Iffatli ayol
Ir al canal en Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Mostrar más1 862
Suscriptores
-424 horas
-237 días
-6130 días
Archivo de publicaciones
1 862
ДУОИНГИЗ ИЖОБАТ БЎЛДИ
Доктор Ишон Ҳусайний сафарга отланди. Тиббиёт соҳасида кўрсатган хизматлари учун халқаро анжуманга таклиф этилган эди.
Самолёт осмонга кўтарилди-ю, об-ҳаво айнигани боис йўналишини ўзгартириб, бошқа шаҳарга қўнди. Кейинги рейс ўн олти соатдан сўнг экан. Бундан хабар топган доктор қаттиқ асабийлашди: “Шунча вақт кута олмайман, кечга қоламан, ахир!” Аэропорт ходимлари ижарага автомашина олиб, манзилга тезроқ етиб бориш мумкинлигини айтишди.
Жаноб Ҳусайний шоша-пиша йўлга чиқди, аммо аксига олиб, тез орада жала қуя бошлади. Атрофда на бир зот, на бошқа улов кўринади. Бундай ҳавода машина бошқаришнинг ўзи бўлмайди. Доктор йўл юзидаги чоғроқ бир уй ёнида тўхтаб, эшикни тақиллатган эди, қулфланмаган экан. Ёмғирда ивиб кетган мусофир мезбондан ижозат ҳам сўрамай, ўзини ичкарига урди. Унга кекса аёл пешвоз чиқди. Доктор онахонга узрини айтиб, ҳовлиққан кўйи вазиятни тушунтирди:
– Зудлик билан қўнғироқ қилишим лозим, телефонингизни бериб турсангиз.
Аёл кутилмаган меҳмоннинг аҳволини кўриб, унга ачинди:
– Болам, ичкарига киринг, бир пиёла чой ичиб, уст-бошингизни қуритиб олинг. Иш қочмас...
Доктор бу гапларга аҳамият бермай, илтимосини такрорлади:
– Телефонингиз борми, қўнғироқ қилиб олсам бўладими?
– Телефонимиз йўқ-да, болам, – хижолатомуз жавоб берди аёл.
Чорасиз қолган меҳмон онахоннинг таклифини қабул қилди, ичкарига кириб исинди, эгнини қуритди, бир оз тамадди қилди. Шунда қўшни хонада унсизгина ётган гўдакка кўзи тушди. Тепасига бориб, унинг хаста эканини англади.
– Холажон, бу болага нима бўлган?
– Бу неварам... ҳам отаси, ҳам онасидан айрилган. Шаҳарчамиз шифокорлари касалига чора топа олишмади. Уларнинг айтишича, пойтахт томонларда Ишон Ҳусайний дегани бор экан, неварамни фақат шу одам даволай олармиш. Уни қанақа қилиб топаман? Ўзим у ёқларга боролмасам, бировни жўнатиб, чақиртирай десам, қўлим калталик қилади... – Онахоннинг овози титраб кетди. – Кечаю кундуз Парвардигорга илтижо қилиб, жигарбандимнинг дардига даво топадиган ўша бандангга рўпара қил, дейман.
Хокисор бу аёлнинг гапларини тингларкан, жаноб Ҳусайнийнинг бўғзига бир нима тиқилди, кўзлари ёшланди , шундай деди:
– Холажон, Аллоҳ дуоларингизни қабул қилибди. Сизнинг илтижоларингиз осмонда чақмоқ чақтириб, самолётни ерга қўндирди, жалалар қуйдирди ва ниҳоят, мени эшигингизга келтирди. Сиз излаётган доктор Ҳусайний мен бўламан. Яратган бандаларининг чин ихлос билан қилган дуоларини ижобат этишига, истакларини рўёбга чиқаришига яна бир бор имон келтирдим. Гўдакка шифони Аллоҳ беради, мен бир сабабчиман, холос.
•┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈•
https://t.me/iffatli_ayol
1 862
Пайғамбаримиз Мухаммад (саллоллоху алайхи васаллам) севган 10 та озиқ-овқат
1) Арпа
У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат хазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради.
2) Хурмо (финик)
Пайғамбаримиз ( ﷺ ) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун хам фойдали.
3) Анжир
Хазм қилишни яхшилайди ва хорғинликда ёрдам беради.
4) Узум
Пайғамбар ( ﷺ ) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустахкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар.
5) Асал
Овқат хазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади.
6) Тарвуз
Пайғамбар ( ﷺ ) тарвуз айниқса хомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. "Тарвузни истеъмол қилган хар қандай хомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори хам гўзал бўлган болани дунёга келтиради", - деганлар пайғамбар ( ﷺ ).
7) Сут
Пайғамбар ( ﷺ ) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа хеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади,у кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди.
8) Қўзиқорин
Мухаммад пайғамбар ( ﷺ ) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар. Қўзиқорин организм учун тўйимли ва осон ҳазм бўладиган махсулотдир.
9) Зайтун ёғи
У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат хазм қилишни яхшилайди.
10) Анор
Пайғамбар ( ﷺ ) анор 40 кун ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар.
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 862
а гилдиракларига махкам боглаб куйишар эди.Ха деганда манзилга етай дейишмас эди.Киоксар чидай олмай колди.Кундизлари йул юраётганда илгарилаб кетиб ортга карамасликка интилар эди.Кечаси яна уша ахвол.Ичи ёнар эди.Маликани олдига киришдан узини зурга тийиб турар эди.Шу холатда уттиз туккиз кун йул юришди.Манзилга етишга бир кун колган эди.Кечаси дам олишиб кундизи яна йулга тушишди.Шахарга киришдан олдин маликани яна бир бор текшириб курмокчи булиб унинг хузурига кирди ва кузгуни олиб унинг нафас йулларига тутди.Кизнинг нафасидан кузгу коп- кора булиб кетди."Нега."Нега ахир" дерди Киоксар." Бундай булиши мумкин эмас"дерди нукул.Киоксар маликага каради.Шунда малика ерга караганча
- Нега мени ва узингизни бунчалар кийнадингиз деди.
Малика хам уша лахзада Киоксарни севиб улгирган эди.Киоксар чидай олмади.Дустига берган вадасини бажара олмагани учун кузгуни ерга уриб синдириб узини тепаликдан ташлаб халок килди.
Гайратбек Хабибулло угли
https://t.me/iffatli_ayol
1 862
БОКИРА МАЛИКА. РИВОЯТ. Искандар Зулкарнай (Александр Македониский) умрининг сунги дамларида огир бетоб булиб колибди.Табиблар хар канча уриниб хам даволай олишмабди.Шунда у бутун оламга жарчиларни жунатиб табиб топиб келишларни буйрибди.Кимки уни даволаса унга буйи баравар олтин беришни вада килибди.Буни эшитиб хамма жойлардан табиблар келиб Искандарни даволашга харакат килишибди.Лекин хеч ким даволай олмабди."Нахотки куним битган булса" деб уйлабди Искандар.Жахли чикиб яна табиб топиб келинглар деб буйрибди.Унга бошка юрак ютиб даволай оламан дейдиган табиб йуклигини факат кандайдир тогда бир ёсуман кампир борлигини уша даволай олиши мумкинлигини айтишибди."Кампирни топиб хузуримга олиб келинглар" деб буйрибди Искандар.Кампирни олиб келишибди.Кампир Искандарни билак томирини ушлаб куриб айтибдики:
- Сен дунёда эркак кишини умуман орзу килмаган бокира киз билан сухбат куришинг керак шунда тузаласан ва шунда урнингдан тура оласан дебди.
- Кизик гапларни гапирасан кампир дебди Искандар.Сен дунёда шундай киз бор деб уйлайсанми? Ха хуп шундай киз бор хам дейлик уни бундай даражада бокиралигини кандай биламан дебди.
Шунда кампир куйнидан бир кузгуни чикариб бериб айтибдики:
- Бу кузгуни топган кизингнинг нафас йулларига тутсанг у хакикатда ушандайин бокира булса кузгу тиниклашади.Аксинча булса кузгу корайиб кетади дебди.
Искандар кампирни рози килиб жунатиб: "Менга Киоксарни топиб келинглар"дебди.Киоксар унинг лашкарбошиси ва энг якин дусти экан.Киоксар келгач Искандар хаммани чикариб юбориб у билан ёлгиз колибди.
- Дустим деб гап бошлабди Искандар ахволимни куриб турибсан кундан кун оркага кетиб боряпман энди бори умидим сенда дебди.
- Нима килиш керак мен сен учун хамма нарсага тайёрман дебди Киоксар.
Искандар ахволни тушинтириб саройдан хазиндан нимайики керак булса олиб шундай киз топиб келишни буйрибди.Шунда Киоксар:
- Гам ема дустим агар дунёда шундай киз булса мен албатта уни топаман ва сенга уни олиб келаман мен бунга вада бераман дебди.
Хазинадан дуру жавохирлардан олиб туяларга юклаб лашкарлардан керагича олиб кузгуни куйнига тикиб йулга тушибди.Подшохлар факат маликаларгагина уйланишлиги мумкунлиги учун бокира киз хам маликалардан булишлиги шарт эди.Узок йул юришиб бир подшохликдан чикишибди.Подшохнинг кизи борлигини эшитиб Искандар учун унга совчи булиб келишганини айтишибди.Хозир кизини бермаса Искандар буни кейинчалик тинч куймаслигини билиб подшох розиман дебди.
- Факат бир шартим бор дебди Киоксар.
- Кандай шарт сурабди подшох.
- Мен кизингизни бир курсам ва у билан бир сухбат курсам дебди Киоксар.
- Кизик гапларни гапирсан э лашкарбоши мени кизим кирик минг парда ичида утиради уни хеч кандай бегона эркак курган эмас дебди подшох.
- Майли куришим шарт эмас сухбат курсам булди дебди Киоксар.
Малика парда оркасида яширинган холда Киоксар билан сухбатлашибди.Киоксар куйнидан кузгуни олиб кизнинг товуши келган томонга тутибди.Кузгу корайиб кетибди.Киоксар келинни олиб кетишликдан воз кечиб йулида давом этибди.Жуда куп йул юриб бутун мамлакатларни айланиб чикибди.Хамма подшохликларни кизларни текшириб чикиб хам бундай маликани топа олмабди.Бормаган жойи колмабди.Хаммаёкни кезиб чикибди.Лекин топа олмабди.Бормаган жойи факат Рум шахри колибди.Охирги илинжи шу ердан эди.Рум шахри подшохининг гузал кизи бор экан.Подшох хам кизини Искандарга беришга рози булибди.Киоксар малика билан хам сухбат куриш учун у билан куришибди.
- Биздан нима истайсиз лашкарбоши дебди киз.Киоксар кузгуни куйнидан чикариб киз томон тутибди.Кузгу тиниклашиб кетибди.Киоксар хурсанд булганидан бакириб юборай дебди."Топдим" дебди Киоксар.Подшох туй томошалар килиб кизни Искандарга берибди.Туй утгач Киоксар кизни олиб йулга тушибди.У узида йук хурсанд эди.Энди тозрок манзилга етишга ошикар эди.Хаммаси яхши хаммаси кунгилдагидек. Йулда давом этишар эди.Факат бир нарса нимагадир Киоксар кизни яна бир бор кургиси келар эди.Кундизи йул юришиб кечаси дам олишар эди.Шу вактда узини кизни олдига боришдан зурга тийиб турар эди.Бора бора бу нарса бутунлай бошини айлантириб куйди.Энди кечаси уз аскарларига узини боглаб куйишни тайинлар эди.Аскарлар уни арав
1 862
#Ибрат
#Шайх_Нобулсий_ўгитлари
Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳикоя қилган ҳақиқий воқеа:
Шифокорлардан бири айтади: Дамашқлик катта бир савдогар ўттиз йиллардан бери ғарб давлатларидан бирида яшар эди. Унинг Дамашқда бир вакили бўлиб унинг Дамашқдаги ишларини юргизар эди. У мазкур вакилга Дамашқнинг янги шаҳарида бир иморат солишни буюрди ва маблағ юборишни бошлади. Вакил унинг иморатини ғарб иморатларига монанд қилиб қура бошлади. Иморат гўёки қаср эди. У уч қаватдан иборат, ҳар бир қаватда ўн иккита хона жойлашган эди. Бу махсус хоналардан ташқари хоналар эди. Ундан ташқари ёзги ва қишги боғчалар, от чоптириш майдони ва ўн олтита машина сиғадиган автотураргоҳ ҳам режалаштирилган эди. Турли хил дарахтлар ва гулларни айтмаса ҳам бўлади. Вакил савдогарга бўлаётган ишларнинг суратларини юбориб турди. Бир неча муддатдан кейин савдогар ўз ватанига қайтиб шу ерда умрининг қолган қисмини ўтказишни хоҳлади. Аеропортда уни яқинлари ва мазкур вакил кутиб олди. У ҳаммадан ҳам аввал ўзининг қасрини кўрмоқчи бўлди ва "Мени дарҳол янги уйимга олиб боринглар" деди. Қаср олдига етиб бордилар. Қаср баланд ва ўта гўзал тошлар билан безатилган эди. Иморат дарвозасига келиб тўхтадилар. У машинадан тушди. Қолганлар ҳам тушдилар. Дарвоза арка шаклида қурилган эди. Унинг юқорисига иймоний бир ибора - "Мулк Аллоҳникидир" деган ибора ёзиб қўйилган эди. Савдогар вакилга ажабланиб қаради ва "Бу нимаси?" деб сўради. Вакил "Бу "Мулк Аллоҳникидир" деган сўз. Тўғри бўлган ва иймонга оид бўлган сўз" деди. Савдогар "Мулк Аллоҳники" дейсанми? Мен бу иморатни солиш қанча йиллар қийналиб ер юзини кездим. Сен бўлса "Мулк Аллоҳники" дейсан. У сўзни ўчириб "Мулк менинг мулким. Қаср менинг қасрим" деб ёзиб қўйинглар" деди. Бу воқеани айтиб бераётган шифокор айтади: " Ўша ерда бўлган кишилардан бири менга қасам ичиб айтганки, шу заҳоти у савдогар беҳуш бўлиб йиқилди. Атрофида турган одамлар бу ҳолатдан таажжжубга тушдилар ва унга ёрдам бермоқчи бўлдилар. Лекин у на туришга, на қимирлашга ярарди. Ерга улоқтирилган латта каби беҳуш ётарди. Уни зудлик билан бутун Шом даражасидаги шифохонага олиб бордилар. У ердаги шифокорлар унга "икки тарафлама фалаж" ташхисини қўйдилар. Яқинлари Иорданиядан, Байрутдаги АҚШ тиббий олийгоҳидан шифокорларни олиб келдилар. Улар ҳам юқоридаги ташхисни қўйдилар"
Шифокор сўзини давом эттириб айтади: Мен у оиланинг дўстларидан эдим. Уни кўргани бордим. Унинг аҳволини кўрдим. Ҳеч ким ёрдам бера олмаяпти. Унинг болаларига "Отангиз Подшоҳ билан мулк талашиб қолди. Агар уни оёққа туришини истасангиз ПОДШОҲни рози қилинглар" дедим. Улар нима қилишни сўрадилар. Мен "Фақирларга, етимларга садақа қилинглар. Толиби илмларга ёрдам беринглар. Бева-бечораларни ҳолидан хабар олинглар" дедим. Болалар шундай ишларни қила бошладилар. Лекин билишимча савдогар ҳалигача ўз қилмишини сезмаётган эди. Қачон сал тузалса "Мени ўша жойга олиб боринглар" дер эди. Бир марта олиб ҳам бордилар. Лекин иморат эшигига борганда яна ҳушидан ажралди. Яна шифохонага қайтариб олиб келдилар.
Учинчи марта ҳам бормоқчи бўлди. Лекин... бора олмади ва "менинг мулким"деган жойининг эшигидан ҳам киролмасдан бу дунёдан ўтиб кетди...
"Мулк кимники? Ягона бўлган Қаҳҳорники!" (Ғофир сураси, 16-оят).
"Аллоҳнинг ризқидан енглар ва ичинглар" (Бақара сураси, 60-оят).
Меники деб ўйлаганингиз барчаси Аллоҳнинг ризқидир.
Аллоҳга қасамки, битта зайтун уруғини ҳам уйингизга олиб киролмайсиз, агар Раззоқ сизга битмаган бўлса..
Жўмракдан оқаётган
ҳар бир томчи тоза сув Аллоҳнинг бизга лутфидир. У лутф қилмаса балчиқ сувидан ичаётган бўлар эдик.
Ҳеч қачон Подшоҳ билан мулк талашма.
Сен қул, У Подшоҳ. Сен фақир, У Бой. Сен муҳтож, У Ато қилувчи.
Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор тайёрлади.
https://t.me/iffatli_ayol
1 862
БУГУН 25 - ИЮНЬ. ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Фариштали, қалби пок, қадри баланд қадрдонларим.
Хайрли кун!
Хаёт деб аталмиш олий неъматни яна
бир қайтарилмас тонги муборак!!!
Яратганнинг Ўзи
сизларга омад, қалбингизга хотиржамлик, халоли покдан
даромад, орзу - истакларингизни ижобат қилсин.🤲
༺🌸༻🌺༺🌸༻
➡️Яқинларга юбориб қўямиз
1 862
ХАЙРЛИ ТОНГ!
⛅️ Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
☝️АЛБАТТА КАНАЛИМИЗНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ, САФИМИЗ КЕНГАЙСИН!!!
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 862
Repost from АZAN UZZ
🆘🔴🟢🆘🆘🆘🟢✅🆘
ЗУДЛИК БИЛАН ЁРДАМИЗ КЕРАК!!!
➖➖➖
Assalamu alaykum yaxshimisiz saxiylar uz guruhi rahbari Firdavs aka mening o'g'lim Ismoilov Hojiakbar 2017 yilda tug'ilgan hozirda DSP tashxisi bilan davolanib kelyapmiz sizdan va barcha guruh adminlaridan saxiy ehsonchilardan iltimos bolam uchun yordam bering.
(Онасини👆👆СМСси)
#Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ рози бўлсмн. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин.
#Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir.
A’rof surasi (56 - oyat)
@SAXIYLAR_UZ
🖱🖱🖱
KARTALARI
Xamkor bank Uzkard
👇👇
5614 6818 1370 2556 ⬅️
Ashurova Z.
👇👇 Хамкор банк Хумо
9860 1601 2070 2487 👈
Ashurova Z. nomida
Агро Банк
👇👇
4073 4200 5525 1403 👈
Ashurova Z.
PAYNET RAKAM
👇👇
+998 77 702 37 17 🖱
Uz Mobail
Exson xisobot
👇👇 ⬅️🖱
@Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
12.06.2026. Пул олди
👇👇✅
https://t.me/Shifoiy_uz/27106
1 862
Ашуро куни муборак ҳабиби...
Бугун кунингиз сакинатда, кечки дастурхонингиз байрам бўлсин.
🌷
Йил бўйи байромона яшанг.
Ибодат ва рўзаларингиз қабул бўлсин.
1 862
Ўлмаган одам ҳам ўлади бир кун,
Биламан қиёмат бўлади бир кун...
Бориб ОЛЛОҲИМГА айтаман ҳали,
Маҳшарнинг майдони тўлади бир кун.
Ким ноҳақ дилимни оғритган бўлса,
Ким мени йиғлатиб, бағримни тилса,
Мен сукут сақладим, У Тангрим билса,
Ҳақ ва ноҳақ кимлигин кўради бир кун.
Бу дунё ўткинчи, ҳаммаси ёлғон,
Фақат яхшиликдир абадий қолган,
Зулмкор жазосин олади бир кун,
Одил ҳакам Ўзи бўлади бир кун...
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 862
Гул тутайми
Чой
Қаҳва тутайми
ёки музқаймоқ
Балки тутарман бидон тўла малина, балки сенга ёқар дарё бўйи, энг ёқадиганини тутсам, —Оооо азизим бугун сенга дам, мазза қилиб ухла, тиниқиб дам ол, қуёшда тоблан, ўзинг учун яша, дам тутсама?? 😉😂
Меззе ёз....
Пешонангдан теринг оқиб, меҳнатнинг росмана роҳатини тотиб юриш қандай ёқимли...😇
Яна бир ёзнинг иссиққина куни билан азизим
Хайрли кун!
1 862
ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК!!
🌸Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌸Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!
🪷Ризқингиз кенг, ҳар бир босган
қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!
🌤Аллоҳни паноҳида бўлинг🤲
💐Бугунги кунингиз хайрли
ўтсин, азизлар!!
1 862
Яна бир нурли тонг шаббодаси дил боғимизда майин эсди ..
ушбу тонг гўзал онлари насиб этди , Аллоҳнинг инояти ила албатта..
«Ҳар оннинг ўз чиройи, тоти, бахти бор »
Айни дамдаги бахтимиз биз билан !
Бунинг учун Қодир Эгамга ҳамд-у санолар бўлсин..
Кўнгил боғимиздаги яхшилик ила ўстираётган хушбўй гулларимизни Аллоҳга хуш зикр билан шукур билан суғорайлик...
мунаввар тонгга етганмизга ҳамдлар бўлсин...
Ғанимат кунлар хайрли бўлсин...
🍃
Дилга яқиним, қадрлигим..
Хайрли тонг ..
1 862
🌺 Ассаламу алейкум ва рахматиллоху ва баракатух.
🌸 Бандаларнинг бир-бирларига ғойибдан қилган дуолари ижобат бўладиган ушбу улуғ кунда, биз ҳам ғойибона дуо қилайлик.
🤲 Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ъала росулиллаҳ!
АЛЛОҲИМ:
🤲 Аллоҳим бугунги кунимизни барчамиз учун ҳайрли, файзли ва барокатли қилгин!
🤲 Ота-оналаримизни соғ-саломат қилгин!
Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер! 🤲🤲
🤲 Ҳар бир беморга шифо ато эт!
🤲 Ҳар бир маййитга жаннат ато қил!
🤲 Ҳар бир золимни туғри йӯлга бошла!
🤲 Қарздорларга нажот бергин!
🤲 Ҳар бир мазлумга нусрат бер!
🤲 Ҳар бир ҳаё ва иффатни хохлаган кишига жуфти ҳалол ато қил!
🤲 Ҳар бир камчиликка йӯл кӯйган, ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт!🤲🤲
Жамики мўмин - мусулмонларнинг дуоларини ижобат этгин! 🤲🤲
❗️Эй Аллоҳ ! Орзу-ниятларимизни барчасини ижобат қил ! Барчамизга фикр хотиржамлигини насиб қил!
Амийн!🤲🤲
💝💞Каналга уланиб олинг
