cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжидининг расмий канали. Имом хатиб: Исмоил Муҳаммад Юсуф Hazratim.uz - web sayt Facebook.com/hazratim.uz Instagram.com/hazratim_uz https://tt.me/hazratim_uz https://www.youtube.com/hazratim_uz

Більше
Рекламні дописи
12 282
Підписники
-124 години
-467 днів
-21530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Repost from Muslim.uz
БАА ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ВА ФАТВО МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
🌙 Бугун, 28 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг “Ҳидоя” экстремизмга қарши курашиш маркази раиси Доктор Али Рошид Ал-Нуаимий бошчилигидаги делегацияси мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент ислом институти фаолияти билан танишди.
🗣Мартабали меҳмонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳамроҳлик қилди. 🕌 Доктор Али Рошид Ал-Нуаимий жанобларига институт тарихи ҳақида батафсил маълумот берилиб, бугунги ўқув жараёнлари билан таништирилди. Меҳмон Қуръони карим ва тажвид ўқув курси дарс жараёнларини диққат билан кузатди. ✍️ Делегация аъзолари Тошкент ислом институтига ташрифи таасcуротларини институтнинг “Меҳмонлар китоби”га ёзиб қолдирди. 📚 Шунингдек, меҳмонлар Фатво маркази фаолияти билан танишиб, Фатво маркази мутахассислари билан мулоқот қилдилар. 🤝Ташриф якунида томонлар ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #ДЕЛЕГАЦИЯСИ #БАА #ФАОЛИЯТ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
👍 19 2
Ҳожиларнинг илк гуруҳлари юртимизга етиб келди Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари эсон-омон она диёримизга етиб келдилар. Нурли юзи, қувноқ кўзида Ватан соғинчи намоён бўлган ҳожилар жамоасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида эҳтиром ила кутиб олишди. Ҳожиларимиз муборак заминда Ҳақ таолонинг фарзи – Ҳаж амалини чиройли адо этиб, соғу саломат ўз юртига етиб келганлари ва яқинлари дийдорига етишганлари учун шукроналар айтиш баробарида эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишди. Эндиликда ҳожилик бахтига муяссар бўлган ҳамюртларимиз жамиятда барчага ўрнак бўлиб, ёшларни илм-маърифатга чақириш, аҳолини эзгу ишларга бошлаш ва кам таъминланган кишиларга ёрдам кўрсатиш ишларида етакчилик қиладилар. Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз Ватанга қайтишлари шу йил 12 июлгача давом этади. 🔗 https://islom.uz/maqola/22322 Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Показати все...
Sequence 05 tg.mp419.08 MB
👍 28 4😍 1
03:07
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Юрт соғинчи Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Показати все...
IMG_2369.MP416.00 MB
18👍 8
08:28
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Shayx Alijon qorining arab tilidagi intervyusi Shayx Alijon qori islom olami kengashiga qarashli “Sod” kanaliga intervyu berdi. Manba: AlQuran.uz Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
Показати все...
Intervyu arab kanal tg.mp444.33 MB
👍 43 8🔥 2😍 2
01:16
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Муҳим "ҲОЖИЛАРИМИЗ, СИЗ КАМТАР БЎЛИНГ, БАРЧАГА ИБРАТ БЎЛИНГ! СИЗНИ КУТИБ ОЛАЁТГАНЛАРГА ҲАМ ТАЙИНЛАНГ... " Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ✅  Улашинг | @MuslimShosh
Показати все...
6.49 MB
👍 27 6
01:53
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🗣MuslimNews — 19.06.2024 🛫 ҲОЖИЛАРИМИЗ 22 ИЮНДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati #MuslimNews MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
19.06.2024 tg.mp49.65 MB
👍 15 1
Repost from Muslim.uz
#haj2024 #arafa 🤲 ЎЗБЕКИСТОН ҲОЖИЛАРИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ВА ХАЛҚИМИЗГА ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИНИ ЙЎЛЛАДИЛАР
📍Муқаддас заминга ҳаж ибодатини адо этиш учун борган миллионлаб мўмин-мусулмонлар қатори 15 мингдан ошиқ юртдошларимиз Мино ва Арафот каби муборак манзилларда улуғ амалларни ихлос ила бажардилар.
Бугун, 15 июнь, ҳижрий 1445 йил 9-зулҳижжа арафа куни Маккаи мукаррамадаги Арафот ҳудудида бўлиб турган ҳожиларимиз ибодату дуоларда бўлиб, муҳтарам Президентимиз ва халқимизга Қурбон ҳайити муносабати билан ўз табрикларини йўлладилар. Уни ҳаж ибодатини ихлос ила адо этаётган ҳожиларимиз номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқаназар ҳазратлари ўқиб эшиттирдилар. 🗣 Табрикда юртимиз тарихида илк марта Ўзбекистон ҳожиларига мамлакат Президенти даражасида эътибор кўрсатилгани алоҳида қайд этилиб, жумладан бундай дейилган:
“Ҳурматли Президент, Сизнинг телефон орқали муборак ҳаж зиёрати учун яратилган шароитлар ва саломатлигимиз ҳақида сўраганингиз ҳамда ҳар куни ҳолимиздан хабардор бўлиб турганингиз ибодат файзи билан юрган биз ҳожиларни чексиз даражада мамнун этди. Буни ҳар бир зиёратчи юракдан ҳис қилиб, кўзларида ёш ила Сизнинг ҳаққингизга алоҳида дуолар қилаётганини эътироф этишимиз даркор”.
🤲 Шунингдек, ҳожиларимиз гуноҳлар афв этиладиган ва дуолар ижобат бўладиган Арафотда туриб, Аллоҳ таолодан Юртбошимизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва улкан муваффақиятлар тилаб, хайрли ишлари доимо бардавом бўлишини илтижо қилиб сўрашди.
📖 Шу билан бирга Аллоҳ таолога ихлос билан ибодат қилаётган ҳожиларимиз Арафот водийсида имом домлалар, мударрислар, талабалар, зиёратчилар ва уларнинг яқинлари томонидан ўқилган Қуръони каримнинг 10 мингдан зиёд хатмлари бахшида қилиниб, юртимиз, давлатимиз раҳбари ва халқимиз ҳаққига хайрли дуолар қилмоқдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #arafa MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
👍 27 10
Repost from Islom.uz
Мирзиёев Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди Президент Шавкат Мирзиёев 15 июн куни, муборак Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Зиёрат чоғида Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Қайд қилинишича, уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар, ёшларни ватанпарварлик ва шукроналик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди. Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди. Шу билан президентнинг Самарқандга ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. @islomuz
Показати все...
👍 17 3
Перейти до архіву дописів
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.