cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал

🌙 Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар «Қорабоғ» 🕌 жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали. 📄Диний саволлар учун: 📞Тел: (78) 150-33-44 🔗 @SavollarMuslimUzBot 📬 Таклиф ва мулоҳазалар учун: • Telegram.me/Masjid_adminbot

Більше
Рекламні дописи
7 888
Підписники
-6524 години
-857 днів
-53330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

🍲 15 МИНГ ҲОЖИГА МАНЗУР ТАОМ ТАЙЁРЛАШ КАТТА МАСЪУЛИЯТ
🛬 Айни кунларда юртдошларимиз она Ватанга навбати билан қайтгунга қадар Маккаи мукаррамада тоат-ибодатларини кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда давом эттирмоқдалар.
📍 Ишчи гуруҳи жамоалари ҳожиларимиз тоату ибодати рисоладагидек бўлиши, олий тоифали шифокорлар эса ҳамюртларимизнинг сиҳат-саломатлигини доимий назорат қилиш ҳамда моҳир ошпазларимиз витаминга бой миллий таомлар тортиқ қилиш каби вазифаларни сидқидилдан адо этмоқдалар.
🗣Макка шаҳридаги меҳмонхоналарда истиқомат қилаётган зиёратчилар учун ўзбекистонлик моҳир ошпазлар тансиқ таомлар тайёрлаб беришяпти. Эрталабки нонушта, тушлик ва кечки таомда икки хилдан иссиқ овқат ва ҳар хил мева-чевалар тақдим этиляпти. 🟢 Эрталабки нонуштада иссиқ таомлар билан бирга тухум, сариёғ, пишлоқ, асал, ҳолва кабилар қўшимча қилинса, тушлик ва кечки овқатланиш рационидан ҳўл мевалар, салқин ичимликлар, қатиқ ва салатлар ўрин олган. 📋 Таомномага кўра, вақти-вақти билан ош, турли хил шўрвалар, мошкичира ва балиқ маҳсулотлари тақдим этилмоқда.
Ўн беш минг нафар ҳожига мана шундай таомларни тайёрлаш учун туну кун меҳнат қиладиган юртимиздан борган 12 нафар тажрибали ошпаз, бир неча нафар маҳаллий ишчилар жалб этилган бўлиб, Макка шаҳрида 2 та катта ошхона ажратилган. Шунингдек, ошхоналар озодалиги ва сиғими, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, яроқлилик муддати ва покиза тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилади.
🤲 Таомлар ҳожиларимиз ибодатига қувват ва офиятли бўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
CHEF+.mp428.37 MB
👍 11
Repost from Muslim.uz
Фото недоступнеДивитись в Telegram
АХБОРОТ ТАРҚАТИШ ВА ЖУРНАЛИСТ ОДОБИ Биринчидан, тарқатилаётган ҳар бир маълумот ва ахборот инсонлар манфаатига хизмат қиладиган яхши сўз бўлиши лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда. Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир" (Иброҳим сураси, 24-25 – оятлар). Иккинчидан, турли фаҳш ва беҳаё маълумотларни, бўхтон, ёлғон ҳамда миш-миш хабарларни тарқатишдан эҳтиёт бўлиш шарт. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: "...фаҳш ишлар тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир" (Нур сураси, 19-оят). Учинчидан, тарқатилаётган ҳар қандай хабар ёки маълумот учун Қиёмат куни жавоб беришни ҳамда "Китобат ҳам хитобат кабидир (ёзиш – гапириш каби)", деган қоидани унутмаслик керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур" (Ёсин сураси, 65-оят). Имом Шофиъий айтадилар: "Вафот этмайдиган ёзувчи йўқ. Аммо унинг қўллари ёзган нарсалар неча йиллар ўтсада сақланиб қолади. Шундай экан, Қиёматда кўрганингизда хурсанд бўладиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ёзманг!”. Тўртинчидан, ҳар бир ахборотнинг ишончли эканини текшириб, кейин тарқатиш. Аллоҳ таоло шунга буюради: "Эй, иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир кишининг ёлғончи бўлиши учун эшитган нарсасини гапиравериши кифоя қилади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Бешинчидан, муаллифлик ҳуқуқига амал қилиш. Ўзгаларнинг меҳнатини кўчириб, ўзлаштириб олмаслик. Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ: "Менга бу сўзни фалончи айтган”, деб айтувчисини аниқ шаклда гапирган киши ҳақиқий марддир”, деганлар. Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда айтадилар: "Жумла ёки сўзни нақл қилувчига нисбат бериш омонатдир”. Олтинчидан, ҳар бир касб эгаси ўз мутахассислиги доирасида ахборот ёки маълумот тарқатиши лозим. Билими етмаган, мутахассислиги бўлмаган хабарни тарқатмаслик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер", деганлар (Имом Бухорий ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
👍 8
Repost from Fitrat.uz
41:06
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Видео Ҳаж ибодати ҳақида «ОЙИНА» ток-шоуси 1-сон Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показати все...
oTLHpJCd2QM_360p.mp4143.26 MB
👍 6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 27 ИЮН ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:06 ⏰ ҚУЁШ -    04:52 ⏰ ПЕШИН - 12:31 ⏰ АСР -        17:41 ⏰ ШОМ -      20:02 ⏰ ХУФТОН -21:43 Улашинг...
Показати все...
👍 17
02:35
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
Показати все...
DINIMIZNING ASOSI+.mp49.73 MB
👍 9
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 26 ИЮН ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:06 ⏰ ҚУЁШ -    04:51 ⏰ ПЕШИН - 12:31 ⏰ АСР -        17:41 ⏰ ШОМ -      20:02 ⏰ ХУФТОН -21:43 Улашинг...
Показати все...
👍 27
18:19
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#ПЕШҚАДАМЛАР (15-сон) 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАВОРИЙСИ ЗУБАЙР ИБН АВВОМ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ 🎙Нўъмонхон Яҳёхон, Тошкент ислом институти талабаси #пешқадамлар 🔗 @Angren_masjid_official
Показати все...
Zubayr r.a sd.mp437.28 MB
👍 11
00:48
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Haj2024 #Hojining_odobi 😎 ИБОДАТ ШУКУҲИДАН СЎЗЛАНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
Показати все...
IBODAT LAZZATI+.mp41.48 MB
👍 5
Қуйидаги қайси сўз «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» деган маънони билдиради? 📗 «Одоблар хазинаси» 3-жузAnonymous voting
  • Иффат
  • Ихлос
  • Тақво
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 14
#mutolaa 🟠АГАР ДЎЗАХДАН КАМБАҒАЛЛИКДАН ҚЎРҚҚАНЧАЛИК ҚЎРҚҚАНИДА Мўмин банда бу дунё ва охиратдаги барча орзуларига Аллоҳ таолодан қўрқиш билангина етади. Роббимиз биз бандаларини Ўзидан қўрқишга амр қилиб, бундай марҳамат қилган: “Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, мендан қўрқинглар” (Оли Имрон сураси, 175-оят). “Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар” (Моида сураси, 44-оят). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида бундай деганлар: Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Иззатим ва буюклигимга қасамки, иккита қўрқув ва иккита хотиржамликни бандамда жам қилмайман. Ким дунёда Мендан қўрқса, охиратда уни хотиржам қиламан. Ким дунёда хотиржам бўлса, қиёматда уни қўрқитаман”... ⚡️ БАТАФСИЛ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
Агар дўзахдан камбағалликдан қўрққанчалик қўрққанида

Ҳозирги кунда кишилар орасида ахлоқсизлик, разолат ва турли жиноятлар шу даражада кенг тарқалдики, бутун олам аянчли аҳволда қолди. Аллоҳни эсдан чиқа...

👍 10😢 1
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.