uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

RİSOLAT

RİSOLAT

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Ko'proq ko'rsatish
683
Obunachilar
-124 soatlar
-57 kun
-2030 kun
Postlar arxiv
Аллоҳ таоло бандасига яхшиликни раво кўрса; унга ўз тоатларини унуттириб, қалби ва тилидан чиқариб ташлайди.* © Ибнул Қоййим, «Мифтаҳу дорис саодат», 1/297. ______ * Изоҳ: Токи манманликка, риёга йўлиқмасин, яхшиликда давом этсин, деб. Умар Шоҳир

НИФОҚ Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан Мовия ал-Ҳузалий розиаллоҳу анҳу айтадилар: Албатта мунофиқ намоз ўқийди, уни эса Аллоҳ ёлғонга чиқаради, рўза тутади, Аллоҳ уни ҳам ёлғонга чиқаради, садақа беради, Аллоҳ уни ҳам ёлғонга чиқаради, жанг қилади, Аллоҳ уни ҳам ёлғонга чиқаради ва (жангда) ўлдирилади ҳам, сўнгра Аллоҳ уни дўзаҳ аҳлидан қилади. (Мусанниф Саҳобалар маърифатида ривоят қилган, саҳиҳ). Имом Ҳофиз Абу Нyаъйм Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Асбаҳоний 336-430 ҳ, "Сифатун нифақ ва наътул мунафиқин" китобидан. Боб: Мунофиқнинг намози, рўзаси, садақаси ва унинг жиҳодининг сифати. Нифоқ ҳам умматга келажак нусратни кечитирувчи, ҳам қоронғуликдан чиқажак нурли йўлни ҳиралаштиргувчи қоп-қора тутун. Аллоҳ таоло барчамизни нифоқ ва мунофиқликдан сақласин. Омин. t.me/risolat_net

- Менга қайсидир шеърдан бир байт юборилди, уни очиб ўқиб, айтдимки: Бугун ўқиган нарсаларим ичида энг яхшиси шу бўлди-да! - У эса ортидан менга: Демакки сен, бугун Қуръон ўқимаган кўринасан! - деди. - Шунда баногоҳ ичимдаги ғафлат уйғонди. Сиздаги ғафлат қачон уйғонади?? © Нақл

Сизни билмасдан сиз ҳақизда иғво юртишган бўлса нега хафа бўласиз, гуноҳларизи ўчириб беришяпти ахир! © Ислом Жаниёний

Энг жирканч қалблардан бири: банданинг қалбида энг яхши мўминларга нисбатан ғашлик-нафрат туришидир. © Ибн Таймия, «Минҳожи суннат», 1/22.

Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Узр вақтингизни олган бўлсам. Бир савол аёл киши эрининг барча айтганларини қилиши фарзми? Жавоб: Ва алайкумуссалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Фарз бўлган ўринда фарз, мустаҳаб бўлса мустаҳаб ва аммо ҳаром, мункар ишларда ҳеч ким ҳеч кимга итоат қилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Махлуққа Аллоҳнинг қайтариқларида итоат қилиш йўқ. Балки тоат фақат маъруф-яхши ишларда", деганлар. (Муслим). Фуқаҳолар айтадики: аёл киши эрига никоҳ ва ақдга тааллуқли барча шаръий ишларда итоат қилиши вожиб; Эрининг изнисиз уйидан ташқарига чиқмаслигида, фарзандлар тарбияси, ётоққа чақирилганида, эрининг яқинларини ҳурмат қилишида, уй ва мулкка тегишли нарсаларни муҳофаза этиши, уй тасарруфотларида эридан сўраши, маслаҳат қилиш ва нафл рўза тутишга рухсат олиши каби. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Агарда аёл; беш вақт намозини ўқиса, Рамазонда рўзасини тутса, номусини (ҳаромдан, номаҳрамлардан) сақласа ва эрига итоат қилса, унга: Жаннатга - унинг эшикларидан хоҳлаганингдан кир, дейилади. (Ибн Ҳиббон). Умуман ҳадисларда аёл ўз эрига итоат қилиши муболаға қилинган, кўп тарғиб қилинган. Уламолардан ҳатто: Аёл киши учун Аллоҳнинг фарзидан кейин, эрга итоат қилиш туради, бу итоат ҳатто аёлнинг ўз ота-онасидан ҳам олдин туради, деганлар. Аллоҳ билгувчироқ. © Умар Шоҳир

Дўстнинг энг ёмони: сиздан бирон яхшиликни кўрса (кўрмаганга олиб) беркитиб қўяди, агар сизда бирон ёмонликни билиб қолса эълон қилади! © Шайх Абдулмунъим Мустафо Ҳалима

ШАРМУ ҲАЁ ДИНДАНДИР! - Савол: Баъзи одамлар хижолатли масалада савол беришни истасалар, гапни: шариятда шарм йўқ, деб бошлайдилар, манашу ибора тўғрими? - Жавоб: Алҳамдулиллаҳ... Шариятда шарм йўқ, ибораси ғалати айтилиб қолган, балки шарму ҳаё диндандир. Тўғриси бундоқ айтилмоғидир, масалан: Аллоҳ таоло ҳақдан (яъни уни баён қилишдан) уялмайди, дейилса бўлади, бу мисол учун Умму Салама ҳадисида келгани каби, унда: Умму Салама Расулуллоҳ алайҳи солату ва салом олдиларига келиб: Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ ҳақдан уялмайди, албатта. Аёл киши агар эҳтилом бўлиб қолса ғусл қиладими? - деди. Расулуллоҳ алайҳи солату ва салом: Агар сувни кўрса, дедилар. Умму Салама юзларини тўсиб олди-да, кейин: Эй Аллоҳнинг Расули! Аёл ҳам эҳтилом бўладими (яъни унда ҳам маний суви бўладими)? - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Ҳа-да, бўлмаса, бола у-(онаси)га қаердан ўхшасин. (Бухорий, Муслим). © Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид. Ислом савол ва жавоб саҳифаси: http://islamqa.info/ar/12370 Умар Шоҳир

- Аллоҳ таоло Ўз китобида Ўзига ҳамд айтиш билан бошлади. Ўз рисолатини Ўзига энг кўп ҳамд айтгувчи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юбориб хотималади. - Одам алайҳиссалом биринчи осмонда яралар экан, руҳи баданига кирши биланоқ энг аввал нутқ қилган сўзи: Алҳамдулиллаҳ, бўлди. (Абду Pаззоқ, Мусаннифга қаранг). Ва жаннат аҳлининг энг охирги даъвоси ҳам: Алҳамдулиллаҳ ... Барча ҳамду сано Ўзинга бўлсин Рaббим Аллоҳ!

Аччиқ ҳақиқат👆 - Сўровчи сўраяпти: Шайх, сиздан бир савол сўрасам майлими? - Шайх: Бемалол. - Сўровчи: Менга салафларнинг Қуръон билан ўтказадиган вақтларини айтиб берсангиз, қандай эди? - Шайх: Худди биз қўл телефонга боғланиб қолганимиздек вақт ўтказардилар. © Нақл

photo content

Аллоҳ бир бандасига синов бериб, кейин унинг қалбини кузатиб: бандани Раббисига шукр қилувчи, Ўзидан рози бўлиб, ажр умид қилиб турган ҳолатини кўриши нақадар гўзал! © Moslehoon

photo content

ИБРАТЛИ ҚИССА Али ибн Саъид Тарих китобида бир қиссани ҳикоя қилади: Бир киши масжидда осилиқ турган қандилни ўғирлаганди, уни тутиб қозига олиб келинди. Қози ҳам уни Ҳокимга жўнатди. - Ҳоким унга: Сен шўринг қурғур, келиб-келиб масжиддаги кумушни ўғирладингми? - деди. - Бояги ўғирлаган киши: Мен фақатгина Раббимнинг молини ўғирладим, мен бир бечора камбағалман ва менинг оч ўтирган қизларим бор. Ахир уларга инфоқ қилиш, бу матоҳни масжидга осиб қўйишдан хайрлироқ иш эмасми! - деди. - Шунда Ҳокимнинг кўзлари ёшга тўлди ва Қозига унга хушмуомалада бўлишини айтиб, қизларини келтиришга амр қилди. У киши қизларини олиб келди. Шунда Қози қизларга уч минг дийнор бериб сепини тайёрлаб, турмушга узатишни ҳам амр қилди ва қандилни жомеъ масжидига қайтаргизди. © Ибн Ҳажар Асқалоний, «Рафъил иср ъан қузоти Миср». Мутаржим: Абу Солиҳ

Кун ҳикмати: Умр зиёда бўлиши билан, умр ҳам қисқаради. Вақт қадрини жаннатга шошган билади. Умри сўнггида надомат қилмаган оқил, ёшлигидан охират тугунини тўлдириб олган зоҳиддир. © Умар Шоҳир

«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва рост-адолатлик сўзни сўзланглар, (демак шунда) сизларнинг амалларингизни (яъни ишларингизни) салоҳиятлик қилади (яъни яхшилаб ёмонини кетказади) ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Ва ким Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилса, дарҳақиқат (шундагина) улуғ ютуқни зафар қучибди». (Аҳзоб: 70, 71).

ФОЙДА: АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ - Ҳамду сано, у: яхши кўриб, муҳаббатла, албатта ният билан чиройли бўлган Жамил Зотни гўзал сўзлар билан мақтамоқ, улуғламоқдир. Бунга фақат Аллоҳ табарока ва таоло мустаҳиқдир. У Зотнинг Ўзини, сифатларини ҳамда барча ишларини бекаму кўст деб билган ҳолда улуғламоқдир. - Энг яхши дуо ҳамд билан бошланган дуодир. - Ҳамд ва сано айтиш билан мақтовнинг ўртасидаги фарқ, мақтовга ният шарт эмас, аммо, Аллоҳга ҳамду сано айтишда албатта ният билан дилдан айтилади. - Ҳамду сано, мақтовни махлуққа мутлақо ишлатиш ширкдир. Магар Аллоҳнинг фазли ва солиҳ амалига боғлаб истисно қаторида айтиш жоиздир. Аллоҳ таолога еру осмонда ва у иккисининг орасида, аввалида ҳам, охирида ҳам барча ҳамдлар хосдир. Алҳамдулиллаҳ Аллоҳга маҳбуб калималардан биридир, бас Раббингизга ҳамд айтишни кўпайтиринг! © Умар Шоҳир

Умрини нимада ўтказгани ҳақида сўралур банда.
Умрини нимада ўтказгани ҳақида сўралур банда.

• Имоми Кисоий* раҳимаҳуллоҳ айтади: Ҳорун Рошидга намозда имомлик қилгандим. Шунда ўз қироатимга берилиб кетиб, бир оятда ёш бола ҳам хато қилмайдиган бир хатога йўл қўйдим: {‎لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ} «Лаъаллаҳум яржиъун», демоқчи бўлиб: {‎لَعَلَّهُمْ يَرْجِعِينَ} «Лаъаллаҳум яржиъин», деб юборибман. Аллоҳга қасам, Ҳорун менга хато қилдингиз, деб айтишга журъат қилмади. Лекин салом берганимдан сўнг, менга қараб: - Эй Кисоий, бу қайси луғат? - деган эди, мен: - Эй Амирул мўминин, тулпор ҳам қоқилар экан-да, - дедим. Ҳорун: - Ҳа шундай, - деб қўйди. • Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ ушбу қиссани изоҳлаб шундоқ дейди: Бу гапларни фаҳмлаган киши биладики: олим ҳар қанча иқтидорли ва илмда кўзга кўринган бўлмасин, хато ва тойилишдан холи эмас.. Шундай экан, уни илмда камситманг, қадрини ерга урманг, обрўсини тўкманг! Демак, кимки аҳли илм ва фазилат соҳибларининг хато-камчиликларини шу тарзда қабул қиларкан: унинг тутган йўли мақтовга сазовор кўрилади ва раҳматга лоиқ маслакда бўлади ва тўғри йўлга муваффақ қилинади. © Заҳабий, «Сияру аъламин нубала», 14/376. _____ * Имом Кисоий мутақаддим қироат ва араб тили олимларидан. t.me/risolat_net

АРАБ ТИЛИ МУҲИМЛИГИ - Талаби илм ўз илм даражасини билмоқчи бўлса араб тилидан тўплаган сармоясига қарасин. Араб тилиси кучли бўлса шаръий илмда ҳам кучли бўлаолади. Агар ўртача бўлса ўртача ва агар заиф бўлса заиф демак... Энди умуман араб тилисиз динланган киши ҳақида нима дейиш мумкин? Жавоб: Ғирт муқаллид. - Қани энди араб тили яна ажамлар орасида тирилса, одамлар динга маҳкам боғлансалар, англасалар ... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: Кимга Аллоҳ яхшликни хоҳласа, уни динда теранг англагувчи қилади. (Бухорий, 71. Муслим, 1037). Агар яхшиликни хоҳламаган бўлсачи? Жавоб: йиғлагин, эй оми! Динни англамасанг йиғлагин, араб тилисиз қандай ҳам ангалаб етардинг! © Умар Шоҳир