cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

Більше
Рекламні дописи
2 220
Підписники
-224 години
-107 днів
-3430 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
Ҳасан Басрий разияллоҳу анҳунинг айтган энг гўзал сўзларидан: Мен шундай қавмларни кўрдимки, уларнинг умуман айблари йўқ эди. Лекин улар одамларнинг айбларини гапира бошлашгач, Аллоҳ таоло уларда ҳам айбларни пайдо қилди. Яна мен шундай қавмларни ҳам кўрдимки, уларнинг кўп айблари бор эди. Лекин улар одамларнинг айбларини гапиришдан сақланганлари учун, Аллоҳ таоло ҳам уларнинг айбларини яширди.
1 30131Loading...
02
"Солиҳ амал" атамаси Қуръони каримнинг етмишдан ортиқ ўрнида зикр этилган. مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор солиҳ амал қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз (Наҳл сураси, 97-оят). Солиҳ амалнинг ўзи нима, деган савол туғилиши табиий. Чунки, солиҳ амал деганда доимо хаёлимизга намоз, рўза каби ибодатлар келади. Кўплаб ҳадисларда савобли ишлар қаторида зикр қилинадиган бир қанча солиҳ амаллар ҳақида баён қилинади. Масалан, одамларга озор етказмаслик, йўл юзида ётган нарсани четга олиб қўйиш, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва яна қанчадан қанча бизнинг назаримизда оддийгина туюлган амалларга тарғиб этилади. Афсуски, кўпчилигимиз бу ишларга бепарво қараймиз. Аслида, инсоннинг амал дафтарини савобларга тўлдирадиган солиҳ амалларни ҳар куни, ҳар ерда қилиш имкониятига эгамиз. Фақат, бунга озгина диққат-эътибор ва ихлос бўлса кифоя. https://t.me/tuhur
72416Loading...
03
Имом Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Банданинг Аллоҳ таолога тақарруб ҳосил қилиши мумкин бўлган энг буюк нафл амал, бу Қуръон тиловати ва уни тафаккур ила маъноларини англаб тинглашдир. Хаббоб ибн Арот бир кишига деди: Имконинг борича Аллоҳга қурбат ҳосил қил. Шуни билгинки, Аллоҳ таолога фақат унинг Ўзи яхши кўрган насаси билангина қурбат ҳосил қилишинг мумкин, у ҳам бўлса Унинг каломидир. Муҳибларнинг наздида ўз маҳбубасининг сўзини эшитишдан тотлироқ нарса бўлмайди. Зеро, уларнинг матлаблари ҳам, қалблари туядиган лаззат ҳам шудир. Жомеъул улум вал ҳикам – Ибн Ражаб Ҳанбалий https://t.me/tuhur
91014Loading...
04
ҲАЖ АМАЛЛАРИ (Эҳромдан видагача) 1.  Эҳром кийиб “лаббайка” айтиш 2.  Етти марта Каъбани тавоф қилиш 3.  Етти марта Сафо ва Марва оралиғида юриш (саъй қилиш) 4.  Тарвия куни Минога чиқиш (Зулҳижжанинг 8 куни) 5.  Арафотда туриш (Зулҳижжанинг 9 куни, вуқуф) 6.  Муздалифада тунаш (Зулҳижжанинг 9 дан 10 га ўтар кечаси, мабит) 7.  Катта шайтонга тош отиш (Зулҳижжанинг 10 куни) 8.  Қурбонлик қилиш ва соч олдириш (Зулҳижжанинг 10 куни) 9.  Тавофи ифозани адо этиш 10.  Учала шайтонга тош отиш (ташриқ кунлари) 11.  Видолашув тавофи https://t.me/tuhur
72044Loading...
05
Толқ ибн Ҳабиб раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Аллоҳ таолонинг ҳаққи бандалар уни адо этаолмайдиган даражада жуда ҳам буюк ва неъматлари ҳам саноғига етиб бўлмайдиган даражада кўп. Лекин, сизлар тавба қилган ҳолингизда тонг оттиринг ва тавба қилган ҳолингизда кечга киринг. Ҳулиятул авлиё ва табақотул асфиё https://t.me/tuhur
69710Loading...
06
Маърифий суҳбатлар: Гуноҳи кабиралардан сақланинг
7337Loading...
07
🕌 Пайғамбаримиз яхши кўрган амаллар 🎤 Ҳомиджон домла Ишматбеков ⏱ 32 дақ 💾 29 мб
7069Loading...
08
🕌 Зулм ва зўравонлик – қайтарилган амаллардан 🎤 Ҳомиджон домла Ишматбеков ⏱ 30 дақ 💾 28 мб
7544Loading...
09
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ Жума айёмингиз муборак бўлсин Аллоҳ таоло айтади: يٰۤاَيُّهَا الَّذِيۡنَ اٰمَنُوۡۤا اِذَا نُوۡدِىَ لِلصَّلٰوةِ مِنۡ يَّوۡمِ الۡجُمُعَةِ فَاسۡعَوۡا اِلٰى ذِكۡرِ اللّٰهِ "Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг..." (Жума сураси, 9-оят). Ушбу оятнинг тафсирида Қатода разияллоҳу анҳу: "шошилинг" деган жумлани "қалбингиз билан ва амалингиз билан" деб айтганлар. فَاِذَا قُضِيَتِ الصَّلٰوةُ فَانْتَشِرُوۡا فِى الۡاَرۡضِ وَابۡتَغُوۡا مِنۡ فَضۡلِ اللّٰهِ وَاذۡكُرُوا اللّٰهَ كَثِيۡرًا لَّعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُوۡنَ "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят). Арок ибн Молик разияллоҳу анҳу жума намозини ўқиб бўлгач масжиднинг эшиги олдига келар эдилар ва: "аллоҳим, мен Сенинг чақириғинга жавобан келдим, фарзингни ўқидим, буюрганингдек намоздан сўнг ризқ талабида чиқдим. Бас, Ўз фазлингдан менга ризқ ато эт, албатта Сен ризқ берувчиларнинг энг яхшисисан", дер эди. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад. https://t.me/tuhur
2 56636Loading...
10
Имом Бағовий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Дейдиларки, илмида тўртта нарсани топган киши етук олим бўлади: Аллоҳ билан ўртасида тақвони, халойиқ билан ўртасида тавозени, дунё билан ўртасида зуҳдни, нафси билан ўртасида мужоҳадани. Маъолимут танзил https://t.me/tuhur
1 11717Loading...
11
Айюб Сухтиёний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Банда пешво бўлмайди токи унда иккита хислат бўлмагунича: одамларнинг қўлидаги нарсалардан ноумидлик ва улардан содир бўладиган камчиликларни кўрмаганга олишлик. Ҳулиятул авлиё ва табақотул асфиё https://t.me/tuhur
1 06513Loading...
12
Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Қачон мутакаббир инсонни кўрсанг билгинки, у кам намоз ўқир экан ёки умуман намоз ўқимас экан. Чунки, ҳеч қачон кибр билан кўп сажда қилиш бирга жам бўлмайди. Ал-жомеъ лиаҳкамил қуръан https://t.me/tuhur
1 07821Loading...
13
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу бир куни минбарга чиқиб: Жамоат намозига келинглар, деб нидо қилдилар. Одамлар тўпланишганда шундай дедилар: Эй одамлар! Мен кичкина болалигимда Макка аҳолисининг қўйини боқар эдим. Қўйларни қабул қилиб олардим, уларни суғорардим, соғардим. Тагларини тозалар эдим. Эвазига бир ховуч хурмо беришар эди. Уларни олдимга қўйиб кетишар эди. Агар билмасангизлар билиб қўйинглар, мен шуларни қилар эдим. Шу гапларни айтиб минбардан тушдилар. Шунда Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу: Эй амирул муъминийн, Аллоҳ номига қасамки, шу гапларингиз билан сиз ўзингизни қадрингизни ерга уриб қўймадингизмикан?!-дедилар. Шунда ҳазрати Умар: Мен айнан шуни истаган эдим. Нафсим менга амирул муъминийн эканлигимни сўйлайди. Мен уни одобга чақириб, унга ўз қадрини билдириб қўйишни истадим, деб жавоб бердилар. https://t.me/tuhur
1 64443Loading...
14
Маърифий суҳбатлар: Ёлғон ва фирибгарлик оғир гуноҳ
1 1936Loading...
15
Мавлоно Ибн Атоуллоҳ Скандарий айтадилар: Бир кун шайхим Абулаббос ал-Марсийнинг ҳузурларига бордим. Ҳузурларига киришимга изн берилди. Кирсам мени табассум билан туриб кутиб олдилар. Бу ҳолатдан жуда ҳижолат қилдим, чунки мен ўзимни бундай илтифотга лойиқ деб билмас эдим. Шунда менинг айтган илк гапим: ҳазратим, Аллоҳга қасамки мен сизни жуда яхши кўраман, дедим. У киши: Аллоҳ таоло мени севганингдек, сени ҳам яхши кўрсин, дедилар. Сўнгра мен ўзимдаги ғамгинлик ва ташвишларимдан у кишига шикоят қилдим. У киши: одамнинг ҳолати тўрт турли бўлади, бешинчиси бўлмайди. Неъмат, бало, тоат ва маъсият. Агар неъматга эришган бўлсанг, сендан шукр лозим бўлади. Агар балога мубтало бўлган бўлсанг, сабр қилишинг шартдир. Агар тоат-ибодат билан яшаётган бўлсанг, Аллоҳнинг сенга бўлган фазлини ва марҳаматини мушоҳада қилмоғинг лозимдир. Агар маъсият қилаётган бўлсанг, муқтазои ҳолинг тавба ва истиғфорни тақозо этади, дедилар. Шундан кейин у кишининг ҳузурларидан чиқишга турар эканман, гўё ташвишларим эгнимдан кўйлакка ўхшаб ечилгандек бўлди. Орадан кўп вақт ўтмай у киши мени ҳолимни сўрадилар. Мен: ҳеч ташвишим қолмади, дедим. У киши айтдилар: мен сенга айтган ўша гапимни маҳкам тут. Аллоҳга қасамки, агар уларга амал қилсанг, аҳли шариат ва аҳли ҳақиқатларнинг мазҳабига имом ва муфтий бўласан, дедилар. https://t.me/tuhur
1 87938Loading...
16
Исломда диний илмлар билан дунёвий илмлар ўртаси ажратилмайди Ислом дини мусулмонларга фақат диний илмларнигина ўрганишга буюрмаган. Балки, диний илмлар билан бирга дунёвий илмларни ҳам ўрганишга буюрган. Чунки, динимиз инсоният фақат диний илмлар билангина яшаши мумкин эмаслигини балки, дунёвий илмлар билан бу дунёда яшаш мумкинлигини ўргатган. Қуръони каримда ҳаж мавсумида бир тоифа инсонларнинг ҳолати зикр қилиниб: "Инсонларнинг орасида шундайлари ҳам борки, улар: "Эй, Раббимиз, бизларга бу дунёда яхшиликлар ато этгин" дейдилар. Ваҳолангки, уларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқ. Улар орасида шундайлари ҳам борки, улар: "Эй, Раббимиз, бизларга бу дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизларни дўзах азобидан асрагин" дейдилар (Бақара сураси, 200-201 оятлар). Мана бу исломнинг йўлидир, яъни икки дунё яхшилигини сўраш. Солиҳ мўмин зотларга икки дунё яхшилигини бергани ҳақида Қуръони каримда шундай баён қилган: "Бас, Аллоҳ уларга бу дунё савобини ҳам, охиратнинг гўзал савобини ҳам ато этди, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" (Оли Имрон сураси, 148-оят). Шунинг учун таъкидламоғимиз лозимки, мусулмонлар дунёвий илмларни ўзлаштирмоқлари, ҳатто энг пухта даражада мутахассис бўлмоқлари вожибдир. Токи, турли илм соҳаларида янги ихтиролар, кашфиётларни амалга оширсинлар. Ислом маданияти гуллаб яшнаган даврларда бўлгани каби, биринчи ва иккинчи ренессанс даврларида аввалги ўтган миллатларнинг китобларини ўз тилларига таржима қилиб, мутақаддимларнинг илмини ўзларидаги мавжуд илмлар билан уйғунлаштириб, янги натижаларга эришганлар, натижада илми риёзиёт, илми жабр каби илмларни юқори даражада эгаллаганлар. Шунингдек, фалакиёт илми, физика, кимё, қуруқлик ва денгизларга оид илмларни чуқур ўрганганлар, география ва тиб илмларида пешқадам бўлганлар, фалсафа ва мантиқ илмида ҳамда кўплаб табиий илмларда илғор бўлганлар. Ушбу илмларни ўрганиш мусулмонлар зиммасига фарзи кифоя бўлиб, уларни ўрганмаслик бутун мусулмон жамиятини гуноҳкор бўлишига сабаб бўлади. https://t.me/tuhur
2 31125Loading...
17
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтадилар: Сизлардан қай бирингиз бирор кишига ўхшашга ҳавас қилса, Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобаларига ҳавас қилсин. Чунки, улар бу умматнинг энг қалби пок, чуқур илмли, бетакаллуф, энг тўғри йўлда юрган, гўзал ҳолатдаги кишиларидир. Аллоҳ таоло уларни Ўзининг пайғамбарига саҳоба бўлишларини ихтиёр этган.  Бас, сизлар уларнинг фазилатини эътироф этинг, ортларидан эргашинг. Зеро, улар энг тўғри йўлда бўлганлар. Ибн Қайюм - Иъломул муваққиъийн ан роббил аламийн https://t.me/tuhur
1 09517Loading...
18
Абу Муслим Хавалоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Уламолар уч турлидирлар: биринчи тури, ўз илмига амал қилиб яшаган ва одамлар ҳам унинг илми билан яшаган киши. Иккинчи тури, ўз илмига амал қилиб яшаган, лекин одамлар унинг илмидан фойдаланмаган киши. Учинчи тури, одамлар унинг илми билан яшаган, аммо ўзи илмига амал қилмаган киши. (Алмунтақо аннафийс) https://t.me/tuhur
1 21413Loading...
19
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ Жума айёмингиз муборак бўлсин Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: "Жума куни имом хутба қилаётган вақтда биродарингизга: "жим тур" десангиз, демак беҳуда гапирибсиз" (Имом Бухорий ривояти). Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жумада хутба қилаётиб, бир сура ўқидилар. Абу Дардо разияллоҳу анҳу Убай ибн Каъбга кўзини қисиб: бу сура қачон нозил бўлган эди, мен ҳозир эшитяпман?-деди. Убай унга қараб жим бўл, деган ишорани қилди. Намоз тугагач, Убай ибн Каъб Абу Дардога: сени намозинг бузилди, деди. Абу Дардо бу ҳақда Расулуллоҳдан сўраган эди, Расулуллоҳ: "Убай тўғри айтибди" дедилар (Ҳайсумий ривояти). Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад. https://t.me/tuhur
1 92224Loading...
20
Маърифий суҳбатлар: Ота-онага яхлишик қилиш
1 6838Loading...
21
Эй, илмга юзланган кимса, агар илм талаб қилишдан мақсадинг талашиб-тортишиш ёки мақтаниш ёҳуд яқинларингдан илғор бўлиш ё бўлмаса одамларни ўзингга қаратиб, дунё тизгинини қўлга олиш бўлса, билиб қўйки бу ҳаракатингни охири вой, ушбу тижоратинг касоддир. Агар илм талибидан мақсадинг ҳидоят топиш бўлса, суюнчи бер, юрганингда пойингга фаришталар қанотларини ёзиб поёндоз қиладилар. Муҳаммад Ғаззолий https://t.me/tuhur
4 02644Loading...
22
Ният холис бўлсин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизларга қолдириб кетган таълимотларидан бири шуки, мўмин киши илмсиз ҳолда ўзгалар билан талашиб-тортишмаслиги лозим бўлади. Аллоҳ таоло айтади: ٱلَّذِينَ يُجَٰدِلُونَ فِىٓ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ بِغَيْرِ سُلْطَٰنٍ أَتَىٰهُمْ ۖ كَبُرَ مَقْتًا عِندَ ٱللَّهِ وَعِندَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا ۚ كَذَٰلِكَ يَطْبَعُ ٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ قَلْبِ مُتَكَبِّرٍ جَبَّارٍ "Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжат-далилсиз талашиб-тортишадиганлар Аллоҳ томонидан ҳам, иймон келтирганлар томонидан ҳам қаттиқ ғазабга қолурлар. Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўровон қалбни муҳрлар" (Ғофир сураси, 35-оят). Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизларни илмсиз тарзда талашиб-тортишишимиздан қайтаришларига сабаб, илмсиз талашиб-тортишаётган киши жоҳиллиги туфайли бўҳтон ва ёлғон сўзларни айтади. Каъб ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Ким илмни уламолар билан бирга юриш, жоҳиллар билан талашиб-тортишиш ёки одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса Аллоҳ таоло уни дўзахга киргизади" (Имом Термизий ривояти). Ушбу ҳадисда "ким илмни уламолар билан бирга юриш учун ўрганса" дейилишидан мақсад, башарият манфаати учун, ёки ер юзини ободли учун ёҳуд ибодатни тўғри адо этиш учун эмас, балки одамлар уни олим десинлар учун, натижада олимлар қаторидан жой олиш учун ўрганган бўлса, дейилмоқда. Демак, бундай кишида ихлос бўлмайди, ният тўғри бўлмаган бўлади ва у Аллоҳ учун холис илм олмаган бўлади. Шунинг учун ҳам унинг борар жойи дўзахдир. Абу Умома Боҳилий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч бир қавм ҳидоят топганидан сўнг адашмаган, фақат талашиб-тортиша бошлагач залолатга кетган", дедилар ва ушбу оятни тиловат қилдилар: مَا ضَرَبُوهُ لَكَ إِلَّا جَدَلًۢا ۚ بَلْ هُمْ قَوْمٌ خَصِمُونَ "Улар уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар" (Зухруф сураси, 58-оят). (Термизий ривояти). Яъни улар ҳақни истамайдилар, мақсадлари фақат талашиб-тортишишдан иборатдир. https://t.me/tuhur
1 71923Loading...
23
Қалб қорайишининг асли икки нарса билан: ғафлат ва гуноҳ. Гуноҳ истиғфор ва тавба билан муолажа қилинса, ғафлатнинг муолажаси Аллоҳ таолони зикр қилиш билан бўлади. https://t.me/tuhur
2 17522Loading...
24
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қачон Аллоҳга дуо қилсанг, икки кафтингни ички томони билан дуо қил. Ҳеч қачон кафтингни ташқариси билан дуо қилмагин. Дуони тугатгач, кафтларингни юзингга сурт” (Сунани Ибн Можа). https://t.me/tuhur
1 83423Loading...
25
Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Киши қилган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади. Тақдирни фақат дуо қайтаради. Умрни фақат яхшилик узайтиради” (Муснади Аҳмад). https://t.me/tuhur
1 89023Loading...
26
Аллоҳнинг зикридан бошқа гапларни кўп гапирманглар. Чунки, Аллоҳнинг зикридан бошқа гапларни кўп гапириш қалбни қотиради. Огоҳ бўлинг, қалби қаттиқ кишилар Аллоҳдан энг узоқ бўлган инсонлардир (Имом Термизий ривояти). https://t.me/tuhur
1 57222Loading...
27
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун ман қилса, демак имони комил бўлибди” (Сунану Абу Довуд) https://t.me/tuhur
1 4607Loading...
28
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ Жума айёмингиз муборак бўлсин Аллоҳим бизларни Ўзинг севган бандаларингни энг севимлиси қилгин. Бизларга Ўзингнинг энг яхши бандаларингни хамроҳ қилиб, ёмон бандаларингдан йироқ қилгин. Аллоҳим қалбларимизга роҳат бахш этгин, йўлларимизни мунаввар қилгин, ишларимизни осон қилгин ва ҳар қандай ёмонликларни биздан йироқ қилгин. Аллоҳим ушбу жума кунида ва барча кунимизда бизларга барака ато этгин ва бизларни Ўз ҳифзингда сақлагин. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад https://t.me/tuhur
1 81423Loading...
29
Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳуга мактуб ёзиб, унда: менга ҳамма илмни ёзиб юборинг деди. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу унга бундай деб жавоб хати ёздилар: Илмнинг тури кўп, лекин сен Аллоҳ таолога одамларнинг қонини тўкмаган, ўзгаларнинг молини емаган, уларнинг обрўсини тўкишдан тилингни сақлаган ва жамоат ишини ўзингга лозим тутган ҳолда йўлиқиш имкониятини қилсанг, шундай қилгин. https://t.me/tuhur
1 29616Loading...
30
#Quron_qissalari 📖 АЛЛОҲДАН ФАРЗАНД СЎРАГАН ПАЙҒАМБАР — ЗАКАРИЁ АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАСИ «...ва Закариёни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: "Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен ворисларнинг энг яхшисисан", деган эди. Бас, уни (дуосини) ижобат қилдик ва унга Яҳёни ҳадя этдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик» (Анбиё сураси, 89–90-оятлар). Устоз Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #quron #qissa #Zakariyo #Yahyo #alayhissalom MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
1 14514Loading...
31
Маърифий суҳбатлар: Исломда омонатдорлик ва ваъдага вафо фазилати
1 3765Loading...
32
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ Жума айёмингиз муборак бўлсин Жума куни кўплаб фазилат ва хусусиятларга эга бўлган улуғ кундир. Аллоҳ таоло бу кунни бошқа кунлардан бир қанча фазилатлар билан ортиқ қилди. Бу кунда намозларнинг энг афзали бўлган жума намозини фарз қилди, жума кунида жамоат билан ўқилган бомдод намози мусулмон киши ҳафта давомида ўқиган намозларининг энг афзалидир. Жума кунида ёки жумага ўтар кечасида вафот этган кишини Аллоҳ таоло қабрдаги фитнадан асрайди. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад https://t.me/tuhur
4 49446Loading...
Ҳасан Басрий разияллоҳу анҳунинг айтган энг гўзал сўзларидан: Мен шундай қавмларни кўрдимки, уларнинг умуман айблари йўқ эди. Лекин улар одамларнинг айбларини гапира бошлашгач, Аллоҳ таоло уларда ҳам айбларни пайдо қилди. Яна мен шундай қавмларни ҳам кўрдимки, уларнинг кўп айблари бор эди. Лекин улар одамларнинг айбларини гапиришдан сақланганлари учун, Аллоҳ таоло ҳам уларнинг айбларини яширди.
Показати все...
👍 14
"Солиҳ амал" атамаси Қуръони каримнинг етмишдан ортиқ ўрнида зикр этилган. مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор солиҳ амал қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз (Наҳл сураси, 97-оят). Солиҳ амалнинг ўзи нима, деган савол туғилиши табиий. Чунки, солиҳ амал деганда доимо хаёлимизга намоз, рўза каби ибодатлар келади. Кўплаб ҳадисларда савобли ишлар қаторида зикр қилинадиган бир қанча солиҳ амаллар ҳақида баён қилинади. Масалан, одамларга озор етказмаслик, йўл юзида ётган нарсани четга олиб қўйиш, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва яна қанчадан қанча бизнинг назаримизда оддийгина туюлган амалларга тарғиб этилади. Афсуски, кўпчилигимиз бу ишларга бепарво қараймиз. Аслида, инсоннинг амал дафтарини савобларга тўлдирадиган солиҳ амалларни ҳар куни, ҳар ерда қилиш имкониятига эгамиз. Фақат, бунга озгина диққат-эътибор ва ихлос бўлса кифоя. https://t.me/tuhur
Показати все...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 5
Имом Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Банданинг Аллоҳ таолога тақарруб ҳосил қилиши мумкин бўлган энг буюк нафл амал, бу Қуръон тиловати ва уни тафаккур ила маъноларини англаб тинглашдир. Хаббоб ибн Арот бир кишига деди: Имконинг борича Аллоҳга қурбат ҳосил қил. Шуни билгинки, Аллоҳ таолога фақат унинг Ўзи яхши кўрган насаси билангина қурбат ҳосил қилишинг мумкин, у ҳам бўлса Унинг каломидир. Муҳибларнинг наздида ўз маҳбубасининг сўзини эшитишдан тотлироқ нарса бўлмайди. Зеро, уларнинг матлаблари ҳам, қалблари туядиган лаззат ҳам шудир. Жомеъул улум вал ҳикам – Ибн Ражаб Ҳанбалий https://t.me/tuhur
Показати все...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 6
ҲАЖ АМАЛЛАРИ (Эҳромдан видагача) 1.  Эҳром кийиб “лаббайка” айтиш 2.  Етти марта Каъбани тавоф қилиш 3.  Етти марта Сафо ва Марва оралиғида юриш (саъй қилиш) 4.  Тарвия куни Минога чиқиш (Зулҳижжанинг 8 куни) 5.  Арафотда туриш (Зулҳижжанинг 9 куни, вуқуф) 6.  Муздалифада тунаш (Зулҳижжанинг 9 дан 10 га ўтар кечаси, мабит) 7.  Катта шайтонга тош отиш (Зулҳижжанинг 10 куни) 8.  Қурбонлик қилиш ва соч олдириш (Зулҳижжанинг 10 куни) 9.  Тавофи ифозани адо этиш 10.  Учала шайтонга тош отиш (ташриқ кунлари) 11.  Видолашув тавофи https://t.me/tuhur
Показати все...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 13
Толқ ибн Ҳабиб раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Аллоҳ таолонинг ҳаққи бандалар уни адо этаолмайдиган даражада жуда ҳам буюк ва неъматлари ҳам саноғига етиб бўлмайдиган даражада кўп. Лекин, сизлар тавба қилган ҳолингизда тонг оттиринг ва тавба қилган ҳолингизда кечга киринг. Ҳулиятул авлиё ва табақотул асфиё https://t.me/tuhur
Показати все...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 6
59:32
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Маърифий суҳбатлар: Гуноҳи кабиралардан сақланинг
Показати все...
👍 2
🕌 Пайғамбаримиз яхши кўрган амаллар 🎤 Ҳомиджон домла Ишматбеков ⏱ 32 дақ 💾 29 мб
Показати все...
👍 5
🕌 Зулм ва зўравонлик – қайтарилган амаллардан 🎤 Ҳомиджон домла Ишматбеков ⏱ 30 дақ 💾 28 мб
Показати все...
👍 3🔥 1
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ Жума айёмингиз муборак бўлсин Аллоҳ таоло айтади: يٰۤاَيُّهَا الَّذِيۡنَ اٰمَنُوۡۤا اِذَا نُوۡدِىَ لِلصَّلٰوةِ مِنۡ يَّوۡمِ الۡجُمُعَةِ فَاسۡعَوۡا اِلٰى ذِكۡرِ اللّٰهِ "Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг..." (Жума сураси, 9-оят). Ушбу оятнинг тафсирида Қатода разияллоҳу анҳу: "шошилинг" деган жумлани "қалбингиз билан ва амалингиз билан" деб айтганлар. فَاِذَا قُضِيَتِ الصَّلٰوةُ فَانْتَشِرُوۡا فِى الۡاَرۡضِ وَابۡتَغُوۡا مِنۡ فَضۡلِ اللّٰهِ وَاذۡكُرُوا اللّٰهَ كَثِيۡرًا لَّعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُوۡنَ "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят). Арок ибн Молик разияллоҳу анҳу жума намозини ўқиб бўлгач масжиднинг эшиги олдига келар эдилар ва: "аллоҳим, мен Сенинг чақириғинга жавобан келдим, фарзингни ўқидим, буюрганингдек намоздан сўнг ризқ талабида чиқдим. Бас, Ўз фазлингдан менга ризқ ато эт, албатта Сен ризқ берувчиларнинг энг яхшисисан", дер эди. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад. https://t.me/tuhur
Показати все...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 10🥰 2

👍 12💯 1