cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

TELEGRAF.UZ

ЖАЙДАРИ ЖУРНАЛИСТИКА

Більше
Рекламні дописи
15 640
Підписники
-124 години
+3267 днів
+42330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

“Ҳоким қаматтирса, вазир чиқарса, Судья амалдорга этса тавозе. Менга ёқмади бу адолат дарси, ҚОНУНнинг уйида йўқми дарвоза?! Нимаям қилардик овора бўлиб, Тақдирни буйруқлар ҳал этган кунда. Судларни халқ учун қишловга бериб, Қомусни печкада ёқайлик унда?! ЭРКИН БОЗОРОВ Актёр, шоиp @telegraf_uzz
Показати все...
👍 88 20💯 12😢 8👌 4🌚 1
00:58
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Эронлик машҳур саёҳатчи блогер Муизин Миратварий Ўзбекистонга саёҳат қилиб ўз блогида шундай деб хабар қолдирмоқда: Ушбу поездларга эътибор беринг, 19 асрлардаги эронни эслатади. Вагонларда ҳаво етишмайди, жуда иссиқ ва тартибсиз шаклда, сассиқ ҳидга чидаб бўлмайди. Унинг бошқа бир видео лавҳаси Афросиёб поезди ҳақида бўлиб, ушбу поездга билет топиш қийинлиги ва 480 минг сўм (қарийб 40 доллар) га Эрондан самолётда бошқа давлатга учиш мумкинлиги ҳақида айтган. Позор, Туризм вазирлиги, позор Ўзбекистон темир йўллари, позор монополистлар 👎👎👎👎 Ҳуқуқий ривожланган давлатларда, прокуратура бундай ҳолатлар учун соҳа масъулларини пўстагини қоққан бўларди. Бизди порахўратўрамиз эса люкс вагондан текинга билет олишни билади холос. @telegraf_uzz
Показати все...
21.48 MB
👍 181💯 37😢 20🔥 5🌚 5 2🥰 2 1👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бирон-бир ташкилот ишлаб кетса ҳайрон қоламиз. Чунки биз давлат ташкилотларининг ўз вазифасини бажармаётганига, ишламаслигига шу қадар кўникиб ҳам кетганмиз. Рақобатни ривожлантириш қўмитаси сўнгги вақтларда тирилиб бораётгандек. Кўпчилик қўмитанинг жонланишини раҳбар Ҳалилулло Тўрахўжаев билан боғламоқда. Тўрахўжаевнинг аввалги раҳбарлик жойлари билан қизиқиб кўрдим. У давлат хизматлари агентлигида ҳам катта ўзгаришлар қила олган. Ўзгеокадастрда ҳам ҳужжатлар электронлаштирилиши кузатилди. Рақобатда эса ҳозирча бу раҳбар майда ишлардан бошлади. Балки, шу тўғридир. Иқтисодиётимизда қонунийлаштирилган монополиянинг турлари кўп. Шакар савдоси, маиший техникаларни олиб киришдаги тўсиқлар, Uzavto, саёҳат фирмаларининг биргина монопол МЧЖга боғлиқлиги, Анталияга чартер рейсларини амалга ошириш имконияти ҳам монополлашган. Умуман олганда қайсидир сохада фаолият юритаётган бизнесмен билан гаплашманг у сизга тадбиркорлар учун очилган имкониятлар эмас ҲУКУМАТ ЯРАТИБ БЕРГАН ТЎСИҚЛАР ҳақида гапиради. Жамиятда туб бурилишларни доим шахслар амалга оширган. Кўрамиз курашларга бардоши етармикан. Қачонгача курашар экан. Тўрахўжаев тўсиқларни енгадими ёки аксинча бўлармикан?! (Ҳа айтмоқчи Х.Тўрахўжаевни яқиндан танимайман, расмини ҳам интернетдан излаб топдим.) @anora_sodiq
Показати все...
👍 59 9🌚 2🤝 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланиши кутилмоқда Азизбек Исраиловичга вазирлик ярашади, қолганлага шопиллаб қолади ) @telegraf_uzz
Показати все...
👍 101🥰 15🤯 12 5 4😢 4🌚 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“РАСТАМОЖКА” ОТМЕН БЎЛАДИ. Хорижда ишлаб чиқарилган, импорт қилинадиган автомобиллар учун давлат божи ундиришда кескин бурилиш бўлиши кутилмоқда. Рахнамолари чет эллар қўлловидаги жуда катта кучга эга  шахсларнинг монополияси тагига олаяпти… https://t.me/telegraf_uzz
Показати все...
👍 121👏 18🌚 8 5 3🔥 3👌 3😢 1
Шифокор ўзини реклама қилаяптими билингки унга ҳеч ким ишонмай қуйган бўлади Тиббиёт бизнесга айланганини айтмасам ҳам яхши биласиз. Хусусий шифокорлар бозорларда ўлжа пойлаб ўтирган сайгак сотувчиларга ўхшаб қолишган. Мижозни (эътибор беринг беморнимас) ҳар қанақасига кинналаб, унинг кўпроқ муаммосини топиш ва чўнтакни қаппайтиришдек разил мақсад билан ишлашмоқда. Шундайлардан бири, ижтимоий тармоқларда ўзини халқчил қилиб кўрсатаётган Зарифбой Ибоддулаев деган профессор. У гоҳида ҳукуматга ёпишади, гоҳида бирор вазирга понятка бериб чиқишлар қилади. Чиқишлари ортидан ўзига аудитория йиғади. Кейин уларни биринма-кетин қармоғига илинтириб, ўзининг хусусий клиникаси томон етаклайди. Мижозлари хусусий клиникага Зарифбойдан умид билан келишганда, шаққилатиб 2 миллион сўмлик кўрик ва ташхислаш чеки, 3-4 миллион сўмлик дорилар ёзилган рецептга чув тушиб қолишганини сезмай ҳам қолишади. Магнит бўрони натижасида табиий оғриб турадиган бошларга ҳам жиддий диагнозлар ёпиштириб, ҳар уч ой ёки олти ойда унга кўринишлари шартлигини буюради. Хуллас ҳозирги замон тиббиётчилари ҳам жиноятчиларга айланиб кетган. Шуни ҳисобини олиб асаб ва руҳиятимизни асрашга мажбурмиз, бўлмаса тиббиётчи мошенниклар қурбони бўлиб қолаверамиз. Стоматолог ва лор дўхтири каби мошенникларга учрамаган одам бўлмаса керак @telegraf_uzz
Показати все...
👍 72🤯 12💯 8😢 5 3 3👏 3🌚 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Мирзакалонни дарди калон Калон сўзи тожик тилида катта деган маънони билдиради. Бир мирзача бор эди, шу мирзача ёшлигидан нуқул тирмашиб  яшаяпти дунёда. Нега тирмашиб дейсизми? На зотини тайини, но отини тайини на бир ўтирган жойини тайини бўлмасада, юқорига тирмашаверади. Бу тирмизакни биз Мирзакалон деймиз. 2-3 кундан бери, у ҳақда ярми чин ярми ишончсиз бўлган маълумотларнинг тарқалишидан ҳаттоки оддий одамлар ҳам хурсанд бўлишмоқда.  Алламжоннинг  ҳақиқатда сиёсий ва ижтимоий саҳнадан йўқолиб қолишини ҳаттоки табиат ҳам истагандек одамларга мўътадил ҳаво улашаяпти. Бу баччағар Ўзбекистонда салкам матбуот авлиёси сифатида ном қозонаётганди. Медиамагнатлик рутбасига эришганидан кейин оммани хоҳлаган куйига уйнатишга ҳаракат бошлагани етмагандек, элитани ҳам ўз йўриғидан юришга кўндириш пайига тушганди. Унинг қочганлиги, ишдан бўшаганлиги ҳақидаги хабарлар ҳамма жойни гуриллатиб ёндириб ётибди. Аммо негадир қўл остидаги хоин медиа томорқаси ишчилари ғинг дея олишмаяпти. На хожамиз соппа-соғлар дея олишади, на кетганидан хурсандликларини баён қила олишади. Эҳ Алламжон шу куйдиргиларни одам ҳисоблаб боқиб юрганмидинг ҳали ? Ахир улар сен панжара ортига ташланган заҳотинг сенга қарши  бор нафратини сочадиган ичингдаги хоинларингку. Мирзакалонда ҳеч қандай лидерлик қобилияти мавжуд бўлмагани учун ҳам у доим тирмашади. Унга шунчаки иш бошқарувчи деб қарашади кўпчилик. Лекин ичидан пишган муғомбирлигини, руҳияти қабоҳатга тўлган руҳий хасталигини кўпчилик ҳам англайвермайди. Мирзакалон димоғдор кўрингани билан ўзбек медиа оламида уни на  журналистлар ва на блогерлар ёқтирмаслиги кечаги хабарларда ўз исботини топди. Ҳаммага маълум АМалдор бўлгани билан аслида ҳеч ким эмаслиги яққол кўзга ташланди. ГЕЙтуз орқали нимадир дейишга ўриниб кўрди, аммо бу иши емади, унга ишонишмади)). Шу орқали ГЕЙтузни ғоявий, молиявий ким қўллаб келаётган заказчик ким эканлиги аёнлашди холос. Унга тегишли деб айтиладиган блогер ва журналистлар ҳам унинг Ўзбекистондан чиқиб кетгани ҳақида лом мим демасдан, кутиш режимини ёқиб олишганига эътирбор қаратинг. Улар хожасининг ишдан олинган ёки олинмаганлиги бўйича бирор маълумотга эга эмасликлари туфайли оғизларига талқон солиб олишган. Бировни пулига қарам бўлгандан сўнг, ахвол шуда ярамаслар. Ўзбек журналистлари орасида битта Тўмарисмонанд қиз бу Анора Содиқова. У суриштирувларини обдон ўтказиб шошмасдан фикр билдирадиган кам сонли журналистлардан биридир. Куни кеча у Мирзаколон ҳақида бор вазиятни ёзишга уриниб кўрди. Унга Мирзакалоннинг пули, лавозимини аҳамияти йўқ. У ёзади, фикрини эркин билдиради. Гоҳ гоҳида Тўмарис ёзган мақолаларга ва унинг бошқа ҳамкасбларига бўладиган босимлар ортида айни Мирзаколон турганлигини яхши англайди ва тушунади. Шу боисдан гап келганда отангни аяма деган нақлга амал қилган Анорахон Мирзакалонга нишли ўқларини отишдан чекинмайди. Хуллас, Мирзакалон яқин бир неча соатлар ичида унга тегишли саҳифалар орқали бирор пост ва видео хабар йўллаб, тириклиги ва вазиятни ўз фойдасига ҳал этишга уринилган  маънода мужда йўллайди. У буни тезроқ амалга ошириш ҳақида ўз ҳамтовоқлари билан  мозговой штрумлар ўтказиб, якдил қарорга келишишга қийналмоқда. Яна бир гап, администирациянинг расмий веб сайтини ҳар ярим бир соатда кўзатиб туринглар унинг тақдир и қандай кечаётганини фақат шу ердан билиб олишингиз мумкин @telegraf_uzz
Показати все...
👍 130🔥 12 9💯 5👌 3🌚 2👏 1🤝 1
01:15
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Истеъмолчилар ҳуқуқлари бир чеккада тамаки чекиб ўтирадиган Тошкентда ҳоким бошчилигида ўзига хос рейд ўтказибди Шу братни муборак пойи қадамлари фақат шу дўкон билан чекланмасдан бошқа антисанитар жойларга ҳам ташриф айлаб туришларини илтимос қилардим. Масалан Тошкент бозорларида об-ҳавога қарайдиган ўзига хос монопол идоралари бор. У Муниципиал активларни бошқариш ДУК деб аталади. Шу ДУК қилаётган ишларидан воқиф эмаслар десам кунда-кун ора Фархадский бозоридан ўтадилар. Шундо мерсдан сакраб икки қадам қуйсалар ҳақиқий антисанитар ҳолатларни кўрардилар. ДУКчилар бозорлардаги автостоянкани ҳар қаричидан соққани босишиб ётишибди. Қачон қарама бозорларга тегишли автостоянкалар ҳудуди патта асосида сотилиб кетган бўлади. Ҳоким жанобларидан шу ҳолатларга ҳам эътибор қаратишларини сўраб қолардик @telegraf_uzz
Показати все...
6.57 MB
👍 84👏 5🌚 5 2 2
ОЛИМ ЭСКИПИЗМИ Бутун Ўзбекистон шкафдан чиқиб келган қора байтал одамни муҳокама қилаяпти. IQ си 110 балли инсонлар яхши тушунишади Ўзбекистондаги оддий одамлар, Мирсаид Ҳайдаров талқинида айтадиган бўлсам, “қашшоқлар” дан тортиб сариқ матбуот ва ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчиларгача Олим запал ва Шераливаччаларнинг ҳаёти қизиқ. Нега ? Чунки, Ўзбекистон IQ кўрсатгичлари рейтингида 115 давлатдан 80-ўринда туради. Бизда халқнинг умумий iq си 94,81 балл деб белгиланган. Аксарият одамларимиз ўз ҳаётидан кўра бошқаларни ҳаётини муҳокама қиладиган социофоблардан иборат. Бир пайтлар “қалбан ҳиндистонликмиз” деган кино кўргандим. Ўша кинода қизини зўрлаб ўлдирган отани ҳинд сариқ матбуоти шу даража катта муҳокамага олиб чиқадики, миллионлаб ҳиндлар ўз ҳаёти қолиб, ўзгани ҳаётига кириб кетиб қолишади. Қотил қахрамон даражасига олиб чиқилиниб, ҳаттоки дорга осилишдан ҳам олиб қолинади. Ваҳоланки самосуд тарғиб қилингани, қўллаб-қувватлангани ҳинд ҳуқуқ тартибот органларини парвосига ҳам келмайди. Шу кинодан сўнг Ҳиндистонда самосудлар даражаси каррасига ошиб кетади. Ҳинд ҳукумати кино намойишини тўхтади аммо интернет ривожланган замонда кино сабаб бўлган терговсиз, судсиз қарор қабул қилишларни тўхта олмаяпти. Нега буни эсладим, бировни шкафидан чиқиб келган эркак қандай турдаги ахлоқий нормани бузганини кўпчилик яхши билиб турибди. Аммо унинг қилмиши кенг жамоатчиликка ёйинланди.  Ўша видео фонида минглаб видео контентлар ишланиб халққа жумладан ёшлар эътиборига ҳавола қилинди. Рекламалар ишланди. Лекин Ўзбекистон фуқаролариринг ахлоқий ҳуқуқбузарликларни тартибга солишга маъсул Куранбаев ва Бобожонов каби акалар бу масалага жиддий қарашмаяпти. @telegraf_uzz
Показати все...
👍 103💯 30🤝 4🔥 3🌚 2 1😢 1
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.