Iffatli ayol
Відкрити в Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Показати більше1 860
Підписники
+224 години
-117 днів
-5830 день
Архів дописів
1 860
❤️💥БУГУН
Бугун 1 июнъ — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!🎉🎉
Кўзларимиз қувончи, қалбларимиз баҳори - азиз ва беғубор болажонларимизни борига шукр.
Ҳаёт сиз билан гўзал!
Бугун совғалар олиш ва болаларни хурсанд қилиш эсдан чиқмасин!
Болажонларимиз баҳту камоли учун реакция босиб қўямиз🧕
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
1 860
✨ХАЙРЛИ ТУН,
ҚАДИРДОНЛАРИМ✨
✨ Яшайлик дунёда шунчалар азиз,
✨ Кўнгиллар кўзларга илиниб қолсин !
✨ Ҳар он, ҳар сония, хатто бир нафас,
✨ Дунёда йўқ бўлсак билиниб қолсин!
✨ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ,
ҚАДРЛИЛАРИМ.
АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ
✨ ✨
https://t.me/iffatli_ayol
1 860
Repost from АZAN UZZ
#ИБРАТЛИ👆👆
#ОТА_ОНАСИНИ_ЎЙЛАГАНДАН_АЛЛОҲ_РОЗИ_БЎЛСИН. 🤲
✅ Улашинг:
➖ @AZAN_UZZ ⬅️ Ишончли маърифий оммабоп канал.✅ Каналга уланиш учун босинг! 👇🏼👇🏼👇🏼 https://t.me/AZAN_UZZ
1 860
🌹🍃
Юрак армонларга, тутқун бўлса, ҳам.
Хижрон соғинчни асир, олган бўлса ҳам,
Барча тўсқинликлар, бўлсаларда жам.
Мен сизни соғиндим, бугун ростдан ҳам
🌹🍃
Калбим султонисиз, шу ишқ туфайли
Сиз дея қолмади, кўзларимдан нам
Мажнунинг ишқида, ёнгандек Лайли
Мен сизни соғиндим бугун, ростдан ҳам...
Хайирли окшом хайирлидир ✨
•┈┈┈•✿︎✦✿︎ 🌺 ✿︎✦✿︎•┈┈┈•
❤️ https://t.me/iffatli_ayol
1 860
Қаерда бахт ифори бўлса, бутун олам уша томонга талпинади, топиб боради, яна бахтга тулдираверади...
Хонадонингизда бахт ифори уфуриб турсин яхши инсоним!
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
https://t.me/iffatli_ayol
1 860
бораман десанг,олдига жўнатаман.Меҳнатдан қочмайсан,биламан.Қизларинг катта бўлишяпти.Бундан буён ташвишинг ҳам катталашаверади.Йўл кирадан,ташвиш тортма.Ишлаб топганингда қайтарарсан ўғлим.
Орадан бир ҳафта ўтиб Илҳомжон Екатеринбург шаҳридаги заводлардан бирида электрик бўлиб иш бошлади.
-Чиройли уйлар қурдим.Қимматбаҳо машинала олдим.Энди онамни олиб Умра зиёратига боришни ният қилиб турибман дейди дўстим.-Лекин ўша кунни,дастурхондаги охирги нонни онам ушатган кунни ҳали ҳануз кўзимда ёш билан эслайман.Онамнинг дуо қилиб қолганлари ҳамон қулоғим остида.Доим дастурхонга дуо қилганимда ҳар йигитни Йигит пирим қўллаб ,Худо ёр бўлсин деб.дуо қиламан.Айтганча Латиф олифтанинг русскийлар ишлайдиган фирмасида Латифнинг ўзига ўхшаган олифталар ишлар экан.Фаолияти тўхтаган завод ва фабрикаларнинг мотор ва станокларини ўғрилаб олиб чиқиб,ичидан? рангли металлни ажратиб олиб сотишаркан.Русдалигимда эшитдим,қўлга тушиб қамалибти..Яхшиям «русскийлар ишлайдиган»фирмага ишга олинмапман Лейла хоним....
Азиз йигитларимиз.Акаларим,укаларим!Мен ҳам дуо қилдим.Ҳаммангизга Худо ёр бўлиб,Йигит пирим қўлласин!
Тамом.
Муаллиф: ЗейлЛейлаМустафасаяр
Эътиборингиз ун ташаккурларим.
#БирХамирликУн
1 860
ир нарса демоқчи бўлиб энди оғиз жуфтлаган эди ҳамки ортларидан овоз эшитилди.
-Ассалом Алекўўўўўм.Мумкинмииии?
Уста шогирд баравар ўгирилиб эшик ромига қўлини қўйиб турган Латиф олифтани кўришди.Қишлоқда Латиф десанг биров танимайди.Олифта десанг ҳамма билади.Ўзиям ғалати қилиқлари бор.Қип қизил пиджак киядимиееей....Ипдек ингичка мўйлов қўядимиеееей....Нексиясининг олд ойнаси атторнинг дўконига ўхшайди.Осилмаган тароқ билан ўғил боланинг сумаги қолган бўлса қолгандир,бошқа ҳамма нарса осилганга ўхшарди.Бу ҳам камдай икки эшигидаги ойнасига иккита пластмасса атиргул қистириб қўйганини айтмайсизми?Латиф олифтанинг шаҳарда нима иш қилишини билмайдию,лекин қўлида беш ўн одам ишлайди ва яхшигина иш ҳаққи олишади деб эшитган Илҳомжон ундан иш сўраб борган эди.Латиф олифта Илҳомжонни биринчи марта кўриб тургандек бошдан оёқ бир бир қараб эшитгандида,кейин худди олийгоҳга ўқишга қабул қилаётган домладек -Русчани биласизми?-дея сўраганди.
-Русчани...?Биламану,жа унчаликмасда ака ....
Илҳомнинг мўлтираган кўзларига беписанд боққанча рад жавобини берганди.
-Ўшанчалик билганда келарсиз ука !Менинг фирмамда рускийлар ишлашади.
Ҳозир ўша гаплари эсига тушиб Илҳомнинг кўзига Латиф олифта балодек кўриниб кетди.Лекин тишини тишига қўйиб ичидагини сиртига чиқармади.
-Келинг...Хизмат Латифжон?-деди Акром уста хушламайроқ.
-Шу десангиз уста янги телевизор олгандим.Эскиси жой эгаллаб ётибтида десангиз.Шуни бирор харидор топилса сотиб берасизми деб....
-Олиб келаверинг деди уста унинг гапини бўлиб.
-Илҳомжон,шундоқ машинамнинг орқа ўриндиғида.Олиб келинг деди Латиф олифта буйруқ оҳангида.Акром уста унга еб қўйгудек ўқрайиб қаради.Ҳар тугул Илҳомдан жавоб кутиб унга қараб турган олифта сезмади-Илҳомнинг иши бор деди уста қовоғини уюб.-Ўзингиз олиб келаверинг!
Латиф олифтанинг юпқа лаби қийшайиб пир пир учдию,лекин ҳеч нарса демади.Ўзи бориб телевизорни кўтариб олиб келди.
-Мана уста деди телевизорнинг устига шапиллатиб.-Радуга!Чистый Ленинградский.Ранги тиниқ,янгидек.
Акром ака телевизорни ишлатиб кўриб қониқиш ҳосил қилгандек бош қимирлатиб қўйиб сўради:
-Қанчага бермоқчисиз?
-Олти минг!
Латиф олифта айтган нархига устанинг жавобини кутиб ингичка мўйловини силаб синовчан қараб турди.Уста мийиғида кулиб қўйди.
-Янги пульт билан бошқариладиган Гольдстар етти минг турганда магазинда сизнинг ўн беш йил ишлаган телевизорингиз олти мингми?Саккиз юз сўм.Бундан ошмайди.Хоҳламасангиз бозорга олиб боринг ўзингиз.
Олифта у деди,уста бу деди,хуллас баббаравар минг сўмга келишилди.
-Сотилса пулини уйингизга етказарман деди уста Олифтага энди кетавер дегандек.Латиф олифта минғиллаганча хайрлашиб чиқиб кетгач уста Илҳомжонга деди:
-Илҳомжон,менинг велосипедимни олда буни бозорга олиб бор ҳозир.Қанчага сотсанг,фойдаси ўзингники.Борақол,омадингни берсин!
Илҳомжоннинг жони кирди.Бозорга учиб келди чоғи ўзиям.Ишлатилган электр буюмлари сотиладиган растага бориб телевизорни қўйдиямки уч тўрт киши тўпланиб қолди бир пасда.Савдолашиш қизиб уч тўрт кишидан ўнтага етиб қолди.Омадини берди Илҳомнинг.Телевизор икки ярим мингга баҳоланиб сотилганда юраги қинидан чиққудай гуппиларди.Пулни ола солиб озиқ овқат магазинига югурди.
-Бир хамирлик ун беринг опа деди сотувчи аёлга салом ҳам эсидан чиқиб.Аёл кулиб юборди.
-Аёлингиз бир ёпганда нечита нон ёпишини айтсангиз бир хамирлигини чўтлаб берай ука деди у Илҳомнинг соддалигидан завқланиб куларкан.
-Узр опа,узр.Саккиз кило беринг деди Илҳомжон ҳам унга қўшилиб куларкан.Тушга яқин давозадан хуш хандон кириб келган Илҳомжонни онаси қаршилади.Велосипед багажидан қопга солинган унни туширгач,велосипед рулидан елим пакет олиб онасига тутқазаркан тайинлади:
-Бу гўшт.Кечга бир ош қилсин келинингиз онажон.Уста билан келаман.
-Гўшт...пулни қаердан олдинг болам?
Илҳомжон онасига қараб кўзини қисди.-Худодан сўраган экансиз,бериб.юборди онажон.Тез олиб бор деб юборди.
-Ҳазилинг ҳам бор бўлсинда онаси уни кузатиб қоларкан енгил тин олиб -Ўзига шукр!-деб қўйди.
Кечқурун ошни еб бўлишгач уста Илҳомжонга чой устида шундай деди:
-Биласан,укам Русда ишлаяпти.Худога шукр,яхшигина пул жўнатиб турибти.Сен ҳаққингда айтиб,маслаҳат солдим.Агар
1 860
БИР ХАМИРЛИК УН.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Наҳот ҳалол меҳнатингни пулини еб,ош қилиб юборадиган даражада ноинсоф инсонлар бор?Бировнинг ҳаққи ош бўлмайди дердиларку раҳматлик дадам?
Ўйлайвериб бошига оғриқ кирадиган бўлиб қолган эди унинг охирги пайтлар.Йўқчилик йиқитар йигит зўрини деган гап ҳақ экан дея хаёлидан ўтказди.
Илҳом пешанасига кафтини босди.Зора бош оғриғи қолса деб ўйлади у.Ўзи ишлаётган Тўқимачилик комбинати ёпилганига бир йил тўлаяпти.Етти ойлик қолиб кетган ойлигини ололмай сарсон-саргардонлар сафида у ва хотини Розия ҳам бор.Мустаққилликдан бери ўтган етти йил ичида Илҳомнинг бинойигина тўкин сочин рўзғори кун сайин камхаржлашиб бориб,мана бир хамирлик унга пул тополмай хуноб бўлиб ўтирибти.Ўтган ҳафта Вилоят ҳокимлигига арз қилиб борган собиқ комбинат ишчиларидан бир гуруҳига «Пул йўқ.Бўлса албатта етказамиз!»деган одатдаги ваъдани бериб ортга қайтаришибти.Ишхонаси ёпилгач марҳум отасининг дўсти Акром уста ёнига шогирд қилиб олди.Акром уста маҳаллада кичкина телевизор тузатадиган устахонанинг эгаси.Маҳалладошларининг телевизор,дазмол,соч қуритгичларини тузатиб бериб,шунингдек шу каби ишлатилган буюмларни сотиб ҳам берарди.
-Чўнтагинг пулга тўлиб юрмасада,ҳар ҳолда қозонинг қайнаб туради деганди Акром уста уни шогирдликка олаётиб.Етти ой ичида зўр уста бўлмасада,яхшигина қўли келишиб қолди Илҳомжоннинг ҳам бу ишга.
-Дадасиии...Ширчой совумасин.Ойим кутиб қолдилар.
Хотини иккинчи марта нонуштага чақирди Илҳомни.Агар ойим кутиб қолдилар демаса хотини чиқмасди.Секин чиқиб ишга жўнаворарди.Сабаби...ҳозир дастурхонга охирги нонни қўяди хотини.Уйда ун қолмаган.Аксига олиб устахонада ҳам мижоз йўқ.Жимжитлик.Ўтган ой Акром уста томорқасида экиб етиштирилган буғдойдан бир қоп бериб юборган эди.Илҳомларнинг эса буғдойи шу йил бўлмади.Бир хамирлик ун...Бир хамирликкина унга пулни қанақа сўрасам экан дея ўйларди Илҳом дастурхон бошида ҳам.Дастурхонда сариёғ солинган ширчой,косада қаймоқ,майиз ва биттагина нон бор эди. Яхшиям қишлоқда яшарканмиз дея хаёлидан ўтказди у.Сариёғ,сут,қаймоқ ,савзи -пиёз ҳар на ўзларидан чиқиб турибти.Ўша биттагина нонни бурдалаб онаси энг катта бўлакни унинг олдига қўйди.Сўнг неваралари,Илҳомнинг қизалоқлари Дилафрўз ва Дилдоранинг олдига қўйиб бир бўлакдан,бир бўлакдан нонни сумкаларингга солиб оларсанлар дея дастурхон четига қўйди.Келини Розияга ҳам каттароқ бўлакни олдига қўйиб деди:-Куни бўйи тинмайсан болам.Ширчойга тўғра.
Ўзи эса қўлида қолган кичикроқ бурдани олдига қўяркан -Кўп есам ошқозоним шишади деб қўйди.Ўша кичик бурдани ҳам Илҳомнинг косасига тўғради ярмини қўярда қўймай.
-Ишга борасан сен болам.Қорнингни тўйғазиб ол дея уни қаршилигини енгиб,емаганига қўймади.
-Бир хамирлик уннинг иложини қила оласанми болам деди онаси айбдордек Илҳомга мўлтираб.-Худодан ризқ сўраб тураверингларчи она деди у онасининг кўзига қарамай.
-Тишни берган худо ризқни ҳам берар болам.Илоҳим худо ишингни ўнласин.Худо ёринг бўлиб,Йигит пирим қўлласин сени ўғлим!
Боласини дуо қилиб юзига фотиҳа тортган онаизор ўғлининг ортидан кўнгли эзилиб қараб қоларкан кўзини рўмоли учида артиб пичирлади:-Йигитни ризққа зор қилма Аллоҳи олам.Боламни қизил юз билан кириб келишининг тадоригини қил ўзинг Раббим!
Устахонага етиб келган Илҳомжон салом алик қилиб сўрашсада у ерда кимлар ўтирганига аҳамият ҳам бермади.Аҳамият бергудек аҳволда ҳам эмасди.Кўзига ҳеч нарса кўринмади деган гап рост эканини шу топда билди.Агар шу кун бир хамирлик ун олиб бормаса...Кекса онаси ўғлининг ғамгин,аламдан бўғриққан юзига кўзи ёшга тўлиб термилади....
Аёли ноилож мўлтираб индамайгина хўрсиниб қўяди....
Қизалоқлари ...қизалоқлари бўлса дастурхонга қўйилган таомни индамай нонсиз еб,ортиқча савол ҳам беришмайди.Анча мунча нарсани тушуниб қолишган.
Томоғи ачишиб,кўзига ёш келдию,ўзини базўр тутди.Устасининг ниманидир сўраганини ҳам эшитмади.Ўз ўй хаёлига кўмилиб ўтираверди.
-Илҳомжон!
Акром аканинг товушидан чўчиб тушганча -Лаббай уста?-деди Илҳом.
-Нега бу машқинг пастроқ?Нима бўлди?Уй ичи,оиланг ҳамма тинчми?-хавотирланиб суриштира кетди уста.
-Тинч уста,тинч...-иягини қашлаб хижолатомуз бошини эгиб кулимсиради Илҳомжон.Акром уста б
