ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 201 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 201 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 194
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 299
Ишхонадаман.
Хонага кўринишидан 40 ёшлардаги бир киши кириб келди.
- Ассалому алайкум. Опа, фарзандли бўлган эдим. Метрика олиш учун нима қилишим керак.
- Эр-хотинни паспорти ва ЗАГС қоғоз керак бўлади.
- Ие, ҳужжатларни олиб келмабману, шундай ёзиб беравермайсизми?
- Йўғ-е, бўлмайдида.
- Жуда узоқ вақт кетмайдими?
- Ҳужжатларни олиб келаверинг, тезда ишингиз битади.
Бирор соат ўтмай йигит яна кириб келди.
-Сиз ёзиб бўлгандан кейин нима қилишим керак?
- Нечанчи фарзандингиз?
- Тўртинчиси.
- Тўртинчи фарзандда ҳам метрика олиш учун нима қилишни билмайсизми?
- Ҳа, опа, чиндан билмайман. - йигит хўрсинди.
Бироз тўхтадида, кейин гапларини давом эттирди.
- Дадамни ўтганларига энди уч ой бўлади. Ишонмассиз, шу уч ой ичидаёқ шунақаям ўринлари билиняптики...
Йигит яна тин олди ва;
- Дадам ҳаётликларида, бирор маротаба ҳам уйимиздаги ҳужжат ишлари билан шуғулланмаганман. Ҳаттоки фарзандларимга ҳам метрикани дадамни ўзлари олиб келишган эди. Баъзи бир коммунал тўловларни борлигини билмас ҳам эканман. Рўзғор бозорлигини-ку айтмай қўяверай.
Дадам ҳали ёшлар, бақувватлар деб юраверибмиз, ўлимни хаёлимизга ҳам келтирмагандик.
Энди ўйласам, айтарли хизматларини қилмабман ҳам. Ўтгунларича улар биз фарзандларни хизматимизни қилишибди. Менга шу армон бўлиб қолди.-деди.
Йигит гапидан тўхтади, назаримда айтмоқчи бўлган гапларини айтолмади, кўзларида ёш қалқди, сўзлари бўғзига тиқилди.
Малика Аъзамжонова.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 9月 2024, 01:03
112 299
СЎРАДИЛАР...
Сўрадилар:
Роббинг ким?
Айтдимки: Якка бир Аллоҳ.
Сўрадилар:
Аллоҳдан кейин ҳам бир эганг бордир?
Айтдимки: Отамнинг буйруғи жисмимга жодир.
Сўрадилар:
Сен учун доимо ким у жонсарак?
Айтдимки: У ОНАМ, мен учун кўкдаги малак.
Сўрадилар:
Аканг-чи, у сенга қанчалик керак?
Айтдимки:
Отамнинг ўрнида отамдир бешак.
Сўрадилар:
Опангни, қандайин кўрасан азиз?
Айтдимки: Пойига бош қўйгум, онамдек азиз.
Сўрадилар:
Укалар, сингиллар, ким сенга улар?
Айтдимки: Бири қош, бири кўз, борлиғим
шулар...
Сўрадилар:
Дўстларинг ўрнини сўзла-чи бизга
Айтдимки: Дўстим кўп, қай бирин айтайин сизга?
Сўрадилар:
Рост сўзла, дўст учун бергаймисан жон?
Айтдимки: Ўйланиб ўтирсам тарк этсин иймон....!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 9月 2024, 00:15
112 299
ОИЛА АЪЗОЛАРИНГИЗ
Ота:
Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.
Она:
Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.
Ака-ука:
Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир.
Опа-сингил:
Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир.
Ўғил:
Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир.
Қиз:
Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузуриндаги омонатдир.
Жуфти ҳалол:
Динингнинг ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту ҳалолангдир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 9月 2024, 00:12
15 9月 2024, ~00:15
112 299
Тонгни бизла қарши олганларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 9月 2024, 23:03
112 299
Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган яхшиларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 9月 2024, 21:31
112 299
👍👍👍👍👍 Batafsil
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!
Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...
Оила Аллоҳ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.
Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
14 9月 2024, 20:23
112 299
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 9月 2024, 12:16
112 299
❕БОЙМИЗ ДЕБ ЮР ОНАСИ
🎙Санжар Шодиев
✍Шухрат Шон
🥀 "Ҳаёт тўфонлари қанчалар тўзғитмасин, сен инсонларга холингни яхши кўрсатавер... Бошқаларнинг сенга раҳми келганидан кўра дардингни яширганинг анча гўзалроқдир!"
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 9月 2024, 12:01
112 299
📖 ХИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ
📖 Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади.
📖 Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир.
📖 Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади.
📖 Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил.
📖 Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир.
📖 Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди.
📖 Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 9月 2024, 11:39
112 299
#Билармидингиз
Қиёмат куни энг кўп тарози босадиган нарса қайси амал?
Жавобни билмасангиз билиб олинг 👇
14 9月 2024, 11:27
15 9月 2024, ~10:57
112 299
КУЯВЕРМА ДУНЁ ИШИГА...
✍️Нилуфар Темур қизи
🎙Рамзиддин Эгамбердиев
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 9月 2024, 08:07
112 299
Имом Ибн Жавзий айтадилар:
* Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники;
* Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан;
* Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида;
* Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур;
* Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам Аллоҳ ҳеч қачон унутмас;
* Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг;
* Очиққўл бўлинг ва шу билан мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз.
"Қалам" учун арабчадан
Муқим Маҳмуд таржимаси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 9月 2024, 07:24
112 299
💆♀️Болаларим кундан кунга инжиқлашиб кетяпти.
Хеч айтганимни қилишмайди.
Биттаси ўлгудай қўрқоқ, биттаси жудда шўх,
бири инжиқ,
бири тортинчоқ,
бири умуман овқат емайди!
🙇♂️"Урсам эти қотааар, сўксам бети қотар" нима қилишга бошим қотиб ўтирсам телеграмдан бир канал чиқиб қолди. Йўқотиб қўймай деб тезда обуна бўлиб олдим! Мана 2 ойдирку ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ каналини хар куни кузатаман. Нафақат бола тарбиясига, балки ўзимни қийнаган бошқа муаммоларга хам ечим топаман!
Тезда уланиб олинглар бу ёпиқ канал кейин қидириб топа олмайсизлар!👇
https://t.me/+m_n934YmPzc2M2Vi
14 9月 2024, 07:14
15 9月 2024, ~08:27
112 299
#сабоқ
ОТАЛАР ҲАҚИДА
▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!
ОНАЛАР ҲАҚИДА
▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.
▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.
▪️7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 9月 2024, 06:44
14 9月 2024, ~06:44
112 299
#сабоқ
ОТАЛАР ҲАҚИДА
▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!
ОНАЛАР ҲАҚИДА
▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.
▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.
▪️7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 9月 2024, 06:41
112 299
Repost from N/a
14 9月 2024, 06:26
15 9月 2024, ~08:27
112 299
Бир неча кун олдин Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди эканлигини суд расман тасдиқлади. Шунга қарамай Зохиршох (укаликни тан олгиси келмай) отаси қилган номардликни байроқ қилибди. Онаси "қўй болам" демабди-ки, "от изини той босибди"... жуда уятли ишлар бўляптида... Ўткинчи тахт учун шунчалик тубанликка бориш шартми?! Эскиларни "Султон суягини хор қилмайди" деган гапи бўларди. Эссиз шунча шон, шунча шухрат.. сақлаб қололмадилар... озгина одамийлик етмади...
Отаси ўтгандан кейин бу ишларни нима кераги бор эди, деганлар диққатига фикрим:
Ботир Қодиров хам одам, ўспирин фарзандлари бор ота у. Ўша фарзандлари "ота-боболаримиз ким?" "Биз кимларнинг авлодимиз?" деса, "Билмайман" десинми?! Шунинг учун ҳам аниқлик керак бўлди
Ботир Қодировга отасининг яхши ишларини қўшиқларини ёйиб, кўп йиллар элга хизмат қилишини тилаб қоламиз
Ўтганларни Аллоҳ рахматига олсин, гуноҳларини кечирсин, жаннатидан жой ато қилсин
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 9月 2024, 05:24
112 299
УЧ ЎҒИЛ
Бир отадан уч ўғил,
Хаёллари пуч ўғил.
Бугун элнинг ичида,
Не савдога дуч ўғил.
Умр узун бир издир,
Авлодлар унга юздир,
Айро кетса, ожиздир,
Бирлашганда куч ўғил.
Ўйлайди ҳар ким навфин,
Олмайман ҳеч тарафин,
Ота шаънин, шарафин,
Асрамоқлик бурч, ўғил!
Тўхтат, кўнгил озорин,
Маломатлар бозорин,
Бориб отанг мозорин,
Тупроқларин қуч ўғил.
Ким ҳақу, кимдир ноҳақ,
Кўрсатгайдир ўзи вақт,
Ал қасосу минал Ҳақ,
Бир Худодан ўч, ўғил!
Тутмай шернинг ноласи,
Топ муроса, чорасин,
Шер бўлгай, шер боласи,
Иғволардан кеч ўғил.
Бир отадан уч ўғил,
Хаёллари пуч ўғил.
Бугун элнинг ичида,
Не савдога дуч ўғил.
Ўлмасбек Самарқандий.
14 9月 2024, 04:36
112 299
ОГОҲ БЎЛИНГ!
Агар бирор яқин кишингизга бирор номаъқул ишни қилмаслик ҳақида насиҳат қилсангиз у сизга: "Кўпчилик шундай қиляпти-ку" деб эътироз билдирса, сиз унга айтинг, "Қуръони каримда "кўпчилик одамлар" деган сўздан кейин "билмайдилар", "шукр қилмайдилар", "имон келтирмайдилар" деган жумлалар келади. Ёки бўлмаса, "уларнинг кўпчиликлари" деган жумладан кейин "фосиқлардир", "жоҳиллардир", "юз ўгирувчилардир", ақлларини ишлатмайдилар", "эшитмайдилар" деган жумлалар келади".
Бас, шундай экан сиз кўпчилик эмас, балки Аллоҳ мақтаган озчиликлардан бўлишга ҳаракат қилинг.
Қуръони каримда: "бандаларим орасида жуда ҳам озчиликлари шукр қиладилар", "у билан бирга жуда озчилик имон келтирди", "аввалгилардан кўпчилик, кейингилардан эса озчиликдир" деган оятлар бор.
Демак, кўплик доим ҳам ҳақиқат - яхшилик учун меъёр эмас экан.
Аллоҳим бизларни озчилик - яхшилар қаторида қилгин...🤲
Дуо килганда хам "кўпларни каторида қил" дея дуо килишдан сақланинг, Азизлар...
Билганларимизни бир биримизга улашайлик... бир биримизни огоҳ этайлик...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 9月 2024, 03:05
112 299
ИНСОНЛАРНИНГ СИЗНИНГ УСТИНГИЗДАГИ ҲАҚЛАРИ
УЧ ХИЛ БЎЛАДИ:
1. Агар Кофир бўлса, унинг сиздаги ҳаққи битта. Яъни «ИНСОН» эканлиги учун ҳурмат қиласиз.
2. Агар мусулмон бўлса, унинг сизда иккита ҳаққи бор. Яъни ҳам «ИНСОН»лиги, ҳам «МУСУЛМОН»лиги! Бу дегани уни икки карра ҳурмат қиласиз!
3. Агар ҳам мусулмон, ҳам қариндош бўлса, унинг сизда учта ҳаққи бор! Ҳам «ИНСОН», ҳам «МУСУЛМОН», ҳам «ҚАРИНДОШ». Бу дегани уч карра эҳтиром қилинг дегани!
✔️ Мусулмон инсон ўзгалар ҳақига халол бўлмоғи лозим.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 9月 2024, 02:05
