RİSOLAT
رفتن به کانال در Telegram
683
مشترکین
-124 ساعت
-57 روز
-2030 روز
آرشیو پست ها
683
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар
– Тўртинчи ҳадис:
Боб: Аёл, эрига сўзи ёки бошқа бирон нарса билан хоҳ ёнида ёки ёнида йўқ бўлишидан қатъий назар озор бериши жоиз эмас.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бу дунёда аёл киши эрига озор берган вақтда унинг (жаннатдаги) ҳурлардан бўлган аёли: «Унга озор берма, Аллоҳ яксон қилгур. У сенинг олдингда бир меҳмон ва сендан ажралиб, бизга келишига оз қолди», дейди».
Термизий «Саҳиҳ», 1174.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар
– Учинчи ҳадис:
Боб: Аёл киши эрининг изнисиз нафл рўза тутиши ва унинг рухсатисиз уйига ҳеч кимни ҳатто маҳрамларини ҳам киритиши жоиз эмас.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Аёл эри турганда унинг изнисиз рўза тутиши ҳалол эмас. Ва уйида (ҳеч кимга) изн бермайди магар унинг изни билан».
Бухорий «Саҳиҳ», 5195.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан, Набий соллаллоҳу анҳу айтади: «Аллоҳ бирор кишига ажалини кечиктириб то у олтмиш йилга етгунча узр бермайди».
Бухорий «Саҳиҳ», 6057.
* * *
Унга узр бермайди: яъни узри йўқ, ишлари оз, фарзандлари катта бўлиб ва ўзидаги кучи-шаҳвати заиф бўлгани сабаб унга тақсирот-гуноҳ қилишига баҳона қолмайди.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Омадсиз камбағаллар:
- Телевизор кўрасан, лекин билимдон бўлиш учун эса китоб ўқимайсан.
- Иш излайсан ё ишлайсан, лекин кучайиш фурсати ҳақида ўйламайсан.
- Енгил ҳаётда ўйнаб-кулиб юрасан, масъулиятдан эса қўрқасан.
- Хатоларингдан ибрат олиб ҳаётингни тузатмайсан, бошқалардан ибрат ҳам олмайсан.
- Қолибга солгандай ўзгармас бўлиб қолгансан, доим ўсиб-ривожланишни эса тарк қилгансан.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар
– Иккинчи ҳадис:
Боб: Агарда аёл киши уйидан чиқса шайтон уни эркаклар кўзида зийнатли қилиб кўрсатади, бас, улар аёлга қарайди натижада фитна бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл авратдир. Бордию, у (ташқарига) чиқса; уни шайтон кўркам қилиб кўрсатади.
Аниқ-ки, у ўз уйининг ичидан кўра Аллоҳнинг юзига яқинроқ бўлолмайди».
Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ», 5598.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар
– Биринчи ҳадис:
Боб: Аёл киши уйида қолиши ташқарига чиқишидан кўра яхшироқдир, ҳатто масжидга чиқишидан ҳам.
Ибн Умар розиаллоҳу анҳудан, айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёлларни масжиддан тўсманглар ва ўз уйлари ўзлари учун яхшироқдир».
«Саҳиҳул жомеъ», 7458.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Аёлларга тегишли ҳадислар
– Биринчи ҳадис:
Боб: Аёл киши уйида қолиши ташқарига чиқишидан кўра яхшироқдир, ҳатто масжидга чиқишидан ҳам.
Ибн Умар розиаллоҳу анҳудан, айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Аёлларни масжиддан тўсманглар ва ўз уйлари ўзлари учун яхшироқдир».
«Саҳиҳул жомеъ», 7458.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 ҲОЛАТИМИЗ
Абу Амр ибн Нужайд раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ҳар бир ҳолат илм натижасидан ҳосил бўлмаса, эгасига берадиган фойдасидан зарари кўпроқ бўлади».
© Ибнул Қоййим, «Мадориж», 2/435.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Кўз ёш:
Нафс илми ва тиб аниқлаган иш; йиғламоқ уйқуни созлайди, уйқудан бош оғриғисиз уйғонишга сабаб бўлади.
Ибодатларда йиғламоқ, Аллоҳ таолонинг ҳисоб мақомида туришдан қўрқиб кўз ёш тўкиш нафсни поклайди, йиғи учун мана шу фазилат кифоядир: «Дарҳақиқат, ким уни покласа нажот топди». (Шамс: 9).
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ерда жаннат бўлса, у фақатгина илм мажлисидир, ё олимлар китоблари билан узлатда қолиб жаннатни ҳис қилишдир:
«Ердаги жаннат хонамиз шундай кутибхоналардан бўлсин», телефондаги фитналар бўлмасин!
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 СУКУТНИНГ ФОЙДАЛАРИ:
- Ютуққа эришганингда сукут сақлаш: ишончдир.
- Ғазабланганда сукут сақлашинг: кучдир.
- Иш вақтида сукутда бўлишинг: ижоддир.
- Зарар етканда сукут сақлашинг: ҳикматдир.
- Қаҳрга учраганда сукут сақлаш: юқори даражага кўтаради.
- Одамлар насиҳат қилганда сукут сақлаш: одобдир.
- Муҳтожликда сукутда бўлиш: иззатдир.
- Хафачиликда сукутда бўлиш: сабрдир.
• Гапирсанг фақатгина сукут қилишдан кўра яхшироқ бўлган сўзни гапир, ёки сукутда бўл, тил офатидан ҳазр бўл!
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
▫️Одамларнинг саййиди: Муҳаммад соллаллаоҳу алайҳи ва саллам.
▫️Сиддиқ: Абу Бакр
▫️Форуқ: Умар
▫️Зун-нуройни: Усмон
▫️Абу Туроб: Али
▫️Масжид кабутари: Абдуллоҳ ибн Зубайр
▫️Икки қанотли киши: Жаъфар ибн Абу Толиб
▫️Асадуллоҳ: Ҳамза
▫️Сайфуллоҳ: Холид
▫️Қуръон таржимони: Ибн Аббос
▫️Қуръонни жамлаган киши: Зайд ибн Собит
▫️Ҳиббур-Расул: Зайд ибн Ҳориса
▫️Умматнинг омонатчиси: Абу Убайда
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Уч нарсани сир тутиш мувафаққият суннатидир:
1. Режа қилинган ишларни амалга ошириб яхши натижа ҳосил бўлгунча ошкор қилмаслик:
- Сўнгра шукр қилиш.
- Ва у билан ховлиқиб кетмаслик.
2. Шахсий ҳаётни махфий қолиши:
- Оилани ҳар бир ундан бўлмагандан авайлаш лозим.
- Оила авратдир, яшириш фарздир.
3. Даромад ва фойдаларни овоза қилмаслик:
- Келган яхшилик балога айланмаслиги учун у билан мақтанмаслик, исроф қилмаслик.
- Ва уни яшириб бахиллик ҳам қилмаслик, балки ўнг қўл берганини чап қўлга билдирмай садақа қилиш.
©️ Умар Шоҳир
𖣔 Рисолат - @risolat_net
