2 440
Підписники
Немає даних24 години
-37 днів
-330 днів
Архів дописів
2 440
иссиқ иссиқ чойни ичиб юринглар + қалинроқ кийинишни унутманглар. яқинларингизга ҳали кўўўп кераксиз.
2 440
баъзан одамлар бизга нимадир ёзмоқчи бўлишади, қўнғироқ қилмоқчи бўлишади ёки юзма-юз бир гап айтмоқчи бўлишади, лекин ўша пайтда иккиланиб, айтмай қолишади, жасорат топа олишмайди. шунинг учун биз ҳеч қачон билмаймиз — кимдир бизга нимадир демоқчи бўлганини, хайрлашмоқчи ёки ҳис-туйғуларини билдирмоқчи бўлганини.
қисқаси, бу ҳаётда кўп нарсалар айтилмай қолади, кўп ҳислар эътироф этилмайди.
2 440
тонг отишини поездда томоша қилиб кетишдаги вайбни ҳеч нима бера олмас экан. тинч. ҳамма секин асталик билан уйғонмоқда. душанба бўлишига қарамасдан ҳаммада хотиржамлик ҳисси бор. фақат поезднинг овози эшитиляпти. ҳаёлларинг билан ёлғиз кетяпсан. ҳалақит қиладиган атрофингда ҳеч ким йўқ. атрофдагиларни биронтасини танимайсан, бири бошқа шевада гапиришса, иккинчиси бошқа тилда гапиришади.
2 440
хаёт бизга иккита чегарани бирлаштиришни ўргатди.
инсонларни севишни, аммо боғланиб қолмасликни.
яхшилик қилишни, лекин жавоб кутмасликни.
яхшиликдан умид қилишни, аммо ёмонига ҳам тайёр туришни.
одамларга ишонишни лекин суянмасликни.
реалистик қарашга эга оптимист бўлишни.
Кенг юракли бўлиб, унга ҳеч кимни киргизмасликни.
бизнинг бир қисмимизга бу ҳаётни унинг неъматлари учун севиб, шукр қилиб яшашни ва бошқа қисмимизга эса, дунёни матоҳ ўлароқ кўриб, унга берилмасликни ўргатди ҳаёт.
олинди.
2 440
+1
куз..
сен чиройлисан, биласанми?
сени тасодифан расмга олсам хам чиройлисан..🍁
2 440
её глаза..
о Аллах, как же ты прекрасна..
ты ни на кого не похожа,
кроме света солнца и света луны..
ты прекраснее всей красоты..
твоя улыбка - самое прекрасное, что когда-либо видели мои глаз.
ты меня смутила. это красота твоего лица и это твое очарование.
её щеки как цветы, а глаза сонные. Аллах создал её с наилучшими качествами.
2 440
аёл — ўйинчоқ ҳам, вақтинчалик ҳузур манбаи ҳам эмас.
аёл — Аллоҳ томонидан берилган омонатдир.
унинг ҳар бир кўз ёши, ҳар бир дарди учун эркак масъулдир.
аёлнинг ҳис-туйғуларини ўйинчоқ қилган киши ўз кучини эмас, балки заифлигини намоён этади.
хақиқий эркак — бу ҳимоячи, суянч ва таянчдир.
аёлни қадрлай олмаган инсон на онасини, на келажакдаги қизини ҳурмат қила олади.
шу боис ҳақиқий эркак аёлни хафа қилмайди, балки асрайди ва ҳурмат қилади.
2 440
ёлғизлик нормал ҳолат. ким биландур бўлишинг шарт эмас, ўзингни борлигингни ҳис қилсанг етарли. ўзингни бегоналардан итарган бўлсанг, бу ҳам ёмон эмас. ёлғиз қолишдан қўрқма. сен ўзингни шунчаки ҳайрлиси учун асраяпсан, холос. ўзингни ҳадеб бошқаларга солиштирма, уларда дўст бор, ёр бор деб. билсанг, сенинг ҳам ҳайрлигинг сен учун ўзини асраяпти.🌷
2 440
баъзида шундай суҳбатлар бўлади, улар билан 2 дақиқа суҳбат бўлганига қарамасдан 2-суҳбатдошни ҳамма ҳаракатлари, сўзлари, гаплари, кулгуларидан тортиб қай даражада нафас олганича, хатто сенга қандай нигоҳ билан қараганлари хам эсда қолади. баъзида шундай суҳбатлар бўлади, соатлаб бирга суҳбат қурганинг билан, 2-суҳбатдошга хеч очила олмайсан. қанча уринма, суҳбатни қизита олмайсан, ҳеч нима эсда қоларли бўлмайди, гаплашасан лекин суҳбат қовушмайди.
билмадим, мен соатлаб бўлган суҳбатлардан кўра дақиқалар ичида бўлган суҳбатларни жуда қаттиқ соғинаман. шу кунларда ана шундай сухбатлар тугул, сухбатларга сабабчи бўлган инсонларни хам соғиндим..
2 440
инсон хасад билан эмас ҳавас билан яшаши керак. хасад қилган инсон ҳеч қаерда кўкармайди. на бири икки бўлади. қалблар нимадан қораяди? бир-бирига хасад қилишдан қораяди, бир-бирига туҳматлар ёғдиришдан қораяди, бир-бирини инсофсизлик ила бировларга ёмонлашдан қораяди. атрофимга шу кунгача дўст йиғипману, лекин уларни саралаб олишда бироз адашипман. "менга куляптику демак ёмонлиги йўқ" деган назарияда қолиб кетипман. энди тушундим, юзингга чиройли табассум қилган хамма сени дўстинг эмас экан.
"вақт ‐ яқинларингни элакдан ўтказиб бериш учун жуда ажойиб қурол" дейишса ишонмасдим. энди ишондим.
Аллоҳ қалбларимизни ислоҳ қилсин.
2 440
салом бир донам! биламан ўзингни жуда ёмон ҳис қиляпсан. аммо, ўтади.
ҳеч нарса шундай қолмайди ва ҳаммаси яна гўзал бўлади. хавотир олма.
сен жуда ҳам чиройлисан бир донам. бир томчи кўз ёшингга арзимайди у. ҳеч ким сенга айтмаётган бўлса, мен айтай..
сени жуда ҳам яхши кўраман.
ҳоп-ми!? қадрингни бил.
