cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Anora_Sodiq_kundaligi

Ақллилар инқилобга чорлайди, телбалар уни амалга оширади, инқилоб меваси эса шунчаки ўткинчиларга насиб этади.

Більше
Рекламні дописи
4 795
Підписники
+2224 години
+6447 днів
+1 31830 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
ЎзЛиДеП партияси Traverse, Kia K5 ва яна 15 дона Chevrolet Tracker сотиб олмоқда Давлат қарзи қарийб 35 млрд долларга етиб келди Ҳалқ 200 кв/с ижтимоий нормага дод демоқда ЎзЛиДеП кўчасида эса байрам Ўзбекистон Либерал Демократик партияси 15 дона Chevrolet Tracker, 1 дона Chevrolet Traverse ва 1 дона Kia K5 сотиб олишга қарор чиқарди. Иқтисодни кўпчилик тушунмаслиги мумкин, лекин давлатимизнинг қарзи қарийб 35 млрд долларга етган бир пайтда Актам Ҳайитов бошчилигидаги ЎзЛиДеПнинг миллионлаб маблағга қимматбаҳо машиналар сотиб олишини чиндан ҳазм қилиб бўлмайди. Актам Хаитов Ғарб амалдорларига ўхшаб велосипедда юрсинми? Ахир у парламентда халқ дардини илгари суриб жонбозлик кўрсатади-ку! @anora_sodiq
Показати все...
💯 85😡 41😱 18🔥 8👏 7🖕 7💩 6🤯 4🥴 4😁 3🤔 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Сифат индикатори: бир ярим йилда Ўзбекистонда 10 та кўприк қулаб тушди Жорий йилнинг 14 июль куни кучли сел туфайли Андижон вилоятининг Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари орасидаги кўприклардан бири қулагани тасвирланган видео тарқалганди. Гарчи сув оқими баланд бўлмаса-да кўприкнинг ўртаси қулаган ва сувга тушиб кетган. Аммо бу Ўзбекистонда қулаб тушган ягона кўприк эмас. Uzdiplomat.uz ўрганишларига кўра, 2023-2024 йилларда (бир ярим йил ичида) республикада жами 10 та кўприк қулаб тушган. Шу ўринда савол пайдо бўлади: ➖ ХХI асрда Ўзбекистон қурувчилари оддий кўприклар қуришни ва таъмирлашни ҳам эплолмаяптими? ➖Нима учун кўприклар қулашидан олдин таъмирланмайди? ➖Таъмирланса, нега сифатли қилинмайди? Айбдорлар эса жазоланмайди? ➖Ёки қурбонлар бўлиши шартми? БАТАФСИЛ САЙТДА ЎҚИНГ! Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Показати все...
👍 120😱 17😭 5🤔 3🔥 2🥰 1🤡 1🙉 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бирон-бир ташкилот ишлаб кетса ҳайрон қоламиз. Чунки биз давлат ташкилотларининг ўз вазифасини бажармаётганига, ишламаслигига шу қадар кўникиб ҳам кетганмиз. Рақобатни ривожлантириш қўмитаси сўнгги вақтларда тирилиб бораётгандек. Кўпчилик қўмитанинг жонланишини раҳбар Ҳалилулло Тўрахўжаев билан боғламоқда. Тўрахўжаевнинг аввалги раҳбарлик жойлари билан қизиқиб кўрдим. У давлат хизматлари агентлигида ҳам катта ўзгаришлар қила олган. Ўзгеокадастрда ҳам ҳужжатлар электронлаштирилиши кузатилди. Рақобатда эса ҳозирча бу раҳбар майда ишлардан бошлади. Балки, шу тўғридир. Иқтисодиётимизда қонунийлаштирилган монополиянинг турлари кўп. Шакар савдоси, маиший техникаларни олиб киришдаги тўсиқлар, Uzavto, саёҳат фирмаларининг биргина монопол МЧЖга боғлиқлиги, Анталияга чартер рейсларини амалга ошириш имконияти ҳам монополлашган. Умуман олганда қайсидир сохада фаолият юритаётган бизнесмен билан гаплашманг у сизга тадбиркорлар учун очилган имкониятлар эмас ҲУКУМАТ ЯРАТИБ БЕРГАН ТЎСИҚЛАР ҳақида гапиради. Жамиятда туб бурилишларни доим шахслар амалга оширган. Кўрамиз курашларга бардоши етармикан. Қачонгача курашар экан. Тўрахўжаев тўсиқларни енгадими ёки аксинча бўлармикан?! (Ҳа айтмоқчи Х.Тўрахўжаевни яқиндан танимайман, расмини ҳам интернетдан излаб топдим.) @anora_sodiq
Показати все...
👍 204👏 12🤔 8 3😱 3💩 2👎 1👌 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бу амалдорлар атайин шундай қилишадими ёки билмай қолишадими? 1000 дан зиёд дарахтлар ноқонуний кесиб ташланган Фарғонада ҳоким ўринбосари “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Устоз Каримберди Тўрамурод айтганидек, "ишлам калламай..." қолди. Минглаб дарахтларни завол қилган ҳокимлик амалдорига табиат ҳимоячиси кўкрак нишонини бериш мумкинми? Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш вазири Азиз Абдуҳакимов кечагина Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ҳуршиджон Аҳмедовни “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан тақдирлади. У бунга муносибми? Экология вазирига кўра “ҲА”. Чунки, ўтган йили Фарғонада 1213 туп дарахт (бу биргина ҳолат халос) ноқонуний кесиб ташлангани тармоқларда катта шов-шув бўлган эди. Бундан ташқари айни пайтда ҳам Фарғонанинг ўзига хослиги билан дунёда ягона ҳисобланган Ёзёвон чўли йўқолиш хавфи остида, уни тадбиркорлар талон тарож қилиб бораётгани айтилмоқда. "Қизил китоб" га киритилган ёзёвон эчкемари ҳам буткул йўқолиш арафасида. Яшил ҳудудлар йилдан-йилга камайиб бормоқда. Шундай вилоят раҳбариятидан табиат ҳимоячисини топа олган Азиз Абдуҳакимовнинг фавқулотда топқирлиги олдида лолсан киши... Бу амалдорлар атайин шундай қилишадими ёки нима қилаётганини ўзлари билмай қолишадими? @anora_sodiq
Показати все...
😁 182😢 69🤣 37💩 32👍 26🤡 19🔥 8👏 4😭 4 3😱 3
00:53
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Мана шу йиғлаб турган гўдаклар айбдори халққа, одамларга фаровон турмуш тарзини эплаб яратиб бера олмаётган ҳукумат вакилларидир Назаримда айбдор фақатгина ота-она эмас. Бунинг айбдорларини баландроқдан қидириш керак. Урчиб бораётган коррупция, қолоқ иқтисодиёт, ишсизлик, энг ёмони таълим тизими жамиятни таназзул ёқасига олиб бораяпти. Ечим оддий. Онага нисбатан жазо тайинланади, болалар ҳимояга олинади ва муаммо ечилади гўёки. Асл айбдорлар эса ташқарида қолаверади. Ишсизликни урчитган, таълим тарбияни жар ёқасига олиб келганлар ўз ишини давом эттираверади. Бизда ҳеч қачон муаммонинг илдизи билан курашилмаса керак. Менинг назаримда айб алоҳида шахсларда эмас, айб ана шундай қаҳрли инсонларни яратаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий вазиятда.  Айбни ота-онадан қидирманг. Мамлакат иқтисодиёти ўнгланмас экан гўдаклар қотил ва қаҳрли жамиятнинг қурбони бўлаверади. Мана шу йиғлаб турган гўдаклар айбдори халққа, одамларга фаровон турмуш тарзини эплаб яратиб бера олмаётган ҳукумат вакилларида, деб биламан. Аслида халқ бошидаги амалдорлар бундай ҳолатлардан тегишли хулоса чиқариши керак. Хатоларни тўғирлашни ўйлаши лозим. Аммо бизда шундай қиладиганлар ҳечқурса шу гўдакларни ўйлайдиганлар бормикан?! Шубҳам бор... @anora_sodiq
Показати все...
IMG_8799.MP418.45 MB
👍 36😢 11💯 11 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бир вақтлар спорт журналисти бўлишни орзу қилганман. Испания термаси ва Реал жамоасининг мухлиси эдим. Шунинг учун ҳам университетда испан тилини ўрганганман. 2002 йил жаҳон чемпионатида Испания Ж.Кореяга ютқазганида роса йиғлаган эдим. 2008 йилда Испания Европа чемпиони бўлганини чақалоғим билан тамоша қилганман. 2010 йилдаги ҳаяжонли финал ўйини ҳам ёдимда. Хуллас бугун мен учун ҳам байрам. ¡Felisitaciones España! @anora_sodiq
Показати все...
🔥 187👍 148 22🥰 13👏 4😁 4🤔 3😱 3🏆 3👎 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Суд тизими мустақил бўлмаган юртда ўлим жазосини жорий қилиш бу ҳудди маймунни қўлига граната тутқазиб қўйишдек гап. @anora_sodiq
Показати все...
👍 420😁 55💯 39 9💊 5🤯 4🥴 3👎 2👏 2😱 1🤬 1
Ҳилола Умарова милтиқ бўлса отиб ташланг … мени Ўқитувчини қаматган ҳокимни вазир Ҳилола Умарова “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирлади Сурхондарё вилояти ҳокими бир оғиз сўзи билан ўқитувчини қаматиб юборгани эсингиздами? Бугун ана шу ҳокимни ўқитувчиларнинг етакчиси бўлган вазир Ҳилола Умарова кўкрак нишони билан тақдирлади. Ўшанда Сурхондарё вилояти ҳокимига хўрланган ўқитувчи “милтиқ бўлса отиб ташланг”, деганди. Бундай адолатсизлик ва мантиқсизликни кўриб жонимиз азоб чекмасин, Ҳилола Умарова милтиқ бўлса отиб ташланг … мени @anora_sodiq
Показати все...
🤬 394👎 129👍 87🤮 70😢 50🔥 46😁 23😭 10 3🤔 3😎 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Қачон коррупция билан бойиган амалдорларни хорижга эмас, суд залига кузатамиз?! Энди яна бир бюджетни ўмарган олигархнинг ҳонимча Маша каби эркатойларини халқ пулини қандай сарфлаётганини истаграм орқали тамоша қилиб ўтирамизми? 30 йилда нимага эришдик?! Нима кўпроқ ривожланди? Коррупция кўпроқ ривожланди. Маълум гуруҳлар юртнинг бойликларини талаб бойиди. Хориждан виллалар, қасрлар қурди. Оиласини кўчириб юборди, дўппи тор келганда ўзи ҳам "сурди". Афсуски, бу ҳолат ҳамон давом этмоқда. Ташқарида Ўзбекистон халқи эвазига бойиб шоҳона ҳаёт кечирувчи яна бир гуруҳ тоифа пайдо бўлмоқда. Уларнинг бойлиги бюджетни, халқни талон-тарож қилиш эвазига кўпайган. Аслида ҳам тан оламизми йўқми Ўзбекистон олигархларининг аксарият қисмининг оиласи айни дамда ҳам хориждан қўним топган. Бойликларини хорижга яширган. Ўтган даврда ҳам қанча юқоридаги оилалар халқни ўмариб (мисол учун Абу Сахий бозорининг бюджетга тушмаган пулларини ўзлаштириб) хориждан шоҳона ҳаёт танлади. Нефть, газ конларимизни ўмариб қочганлар қанча?! Пахтамизни, олтинларимизни четга ташиганлар ҳам оз эмас эди. Уларга шу имкониятни яратиб берган, жим турган, маиший масалалардан бош кўтармай сиёсатга аралашмаган эса ўзимиз. Биз шунчаки жим турмаймиз уларга ҳавас қилиб, уларнинг кийими ва данғиллама уйларига тақлид қилишга уринамиз. Биз коррупционерлар билан фахрланиб, бир вақтнинг ўзида имомдан ҳалол ва ҳаром ҳақида маъруза эшитишни севадиган одамлармиз. Доим ҳам халқимизни ўмариб, Ўзбекистондан чиқиб кетувчи амалдорларимиз бўлган. Халқимиз эса доим ўз муаммолари, чанг босган кўчалари, ғариб қишлоқ ва ғариб инфратузилма билан оғзини очиб қолаверган. Бугун қатъий бўлиш фурсати етгандир.
Амалдорларга хорижда ҳисоб очиш, фарзандини хорижга ўқишга юборишни, хорижда тиббий муолажа олишни тақиқлаш керакдир. Улар ўзлари яратаётган тизимда тиббий ёрдам олишлари ва ўзлари яратган таълим тизимида фарзандларини ўқитишлари керак.
Бу шунчаки талаб эмас, халқ иродаси бўлиши зарур. Қачон непотизм, манфаатлар тўқнашуви, коррупция аломатлари билан бойиган амалдорларни хорижга эмас, суд залига кузатамиз?! @anora_sodiq
Показати все...
👍 465😱 104😢 53🔥 42🤬 33 23 2🤣 2🥴 1🤗 1🫡 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Алламжоновнинг Администрациядаги амалдорлик миссияси якунига етаётган кўринади Шу кунларда Администрацияда жамоатчилик эътибори учун чиқишлар қилиб турадиган бир киши кўринмай қолди. Унинг катта тадбирлардан узоқлашганини, ўзига тегишли хос блогерларини йиғиб учрашувлар ўтказмай қўйгани сезилмоқда. Унинг манипуляция ва бошқа ўйинлари иш бермай қолган кўринади. Катта сиёсий саҳнадаги жанглар ҳам катта бўлади, дейишади. Бир-бирини фош қилган кланлар алалоқибат саҳнадан битта ўйинчини улоқтираётгандек. Унинг ортидан нима қолмоқда. Нима деб эслаймиз уни. Болалар ҳаққига хиёнатми, манипуляция орқали маълум бир сохаларни монополлаштиришми? Ўзига тегишли ОАВ орқали душманларига уриш очишми? Ёки ҳайдовчилик гувоҳномалари-ю, турли жарималарни ўйлаб топиб пул ишлашми?.. Ҳар қалай биздан кўра, тепадагилар унинг ишларидан кўпроқ воқиф. ОАВдагиларга эса эслаб юриши учун кўп нарсани қилиб кетаяпти. Қўлида имкони бор пайти ҳар нарсани қилишга қодирлигини кўрсатди. Мисол учун: Ҳаттоки катта одамлар учун энг кичик бўлган журналистларнинг "Олтин қалами"га ҳам чанг солди. Бироз пул бор жойга ўзиникини тиқиштириб, шуни ҳам тортиб олди. Ўтган 2023 йил танловнинг ҳеч бир мезонларга тўғри келмаса-да мукофот пулларини ўзининг тарғиботчиларига бўлиб берди. Кўрдик, билдик, гувоҳ бўлдик, "Мен сўз эркинлигини кўтараман", деб кўкрагига урган амалдорнинг ишларини. Эркинликни истаган, эркин сўзни қадрлаган журналистлар учун бундай усуллардан фойдаланувчилар доимо хавфли. Менимча энг муҳими юқорида қола олиш ёки кетиш эмас. Энг асосийси, сени ортингдан мана ислоҳотни амалга оширишга унда жасорат ва таффаккур бўлганди, деб эслашлари бўлса керак. Хўш, бугун ўйиндан четлашаётган ўйинчи монополиядан ташқари яна қандай из қолдирмоқда?! Уни яна қайтишига шубҳам йўқ лекин. @anora_sodiq
Показати все...
👍 368🔥 40🤡 13💩 12 10🥱 7👏 6👌 6😱 5❤‍🔥 4🙏 1
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.