uz
Feedback
PROLAB SAFETY | O'QUV MARKAZI

PROLAB SAFETY | O'QUV MARKAZI

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ko'proq ko'rsatish
Mamlakat belgilanmaganToif belgilanmagan
1 038
Obunachilar
-524 soatlar
+787 kunlar
+7830 kunlar
Postlar arxiv
⚠️ 13–17 июль кунлари Ўзбекистонда аномал иссиқ ҳаво кутилмоқда 💧 Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 13–17 июль
⚠️ 13–17 июль кунлари Ўзбекистонда аномал иссиқ ҳаво кутилмоқда 💧 Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 13–17 июль кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати +42…+46°С гача, айрим жойларда эса ундан ҳам юқори бўлиши кутилмоқда. Бундай юқори ҳарорат шароитида очиқ ҳавода ва иссиқ цехларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифага айланади. ❗️ Юқори ҳарорат қуйидаги хавфларни келтириб чиқариши мумкин: 🔺 иссиқ уриши; 🔺 организмнинг сувсизланиши; 🔺 қон босимининг кескин ўзгариши; 🔺 иш қобилияти ва диққатнинг пасайиши; 🔺 ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар хавфининг ортиши. 🔵 Бундай шароитда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни талабларидан келиб чиқиб, иш берувчи: 🔘 ходимлар учун хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини таъминлаши; 🔘 юқори ҳарорат таъсиридаги касбий хавфларни баҳолаши ҳамда уларни камайтириш чораларини кўриши; 🔘 очиқ ҳавода бажариладиган оғир жисмоний ишларни имкониятдан келиб чиқиб эрталабки ёки кечки вақтларга кўчириши, энг иссиқ соатларда иш режимини қайта ташкил этиши; 🔘 ходимларни етарли миқдорда ичимлик суви, дам олиш учун соя ёки салқин хоналар билан таъминлаши; 🔘 шахсий ҳимоя воситалари, жумладан енгил махсус кийим ва бош кийимлар билан таъминлаши; 🔘 иссиқ уриши ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома ва тушунтириш ишларини ташкил этиши; 🔘 ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи ҳолатлар юзага келганда ишларни вақтинча тўхтатиш ёки хавфсиз режимга ўтказиш чораларини кўриши лозим. 🔺 Касаба уюшмалари ва меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар иш жойларида ушбу талабларга амал қилиниши устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришлари мақсадга мувофиқ. 🔘 Иссиқ ҳаво – бу фақат об-ҳаво эмас, балки меҳнат хавфсизлигига таъсир этувчи жиддий хавф омилидир. Ҳар бир иш берувчи ходимларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича барча зарур чораларни ўз вақтида кўриши шарт. ✉️ Telegram | Web | Facebook

▪️ 2026 йил I чорак: Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар таҳлили 🟠2026 йилнинг биринчи чорагида республика бўйича
▪️ 2026 йил I чорак: Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар таҳлили 🟠2026 йилнинг биринчи чорагида республика бўйича 198 та меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса қайд этилди. Бу кўрсаткич меҳнат хавфсизлигига янада жиддий эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади. Ҳодисалар турлари: 🔺 9 та — гуруҳий бахтсиз ҳодиса; 🔺 139 та — оғир оқибатли; 🔺 49 та — ўлим билан якунланган. Жабрланганлар сони — 223 нафар: 🔺 146 нафар — оғир жароҳат олган; 🔺 15 нафар — енгил жароҳат олган; 🔺 62 нафар — ҳаётдан кўз юмган. Энг кўп бахтсиз ҳодисалар қайд этилган ҳудудлар: 🔺 Тошкент шаҳри — 44 та 🔺 Сурхондарё вилояти — 36 та 🔺 Тошкент вилояти — 29 та 🔺 Навоий вилояти — 18 та 🔺 Бухоро вилояти — 16 та Энг хавфли соҳалар: 🔺 Саноат — 71 та 🔺 Қурилиш — 54 та 🔺 Қишлоқ ва сув хўжалиги — 9 нафар 🔺 Транспорт — 8 та 🔺 Савдо ва хизмат — 8 нафар 🤔 Бу рақамлар оддий статистика эмас. Улар юзлаб инсонлар ва уларнинг оилалари тақдири билан боғлиқ. Ҳар бир бахтсиз ҳодисанинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун: ✅ меҳнат муҳофазаси талабларига қатъий риоя қилиш; ✅ ходимларни мунтазам ва сифатли ўқитиш; ✅ хавфларни олдиндан баҳолаш; ✅ замонавий ўқитиш технологиялари (VR/AR) ва амалий машғулотлардан кенг фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Меҳнат хавфсизлиги — қонун талаби эмас, аввало инсон ҳаётига бўлган ҳурматдир. ✉️ Telegram | Web | Facebook

⚡️ Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишларда VR ва AR технологиялари – хавфсизликни ўрганишнинг янги босқичи 😇Бугунги кунда меҳна
⚡️ Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишларда VR ва AR технологиялари – хавфсизликни ўрганишнинг янги босқичи 😇Бугунги кунда меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув марказларида Virtual Reality (VR) ва Augmented Reality (AR) технологияларидан фойдаланиш ўқитиш сифатини янги босқичга олиб чиқмоқда. 🌐Бу технологиялар тингловчиларга хавфли вазиятларни ҳаётга хавф туғдирмасдан амалда ҳис қилиш ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш имконини беради. ✔️ VR ва AR технологияларининг асосий афзалликлари: 🔘 Хавфли иш жараёнларини хавфсиз муҳитда машқ қилиш; 🔘 Ёнғин, портлаш, баландликда ишлаш ва электр хавфсизлиги бўйича реал сценарийларни симуляция қилиш; 🔘 Бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини чуқурроқ англаш; 🔘 Ходимларнинг ўқув жараёнига қизиқиши ва фаол иштирокини ошириш; 🔘 Назарий билимларни амалиёт билан мустаҳкамлаш; 🔘 Фавқулодда вазиятларда тез ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмасини шакллантириш. Энг муҳими, VR ва AR технологиялари орқали ўрганилган билимлар одатий маърузаларга нисбатан яхшироқ эсда қолади ва иш жойида хавфсиз ҳаракат қилиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади. Замонавий ўқув маркази – бу нафақат маъруза, балки хавфсизликни амалда ҳис қилиш имкониятидир. ✉️ Telegram | Web | Facebook

🔵Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишдан асосий мақсад нима? 🔹Вазирлар Маҳкамасининг 819-сонли қарорига мувофиқ ташкил этиладига
🔵Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишдан асосий мақсад нима? 🔹Вазирлар Маҳкамасининг 819-сонли қарорига мувофиқ ташкил этиладиган меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишлардан асосий мақсад — ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини иш жараёнида муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касалликларининг олдини олишдир. 🔵Ушбу ўқитишлар натижасида қуйидаги самараларга эришиш кўзда тутилади: 🔘 Ходимлар меҳнат муҳофазаси талабларини яхши билади ва амалда қўллайди; 🔘 Хавф-хатарларни олдиндан аниқлаш ва баҳолаш кўникмалари шаклланади; 🔘 Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш малакаси ошади; 🔘 Иш жойларида хавфсиз меҳнат маданияти шаклланади; 🔘 Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатланиш ҳолатлари камаяди; 🔘 Иш берувчи ва ходимнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги масъулияти янада мустаҳкамланади. Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишнинг асосий натижаси — ҳар бир ходимнинг ишдан соғ-омон қайтиши, ҳар бир иш жойининг эса хавфсиз меҳнат муҳитига айланишидир. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#VMQ_819 👩‍🦰 Mehnatni muhofaza qilish sohasidagi davomiyligi 72 akademik soatdan kam boʻlmagan malaka oshirishdan quyidagil
#VMQ_819 👩‍🦰 Mehnatni muhofaza qilish sohasidagi davomiyligi 72 akademik soatdan kam boʻlmagan malaka oshirishdan quyidagilar oʻtkaziladi: 🔗 tashkilotlarning mehnatni muhofaza qilish xizmati rahbarlari, mutaxassislari va muhandislari; 🔗 mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozori professional ishtirokchilarining bevosita mazkur xizmatlar bilan shugʻullanuvchi xodimlari, shuningdek, ular tomonidan foydalaniladigan texnik jihatdan malakaliligi maʼqullangan sinov laboratoriyalari rahbarlari... Batafsil ✉️ Telegram | Web | Facebook

🔵ВМ 819-қарорига асосан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш жараёни ходимнинг тоифаси ва лавозимига қараб икки хил усулда
🔵ВМ 819-қарорига асосан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш жараёни ходимнинг тоифаси ва лавозимига қараб икки хил усулда ташкил этилади. 🔘Раҳбарлар ва мутахассислар махсус ўқув марказларида ўқиса, оддий ишчилар бевосита корхонанинг ўзида тайёргарликдан ўтади. 🔘Ўқишларни ташкил этиш тартиби қуйидаги 3 босқичдан иборат: 1️⃣ Раҳбарлар ва мутахассислар учун (Ташқи ташкилотда) Ташкилот раҳбари, бош муҳандис, бўлим бошлиқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар корхона ичида ўқитилмайди. 😲 Ўқиш жойлари: Меҳнат вазирлигидан аккредитациядан (махсус рухсатдан) ўтган Малака ошириш марказларида ўқитилади. 👥 Корхона ушбу марказлар билан шартнома тузади, ходимлар ишдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда ўқийди ва якунда имтиҳон топширади. 🖋 Имтиҳондан муваффақиятли ўтганларга 3 йил давомида амал қиладиган махсус сертификат (гувоҳнома) берилади. 2️⃣ Ишчи ходимлар учун (Ички тартибда) Оддий ишчи ва хизматчиларни ўқитиш бевосита корхонанинг ўзида бепул ташкил этилади. Бунинг учун иш берувчи қуйидаги ишларни амалга ошириши шарт: 👮‍♂️Комиссия тузиш: Ташкилот раҳбари буйруғи билан камида 3 кишидан иборат Билимларни текшириш комиссияси тузилади. Бу комиссия аъзоларининг (раиси ва аъзолари) ўзлари аввал ўқув марказида ўқиб, сертификат олган бўлиши керак. 🖋Дастур ва билетлар: Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан касблар бўйича ўқув дастурлари ва имтиҳон билетлари (ёки тестлар) тузилади ҳамда раҳбар томонидан тасдиқланади. ⏱Ўқув соатлари: Ишчилар хавфлилик даражасига қараб йилига камида 1 марта тегишли соат ҳажмида ўқитилади. Билимни текшириш ва расмийлаштириш: Ўқиш тугагач, комиссия ходимлардан имтиҳон олади. Имтиҳон натижалари махсус Баённома (Протокол) билан расмийлаштирилади ва комиссия аъзолари томонидан имзоланади. 3️⃣ Мажбурий йўл-йўриқлар (Инструктаж) тизими Ўқитишнинг ажралмас қисми сифатида корхонада қуйидаги йўл-йўриқлар ўтказилиши ва махсус журналга ёзиб борилиши шарт: 🎹Кириш йўл-йўриғи: Ишга кираётган барча шахсларга биринчи куни меҳнат муҳофазаси мутахассиси томонидан ўтилади. Иш жойидаги бирламчи йўл-йўриқ: Иш бошлашдан олдин бевосита цех ёки бўлим бошлиғи томонидан иш жойининг хавф-хатарлари тушунтирилади. Даврий (қайта) йўл-йўриқ: Ходимларга камида 6 ойда 1 марта (хавфли ишларда 3 ойда 1 марта) қоидалар қайта эслатилади. Режадан ташқари ва мақсадли йўл-йўриқлар: Янги ускуна келганда, бахтсиз ҳодиса юз берганда ёки асосий ишдан ташқари бошқа юмушга жалб этилганда ўтилади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

🔵819-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ кимлар меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилиши шарт? 🔘Ходимларнинг ҳаёти ва соғли
🔵819-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ кимлар меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилиши шарт? 🔘Ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш — ҳар бир иш берувчининг қонуний мажбурияти! 🔘Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сонли қарорига мувофиқ, қуйидаги тоифадаги шахслар меҳнат муҳофазаси бўйича белгиланган тартибда ўқитилиши ва билимлари текширилиши лозим: ✔️ Ташкилот раҳбарлари ✔️ Раҳбар ўринбосарлари ✔️ Таркибий бўлинмалар раҳбарлари ✔️ Меҳнат муҳофазаси хизмати раҳбарлари ва мутахассислари ✔️ Меҳнат муҳофазаси учун масъул этиб тайинланган ходимлар ✔️ Касаба уюшмаси томонидан сайланган меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ✔️ Хавфли ишлар билан шуғулланувчи ходимлар ✔️ Янги ишга қабул қилинган ходимлар ✔️ Бошқа ишга ўтказилган ходимлар ✔️ Амалиётчилар ва стажёрлар 📚 Ўқитиш жараёни нималарни ўз ичига олади? 🔹 Кириш йўриқномаси 🔹 Иш жойидаги йўриқномалар 🔹 Иш жойида стажировка 🔹 Билимларни текшириш 🔹 Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тайёргарлик 🔹 Даврий қайта ўқитиш ва малака ошириш ⚠️ Эслатма! 🔘Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш — бу расмий талабгина эмас, балки ҳар бир ходимнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган муҳим профилактик чора ҳисобланади. Хавфсиз меҳнат — барқарор келажак! ✉️ Telegram | Web | Facebook

Repost from Bandlik vazirligi
📣📣📣📣📣 Hukumatning 819-son qaroriga muvofiq, Mehnatni muhofaza qilish yo‘nalishi bo‘yicha malaka imtihonlarida foydalanil
📣📣📣📣📣 Hukumatning 819-son qaroriga muvofiq, Mehnatni muhofaza qilish yo‘nalishi bo‘yicha malaka imtihonlarida foydalaniladigan test savollari hamda javob variantlari Kambag'allikni qisqartirish va bandlik vazirligining rasmiy veb-saytiga joylashtirildi. 📚 Mazkur materiallar imtihonga tayyorgarlik ko‘rayotgan mutaxassislar uchun ochiq va qulay foydalanish imkonini yaratadi.
✅ Test savollari bilan tanishib, bilimlaringizni mustahkamlab oling.
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |X

Repost from MEHNAT XAVFSIZLIGI
#VMQ_819 ⚙️ DFYUIK tarkibidagi rahbar va mutaxassislar lavozimga tayinlangandan soʻng bir oy ichida 36 akademik soatdan kam b
#VMQ_819 ⚙️ DFYUIK tarkibidagi rahbar va mutaxassislar lavozimga tayinlangandan soʻng bir oy ichida 36 akademik soatdan kam boʻlmagan kurslarda oʻqitilishi va ularning bilimlari tekshirilishi kerak. 💻 Batafsil rasmda... 📱Telegram  📱Instagram 📱Facebook 📱Youtube

#safeday_2026 🇺🇿 Вилоятимизда меҳнат муҳофазаси ойлиги ва ҳафталиги якунлари. ❗️ 2026 йил апрель–май ойлари мамлакатимизда
#safeday_2026 🇺🇿 Вилоятимизда меҳнат муҳофазаси ойлиги ва ҳафталиги якунлари. ❗️ 2026 йил апрель–май ойлари мамлакатимизда меҳнат хавфсизлиги масалаларига жиддий эътибор қаратилган давр бўлди. 🔵 28 апрель - Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан вилоятимиз бўйлаб турли тадбирлар, амалий машғулотлар ва конференциялар ўтказилди. Шу жараёнлар якунида муҳим хулосалар чиқарилиб, олдиндаги вазифалар ва хулосалар белгилаб олинди. ✔️ Руҳий саломатлик биринчи ўринда. Бу йилги тадбирларда асосий эътибор фақат жисмоний хавфсизликка эмас, балки ходимларнинг руҳий ҳолатига ҳам қаратилди. Иш жойида стресссиз, соғлом муҳит яратиш энди муҳим талабга айланмоқда. ✔️ Рақамлаштириш орқали назорат. Қоидаларга риоя қилишни инсон омилисиз назорат қилиш, автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиш босқичма-босқич кучайтирилмоқда. ✔️ Жамоатчилик назорати кучаймоқда. Корхоналарда кўрик-танловлар ўтказилиб, касаба уюшмалари ва ички назоратнинг аҳамияти янада ошди. ❗️ Айрим йўналишларда ҳали ҳам хавф юқори сақланиб қолмоқда. Булар: ▪️ Саноат-техноген хавфлар сақланиб қолмоқда. ▪️ Қурилишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя талаб этилади. ❗️ Бу тадбирлар ва амалий машғулотлардан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларга диққат-эътиборимизни қаратишимиз зарур бўлади: ✅ Давлат, иш берувчи ва ходим ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш; ✅ Бахтсиз ҳодисани даволаш эмас, олдини олишга эътибор қаратиш; ✅ Халқаро стандартларни амалиётга кенг жорий қилиш.
Ва биз учун энг муҳими бу - Меҳнат муҳофазасида шунчаки ҳужжат ёки қоида эмас. Бу - ҳар бир инсоннинг ишдан соғ-омон қайтиши ҳамда унинг оиласи уни кутиб олиши демакдир.
🛡️ Хавфсиз меҳнат — хавфсиз келажак! ✉️ Telegram | Web | Facebook

#safeday_2026 🔵"Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни"га бағишланган тадбир ўтказилди ▪️Ўзбекистон касаба уюшмалари федера
#safeday_2026 🔵"Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни"га бағишланган тадбир ўтказилди ▪️Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Навоий вилоят кенгашида “Соғлом психологик-ижтимоий иш муҳитини таъминлайлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир аввалида корхона, ташкилотлар томонидан меҳнат муҳофазасига оида ташкил этилган кўргазма билан танишилди. ▪️Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши раиси Н.Тоғаева, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Махмуд Бабаяров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Нурулла Дадажанов ва бир қатор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди. ▪️Анжуман давомида замонавий меҳнат бозорида тобора долзарб аҳамият касб этаётган қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди. ▪️Давра суҳбати доирасида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” юзасидан Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари муносиб тақдирланди. ⚡️ Батафсил ўқиш учун ✉️ Telegram | Web | Facebook

#mehnat_muxofazasi Эҳтиётсизлик бир лаҳза, афсус эса бир умр давом этади... ❗️ Иш жойидаги хавфсизлик — бу оддий талаб эмас, балки ҳар бир инсоннинг ҳаёти ва саломатлигини асрашга хизмат қиладиган муҳим мезондир. ✔️ Ҳар бир қоидага амал қилиш, ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва масъулият билан ёндашиш — ўзингиз ҳамда атрофдагилар хавфсизлигини таъминлайди. ❗️ Унутманг, меҳнат хавфсизлиги бугунги эҳтиёткорлик ва эртанги осойишталикдир. ✉️ Telegram | Web | Facebook

Иш жойидаги кўнгилсизликлар сабаб 840 мингдан зиёд инсон соғлигини йўқотган. — Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаг
Иш жойидаги кўнгилсизликлар сабаб 840 мингдан зиёд инсон соғлигини йўқотган.
— Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ишлаб чиқариш натижаларидан кўра, аввало ходимнинг ҳаёти ва соғлиғини устувор қўйиш тамойилига асосланади. Сўнгги йилларда тизим фақат оқибатларни бартараф этишдан эмас, балки меҳнат хавфларини олдиндан бошқариш йўналишига ўтган. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосини янгиланган Конституция, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ҳамда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун ташкил этади. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ушбу тизимнинг муҳим бўғини сифатида жамоатчилик назоратини амалга оширади. Корхоналарда сайланган ваколатли шахслар цехларда эркин текширув ўтказиш ва қонунбузилишларни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
—дейди эксперт Нодира Ғоибназарова. ▪️Халқаро меҳнат ташкилоти ҳар йили 28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни учун махсус мавзу ва шиор белгилайди. Бу ташаббус иш жойларида хавфсизлик маданиятини оширишга қаратилган. Ўзбекистонда эса ушбу шиор миллий шароитга мослаштирилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда. ▪️Маълумотларга кўра, меҳнат соҳасидаги замонавий ўзгаришлар, рақамлаштириш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш иш жараёнларини бошқариш ва назорат қилиш усулларини тубдан ўзгартирмоқда. Шу билан бирга, масофавий ва гибрид иш шакллари, турли шартномавий муносабатлар ҳам кенгаймоқда. Бу эса иш жойларидаги ижтимоий-психологик муҳитга бевосита таъсир кўрсатмоқда. ▪️Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, психо-ижтимоий хавф омиллари ҳар йили юрак-қон томир касалликлари ва руҳий бузилишлар оқибатида 840 мингдан ортиқ инсон ҳаётига таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, бу омиллар миллионлаб иш кунларининг йўқотилишига ва катта иқтисодий зарарларга сабаб бўлмоқда. ▪️Мутахассислар таъкидлашича, иш жойидаги ортиқча юклама, стресс, вақт танқислиги, номаълумлик ва заиф мулоқот каби омиллар ижтимоий-психологик муҳитга салбий таъсир кўрсатади. ✉️ Telegram | Web | Facebook

МАРКАЗИЙ ОСИЁ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАРИХИДА ЯНГИ САҲИФА ▪️Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгашининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. ▪️Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Мўғулистон ва  Ўзбекистон касаба уюшмалари раҳбарлари ҳамда делегациялари иштирок этди. ▪️Бундан беш йил аввал ташкил этилган Кенгаш ўтган давр мобайнида минтақа касаба уюшмалари ҳаётида ўзига хос ўрин эгаллади. Тажриба ўрганиш майдони бўлибгина қолмай, Марказий Осиё халқларининг бирдамлиги ва жипслашувига ҳам катта ҳисса қўшди. Бугун ушбу Кенгаш аъзо давлатлар хоҳиши ва замон талаби билан Конфедерацияга айланди. ▪️Кенгаш йиғилишини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация раиси Қудратилла Рафиқов очиб берди.
— Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгаши ташкил этилганига атиги 5 йил бўлганига қарамасдан, қисқа вақт ичида самарали мулоқот ва ҳамкорлик майдонига айланди. Ушбу давр мобайнида меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тажриба алмашиш ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш борасида муҳим натижаларга эришилди. Шунингдек, 2026 йилда Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгашига раислик қилиш ваколати бир овоздан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига берилгани ҳам мазкур ҳамкорликнинг изчил ривожланаётганини кўрсатади. Кенгаш фаолияти халқаро ташкилотлар томонидан ҳам юқори баҳоланиб, нуфузли минтақавий платформа сифатида эътироф этилмоқда
— деди Рафиқов ўз нутқида. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#jahon_tajribasi ✔️Ишлаб чиқариш соҳасида сунъий интеллект (СИ) ХМТ ишлаб чиқаришда СИ бўйича илк хулосаларни қабул қилди ▪️У
#jahon_tajribasi ✔️Ишлаб чиқариш соҳасида сунъий интеллект (СИ) ХМТ ишлаб чиқаришда СИ бўйича илк хулосаларни қабул қилди ▪️Ушбу уч томонлама хулосалар ҳукуматлар, иш берувчилар ва ходимларга СИ имкониятларидан самарали фойдаланиш, шу билан бирга унинг салбий таъсирларини чеклаш бўйича йўл-йўриқ беради. ▪️ЖЕНЕВА (ILO News) – Ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳукумат, иш берувчи ва ходимлар вакиллари сунъий интеллект (СИ) бўйича илк бор уч томонлама хулосаларни қабул қилди. Ушбу ҳужжат муносиб меҳнат, самарадорлик ва адолатли ўтишни таъминлаш мақсадидаги муаммолар ва имкониятларни белгилайди. ▪️17 апрель куни Халқаро меҳнат ташкилоти (ILO)да беш кунлик муҳокамалардан сўнг қабул қилинган ушбу хулосалар СИ технологиялари муносиб меҳнатни қўллаб-қувватлаши, самарадорликни ошириши ва адолатли ўтишга ҳисса қўшишини таъминлаш бўйича тавсияларни ўз ичига олади. ▪️Уларнинг қабул қилиниши ХМТнинг қарийб 500 миллион ишчи меҳнат қилаётган ушбу соҳада СИ олиб келаётган чуқур ўзгаришларга жавоб бериш борасидаги муҳим қадам ҳисобланади. 🔵Хулосалар муносиб меҳнатга оид кенг қамровли масалаларни қамраб олади, жумладан: меҳнатда асосий тамойиллар ва ҳуқуқларга риоя қилиш; ✅ бандлик; ✅ кўникмалар; ✅ меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик сиёсати; ✅ ижтимоий ҳимоя; ✅ СИ таъсиридаги ўзгаришларни бошқаришда ижтимоий мулоқотнинг ўрни.
Қарийб 500 миллион ишчи ўз тирикчилиги учун ишлаб чиқариш соҳасига таянади. СИ ушбу соҳани ўзгартириб борар экан, ушбу хулосалар технологиялар муносиб ва яхшироқ иш ўринларини яратиши, барқарор ва кучли корхоналарни ривожлантириши ҳамда инклюзив ўсишни таъминлаши учун зарур йўл-йўриқни беради
- Магнус М.Норддал. ▪️Ушбу хулосалар 54 та давлатдан меҳнат, саноат ва технология вазирликлари мутахассислари, ишлаб чиқариш соҳасидаги иш берувчилар ва ишчиларни ифодаловчи касаба уюшмалари вакиллари иштирокида ишлаб чиқилди. ▪️Асосий тавсиялар қуйидагиларни ўз ичига олади: ➡️ кўникмаларни ривожлантириш ва умр бўйи таълимни кучайтириш; ➡️ корхоналар учун СИ имкониятларидан самарали фойдаланиш шароитини яратиш; ➡️ СИ қўлланиладиган ишлаб чиқаришда меҳнатдаги асосий тамойиллар ва ҳуқуқлар, шу жумладан меҳнат муҳофазаси ва хавфсизликни таъминлаш; ➡️ муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш; ➡️ СИ шароитида ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш; ➡️ ўзгаришларни бошқариш учун ижтимоий мулоқотни кучайтириш.
Бу хулосаларнинг кучли томони шундаки, улар замонамизнинг энг мураккаб масалаларидан бири бўйича ҳақиқий уч томонлама мулоқот асосида ишлаб чиқилган. Улар самарадорликни ошириш ва ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бир-бирига зид эмас, балки умумий мақсад эканини кўрсатади
- ХМТнинг соҳавий сиёсатлар бўйича директори Франк Хагеманн. 🔵Ушбу хулосалар 2026 йил ноябр ойида ХМТ бошқарув органига тақдим этилади ва тарқатиш учун тасдиқланиши кутилмоқда. ✉️ Telegram | Web | Facebook

#mehnat_muxofazasi ❗️ 28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни: ФАКТЛАР ВА САБОҚЛАР ▪️Бу сана ортида нафақат стати
#mehnat_muxofazasi ❗️ 28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни: ФАКТЛАР ВА САБОҚЛАР ▪️Бу сана ортида нафақат статистика, балки дунёдаги оғир сабоқлар ва ўзгаришларга сабаб бўлган воқеалар бор. 🔵 Бу кун 2003 йилдан бошлаб Халқаро меҳнат ташкилоти (ILO) ташаббуси билан нишонланади. 🔵 Ҳар йили дунёда 2,7 млн дан ортиқ инсон иш жойида ҳалок бўлади. 🔵 Ҳар куни тахминан 7000 киши иш билан боғлиқ сабаблардан вафот этади. 🔵 Айрим давлатларда бу кун “0 травма куни” шиори остида ўтади. ▪️ Чернобил АЭС ҳалокати саноат хавфсизлигида назорат қанчалик муҳимлигини кўрсатди; ▪️ Rana Plaza фабрикаси қулашида 1100+ инсон ҳалок бўлди, бу енгил саноатдаги энг катта фожеалардан бири; ▪️ Deepwater Horizon нефть платформаси аварияси хавфларни бошқариш ва назоратдаги хатоларнинг оқибатидир. ✔️ Бундай воқеалардан кейин касаба уюшмалари учун қуйидагилар асосий вазифалар деб белгиланди: ▪️ Ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш; ▪️ Хавфсизлик талабларини кучайтиришни талаб қилиш; ▪️ Қонун ва стандартларни ўзгартиришга эришиш; ▪️ Халқаро даражада ислоҳотларни илгари суриш ва бошқалар. 🔵Масалан Rana Plaza фабрикаси қулаши: 2013 йил 24 апрель куни Бангладешнинг Савар шаҳрида, Дакка яқинида жойлашган кўп қаватли бинодаги (кийим ишлаб чиқарувчи фабрикалар жойлашган бинo) фалокатли иншоот қулаши. Бу ҳодиса 1 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 2 500 дан зиёд киши яраланган ҳолда, дунёдаги энг йирик саноат фожеаларидан бири сифатида тарихда қолди. 🔴Фалокат сабаблари: Бино тижорат учун мўлжалланмаган пойдевор устига ноқонуний равишда қўшимча қаватлар қурилиб, уларда йирик кийим фабрикалари жойлашган эди. Қулашдан бир кун олдин деворларда ёриқлар пайдо бўлганига қарамай, ишчилар ишга қайтарилган. Электр генераторлари ишга туширилганда конструкция заифлиги сабабли бино вайрон бўлди. ◾️Иқтисодий ва ижтимоий таъсир: Rana Plaza воқеаси Бангладешнинг кийим саноатида меҳнат хавфсизлиги ва ишчи ҳуқуқлари бўйича жиддий ислоҳотларга туртки бўлди. Йирик халқаро брендлар — масалан, H&M, Primark ва бошқалар — таъминот занжирларида хавфсизлик стандартларини кучайтиришга мажбур бўлдилар. ❗️ Халқаро жавоб ва ислоҳотлар: Фалокатдан кейин “Accord on Fire and Building Safety in Bangladesh” номли халқаро келишув имзоланди. Бу келишув орқали минглаб фабрикалар хавфсизлик текширувидан ўтди ва ишчи шароити яхшиланди. Шу билан бирга, воқеа глобал миқёсда одил меҳнат ва барқарор мода саноати ҳақидаги муҳокамаларни кучайтирди. ✉️ Telegram | Web | Facebook

Нима учун "28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни" халқаро даражада айнан хавфсизлик ва соғлиқни муҳофаза қилишга бағишланган кун сифатида белгиланган?
Anonymous voting

#mehnat_muxofazasi ❗️ 28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни ▪️Ҳар йили 28 апрель санаси бутун дунёда меҳнатни м
#mehnat_muxofazasi ❗️ 28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни ▪️Ҳар йили 28 апрель санаси бутун дунёда меҳнатни муҳофаза қилиш куни сифатида нишонланади. Бу сана иш жойларида хавфсизликни таъминлаш, бахтсиз ҳодисалар ва касбий касалликларнинг олдини олишга эътиборни кучайтиришга қаратилган. ▪️Бу кун илк бор халқаро даражада Халқаро меҳнат ташкилоти (ILO) ташаббуси билан 2003 йилдан бошлаб расман нишонлана бошлади. ▪️Аслида эса унинг илдизлари касаба уюшмалари ҳаракатига бориб тақалади. Хусусан, Канада ва АҚШда 1980–1990 йилларда иш жойида ҳалок бўлганларни хотирлаш ва хавфсизликни кучайтириш мақсадида турли акциялар ўтказила бошланган. Кейинчалик бу ташаббус глобал ҳаракатга айланди. ▶️ Канадада: - “National Day of Mourning” сифатида нишонланади - Ҳалок бўлган ишчилар хотирасига бағишланган маросимлар ўтказилади ▶️ АҚШда: - Хавфсизлик бўйича кампаниялар, семинарлар - Иш жойларида тренинг ва текширувлар ▶️ Германияда: - Корхоналарда махсус ўқув машғулотлари - Янги технологиялар орқали хавфсизликни ошириш ▶️ Японияда: - “Safety Week” доирасида кенг қамровли тадбирлар - Ишлаб чиқаришда интизом ва хавфсизликка алоҳида урғу ▶️ Юртимиз Ўзбекистонда: - Давра суҳбатлари, семинарлар - Корхоналарда хавфсизлик ойликлари - Тарғибот ва тушунтириш ишлари каби ҳаракатлар орқали бу кун тарғибори ва аҳамияти тушунтирилади. 📊 Дунё бўйича ҳар йили: - миллионлаб ишчилар иш жойида жароҳат олади; - юз минглаб инсонлар бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлади. 🛡️ Шунинг учун меҳнат муҳофазаси — бу шунчаки талаб эмас, балки ҳаёт-мамот масаласи. ▪️Асасий мақсад эса: хавфсиз меҳнат муҳитини яратиш, бахтсиз ҳодисаларни камайтириш, касбий касалликларни олдини олиш ҳамда хавфсизлик маданиятини шакллантиришдир. 🔴 Бунга масъуллар эса бу - иш берувчи, меҳнат муҳофазаси мутахассислари, ходимлар, ва албатта касаба уюшмалари, жумладан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамдир ❗️28 апрель — бу байрам эмас, балки огоҳлик куни. Бу сана ҳар биримизга хавфсиз меҳнат — ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқилигини доимий эслатаб туриши шарт! ✉️ Telegram | Web | Facebook

#mehnat_muxofazasi 🔵Келишиш + тасдиқлаш = самарали меҳнат муҳофазаси тизими Меҳнат муҳофазаси сиёсати фақат ҳужжат эмас - у
#mehnat_muxofazasi 🔵Келишиш + тасдиқлаш = самарали меҳнат муҳофазаси тизими Меҳнат муҳофазаси сиёсати фақат ҳужжат эмас - у амалда ишлаши керак бўлган муҳим бошқарув инструментидир. Бунда муҳим икки қадам: 🔹 Касаба уюшмаси билан келишиш: - Ходимлар фикри инобатга олинади - Ҳужжат адолатли ва ҳаётий бўлади 🔹 Раҳбар томонидан расмий тасдиқлаш: - Буйруқ (приказ) орқали амалга оширилади - Барча ходимлар учун мажбурий кучга эга бўлади ✔️ Натижада эса қонуний ва аниқ ишлайдиган тизим ➡️ Ходимлар манфаатлари ҳимояси ➡️ Бахтсиз ҳодисалар хавфини камайтириш ➡️ Корхонада хавфсизлик маданияти шаклланиши ✉️ Telegram | Web | Facebook

#mehnat_muxofazasi ❕Келишиш — муҳим қадам! ▶️ Меҳнат муҳофазаси сиёсатини ишлаб чиқишда уни касаба уюшмаси билан келишиш жуда
#mehnat_muxofazasi Келишиш — муҳим қадам! ▶️ Меҳнат муҳофазаси сиёсатини ишлаб чиқишда уни касаба уюшмаси билан келишиш жуда муҳим. Бунда: ✔️ Ходимлар манфаатлари ҳисобга олинади ✔️ Ҳужжат янада адолатли ва самарали бўлади ✔️ Амалда ишлаш эҳтимоли ошади ◾️Касаба уюшмаси — ходимлар овози. Шунинг учун ҳар қандай сиёсат улар билан келишилган бўлиши шарт. Бу жараёнда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тамойиллари асос қилиб олинади. ✉️ Telegram | Web | Facebook