uk
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

Відкрити в Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

Показати більше
1 849
Підписники
-524 години
-177 днів
-6330 день
Архів дописів
Қалбинг қай ҳолатда бўлса — ўша сенга насиб бўлади. Агар қалбингда ёвузлик, ҳасад ва нафрат бўлса — ҳаёт ҳам шундай ғамли кўринади. Лекин… агар қалбинг мусаффо бўлса — насибанг ҳам нурли келади. Пок қалб — яхши инсонларни тортади. Соф ният — яхши йўлларга бошлайди. Севувчи дил — севимли тақдирни жалб қилади. Ҳеч нарса тасодиф эмас. Насиба — бу сенинг ичингдаги сўзсиз дуоларнинг ифодаси. Юрагингда нима яшар экан — ҳаёт шунга айланади. Шундай экан, қалбингни безат — Шунда ҳаётинг ҳам безанади. Қалбингда яхшилик бўлса, Аллоҳ сенга фақат яхшиликларни насиб қилади. 🍃 Хайрли булсин қадрлигим

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌷 ☘️🌸Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!  🌸☘️Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим, ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин. ☘️🌸Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилаймиз! 🌸☘️Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин! ☘️🌸Чоршанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!! Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад!

sticker.webp0.33 KB

sticker.webp0.26 KB

Ҳаммаси бизнинг муносабатимизга боғлиқ. Биз ҳаётни мўжиза деб ҳисобласак, у мўжизага айланади. Мўжизалар ҳамроҳингиз бўлсин💫
Ҳаммаси бизнинг муносабатимизга боғлиқ. Биз ҳаётни мўжиза деб ҳисобласак, у мўжизага айланади. Мўжизалар ҳамроҳингиз бўлсин💫 Севгилингиз учун қўлингизда беркитиб турган гулдан кўра, қалбингизга яшириб қўйган биттагина ширин сўз ва меҳрли нигоҳ минг марта афзалроқдир.. Меҳрли нигоҳлар сизни тарк этмасин илоҳим... Хайрли тун азизларим☺️🌸🌃

sticker.webp0.29 KB

👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 68-ҚИСМ Умарни яна хизматчиларга ташлаб ўзим бошқа шифокор ҳузурига бордим. Гарчи улар Сафонинг уйида ишларди, Умарга яхши қарашларига ишончим комил эди. Таҳлил натижаларига кўра мен ўйлаганим каби, шифокор адашган эди. Бироз шамоллаш ва киста борлиги сабаб, шундай кўринган экан. — даволаниш керак - деди УЗИга туширган аёл. Бош силкиб қўйдим. Зотан касаллик ҳам бир даво экан. У ердан чиқиб яна уйга бордим. У йўқ эди. Ҳозирча ҳайдаб чиқармаганига шукр қилдим. Умар тушлик вақти, ўзи еяётган овқатдан оғзимга икки луқма овқат солди. Унга қараб жилмайдим-у, бироқ кўзимдан ёш оқиб туша бошлади. Уни доим шу қилиғини, йиғлаган вақтим келиб қучишини Сафога ўхшатар эдим. Унда Сафо йўқ эди. Лекин ҳозир, У бор. Бироқ мен ҳис қилмаяпман. Яна У сабаб йиғлаяпман. У мени йиғлатяпти. Уни митти қўлчаларидан ушладим. У яна оғзимга нон бўлаги солди. Кейин бироз тикилиб, қучоқлаб олди. Бугун ҳам кутдим. Бироқ ўйлаганим каби бўлиб келмади.

👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 67-ҚИСМ Амаллаб такси тўхтатиб, уни уйига йўл олдим. Ёнимда қолган бор пулимни бердим. Фақат етиб борганимда, У уйда йўқ эди. Умар билан оввора бўлдим. Шундай ташвишлар турганда, хаёлинга ҳеч нарса келмас экан. Вақтида овқатланиб юрганимда, балки бундай ўзгаришлар рўй бермасди дедим ўзимни койиб. Бироқ энди бир луқма ҳам емайман. Бир луқма ҳам. Кун тунга уланди, гарчи У билан эр-хотин эмасдик, аммо кутишдан ва оқлашдан ўзимни тия олмасдим. Кута-кута меҳмонхона залида тонгга яқин ухлаб қолибман. Ўзимни сергак тутганим учун бўлса керак, қадам товушларидан уйғониб кетдим. Тезда ўрнимдан туриб, зиналардан кўтарилётган Сафони қаршисига чиқиб, қўлим билан "тўхта" ишорасини қилдим. У чимирилган қошлари, қаҳрли қарашлари билан жим турарди. Аслида шундай нигоҳи ҳам бир жазо. — шифокор адашган - дедим. — мен ҳомиладор эмасман! Сафо ҳеч нима демади, лекин кўзлари қорнимга қадалди. Беихтиёр қўлим ўша томон борди. — қайтадан текширтирамиз! Бошқа жойга борайлик. - дедим мени суриб нари кетаётганда қайта йўлини тўсиб. — шарт эмас! Мен етарлича билиб олдим. — бу сафар бошқа сиз айтган шифокорга борамиз! Бўптими? - умид билан тикилдим. — Севда кўп уринма. Эрингни ёнига кет. Мени аввалгидек унут. Худди бўлмаганим каби. Қандай яшаётган бўлсангиз давом этинг. У ҳозир Умардан ҳам кечиб юбордими? Бошқа гапиришга улгурмадим. Эшик юзимга қаттиқ ёпилди.

👤SOYA Муаллиф: 👱‍♀️Sevara 66-ҚИСМ Ошиқлар ҳақида, она ҳақида, ота ҳақида қўшиқ айтилган-у, нега ахмоқлар ҳақида айтилмаган? Қоним қайнаса-да, жим турибман. Мени яхшилаб кузатувга олган Сафо мени шифохонага олиб кетяпти. Бошида мазам бўлмаганидан деб ўйлагандим, эътиборли дегандим. Бироқ... — агар фарзандингиз бўлса майли...Ризо билан яшайверасан. Фақат Умар менга қолади. - бу гапларни эса шифохонага етиб келганимизда, олдида айтди. Шу сабаб рулни сиқиб келган экан-да. Оқ юзлилар жаҳлдан қизарса қай аҳволга тушарди? У ҳам шу хусусида. Уни хаёли сабаб кулиб юбормаслик учун ўзимни зўрға тийдим. Жавобан бош силкидим. Аниқласин керак бўлса...менга нима? Ҳар қалай У шифохонада оддий одамлар каби ўзини тутди. Балки этибор тортишни истамагандир. Навбат пайтида ҳам кутиб турди, иккимиз бирга кирдик. Шифокор аёл текшираётиб, зимдан Сафога қаради. — табриклайман, аёлингиз ҳомиладор! Бирдан кулиб турган юзим, ўзгарди. Сафони эса қўллари мушт тугилди. Тезда ташқарига чиқиб кетди. У кетиб қолмасин дея тезда ортидан чиқдим. Мен қандай қилиб, ҳомиладор бўлишим мумкин? Менимча шифокор адашган. Одам кўплигидан мийяси айниб қолган. — Сафо шошманг. Сафо илтимос! -унга етиб, қўлини энди тутаман деганимда сирпаниб йиқилиб тушдим. У шунда ҳам қайрилиб қарамади. Ичимда яна оғриқ пайдо бўлди, бироқ бор кучимни тўплаб, ўрнимдан турдим. Ташқарига чиққанимда эса Сафонинг ўзи ҳам машинаси ҳам йўқ эди. Нега менга ишонмайди? Нега ундай қилади? Балки шифокор адашгандир деган нарса хаёлидан ўтмадимикан?

📝​Илк таассурот Катта овсиннинг ёши анча катта. Сайёра келин бўлиб тушганда ҳали қайнисингиллари ҳам, шу бугун уйланган қайниси Саидумар ҳам ҳали жуда кичкина эди. Бола-чақасидан тинган қайнона-қайнотаси тўй бошланибдики, дуо қиладилар, "Янги келаётган келин ҳам сизга ўхшасин, болам!" Сайёрага шу гап етади. Бўлмасам-чи, ахир бу бу йиллар давомида қилган беминнат хизматининг мукофоти-ку! Янги келин учиб қўниб иш қиларкан. Сайёра "Ойижоннинг дуолари ижобат бўлди, яхши келин келди. Ситора мендан чаққон экан" деб, ич-ичидан хурсанд бўларди. —Кечки таомга лағмон қиламиз, —-деди у овсинига—сиз қайласини бошланг, мен ош хамир қораман. —Вой, опажон, уринманг, ҳаммасини ўзим тайёрлайман. Лағмон қилишни биламан! —Унда мен кирларни юва қолай! Эртага жума, эркакларнинг кийимларини тайёрлаб қўяй, Саидумарнинг кийимларини олиб чиқиб бера қолинг. —Уларнинг кийимлари тайёр. Ишга уннаб кетди чаққон келин. "Овсининг бўлса яхши бўларкан, ҳамма нарсага улгурар экансан" Оиладаги учта қиз вояга етиб, узатилгунча, Сайёранинг меҳнати кўп сингди. Уларга ҳамма нарсани ўргатди ва ҳар сафар дастурхонга таом тортилса, "Бу овқатни фалончихон иккимиз тайёрладик!"—деб эълон қилар, битта пиёз тўғраган бўлса ҳам эътироф этар, қизларга рағбат берар, ўзи билиб-билмай оилада самимий муҳит яратар эди. Шу қизлар ҳам борган жойида сира қийналмади, қандай яхши, овсини ҳам пишиққина экан! Дастурхонга  пазанда келин тайёрлаган лағмон келтирилди. Таом чиндан ҳам гўзал ва тотли эди. —Овқатинглар жудаям ширин бўлибди, барака топинглар, қўл-кўзингиз дард кўрмасин! —дуо қилди қайнонаси. —Опажоннинг озгина ишлари борлиги учун овқатни ўзим қилдим. Бир ўзим қилганим учун қандай чиқаркин деб ҳаяжонланаётгандим, ёққанидан жудаям хурсандман, —деди уялгансумон ерга қараб Бир зум бир-бирига қараб олган чол кампирининг кўнглидан нима кечганини сезди, аммо индамади. —Сайёрага ўхшамас экансиз, —деди қайнонаси. Бу гапни дув қизариб кетган Сайёра билан чоли тушунди, холос. Ўз пазандалигига ўзи қойил қолиб ўтирган келинчак дастурхон попугини ўйнаб ўтираркан, бу гапнинг мағзини чақадиган ҳолатда эмасди. Феруза Салходжаева

sticker.webp0.44 KB

Nega ……? Dostlarga ulashing🙌👻   🍃🌼 🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼

«Каждый раз находи что-то, подаренное тебе чудом жизни, и благодари за это. Просто… Тихо… От сердца…» «Ҳар куни ҳаёт сенга туҳфа этган бир неъматни топ ва шунинг учун шукр қил. Шунчаки... Жимгина... Қалбингдан...» 🍃 Инсон бахтни катта мўъжизалардан эмас, Аллоҳ ҳар куни ато этаётган неъматларни англашдан топади. Нафас олиш, соғлиқ, оила, иймон, бир бурда ризқ — буларнинг барчаси шукрга арзийдиган буюк неъматлардир. Ҳар кунингизни шукр билан бошланг ва шукр билан якунланг. Шукр қилган қалбда норозилик камаяди, хотиржамлик ва барака кўпаяди. Шукр қилган инсоннинг бойлиги молида эмас, қалбидадир. Шукр неъматни кўпайтиради, ношукрлик эса унинг баракасини кетказади. «Агар шукр қилсангиз, албатта, сизларга яна зиёда қиламан.» Иброҳим сураси, 7-оят. «Ким одамларга раҳмат айтмаса, Аллоҳга ҳам шукр қилмаган бўлади.» (Имом Термизий ривояти). Ҳар куни камида битта неъматни эслаб: «Алҳамдулиллаҳ» дейишни одат қилинг. Шукр билан яшаган қалб ҳеч қачон ҳақиқий камбағал бўлмайди.

sticker.webp0.25 KB

🌹🍃ХУРМАТЛИ каналимиз ва группамиз мухлислари 🌹🍃Бугунги кунимиз хайрли ва мафтункор утишида сизларни хам хиссангиз бор 🌹�
🌹🍃ХУРМАТЛИ каналимиз ва группамиз мухлислари 🌹🍃Бугунги кунимиз хайрли ва мафтункор утишида сизларни хам хиссангиз бор 🌹🍃Эьтиборингиз ва хурматингиз учун ташаккурларим булсин 🌹🍃Барча мавзуларни сизларга такдим этган АДМИНЛАРИМИЗ дан хам АЛЛОХ Рози булсин🤲 🌹🍃Сизларга хурмат ва эхтиром ила админкангиз ✍ Холидахон 🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹ХАЙРЛИ ОКШОМ АЗИЗЛАРИМ!!!🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃 https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.23 KB

Чоршанба оқшоми барчангизга хайрли бўлсин!✨🌸✨ Оқшом хонадонингизга файзу барокат, қалбингизга эса илиқлик олиб келсин!✨🌼✨ ✨
Чоршанба  оқшоми барчангизга хайрли бўлсин!✨🌸✨ Оқшом хонадонингизга файзу барокат,  қалбингизга эса илиқлик олиб келсин!✨🌼✨ ✨ХАЙРЛИ ОҚШОМ!!!! Қадрдонларга улашинг💙🌷 ༺🌸༻🌺༺🌸༻ https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.36 KB

🌙 Хайрли оқшом, қадрлигим! Кун қандай ўтган бўлмасин — бугун тугади. Қилинган ишларга шукр, кечикканлар учун имконият бор. Э
🌙 Хайрли оқшом, қадрлигим! Кун қандай ўтган бўлмасин — бугун тугади. Қилинган ишларга шукр, кечикканлар учун имконият бор. Энг муҳими — сиз ҳали ҳам ҳаракатдасиз, тириксиз, ва олдинга интилиш имкони ҳали ҳам бор. ✨Бугунги оқшом сизга ором, илҳом ва юрагингизга тинчлик олиб келсин. ༺🌸༻🌺༺🌸༻ https://t.me/iffatli_ayol