uk
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Відкрити в Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Канал ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 42 149 підписників, посідаючи 1 415 місце в категорії Релігія і духовність та 1 801 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 42 149 підписників.

За останніми даними від 18 вересня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 3 073, а за останні 24 години на -237, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 17.14%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 13.46% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 7 248 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 5 692 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 111.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 19 вересня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

42 149
Підписники
-23724 години
+3 5377 днів
+3 07330 днів
Архів дописів
#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 176-қисм Орадан уч кун ōтди. Шу уч кунда Мухиддин хатто туз тотмади. Тинмай яратганга ёлвориб Дилёра яхши бōлишини сōрарди. Дилёра кома холатидан аста секин чиқар экан мияси узуқ юлуқ хотираларни жонлантирарди. Асосан Мухиддинга тегишли хотираларни жонлантирарди. Базиларини Дилёра хатто эслолмади ҳам. Дилёра қаерда бōлса Мухиддин ҳам сōнги уч ой давомида ортидан борган экан. Ҳали дōконда, хали таксида, ҳали қайсидур кōчаларда уни кузатган. Яна бир воқиа жонлана бошлади. Қандайдур тоğли худуд қоронğулик ва қоялар орасида қōрқувдан титраб ōтирган 13 ёшли Дилёра... Унга икки йигит яқинлаша бошлади. Бир йигит қпяга шеригидан кōра тезроқ яқинлашди. Дилёра энди тамомман деб ōйлаган пайт бошига қоп ташлади - Буни ёпиниб ōтир кōтиниб қоляпсан. Кейин йигит шериги ёнига қайтди - Бу ерда ҳам ҳеч ким йōқ кетамиз... Дилёра бошидаги қопни секин олди ва айни шу пайт йигит ортига ōгрилиб қаради. Дилёранинг мияси ярқ этди. Ахир бу Муххидинку!! Тōğри ҳозир мухиддин ōша йигирма ёшли йигитча бōлган холатидан анча ōзгарган гавдаси каттарган. Мушаклари бōртиб чиққан. Лекин кōзлари ōзгамаган... Дилёра айни Мухиддини эслаган онида кōзини очди. Апаратлар чийиллаб бемор холати ҳақида белги бера бошлади...

📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌 #JAHOLATNING_SONGGI_QURBONI Muallif: Nurfariz Qurbonova

ТЎЙИМ БЎЛДИ. Тўйимиздан сўнг бизни уйга олиб келишди ва никоҳ кечасига тайёрлаш учун эрим отаси билан мен эса қайнонам билан қолдим. Қайнонам ёнимга келиб ўтирди ва қўлларимдан ушлаб гапира бошлади. Уларни қўллари шу даражада муздек эдики танам титраб кетди. —Нима хохласангиз барчаси муҳайё бўлади фақат тақтирингизга рози бўлиб жим яшаш шарти билан...ДEДИ. Қайнонамнинг гапидан мен ҳайрон қолдим чунки гап нимада эканини тушунмаган эдим. Бу ғалати қарашлар совуқ оҳанг, барча барчаси ғалати эди. Токи тун кириб ўша воқеага дуч келмагунимга қадар. ДАХШАТДАН НИМА ҚИЛИШНИ БИЛМАЙ ҚОЛДИМ. ЧУНКИ...😱🩸

​​Хунук илжайиб турган тақдиримга ёзилган инсондан шундай нафратландимки, хайрлашишни ҳам унутиб уйга жўнадим. Келиб ҳаммасини онамга айтиб бердим. Ўзимни билмай йиғлардим. У ҳам карахт бўлиб қолди, сўнг отамга айтди бўлган воқеани. Отам эса пинагини ҳам бузмади. Мен ёлвора бошладим, тўйни қайтарайлик, дедим. Онамнинг оёқларига йиқилдим, отамни кўндиринг, дедим. Барибир, кўндиролмасди, кўндирмасди ҳам. Ахир онам битта эмас, олтита қиз туққан. Менинг тўйим қайтса, уларнинг қисматига бу, албатта, таъсир этарди. Хуллас, ҳеч ким рози бўлмади. Мен бир ҳафта ичида адо бўлдим. Тўйим бўлмаслигини Худодан кечаю кундуз сўрадим. Мени кутиб турган даҳшатларни тўлиқ тасаввур этолмасам-да, кўнглим сезиб турарди. Ҳаммаси ёлғон бўлишини, акаси ҳазиллашган, аслида, ўзи бўлишини жуда истардим. Акс ҳолда, у билан бир уйда яшаш қўрқинчли эди. Тўй бўлди. Мен ўз тўйимни худди мотамда ўтиргандай ўтказдим. Бу ҳам хатомдир. Балки, бахтимни қувнаб кутиб олганимда… Тўйдан олдинги азобларим ҳолва экан, ҳаммаси кейин бошланди. Мисли дўзахда ёна бошладим. Қайнакам ҳарбий, ҳар куни ишга кетади. Хотинини севади, битта ўғилчаси бор. Менинг эрим эса ғирт такасалтанг эди. Ҳеч қаерда ишламайди, юриш-туришининг тайини йўқ. Бир-иккита бекорчи ўртоқлари билан тентирагани-тентираган. Қайнакамга ҳам, бошқаларга ҳам ҳисларимни сездирмаганман. Ҳар ҳолда, шунга ҳаракат қилганман. Аёли ишга кузатаётганда ичимни ит тирнарди, унга шундай ҳавас қилардимки… Ишдан қайтадиган пайти бўлишини интиқиб кутардим. Овқатни унинг учун пиширардим. Ҳар куни минг марта ўлиб, минг марта тирилардим. Баъзан Худога қутқар, деб ёлворсам, баъзида бир уйда яшаётганимга, ҳар куни кўриб туришимга шукр қилардим. Эримни шу қадар ёмон кўрардимки… Уйга келмасин, деб юрак ҳовучлардим. Ажрашиб кетолмасдим. Суймаганим билан умримни ўтказишга маҳкум эдим. Кўз олдимга беш синглим келарди. Норасидаларнинг тақдири бахтиқароликка бурилмасин дедим. Қанча олов бўлса, ёнишга кўндим. Эримга бироз меҳр кўрсатмасам, оилам бузилиб кетиши тайин эди. Аммо бунга ўзимни мажбурлай олмадим. Шунда хаёлан эримнинг ўрнига акасини қўйдим. Уни хаёлимда тасаввур қилиб яшай бошладим. Ахир улар ҳаётда шундай қилишди-ку! Бироз тинчиб яшадим. Баъзан менга ишонаётганларини кўриб ҳайратланардим. Қандай даҳшатли саҳна. Бу орада икки фарзандли бўлдим. Ўзимдан жирканган пайтларим ҳам бўлди. Аммо нега? Нега ўзимдан нафратланай, пок ишқим учунми, ё алдашга, ўзгаларнинг тинчини ўйлаб тамом бўлаётганимгами? Шу ўйлар бироз бўлса-да, таскин берарди. Қайнакам ва овсиним уй олиб, кўчиб кетишди. Энди шундай азоблана бошладим, асти қўяверинг. Аҳён-аҳёнда яшириб доим олиб юрадиган суратига тикиладиган бўлдим. Ҳозиргача шундай. У кўзимга бошқача кўринади. Шунча ўтган йиллар уни қалбимдан олиб кетолмади. Ўттиз беш йил олов ичида яшадим. Ўттиз беш йил адойи тамом бўлдим. Бироқ ҳеч кимга чурқ этмадим, номус қилдим. Гоҳ ўзимни, гоҳ уларни айбладим. Бироқ бу ҳеч нарсани ўзгартирмади. Қисмат мени роль ижро этишга мажбур қилди. Ўлмадим. Аммо… Ҳар куни юзлаб сочим оқараётганини, битта томирим чарс узилаётганини ҳис этдим. Пинҳон қилган гуноҳларимни Худо кечирадими? Билмайман… Аммо шуниси аниқ, буларни ўз истакларим билан қилмадим.

😳 BIR SAVOL: SIZ HAM HAR DUSHANBA YANGI HAYOT BOSHLAYSIZMI? Parhez boshlaysiz… Bir necha kun o‘tadi… Keyin esa yana eski odatlarga qaytasiz. 🥲 Balki sizga yana bir qattiq parhez emas, to‘g‘ri yondashuv va qo‘llab-quvvatlash kerakdir? 🌿@Nilufar_Dietolog’ning 17-sentabr kuni boshlanadigan OCHIQ MARAFONIGA START BERILDI! Marafonda: 🥗 Ovqatlanish bo‘yicha tavsiyalar 💧 Sog‘lom odatlarni shakllantirish 🌿 Foydali maslahatlar ✨ Motivatsiya va qo‘llab-quvvatlash 💰 Ishtirok narxi: 59 000 so‘m O‘zingiz uchun yangi qadam tashlashga tayyormisiz? 💚 👇 MARAFONGA QO‘SHILISH UCHUN 🔗 Havola orqali hoziroq qo‘shiling! http://t.me/ozish_oson8787 http://t.me/ozish_oson8787

✒️Бўлган воқеа: Қайноғасини севиб яшаган келин. — Бутун умр қандай яшадим? Яшадимми?.. Ўттиз беш йил роль ўйнаб, яшамадим… Кимман? Тақдирим нега бундай бўлди? Ҳисларимга қулманми? Яратган мени нега бундай аччиқ синов билан сийлади? Саволларимнинг чеки йўқ… Аввал вақтни енгиш учун яшар, курашар экансан. Ўттиз беш йил вақт билан курашдим, ўзим билан олишдим. Фақат вақтни енгдим. На ичимдаги олов ўчди, на дардларим барҳам топди. Ёлғиз вақтгина ортга чекинди, юзимни ажин қоплади… Ўттиз беш йил олдин сочлари жамалак қиз эдим. Ўшанда ўнинчи синфни энди тугатган, ўн еттига тўлиб-тўлмагандим. Туман марказида яшардик, ўқишга имконим бор эди. Бироқ отам мени ўқитишни истамади. Оилада олти қиз эдик. Мен энг каттаси эдим. Улар мени узатишдан ўзгасини ўйламасди. Шундай бўлди ҳам. Совчилар келиши тўхтаб қоладигандай шошишарди. Бир куни онам келган совчиларни қайтарди. Улар қайта-қайта келаверишди, келаверишди. Ахийри ўғли билан учрашишга онамни кўндиришди. Учрашувга чиқдим. У пайтлар тўйдан олдинги учрашувлар урф эмасди. Кўпчилик қизлар номус қилиб бўлажак турмуш ўртоғини кўрмай розилик берар, суратини бир кўриб ё кўрмай тегиб кетаверарди. Шу боисми, кўришишимиз узоғи билан беш дақиқага чўзилди. Суҳбатлашиш, яхшироқ танишишга вақт, имкон қайда дейсиз. Бир-биримизни кўришга зўрға улгурдик. Етиб боргунгача оёқларим қалтирай бошлаганди, қаттиқ ҳаяжонланардим. Айтилган жойда бўйлари баланд, келишган бир йигит кутиб турарди. У ўзини Асқар деб таништирди. Қайтиб қарашга юрагим бетламади. Титроғимни сездириб қўймай дедим. Тезда хайрлашдик. Юришга мажолим йўқ — бахтиёр эдим. Уйга келиб онамга розиман дедим. Қароримдан ҳамма ҳайрон эди. Осмонларда учардим. Тунлари қиёфасини кўз олдимга келтириб ухлар, тонгда исмини айтиб уйғонардим. Севги-муҳаббат деганлари шундай ёқимлимикин, дердим ўзимга. Уни ўзимдан ҳам қизғанардим. Юрсам ҳам, турсам ҳам қўшиқ куйлагим келар, сувга чиқсам ҳам ариқ бўйида хаёл сурардим. Умримда илк бор севиб қолгандим… Улар қўшни туманда туришарди. Учрашувдан сўнг бир марта совчилар келди. Улар жуда шошишарди. Умумий таниш-билишлар йўқлиги сабаб чуқурроқ сўраб-суриштирилмади ҳам. Унаштирув бўлиб ўтди. Мен маст эдим. Атрофимда нималар бўлаётганини тўла англамасдим ҳам. Ўзим билан ўзим бўлиб қолгандим. Бахтдан сархуш юрардим. Онам шўрлик эса ҳали бозорга боради, ҳали кўрпа қавийди, ҳали даласига чопади. Кечани кеча, кундузни кундуз демайди. Қизининг бахти очилганидан унинг ҳам боши осмонда. Тўйга бир ҳафта қолганда негадир куёв билан учрашишимизга тўғри келиб қолди. Бир кун олдин ойнанинг ёнига танда қуриб олдим. Сочимни минг хил тарадим. Уни ҳайратлантиришни, ўзимдай севдиришни истардим. Ишонасизми, шунчалар ўтли муҳаббат бор эди кўксимда, ўзимдан катта эди у ҳис. Аммо кўраётганларимнинг бари туш экан. Ўша куни устимдан бир челак сув қуйишди, уйғотиб юборишди. Эрта тонгданоқ унинг ёнига шошдим. Вақтли йўлга чиққаним сабаб кўчаларда тўхтаб-тўхтаб олдим. Ахир ундан олдин борсам, уят бўларди-да. Фақат кўз олдимда бахт гавдаланарди. Кечроқ борган бўлсам ҳам негадир уни тополмасдим. Бутун вужудим кўзга айланиб изладим. Бироқ тополмасдим. Кўнглим ғашлана бошлади. Худди нохушлик юз берадигандай эди. Ёнимга бир нотаниш йигит келиб тўхтади. Унга нажот билан тикилдим. У худди мени танийдигандай: — Нигора сизмисиз? — деди. — Ҳа, менман, — дедим. У бироз ўнғайсизланиб: — Мен Асқарман, — деди. Нима бўлаётганига тушунмасдим. «Қайси Асқар?» десам, «Бўлажак турмуш ўртоғингиз», деди. Аввалига ишонмадим. — Ҳазиллашяпсизми? — дедим. — Йўқ. Ўтган сафар иш билан узоққа кетгандим. Ўрнимга акам сиз билан кўришди, — деди. Мен тош каби турган жойимда қотдим. На бирор гап эшитаман, на атрофимда нима бўлаётганини англайман. Қаршимдаги йигит кўзимга бало-қазодай кўринарди. Кошкийди, у акасига ўхшаса. Унинг ғирт тескариси ташқи кўриниш ҳам, муомалаю ўзини тутиши ҳам. Уларни ака-ука деб ҳам ўйламайди биров. Дамим ичимга тушиб кетди, оёқ-қўлларим бўшашиб шалвираб қолди. Мени алдашганди, ҳисларим билан ўйнашишганди. Энг ёмони, мен бўлажак эримнинг акасини, қайнакамни жонимдан ортиқ кўрардим.

​✒️МУҲАББАТ… Ўшанда унинг ёши қирқда, эрининг ёши эса йигирма бешда эди. У эрига жуда меҳрибон, уни бутун қалби ила яхши кўрар эди. Ёши катта бўлсада эрини яхши ҳис қилар эди. У турмуш ўртоғига ёши катталигини ҳис қилдирмаган. У жуда бой аёл эди. Аммо у эрига энг катта бойлиги у, яъни эри эканлигини сингдира олган эди. Агар сенга биров севги ажиб ишлар қила олади деса ишон. Ваҳий тушиши бошланди суюкли Набиййимизга. Илк бор фариштани кўриш. Бу жуда қўрқинчли эди. Бу даҳшатдан ва титроқлардан сўнг албатта кимнингдир юпанчи лозим эди. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шижоатли амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар. Меҳрибон амакилари Абу Толибнинг ҳузурига бормадилар. Вафодор дўстлари Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар. Тўғри суюкли рафиқалари Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг олдига бордилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни бутун бир қўшинга тенг куч эканини билар эдилар. Ўйлаганларидек бўлди. Ҳадича розиёллоҳу анҳо у кишини ўраб қўйиб, фазилатларини эслатиб юпатиб сўнгра Варақа ибн Навфалнинг ҳузурига олиб борди. У зотнинг пайғамбар бўлганларини билгач биринчи бўлиб иймон келтирди. Бутун молини Аллоҳ ва Расули йўлида фидо қилди. Ҳадича розиёллоҳу анҳо вафот қилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга дунё қоронғу бўлди. Аллоҳ таоло у зотни самога кўтарди гўё юпанч учун. Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилдилар, яна уйландилар. Аммо ҳеч ким Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг ўрнини боса олмади, тўлдира олмади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам олтмишга яқинлашиб қолганларида саксон ёшли кампирларга чопонларини ечиб, ерга тўшаб унга онахонларни ўтиришга таклиф қилганлари мушоҳада қилинган эди. Атрофдаги ажабланган кишиларга "булар Ҳадичанинг дугоналари" дея изоҳ берган эдилар. Бир куни уйларига бир кампир келди. Бундан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ниҳоятда шод бўлдилар, марҳаболар айтдилар. Бундан Оиша розиёллоҳу анҳо таажжубландилар. Бунга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам : "Бу Ҳадичанинг вақтида келиб турар эди", дея изоҳ берган эдилар. "Ҳадичанинг вақти". Эътибор бердингизми? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам замонни "Ҳадичанинг вақти" ила ўлчаяпдилар. Баъзан қўй сўйсалар уни бўлаклаб "Ҳадичанинг дугоналарига ҳам беринглар" дер эдилар. Анас розиёллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса келса "буни фалончи аёлга беринглар. У Ҳадичани яхши кўрар эди" дер эдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина Ҳадичани эмас, Ҳадичани яхши кўрганларни ҳам яхши кўрар эдилар. Муҳаббат эркакликка нуқсондир дейдиганлар ва муҳаббатни, вафони ва эътиборни изҳор қилиш шахсиятни заифлаштиради деганлар хато қилишади. Мана, инсонларнинг саййиди Ҳадича онамизни яхши кўраяпдилар. Ҳиссиётларингиздан хижолат бўлманг. Умрингиз охиригача муҳаббат билан яшанг. Дунёда ҳалол муҳаббатдан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ. Қалби қаттиқликни эркаклик дейдиганлар хато қилишади. Эркаклик аёлига бўлган меҳр, муҳаббат, эҳтиром ва чиройли муомала билан бўлади. Аёлларга нисбатан қамчингдан қон томсин деганлар хато қилишади. Аёлга муҳаббат билангина эга чиқиш мумкин холос! Адҳам Шарқовий

БУ ГУНОҲ #ЗИНОДАН КЎРА ОҒИРРОҚ ГУНОҲ ❓ СИЗНИНГЧА, БУ ҚАНДАЙ ГУНОҲ? СИЗ БИЛАСИЗМИ….👇😱
БУ ГУНОҲ #ЗИНОДАН КЎРА ОҒИРРОҚ ГУНОҲ ❓ СИЗНИНГЧА, БУ ҚАНДАЙ ГУНОҲ? СИЗ БИЛАСИЗМИ….👇😱

😱 КЕЛИННИНГ БИР ҲАРАКАТИ ҚАЙНОНАСИНИ ҲАЙРАТДА ҚОЛДИРДИ! Келин ширинликни унчалик ёқтирмаса ҳам: — Ширинлик егим келяпти, — деди. Қайнонаси эса бу гапни ёқтирмади, лекин ҳеч нарса демади. Келин ҳам индамай, уй ишларини қилишда давом этди. Бироздан сўнг у 10 метрлик нарвонга чиқиб, деразаларни арта бошлади. Шунда қайнонаси уни кўриб... 😱 БИРДАН... 👇ДАВОМИНИ КЎРИШ

Ўгай акамнинг хирсга тўлган нигоҳларидан , назорациз тегинишларидан турмушга чиқсам қутуламан деб ўйлагандим. Шунинг учун ҳам мени сўраб келган илк совчиларга розилик бердим. Гарчи йигит ногирон бўлсада. Аммо акам мени шунда ҳам тинч қўймади. Келинлин уйимда фақат эрим иккимиз турганимиз учун руҳсатимсиз бостириб келишни бошлади. Ўша куни ҳам уйимга руҳсатимсиз кирди. Эримнинг устидан кула кула менга яқинлашди. Ҳатто эримнинг кўз ўнгида менга тегинишга уринди. Ва кейин у . . . 💔

Ётоқ хонамга яқинлашар эканман, эрим ва оша машуқасини овозини яқинроқ кела бошлади. —Жоним кечаги тун унутилмас болди, озинг
Ётоқ хонамга яқинлашар эканман, эрим ва оша машуқасини овозини яқинроқ кела бошлади. —Жоним кечаги тун унутилмас болди, озинг барибир бошқачасанда. Эримни гапларидан танам музлаб кетди, машуқаси борлигини сезардим, лекин бу даражада эканини, мен ёқ пайтим хатто ётогимгача киришини хатто тасаввур хам қила олмасдим. Эшикни зарб билан очдим. Эримни бойнида, машуқасини қоллари илондек чирмашиб, бир бирини эркаларди —Вой узр, давлат иши билан банд эканингизни билмагандим. Дедим озимни дадилликка олиб, эрим мени кориб қотиб қолди. —Сени қолинг ёқми? Машуқаси менга мазахлагандек қараб кулди. —Қолларим бор қолим борлигини сенга исботлашим керакми? Эшик олдида турган, тумба устидаги пичоқни сездирмай олиб, уларга яқинлашдим. Қолларимда иссиқ қонни хис қилдим, лекин кимга пичоқ кирганини англамасдим. Чунки эрим ва машуқаси хамон менга қараб кулиб туришарди Шу пайт эшик очилиб.... Дахшад оша кун, биргина хатойим бутун умримни барбод қилди

#ИЗТИРОБ (ЎГАЙ_ОНА 2) МУАЛЛИФ: #Назли 55 — Бувижон, жон бувижон шу учрашувга чиқмай.  — Қизим, ўқишингнинг ёнига келиб туради, йигитни шунчаки кўрасан, қайтасан. — Бувижон!!! София гуручни тез-тез тозаларди. — Қизим, энди турмуш қуриш ёшига етдинг. Менам сени шу болага тегасан демаяпман, шунчаки кўриш бўлди. Беш дақиқагина кўришасан бўлди. — Хўп, бу охиргиси, бошқа ҳеч ким билан кўришмайман. Аввал, ўқишимни тугатай кейин бир гап бўлади. — Майли қизим, майли. Жамила ая Софиянинг ҳаракатларига кулиб қўйганча ошхонадан чиқиб кетди. Эртаси куни дарслари тугаб кетишга тайёргарлик кўришар экан София энг яқин дугонасини кутиб туришини айтиб қизлар хонасига кириб кетди. — София нима бу аҳвол? Дугонаси Софиянинг юзига қараб оғзи очилиб қолди. — Нималар сурдинг юзингга? — Қара, юзим хунукми? Роса сурдим. Қариларга ўхшаб қолганманми? — Сени ақлинг жойидами? Бу кўринишда қандай учрашмоқчисан? — Эй, менга қизиқмас, неча марта совчи юборди, ўзи кечагина ўқишдан келибди эмиш. Мен билан учрашмоқчи экан. — Сени шу ҳолатингда ҳам барибир ёқтириб қолади. Дугонаси кулди. София телефондаги йигит расмига қараркан йўлнинг нариги томонида гул кўтариб турган йигитни кўриб шу томонга ўтди. — Сиз Софиямисиз? Йигит ҳайрон қизга қаради. — Ҳа, мен Софияман. — Бу гуллар сизга. — Узр, ололмайман. Мана бир-биримизни кўрдик. Энди хайрлашамиз. — Тўхтанг. Йигит Софиянинг қаршисига яқин оралиқ масофада туриб олди. Машинада уларни кўриб ўтирган Зулфиқор қандай машинадан тушиб уларнинг ёнига борганини ҳам билмайди. Йигит юзига тушган мушт сабаб орқароққа юриб Софиядан узоқлашди. — Қиздан узоқ юр! — Сенам юр дея Софиянинг қўлидан ушлаб мажбурлаб машинасига ўтирғизди. — Жиннимисиз? Нима қилгангиз бу?  — Юзингга нима суриб олдинг? Масқарабозларга ўхшаб. — Ҳозирги қилган ишингиздан менмас сиз масқарабозга ўхшадингиз. Қайси ақлингиз билан қилдингиз? Бу ерда нима қиляпсиз? София жаҳли чиққани сабаб қаторлаштириб саволлар берди. Зулфиқор эса аҳамият бермагандек оҳиста машинасини юргизди.

#ИЗТИРОБ МУАЛЛИФ: #Назли 54 Орадан икки-уч вақт ўтгач Дилдора онасини бағрига босди. — Ойи, атрофимда бўлаётган ҳамма ишларга мен сабабчиман. Камолнинг ўлиши, Маҳлиёнинг ногирон бўлиши, Зафар акамни мен билан ажрашиши ҳамма-ҳаммасига мен айбдорман. — Қизим, ундай дема Аллоҳнинг берган синови. Дилдора оқ оралаган сочларидан силади. — Эрингнинг ёнига бормадинг-да, қизим, бечора битта ўзи қийналади. — Менга уни гапирманг. Маҳлиёнинг кетиб қолишига аслида у сабабчи. Уйга кечқурун маст бўлиб келибди, Маҳлиёга ҳамма ҳақиқатни айтиб берибди. Кейин, кейин... Маҳлиёга тегинмоқчи бўлибди. — Вой шўрим. Дилфуза кафтлари билан оғзини беркитди. — Қизим, нима деганинг бу? — Ойи... Зафар акам тилла экан. Жамшид ундай эмас. Мана шу Камол учун менга уйланганди. Камол йўқ. Мен ўзимга уй олиб Маҳлиё, Камолни олиб чиқиб кетмоқчи эдим, орада шундай муаммолар бўлди. Маҳлиё отасиникига кетиб қолди. Бўлган воқеаларни ҳазм қилолмаган ўғлим кўп миқдорда дори ичиб қўйибди. Жамшид уйга кам келадими, билмаган. Шифохонага вақтида олиб келолмадик. Мен Маҳлиё кетган кунининг эртасига янги олган уйимга кетдим. Ойи, мен нафсимни тийганимда эди, буларнинг ҳеч бири бўлмасди. Дилфуза нима дейишини билмай қолди. — Жамшид устидан ариза ёзмадингми? — Ариза ёзсам, қамалади деб ўйлайсизми? Ҳеч қандай исбот йўқ-ку. — Маҳлиё бор-ку. — У айтмасди ҳеч нимани. Мен сабаб айтмайди. Онам бахтсиз бўлмасин дея айтмасди. Жамшид қамалса мени хафа бўлади деб ўйлайди. — Ўтган ишлар ўтиб кетди. Эртага унда Маҳлиёни кўриб келайлик. — Майли, фақат у уйда эмас. Мана шу ерга чақирайлик. Ойи, фақат Камол ҳақида билмасин. У жуда яхши кўрарди, укасини. — Билмайди қизим айтмаймиз. Дилфуза йиғлаганча Дилдорани қучди. — Айбларингни тушундинг, лекин энди кеч бўлди-да, қизим. Қизининг сочларидан силаб хаёлидан ўтказди.

#ИЗТИРОБ МУАЛЛИФ: #Назли 53 Кечқурун бўлди, бегоналар кетди. — Ойи, мениям ўзингиз билан олиб кетинг. Дилдора ёшларини артиб Дилфуза билан бирга ўрнидан турди. — Эрингнинг ёнида бўлмайсанми? Дилфуза бир чеккада аҳволи бир танг бўлиб ўтирган Жамшидга қаради. — Йўқ, бунинг ёнида қолмайман! Дилдоранинг алам билан айтган гапи сабаб ҳамма Жамшидга бошқача қаради. — Майли қизим, бугунчалик меникида қол, эртага келасан дея вазиятни юмшатди, Дилфуза. Дилдора уйга боргунча онасининг тиззасига бош қўйиб йиғлаб келди... Дилфуза Маҳлиё ҳақида сўрагиси келарди-ю, аранг ўзини босарди. Аҳрор ҳам ортиқча гап гапирмай жим кетди. Камолнинг нима сабабдан ўлгани-ю, оиласида нималар бўлганини сўрашни хоҳларди, синглисининг аҳволи сабаб у ҳам жим бўлди. 🍃🍃🍃 — Ойи, Дилдоранинг ўғли бугун вафот этибди. Ҳамма хона-хонасига кириб кетгач Зафар ойисига айтди. — Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Нима бўлибди, ҳали ёш эди-ку. — Машина йўлга чиқиб кетибди дейишди, яна билмадим ойижон. — Ишқилиб жанозга бормадингми? Ортиқча гап-сўз керакмас ўғлим. — Йўқ, бормадим ойи. Эҳҳ, бу ёқда Маҳлиё, у ёқда ўғли. Майли сабр берсин. — Уйида одамлар камайганда мени олиб борарсан. Ҳол-аҳвол сўраб келаман. — Хўп, ойи. Маҳлиё нимага ҳеч очилмаяпти? Келгандан буён паришон. — Билмадим ўғлим, Софияга айтса керак, Маҳлиё ҳозир укаси ҳақида билмай қўяверсин. Билса унгаям баттар сиқилади. — Майли, ойи. Мен дам олай, сиз ҳам дам олинг. Айтганча, дадам қачон келаркан? — Эртага келади, дўстлари бошқа қолмаймиз дейишибди, дам олиш жойи ёқмаган эмиш. — Соатини айтса ўзим олиб келаман, яхши дам олинг ойи. — Эҳҳ, болам-а, болам. Сенгаям қийин бўлди. Ёнингда шерик йўқ. Қийналасан, уйлантирай дейишга қўрқиб турибман, эрта қариганингда сенга бир суянч керак. Жамила ая Зафарнинг ҳолатига ачинарди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ 🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Muallif: Nazli 🔠🔠🔠🔠. 🔠🔠🔠
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ 🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Muallif: Nazli 🔠🔠🔠🔠. 🔠🔠🔠

DIQQAT SAVOL❓ ‼️XAMIR TEZ KOʻTARILISHI UCHUN QAYERGA QOʻYILADI ? Javobini 90 % ayollar topa olishmadi sizchi bilasizmi? Javob
DIQQAT SAVOL❓ ‼️XAMIR TEZ KOʻTARILISHI UCHUN QAYERGA QOʻYILADI ? Javobini 90 % ayollar topa olishmadi sizchi bilasizmi? Javobi👇👇👇

Бизда сабр деярли миллий мерос Эрингиз қўполми — сабр қилинг. Сизни эшитмайдими — сабр қилинг. Қадрламайдими — яна сабр қилинг. Йиллар ўтиб, ўзингизни танимай қолдингизми? Э, энди шунча сабр қилибсиз, охиригача қилинг-да. Бизда муносабатни икки киши бузиши мумкин, лекин уни сақлаб қолиш вазифаси негадир кўпинча битта одамга топширилади. Кимга?!.. Тўппа-тўғри! Чунки «аёл киши ақлли бўлиши керак». Бу ерда «ақлли» дегани кўпинча гапирмаслик, хафа бўлса билдирмаслик, кетгиси келса қолиш ва ҳамманинг асабини асраб, ўзиникини бемалол қурбон қилиш дегани. Кейин бунинг ҳаммасига чиройли ном қўямиз: САБР Йўқ, сабр ёмон нарса эмас. Лекин сабр — биров ўзгаришни истамай турган пайтда сиз унинг ўрнига йиллаб азоб чекишингиз дегани ҳам эмас. Муносабатда сабр икки томонлама бўлса — фазилат. Бир томон оғритиб, иккинчи томон чидаб юрса — бу энди муносабат эмас. Фақат биз унга ҳали ҳам чиройли ном топиб юрибмиз. "САБР" Дилобар

Баҳор келса гул очар ёзда қуёш нур сочар куз чиройга кўмилиб қишнинг йўлини кутар Хуллас мактабчи, мактабга, студент ўқишга, ўқитувчи дарсига, ишчи ишига, уй бекалари юмушларига шошадиган кун муборак юлдузчалар! Ҳар ким ҳам сиздек нур сочиб порлай олмайди, порлаганингиз учун ҳаётингиз ёруғ тонгларга тўла азизим! Кунларингиз мазмунли, соатларингиз ҳаловатли бўлсин! Хайрли кун!😊

👱‍♀ Доктор мен кўрқябман эрим ташқарида турибди чақирворинг қўрқябман.. 🤷‍♂️ Қўрқманг синглим мен доктор гиппократ қасамини
👱‍♀ Доктор мен кўрқябман эрим ташқарида турибди чақирворинг қўрқябман.. 🤷‍♂️ Қўрқманг синглим мен доктор гиппократ қасамини ичканман деса... 👱‍♀ Аёл айтибди ...👇 😁🤣