uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

RİSOLAT

RİSOLAT

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Ko'proq ko'rsatish
683
Obunachilar
-124 soatlar
-57 kun
-2030 kun
Postlar arxiv
Абдуллоҳ ибнул Муборак раҳимаҳуллоҳ айтди: Нубувватдан кейин илм нашр қилишдан афзалини билмайман. Муаллим ва муаллималарга тувбо-жаннат бўлсин! © Ибнул Жавзий, «Сифатус Софва».

photo content

Амр ибнул Ос розияллоҳу анҳу: Агар бирортангиз дўзах ҳақиқатини билганида; овозидан айрилгунича қичқирган ва бели сингунича намоз ўқиган бўларди, дедилар. © Ибнул Муборак, «Завоидуз зуҳд», 1007.

Илмга назар қилаоладиган (тушунадиган)лар учун умматга динни сақлаб ва уни етказиб беришлари вожибдир. Агар улар диний илмларни етказмасалар ёки уни сақлашни зое қилсалар, манабу мусулмонларга қилинган энг катта зулмлардан бўлади. © Ибн Таймия, «Мажмуъату ал-Фатаво», 28/187.

Савол: Ассалому алайкум. Устоз салаф солиҳ деганда кимларни тушунамиз. Жазакаллоҳу хойрон. Жавоб: Ва алайкумуссалам. Бу ҳақида олимлар етарлича тушунча бериб ўтишган, деб биламан. Модомики эҳтиёж бор экан, тушунтириб бораверамиз экан ҳам. Хуллас: салаф арабча сўз бўлиб, луғат китобларида маъноси: тақаддум, собиқ ўтган, деб келади. Силафул қавм, дейилса: Олдин ўтган қавм ё қадимда ўтган одамлар, маъносида. Солиҳ фоилу лекин сифату мушаббаҳа, маъноси маълум. Аммо, уламолар тилида икки жиҳатдан тушунилади: Биринчиси: замон жиҳатидан, бу демак ушбу Муҳаммадия умматининг аввалги уч асрда яшаб ўтган: 1. Саҳобалар. 2. Тобеинлар. 3. Таба тобеинлар асри тушунилади. Улардан кейин бу давр инқирозга учраган, вақти тугаб улар билан салафлар даври чеклангандир. Иккинчи: манҳаж-йўналиш, тариқат, услуб жиҳатидан, бу демак то Қиёматга қадар давом этади. То Қиёматдан олдин саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлган майин шаббода қалбида зарра мисқолича йимони бор мўминлар қўлтиқларини силаб ўтиб жонларини олгунича ушбу салфлар манҳажи-йўналиши, услублари бардавомдир. Аммо, бугунги салафия тоифаси бу истилоҳга кирмайди, магар ўша манҳажга мувофиқ бўлса уларга қўшилиб кетади. Лекин, салафия номланишига келсак, бунга уламолар тамбеҳ бериб, танқид қилиб ўтганлар. Чунки бу ном ўша уч асрдаги салафлар яшаб ўтган замон, бу ўшаларнинг йўналишларининг номи, янги тоифанинг номи бўлиши ғалатироқ. Нима бўлса ҳам турфа номлар билан ҳар асрда тоифалар пайдо бўлиши дуруст эмас. Аҳли Исломнинг номи Китобуллоҳда Ҳаж сурасининг охирги оятларида сариҳ келган, улар мусулмонлар. Мусулмонлар ичида аҳли суннанинг номи осорларда иттифоқ бўлиб ворид бўлган. Улар ўзларини суннатга нисбат берувчи ва суннатда бирлашган жамоатдан ажралиб фирқаланишдан сақланувчи: Аҳли сунна вал жамоадирлар. Ана уларга нусрат бор, нажот бор. Валлоҳу аълам. Умар Шоҳир t.me/risolat_net

Нақадар нафис-қиммат баҳо сўзлар: - Сукут қилишни ҳам ўрганинг, худди гапиришни ўрганаётганингиз каби. Ва албатта жим туриш улуғ доноликдир. Сиз гапиришдан кўра эшитишга ҳарисроқ бўлинг. Ва ўзингизга тегишли бўлмаган бирон нарса ҳақида гапирманг. © Абу Дардо розиаллоҳу анҳу. - Рамазон келябди, таёрланинг, деб кўпчилик ҳозирдан хабар тарқата бошлади. Кўзлар қувонади... Лекин, тайёргарликни шу тилдан бошлашга ўхшайди...?! Аллоҳим Рамазонга чиройли ҳолатимизда етказгин, тилимиздан Ўзи рози бўладиган сўзлар чиқишга муяссар қилсин, феълимиздан ҳам албатта. Бу муборак ойга Сени рози қилиб кириб, Сени рози қилиб чиқайлик. Омин.

sticker.webp0.42 KB

• Бало-мусибат аҳли: - Маъсият аҳлидир, гарчи баданлари соппа-соғ бешикаст бўлишса ҳам. • Офият-саломатлик аҳли: Аҳли тоатдир, гарчи баданлари ҳастаю бетоб бўлсалар ҳам. © Ибнул Қоййим, «Уъддатус собирин» 1/58.

🖋 Қуръондан четланишнинг бир қанча тури бор: 🔊 Уни тинглашдан ва унга иймон келтирмоқдан четланиш, унга амал қилишдан, у билан ҳукм ва таҳокум қилишдан четланиш, уни тадаббур қилиш, англаб тушунмоқдан четланиш ва у билан шифоланиш ва даволанмоқдан четланишдир. © Ибнул Қоййим 📚

МУРОЖААТ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Муҳтарам саҳифа аъзолари. Саҳифа мудири камина Абу Солиҳ Умар Шоҳир бўламан. Саҳифамиз Аллоҳнинг изни билан юриб турибди, Алҳамдулиллаҳ... Сизлардан илтимос, ушбу саҳифадан ёки баъзида facebook саҳифамиздан юборилган жўнатмаларимиздан кўчириб нусха олинса агар, уларни ўз ҳолича сўзлари сақланиб, муаллифи ўзгартирилмаган ё ўчирилмаган ҳолда олиб фойдалана олишингизни таакидлаб қўймоқчиман. Бунинг фойда ва зарарли тарафини барчамиз учун бўлишини айтмоқчиман холос. Баъзан эгаси номалум саҳифаларда бир неча йил илгари ёзилган савол жавобларимизни муаллифи ўчирилган ҳолда биродарлар тарафидан таниб билиб қолиб кўрсатилди, уларга раҳматимизни билдирдик. Бу ишлар шаръан дуруст эмас. Шунингдек қолган таржималарни ҳам! Ҳозирча бу қисқача эслатмамиз эди, Аллоҳ барчаларимизни солиҳ амаллар қилишга тўғри йўллаб қўйсин, омин. Барокаллоҳу фикум.

ҲИСОБ КИТОБ КЕТЯПТИ: ⏳📃 • Йиллик амаллар Шаъбон ойида юқорига кўтарилади. Буни Содиқул Масдуқ алайҳи солату ва салом хабар берганлари каби: Албатта бу шундай ойки; унда амаллар юқорига кўтарилади, дедилар. • Ҳафталик амаллар эса душанба ва пайшанба кунлари юқорига кўндаланг қилиниб кўрсатиб турилади, бу ҳақида ҳам Набий алайҳи солату ва саламдан собит бўлган. • Кунлик амаллар куннинг охирида, кечасиники ҳам кечанинг энг охирида юқорига кўндаланг қилиб кўрсатиб борилади. Бу ҳақида эса Абу Мусодан Имом Бухорий ривоят қилганлар. • Сўнгра ажал етганида барча амаллар юқорига кўтарилиб, Аллоҳга кўрсатилади ва саҳифа ўралиб беркитилади: 🗞 Манабу энг охирги кўрсатилишдир. © Ибнул Қоййим, «Тариқул ҳижротайн», 75.

ДАЮС КИМ? Савол: Ассалому алайкум. Саволим бор эди. Синглим ҳижобсиз. Унга шариатга мувофиқ кийинишни рўмол ўрашни айтаман, лекин у хоҳламайди ҳижобга киришни ҳар ҳил баҳоналар билан. Нима қилишга ҳам ҳайронман. Ҳижобсизлиги туфайли мен даюс бўлиб қолмайманми? Жавоб: Ва алайкумуссалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан даюс ҳақида сўралганида: Ўзининг аҳли-оиласига ким кирса ҳам бепарво бўлган-кимсадир, деб жавоб қилганлар. (Байҳақий, Иймон шўъбаларида келтирган). Сиз модомики синглингизни беҳижоб юришига рози бўлмас ва имконингиз борича ҳижобга буюрар экансиз - даюс бўлмайсиз, ин ша Оллоҳ. - Даюс: номаҳрамлардан ўз аҳлини қизғонмайдиган кимса. Лекин синглингиз то ҳижобга кирмагунларича, авратларини ёпмагунича гуноҳкор бўлади. Ҳижобга кирсин, уни Раббисидан буйруқ деб рози бўлиб амал қилса, албатта ўзига ва атрофга ҳам яхши бўлади. - Даюс: ўз аёлини кўчада номаҳрамларга мақтайди, ҳуснини, латофатини кўрсатади, гапириб айтиб беради. Ўзгаларнинг кўзидан сақламай кўчага динсизлар кийимини кийдириб олиб чиқаверади, зийнатлаб, очиқ-сочиқ ва ҳаказо, худдики аёлини сотувга тайёрланганидек. Бу билан ўша эр киши ўз аёлини бошқалар билан баҳам кўради. Хоҳ буни билсин ёки билмаса ҳам. - Даюс: ўз аёлини ёки синглисини ёки қизини бошқа номаҳрамлар билан ношаръий алоқаларда юришини билса ҳам сукут сақлаб тураверади, ғаюрлик, қизғониши йўқ, бирон ҳаракатга келмайди ҳам. - Даюс учун аҳли оиласидан бўлган аёли ёки қизидаги тор киймлар, шимлар оддий ҳолатга айланиб қолган бўлади. Яна хозирда телефонларда ҳам, ўз аҳли оиласини ношаръий суҳбатларига рози бўлиб, ҳазилга олиб жўн юрган даюслар ҳам бор. Синглингизга Аллоҳ ҳидоят берсин. Дуо қилинг, оилавий насиҳатлар олиб боринглар, имкон бўлса масжид домлаларига бориб буни тушинтиришни сўранглар. Аллоҳ билгувчироқ. Умар Шоҳир t.me/risolat_net

Асмои Ҳуснанинг* асоси бўлган уч исм: Аллоҳ, Робб, Раҳмон исмларидир. © Ибнул Қоййим, "Китоби Солат", 346. --------------- * Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари.

sticker.webp0.29 KB

sticker.webp0.58 KB

sticker.webp0.48 KB

Ҳар бир илм кўрган киши, уни тушунтириб бера олади, дегани эмас. Илм бошқа, уни баён қилиб тушунтириш бошқа нарса. У ҳақида баҳс-мунозара қилиш, унга қарши тарафнинг хужжатига жавоб бера олиш - булар ҳам бошқа-бошқа нарсадир. © Ибн Таймия, «Жавобу эътирозия алмисрия аъла футя алҳамавия», 44.

ТАФСИР «Роса амал қилувчидир, чарчавчидир; ўта қизиб турган оловга киради». (Ғошия: 3, 4). Ушбу оят тафсирида муфассирлар икки хил қавл айтганлар: 1. Дунёда ибодат аҳлидан бўлиб ибодат қиляпман, деб тинмай маъсият устида кўп амал қилади, сер ибодат бўлади, лекин Аллоҳ уларнинг ижтиҳоди-тиришиб қилган ибодатларини қабул қилмайди, охиратда эса ловуллаб қизиб турган оловда азобини чарчаб-безиб олади, азобдан чарчайди, мисол: Яҳуд, Насоро обидлари ёки аҳли бидъатлардан обидлари, бидъат устида кўп ибодат қиладиганлари, бидъати хатарли бўлганлари каби. Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу бир бадирий Насроний роҳиби олдидан ўтиб қолиб, уни чақирди, чиройли кўришди-да, кейин унга назар солиб йиғлай бошлади. Шунда одамлар: Эй мўминлар амири бунинг нимаси йиғлатди сизни? - дейишди. Умар: Аллоҳ азза ва жалланинг қавлини эсладим: «Роса амал қилувчидир, чарчавчидир; ловуллаб қизиб турган оловга киради», шу йиғлатди, деди. (Тафсир Ибн Касир). Бу қавлда Ибн Аббос, Ато, Саъид ибн Жубаир, Ибн Касир ва бошқалар. 2. Охиратда уларга мажбурлаб бўйинларига, қўл-оёқларига оғир занжир кишанлар солиниб, ўша ерда ё олов ичида роса ишлайди, роса амал қилади, чарчайди, безийди. Дунёда Аллоҳ учун амал қилмаганига, охиратда роса амал қилади. Бу қавл тўғрироқ: Икрима, Суддий, Ҳасан Басрий, Табарий, Ибн Таймия ва бошқалар. Умар Шоҳир

NO GAME ❌ Абдуллоҳ ибнул Муборак раҳимаҳуллоҳ айтади: Маъмар айтди: Ёш болалар Яҳё ибн Закариёга: - Биз билан юр, бирга ўйнаймиз, дедилар. - У киши алайҳиссалом: Биз ўйин учун яратилмадик, дедилар. Бу ана ўша У Зотнинг: «Ва биз унга болалик чоғидаёқ ҳукмни бердик», сўзидир. (Марям: 12). © Тафсир Ибну Касир, 3/113. Муқотил у киши алайҳиссаломнинг ёшларини: уч ёшлик бола эди, деб айтганлар. Баъзи катталар менга ўйин жўнатган экан, шуни ёзақолдим, жавобан. Мен ҳам Яҳё алайҳиссаломнинг сўзларини жавоб қиламан ўйинчиларга. Умар Шоҳир

Савол: Ассалому алайкум. Биз сафарда эдик, намозларни қаср қилиб ўқишда қаср қилябмиз деб ният қиламизми ёки йўқми? Шу ҳақида иккиланиб қолдик. Жавоб: Ва алайкумуссалам. Намозни қаср қилиб ўқийман, деб ният қилинмайди, тўғри қавлга кўра. Витр намозига ният қилиб киришингиз кифоя. Ният — ибодатларнинг ўзи-зоти саҳиҳ бўлиши учун шарт қилинган, ибодатлар сифати, адади, ҳолати ёки сабабларида эмас. Аллоҳ билгувчироқ. Умар Шоҳир