cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Chortoq tumani 13-maktab rasmiy kanal🏢

Ushbu kanal Namangan viloyati Chortoq tumani MMMTBga qarashli 13-sonli umumiy o’rta ta’lim maktabi rasmiy kanali hisoblanadi. Ushbu kanalda maktabda bo’layotgan to’garaklar, turli ijodiy ishlar yoritib boriladi…

Більше
Рекламні дописи
214
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

00:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ! Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! @ibratli_sozlar
Показати все...
#РУХИЯТ Табассум қил, токи хаёт экансан! 🗯Оиланг билан ўтирганингда табассум қил, чунки, ҳали оила қурмаган, оилали бўлишни орзу килганлар бор. 🗯Ишга кетаётганингда табассум кил, чунки, иш кидириб юрганлар тўлиб ётибди. 🗯Соғ-саломатлигинг учун табассум қил, чунки, соғ бўлиши учун бор молу давлатини бермоқчи бўлган беморлар бор. 🗯Тирик юрганинг учун табассум кил, чунки, кабр остида дунëга кайта келиб, солиҳ амал килишни орзу қилаётганларнинг сон-саноғи йўқ. 🗯Дуо қилганингда ижобат қиладиган Роббинг борлиги учун табассум кил, чунки, канчадан қанча одамлар сигирга сиғиниб юрибди. 🗯Сен сенлигинг учун табассум қил, чунки, қанчадан-қанча одамлар сендек бўлишни орзу киладилар. Доимо табассум қил!👇🏼 https://t.me/chortoq_13_maktab
Показати все...
Chortoq tumani 13-maktab rasmiy kanal🏢

Ushbu kanal Namangan viloyati Chortoq tumani MMMTBga qarashli 13-sonli umumiy o’rta ta’lim maktabi rasmiy kanali hisoblanadi. Ushbu kanalda maktabda bo’layotgan to’garaklar, turli ijodiy ishlar yoritib boriladi…

Газета сотувчиси Билл Гейтсдан бойроқ одам Билл Гейтс дунёдаги энг бой одам, буни биласиз. Ундан сўрашибди: – Дунёда сиздан ҳам бойроқ инсон борми? – Ҳа, – деб жавоб беради Билл Гейтс. – Мендан ҳам бойроқ бир инсон бор. У пайтлар мен ҳали машҳур ёки бой эмасдим. Бир куни Нью-Йорк аэропортида газета сотаётган кишини кўрдим. Ундан газета сотиб олмоқчи бўлиб, ҳамёнимни очсам, майда пулим йўқ экан. Кейин газетани сотувчига қайтариб бердим. Унга қараб “Майда пулим қолмабди, газетангизни сотиб ололмайман”, дедим. Шунда сотувчи “Майли, сизга текинга бераман”, деди. Мен ноилож газетани олдим. Орадан 2-3 ой ўтиб тасодифан мен яна ўша аэропортга қўндим ва бу сафар ҳам газета сотиб олиш учун майда пулим йўқ эди. Сотувчи яна қўлимга газета тутди. Мен бу сафар ҳам майда пулим йўқлигини айтиб, газетани рад қилдим. У менга яна “Олаверинг, ўзимнинг ҳисобимдан беряпман. Бу билан мен зарар кўрмайман”, деди. Мен газетани олдим. Орадан 19 йил ўтиб мен машҳур бўлиб кетдим, бутун дунё мени таний бошлади. Кейин тўсатдан ўша сотувчи эсимга тушиб қолди. Уни роса изладим ва бир ярим ой деганда топдим. Ундан “Мени танияпсизми?” деб сўрадим. – Ҳа, сиз Билл Гейтссиз, – деди у. – Эсингиздами, бир сафар сиз менга текинга газета бергансиз? – дедим. – Эсимда, икки марта берганман, – деди сотувчи. – Ўша вақт қилган ёрдамингиз ҳақини тўламоқчиман. Тиланг тилагингизни, мени уни адо этаман, – дедим шошганча. Сотувчи менга қараб турди-да, деди: – Жаноб, сиз шу билан менинг яхшилигимга тўла жавоб қайтара оламан, деб ўйлайсизми? Бу билан қарзингиз узилиб қолмайди-ку. – Нега? – ҳайрон бўлдим мен. – Мен сизга камбағал сотувчи бўлган пайтим ёрдам берганман, сиз эса бадавлат бўлгачгина ёрдам бермоқчисиз. Дунёдаги энг бой одамга айлангач қиладиган ёрдамингиз менинг ночор пайтда қилган ёрдамимга қандай қилиб тенг бўлади? – деди у. Ўша куни газета сотувчиси мендан ҳам бойроқ, мендан ҳам бадавлатроқ эканини англадим. Чунки у одамларга ёрдам бериш учун бойиб кетишни кутмаган. Ҳақиқий бой одам бу – пули кўп одам эмас, балки юраги бой одам ҳисобланади. Одамлар шуни тушуниши керак: кимнингдир ҳожатини чиқарсангиз, яхшилик қилсангиз, сиз дунёдаги энг бой одамсиз.
Показати все...
👍 1
БУ ЕРДА ЯНА БИР УЙ БОР Узоқ бир тоғ қишлогига бордик. У ерларда халокатли вайроналар, қурбонлар, жарохатланганлар йўқ, фақат зилзиладан азият чеккан ўнлаб оилалар кўчиб келишган эди. Бир оз аввал ёнилги тақчиллигини эшитиб, кўмир юборган эдик. Кейин болаларга совга-саломлар билан ташриф буюрдик. Жабрдийдалар яшаётган ховлилар олдига тўхтаб, бир қанча кичкинтойларни хурсанд қилиб, кўнглимиз қишлоқ теграсидаги тоғлардай кўтарилиб, кетишга чоғландик. Қишлоқдан чиқаверишда машинамизга бошқача бир энтикиш билан термулиб турган, ниманидир айтаолмаётган икки нафар мовий этикли болакайни кўриб тўхташга қарор қилдик. Хойнахой , ўйинчоқ тарқатаётганимизни кўришган. Зилзиладан жабрланган шаҳарликлардан бўлмаганлари учун яқинлаша олмай, йўлимизга чиқиб туришганди. Улар билан саломлашишга улгурмай, кичкинтойлардан бири орқасидаги харобгина ховлига ишора қилди ва шундай деди: - Бу ерда яна бир уй бор! Аввал тушунмадим. Кейин кўзларимга ёш қалқди. Болакайлар очиқчасига ўйинчоқ сўрашга уялиб, истакларини шу тарзда баён этиб, диққатимизни тортишганди. -Сиз шу уйда яшайсизми? -Ха. Иккаласига битта копток совга қилдик. Хурсандчиликларини кўрсангиз эди. Худди дунёнинг хадясини олгандай баҳтиёр эдилар. Лекин қувончлари узоққа чўзилмади. Бир муддатдан сўнг, коптокка бир, бир қараб, хўрсиниб, ўзаро пичирлашиб олгач, айтмаса бўлмас бир гаплари борлиги ва эшитишим, билишим шартлигини айтиб, секин қулогимга шивирлашди; -Холажон, аммо бизнинг уйимиз бутун. Фақирмиз, бироқ зилзиладан жабр кўрмадик. Бу совға бизга халол бўладими? Ох...ох... болама! Ўкириб йиглаб юбормаслик учун лабимни тишладим. Уларнинг патаккина сочларини силаб ,багримга босдим. Юзларидан, коптокни омонат тутиб турган қўлчаларидан ўпдим ва бўғзимдаги йигини аранг босиб, кўзчаларига мўлтирадим: - Албатта халол болам! Мазза қилиб ўйнагин! -Ростдами? -Ха. -Уйсиз қолган болаларга етмай қолмайдими? Бошимни қимирлатиб, йўқ ишорасини қиляпману бўғзимга нимадир тиқилаверарди. Ютсам ютилмай, тақалиб қолаверди. Атиги бир дона коптог-а?! Сизларга ким шундай гўзал тарбия берди? Авлиёларми? Вужудингизга шундай қалбни жойлаган ким? Фаришталарми? Бутун мавжудотни яратган битта бўлса, нега биз сиз каби эмасмиз?! Бўғзимга тиқилиб турган нималигини энди билдим. Топдим! Тушундим! Бўғзимдаги тиқин- қачондир билиб, билмай ютилган, эсимдан ҳам чиқиб кетган, ҳаёлимга ҳам келмаган харом луқмачалар эди. Қайсидир бемор узатган қўл хаққи, кимдир берган совға, шоҳидан узилиб сўроқсиз ейилган мевалар, мен ўқиб қайтаролмаган китоб, мазасини билиш учун олиб чақилган писта, (семичка), қурутлар, довонда узатилган кулчалар, кеча бошим огриганда ёрдам учун жўнатилган дорилар орасидан олинган биттагина хапдори... Демак улар томогимга тиқилиб қолганди! Қишлоқдан қайтар эканиз, кўз ёшларимни тия олмасдим. Бугун кимга дуч келдик? Инсон болаларигами? Балки улар асл инсоний фазилатларни эслатишга юборилган малаклардир. Шартакилик билан истагини айтмай, уйнигина кўрсатган, тақдим этилган ҳадяни халоллаб олган болалардай фитратимизни тозалай оламизми? Эх! Қани энди дунёдаги одамларнинг ҳеч бўлмаса тўртдан бири шу икки кичкинтой каби халол бўлсайди. Қани энди, ҳаммамизда шу фақир гўдакларнинг ярим виждони, ярим иймони, яримтагина пок қалби бўлсайди! Муаззам Иброҳимова
Показати все...
👍 1
00:02
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Қадрлигим бормисиз! Ой-кунлар ҳам тез ўтиб, Сабр ила биз кутиб, Бардошни маҳкам тутиб, Қадрлигим бормисиз! Араз, гина унутиб, Дийдор ширин кўришиб, Ҳаммани хурмат қилиб, Қадрлигим бормисиз! Сийласак бир-биримиз, Нурли-зиё йўлимиз, Елка тутиб қўлимиз, Қадрлигим бормисиз! Излаб инсоф диёнат, Яхшига нурли жаннат, Йўқотмайлик оқибат, Қадрлигим бормисиз! Юзда қувонч югурган, Нафис эзгулик сурган, Адолат меҳр урган, Қадрлигим бормисиз! Маҳкам қадамни ташлаб, Меҳр йўлни бошлаб, Соғиниб кўзин ёшлаб, Қадрлигим бормисиз! Яқиним, омонатим, Ардоқли диёнатим, Сизку менинг омадим, Қадрлигим бормисиз! Омон бўлсин бошингиз, Юзга кирсин ёшингиз, Асраб юринг жонингиз, Қадрлигим бормисиз! Яқинларга хам улашинг!
Показати все...
БОЛА ​​ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА Фарзандингиз тортинчоқми, демак, сиз уни кам қучоқлаб, кам ўпар экансиз. Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими, демак, сиз уни шижоатлантирмас экансиз. Фарзандингиз бошқаларга тажовуз қиляптими, демак, сиз унга қайсарлик қилар экансиз. Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими, демак, сиз унга кўп бақирар экансиз. Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми, демак,сиз уни кам эркалайсиз. Фарзандингиз ўғирлик қилдими, демак, сиз унга нарса беришда уқувсизлик қилгансиз. Фарзандингиз бахилми, демак, сиз у билан шериклик ишини беэътибор қолдиргансиз. Фарзандингиз заифми, демак, сиз унга кўп таҳдид қилар экансиз. Фарзандингиз ғазабланадиган бўлиб қолганми, демак, сиз уни мақтамай қўйгангансиз. "Психологик билимлар" дан.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❇️❇️❇️ Do'smatova Bashoratxon va Toshboyeva Fayzixon nomidagi "Orasta qiz" stipendiyalari uchun tanlov o'z yakuniga yetdi. Tanlov 3 bosqichda o'tkazilib, yakuniy 3-bosqichda 13 nafar o'quvchi qizlar ishtirok etishdi. G'oliblar jami 100 ballik mezonda baholandi. Natijalar bilan yuqoridagi jadvalda batafsil tanishib chiqishingiz mumkin. 🤩🤩🤩Tanlov yakuniga ko'ra quyidagi o'quvchilar g'olib deb topildi va stipendiya bilan taqdirlanadilar: ❇️1-o'rin: To'xtanazarova Hadyabonu 7-sinf 100 ball ❇️2-o'rin: Ortiqova Zilola 8-A sinf 98 ball
Показати все...
👏 9👎 3🔥 2
✒️ЯХШИСИНИ КИЁЛМАЙМАН. – Дадаси, – деди Кимё опа хўжайинини ишга кузатаётиб, – ўғлингизнинг этиги йиртилиб қолибди. Мактабга кийиб боришга оёғида бошқа поябзал йўқ. – Йўғ-е, яқинда чет элдан битта этик, битта крассовка олиб келдим-ку. – Ҳайронман, яхшиси ўғлингизни ўзи билан гаплашинг. Рустам ака соатига норози кўз ташлаб қўйди-да, ошхонага қайтди. – Исломжон, аянг нима деяпти. Наҳотки кийишга яроқли пойабзалинг қолмаган бўлса? – сўради иштаҳасизгина нон чайнаётган ўғлидан. – Йўқ эмас, бор. Лекин мен уларни кийгани уяламан. – Нега? – ҳайрон бўлди Рустам ака. – Қани, мен бир кўрай-чи. – Юринг, – Исломжон дадасини хонасига бошлади. Хонага киргач тўғри бориб кийим жавонини очди. Жавоннинг тагидаги қаватида битта эмас бешта этик турарди. – Шунча оёқ кийиминг бўла туриб нега мени хижолат қиласан. Қара, буларнинг бежиримлигини. Яна ҳаммаси чет элники бўлса. Нимаси ёқмади сенга? – Дада, сиз эмас мен хижолатдаман. Улар ёмон эмас, аксинча жудаям яхши. Шунинг учун уларни кийиб боришга ўртоқларимдан уяламан. – Ие, нодон бола, яхши нарсадан ҳам одам уяладими?! Буларни мен узоқ-узоқлардан, фалон пулга, боламга, деб сотиб олиб келганман. Бутун шаҳарни айлансанг ҳам бунақасини тополмайсан, – жаҳли чиқди Рустам аканинг. – Ана шунинг учун ҳам уяламан. Чунки кўпчилик синфдошларимнинг ота-оналари болаларига бундай қимматбаҳо этикни олиб беришолмайди. Кийиб борсам, ўртоқларим ўксиб қолади-ку! Илтимос, менга ҳам оддийгина этик олиб беринг, – Исломжоннинг овозидаги узрли оҳангдан Рустам ака ғалати бўлиб кетди. Кутилмаганда дили равшанлашиб жилмайди... https://t.me/ibratli_sozlar
Показати все...

👍 2
ХАЁТИЙ ХИКОЯ. “Эски калиш ва икки дона “перашки”— ҳаётимни ўзгартирган икки воқеа”: чекка бир қишлоқдан чиққан профессор ҳикояси Акам билан мактабга битта этикни алмашиб киярдик. У тушгача, мен тушдан кейин ўқирдим. Бир куни дарси чўзилдими, акам ҳеч келавермади. Учратиб қоларман деган умидда эски калишда йўлга тушдим. Мактабга етиб келганимда ҳам акамни кўрмадим. Ўшанда синф хонасига киришга уялиб, анча вақт эшик орқасида туриб қолдим... (Ҳикоямиз қаҳрамони ўтмишини ўзгалар билишини истамагани учун исми-шарифи ўзгартириб берилди.)Сочларига оқ оралаган, ўзи мункиллаб қолганига қарамай, университет биносига кириши билан ёшлардек ғайратга тўлиб кетувчи Юсуф Қобиловни билимидан ҳам кўпроқ инсоний фазилатлари учун қадрлашади. Талабаларига касбий билим бериш билан биргаликда, ҳаётий сабоқлар беришдан ҳам эринмайди. Шунинг учунми шогирдлари уни нафақат устоз, балки отасидек кўришади. Ёшларни қўллаб-қувватлаши, ўқишга рағбатлантириши, ўзи ҳам шундай ўқитувчи сабаб тақдири яхши томонга ўзгариб кетганидан бўлса, ажаб эмас.“1945 йил айни уруш тугаб, одамларнинг силласи қуриган, қишда очдан ўлмаган аҳолининг ёлғиз умиди тут пишиғига етиш бўлган даврларда дунёга келган эканман. Оилада 5 фарзанд эдик. Онамни эслолмайман, мен ёшлигимда вафот этиб кетганлар. Отам йўқчиликда яна бир томоқни кўпайтирмаслик учунми, ёки бизни ўгай онанинг қўлига қаратмаслик учунми билмайман, хуллас бошқа уйланмаган эдилар. Отам колхозда ишлар, топгани ейишимизга етса, кийимимизга етмасди. Иккитамиз қиз, учтамиз ўғил эдик. Мендан олдин акам ва опам бўлиб, акамнинг фикр-у хаёли тезроқ саккизни тугатиб, отамнинг ёнига кириш эди. Опам эса бутун уй юмушларини қилар, кийимларимизни ямаб, имкон борича йўғимиздан бор қилишга уринарди. Эрталаб, тушлик ва кечқурун ҳаммамизга бир бурдадан нон бўлиб берарди. Уйимизда ҳамма нарса ўлчоғлик эди. Бу фақат бизда эмас, ўша пайтда кўпчиликнинг рўзғори шундай эди. Тўйиб-тўймай овқатланарди ҳамма. Тушликда тўйиб нон еса, кечқурун оч қолишини тушунмаган болалар яна деб хархаша қиларди. Онам йўқлигигами ёки отамнинг бизни қийналиб боқаётганини кўрганимиз учунми кўп ҳам нарса сўраб отамни қийин аҳволга солмасдик. Акам билан мактабга битта этикни алишиб киярдик. Акам тушгача мен эса тушдан кейин ўқирдик (бу ҳам бизнинг бахтимиз).У вақтда ҳозиргидек мактаблар қаерда, поли лойшувоқ қилинган, ёмғир ёғса, этикларимизга илашиб кирган лой билан қўшилиб бир қарич лой бўлиб кетарди синф хоналар ҳам.Шундай кунларнинг бирида дарси чўзилдими, акамдан дарак бўлавермади. Дарс бошланишига эса оз вақт қолди. Қишлоқ мактаби бўлгани учун масофа ҳам яқин эмас. Мактабгача ярим соатлар юриш керак. Учратиб қоларман, деган умид билан таваккал эски калишимда йўлга тушдим. Лекин бахтга қарши акамни кўрмадим. Мактабга етиб келганимда ҳам акамни тополмадим. Дарсга қўнғироқ чалинган, бахтимга ҳовлида ҳеч ким йўқ. Лекин дарсга шу аҳволда кираманми? Киришга уялиб анча вақт эшик орқасида турдим. Синфдаги шовқиндан ҳали ўқитувчи кирмаганини англаш қийин эмас эди. Бир кўнглим қайтиб кет дейди, яна бири кир дейди. Нима қилишимни билмай иккиланиб турганимда ўқитувчимиз келиб қолибди.Саломимга алик олиб нега кирмаётганимни сўради. Нима дейишимни билмай ерга қарадим. Ўқитувчимиз гап нимадалигини билди чоғи, ўзи вазиятни ўнглаб кетди. Ҳа, дарсга шошганингдан оёқ кийимингни алиштиришни унутдингми, деди. Баҳона топилганидан хурсанд бўлиб кетдим. Дарсга тайёрмисан, деб сўради ўқитувчим. Ҳа, дедим. Доимгидек баракалла, деб синф эшигини очди устоз. Орқама-кейин хонага кирдик. Шовқин тиниб, ҳамма ўрнидан туриб салом берди.Йўқламадан сўнг бир-бир уй вазифасини сўради устоз. Доимгидек дарсга тайёр эдим. Шариллатиб жавоб бердим. Дарс қилишга кўп вақт ажратмасдим, лекин битта ўқиганимда эсимда қолиб кетарди. Ўқитувчимиз, дарсга шошганидан оёқ кийимини алиштиришни ҳам унутибди. Фанни шу даража яхши кўриш керак. Дарсларга шундай шошиш керак, баракалла Юсуфжон, деб синфдошларим ичида мақтагани ўртоқларимга нисбатан калишларимдан уялиш ҳиссини ҳам йўқ қилди.
Показати все...
👍 2
#Жаҳон адабиёти МАСХАРАБОЗ Бемор докторга ўз дардини тўкибди: — Докторбей, тобим йўқ. Ҳаётдан завқ ололмаяпман. Изтиробларимни унутолмай қийналяпман. Иштаҳам йўқ. Томоғимдан қил ўтмайди. Кўз олдимдан оч-яланғоч инсонлар кетмайдиган бўлди. Тонггача ухлолмай улар билан бирга совқотиб чиқаман. Жиноят ҳақидаги хабарларни ўқиганда ўша жиноятда менинг ҳам айбим йўқмикан, деб ўйга толаман. Қотил тутган пичоқнинг сопи қўлимни куйдураётгандек бўлаверади. Отилган ҳар бир ўқ менинг қалбимга санчилгандек азобланаман. Жамиятдаги барча айб, жиноят ва гуноҳларни ортмоқлаб кетаётгандек ҳис қиламан. Кулишни тамоман унутиб юбордим. Докторбей, менга ёрдам бермасангиз ҳолим хароб — дея шикоят қилибди. Доктор беморни текширгандан сўнг, елкасига қўлини қўйиб дераза олдига олиб борибди. Пардани тортиб бармоғи билан кўча бетидаги афишани кўрсатибди. Унда цирк масхарабозининг расми бор экан. Доктор ўша масхарабозга ишора қилиб: — Азизим, — дебди. — Анави масхарабозни кўряпсизми? Ҳар куни оқшомда ажойиб томошалар кўрсатмоқда. Сизга тавсиям, ўша томошага боринг, барча изтиробларингизни унутасиз, маза қилиб кулиб дам оласиз. Дилингиз яйрайди. Касалликдан ҳам асар қолмайди. Бемор бошини эгибди ва чуқур бир уҳ тортгандан кейин дебди: — Докторбей, ўша масхарабоз, менман! Азиз Несин, турк ёзувчиси @ibratli_sozlar
Показати все...