cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Негатив канали

Більше
Рекламні дописи
2 234
Підписники
+1924 години
+27 днів
+25130 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
https://youtu.be/JAp_yO76Tgc
5273Loading...
02
Anvar Nazir ёзади: Оқподишоҳ тузуми расмий даражада ардоқланди. Ўзбекистондаги кўплаб оммавий ахборот воситалари бу хабарни ёритмасликка қарор қилишди чунки бу ўзбек жамиятида кескин норозиликларга сабаб бўлиши аниқ. Путиннинг ташрифи чоғида Тошкентда Чор императорлари Романовлар уйининг, сулоласининг 400 йиллигига бағишланган расмий кўргазма очилди, яъни Ўзбекистон бошкентида илк бор Оқподишоҳ тузуми расман ҳурмат билан тан олинди ва ҳурмат билан ардоқланди. Мустамлакачиликни тараннум этувчи кўргазмада Ўзбекистоннинг энг юқори мартабали раҳбарларининг иштироки....изоҳ беришга сўзим йўқ. Қатағон қурбонлари хотирасига, жадидлар хотирасига, Туркистон мухториятига бағишланган кўргазмалар мана шунақа юқори савияда ўтказилганини эслолмайман. Ўзбекистон тарихи музейи, Табиат музейи, Алишер Навоий номидаги музей - қандай аянчли аҳволда экани ҳақида ёзган эдик. Жадидлар музейи Тошкентда эмас, Бухорода очилди, шаҳар музейи маъносида. Бизнинг расмий "зиёлиларимиз" эса Юнон-Бақтрия санъати музейи очилиши ёки “Тошкент марказида Андерсон боғи очилиши”, яъни Маgic City лардан норози, маънавиятчининг савияси шу экан)) Бироқ маънавиятчи псевдозиёлиларимиз, "хона ичида филни кўрмайдилар", яъни ўз кўз ўнгида турган катта ва ҳақиқий муаммоларни кўришни истамайдилар, 2000 йил олдин, ҳозирги Марказий Осиё халқларидан бирортаси бўлмаган замонда юз берган юнонлар юриши ёки Маgic City болалар истироҳат боғи аслида ҳеч кимга хавф туғдирмайди ва ҳеч қандай жиддий сиёсий ва тарихий, маданий муаммолар эмас. Аммо бу каби Оқподишоҳларни улуғлаш кўргазмалари ҳақиқий провокация ва тарихий хотирани ҳақорат қилишдир ва катта сиёсий муаммо! Айримлар менга яна “бу бизнинг тарихимизнинг бир қисми” деб эътироз билдирадилар, Ўзбекистон ССРнинг совет раҳбарларига ёдгорликлар очилганда, "янги Ўзбекистоннинг" сиёсатшуноси Камололиддин Рабимов “биз советдан воз кечолмаймиз” деб эътироз билдирган эди менга. Аммо айёрлик бу гапларнинг ҳаммаси, биз тарихни сиёсий вазиятга мослаштирилаётганини кўряпмиз, Давлат томонидан: эслайсизми, қатағон қурбонлари хотираси музей ёнида кўнгил очар истироҳат боғи очмоқчи эди Давлат? Биз жамоатчилик бунга йўл қўймадик. Агар “янги Ўзбекистон” эгалари “бу ҳам тарихимизнинг бир қисмидир” деган тамойилга амал қилганида эди, Туркистон шаҳарларини чор Россияси қўшинларидан ҳимоя қилганлар хотирасини ҳеч бўлмаганда абадийлаштирган бўларди, камтарона ёдгорликлар шаклида, лекин ҳатто бунақаси ҳам қилинмади ва қилинмайди. Бу “янги Ўзбекистонда” Турк хоқонлиги, қорахонийлар, шайбонийлар, эфталитлар ёки кушонлар меросига бағишланган бундай кўламли ва бундай даражадаги кўргазмалар ўтказиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди, чунки "сиёсий фойдаси йўқ", чунки "Россия учун қизиқ эмас" ва шунинг учун ҳеч кимга керак эмас. Менимча, “янги Ўзбекистон” бу билан тўхтамаслиги керак, масалан, Қатар амирининг янаги келишига, Кутайба хотирасига бағишланган кўргазма ташкил этишсин, ёки Эрон раҳбарларининг янаги келишига “Исмоилшоҳ ва Нодиршоҳларнинг юришлари шарафига” деган мана шунақа кўргазма ташкил этишсин, Уят дўстлар, уят ҳам гапми...
99914Loading...
03
#Ўзбек_геноциди! Маълумки 1916-йил Жиззах вилоятида рус ҳукуматига қарши қўзғолон бўлиб ўтган эди. Қўзғолончилар озод давлат тузиш учун кураш олиб боришган. Аммо, рус мустамлакачилари 1 ой давом этган бу қўзғолонда Жиззах аҳолисининг 70 %ни қириб ташлашди. Бутун шаҳар аҳолиси саҳрога ҳайдалди. Ўзбек олимларидан бири яқинда рус аскарларини ўзбек халқини атайин йўқ қилиш учун оммавий қирғин ўтказганини даво қилганда, рус олимлари қарши чиқишган эди. Аммо, Жиззахда омммавий кўмилган қабрларнинг топилиши буни исботлади. Умуман қўзғолонда жабр кўрганлар асосан ўзбек хотин қизлари ва оддий деҳқонлар бўлди. Аёллар рус аскарлари томонидан очиқдан очиқ хўрланган. Қўзғолон бошлиқларидан 23 киши осиб ўлдирилган. Қуйидаги сурат шунинг исботи. Ўз тарихини унутган ва ота-бобосини қириб, момо ва онaларини хўрлаган, босқинчи, ўрисларга хайриҳоҳлик қилаётган ўрисқул, манқуртлар тафаккур қилишмайдими! Ватанимиз мустақиллиги абадий бўлсин азизлар! Тафаккур қилайлик! #Tafakkur_egalari telegramm kanalidan olindi.
1 31512Loading...
04
https://youtu.be/X3kCycX1mIE
1 63825Loading...
05
Эрталаб. "Негатив"да..
1 3039Loading...
06
Сўз эркинлигини ҳукумат вакили ривожлантираман ва эркинлаштираман, дейиши яхшиликдан дарак эмас. Аксинча, хийла кулгули ва ачинарли. Ҳукумат вакилларидан кимдир сўз эркинлигини ривожлантириб бераман, деб “очко” ишлаши керак эмас. Шахслар эмас, қонун устувор давлат керак бизга. Аниқ гап шу: матбуотни бўлиб олиш, монополлаштириш бас қилинса, шундагина Ўзбекистонда айтилаётганидек, ОАВ "...янада эркин бўлади". Бизга халақит бермасангиз бас, сўз эркинлиги даражасини ўзимиз кўтарамиз. Ишонинг! ➡️ @anora_sodiq
1 1138Loading...
07
https://youtu.be/mSO6qnwhix0
1 4306Loading...
08
Тошкентни Тошкентликлардан ташқари Қўқонликлар, Хўжанд, Ўратепаликлар ва бошқа юртдошларимиз ҳам мардона ҳимоя қилишган... Агар озгина гуруримиз бўса тарихимизга бефарқ бўлмайлик! Камолоннинг Офтоб кўчасида тарихий хақиқатни акс эттиргувчи яна бир мажмуа қад ростласин! Унда Тошкентни тиш-тирноги билан, сўнги томчи қонигача ҳимоя қилган Ватандошларимизнинг сиймоси акс этсин. Каттакон лавҳга босқинчилик тарихи хақида рўйи -рост ёзилсин! Ғозийларга сув, емак ташиган нораста болалар бўй басти билан гавдалансин. Иқон йўлида музлаб ўлган ўспиринлар бўй чўзсин! Балки шунда бутхонани ялаб юлқаётганларнинг кўзлари очилса! Миллий ғурури уйғонса. Муаззам Иброҳимова
1 4584Loading...
09
МИЛЛАТ ҚАХРАМОНЛАРИ УНУТИЛГАН ЮРТ Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага совга қилинган Камолондаги бутхонанинг рўпарасидан бефарқ ўта олмайман. Мана бир неча кундан бери унинг девор, поллари яна қайта-қайта ярақлатиб ювилиб, ўзгача оро берилмоқда. Чунки шаҳарга Оқпошшо хазратлари ташриф буюрди. Мажмуани тозалатаётган масъуллардан бирига атайин савол билан мурожаат қилдим. - Ўзи ялтираб ётибдику. Бунча оворагарчилик нега? Бошқа ишингиз йўқми? Топ- тоза жойни қиртишлаб ётибсизлар... Гапим охирига етмай, оғзимни ёпди у. "Нимасини айтасиз? Жонга тегди шу гўрсўхталарни ялаб-юлқаш" ... деган жавобни кутгандим рости. Лекин ёши анча каттароқ, жиккакнина масъулнинг бит кўзлари ёшланиб ўқрайиб, бидирлаб кетди: - Жинни пиннимасмисиз? Тошконга ким келаётганини биласизми ўзи? Сиёсатдан хабарингиз борми озроқ? Мабодо у бу тарафга келиб қолсачи? Уялиб қоламизку... Сўнг ердан аллақандай ниманидир олиб қопга ташлаб ижирганди: - Ана, ит пўқи. Кечаси гала итлар суяк талашиб еган экан. Уларни ҳам териб оляпмиз. Қанча коттаконлар келиб кетади бу ерга..Билмасангиз аралашманг! Йўлингиздан қолманг! Тоже мне, умная! Ундан хафа бўлмадим. Ит бўқини қўли билан олганидан ирганиб, босқинчиларни кетини ялаётганига ачиндим холос. Лекин... 2018—йили тарихчи Анвар Назиров қўнгироқ қилиб, Тошкент шаҳар ҳокимияти хузурида ташкил қилинган Маданият ва туризмни қўллаб -қувватлаш жамоатчилик кенгашига аъзо бўлганимиз ва фалон куни мажлисга йигилишимиз кераклиги айтди. "Тошкент ва пойтахт атрофида унутилган, хароб тарихий обидаларни қайта тиклаб, кўпроқ туристлар ташриф буюрадиган жойларга айлантиришар экан. Шунга фикр ва таклифларингиз бўлса қайд қилиб олинг, ҳокимиятда учрашамиз" деди. Ўша кенгашда бир қанча зиёли, Ватанпарвар дўстларимиз, тарихчи олимларни кўриб жуда хурсанд бўлган эдим. Улар қуруқ келмай, ўз таклифларини ёзиб келишган эди. Бошқалар қатори мен хам сўз олиб йигирмага яқин таъмирталаб тарихий, маданий меросларимизни санаб, уларга эътибор қаратиш лозимлиги хақида таъкидладим. Ҳеч қанақа хайкал, хатто бирорта белгига лойиқ кўрилмаган миллий қаҳрамонларимиз исм- шарифларини санаб ўтдим. - Рус қўшинларини Иқонгача қувиб бориб, Черняевга қарши мардонавор курашган Оллоқулихон, Султон Саъидхонлар шарафига шаҳарга кираверишда ёдгорлик ёки лавҳ ўрнатишни таклиф қиламан. Қўқон дарвозани ҳимоя қилган Қўшфармончи Қипчоқ бошчилигидаги аскарлар, Қашқар дарвозани сўнги томчи қонигача душмага бермаган Мирза Аҳмад қушбеги сарбозлари хақида ҳам ўша тарихий дарвозаларнинг ўрнида мемориал обидалар қад ростлаши керак. Эшон Шарифхўжа Офоқхўжа ўғли, эшон Ҳожихон Солиҳҳожи юзбоши ўғли, Саъид Аҳрорхўжа Сотиболдихўжа ўғли, пичоқчи уста Содиқ Назар, ўратепалик Хидирназар заргар ва бошқа қахрамонларни асло унутиш мумкун эмас! Рус империясига қарши шаҳар Мудофасига барча шаҳар аҳолиси- хатто қариялар, йўқсил ғариблар ҳам чиққан. Вояга етмаган Тошкент болалари ғозийларга сув ҳамда озиқ-овқат етказиб турганлигини эслатадиган мухташам ёдгорлик шаҳарнинг тўрт томонидан кўриниб турадиган жойда қад ростлаши шарт! Босқинчиларга қарши Иқон жангига кетаётиб қахратон совуқда оёқ -қўллари,юз-кўзлари музлаб ўлган 16-18 ёш йигитларни унутиш кечириб бўлмас жиноят!!! Лекин шунча гап увол бўлди, чунки бизни чақириб мажлис ўтказган амалдорлар калла ликаллатиб ўтиришдан бошқасига ярашмади. Бирорта таклифимиз инобатга олинмади. Қайтанга СССР пайтида ҳам хароб ётган ўша лаънати бутхона таъмирланди. *** Чор Россияси қўшинлари Тошкентга Камолон тепалиги ва Камолон кўчаси бўйлаб ҳужум қилган. Камолон кўчасининг ҳар икки томони 19-асрнинг 60—йиллар охирида ҳам вайрона ҳолда сақланган. Бу матонатли камолонликларнинг босқинчиларга қанчалик қаттиқ қаршилик кўрсатганидан далолат беради.
1 3103Loading...
10
Биз киммиз, бизнинг овозимизни ким эшитади? Қозоғистонда АЭС қуриш учун тўртта давлат – Жанубий Корея, Россия, Хитой ва Франция саралашдан ўтгани маълум қилинди. АЭС қуриш масаласи умумхалқ референдумида ҳал қилиниши кутилмоқда. Халқ овоз бериб, АЭСни ким қуришини аниқлаб беради. PS.: Бизда ҳали халқ шаклланмаганми? Ўттиз етти миллионли нуфусни биз бугун қандай ном билан атаймиз? Қозоқ бовурларимиз назарда тутаётгандай, халқ, яъни онгли фуқароларми ёки авом раъиятми? Агар халқ дейиладиган бўлса, нега ундан сўралмайди? Магарки, неоколониализмнинг қамчисига бош эгиб, унга сомеъ бўлсак, тушунарли. Хўш, биз киммиз, бизнинг овозимизни ким эшитади? Бу муҳим масала бўлиши керак! @platformauzb *** Ўзбекистонлик сифатида ман бу лойиҳага тўлиқ қаршиман! Ёзда қурилиши бошланармиш. Хўп, АЭС керакдир, лекин “кам қувватли АЭС”нинг нима кераги бор — шунча овора бўлиб қурганга яраша у-бу кам-кўстимизни тўлдирадигани қурилмайдими? Нега Россия билан қуриш керак буни, нега бир очиқ танлови, тендери йўқ? Нега бунинг нархи эълон қилинмаган? Бурнинггача қарзга ботиб ётган бўлсанг, қайси пулингга қурасан? АЭСни қўя турайлик, тўғонларинг қўшниларни сувга бўктирадиган бир давлат сифатида ўша қўшниларнинг розилигини олганмисан? Қанақасига ёздаёқ қурилиши бошланади — номига бўлса ҳам халқ билан маслаҳатдашилмайдими? Нега Жиззахда қуришингни, нега ёздаёқ қурилишни бошлашингни, нега айнан Россия билан, нега айнан кам қувватли АЭС қурмоқчи эканингни сани пул билан таъминлаб турган халққа тушунтирмайсанми? Ўзбекистонда Россия АЭСи қурилмасин! Бир ўзбекистонлик сифатида ман бу лойиҳага тўлиқ қаршиман! Муҳрим Аъзамхўжаев.
1 3823Loading...
11
АБДУРАҲМОН ТАШАНОВ: ПОП ҚАМОҚХОНАСИДА МАҲКУМ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ Таниқли ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов ёзади: 2024 йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ЖИЭД тизимидаги 6-сонли қамоқхона (Наманган вилояти Поп тумани)да 24 яшар маҳкум Шаҳзод Субҳанов ўз жонига қасд қилди. Шаҳзоднинг онаси Юлдуз Болтаева ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, у 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада ўзига азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлади. Азали хонадон вакиллари Шаҳзоднинг ўз жонига қасд қилишига ишонмайди. Онаизор кимки Шаҳзодга нисбатан зўровонлик қилган бўлса, жазога тортилишини талаб қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича Вакилини жамоатчилик иштирокида тезкор текширув ўтказиб, ҳолатга қонуний баҳо беришларини сўраймиз. Қийноққа қарши кураш Конституция ҳимоясидир. Қўлимизда Президентнинг “Энди қийноқлар бўлмайди” деган ваъдаси бор. Бу ваъдани бажариш Бош прокурорга тан, ундан изоҳ кутамиз. Ҳозирча бу ҳолат учун кимнидир айблаш фикридан узоқмиз, аммо биз жамоатчиликка олиб чиқаётган бу ҳодисадан, афсуски, тизимнинг хабари бор.
1 3004Loading...
12
https://youtu.be/Xf9UlZITtCk
1 2385Loading...
13
Каримберди Тўрамурод: Эсимга тушган нарсани қаранг Ўтириб-ўтириб, отамнинг қассоблиги эсимга тушиб кетди. Отам раҳматли қўйларнинг терисини жуда тозалаб шилиб оларди. Онам раҳматли эса шу теридан ҳам ёғларни шилиб оларди. Пишириб еса бўладиган бир нималарини шилиб оларди. Нега эсладим? Ўзбекистонда ўқиш пулли бўлди. Ўқишга кирганлардан катта пул терилди. Ўзбекистонда контракт пули деган нарса ошгандан ошиб кетаверди. Пул терилаверди. Ўзбекистонда паспортлар алмаштирилди. Фалон пулдан териб олишди. Ўзбекистонда паспортни биометригига алмаштиришди. Пул теришди. Ўзбекистонда ОВИР стикерини жорий қилишди. Пул теришди. Ўзбекистонда “Загранпаспорт” жорий қилишди. 243.276 сўмдан олишаяпти. Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришди. Пул теришди. Ўзбекистонда машиналар рақамлари алмаштирилди. Пул теришди. Ўзбекистонда Машина рақамларининг “зўри” сотиладиган бўлди. Ўҳ-ҳў йиғишаяпти. Ўзбекистонда машиналарнинг ойнасини қорайтириш ҳам сотиладиган бўлди. Пулга! Ўзбекистонда кундуз куни чироқ ёқиб юриш жорий қилинди. Онам раҳматли айтарди: “Кун кўрмаган кундузи чироқ ёқади”. Чироқ ёқмаганлардан аёвсиз пул йиғишаяпти. Ўз уйимизга эгалик ҳуқуқи сотиб оларканмиз, қизиғи, ҳар беш йилга. Фалон пулга. Ўз ҳовлимиздан сув қазиб чиқарсак, сувга, қуёш батареяси қўйсак, ишлаб чиқарган электр энергиясига солиқ тўларканмиз. (Яхшиям чиқарган газимизни ўлчай олишмайди...) Ҳа, онажоним-а, отам тозалаб шилган қўй терисидан нималарни шилиб олар эдингиз-а? Ватан ҳам она-да. Она-Ватан деймиз-ку?! Ҳа, Онам-а!
1 76535Loading...
14
https://www.youtube.com/watch?v=PXBSPMkV2U0
1 47911Loading...
15
АЭС қурилишига саволлар бўлмасди, агар: Биринчидан, биз электр етишмовчилигини қандай ҳал қилишимиз керак деган саволга жавоб топиш учун тендер қилиб, техник-иқтисодий асослар яратиш учун халқаро инжиниринг компаниялари жалб қилинса. Иккинчидан, улар берган хулосаси жамоатчиликка очиқланса. Оддий одамлар, мутахассислар саволлар берса. Учинчидан, агар тендерда ютиб чиққан мутахассислар чиндан ҳам АЭС қуриш керак деса, қурилиши учун тендер қилинса. Тендерда Россия билан бир қаторда АҚШ, Франция, Япония ва бошқа мамлакатлар иштирок этса. Тўртинчидан, ютиб чиққан компания билан шартнома жамоатчиликка очиқланса. АЭС неча пулга тушади, у ишлаб чиқарган энергия таннархи қанча бўлади, чиқиндилари қаерга кетади каби саволларга жавоблар бўлса… ~~~ Умид йўқ эмас лекин. Балки бизникилар “хўп-хўп” деб, йиллар давомида чўзиб юрар. Балки руслар коррупция ва санкциялар ортидан қурилишни чўзиб юборар. Балки ЧП бўлиб, қурилаётган станцияси қулаб, бутун Росатом раҳбариятию қурувчилари унинг тагида қоп кетар. Балки украин дронлари Москвага учиб бориб… Ҳай майли, ҳаёлларга берилмайлик. ~~~ Кўп қатиқ ғамлаб қўйинглар, радиациядан сақлармиш. @zambarakning_oqi
1 3924Loading...
16
Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда қурилажак Атом электр станцияси ҳақида: ОТАБЕК БАКИРОВ: ЙЎҚ, ЙЎҚ ВА ЯНА ЙЎҚ! Ўзбекистонда АЭС қурилмаслиги керак, ҳар бир соғлом ақл эгаси, Ўзбекистонни ватаним деган ҳар бир ўзбекистонлик бу қандай кулфатлар яратишини англаб, тушуниб, ҳис қилиб турипти. АЭС бу сиёсий хатар. Давлат мустақиллигини сўроқ остида қолдиради. АЭС бу иқтисодий хатар. АЭС бу ижтимоий хатар. АЭС бу экологик хатар. Ёлғон гапириладиган маконда, ҳукумат халққа ҳисобдор бўлмаган юртда АЭС қурилмаслиги керак. Қайси ақл дунёни ядровий шантаж билан қўрқитаётганларга, ўзлари қурган иккита АЭСни босиб олганларга АЭС қурилишини ишониб топшириши мумкин? Бугун бор, эртага йўқ қанақадир Султоновлар, қанақадир Мирзамаҳмудовлар, қанақадир Аҳмедходжаевлар АЭС қуриб тажриба ўтказишмоқчи бўлишса, марҳамат, бунинг учун Ўзбекистондан бошқа макон танлашсин. Мен рози эмасман, рози бўлмайман. Бизнинг Ўзбекистондан бошқа захира ватанимиз йўқ!
1 81415Loading...
17
Андижонда юз берган ўта ноқонуний ишлар бўйича кўрсатув тез кунларда..
1 3552Loading...
18
#режа #интервю ❗️"АНТИКОРРУПЦИЯ" АГЕНТЛИГИГА САВОЛ ЮБОРИНГ Жамият ва давлатга энг катта хавф солаётган ҳолатлар коррупция билан боғлиқ экани бугун ҳеч кимга сир эмас. Соҳага оид таҳририятимизда йиғилиб қолган саволларга жавоб олиш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги"га кутилмаганда ташриф буюрдик. Агентликнинг матбуот хизмати вакили Шерзод САПАРОВ'нинг камера қаршисида берган расмий маълумотига кўра, 30-май куни соат 17:00'да масъуллар билан суҳбат ўтказишга келишиб олдик. Сизда ҳам Агентлик фаолияти юзасидан саволлар бўлса, марҳамат ёзиб қолдиринг. | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok | ✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot 👉 https://t.me/NazoratUz
1 3603Loading...
19
Media files
10Loading...
20
https://www.youtube.com/watch?v=Y3GpiaLNIqc
1 4683Loading...
21
https://youtu.be/9EoqqikJLjk
1 4979Loading...
22
Бу Ўзбекларни ким қулликка жўнатган? Ушбу видеога мана шу сўзбоши жоиз: Қўрқувнинг кўзи катта, Юраги кичик бўлур, Қўрқув зўр келган юртда Арслонлар кучук бўлур. @toshkentpost
1 58117Loading...
23
...Тўй ўтди, худога шукр, ҳозир қиз тиниб-тинчиб ўтирибди, яхши ҳарқалай. Аммо, тўйдан кейин ҳам қизнинг онаси чакана пулга тушгани йўқ. Қизининг орқасидан юбормагани - ҳожатхона қоғози қолди холос. Бошқа вилоятларда ҳозир қиз чиқариш қандай экан? Мен билганим, айрим вилоятларда қиз томонга “қалин пули”, “сут пули” деган нарсалар берилади. Бизнинг Андижонда қиз боққанга валоҳавлаям йўқ. Қайтанга, қизи туғса, куёв бола томондан кимдир суюнчига бориб қизнинг ота-онасини яна ўтдек тушириб келади. Энг ёмон кўрганим - битта ҳолатни айтайми? Бу – муҳокама қилишга арзирли ҳолат. Узр, уятли бўлса ҳам ёзаман. “Юз очди” дан кейин нима бўлишини биласизлар-а?! Билмадим, урф-одат дейми буни?, ёки удум?, ёки анъана?, тушунмайман очиғи. Хуллас, “юз очди” нинг эртасига қиз томон(энди келин томон, менимча) тонг сахарлаб, куёв болага куч бўлсин, дебми, гўшт билан картошка қовуриб, яъни “қовурдоқ” қилиб оборади. Тасаввур қиляпсизми? Қиз ўстирган ота-онага шу нарса керакми? Хўп, яхшилик учун экан, лекин, шу қовурдоқ қизнинг уйидан келиши шартмикан? Менимча, қизларимизни қадрини тушираётган, бировнинг уйига қул қилиб сотаётган ўзимиз бўлаяпмиз. Балки, қизим йўқлиги учун тушунолмаётгандирман буни. Қизи бор хотин ялиниб туради, дейишади-ку. Ҳадемай менам келин тушираман. Аммо, ният қилдим, Худойим, ўша кунларга ўлмай етсам, қуда томондан ҳеч нарса таъма қилмайман. Муҳими, қиз тарбияли, уйим-жойим дейдиган ва ўғлимни севиб ардоқлайдиган бўлсин! Андижонга “Юз очди” ни кўргани келинглар! Мааааазза қиласизлар. Нимагалигини келаси сафар ёзаман.
1 5225Loading...
24
Муаззам Ибрагимова Қиз чиқарганга қирқ йил тегма... Ўзим ҳам Анжанликману, лекин баъзи анжанликларнинг айрим урф-одатлари, бидъатлари асабимга тегади. Айниқса, қиз чиқараётганларга ичим ачишади. Ҳозир хийла изга тушиб қолган, дерсиз. Ҳа, бирмунча! Ҳарқалай қиз томон ётоқ кровати, сўри кабиларни қилмай қўйган. Бир пайтлар шуям мода бўлганди. Аммо, ҳозир ҳам 10-20 талаб тўшак-кўрпа(замонавийлашгандан кейин одеял билан паркўрпа оммалашди) қилиш бор. “Юз очди” маросими куни келин томон роса шилинади. Яъни, қудаларга нарса ташлаш бўлади. Аввал қиз томон ташлайди, кейин куёв томон қайтаради. Қайнонасига паркўрпа, қайнотасига одеял(ёки тескариси), Умра ёки ҳажга бориб хожи бўлиб келган бўлса, битта чиройли камзул ёки жемпер(кўпроқ оқидан.Хожилар оқ кийим кияди-ку), куёв болани бобо-бувиси бўлса уларга кўрпа ёки одеял, уйда қайнсингил бўлса, унгаям бирон нима ташланади. Амма-хола, уйдаги кичкинтойлар ҳам қуруқ қолмайдилар. Куёв болага-ку, нарсаларнинг энг яхшиси. Энг сўнгги модадаги идиш-товоқ(пахта гулли чинниларни ҳозир биров менсимайди), маиший жиҳозлар бир томонда. Айниқса, шаҳарда, шаҳарга яқин ҳудудларда орзу-ҳавасни мол-дунё билан ўлчайдиганлар кўп. Андижонда қиз чиқариш жуда қийин ва қиммат. Ҳозир ҳам, ишонаверинг. Юрибмизу шуни ичида. Айтганинг билан ҳеч нима ўзгармайди. Тўйларни камчиқим қилиб ўтказиш ҳақидаги гап-сўзлар, муҳокамалар бир кўтарилдию, кейин босилиб кетди. Ҳозир бировни иши йўқ. Тўғрида, маҳалла комитетини бошқа қиладиган иши йўқми? Айниқса, 3 та - 4 та қизи борларга худойим офият берсин. Иймонли-инсофли, эркакнинг гапи ўтадиган оиладан қуда тутиниш насиб этсин. Бир қариндошимиз қиз чиқарди. Мен ҳам энахотин бўлиб “мазар еди” куни қариндошим қилган саватларни қуда томонга оборишга қизиқибман. Пушаймонлар едим. Ўзимда ихтиёр бўлганда-ю , қуда холани гаплари, қилиқлари учун ҳаммаёқни ағдар-тўнтар қилардим. Аммо, бировни тўйи, мени деб тўйи бузилса, ўзимни икки дунёда ҳам кечиролмасдим. Гарчи ҳақ бўлсам ҳам. Қариндошимиз қилган сават 38 та экан. 40 тага етмабди. Униям 1-2 таси жойнамоз, латта-путта билан тўлдирилган экан. Саватларни обкириб кетишгач, фотиҳа ўқиб эндигина тураётганимизда қуда хола гезарганча чиқиб келди. Ёнимдаги кеннойини бир четга тортиб “Мазарни оз обкелибсизлар, мени ўғлим аши-и-и-инча ошналарини чақириб қўйганди, мен буларни қайси бирига етказаман?” деб қолди. Мен шеригимга қарайман, у эса менга. Нима дейишни билмаймиз. Қариндошим, яъни қизнинг онаси операция бўлиб узоқ йиллар ётган, даволаниши, операциясига катта маблағ кетганди. Шукрки, унинг қизи одобли, қийинчиликда ўсган, ота-онасини юзини ерга қаратмайдиган қиз. Мен қуда холага шароитни тушунтирдим: -Қуда хола, шароитини билиб-кўриб оляпсиз-ку, ахир. Фақат қиз томондан келадиган озиқ-овқатга мўлжал олмагандирсизлар хойнаҳой. Борини еб кетаверар. Қиз бераётган хонадон бўлажак куёвнинг ошналари бўкиб чиқиб кетишини кафилини олмаган-ку, - дедим. Менинг асабийлашаётганимни кўриб, шеригим вазиятни силлиқлашга тушди. -Яна олиб келамиз бўлмаса, қуда хола. Шошилинчда битта-яримта сават қолиб кетгандир-да. Нималар йўқ экан ўзи? -Сомса кам, 40 та сомсани мен неччи кишига етказаман? Ширинликдан ҳам оз обкелибсизлар! Яна 4 та сават обкеласизлар. 2 хил сомса ва 2 хил ширинлик. Мева-чевани ўзимиз эплаймиз. Яна бир нималар демоқчи эдим, шеригим мени туртиб гапиртиргани қўймади. Ташқарига чиқдик. Ўзимни зўрға босиб турибман. Ҳозирдан шундай қилса, кейин нима бўларкин? Ишқилиб, қизимиз тиниб-тинчиб кетармикин? Шунча ҳаракат қилиб сават жўнатган аёлга бу гапларни қандай айтаман? Давленияси ошиб кетадию. Қизнинг акасига телефон қилиб, ҳолатни тушунтирдим. Аввалига роса жириллади. Кейин “майли энди, нимаям қиламиз, синглим бахтли бўлса бўлди” дея, биз чақирган жойга етиб келди. Бечорани бор-будини шилиб 1 сават қапақ сомса, 1 сават гўшт қийда(ёки товуқ сомсамиди, унчалик эсимда йўқ), 2 та саватда “Гумбаз” ширинликларидан олиб, “Дамас”да қудаларникига жўнатиб юбордик. Онасининг бу қилиғидан куёв боланинг хабари бормиди ё йўқми, буниси менга қоронғу.
1 3876Loading...
25
Қодиров Путиндан олдин келдими? Рамзан Қодировнинг RSJ9617 учоғи ҳозиргина Тошкент қўналғасига қўнди. @toshkentpost
1 68520Loading...
26
Бу бойвачча ким? (2) Оти-зоти яширин Бомбардер 6000 учоғи Италиянинг Палмеро шаҳридан учгани аниқланди. Учиши ва кимга қарашли экани муҳим эмас, нега билгилар яширин? Ош ҳалол бўлса кўчада ичмайдими?
1 65916Loading...
27
Бу бойвачча ким? Ҳозир эрталаб соат 8 да Тошкентни айланиб учаётган Бомбардер 6000 лукс учоқ қайси бойваччаники? Нега учиш билгилари яширин? Давлат нега яширин билгили учоқни Ўзбек ҳавосида учишигп изн берган? “Ит изи от изига қоришиб кетди” деб ёзади мухбиримиз! (Расмлар мисол тариқасида қўйилди)
1 66617Loading...
28
Бу бойвачча ким? (3) Оти йўқ учоқ Қанот Шарқ аэропортига қўнди. Ўзбек расмий органлари бу учоқ билан шуғулланса яхши бўларди. Ким, нега, нега оти яширин?
1 82422Loading...
29
Эр ҳам, хотин ҳам Америкага кетган ва орадан қанчадир вақт ўтиб, ажрашган. Ўртада 1 ўғил, 1 қиз фарзанд бор ва улар Ўзбекистонда аёлнинг онасида қолган. Аёл болаларни ҳам Америкага олиб чиқиб кетиш учун эрининг ҳам, ўзининг ҳам иштирокисиз қандайдир қилиб Жомбой туман судининг эрни оталикдан маҳрум қилиш ҳақидаги ҳукмини қўлга киритган. Қандай бунга эришаяпти, Худо билади. Ҳукмда эр алкаш, алимент тўламайдиган, қаердалиги номаълум ва бедарак кетган, ўта золим ва болаларни ташлаб қўйган ота қилиб кўрсатилган. Холбуки, ота алимент тўлаб келган. Квитанциялари турибди. Ишлаган ва ишлаб ҳам келаяпти. Алкаш ҳам эмас. Ичиб юрганини шахсан мен кўрмаганман. Доим рулда бўлади чунки. Ишиям рулда. Агар уни ҳеч бўлмаса рўйхатда турган маҳалласидан ёки учасковойдан сўрашганида ҳам биттада топиб беришарди ва судда уни ҳам эшитишарди. Аммо бу ишлар қандайдир "ҳал қилиб юборилган". Эр болалардан умуман хабар олмай қўйганини иддао қилган. Аммо эрга болаларни кўрсатмаслик, яқинлаштирмаслик учун хар қандай спектаклларни қўйиб келганини ва бунга эришиб келгани ҳақида оғиз очмаган. Болалар Америкага олиб кетилган. Ўтирғичлари олиб ташланган машина ичида ойлаб яшашган. Февраль ойининг совуқ кунларидан бирида машина ичида ташлаб кетилган болаларни ва уларнинг ёнидан сийдик тўла баклажкалар кўрган полиция машина эгасини 10 соатдан ортиқроқ кутади. Болаларини қамаб кетган машина олдида полицияни кўрган аёл қочади ва қўлга тушади. Уни олиб кетишади, болаларни эса ундан олиб қўяди. Жомбойда ҳеч ким суриштирмаган отани Америка полицияси тезда топади ва уни суриштириб, болаларни унга беришмоқчи бўлишади. У ҳақда Ўзбекистонга сўров юборишганида эса оталикдан маҳрум қилингани хақидаги ҳужжатни олишади. Натижада отага ҳам онага ҳам берилмаган болалар ўртада сарсон. Жомбой туманида ўтирволиб, ўзи йўқ онанинг гаплари ва яна нимадирлари билан отани оталикдан маҳрум қилиб юборган суд ҳукми ортида турган ҳар бир киши эртага нариёқда қандай ҳисоб бераркана? Бу инстанциялар бу дунёда ўзларини қандай ҳимоя қилишни, қанақа ёлғон раддиялар беришни жуда яхши ўрганиб олишди. Расмий баёнотга келганида боплашади албатта. Оилавий масала бўлгани учун исмларни ёзмадим. Аммо танишларим. Нега ёзаяпман? Судлар эртага ўзлари жавоб бера олмайдиган ишларга осонгина ҳукм чиқариб юборишни тўхтатиши керак. Бу воқеа бошқаларга ибрат бўлиши керак. Суд хам, унинг ҳукми ҳам АДОЛАТ дегани эмас. Адолат анча буюкроқ тушунча. Уни ўзгартириб бўлмайди. Унга эътироз қилиб бўлмайди.
1 56313Loading...
30
Зеленский Марказий Осиё раҳбарларини Тинчлик саммитига таклиф қилди Украина президенти Владимир Зеленский Тинчлик саммитида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини кўришни истайди. Бу ҳақда Зеленский марказий осиёлик журналистлар учун 24 май куни Харьковда ташкил этилган брифинг чоғида билдирди. “Озодлик” журналистининг минтақадаги беш давлат ва Украина ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Украина президенти Марказий Осиё лидерларининг мувозанатга риоя қилолмаётгани урғулади. “Менимча, улар Кремлдан чўчигани учун руслар тарафга оғиброқ туришибди. Сўзларимга изоҳ бериб кетай… Бу менинг шахсий фикрим, ҳеч кимни айблаётганим йўқ. Масалан, биз Тинчлик саммитини уюштиряпмиз. Бу борада дастлабки қадамларни қўймоқдамиз. Бу қадамлар атак-чечак босган боланикидай - шаҳдам эмас, бироқ дастакка муҳтож. Бу қадамлар урушни кўзламайди. Улар олдинга, тинчлик томонгагина интилади... Биз барча лидерларни чақиряпмиз. Уларнинг манфаатлари ҳам турлича, улар орасида санкция киритганлари ҳам бор, киритмаганлари ҳам. Марказий Осиё лидерларини ҳам чақирдик. Биз уларни бу саммитда кўришни истаймиз. Улар нимадан чўчишмоқда? У Хўш, агар [саммитга] келадиган бўлсалар, Путин танкка ўтириб, Марказий Осиёнинг бирор мамлакатига бостириб борармиди? Йўқ, улар Кремль билан ҳозирги алоқаларини йўқотиб қўйишдан қўрқишади... Худо сақласин-у, бизникидай ҳолатга тушганингизни тасаввур қилиб кўринг - қўллов кўрсатмаган, саммитга қўшилмаган мамлакатларга қандай қараган бўлардингиз? Ҳукуматлар санкция киритади, бироқ бу саммит тинчлик тўғрисида, мулоқот ҳақидаги саммитдир. Мен Марказий Осиёнинг барча лидерлари ҳамжиҳат бўлиб, бу воқеани дастаклашини хоҳлар эдим”, деган Украина президенти.
1 5065Loading...
31
Гемaтология Миллий маркази болалар бўлимида ишловчи ҳамширалардан бири ота-оналар бемор фарзандлари учун олиб келган қиммат дориларни арзони билан алмаштириб турган. Баъзан томирга мутлақо бошқа турдаги дориларни улаган. Барча тиббий муолажаларга хозирлик муолажахонада бўлгани сабаб оналар ҳеч шубхага бормай дориларни қўш қўллаб оқ халатдаги "фаришта"нинг қўлига тутишган. Хамширанинг хонасидан фалон миллионлик кимёвий муолажаларда томирдан юбориладиган қиммат препаратлар топилган. -Болаларимизга баъзан оддий физраствор юборилган экан опа. Биз нега қиммат дорилар олиб келсак ҳам ахволлари яхшиланмаяпди деб куйиб , куйикиб юраверибмиз. Болалар ўлиб кетяпди опа. БОЛАЛАР! Илтимос бир нарса қилинг. Хамширанику ишдан хайдашди. Лекин унинг ҳамкори, хамтовоғи бўлган дўхтир ҳам бордир. Ҳамширанинг ўзи бу ишни қилганига ишонмайман. Нахотки буларга бирор чора топиб бўлмаса?! Оққондан азоб чекаётган болаларникини ҳам ўғрилаш мумкинми? Нега тепадагилар жим? Нега Вазирлик чора кўрмайди? Қиммат дориларни арзонлари билан алмаштириб турган тиббиёт ходими ким? - ҚОТИЛ! -Тўппа тўғри! -У хайдалиши эмас, қамалиши керак! -Тўғри! - Синглим,нечанчи марта шундай холатлар хақида хабар беряпсизлар. "Ёзинг опа. Кимларгадир инсоф кирар, тепадагилар эшитар " дейсизлар. Агар шунча ёзганларим кимгадир таъсир қилганида виждонлари портлаб, сиз умид қилаётган тепадагилар эса ўз вазифасини суистимол қилаётганларни аллақачон жазоларини беришарди. Ҳамма оналар йигилиб прокуратурага шикоят аризаси ёзишингиз керак. Ўзим ёрдам бераман. Исбот далилларингиз бўлса бор. Хўнграб йиглай бошлаган она гапим охирига етмай жавоб қайтарди: -Эээ, нима деяпсиз опа? Болаларимиз шуларни қўлидаку. Бир нарса қилиб қўйишади... Ха, доим ахвол шу. Йиглаб хасратлашиб олишадию масалани хуқуқий томондан хал қилишдан қочишади. Агар бирлашиб, Бош Прокуратура, Президентга ариза ёзишганида борми, балки қанча болалар тирик қолармиди... Муаззам Иброҳимова
1 7304Loading...
32
ФБдан: Путин Ўзбекистонга келмоқда. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад нима? Геосиёсий рақобат Марказий Осиёнинг геополитик манзарасида Ўзбекистон алоҳида ўрин тутади, бу минтақада сиёсий барқарорлик ва иқтисодий тараққиётнинг асосий манбаси сифатида эътироф этилган. Сўнгги вақтларда расмий Тошкентга хорижий мамлакатларнинг муҳим лавозимдаги инсонлари, масалан, Буюк Британия ташқи ишлар вазири ва Малайзия бош вазирининг ташрифи Ўзбекистоннинг ташқи ўйинчилар, хусусан, Россия олдидаги аҳамиятини оширишга хизмат қилди. Сиёсий манфаатлар Ўзбекистон учун Россия муҳим савдо-иқтисодий ҳамкор ҳисобланади. Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш имкониятларининг чеклангани сабабли транспорт-логистика масаласида Ўзбекистон, асосан, Россия портларидан фойдаланиб келган. Бу эса, ўз навбатида, расмий Тошкентни Москвага маълум маънода боғловчи омил бўлган. Лекин 2022 йилда Украина урушининг бошланиши, Россия ва Европа мамлакатлари муносабатларининг совуқлашиши, Марказий Осиё мамлакатлари учун “Шимол” йўлагининг аҳамиятини тушириб юборди. Шундан сўнг минтақа мамлакатлари транспорт-логистика масаласида альтернатив йўлларни излашни бошлади. Россиядан ўтувчи транспорт йўлаклариФото: happy-laser.ru Аслида, Ўзбекистон олдида “Шимол” йўналишига муқобил ҳисобланган трансафғон темирйўл лойиҳаси мавжуд бўлиб келган. Лекин Афғонистондаги ички беқарорлик бу лойиҳани амалга оширишга асосий тўсиқ эди. Шунингдек, бу лойиҳанинг истиқболда ишга тушиши Марказий Осиё мамлакатларини, хусусан, Ўзбекистонни ҳам транспорт-логистика масаласида Россияга бўлган боғлиқлигини пасайтиришга хизмат қилади. Шу сабабли Россия трансафғон темирйўлининг ишга тушишидан манфаатдор бўлмаган. Аммо бугунги кунда расмий Москванинг бу борадаги позицияси 180 градусга ўзгарган. Россиянинг глобал Жануб томон юзланиши Афғонистонда “Толибон”нинг иқтидорга келиши билан қисман мамлакат ичида барқарорлик қайта тикланди. Ҳозиргача “Толибон” ҳукуматини ҳеч қайси давлат тан олмаган бўлса-да, Хитой, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари “Толибон” билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда. Масалан, Россия “Толибон”ни террорчилик ташкилоти рўйхатидан чиқариш масаласини кўриб чиқмоқд Шу ўринда “Россия нега Жануб томонга интилмоқда”, деган табиий савол туғилади. Маълумки, Украина уруши фонида Россия ўзининг энг катта даромад келтирувчи хом ашёси ҳисобланган газ ва нефть маҳсулотларини Европа бозорларига сотишни тақиқлади. Икки ярим йилдан бери давом этаётган Украина уруши Кремль хазинасининг тубини кўрсатиб қўйганини ҳисобга оладиган бўлсак, Россия ўзининг углеводород маҳсулотлари учун янги бозорларни излаб топишга фаол тарзда киришиб кетди. Бу борада Россия учун энг мақбул бозор бу — Жанубий Осиё. “Унутмаслик керакки, трансафғон маршрути бўйлаб нафақат темирйўл қуриш, балки газ қувурлари ва электр узатиш тармоқларини тортиш ҳам кўзда тутилган. Бу инфраструктура Россия хом ашё экспортини Жанубий Осиёга буриш учун жуда қулай ҳисобланади”, — дея фикр билдирган эди сиёсий таҳлилчи Наргиза Умарова “Дарё” билан суҳбатда. Россиянинг Ўзбекистон газ омборларига қизиқиши “Бу ерда фақат углеводород ресурсларини эмас, балки электр энергиясини сотиш ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Чунки 70 йилларда Европа комиссияси томонидан CASА-1000 лойиҳаси ишлаб чиқилган. Шу лойиҳа трансафғон темирйўли лойиҳаси юзага келишига сабаб бўлган. Бу лойиҳада Ўрта Осиё мамлакатларидаги ортиқча электр энергиясини Афғонистонга ва Покистон орқали Ҳиндистонга экспорт қилиш кўзланган эди. Айнан шунинг учун Россия бугунги кунда ўз газини кўпроқ Ўзбекистонга сотиш ва Ўзбекистондаги газ омборларини сотиб олишга қизиқмоқда. Улар Ўзбекистонни ўзига хос бир хаб қилмоқчи. Бу ерда газ орқали электр энергияси ишлаб чиқариб, ишлаб чиқарилган электр энергиясини Покистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларга сотиш мумкин. Уларнинг қизиқиши ҳам шунда”, — деган Абдулла Абдуқодиров “Дарё” билан суҳбатда. Бироқ трансафғон темирйўл лойиҳасига Россия инвестор бўлиб кириши даргумон. Лекин айрим мутахассислар Москва бунга ўзининг яқин дўсти ҳисобланган Пекинни жалб қилмоқчи эканлигини таъкидламоқда. Хитой билан масала ҳал бўлди.
1 98316Loading...
33
Эътиборимизга энергетика ва транспортда “ечим” ҳавола қилинади деган гумондамиз, — дея ёзди ўзининг Х тармоғида иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодиров. Хулоса қилганда, Россия Ўзбекистонни ўзини глобал Жануб билан боғловчи марказ сифатида кўрмоқда. Аммо “бу ерда Ўзбекистоннинг манфаатлари қаерда бўлади” ва “Москва ва Пекиннинг бу лойиҳага қўшилиши Ўзбекистон учун қай даражада манфаатли”, деган савол очиқ қолмоқда.
2 04712Loading...
Показати все...
Балиқчи Жолдасбай: "Қайикларимизга ҳаридор чикмаяпли!"

Орол кетиб қолишмоқда.

Anvar Nazir ёзади: Оқподишоҳ тузуми расмий даражада ардоқланди. Ўзбекистондаги кўплаб оммавий ахборот воситалари бу хабарни ёритмасликка қарор қилишди чунки бу ўзбек жамиятида кескин норозиликларга сабаб бўлиши аниқ. Путиннинг ташрифи чоғида Тошкентда Чор императорлари Романовлар уйининг, сулоласининг 400 йиллигига бағишланган расмий кўргазма очилди, яъни Ўзбекистон бошкентида илк бор Оқподишоҳ тузуми расман ҳурмат билан тан олинди ва ҳурмат билан ардоқланди. Мустамлакачиликни тараннум этувчи кўргазмада Ўзбекистоннинг энг юқори мартабали раҳбарларининг иштироки....изоҳ беришга сўзим йўқ. Қатағон қурбонлари хотирасига, жадидлар хотирасига, Туркистон мухториятига бағишланган кўргазмалар мана шунақа юқори савияда ўтказилганини эслолмайман. Ўзбекистон тарихи музейи, Табиат музейи, Алишер Навоий номидаги музей - қандай аянчли аҳволда экани ҳақида ёзган эдик. Жадидлар музейи Тошкентда эмас, Бухорода очилди, шаҳар музейи маъносида. Бизнинг расмий "зиёлиларимиз" эса Юнон-Бақтрия санъати музейи очилиши ёки “Тошкент марказида Андерсон боғи очилиши”, яъни Маgic City лардан норози, маънавиятчининг савияси шу экан)) Бироқ маънавиятчи псевдозиёлиларимиз, "хона ичида филни кўрмайдилар", яъни ўз кўз ўнгида турган катта ва ҳақиқий муаммоларни кўришни истамайдилар, 2000 йил олдин, ҳозирги Марказий Осиё халқларидан бирортаси бўлмаган замонда юз берган юнонлар юриши ёки Маgic City болалар истироҳат боғи аслида ҳеч кимга хавф туғдирмайди ва ҳеч қандай жиддий сиёсий ва тарихий, маданий муаммолар эмас. Аммо бу каби Оқподишоҳларни улуғлаш кўргазмалари ҳақиқий провокация ва тарихий хотирани ҳақорат қилишдир ва катта сиёсий муаммо! Айримлар менга яна “бу бизнинг тарихимизнинг бир қисми” деб эътироз билдирадилар, Ўзбекистон ССРнинг совет раҳбарларига ёдгорликлар очилганда, "янги Ўзбекистоннинг" сиёсатшуноси Камололиддин Рабимов “биз советдан воз кечолмаймиз” деб эътироз билдирган эди менга. Аммо айёрлик бу гапларнинг ҳаммаси, биз тарихни сиёсий вазиятга мослаштирилаётганини кўряпмиз, Давлат томонидан: эслайсизми, қатағон қурбонлари хотираси музей ёнида кўнгил очар истироҳат боғи очмоқчи эди Давлат? Биз жамоатчилик бунга йўл қўймадик. Агар “янги Ўзбекистон” эгалари “бу ҳам тарихимизнинг бир қисмидир” деган тамойилга амал қилганида эди, Туркистон шаҳарларини чор Россияси қўшинларидан ҳимоя қилганлар хотирасини ҳеч бўлмаганда абадийлаштирган бўларди, камтарона ёдгорликлар шаклида, лекин ҳатто бунақаси ҳам қилинмади ва қилинмайди. Бу “янги Ўзбекистонда” Турк хоқонлиги, қорахонийлар, шайбонийлар, эфталитлар ёки кушонлар меросига бағишланган бундай кўламли ва бундай даражадаги кўргазмалар ўтказиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди, чунки "сиёсий фойдаси йўқ", чунки "Россия учун қизиқ эмас" ва шунинг учун ҳеч кимга керак эмас. Менимча, “янги Ўзбекистон” бу билан тўхтамаслиги керак, масалан, Қатар амирининг янаги келишига, Кутайба хотирасига бағишланган кўргазма ташкил этишсин, ёки Эрон раҳбарларининг янаги келишига “Исмоилшоҳ ва Нодиршоҳларнинг юришлари шарафига” деган мана шунақа кўргазма ташкил этишсин, Уят дўстлар, уят ҳам гапми...
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Ўзбек_геноциди! Маълумки 1916-йил Жиззах вилоятида рус ҳукуматига қарши қўзғолон бўлиб ўтган эди. Қўзғолончилар озод давлат тузиш учун кураш олиб боришган. Аммо, рус мустамлакачилари 1 ой давом этган бу қўзғолонда Жиззах аҳолисининг 70 %ни қириб ташлашди. Бутун шаҳар аҳолиси саҳрога ҳайдалди. Ўзбек олимларидан бири яқинда рус аскарларини ўзбек халқини атайин йўқ қилиш учун оммавий қирғин ўтказганини даво қилганда, рус олимлари қарши чиқишган эди. Аммо, Жиззахда омммавий кўмилган қабрларнинг топилиши буни исботлади. Умуман қўзғолонда жабр кўрганлар асосан ўзбек хотин қизлари ва оддий деҳқонлар бўлди. Аёллар рус аскарлари томонидан очиқдан очиқ хўрланган. Қўзғолон бошлиқларидан 23 киши осиб ўлдирилган. Қуйидаги сурат шунинг исботи. Ўз тарихини унутган ва ота-бобосини қириб, момо ва онaларини хўрлаган, босқинчи, ўрисларга хайриҳоҳлик қилаётган ўрисқул, манқуртлар тафаккур қилишмайдими! Ватанимиз мустақиллиги абадий бўлсин азизлар! Тафаккур қилайлик! #Tafakkur_egalari telegramm kanalidan olindi.
Показати все...
Показати все...
Негатив 403: Сурхондарёдаги қонун қўриқчилари қонунларни топташмоқда?

Аввалига ишонмадик.. Хужжатлар эса, тасавуримизга тескари тасвирларни берди..

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Эрталаб. "Негатив"да..
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Сўз эркинлигини ҳукумат вакили ривожлантираман ва эркинлаштираман, дейиши яхшиликдан дарак эмас. Аксинча, хийла кулгули ва ачинарли. Ҳукумат вакилларидан кимдир сўз эркинлигини ривожлантириб бераман, деб “очко” ишлаши керак эмас. Шахслар эмас, қонун устувор давлат керак бизга. Аниқ гап шу: матбуотни бўлиб олиш, монополлаштириш бас қилинса, шундагина Ўзбекистонда айтилаётганидек, ОАВ "...янада эркин бўлади". Бизга халақит бермасангиз бас, сўз эркинлиги даражасини ўзимиз кўтарамиз. Ишонинг! ➡️ @anora_sodiq
Показати все...
Показати все...
Афғонда жанг қилган собиқ аскар нималар дейди?

Лавхада Юлдуз Усмонованинг "Ҳаста бўлма" қўшиғидан фойдаланилди.