2 440
Підписники
Немає даних24 години
-37 днів
-330 днів
Архів дописів
2 440
ботса гар сўзингиз биров қалбига–
қалбида қуёши ботади шу дам.
ҳаёлга ботар у, қайғуга ботар–
боқар сокин.. ботган кўзларида нам.
шартми сизга фақат гуноҳга ботмоқ?!
ботиш мумкин ахир муҳаббатга ҳам..
2 440
бугун бўлиши шарт эмас. ва балки эртага ҳам эмас. ҳатто бу ой ё йил эмас. муҳими қўлингдан келган энг афзалини қилиш ва қолган ҳаммасини оламлар Роббисига таваккал қилиш. ишонавер, беҳикмат кечикмайди.
айтишганидек: "агар хушхабар вақти ҳануз келмаган бўлса, Илоҳий ҳикмат ила кечикмоқда"
ўз вақтида келади, сен эса сабр қил. ҳатто бу сени ранжитаёткан ва бўшашрираётган бўлса ҳам. кечаги ҳолатлар бир малҳам бўлганини кўрасан. аввал қийин туюлганлар, кейин осонлашади. ва: "Балони кўтарган Зот Покдир", дейсан. умид йўқотилгандан кейин ҳам енгиллаштиради.
2 440
инсон бора-бора ўзгаради, ундаги бошқаларга ёққан, эътиборга тушишига сабаб бўлган шижоат, куч-қувват, дадиллик бир нуқтага келганда заифлашади..
ва унинг атрофидаги кўплаб инсонлар ундан йироқлашади, хотираси сусаяди, кўз нурлари ариб, қаддини базўр кўтара олар даражага келиб қолади.
уни таниган, унга ҳавас қилган, унга ошно бўлганларнинг эса нигоҳлари ўзгаради, қалблари бошқа томон бурилади..
лекин, биргина уни қалби билан таниган инсонгина у билан биргадир. доим ёнидадир. кетган кўз нурларини ўрнига ўзиникини бахшида этади, чўкаётган қаддига суянч бўлади.
шундай экан, атрофингиздаги ҳаваскорлар сизни қалб кўзингизни кўр қилмасин, сизга қалби билан юзланиб турганни ёдингиздан чиқарманг, ҳаётингизга инъом этилган инсонларнинг барчаси ҳам бир хил бўлавермайди.
бири бўлади – бошқалардан ажралиб турувчи, ўзгача нур таратувчи, ҳаётингизда ўзгача маънога эга бўлувчи.
2 440
насибангда бўлса ҳатто чумолидан ҳам дарс оласан. насибангда бўлмаса, бутун жаҳон сенга ибрат маёғи бўлиб турган бўлса-да, бундан фойда йўқ.
Жалолиддин Румий.
2 440
балки сабримиз бир кун биз кутмаган жойдан, биз кутмаган вақтда гўзал тарзда ўз мевасини берар а, балки ҳозир вақти эмасдур а, муҳими умид бор-ку, тўғрими..
2 440
ўзингга нисбатан нафрат қачон уйғонади? ўзингни кундан кунга илмсиз дея ҳис қилаётганингда..
ҳар тун шифтга қараб эртанги кун режаларини тузасан.. уйқудан аввал миянгда саноқсиз саволларга тўқнаш келасан..
"мен буни уддалашим керак, мени улардан нима кам жойим бор? етарлича ҳаракат қиляпманми?"
2 440
шундай яқинлар бўладики…
улар билан гаплашганингизда юрагингизга ғалати бир илиқлик киради.
бу инсонлар билан ҳар бир лаҳза самимиятга бой, ҳар бир суҳбат чин юракдан. улар сизни ўз ҳолингизча қабул қилади, ниқоб талаб қилмайди, кўнглингизни ҳис қилади. бундай яқинлар сизни кимлигингиз учун яхши кўради, сиз бўлгани учун сизга яқин бўлади.
2 440
Аллоҳ бизга ҳаммаси осон бўлади деб ваъда бермаган. аммо У ваъда берган..
– "Бас, Албатта, Қийинчилик билан осончилик бордир"
(94:6)
2 440
одамларни тушуна олмаяпман, нималарнидур тушунтиришга уринишади, кошки эди тушуна олсам. наҳот бир тилда сўзлаша туриб, уларнинг тилларини тушунмасам..
