uz
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Ko'proq ko'rsatish
683
Obunachilar
-124 soatlar
-57 kun
-2030 kun
Postlar arxiv
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Тўртинчи ҳадис: Боб: Аёл, эрига сўзи ёки бошқа бирон нарса билан хоҳ ёнида ёки ёнида йўқ бўлиш
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Тўртинчи ҳадис: Боб: Аёл, эрига сўзи ёки бошқа бирон нарса билан хоҳ ёнида ёки ёнида йўқ бўлишидан қатъий назар озор бериши жоиз эмас. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бу дунёда аёл киши эрига озор берган вақтда унинг (жаннатдаги) ҳурлардан бўлган аёли: «Унга озор берма, Аллоҳ яксон қилгур. У сенинг олдингда бир меҳмон ва сендан ажралиб, бизга келишига оз қолди», дейди». Термизий «Саҳиҳ», 1174. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Учинчи ҳадис: Боб: Аёл киши эрининг изнисиз нафл рўза тутиши ва унинг рухсатисиз уйига ҳеч ким
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Учинчи ҳадис: Боб: Аёл киши эрининг изнисиз нафл рўза тутиши ва унинг рухсатисиз уйига ҳеч кимни ҳатто маҳрамларини ҳам киритиши жоиз эмас. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Аёл эри турганда унинг изнисиз рўза тутиши ҳалол эмас. Ва уйида (ҳеч кимга) изн бермайди магар унинг изни билан». Бухорий «Саҳиҳ», 5195. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан, Набий соллаллоҳу анҳу айтади: «Аллоҳ бирор кишига ажалини кечиктириб то у олтмиш йилга етгунч
Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан, Набий соллаллоҳу анҳу айтади: «Аллоҳ бирор кишига ажалини кечиктириб то у олтмиш йилга етгунча узр бермайди». Бухорий «Саҳиҳ», 6057. * * * Унга узр бермайди: яъни узри йўқ, ишлари оз, фарзандлари катта бўлиб ва ўзидаги кучи-шаҳвати заиф бўлгани сабаб унга тақсирот-гуноҳ қилишига баҳона қолмайди. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Омадсиз камбағаллар: - Телевизор кўрасан, лекин билимдон бўлиш учун эса китоб ўқимайсан. - Иш излайсан ё ишлайсан, лекин кучайиш фурсати ҳақида ўйламайсан. - Енгил ҳаётда ўйнаб-кулиб юрасан, масъулиятдан эса қўрқасан. - Хатоларингдан ибрат олиб ҳаётингни тузатмайсан, бошқалардан ибрат ҳам олмайсан. - Қолибга солгандай ўзгармас бўлиб қолгансан, доим ўсиб-ривожланишни эса тарк қилгансан. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Иккинчи ҳадис: Боб: Агарда аёл киши уйидан чиқса шайтон уни эркаклар кўзида зийнатли қилиб кўр
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Иккинчи ҳадис: Боб: Агарда аёл киши уйидан чиқса шайтон уни эркаклар кўзида зийнатли қилиб кўрсатади, бас, улар аёлга қарайди натижада фитна бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл авратдир. Бордию, у (ташқарига) чиқса; уни шайтон кўркам қилиб кўрсатади. Аниқ-ки, у ўз уйининг ичидан кўра Аллоҳнинг юзига яқинроқ бўлолмайди». Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ», 5598. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Биринчи ҳадис: Боб: Аёл киши уйида қолиши ташқарига чиқишидан кўра яхшироқдир, ҳатто масжидга
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Биринчи ҳадис: Боб: Аёл киши уйида қолиши ташқарига чиқишидан кўра яхшироқдир, ҳатто масжидга чиқишидан ҳам. Ибн Умар розиаллоҳу анҳудан, айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёлларни масжиддан тўсманглар ва ўз уйлари ўзлари учун яхшироқдир». «Саҳиҳул жомеъ», 7458. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Биринчи ҳадис: Боб: Аёл киши уйида қолиши ташқарига чиқишидан кўра яхшироқдир, ҳатто масжидга
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар – Биринчи ҳадис: Боб: Аёл киши уйида қолиши ташқарига чиқишидан кўра яхшироқдир, ҳатто масжидга чиқишидан ҳам. Ибн Умар розиаллоҳу анҳудан, айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Аёлларни масжиддан тўсманглар ва ўз уйлари ўзлари учун яхшироқдир». «Саҳиҳул жомеъ», 7458. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Талаби илм - ибодатдадир! 𖣔 Рисолат - @risolat_net
Талаби илм - ибодатдадир! 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 ҲОЛАТИМИЗ Абу Амр ибн Нужайд раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳар бир ҳолат илм натижасидан ҳосил бўлмаса, эгасига берадиган фойдасидан зарари кўпроқ бўлади». © Ибнул Қоййим, «Мадориж», 2/435. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Кўз ёш: Нафс илми ва тиб аниқлаган иш; йиғламоқ уйқуни созлайди, уйқудан бош оғриғисиз уйғонишга сабаб бўлади. Ибодатларда
𖦹 Кўз ёш: Нафс илми ва тиб аниқлаган иш; йиғламоқ уйқуни созлайди, уйқудан бош оғриғисиз уйғонишга сабаб бўлади. Ибодатларда йиғламоқ, Аллоҳ таолонинг ҳисоб мақомида туришдан қўрқиб кўз ёш тўкиш нафсни поклайди, йиғи учун мана шу фазилат кифоядир: «Дарҳақиқат, ким уни покласа нажот топди». (Шамс: 9). 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Ерда жаннат бўлса, у фақатгина илм мажлисидир, ё олимлар китоблари билан узлатда қолиб жаннатни ҳис қилишдир: «Ердаги жаннат хонамиз шундай кутибхоналардан бўлсин», телефондаги фитналар бўлмасин! 𖣔 Рисолат - @risolat_net

«Бирор япроқ тушмасин-ки, магар уни билади». (Анъом: 59). 𖣔 Рисолат - @risolat_net
«Бирор япроқ тушмасин-ки, магар уни билади». (Анъом: 59). 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

𖦹 СУКУТНИНГ ФОЙДАЛАРИ: - Ютуққа эришганингда сукут сақлаш: ишончдир. - Ғазабланганда сукут сақлашинг: кучдир. - Иш вақтида сукутда бўлишинг: ижоддир. - Зарар етканда сукут сақлашинг: ҳикматдир. - Қаҳрга учраганда сукут сақлаш: юқори даражага кўтаради. - Одамлар насиҳат қилганда сукут сақлаш: одобдир. - Муҳтожликда сукутда бўлиш: иззатдир. - Хафачиликда сукутда бўлиш: сабрдир. • Гапирсанг фақатгина сукут қилишдан кўра яхшироқ бўлган сўзни гапир, ёки сукутда бўл, тил офатидан ҳазр бўл! 𖣔 Рисолат - @risolat_net

▫️Одамларнинг саййиди: Муҳаммад соллаллаоҳу алайҳи ва саллам. ▫️Сиддиқ: Абу Бакр ▫️Форуқ: Умар ▫️Зун-нуройни: Усмон ▫️Абу Туроб: Али ▫️Масжид кабутари: Абдуллоҳ ибн Зубайр ▫️Икки қанотли киши: Жаъфар ибн Абу Толиб ▫️Асадуллоҳ: Ҳамза ▫️Сайфуллоҳ: Холид ▫️Қуръон таржимони: Ибн Аббос ▫️Қуръонни жамлаган киши: Зайд ибн Собит ▫️Ҳиббур-Расул: Зайд ибн Ҳориса ▫️Умматнинг омонатчиси: Абу Убайда 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

photo content

𖦹 Уч нарсани сир тутиш мувафаққият суннатидир: 1. Режа қилинган ишларни амалга ошириб яхши натижа ҳосил бўлгунча ошкор қилмаслик: - Сўнгра шукр қилиш. - Ва у билан ховлиқиб кетмаслик. 2. Шахсий ҳаётни махфий қолиши: - Оилани ҳар бир ундан бўлмагандан авайлаш лозим. - Оила авратдир, яшириш фарздир. 3. Даромад ва фойдаларни овоза қилмаслик: - Келган яхшилик балога айланмаслиги учун у билан мақтанмаслик, исроф қилмаслик. - Ва уни яшириб бахиллик ҳам қилмаслик, балки ўнг қўл берганини чап қўлга билдирмай садақа қилиш. ©️ Умар Шоҳир 𖣔 Рисолат - @risolat_net