cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

Більше
Рекламні дописи
2 226
Підписники
Немає даних24 години
-77 днів
-5630 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Эй, илмга юзланган кимса, агар илм талаб қилишдан мақсадинг талашиб-тортишиш ёки мақтаниш ёҳуд яқинларингдан илғор бўлиш ё бўлмаса одамларни ўзингга қаратиб, дунё тизгинини қўлга олиш бўлса, билиб қўйки бу ҳаракатингни охири вой, ушбу тижоратинг касоддир. Агар илм талибидан мақсадинг ҳидоят топиш бўлса, суюнчи бер, юрганингда пойингга фаришталар қанотларини ёзиб поёндоз қиладилар. Муҳаммад Ғаззолий https://t.me/tuhur
Показати все...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 8
Ният холис бўлсин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизларга қолдириб кетган таълимотларидан бири шуки, мўмин киши илмсиз ҳолда ўзгалар билан талашиб-тортишмаслиги лозим бўлади. Аллоҳ таоло айтади: ٱلَّذِينَ يُجَٰدِلُونَ فِىٓ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ بِغَيْرِ سُلْطَٰنٍ أَتَىٰهُمْ ۖ كَبُرَ مَقْتًا عِندَ ٱللَّهِ وَعِندَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا ۚ كَذَٰلِكَ يَطْبَعُ ٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ قَلْبِ مُتَكَبِّرٍ جَبَّارٍ "Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжат-далилсиз талашиб-тортишадиганлар Аллоҳ томонидан ҳам, иймон келтирганлар томонидан ҳам қаттиқ ғазабга қолурлар. Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўровон қалбни муҳрлар" (Ғофир сураси, 35-оят). Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизларни илмсиз тарзда талашиб-тортишишимиздан қайтаришларига сабаб, илмсиз талашиб-тортишаётган киши жоҳиллиги туфайли бўҳтон ва ёлғон сўзларни айтади. Каъб ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Ким илмни уламолар билан бирга юриш, жоҳиллар билан талашиб-тортишиш ёки одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса Аллоҳ таоло уни дўзахга киргизади" (Имом Термизий ривояти). Ушбу ҳадисда "ким илмни уламолар билан бирга юриш учун ўрганса" дейилишидан мақсад, башарият манфаати учун, ёки ер юзини ободли учун ёҳуд ибодатни тўғри адо этиш учун эмас, балки одамлар уни олим десинлар учун, натижада олимлар қаторидан жой олиш учун ўрганган бўлса, дейилмоқда. Демак, бундай кишида ихлос бўлмайди, ният тўғри бўлмаган бўлади ва у Аллоҳ учун холис илм олмаган бўлади. Шунинг учун ҳам унинг борар жойи дўзахдир. Абу Умома Боҳилий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч бир қавм ҳидоят топганидан сўнг адашмаган, фақат талашиб-тортиша бошлагач залолатга кетган", дедилар ва ушбу оятни тиловат қилдилар: مَا ضَرَبُوهُ لَكَ إِلَّا جَدَلًۢا ۚ بَلْ هُمْ قَوْمٌ خَصِمُونَ "Улар уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар" (Зухруф сураси, 58-оят). (Термизий ривояти). Яъни улар ҳақни истамайдилар, мақсадлари фақат талашиб-тортишишдан иборатдир. https://t.me/tuhur
Показати все...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 8😢 1
Қалб қорайишининг асли икки нарса билан: ғафлат ва гуноҳ. Гуноҳ истиғфор ва тавба билан муолажа қилинса, ғафлатнинг муолажаси Аллоҳ таолони зикр қилиш билан бўлади. https://t.me/tuhur
Показати все...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 12🔥 4🥰 1
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қачон Аллоҳга дуо қилсанг, икки кафтингни ички томони билан дуо қил. Ҳеч қачон кафтингни ташқариси билан дуо қилмагин. Дуони тугатгач, кафтларингни юзингга сурт” (Сунани Ибн Можа). https://t.me/tuhur
Показати все...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 7
Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Киши қилган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади. Тақдирни фақат дуо қайтаради. Умрни фақат яхшилик узайтиради” (Муснади Аҳмад). https://t.me/tuhur
Показати все...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 8
Аллоҳнинг зикридан бошқа гапларни кўп гапирманглар. Чунки, Аллоҳнинг зикридан бошқа гапларни кўп гапириш қалбни қотиради. Огоҳ бўлинг, қалби қаттиқ кишилар Аллоҳдан энг узоқ бўлган инсонлардир (Имом Термизий ривояти). https://t.me/tuhur
Показати все...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 8
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун ман қилса, демак имони комил бўлибди” (Сунану Абу Довуд) https://t.me/tuhur
Показати все...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

🙏 3👍 2
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ Жума айёмингиз муборак бўлсин Аллоҳим бизларни Ўзинг севган бандаларингни энг севимлиси қилгин. Бизларга Ўзингнинг энг яхши бандаларингни хамроҳ қилиб, ёмон бандаларингдан йироқ қилгин. Аллоҳим қалбларимизга роҳат бахш этгин, йўлларимизни мунаввар қилгин, ишларимизни осон қилгин ва ҳар қандай ёмонликларни биздан йироқ қилгин. Аллоҳим ушбу жума кунида ва барча кунимизда бизларга барака ато этгин ва бизларни Ўз ҳифзингда сақлагин. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад https://t.me/tuhur
Показати все...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 9🙏 1
Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳуга мактуб ёзиб, унда: менга ҳамма илмни ёзиб юборинг деди. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу унга бундай деб жавоб хати ёздилар: Илмнинг тури кўп, лекин сен Аллоҳ таолога одамларнинг қонини тўкмаган, ўзгаларнинг молини емаган, уларнинг обрўсини тўкишдан тилингни сақлаган ва жамоат ишини ўзингга лозим тутган ҳолда йўлиқиш имкониятини қилсанг, шундай қилгин. https://t.me/tuhur
Показати все...
Homidjon Ishmatbekov

Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

👍 6
Repost from Muslim.uz
#Quron_qissalari 📖 АЛЛОҲДАН ФАРЗАНД СЎРАГАН ПАЙҒАМБАР — ЗАКАРИЁ АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАСИ «...ва Закариёни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: "Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен ворисларнинг энг яхшисисан", деган эди. Бас, уни (дуосини) ижобат қилдик ва унга Яҳёни ҳадя этдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик» (Анбиё сураси, 89–90-оятлар). Устоз Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #quron #qissa #Zakariyo #Yahyo #alayhissalom MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
👍 5💯 1