uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 112 201 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 294-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 472-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 112 201 obunachiga ega bo‘ldi.

27 Noyabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 062 ga, so‘nggi 24 soatda esa -211 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 27.22% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 18.05% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 30 249 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 20 056 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 35 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 28 Noyabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

112 194
Obunachilar
-21124 soatlar
+1807 kun
-2 06230 kun
Postlar arxiv
​​Ишхонадаман. Хонага кўринишидан 40 ёшлардаги бир киши кириб келди. - Ассалому алайкум. Опа, фарзандли бўлган эдим. Метрика олиш учун нима қилишим керак. - Эр-хотинни паспорти ва ЗАГС қоғоз керак бўлади. - Ие, ҳужжатларни олиб келмабману, шундай ёзиб беравермайсизми? - Йўғ-е, бўлмайдида. - Жуда узоқ вақт кетмайдими? - Ҳужжатларни олиб келаверинг, тезда ишингиз битади. Бирор соат ўтмай йигит яна кириб келди. -Сиз ёзиб бўлгандан кейин нима қилишим керак? - Нечанчи фарзандингиз? - Тўртинчиси. - Тўртинчи фарзандда ҳам метрика олиш учун нима қилишни билмайсизми? - Ҳа, опа, чиндан билмайман. - йигит хўрсинди. Бироз тўхтадида, кейин гапларини давом эттирди. - Дадамни ўтганларига энди уч ой бўлади. Ишонмассиз, шу уч ой ичидаёқ шунақаям ўринлари билиняптики... Йигит яна тин олди ва; - Дадам ҳаётликларида, бирор маротаба ҳам уйимиздаги ҳужжат ишлари билан шуғулланмаганман. Ҳаттоки фарзандларимга ҳам метрикани дадамни ўзлари олиб келишган эди. Баъзи бир коммунал тўловларни борлигини билмас ҳам эканман. Рўзғор бозорлигини-ку айтмай қўяверай. Дадам ҳали ёшлар, бақувватлар деб юраверибмиз, ўлимни хаёлимизга ҳам келтирмагандик. Энди ўйласам, айтарли хизматларини қилмабман ҳам. Ўтгунларича улар биз фарзандларни хизматимизни қилишибди. Менга шу армон бўлиб қолди.-деди. Йигит гапидан тўхтади, назаримда айтмоқчи бўлган гапларини айтолмади, кўзларида ёш қалқди, сўзлари бўғзига тиқилди. Малика Аъзамжонова. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 Sen 2024, 01:03

СЎРАДИЛАР... Сўрадилар: Роббинг ким? Айтдимки: Якка бир Аллоҳ. Сўрадилар: Аллоҳдан кейин ҳам бир эганг бордир? Айтдимки: Отам
СЎРАДИЛАР... Сўрадилар: Роббинг ким? Айтдимки: Якка бир Аллоҳ. Сўрадилар: Аллоҳдан кейин ҳам бир эганг бордир? Айтдимки: Отамнинг буйруғи жисмимга жодир. Сўрадилар: Сен учун доимо ким у жонсарак? Айтдимки: У ОНАМ, мен учун кўкдаги малак. Сўрадилар: Аканг-чи, у сенга қанчалик керак? Айтдимки: Отамнинг ўрнида отамдир бешак. Сўрадилар: Опангни, қандайин кўрасан азиз? Айтдимки: Пойига бош қўйгум, онамдек азиз. Сўрадилар: Укалар, сингиллар, ким сенга улар? Айтдимки: Бири қош, бири кўз, борлиғим шулар... Сўрадилар: Дўстларинг ўрнини сўзла-чи бизга Айтдимки: Дўстим кўп, қай бирин айтайин сизга? Сўрадилар: Рост сўзла, дўст учун бергаймисан жон? Айтдимки: Ўйланиб ўтирсам тарк этсин иймон....! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 Sen 2024, 00:15

ОИЛА АЪЗОЛАРИНГИЗ Ота: Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир. Она: Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир. Ака-ука: Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир. Опа-сингил: Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир. Ўғил: Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир. Қиз: Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузуриндаги омонатдир. Жуфти ҳалол: Динингнинг ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту ҳалолангдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 Sen 2024, 00:12
15 Sen 2024, ~00:15

Тонгни бизла қарши олганларга КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 Sen 2024, 23:03

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган яхшиларим,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 Sen 2024, 21:31

👍👍👍👍👍 Batafsil Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон! Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила Аллоҳ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин. Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
14 Sen 2024, 20:23

Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин! Хайрли тун, қадрдон... Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 Sen 2024, 12:16

❕БОЙМИЗ ДЕБ ЮР ОНАСИ 🎙Санжар Шодиев ✍Шухрат Шон 🥀 "Ҳаёт тўфонлари қанчалар тўзғитмасин, сен инсонларга холингни яхши кўрсатавер... Бошқаларнинг сенга раҳми келганидан кўра дардингни яширганинг анча гўзалроқдир!" •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 Sen 2024, 12:01

​​📖 ХИКМАТЛАР  ХАЗИНАСИ 📖 Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади. 📖 Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир. 📖 Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади. 📖 Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил. 📖 Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир. 📖 Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди. 📖 Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 Sen 2024, 11:39

#Билармидингиз Қиёмат куни энг кўп тарози босадиган нарса қайси амал? Жавобни билмасангиз билиб олинг 👇
14 Sen 2024, 11:27
15 Sen 2024, ~10:57

КУЯВЕРМА ДУНЁ ИШИГА... ✍️Нилуфар Темур қизи 🎙Рамзиддин Эгамбердиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 Sen 2024, 08:07

Имом Ибн Жавзий айтадилар: * Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники; * Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳд
Имом Ибн Жавзий айтадилар: * Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники; * Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан; * Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида; * Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур; * Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам  Аллоҳ ҳеч қачон унутмас; * Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг; * Очиққўл бўлинг ва шу билан  мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз. "Қалам" учун арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 Sen 2024, 07:24

💆‍♀️Болаларим кундан кунга инжиқлашиб кетяпти. Хеч айтганимни қилишмайди. Биттаси ўлгудай қўрқоқ, биттаси жудда шўх, бири ин
💆‍♀️Болаларим кундан кунга инжиқлашиб кетяпти. Хеч айтганимни қилишмайди. Биттаси ўлгудай қўрқоқ, биттаси жудда шўх, бири инжиқ, бири тортинчоқ, бири умуман овқат емайди! 🙇‍♂️"Урсам эти қотааар, сўксам бети қотар" нима қилишга бошим қотиб ўтирсам телеграмдан бир канал чиқиб қолди. Йўқотиб қўймай деб тезда обуна бўлиб олдим! Мана 2 ойдирку ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ каналини хар куни кузатаман. Нафақат бола тарбиясига, балки ўзимни қийнаган бошқа муаммоларга хам ечим топаман! Тезда уланиб олинглар бу ёпиқ канал кейин қидириб топа олмайсизлар!👇 https://t.me/+m_n934YmPzc2M2Vi
14 Sen 2024, 07:14
15 Sen 2024, ~08:27

​​#сабоқ ОТАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим. ▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак. ▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди. ▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди. ▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди. ▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир. ▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас! ▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма! ОНАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. ▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. ▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! ▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! ▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. ▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. ▪️7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин! Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 Sen 2024, 06:44
14 Sen 2024, ~06:44

​​#сабоқ ОТАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим. ▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак. ▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди. ▪️4. Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди. ▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди. ▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир. ▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас! ▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма! ОНАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. ▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. ▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! ▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! ▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. ▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. ▪️7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин! Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 Sen 2024, 06:41

Repost from N/a
🦄Битта гулни 🌼 танланг! ва қанақа инсон эканлигингизни билиб олинг👇      1⃣ 🌻   4⃣ 🤩      2⃣ 🌸       5⃣ 🪷      3⃣ 🌸 6⃣ 🌹 100% жавоблар тўғри 👇🏻👇🏻❤️‍🔥🙈
14 Sen 2024, 06:26
15 Sen 2024, ~08:27

Бир неча кун олдин Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди эканлигини суд расман тасдиқлади. Шунга қарамай Зохиршох (укаликни тан олгиси келмай) отаси қилган номардликни байроқ қилибди. Онаси "қўй болам" демабди-ки, "от изини той босибди"... жуда уятли ишлар бўляптида...  Ўткинчи тахт учун шунчалик тубанликка бориш шартми?! Эскиларни "Султон суягини хор қилмайди" деган гапи бўларди. Эссиз шунча шон, шунча шухрат.. сақлаб қололмадилар... озгина одамийлик етмади... Отаси ўтгандан кейин бу ишларни нима кераги бор эди, деганлар диққатига фикрим: Ботир Қодиров хам одам, ўспирин фарзандлари бор ота у. Ўша фарзандлари "ота-боболаримиз ким?" "Биз кимларнинг авлодимиз?" деса, "Билмайман" десинми?! Шунинг учун ҳам аниқлик керак бўлди Ботир Қодировга отасининг яхши ишларини қўшиқларини ёйиб, кўп йиллар элга хизмат қилишини тилаб қоламиз Ўтганларни Аллоҳ рахматига олсин, гуноҳларини кечирсин, жаннатидан жой ато қилсин •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 Sen 2024, 05:24

УЧ ЎҒИЛ Бир отадан уч ўғил, Хаёллари пуч ўғил. Бугун элнинг ичида, Не савдога дуч ўғил. Умр узун бир издир, Авлодлар унга юзд
УЧ ЎҒИЛ Бир отадан уч ўғил, Хаёллари пуч ўғил. Бугун элнинг ичида, Не савдога дуч ўғил. Умр узун бир издир, Авлодлар унга юздир, Айро кетса, ожиздир, Бирлашганда куч ўғил. Ўйлайди ҳар ким навфин, Олмайман ҳеч тарафин, Ота шаънин, шарафин, Асрамоқлик бурч, ўғил! Тўхтат, кўнгил озорин, Маломатлар бозорин, Бориб отанг мозорин, Тупроқларин қуч ўғил. Ким ҳақу, кимдир ноҳақ, Кўрсатгайдир ўзи вақт, Ал қасосу минал Ҳақ, Бир Худодан ўч, ўғил! Тутмай шернинг ноласи, Топ муроса, чорасин, Шер бўлгай, шер боласи, Иғволардан кеч ўғил. Бир отадан уч ўғил, Хаёллари пуч ўғил. Бугун элнинг ичида, Не савдога дуч ўғил. Ўлмасбек Самарқандий.
14 Sen 2024, 04:36

​​​​ОГОҲ  БЎЛИНГ! Агар бирор яқин кишингизга бирор номаъқул ишни қилмаслик ҳақида насиҳат қилсангиз у сизга: "Кўпчилик шундай қиляпти-ку" деб эътироз билдирса, сиз унга айтинг, "Қуръони каримда "кўпчилик одамлар" деган сўздан кейин "билмайдилар", "шукр қилмайдилар", "имон келтирмайдилар" деган жумлалар келади. Ёки бўлмаса, "уларнинг кўпчиликлари" деган жумладан кейин "фосиқлардир", "жоҳиллардир", "юз ўгирувчилардир", ақлларини ишлатмайдилар", "эшитмайдилар" деган жумлалар келади". Бас, шундай экан сиз кўпчилик эмас, балки Аллоҳ мақтаган озчиликлардан бўлишга ҳаракат қилинг. Қуръони каримда: "бандаларим орасида жуда ҳам озчиликлари шукр қиладилар", "у билан бирга жуда озчилик имон келтирди", "аввалгилардан кўпчилик, кейингилардан эса озчиликдир" деган оятлар бор. Демак, кўплик доим ҳам ҳақиқат - яхшилик учун меъёр эмас экан. Аллоҳим бизларни озчилик - яхшилар қаторида қилгин...🤲 Дуо килганда хам "кўпларни каторида қил" дея дуо килишдан сақланинг, Азизлар... Билганларимизни бир биримизга улашайлик... бир биримизни огоҳ этайлик... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 Sen 2024, 03:05

ИНСОНЛАРНИНГ  СИЗНИНГ УСТИНГИЗДАГИ  ҲАҚЛАРИ  УЧ ХИЛ  БЎЛАДИ: 1. Агар Кофир бўлса, унинг сиздаги ҳаққи битта. Яъни «ИНСОН» эканлиги учун ҳурмат қиласиз. 2. Агар мусулмон бўлса, унинг сизда иккита ҳаққи бор. Яъни ҳам «ИНСОН»лиги, ҳам «МУСУЛМОН»лиги! Бу дегани уни икки карра ҳурмат қиласиз! 3. Агар ҳам мусулмон, ҳам қариндош бўлса, унинг сизда учта ҳаққи бор! Ҳам «ИНСОН», ҳам «МУСУЛМОН», ҳам «ҚАРИНДОШ». Бу дегани уч карра эҳтиром қилинг дегани! ✔️ Мусулмон инсон ўзгалар ҳақига халол бўлмоғи лозим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 Sen 2024, 02:05