uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку 👈

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Відкрити в Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Канал ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 43 297 підписників, посідаючи 1 367 місце в категорії Релігія і духовність та 1 765 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 43 297 підписників.

За останніми даними від 11 жовтня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 4 933, а за останні 24 години на 0, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 16.86%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 12.08% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 7 365 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 5 274 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 117.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 12 жовтня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

43 297
Підписники
Немає даних24 години
-1557 днів
+4 93330 днів
Архів дописів
#Шубҳа 106-қисм "Меҳмондўстлик учун раҳмат катта. Мен энди бора қолай", -деб ўрнимдан турдим. Ҳеч ким бир нима дейишга ҳаракат қилмади. "Ойбек, тур ўрнингдан, қизимизни ёлғиз жўнатма", -деган катта отахоннинг гапини эшитдим. "Ота!" -деб онаси эътироз билдирганди, бува яна сўз олди. "Менга ёқди бу қиз. Очиқ ва ойдин айтди. Ролга кирмади. Ҳа, яна бир нарса, сени бу ўғлинг яна келинсиз қолди", -деганида эшикдан чиқиб бўлган эдим. Ойбек ортимдан келди. "Маржона, тўхтанг!",-деб менга етишди. Индамай кўча эшиги томон юрдим. "Онамни нотўғри тушундингиз..." Орқамга ўгирилдим. "Оилангизда айб йўқ. Масала, бир хил тилни гаплашсакда... икки хил муҳитда ўсганимиз ва яшашимиз", -деб дилимдагини тилга келтирдим. "Янада сизни бундай вазиятга солганим учун хижолатдаман",-деб афсусланиб гапирди. "Мен ўрганиб кетганман. Илтимос, оилангиз даврасига қайтинг. Ҳаммаси учун раҳмат", -деб эшикдан чиқдим. Ортимдан қанча чақириб, машинасига ўтиришимни айтсада, қулоқ осмадим. Жамиятларда ёзилмаган қоидалар бор. Булардан бири- тенг-тенги билан деган энг кучли қараш. Ойбекни илк таниган вақтимдаги ҳолати билан оила даврасидаги аҳволи умуман фарқ қиларди. Лекин мен ҳам унга ўхшамас эдим. Ишда бошқа, уйда бошқа бўлиш мен учун қийин масала эди. Сохталик қилиб вазиятни чигаллаштиришни ҳеч ҳам кераги йўқ эди. Меҳмонхонага етиб келганимда, руҳим енгил, лекин қалбим оғирдек ҳис этаётган эдим. Бир неча соатни ўз ёлғизлик салтанатимда ўтказсам, кейин мени узун парвоз кутарди. 🔦 "Маржона, илтимос, телефонларимга жавоб беринг. Соат нечида самолётингиз", -деб Ойбек ёзган экан. Тун ярмигача ухлаб қолган эканман. Бир неча бор қўнғироқ ва смслар ҳам келган экан. Уларни кўрмасликка олиб, тайёргарлигимни кўрдим. Учишдан уч соат аввал бориш керак эди. Фақат мен Ойбекнинг мени қидириб келиш эҳтимолига қарши, айтилган вақтни кутмай, аэропортга йўл олдим. Тунги шаҳар манзаларини томоша қилиб ич тортдим. Йиллар аввалги ёш боланинг ҳаяжонидан асар ҳам қолмаган. Юрагида оғриқлар билан тўла бир Маржона бўлиб кетаётган эдим. Таксининг ичида телефонимнинг сим картасини чиқардим. Аэропортдаги интернет хизмати менга етарли бўларди. Узоғи яна бир кун. Эртага шу вақтда ўз уйимда, ўлан тўшагимда ётардим. Бу мақолни йиллар ўтиб хотирлашим, юзимда маҳзун табассум пайдо қилганди.

#Шубҳа 105-қисм Бир ерда ўқиган эдим. “Соатнинг борлигини сизга унуттирадиган инсонлар билан бирга бўлинг”,-деган. Бу жумланинг мазмунини билмас эканман. Ўз оилам, бувим ва холамлардан ташқари бошқа оила даврасида бунчалик эркин ўтира оляётганимни ўзи катта мўъжиза эди мен учун. Кўзим ҳар бирининг ифодаларига қадалиб бир неча сония қараб қолди. Ораларидаги ўзаро меҳрни кўриб жуда ҳам таъсирландим. "Ойбек кичкиналигида мана шундай қиларди. Қачон қарама қизчаларнинг изидан қолмасди", -деб онаси ўғлининг болаликдаги "шўхлик" ларини айтиб куларди. Гап- сўздан тушунганим, Ойбек уйнинг энг каттаси. Бир синглиси турмушга чиққан. Укаси эса севган қизим бошқага кетиб қолади, деб олдиндан уйланиб олган экан. "Отангиз нима иш қилади, қизим?",-деган савол Ойбекнинг отасидан келганида, бир неча сония жим бўлиб қолдим. Сўнг оддий қилиб, "Вафот этганлар",-дедим. "Аллоҳ раҳмат қилсин", -деб ҳаммаси бир оғиздан кўнгил олди. "Ойингиз билан яшайсизми Америкада?", -деб онаси сўради. Кўзим Ойбекка тушди. Аслида унга, мени бу саволлардан қутқар, демоқчи бўлдим. Бироқ унинг бу уйда гапи унча ўтмаслигини кўриб, фикримдан қайтдим. "Онажон, обдон суриштирувга ўтдингиз..", -деб янада Ойбекнинг аралашувини кутмаган эдим. "Онанг ўғилларига келин масаласида бироз чегарадан ошиб кетади", -деб гапга катта отахон кирганида, Ойбекка яна қарадим, нима деяпти булар, дегандек. У елкасини қисиб қўйгач, ўзим сўз олдим. "Онам бошқа оила қуриб кетган. Америкада эса ёлғиз яшайман", -деганимда ҳаммаси жим бўлди. Анъанавий оила маданиятида, бир қизнинг ёлғиз яшаши тўғри қабул қилинмаслигини яхши билсамда, янада айтдим. Яширадиган ҳеч гап йўқ эди. "Ёлғизлик Аллоҳга хос. Онангизни ҳам бахтли бўлишга ҳаққи бор. Муҳими, сизлардан воз кечмаган",-деганида томоғимга бир нарса тиқилгандек бўлди. Вазият мен ўйлаганданда бошқа томонга кетмаслиги учун очиқ гапиришга қарор қилдим. "Онам билан ўн йилдан ошиқ гаплашмайман. Отам вафотидан сўнг боқувчи оилада қолдим. Давлат ёрдами билан ўқиб адвокат бўлдим. Бу ерга эса ўлдирилган акамнинг қотилини топиш учун келдим",-деб бир мартада ҳаммага тушунарли қилиб изоҳладим. Бироз аввалги самимий қарашлар ерини ҳайрат, ачиниш ва афсус белгилари олган эди. Ойбек бошини эгди. Онаси қовоқларини уйиб, бир боласига, бир менга қаради. Отаси эса қўлини дастурхондан тортди.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа

+2
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩         𝐐𝐀𝐑𝐒𝐇𝐈 𝐎𝐋𝐈𝐍𝐆 😃😃 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️              🅰️🅰️🅰️          🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️        𝗡𝗔𝗥𝗫𝗟𝗔𝗥 😀😀😀 ʜᴏᴢɪʀᴏǫ xᴀʀɪᴅɢᴀ sʜᴏsʜɪʟɪɴɢ 👇👇👇👇 https://t.me/+coKUu7hoxaYwOWRi https://t.me/+coKUu7hoxaYwOWRi https://t.me/+coKUu7hoxaYwOWRi

Repost from N/a
Mos auditoriyaga tezroq yetib boring Magfi Ads bilan O‘zbekistondagi Telegram jamoalarida reklama joylashtiring. Premium kana
Mos auditoriyaga tezroq yetib boring Magfi Ads bilan O‘zbekistondagi Telegram jamoalarida reklama joylashtiring. Premium kanallarni toping, kampaniyangizni bir necha daqiqada boshlang. 🔗 Reklama berishni boshlang → #reklama · Magfi Ads

Бугунги кундан нимани кутяпсиз! Бахтми, омадми, пулми, муҳаббатми?! Ҳаммасиними? Ниятга яраша олаверинг! Ҳаётнинг ёрқин томон
Бугунги кундан нимани кутяпсиз! Бахтми, омадми, пулми, муҳаббатми?! Ҳаммасиними? Ниятга яраша олаверинг! Ҳаётнинг ёрқин томонига ўтволинг қани?! Вақтингиз мазмунли ўтсин! Орзуларга тўла хайрли тонг!

Муниса Ризаева эрининг туғилган кунига кутилмаган совға олиб берди.😱 Бу сиз ойлаётган машина ёки уй эмас 👀 Совғани кўрсанги
Муниса Ризаева эрининг туғилган кунига кутилмаган совға олиб берди.😱 Бу сиз ойлаётган машина ёки уй эмас 👀 Совғани кўрсангиз кулгудан тўхтай олмайсиз 😂👇

---Мана қабристонни тупроғидан олиб келдим. --- яхши қилибсиз буни тасир қилиши тезроқ бўладида. Ҳар ҳил дуоларни ўқиб ---бун
---Мана қабристонни тупроғидан олиб келдим. --- яхши қилибсиз буни тасир қилиши тезроқ бўладида. Ҳар ҳил дуоларни ўқиб ---буни келинингиз билан ўглингизни уйидаги гиламини тўрта бурчагига сепиб чиқасиз. Бу ишни ҳар 3кунда бир такрорлаб турасиз натижаси зўр бўлади. Фақат ишонч билан қилинг. Назира фолбин берга тупроқни ҳам у айтгандек келини ва ўғлининг ҳонасига сепиб чиқди. Бир ойдан кейин Саидада ўзгаришлар бўла бошлади. --Ана энди ўғлимга сузилсанг ҳам сени демайдиган бўлади. Аввалги келинини ҳам шу йўл билан йўқотган. Буниси нима бўпти? Ундан ўғлини тортиб олишолмайди. Ошхонада чой ичиб ўтираркан ортида ниманидир овози чиқди. Юраги нотинч ура бошлади. Ортига қаради ҳеч ким йўқ. Яна шу овоз. Қўрқа писа ортга қарадию тошдек қотди. Унинг ортида....

​​қоғозини олиб келиб бер. Саидабонунинг қиёфасида ташвиш ифодаси пайдо бўлди. – Нимага керак экан, тинчликми? Бироқ у эрининг солинган қовоғига қараб саволи бежавоб қолса ҳам индамай чиқиб кетди. Бироздан сўнг ҳужжатни келтириб эрининг қўлига берди. – Юринг, Фармонбек, янгабону билан гаплашиб кўрайлик. – Менимча чораси йўқ энди, муаллим оға, қаттиқ ранжиган. “Болани менга беринглар ўзим ўстираман”,- деган эди, жаҳл устида “ўз туққанингизни асраёлмадингиз, сизга болани ишониб бўладими”,- деб юбордим. – Эй, астағфурилло... сизни нима жин урди, Фармонбек?! Ўз бошингизни ўзингиз кундага қўйибсиз. Янгабонуни қаттиқ ҳақорат қилибсиз. Юринг, кетдик. Хизматчи аёллар Фармонбек ва Нурмурод муаллимга пешвоз чиқдилар. Эркаклар сўрига чиқиб ўтиришди. – Синглим катта бибингизни чақиринг. Муҳаррам катта бека хонаси томон кетди. Бироздан сўнг Ширинбонунинг ўзи чиқиб келиб, меҳмонга салом берди: – Ассалому алайкум, муаллим оға! – Ваалайкум ассалом янгабону. – Хуш келибсиз муаллим оға. Муҳаррам дастурхон келтир! – Янгабону ташвиш қилманг. Хонадонингизни нотинч деб эшитдим... – Шундай бўлиб қолди, муаллим оға. Ширинбону сўри четига омонат ўтирди. – Энди бу жумбоқни қандай ҳал қиламиз, янгабону? – Қўлингизда замбаракнинг ўқи бор-ку, оға, шартта отмайсизми, ер билан яксон бўлиб кетмайманми?! – Янгабону... – меҳмон сукут сақлади, – сиз оқила ва мард аёлсиз, ён чўнтагидан ҳужжатни чиқарар экан, сӯзида давом этди, буни сиздан олган эдим, ўзингизга қайтараман. У қоғозни аёлга узатди: – Янгабону, бўй етган қизларингиз бор, эрта-индин узатасиз, ҳозир сизга қўйди-чиқди машмашасининг зарурати йўқ. Қоғозни эса олиб қўйинг, хоҳланг йиртиб ташланг, хоҳланг болаларингиз отасининг бошини омон сақланг. Омин, Оллоҳу акбар. Муаллим сўридан тушди. – Мен қизимни бир кўриб кетай. – Ўтиринг ҳали, гурунг қилайлик, аёллар овқатга урнашди, Нурмурод оға, – Фармонбек эътироз билдирди. Тоға жиянининг хонасига яқинлашганда ичкаридан чақалоқнинг йиғиси эшитилди. Райҳонбиби тоғасини остонада кутиб олди. – Ассалому алайкум, тоғажон. Нурмурод муаллим унинг ёш тўла кўзларига қаради. – Яхшимисан, қизим? – Раҳмат тоғажон, яхшиман. – Эҳ, тинчимаган болам-а... – Нима қилай, тоғажон пешонамда бор экан. – Майли мен кетдим, ўзингни қийнама, ўлимдан бошқасига чора бор. – Хўп тоғажон, яхши боринг, янгамга, укаларимга салом денг… Давоми бор.

Хўш, қалай кичкинтойнинг соғликлари яхшими? Янгабону, Райҳонбибилар ҳам эсон-омон юришибдими? Ҳеч нарсадан бехабар муаллим меҳмоннинг кайфиятини илғамай саволга тутди. – Яхши, Нурмурод оға, яхши ҳаммаси. Шундан сўнг Фармонбек яна жимиб қолди. Шундагина Нурмурод муаллим куёви бесабаб келмаганини тушунди. – Нима гап, Фармонбек, айтаверинг. – Нурмурод оға, ҳалиги ажрим ҳақидаги қоғозни берсангиз. – Ие, нега, тинчликми? – Янгангиз парткомга ариза қилди. Устимга хотин олиб ўзимни ҳам, бола-чақамни ҳам қийнаяпти, партиявий жазо беришингизни сўрайман деб. – Янгабону оқила ва мард аёл. Сиздан нима ўтди, биздан нима ўтди? Янгабону шундай қадам қўйибдими, дилини қаттиқ оғритгандирсиз, куёв? – “Болани менга беринглар, ўзим катта қиламан, фақат мени она дейди, бир йил ўтмай бу хотин яна туғади, ўша сизларга бўлади”,- деди. Жиянингиз “бирга катта қилайлик, бирга тарбиялайлик”, деса кўнмади. “Дўхтир даволаёлмади, табибнинг фойдаси тегмади, ўзим даволадим, қош-у, қовоғига қараб яшадим, бола менга”,- деди. Хуллас иккови сиз-биз бўлди. Муаллим бош чайқади. – Бермайди. Икки укасини опа бўлиб эмас, она бўлиб тарбиялади. Боласини тишида тишлаб кўтариб далада ишлади. Қўйиб берсангиз урушга кетган акасини пиёда излаб кетади. Ҳали сал ўзига келса кампирдан ҳам боласини қайтариб олади. Жон берса беради, жонига яқинларни бермайди. Янгабону аста-секин ўзига яқинлаштириб тарбиялайверса бўлар эди. Лекин янгабону фақат шу гап учун ариза қилмагандир. Ўзингиз икки аёлни бир кўзда кўрмагандирсиз-да, куёв? – Тўйда “ болани меҳмонлар ёнига мен кўтариб чиқай”,деди, “йўқ ўзининг онаси обчиқади”, дегандим. Жуда ранжиган экан. – Сиз ёш хотинни ясантириб, бола кўтартириб меҳмонлар олдига чиққансиз. Райҳонбиби айтмадими, опам чиқа қолсинлар деб. – Айтувди бечора. Озгина кайфим бор эди, эътибор қилмабман. – Эҳ, дўстим, катта хотинингиз оқила ва мард, кичиги меҳнаткаш, фаросатли... Худо ол қулим деб турган жойда тарозуни тўғри ушламабсиз. – Айтманг, муаллим оға, хатойимни кеч тушундим, энди нима қилай, бошим қотиб қолди. Қулоқ қилиб Сибир-мибирга жўнатиб юборса додимни кимга айтаман? – Энди Худо деб туринг. Қоғозни янгабонудан олганман, ўзининг қўлига бераман. Муаллим чуқур ўйга толди. Унинг хаёлларини чойнак-пиёла кўтариб кирган қизалоқ бўлиб юборди. – Қизим янгангни чақир. Кириб келган Саидабону эрига савол назари билан қаради. – Янгабонунинг ажрим ҳақидаги

отхона томон ўтди. Отлардан бирини етаклаб чиқди-да, миниб елдай учириб жўнаб кетди. Кўп ўтмай Фармонбекни ишга олиб кетадиган машина ҳам келиб қолди. Ўзини хотиржам тутишга ҳаракат қилиб, чой ичаётган Фармонбек ўрнидан қўзғалди. – Энди сен шу ердан қимирлама. Муҳаррамга тайинлайман, тушликни ҳам хонага олиб келади. Чиқиб юрма, болани эҳтиёт қил. Фармонбек райондаги марказий маъмурий бино ёнида машинадан тушди-ю, дарахтга боғланган отни таниди. У хонасига кириб ўзини кутиб ўтирган одамлардан энди биттасини қабул қилган ҳам эдики, эшикдан котиб йигит мўралади. – Фармон ака, сизни партком чақиряпти… Партком Фармонбекнинг олдига Ширинбонунинг аризасини қўйди. – Ўқинг, ўртоқ Ҳамроев. Фармонбек аризага назар ташлади. “Мени ўз фарзандини асраёлмаган овсар хотинга чиқариб, устимга ёш хотин олди. Ўзининг ва тарбия кўрмаган ёш хотинининг ҳақоратлари жонимдан ўтиб кетди. Партия ва ҳукуматимизнинг кўпхотинлиликни тақиқлаган қарорларини менсимай, хотин устига хотин олган феодал эримга партиявий жазо беришларингизни сўрайман”. Фармонбек Ширинбонунинг бу манзилга келишининг натижаси тахминан шундай бўлишини кутган эди, у қадар ҳайрон бўлмади. – Йўқ, бу аризадаги гаплар нотўғри. Катта хотиним билан ажрашганимиз ҳақида суднинг қарори бор. – Қани ўша қарор? – Ҳозирги хотинимнинг тоғасига асрашга берганмиз. – Ўша қарорни олиб келасиз. Масалани партия мажлисида кўрамиз. Фармонбек ўз хонасига ўтди-да, ўзини босиб, келганларнинг барчасини қабул қилди ва деярли ҳаммасининг ҳожатини чиқарди... ...Мактабдан қайтаётган муаллим куёви ӯтирган машинани узоқдан таниди. Фармонбек уловдан тушиб Нурмурод муаллим билан саломлашди. Меҳмонни кўриб суюниб кетган Саидабону шошилиб дастурхон тузай бошлади. Аммо меҳмоннинг чеҳраси тунд эди.

Umrning uch fasli!!

​ХИЁНАТ... УЛАРНИ АРХИВДА ТУТВОЛДИМ! 😰🔥 ​Охирги пайтлар эрим бутунлай ўзгариб қолди. Телефонига смс келса, пичирлаб гаплаша
​ХИЁНАТ... УЛАРНИ АРХИВДА ТУТВОЛДИМ! 😰🔥 ​Охирги пайтлар эрим бутунлай ўзгариб қолди. Телефонига смс келса, пичирлаб гаплашадиган, мендан қочадиган бўлди. Энг алам қилгани — ўша сирли рақам яқиндагина эримнинг фирмасига ишга жойлашишига ўзим ёрдам берган, энг яқин бева дугонамники эди! ​Ичимдаги шубҳа ўтини ўчиролмай, бир куни тўсатдан ишхонасига бордим. Котибаси эримни архивга ҳужжат излаб кетганини айтди. Тўғри архив хонасига йўл олдим. ​Эшик яқинлашганимда ичкаридан келаётган ғалати, овозлардан юрагим чиқиб кетаёзди... Қўлларим титраб, эшикни аста очдим-у, даҳшатдан қотиб қолдим! У ерда эрим ва дугонам... 😱👇

🚷БИРИНЧИ КЕЧАДА АЛДАНГАН КУЁВ... ЧИМИЛДИҚДАГИ КЕЛИН КИМ ЭДИ? НЕГА КЕЛИННИ КЎРИБ КУЁВ ҚЎРҚИБ КЕТДИ?...😟 ТОЛИК ВИДЕО👇

Солиҳлардан бири айтади: «Кўп ўйланаверма, ундан кўра кўпроқ истиғфор айт. Чунки ўйланиш билан очилмайдиган эшиклар истиғфор
Солиҳлардан бири айтади: «Кўп ўйланаверма, ундан кўра кўпроқ истиғфор айт. Чунки ўйланиш билан очилмайдиган эшиклар истиғфор билан очилади»...

❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️ 🩵FAQAT ROMANTIK AYOLLAR UCHUN MAXSUS !!! 💃💋💋💋💋💋💋💋🏃‍♀️🩸💋 👎 IL
+3
❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️                   ❤️❤️❤️❤️❤️ 🩵FAQAT ROMANTIK AYOLLAR UCHUN MAXSUS !!! 💃💋💋💋💋💋💋💋🏃‍♀️🩸💋 👎 ILTIMOS, ERKAKLAR KIRMASIN! 🧕      ┏━━━━━━━━━━━━━━┓     彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻  彡      ┗━━━━━━━━━━━━━━┛

Бутун гавдасида фақат букриси чўнқайиб қолган аканинг ёдига бир замонлар берган ваъдаларини солишнинг фойдаси йўқ. Жуда жиззаки бўлиб қолган. Ҳар нарса учун хотини билан укасини уришади, жанжалга баҳона излайди. Иккинчи ўғлини уйлантираётганда укасига “Сен ошхонага ўт, бу хоналарга келин тушираман”, деди. Икки укаси уйланиб, ўзи ҳамон хотинсиз юргани аламли эди, “Мен ҳеч қаерга чиқмайман”, деб туриб олди. Ака-ука олдин гап талашди, сўнг ёқалашди, кейин судлашди: уй, ҳовли, томорқа иккига бўлинди. Ўртада “ҳай-ҳай”лаб турувчи онаси ҳам бўлмади. Ултонбой ҳовлининг бир четидаги икки хонали уйда ишсиз, бир қошиқ ёвғонсиз, ёлғиз қолиб кетди. Кундузлари шаҳар четидаги рассомчилик устахонасига бориб, уларга бирон буюртма тушган бўлса, ёрдамлашар, эвазига бироз чойчақали бўлиб қайтарди. Албатта, бу билан рўзғор қилиб бўлмасди, кундузи кўча-кўйда бирон коса иссиқ овқат еса, кечқурун қўлтиғига битта нон қистириб қайтар, бу нон кечки таом ва нонушта ўрнига ўтарди. Агар бирон сабаб бўлиб, кўчага чиқа олмай қолса, шу кун оч қоларди. Бугун даромад унча яхши бўлмади. Оёғига поябзал, устига кийим-бош олмоқчи эди. Қўлидаги арзимас пулни ғижимлаб, бозор айланиб юрганда ёмғир қуйиб юборди. Буёқда Нодира! Яна янги машина олишибди-да... Шанба куни келин туширади, дейишаётган эди... Овқат бемаза эканми ёки тоби қочиброқ тургани учун егиси келмадими, уйда ҳеч нарса йўқлиги, емай туриб кетса, оч қолишини ўйлаб, ўзини зўрлаб-зўрлаб еди. Ёмғир тўхтагач, йўловчи машинага ўтириб, уйига кетди. Боши лўқиллаб оғриб турган эди, кечга бориб иситмаси кўтарилди, уч кун тўшак билан битта бўлиб ётди. Хонасининг деразасидан акасининг ошхонаси кўриниб турарди. Ўзлари қўл учида кун кўришса ҳам, янгаси билан келин ошхонадан чиқишмайди. Ўзиям янга бебаҳо аёл-да, бир ҳовуч нарсадан ҳам мазали егулик тайёрлай оладиган сеҳргарнинг ўзгинаси. Ётганининг учинчи куни болаларидан бир лаган хоним киритиб юборибди. Юпқагина қилиб ёйилган хамирнинг ичида турп, кўкат, пиёздан бошқа нарса йўқ, аммо бирам мазали, бирам мазали эдики, уни ****, кўкраги бироз кўтарилди. Эссиз, акасига қараб, гўзалдан гўзалроқ қиз танлаб юргунча, уйланса бўлар экан. Онаси шўрликнинг ҳам кўзи орқасида кетди. Қорни тўйган бўлса-да, кўнгли яна тўрт бўлаккина хоним истади. Шу хоҳиш баробарида ўғлининг тўйи ёдига тушди. “Дарвоқе, бугун якшанба. Тўй!”. Ажриққа ағанаган итдай у ёққа ағанади, бу ёққа ағанади, кўнглидаги тўйга бориш истагини енга олмади. Тузукроқ ҳақ беришганда, бирон тўёна олиб борса, яхши бўларди. Ҳа, майли, Нодира унинг тўёнасига зорми? Катта бир фирманинг бошқарувчиси. Дастурхонларни тўлдириб ташлагандир... Ўрнидан туриб, қўшни кўчада яшовчи холасиникига ўтди. Ўғилларидан биронтасининг кийим-бошини олиб турмоқчи эди. Аксига олиб уларнинг уйида ҳам ҳеч ким йўқ экан. Уйга қайтиб борай деса, анча йўл, уч кунлик иситма силласини қуритган. “Э-э, нима бўлса, бўлар” деб, шаҳарга жўнаб юборди. Аммо ўғлининг кўчасига бурилиши билан бор журъатидан айрилди. ​Машинадан тушиб, кўча бошидаги кекса тутнинг соясига ўтди. Бу ердан Нодиранинг ҳовлиси аниқ-тиниқ кўриниб турарди. Асаларининг уясидай биров кириб, биров чиқиб ётган дарвозага қараб узоқ туриб қолди. Бирон художўй таниш чиқиб қолиб, “Э, фалончибой, бу ерда нима қилиб турибсиз, юринг тўйга, ота-бола шундай кунда топишмасанглар, қачон топишасизлар?” деб, етаклаб кетишини орзулади! Танишлар ўтди, аммо ҳеч ким “Юр, ўғлингнинг олдига олиб борай”, демади. Шу топда у ўғлини ҳам кўп ўйлаётгани йўқ эди. Ноз-неъматларга тўла дастурхонга қўйиладиган бир коса иссиққина ёғли шўрва кўз ўнгидан кетмасди... ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari

ЭР АЁЛИНИ СЕВИШИ БЕЛГИЛАРИ Донишманддан бир аёл сўради: — Эрим мени севишини қандай билсам бўлади? Донишманд деди: — Агар мана шу 14 ҳаракат эрингда мужассам бўлса, ишон, у сени севади. — Улар нима? қуйидагиларни санаб берди: — ... Донишманднинг жавоби...👇

Бобоси бир зумда бир дунё нарса ваъда қилиб ташлаган бўлса-да, йигит шумшайиб қолди. — Ҳукумат ҳозир молга рухсат бериб турибди. Тиллога рухсат берсин, мен сени тиллога кўмиб ташлайман. — Э-э, у қиз ҳали менга тегадими-йўқми? Олиб бермасдан “ҳайда”, дейсиз, — йигит қўл силтаб ортига бурилди. — Тегмаям кўрсинчи, — бобо унинг елкасига қоқди. Тўй ўтиб, ғала-ғовур тинчигач, бобосининг ёнига катта акаси қўшилди. Ултонбой бу акасининг юзидан сира ўтолмас эди. Чучук момо саккиз фарзандини тепки-таёқнинг тагида туққан бўлса-да, бирон боласи ўзига ўхшаш букри бўлиб туғилмади. Неваралардан ҳам фақат шу Жўраси... Энг одобли, энг тиришқоқ, билимдон невара! Мактабда аълочи ўқувчи бўлса ҳам, тенгдошлари “букри” деб ҳеч кун бермасди. Ултонбой акасини қандай хўрлашганларини жуда кўп марта кўрган, ич-ичидан эзилган эди. Ака ҳозир катта бир хўжаликнинг раиси, дунёси мўл, қўлини қаёққа узатса етади. Ҳар йили қадди-қоматини тўғрилатаман, деб олис юртларга бориб, дунё-дунё пул сарфлаб келади. Лекин йилдан йилга семириб, боши билан елкасини туташтириб турган букри ҳам кўтарилиб бораётганга ўхшар, унга сари негадир ўзининг ҳам дийдаси қотиб, гапирганда суҳбатдошини масхара қилаётгандай мийиғидан кулиб турадиган одат чиқарганди. — Шу қизни бир кунга оласан, — деди ака ҳам. — Бостирманинг тагида турган машина сеники. Ўшанда ўзи ҳам кўрмаган момосининг муҳаббати учун қурбон бўлаётган бегуноҳ қиздан кўра, бостирма тагида турган машина қизиқроқ кўринган эди унга: “Э-э, буниси бўлмаса, бошқаси! Танлаганингни олиб берамиз, дейишаяпти-ку!” Аммо, тўйнинг эртаси куни... бобоси билан акасига берган ваъдасининг устидан чиқа олмади. Бобо билан ака эрта тонгдан келин билан куёвнинг эшиги кўриниб турадиган супага ўтириб олиб, зич ёпилган эшикнинг зарб билан очилиши, ичкаридан шовқин-сурон эшитилишини кутиб ўтиришарди. Бир маҳал эшик оҳистагина очилиб, бошига катта оқ рўмол ташлаб олган келин чиқиб келди. Қайнотабобоси билан қайноғасига салом бериб, ухлаб қолганидан хижолатланиб, шошиб ҳовлига сув сепа кетди. Куёв кун ёйилгандан кейин ҳам ташқарига чиқмади. “Чойга чиқаркансиз”, деб кирган жиянига “Бошим оғрияпти”, деб жавоб қайтарди. Акасининг қаҳри келди: “Э-э! Ўлик!”. Уч кундан сўнг машинанинг калитини олиб қўйишди. Ултонбой икки ўт ўртасида қолди: бостирма тагида гижинглаган “тулпор”, гўшангада сулув келинчак. Бу қиз сулувгина эмас, шабнамдек мусаффо ва маъсума эди. Бобо невара келиннинг саломига алик ҳам олмай қўйди. Келин қурғур бир замонлар девол суятиб кетган момосининг қуйиб қўйгандай ўзгинаси эди. Эговлагани букри кампир бўлди: “Кецин, кўргани кўзим йўқ шу келинни. Кецин, гап тамом”. Ҳа, бадном қилиша олмади, ҳеч бўлмаса, кецин. Дили яралансин, озгина бўлса-да, азоблансин. Унинг уйида, кўз ўнгида юрмасин! Ака ҳам бобо тараф: “Агар шунинг момоси эр танламаганда, мен букри бўлиб туғилмасдим”, дейди. Нодиранинг бошқоронғилиги оғир ўтди. Ҳомиласи эгиз экан. Ёш қиз бутунлай ўзини йўқотиб қўйди, на ўзига, на икки ўт орасида ҳардамхаёл бўлиб юрган эрига қарай олди. Эр унга ёрдам бериш ўрнига чақалоқларнинг шовқинидан қочиб, ярим тунгача акасиникида телевизор кўриб ўтирадиган бўлди. Укасидаги ўзгаришни кўриб, қаҳрланиб юрган ака ҳам юмшади, қўлига пул берди. Машинанинг калитини берди. Ҳусани иситмалаб ётганда, у бир опахонининг тўйини қизитиб юрган эди. Кечки пайт касалхонага келиб, йиғлаб ўтирган хотинига қараб, ғижини келди: — Ўтиришингни қара. Бугун сен қатори туққан Робияни кўрдим, эрга тегмаган қиздай бўлиб юрибди. Сен бўлса, на ўзингни эплайсан, на болани. Болани сақлаб қолишолмади. Нодиранинг жавоби берилди: “Болага қарай олмай, ўлдирди”. Энди ёти-иб, ўйланди. Жуда бешафқат, аҳмоқ бўлган эканда ўзиям. Нодира кетгач, икки ойдан сўнг хўжаликдан камомад чиқиб, акаси қамалиб кетди. Ҳамма нарса уни тезроқ олиб чиқишга сарфланди. Машина, мол-ҳол, бобонинг яшириб юрган тиллолари... Бу харажатларнинг нечоғли нафи тегди-тегмади, ака ўн бир йил ўтирди. Қайтиб келганида бобо ҳам, момо ҳам, ҳатто отаси ҳам ўтиб кетган, қаттиқ асабий зўриқиш туфайлими, барча тишлари тўкилиб кетган қоқсуяк онаси болалари билан хотинига қора бўлиб ўтирган эди.

Qaytar dunyo davomi