Geointriga.uz
❗️🌐 Мазкур канални Халқаро муносабатлар соҳасида шуғулланадиган ва илмий иш олиб борадиган мутахассислар юритади. Биз кузатувчиларимизга сифатли контент узатиш устида ишлаймиз. Албатта, сизнинг вақтингиз биз учун қадрли. Мурожаатларга - @geo_uzb_uz
Показати більше📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Geointriga.uz
Канал Geointriga.uz (@geointriga_uz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 32 960 підписників, посідаючи 7 596 місце в категорії Новини і ЗМІ та 2 379 місце у регіоні Узбекистан.
📊 Показники аудиторії та динаміка
З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 32 960 підписників.
За останніми даними від 14 вересня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -1 280, а за останні 24 години на -13, загальне охоплення залишається високим.
- Статус верифікації: Не верифікований
- Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 30.68%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 27.62% реакцій від загальної кількості підписників.
- Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 10 116 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 9 107 переглядів.
- Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 88.
📝 Опис та контентна політика
Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“❗️🌐 Мазкур канални Халқаро муносабатлар соҳасида шуғулланадиган ва илмий иш олиб борадиган мутахассислар юритади. Биз кузатувчиларимизга сифатли контент узатиш устида ишлаймиз. Албатта, сизнинг вақтингиз биз учун қадрли.
Мурожаатларга - @geo_uzb_uz”
Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 15 вересня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.
Триває завантаження даних...
| Дата | Залучення підписників | Згадування | Канали | |
| 15 вересня | 0 | |||
| 14 вересня | +26 | |||
| 13 вересня | +6 | |||
| 12 вересня | +2 | |||
| 11 вересня | +3 | |||
| 10 вересня | +2 | |||
| 09 вересня | +1 | |||
| 08 вересня | +17 | |||
| 07 вересня | +3 | |||
| 06 вересня | +3 | |||
| 05 вересня | 0 | |||
| 04 вересня | 0 | |||
| 03 вересня | 0 | |||
| 02 вересня | 0 | |||
| 01 вересня | +4 |
| 2 | 🇷🇺🇺🇸 Путинга яқин россиялик тадбиркор Трампнинг ўғли тўйи харажатларининг юз минглаб долларини тўлаган — ProPublica
Россиялик тадбиркор Умар Кремлёв Дональд Трамп кичикнинг Багам оролларидаги тўйи харажатларининг юз минглаб долларини, жумладан хусусий орол ижараси ва мушакбозлик харажатларини тўлаган.
Тўловлар Дубайдаги ИБА билан боғлиқ тузилма орқали амалга оширилган. Бу ҳақда ProPublica ҳужжатлар ва тўйни ташкил этиш жараёнидан хабардор манбаларга таяниб хабар берди.
Кремлёв тўйда тахминан 50 нафар меҳмон қаторида, бир гуруҳ россияликлар билан бирга иштирок этган.
Трамп кичикнинг вакили тўлов амалга оширилганини инкор этмаган ва Кремлёвни мижозининг «шахсий дўсти» деб атаган.
Кремлёв аввал Россия президенти Владимир Путин томонидан «Дўстлик» ордени билан тақдирланган. Украина эса уни Россия ҳукумати ва махсус хизматларига яқинлиги сабаб санкциялар рўйхатига киритган.
@Geointriga_uz | 488 |
| 3 | #Тадқиқот
Нонушта қилиш шартми? Олимлар: ҳамма учун эмас
«Куннинг энг муҳим таоми — нонушта» деган қараш илмий жиҳатдан ҳамма учун мажбурий қоида эмас.
2019 йилда BMJ журналида эълон қилинган 13 та рандомизацияланган тадқиқот таҳлилида нонушта қилган катталар нонушта қилмаганларга қараганда кунига ўртача 260 ккал кўпроқ истеъмол қилган. Нонушта қилиш вазн ташлашга ёрдам бериши эса аниқланмаган.
Бундан ташқари, кейинги таҳлилларда ҳам нонуштани ўтказиб юбориш қисқа муддатда вазнни бироз камайтириши мумкинлиги кўрсатилган. Аммо айрим тадқиқотларда «ёмон» холестерин — ЛПНП ошиши кузатилган ва далиллар ҳали чекланган.
Демак, нонушта қилмасангиз, бунинг ўзи соғлиқ учун жуда ёмон дегани эмас. Агар эрталаб очлик сезмасангиз ва кейинчалик меъёрда овқатлансангиз, нонуштани ўтказиб юбориш мумкин.
Аммо нонушта сизга қулай бўлса, уни ташлашга ҳам ҳожат йўқ. Энг муҳими — кунлик рацион, умумий калория, овқат сифати ва сизга мос овқатланиш тартиби.
@Geointriga_uz | 1 248 |
| 4 | 🇺🇦 Украина деэскалацияни қўллаб-қувватлашга тайёр — Зеленский
Владимир Зеленский Украина АҚШ томонидан илгари сурилган энергетика соҳасида ўзаро зарбаларни тўхтатиш таклифини деэскалациянинг биринчи қадами сифатида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
«Агар бу Россиянинг Украинадаги муҳим инфратузилмага зарбаларини ва бунга жавобан Украинанинг зарбаларини тўхтатишдан иборат деэскалациянинг биринчи қадами бўла олса, Украина бунга тайёр»,
— деди Зеленский.
@Geointriga_uz | 1 125 |
| 5 | 🇸🇦🇬🇧 Саудия Арабистония ҳусийларга қарши Британиядан ҳарбий ёрдам сўради — Bloomberg
Саудия Британиядан нефть инфратузилмасини ҳимоя қилиш ва ҳусийларнинг Боб ал-Мандаб бўғози томон силжишини тўхтатишда ёрдам сўраган.
Британия бош вазири Энди Бёрнхэм Саудияга ҳарбий маслаҳатчилар юборишга рози бўлган. Бироқ Риёднинг бошқа ҳарбий сўровлари маъқулланадими — ҳозирча номаълум.
@Geointriga_uz | 1 605 |
| 6 | Ipak Yuli Bank'dan onlayn mikroqarz
Istalgan maqsadlar uchun 100 mln so‘mgacha mikroqarz, muddat — 3 yilgacha. Mikroqarzni garov va kafillarsiz Ipak Yuli Mobile ilovasida rasmiylashtiring
Batafsil
#reklama
ru.ipakyulibank.uz | 1 518 |
| 7 | 🇮🇱 Нетаньяху Ливандаги операцияларни давом эттиришга ваъда берди
Нетаньяху Исроил Ливандаги «хавфсизлик зонаси»да террорчилик инфратузилмасини йўқ қилишда давом этишини айтди.
«Давлатимизга ҳар қандай таҳдидни бартараф этишда давом этамиз», — деди у.
Нетаньяху душманларини огоҳлантириб, Исроилга яна ҳужум қилинса, «янада кучлироқ жавоб» берилишини таъкидлади.
«Биз ҳали муайян ишларни якунлашимиз керак. Худонинг ёрдами билан бу ишни ҳам якунлаймиз»,
— деди у.
@Geointriga_uz | 1 972 |
| 8 | 🇫🇷 Брижит Макронни эркак деб атаган журналистка судда ғолиб чиқди
Париж апелляция суди журналист Наташа Рейнинг Брижит Макронга нисбатан туҳмат иши бўйича фойдасига қарор чиқарди.
Рей Брижит Макрон эркак бўлиб туғилгани ва аввал Жан-Мишель исмини ишлатганини даъво қилган.
2024 йилда журналистка ва блогер Амандин Руа 13 500 евро жаримага тортилган эди. Бироқ 2025 йил июлида суд Рейни оқлаб, унинг баёнотларининг катта қисми юридик маънода туҳмат ҳисобланмаслигини билдирган.
Шундан сўнг Брижит Макроннинг адвокатлари апелляция шикояти берган.
@Geointriga_uz | 2 335 |
| 9 | Трамп яна солиқ солмоқчи...
🇺🇸 Трамп Ҳурмуз атрофидаги операция харажатларини бошқа давлатларга тўлатмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳурмуз бўғози атрофидаги вазиятда Вашингтонга ёрдам бермаган давлатлар АҚШнинг қилган харажатларини қоплаши кераклигини айтди.
«Нефть Ҳурмуз бўғози орқали оқади. Бизга ҳеч қандай ёрдам бермаган дунё давлатлари АҚШга етказилган зарарни қоплаши керак ва албатта қоплайди»,
— деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқда.
Унинг таъкидлашича, АҚШ «ўзидан кўра бошқалар учун анча кўп иш қилади» ва бу ҳолат бир неча авлоддан бери давом этиб келмоқда.
@Geointriga_uz | 2 726 |
| 10 | 🇺🇸 Трамп: «Мағлубиятга учраётган Эрон келишувга тез ва ҳар қандай нарх эвазига эришмоқчи»
Трампнинг айтишича, Эрон тезроқ келишув тузишга интилмоқда.
«АҚШ музокараларга кириш-кирмаслигини ўзим ҳал қиламан. Умуман олганда, бундай имкониятга очиқмиз», — деди Трамп.
@Geointriga_uz | 2 783 |
| 11 | 🇺🇸 Трамп: Россия ва Украина энергетика объектларига ҳужум қилмасликка келишиб олди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, Украина Россиянинг энергетика объектларига, Россия эса Украина энергетика инфратузилмасига ҳужум қилмасликка келишган.
Унинг сўзларига кўра, жаҳонда дизель ёқилғиси нархининг ошишига асосан Россия–Украина можароси, Эрон атрофидаги вазият эмас, сабаб бўлмоқда.
@Geointriga_uz | 2 814 |
| 12 | 🇩🇪 «Агар Россия ғалаба қозонса...» — Германия канцлери
Германия канцлери Фридрих Мерц Украинадаги урушнинг ҳал қилувчи босқичлари олдинда турганини таъкидлади.
Унинг айтишича, Россия муваффақиятга эришса, бу Германия ва бутун Европа учун олдиндан айтиб бўлмайдиган ва мисли кўрилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин.
«Шу сабабли мен бу ерда жуда қатъий ва аниқ позициядаман ҳамда бир сантиметр ҳам ортга чекинишни истамайман»,
— деди Мерц.
@Geointriga_uz | 2 902 |
| 13 | 🇺🇿🇰🇷 Ўзбекистонда гуманоид роботлар заводи қуриляпти.
Тошкентда қурилаётган роботлар заводига Кореянинг ROBOTIS компанияси қарийб 100 млн доллар сарфлайди.
Заводда 1 мингдан ортиқ малакали иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
@Geointriga_uz | 6 996 |
| 14 | 🌍🇷🇺🇲🇩 Путиннинг кейинги нишони Молдова бўлиши мумкин — АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ директори
💬 Дэвид Петреус:
«Путин доимо Совет Иттифоқини қайта тиклашга уриниб келади. Мен Литва кейинги нишон бўлади, деб ўйламайман. Бунинг Молдова билан содир бўлиш эҳтимоли анча юқори, чунки бу жиҳатдан Молдова анча заиф.
Европа давлатлари бунга тайёр эмас. Уларнинг ҳеч бири уруш олиб бориш, мудофаа ва хавфсизлик концепцияларида зарур бўлган инқилобий ўзгаришларни амалга оширмаган»,
— деди Петреус.
@Geointriga_uz | 6 889 |
| 15 | Keshbek va arzon yo'l haqi
Xaridlar, o'tkazmalar va transport uchun yagona karta.
Sinab koʻrish
#reklama
ru.ipakyulibank.uz | 6 711 |
| 16 | 🇺🇿🇰🇷 Илк бор: Ўзбекистон ўз миллий геном базасини яратади!
Унда ўзбекистонликларнинг генетик маълумотлари ва биологик намуналари жамланади.
Бу олимларга аждодларимиздан бизга қандай генетик хусусиятлар ўтгани, қайси касалликларга кўпроқ мойил эканимизни ўрганиш ва уларни эртароқ аниқлаш усулларини ривожлантиришга ёрдам беради.
“Biome Center” Жанубий Корея билан ҳамкорликда ташкил этилади.
@Geointriga_uz | 6 699 |
| 17 | 🇾🇪 Хартитанинг қизил ҳудудлари Яманлик Ҳусийлар назоратидаги қисмлар ҳисобаланади. Боб ал-Мандебнинг назорати амалга ошириладиган ҳудудларга тўғри келади.
@Geointriga_uz | 7 714 |
| 18 | 🇾🇪 Мамлакатда Ҳусийларга қарши бошқа сиёсий ва ҳарбий кучлар ҳам мавжуд.
Жанубда сепаратистик кайфиятлар кучли. Нефть ва газ ресурсларининг катта қисми эса Ҳусийлар назоратидан ташқаридаги ҳудудларга тўғри келади.
Шу сабаб Ҳусийларнинг бутун Яманни эгаллаб, халқаро тан олинган ягона давлат тузиши қийин.
Аммо Яманнинг шимоли-ғарбида де-факто давлатга ўхшаш узоқ муддатли ҳокимият сақлаб қолиши — анча реал сценарий.
♟ Энг катта геосиёсий савол эса бошқа
Ҳусийлар аслида Саудияга қарши урушиб, Эрон учун стратегик эшик очиб бермоқдами?
Жавоб — қисман ҳа.
Чунки Эрон учун Яман: Саудиянинг жанубий чегараси + Қизил денгиз + Боб ал-Мандаб + халқаро денгиз савдоси дегани.
Шунинг учун Ҳусийлар кучайган сари Теҳроннинг минтақадаги таъсир воситалари ҳам кенгаяди.
Лекин Ҳусийларни фақат Эроннинг «қўли» деб кўриш ҳам хато. Улар ўз амбицияларига эга бўлган Яманлик ҳаракат. Эрон билан иттифоқ уларга куч бермоқда, Ҳусийларнинг мавжудлиги эса Эронга стратегик чуқурлик бермоқда.
‼️ Қисқаси: Ҳусийлар — фақат диний ҳаракат эмас, фақат Эрон проксиcи ҳам эмас. Улар Яманнинг ички инқирози, зайдий тарихий анъанаси, қабилавий сиёсат ва Эрон–Саудия рақобати кесишган нуқтада пайдо бўлган мустақил кучдир.
Ва бугун уларнинг кучи Яман чегарасидан анча ошиб кетган: Боб ал-Мандабга таъсир қила олган ҳар қандай куч жаҳон савдоси ва нефть бозорига ҳам таъсир қила олади.
@Geointriga_uz | 7 550 |
| 19 | 🇾🇪 Абдулмалик ал-Ҳусий — ҳаракатнинг ҳозирги ва энг муҳим раҳбари. 2004 йилдан кейин у Ҳусийларни кичик диний ҳаракатдан Ямандаги катта ҳарбий-сиёсий кучга айлантирди.
@Geointriga_uz | 7 820 |
| 20 | 🇾🇪 Эрон Ҳусийларга таянч беради, Ҳусийлар эса Эронга Қизил денгиз ва Боб ал-Мандаб каби стратегик ҳудудларда катта геосиёсий имконият беради.
🚢 Нега Боб ал-Мандаб улар учун шунчалик муҳим?
Чунки Яманнинг ғарбий соҳили жаҳон савдосининг энг муҳим нуқталаридан бирига яқин.
Боб ал-Мандаб бўғози Қизил денгизни Адан кўрфази билан боғлайди. У орқали Осиёдан Европа томон ҳаракатланадиган улкан ҳажмдаги денгиз савдоси ўтади.
Шу сабабли Ҳусийларнинг соҳил ҳудудлари ва портлар устидан назорати уларга фақат Яман ичида эмас, балки жаҳон савдосига таъсир қилиш имкониятини беради.
2026 йил сентябридаги сўнгги кескинлашувларда Ҳусийлар Боб ал-Мандаб яқинидаги стратегик ҳудудларга илгарилаб, Саудияга қарши зарбаларни ҳам кучайтиргани ҳақида хабарлар тарқалди.
🎯 Ҳусийларнинг асл мақсади нима?
Уларнинг мақсадини битта пункт билан тушунтириб бўлмайди.
Асосий мақсадлар:
1. Яманда ҳокимиятни сақлаб қолиш.
Ҳусийлар ўзларини мамлакатдаги асосий сиёсий куч сифатида кўришади.
2. Шимолий Ямандаги таъсирини мустаҳкамлаш.
3. Саудия ва бошқа ташқи кучларни Ямандан сиқиб чиқариш.
4. Зайдий диний ва сиёсий анъаналарининг мавқеини тиклаш.
5. Эрон ва минтақадаги «қаршилик ўқи» билан яқин алоқани сақлаш.
6. Қизил денгиз ва Боб ал-Мандабда стратегик таъсирга эга бўлиш.
Шунинг учун Ҳусийлар учун масала фақат «Саудияга қарши уруш» эмас. Улар Яманда ўзлари учун узоқ муддатли сиёсий тартиб яратишга ҳаракат қилмоқда.
👑 Энг кучли йўлбошчилари кимлар?
Ҳусайн ал-Ҳусий — ҳаракатнинг асосчиси ва биринчи ғоявий раҳбари. У зайдийликни қайта тиклаш, коррупция ва ташқи таъсирга қарши кураш ғояларини илгари сурган.
Абдулмалик ал-Ҳусий — ҳаракатнинг ҳозирги ва энг муҳим раҳбари. 2004 йилдан кейин у Ҳусийларни кичик диний ҳаракатдан Ямандаги катта ҳарбий-сиёсий кучга айлантирди.
Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳам алоҳида тилга олиниши керак. У Ҳусий бўлмаган, аксинча узоқ йиллар уларга қарши турган. Аммо кейин сиёсий манфаатлар сабаб Ҳусийлар билан вақтинча иттифоқ тузди. 2017 йилда эса улар ўртасидаги муносабат бузилиб, Солиҳ Ҳусийлар билан тўқнашувда ўлдирилди.
Бу Яман сиёсатининг энг муҳим хусусиятини кўрсатади: душманлар ҳам вазиятга қараб иттифоқчи бўлиши мумкин.
☪️ Суннийлар билан муносабати қандай?
Ҳусийларнинг суннийлар билан муносабати бир хил эмас.
Яманда миллионлаб суннийлар яшайди ва уларнинг барчасини Ҳусийларнинг душмани деб бўлмайди.
Ҳусийларнинг асосий душманлари — уларнинг назарида уларга қарши қурол кўтарган сиёсий ва ҳарбий кучлар.
Бироқ ҳокимиятни эгаллаш жараёнида сунний сиёсий кучлар, қабилалар ва диний ташкилотлар билан жиддий тўқнашувлар бўлган. Айниқса «Ал-Ислаҳ» каби сунний сиёсий кучлар Ҳусийларга рақиб ҳисобланган.
Шу билан бирга, зайдийликнинг ўзи суннийликка мутлақо тескари диний тизим эмас. Шу сабаб Яман урушида «шиа–сунний уруши» деган формула етарли эмас.
🏛 Улар давлатни қандай бошқаради?
Ҳусийлар ўз ҳудудларида давлат институтларини тўлиқ йўқ қилган эмас, аксинча уларни ўз назоратига мослаштирган.
Уларда:
— сиёсий раҳбарлик;
— хавфсизлик аппарати;
— ҳарбий кучлар;
— солиқ йиғиш тизими;
— суд ва маъмурий органлар;
— диний-мафкуравий назорат
каби давлатга хос институтлар мавжуд.
Бироқ улар бошқараётган тизимни оддий либерал республика модели билан тенглаштириб бўлмайди. Ҳаракатнинг диний раҳбарлик, инқилобий мафкура, хавфсизлик аппарати ва қабилавий муносабатлар аралашмасидан иборат ўзига хос бошқарув модели бор.
🇾🇪 Мустақил Ҳусий давлати тузилиши мумкинми?
Назарий жиҳатдан — ҳа. Амалда эса бу жуда мураккаб.
Ҳусийлар Яман пойтахти Сано ва мамлакатнинг аҳоли зич ғарбий қисми устидан катта таъсирга эга. Шунинг учун уларни ҳарбий йўл билан бутунлай йўқ қилиш осон эмас.
Лекин мустақил давлат тузиш учун: ҳудуд + аҳоли + иқтисодий ресурс + халқаро тан олиниш + барқарор бошқарув керак.
Энг катта муаммо — Яманнинг қолган қисми.
@Geointriga_uz | 7 853 |
