсам нима дейсиз? – деди Ҳерардо Ҳалимага. – Бунга ҳожат йўқ деб ўйлайман, жаноб Фернандез. Бизни ўз режаларимиз бор, – деди Меҳрож ўзини босишга уриниб. – Менимча, буни хонимнинг ўзлари ҳал қилишлари керак, – деди Ҳерардо. – Ростдан ҳам бунга ҳожат йўқ, – деди Ҳалима қатъий. Меҳрож унга истеҳзо билан қараб қўйди. – Меҳрож, мен билан рақсга тушмайсизми, – деди Фабиола. – Мен рақс тушишни билмайман, кейин буни истамайман. – Сиз-чи, хоним, сизни рақсга таклиф қилсам майлими? – сўради Ҳерардо Ҳалимага қараб. – Энди буниси ошиб тушди, – деди Меҳрож ўзбекчалаб ва Ҳалиманинг ўрнига жавоб берди. – Жаноб Фернандез, бировларнинг ёнидаги аёлга хушомад қилиш бизда одат эмас. Умуман олганда биз овқатланмоқчи эдик. – Тушунарли, сизларга ёқимли иштаҳа. Бизни ҳам столимиз кутиб қолди, – деди Фабиола. – Танишганимдан хурсандман, яна кўришамиз деб умид қиламан, – деди Ҳерардо. Сўнг улар кетишди. – Тавба, тавба! Биридан қутилсанг, иккинчиси чиқиб туради дарров! “Рақсга таклиф қилсам майлими, бирга сайр қилсак, нима дейсиз, хоним” эмиш! – Меҳрож қўйинг энди, – деди мулойим табассум билан Ҳалима. – Шунақа ҳам бўладими? – Синглиси ҳам қолишгани йўқ, кўҳликкина аёл эканми? – киноя аралаш кулиб сўради Ҳалима. – Бўлса бордир, лекин ҳеч ким сизга етолмайди, бону. – Яхшиси овқатланайлик. – Иштаҳани ҳам боплаб кетди анави Ҳерардо деганлари! – Рашк қиляпсизми? – Албатта! Ахир сизга қандай қараганини сезмадингизми? – Буни менга аҳамияти йўқ, кейин у мени мутлақо қизиқтирмайди. – Унда сизни ким қизиқтиради, хоним, – кулиб сўради Меҳрож. – Овқатингизни енг, Меҳрож Саидович, – деб кулди Ҳалима ҳам. Улар овқатланиб бўлишгач, меҳмонхона боғини бироз сайр қилишди. Кейин ўз хоналарига қайтишди. Эртаси куни нонуштадан сўнг Меҳрож машина буюртирди. Улар машинага ўтириб, дунёга машҳур бўлган Эйфел минорасини кўргани боришди, минорани айланишди, томоша қилишди, расмга тушишди. Овқатланиб, меҳмонхонага қайтишди. Сўнг бироз қаҳва ичиб ҳордиқ чиқариш учун меҳмонлар учун ажратилган қаҳвахонага киришди. Бу ер жуда сокин, доим файзли ва шинам бўлган. Улар ўтиришди. Шу пайт меҳмонхона ходими уларга яқинлашиб қизил атиргуллардан ясалган чиройли гулдастани Ҳалимага узатди. – Хоним, буни сизга бериб юборишди. – Менга?! Адашмаяпсизми, балки англашилмовчилик бўлгандир? – Йўқ, хоним, гулни айнан сизга беришимни буюришган. – Ким? – Жаноб Ҳерардо Фернандез. – Буни қабул қилолмайман. Илтимос, уни қайтариб юборинг. – Бизни тўғри тушунинг хоним, афсус, бундай қилолмаймиз. Маъзур тутасиз, – деб меҳмонхона ходими улардан узоқлашди. – Гуллар уни юборган эгасига ўхшаган совуқ экан, – деди Меҳрож.
Hammasini ko'rsatish...
👍 7
Аэропортда ўтирган Меҳрожнинг юраги ҳам ҳаяжондан Ҳалиманикидан кам урмасди. “Келармикин, келмасмикин”, деб жони ҳалак эди. Самолётдан тушишга рухсат берилгач, бирин-кетин одамлар кўрина бошлади, Меҳрож интизор нигоҳлари билан Ҳалимани қидирарди. Ниҳоят у жуда ҳам зориқиб кутган, жуда ҳам соғинган чеҳра кўринди. Наҳотки, наҳотки, бу Ҳалима бўлса?! Кўзлари алдамаяптими, ишқилиб. Ҳа, бу ўша, юрагини ларзага солган инсон эди. Ҳалима Меҳрожни узоқдан таниди, жилмайганча у томонга қараб келаверди. Меҳрож унга шунақа меҳр билан боқиб турар эдики, ҳатто Ҳалиманинг саломини эшитмади ҳам. – Ассалому алайкум, Меҳрож, – деди яна у табассум билан. – Сизни бағримга боссам майлими, – деди ва унинг жавобини ҳам кутмасдан бағрига босди. – Ҳой, ундай қилманг. – Наҳотки бу ўзингиз бўлсангиз?! Ҳозир сизни қучиб турганим наҳотки рост бўлса! – Меҳрож, одамлар қарашяпти, ҳамманинг кўзи бизда, – деди Ҳалима. Унинг учун бу бироз хижолатли, лекин ёқимли ҳолат эди. – Кечирасиз, мен астойдил қувонганимдан, – деб уни қучоғидан бўшатди Меҳрож. – Очиғи келишингизга ишонмагандим. – Сизга бир сюрприз қилай дедим-да, ёқдими? – Ёққанда қандоқ! – Агар келмаганимда нима қилган бўлардингиз? – Бугуноқ ёнингизга учиб борган бўлардим! Майли, меҳмонхонага борайлик, чарчагансиз, бироз дам олинг. Улар меҳмонхонага боришди, Меҳрож ҳар эҳтимолга қарши ёнидаги хонани брон қилдириб қўйганди. Ҳалима хонасига жойлашди. – Бу сизнинг хонангиз, бону, ёнингиздаги хона меники. Бирор ёрдам керак бўлса, қай маҳал бўлса ҳам албатта хонага киринг, майлими? Ўзингиз учун бирор нарса керак бўлса, хона хизматчиларига айтсангиз, дарров муҳайё қилиб беришади, бемалол, нимани қандай хоҳласангиз, уларга айтишингиз мумкин. – Яхши, раҳмат. – Кечки овқатгача бироз дам олинг, дам олиб бўлганингиздан сўнг бирга овқатлангани тушамиз, хўп? – Хўп. Меҳрож чиқиб кетди, Ҳалима ҳам бироз дам олиш учун ётди. Меҳрож ўзида йўқ хурсанд эди. У Ҳалиманинг келишига унчалик ҳам ишонмаганди, лекин ҳозир улар бирга, ёнма-ён хоналарда, ўртада девор бор, холос. Кечки овқат учун меҳмонхона ресторанига стол буюртма қилди. Икки соатдан сўнг Ҳалиманинг эшигини тақиллатди. – Нега бундай қараб қолдингиз? – сўради эшикни очган Ҳалима ўзига тикилиб турган Меҳрожга қараб. – Сиз яна-да очилиб кетибсиз, бону… – Ҳа, энди биз Париждамиз, Меҳрож Саидович, Париж – гўзаллик шаҳри бўлганидан кейин шунга мослашай дедим-да, – кулди Ҳалима. – Марҳамат, ичкарига киринг. – Бироз дам олдингизми? – Раҳмат, дам олдим. – Кимлигини сўрамай ҳам эшикни очаверасизми, – кулди Меҳрож. – Сизлигингизни билганим учун ҳам очавердим. Сиздан бошқа ким ҳам тақиллатади, бу ерда мени ҳеч ким танимаса, бегона келмайди-ку? – Ким билади дейсиз, чиройингиз бу ердагиларни ҳам мафтун қилган бўлса, ҳамма нарсани кутиш мумкин. – Ҳар ҳолда ўғирлаб кетишмаса керак? – кулди Ҳалима. – Бунга ким қўйиб бераркан?! Ўзи зўрға эришдим-ку, мендан сизни оладиган бирор жонидан тўйган йўқ деб, умид қиламан. – Бу ерда мендан гўзал ва ёш аёллар тўлиб ётгандир. – Эҳтимол, лекин ҳеч бири сиздек бўлолмайди. Тайёр бўлсангиз, пастга тушамиз, бизга жой банд қилинган, овқатланамиз, суҳбатлашамиз. – Кетдик, тайёрман, – деди Ҳалима хонадан чиқиб. – Хўш, хоним, юринг бўлмаса, – деб унга қўлини узатди. Ҳалима ҳам кулиб уни қўлтиқлаб олди. Улар меҳмона ресторанига тушиб, брон қилинган столга бориб ўтиришди. – Жуда чиройли безатишибди, – деди Ҳалима атрофга қараб. – Ҳа, беҳад гўзал… – деди Меҳрож ундан кўзларини узолмай. – Мен ўзим ҳақимда эмас, ресторан декорациясини назарда тутиб гапиряпман, Меҳрож Саидович. Шу пайт ресторанга бир эркак билан бир аёл кириб келди. Меҳрож уларга кўзи тушиши билан “Оббо”, деди. – Тинчликми, уларни танийсизми? – Ҳа, биттасини. Ўша аёл билан халқаро конференцияда иштирок этгандик. Улар биз томонга келишяпти. Меҳмонлар етиб келишди ва рус тилида саломлашишди. Улар испаниялик бўлиб, мулоқот қилиш учун энг қулай тил рус тили эди. – Салом Меҳрож Саидович, мени танидингизми? – деди аёл жилмайиб унга қўл узатаркан. – Яхшимисиз, Фернандез хоним?
Hammasini ko'rsatish...
👍 7
00:34
Video unavailable
🤩 Ukoldan qoʻrqadiganlar, yaqinroq keling, sizga yangilikning "voy-dod" deydiganini tayyorlab qoʻydik!Har gal oynaga qaraganingizda yuzingizdagi ajinlar kayfiyatingizga soya solyapti-yu, ammo kosmetologga borishni xayolingizga ham keltirmaysiz. 🤨Chunki siz:Ukol olishdan, — Botoks qildirishdan judayaaam qoʻrqasiz. 🥳 Bizda innovatsion yechim bor! Oʻzbekistonda yagona — hech qanday igna muolajalarisiz goʻzal boʻlish imkonini sizga taqdim etamiz! Biz bilan goʻzallik olamini qaytadan kashf eting ❤️
Hammasini ko'rsatish...
✅ BATAFSIL MAʼLUMOT 👈
✅ BEPUL MASLAHAT OLISH 👈