cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ΞM๖ۣۜU๖ۣۜi๖ۣۜZ๖ۣۜZ๖ۣۜAΞ

❤️ 𝑄𝑎𝑙𝑏𝑖𝑚𝑖𝑧𝑑𝑎𝑛 𝑐ℎ𝑖𝑞𝑞𝑎𝑛 𝑠𝑜'𝑧𝑙𝑎𝑟, 𝑞𝑎𝑙𝑏𝑖𝑛𝑔𝑖𝑧𝑔𝑎 𝑦𝑒𝑡𝑖𝑏 𝑏𝑜𝑟𝑎𝑑𝑖... 𝐼𝑠𝑙𝑜𝑚𝑖𝑦 𝑓𝑜𝑡𝑜 𝑠𝑡𝑎𝑡𝑢𝑠𝑙𝑎𝑟 𝑉𝑖𝑑𝑒𝑜𝑟𝑜𝑙𝑖𝑘𝑙𝑎𝑟 𝐺𝑜'𝑧𝑎𝑙 𝑛𝑎𝑠ℎ𝑖𝑑𝑎𝑙𝑎𝑟 𝑂𝑦𝑎𝑡 𝑣𝑎 ℎ𝑎𝑑𝑖𝑠𝑙𝑎𝑟

Більше
Рекламні дописи
992
Підписники
-124 години
-207 днів
-4530 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
130Loading...
02
𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
140Loading...
03
Бир амал борки, умр бўйи йиққан савобли амалларингизни ювиб ташлар экан. У қандай амал?
161Loading...
04
Kim onasini ko‘zlaridan o‘pgan 😘😘😘 𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
260Loading...
05
𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
530Loading...
06
ВИЖДОН АЗОБИ (Ҳаётий воқеа) Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди: “Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди. Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди. Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди. Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим. Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим». Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?” Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.
680Loading...
07
К Е Ч И Р И Н Г !!! Қурбон ҳайити кириб келишига бир неча кун қолгандан бошлаб, кечирим сўрамоқ ва миннатдорман дейишни лозим деб топдим. Шунинг учун мен сиздан кечирим сўрайман ва борингизга шукур дейман, орамизда билиб-билмай хатоликлар ўтган бўлса, мен кечирдим, имкони бўлса, сиз ҳам кечириб қўйинг. 𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
621Loading...
08
سْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Соллаллоҳу алайка йаа Росулуллоҳ!   МУФАССАЛ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 12.06.24й. 06 Зулҳижжа 1445й.  Чоршанба.Тошкент вақти билан ТАҲАЖЖУД(1/3)* 00: 42 БОМДОД        3:04 Саҳарлик тугаши Масжидда      4:00                       Қуёш                 4:49 ИШРОҚ **        5:04 ЗУҲО*                10: 00 (охирги вақти) 11:28 Пешин               12:28 (Масжидда)     13:00 АСР***               17:38 ШОМ                  19:59 Ифторлик АВВОБИН  5*    20:14 ХУФТОН               21:40 Тун ярми(1/2)****23:31 Масжидга кирганида: 1.ТАҲИЯТУЛ МАСЖИД 2. ШУКРИ ВУДУ Намоз ўқиш мумкин эмас вақтлар: ❌04:49- 05:04🌅 ❌12:13- 12:28🌇 ❌19:44- 19:59🌄(ўша кунги Аср мумкин) * Афзал вақти кўрсатилган ундан аввал ҳам ўқиш жоиз. **«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса,сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса,кейин икки ракат намозк ўқиса,унинг учун ҳаж ва умранинг ажридекк бўлур.Тўлиқ,тўлиқ, тўлиқ», дейилган.(Термизий) *** Асрдан кейин нафл намоз ўқиш макруҳ **** Тун ярмидан кейин хуфтон фарзини ўқиш макруҳ 5*. Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган. Манба: "Тақвим" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси Дин ишлари бўйича қўмита 2022 йил 8 июл, 04-07/5731 хулосаси. "Муфассал намоз" китоби Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. нашр лицензия АI 🌹🌹🌹
530Loading...
09
🌸✨Тонглар отаверар, кунлар ботаверар, 🌹Оқшомлар чўкар-у, умр ўтаверар... 🌟🔥Мана бугуннинг саҳифаси ҳам ёпилиш арафасида. Келинг азизим, бугунимизни шундай чиройли кузатайлик-ки, эртанги тонг бизни орзиқиб кутсин! 💐🕊Энг бахтли онларни, қувончли хушхабарларни, илоҳий мўъжизаларни эртамиз бизга тайёрлаб турсин!..🤲 🌟🌷Оқшому тунларингиз йилларга татигулик  шукуҳли кечсин!..... 🌹🌹🌹 𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
520Loading...
10
85-қисм Энди Лайлога Малика ҳам жўр бўлди. Ортиқ чидай олмаган она қизининг юзига тарсаки тортиб юборди: — Манов гўдакларнинг юрагини ёрдинг! Сабрли бўл! Аччиқ зарбдан юзини тўсган Муниса ўкраб юборди. Бақириб-бақириб, дардларини айтиб-айтиб йиғлади: — Нега бунча пешанам шўр? Нима учун болаларимни етим қилдинг, Худойим?! Мен сендан шуни сўраганмидим? Дадаси, нега бизни ташлаб кетдингиз? Нега бундай қилдингиз? Энди нима қиламан? Онангизга нима дейман? Болангизга нима дейман? Нега бу йўлга кирдингиз?.. Шу пайт жиринглаган телефон уларни чалғитгандек бўлди. Малика ҳам, Лайло ҳам онасининг пинжига суқилганча ҳамон йиғларди. — Ким экан? — ўрнидан қўзғалди Мунисанинг онаси. Сал ўтмай унинг синиқ овоздаги гаплари эшитилди: — Невараларингиз ҳали уйда. Камол келди, қуда. Ҳалиги... Келинг, уйда гаплашамиз. Ҳа, ўғлингиз билан келаверинг. Бу гаплар Мунисанинг дилини янада хун қилди. Икки қизини маҳкам қучаркан, яна йиғига зўр берди. “Дадаси, онангизга нима дейман? Қандай яшайман энди? Қизларингизга қандай тушунтираман? Нима учун шуларни ўйламадингиз? Нега бизнинг азоб чекишимизни англамадингиз? Бизга раво кўрганларингиз шуми?” Ярим соат ўтар-ўтмас эшик қўнғироғи жиринглади. — Қайнонанг келди. Ўзингни қўлга ол, болам, — дея онаси ўрнидан қўзғалди. Муниса қайнонасининг юзига қарай олмади. Худди бор айбни у қилгандек, бу ғамларга ўзи сабабчидек бош эгди. Лекин кўзларидан ёш тийилмади. Уларнинг бир аҳволда ўтирганини кўрган қайнонасининг нафас олиши тезлашди. Невараларини бағрига босаркан, Камолга қаради: — Адҳам қани? — Адҳам келмабдими? — қайнонаси билан бирга келган қайноғаси негадир Мунисага юзланди. Камол ерга қаради. Муниса лабларини тишлади. Бу дунёдаги энг оғир ҳолат, энг мураккаб саволдек туюлди. Иккиси ҳам жавоб беролмади. — Ўтиринг. Бир пиёла чой ичинг, — уларга далда бўлмоқчи бўлган онасининг ҳам овози титраб чиқди. — Адҳам... — титраб-қақшаб ўтираркан кампир келинига қаради: — Нега у йўқ? Нега йиғлаяпсиз? — Қуда, ўтиринг. Сабрли бўлинг, — Мунисанинг онаси яна ўзининг метин иродасини ишга солди. — Улар айтадиган аҳволда эмас. Қийнаманг. Ўзим айтаман! Шу билан у ўзи ҳам дуруст тушунмайдиган ақидапарастлар ҳақида гапирди. — Куёв уларнинг мақсадини билмай қўшилиб қолган. Улар бу йўлда ҳеч нарсадан қайтмаскан. Адҳамнинг қидирувда ва айби исботланганини билиб... Қўлга тушса, сотиб қўяди дейишган-да... Ноинсофлар... — Адҳамни ўлдиришдими? — аллақандай ваҳимали ва аянчли овозда Камолдан сўради кампир. Камол ёшли кўзларини артаркан бош силкиди. Бу имодан сўнг Мунисанинг қайноғаси аввалига қўлларини мушт қилиб тугди. Сўнг бошини қуйи солиб, силкина бошлади. У гавдасига ярашмаган ҳолда унсиз йиғларди. Онаси эса аввал ҳаммага бир-бир қараб чиқди. Кейин кўзларини катта-катта очиб, дастурхонга тикилди. Муниса “ҳозир қайнонамнинг мазаси қочиб қолади”, деган ҳадикда ундан нигоҳини узмади. Кутилмаганда она дадил ва баралла деди: — Ўлган менинг ўғлим эмас! “Ақлдан озди”, Мунисанинг миясига шу фикр ўқдек урилди.
850Loading...
11
84-қисм Сотиб қўйишимдан қўрқиб отиб ташлашади. Лекин сен қўрқма, сенга тегишмайди. Чунки сен улар учун яхши гаров бўлишинг мумкин. Аммо то келиб сени қутқармагунларича қочма!” деди. Поччамнинг айтгани бўлди... — Камолнинг кўзлари ёшланди. — Поччам энди йўқ! Қолганини сўраманг опа... Эслашни ҳам истамайман. Шуни аниқ биламанки, мен ақидапарастлар қўлида эдим. Поччам ҳам уларга аралашиб қолган. Улар ваҳший эди. Бўлмаса, поччамни отиб ташлашмасди... — Нима? Сен... сенга ҳеч нарса қилишмадими? — ўғлига ёпишда она. Муниса эса жонсиз ҳайкалга айланиб қолганди. — Йўқ ойи, мана соппа-соғман. Мени милиция ходимлари қутқарди. Тошкентга олиб келди. Биз Сурхондарёга борган эканмиз. Ақидапарастлар чегара орқали қочишни режа қилишган экан-да. Улар учун оддий одамнинг жони ҳеч нарса эмасди. Ишонасизми, мени милицияга қарши қалқон қилиб олиб чиқишди. Ўлиб кетардим. Агар улар милиция ўрнида бўлганида мени аямай отиб ташлашарди. Лекин давлат ходимлари ўқ узмади. Орқадан зарба бериб, мени қутқаришди. Уларни қўлга олди. Ўтган уч ойдан зиёд вақт ҳаётимдаги энг даҳшатли кунлар... Опа, опа? Муниса қотиб ўтирарди. — Муниса, ўзингни қўлга ол. Ҳозир қизларинг келади. Қизларингга билдирма... — йиғлаб зорланди онаси. — Пешананг бунча шўр бўлмаса... Камол опасини қучди: — Поччам адашган опа. Жойи жаннатда бўлсин! Мунисанинг кўзидан бир томчи ёш оқди. Аммо сассиз эди. Ранги оқариб, оёқ-қўли тош қотгандек бўлди. — Опа-а-а! — хушини йўқотган Мунисанинг юзига ура бошлади Камол. — Муниса, қўрқитма! — бақириб юборди онаси. Эшикдан кириб келган қизалоқлар ҳам унинг устига ўзини отди: — Ойи-и! — Малика, чоп сув олиб кел. Юзига сув сепиш керак. Уни зўрға ўзига келтириб олишди. — Менинг ҳам ўлгим келяпти, ойи, — шифтдан кўз узмай бир нуқтага тикилганча пичирлади Муниса. — Тавба қилдим, де болам. Қизларингни ўйла! — Уларни ўйлаяпман ойи. Уларга нима дейман? — Муниса ўзига ўзи гапираётгандек шивирларди. — Бу гапларни айтганимдан кўра, ўлим осонроқ. Жон бериш осонроқ менга ойи. Энди нима қиламан? Нима дейман, ойи? Ўлгим келяпти, ўлишни истайман... Қўрқиб кетган Лайло бирдан йиғлашга тушди. — Ҳар балони гапирма, болам, — онаси юзини силади унинг. — Лайлони қўрқитдинг! — Ўлгим келяпти-и-и! — кутилмаганда бор овози билан бақирди Муниса. — Ўлишни истайма-а-н!
840Loading...
12
𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
820Loading...
13
Зотнинг фар-монларини эслаб, ўзига ўхшаган инсонларга эгилиб-букилавермасдан, қаддини ҳамманинг олдида тик тугиб, фақат Оллоҳнинг олдида таъзим қилиб, фақат Унинг Узига сажда қилиб ўтиши Худога хуш келадиган ишдир. Бизлар бемалол тик турадиган ҳолатимизда бошимизни эгиб, она заминга бошимизни қўйиб, Оллоҳга саждалар қилишимиз, тавбатазаррулар қилишимиз, саждада "Субҳона роббиял аъла" ("Мен олиймақом бўлган Парвардигоримни поклайман") дейишимиз Худога хуш келадиган ишдир. Чунки, Худои таоло отамиз Одам Атони Ер жинсидан яратди ва у зотдан инсонларни таратди. Сўнгра уларни Ерда тик қилиб қўйди. Кейин вақти келиб яна ўша Ерга кириб кетадиган такдирни бизга раво кўрди. Яъни, ер бизни ўз "елкасида" кўтариб юриб, Оллоҳ айтган муддат тугагач, яна ўз бағрига олади. Мана шу Ер орқали Ўзининг осмонлардаги Жаннатига етишимизни ваъда қилади. Биз инсонларга вафотимиздан сўнг бошқа жонзотларга насиб қилмаган бахт — Ер-бағрида ётиш бахти насиб қилган. Бу бизнинг инсонлигимиз аломатидир. Пайғамбар алайҳиссалом: "Сажда инсоннинг қисматидаги жуда катта неъмат: у етти аъзоси — боши, икки қўли, икки тиззаси ва икки оёғининг учлари билан сажда қилади. Саждада Ерга тегиб турган аъзоларимизга дўзах ўти тегмайди", деганлар. Яъни, вужудимизни поклашимиз намоз билан бўлар экан. Саждада Ерга тегиб турган аъзоларимиз ва сажда қилинган жой Оллоҳ ҳузурида "Сен учун ва Сенинг буйруғингни адо қилиб сажда қилган инсон шудир", деб Қиёмат кунида Ер юзининг қаерида бўлмайлик, гувоҳлик берарканлар. Демак, намоз — ҳаётимизни чиройли, инсоний ҳолатда ўтказишимиз учун меҳрибон Парвардигоримизнинг бизларга берган неъмати экан. Ҳақиқатан ҳам кунда беш бор намоз ўқийдиган, яъни кунда беш бор Оллоҳнинг қабулига кирадиган инсон, албатта, икки намоз оралиғида ёмон ишларга қадам босолмайди. Чунки у бир оздан сўнг жойнамоз устида намоз ўқийман, деб ўйлайди. Демак, намоз ҳар соатда инсонийлиқдан, поклиқдан четламаслигимизга кафолат экан. — Устоз, намознинг ҳикматлари кўпки, у биргина суҳбат эмас, балки ўнлаб суҳбатларга ҳам сиғмаслиги табиий. Бугунги суҳбатимизда ўша ҳикматлардан баъзи бирлари усти-да тўхталсангиз айни муддао бўлар эди... — Албатта, намознинг ҳикматлари ҳақида гапирмасак суҳбатимиз мукаммал бўлмас. Ўша ҳикматлардан бири намозни жамоат билан биргалиқда ўқишнинг афзаллигидир. Тўғри, намозни ёлғиз ўқиса бўлаверади, бироқ уни жамоат билан биргалиқда ўқишнинг фазилати фавқулодда зиёда эканлигини ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Жамоат намози ёлғиз намоздан 27 бор афзал бўлади". Хўш, бунинг ҳикмати нимада? Диний китобларимиздан шундай жавоб топамиз: жамоат ҳар бир инсоннинг ўзини ўнглашига сабаб бўлади. Инсон жамоатга қўшилганида ва яхши, тақволи, Оллоҳдан қўрқадиган пок зотларни кўрганида, уларга қараб туриб ўзидаги баъзи бир қусурларни ўнглашга, йўқотишга ҳаракат қилиб қолади. Бундан ташқари, намозни бир имомга иқтидо қилиб ўқиш — мусулмонларнинг бир сафда туришини очиқ кўрсатадиган ҳикмат экан. Сафларда "Оллоҳу Акбар" билангана бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кучишимиз, ҳаммамизни бир хил ҳолатда сажда ва рукуъ қилишимиз ва имомнинг — раҳбаримизнинг тавсияси билан намозни тенг тугатишимиз биз мусулмонларнинг якдиллигига, қараб турган тара-фимиз бир тараф эканлигига ёрқин далолатдир. Бошқа динлардаги каби уйнинг қайси бурчагига бут қўйиб олинса, ўша бурчакка қараб сиғинавериш бизнинг динимизда йўқ. Бизларга фақат Оллоҳнинг уйи бўлган Каъба тарафга юзланиб туриб ибодат қилиш буюрилди. Бу ҳолат айниқса намоз жамоат бўлиб ўқилганда яққол кўзга ташланиб туради. Жамоат билан намоз ўқилганда сафларнинг текис бўлиши динимизда алоҳида таъкидланади. "Агар сафларингиз қийшайса, Оллоҳ сизларга қарамайди", — дейдилар Расулуллоҳ ҳазратлари. Демак, биз мусулмонларнинг бир сафда туриб, Ҳақ субҳонаҳу ва таолога биргалиқда итоат қилишимиз бир-бировимиз билан иттифоқда бўлишимизни таъминлар экан.
840Loading...
14
Яна бир ҳикмат. Намозни, одатда, "Ассаламу алайқум ва роҳматуллоҳ", деб тугатамиз. Мана шу салом беҳуда берилмайди. Бизлар намозни тугатганимизда икки тарафимизда биз билан бирга намоз ўқиган биродарларимизга, намозимизга раҳбарлик килган имомимизга ҳамда намозимизда ҳозир бўлиб турган Оллоҳнинг малоикалари — фаришталарга салом берамиз. "Сизларга омонлик ва Оллоҳнинг раҳмати бўлсин", — деган дуони қиламиз. Ҳар бир намозхон айтади бу дуони. Бошқа ҳеч қайси динда кўрилмайдиган бу ҳикматнинг маъноси нимада? Бунинг маъноси — жамоат бўлиб намоз бошлаётган мусулмонлар орасида бир-бирига адовати, гина-кудурати бор кишилар бўлиши мумкин. Агар шундайлар бўлса, улар бир намознинг ичидаёқ ўнгланиб олсинлар-да, намозни "Сизга омонлик ва Оллоҳнинг раҳмати бўлсин", деб тугатсин. Бу дуони хафа бўлган киши ҳам, хафа қилган киши ҳам айтсин. Шу билан уларнинг ораларидаги адоват тугасин. Демак, дуои хайр билан тугал бўладиган икки ракат намознинг ўзиёқ ораларида ихтилоф бор одамларни бирлаштириб, бир-биримизнинг ҳақимизга дуо киладиган қилиб қўяди. Бу ҳолат фақат намоз жамоат билан ўқилганда кўрилади. Намоздайин улуғ неъматни бизларга ато қилган Парвардигоримиз бизнинг қилган ибодатларимизга муҳтож эмас. Балки ўқийдиган намозимиз Охиратдаги — Оллоҳнинг ҳузуридаги ваъда қилинган Жаннат дарвозаларининг биз учун ҳам очилишини ва Яратганнинг бошқа муко-фотларига ҳам мушарраф бўлишимизни таъминлайдиган ибодатдир. Бундан ташқари, таҳорат билан пок кийимда юришимизни, нопок йўл ва нопок сўздан қочишимизни тақозо қиладиган бу ибодат бу дунёнинг ўзида ҳам ҳаётимизнинг покиза ўтишига, демакки, Инсон бўлиб ҳаёт кечиришимизга кафолат бўладиган катта неъмат - Оллоҳимизнинг биз мусулмонларга инъом этган неъмати экан. Демак, бизлар мўъмин-мусулмон эканмиз, Оллоҳ таоло бизларга иймон-исломни насиб этган ва Ўзининг ҳидояти билан Ҳақ йўлга бошлаб қўйган экан, оз муддатли ҳаётимизни пок яшаб ўтишимиз учун Оллоҳнинг энг улуғ фарзи — Жаннатнинг калити бўлган намоз ибодатини адо қилиб ўтсак, иншооллоҳ, бу дунёда ҳам, Охиратда ҳам саодатли кишилардан бўламиз.
920Loading...
15
Исломдаги бошқа фарзлар — закот, рўза, ҳаж — Ерда фарз қилинган эди. Аммо намоз шу қадар улуғ ибодатки, пайғамбаримиз бу вазифани Осмонда олдилар. Бу ҳақда Оллоҳ таоло Қуръондаги "Исро" деган алоҳида бир сурада Ўзининг суюкли пайғамбарини мана шундай улуғ мартабага — Меърожга кўтарилишга муваффақ қилганлиги ҳақида батафсил ҳикоя қилади. Осмондаги ҳавони, муҳитни — Жаннатнинг бир четини кўрган Пайғамбар алайҳиссалом қайтиб тушгач, Ерга сиғмай қолдилар. Нафас ололмай қолдилар. Шу пайт Оллоҳдан илҳом бўлиб икки ракат нафл намозини ўқидилар. "Оллоҳу Акбар", деб намоз бошлашлари биланоқ Расулуллоҳга Меърождаги ўша ҳолат, ўша роҳат, ўша ором қайтиб келди. Пайғамбаримиз намозни битириб, салом берибоқ айтган гаплари шу бўлди: "Иннас солата меърожул мўъминин", яъни: "Албатта, намоз мўъминларнинг Меърожи экан, — дедилар. — Ҳар бир мўъмин "Оллоҳу Акбар", деб намоз бошлаши биланоқ Оллоҳ ҳузурида турган, Меърожга чиққан бўлар экан", — дедилар. Шундай қилиб, бизларга кунда беш бор Меърожга чиқиш, ҳозирги замон тили билан айтадиган бўлсак, кунда беш бор Оллоҳнинг қабулига кириш насиб этди. Намозда қай ҳолатда туришимизни, қандай Сўзларни айтишимиз-ни ҳам Оллоҳнинг Ўзи буюрди ва пайғамбаримиз томонидан бизга намознинг арконлари, намоздаги вазифалар баён қилиб берилди. Демак, ҳар бир мусулмон намоз пайтида Оллоҳнинг ҳузурида бўлар экан. Бизларнинг бошқа пайтдаги илтижоларимиз, дуоларимиз Худога, эҳтимол, етмай қолар, аммо намоз пайтида қилган дуо-илтижоларимиз Оллоҳга етиб боради. Меҳрибон парвардигоримиз нима илтижо қили-шимизни, қайси сураларни ва оятларни ўқишимизни, нима деб дуо қилишимизни Ўзи таълим берди. Пайғамбар алайҳиссалом, намоз инсоннинг оқланиб, покланиб туришига сабабдир, деганлар. Ва яна бир муборак ҳадисларида, намоз Жаннатнинг калитидир, дедилар. Ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан сўрадилар: "Киши ўз ҳовлисидан оқаётган анҳорда кунда беш бор чўмилса, шу кишида кир қоладими?" — "Йўқ", — деган жавоб бўлди. "Беш вақт намоз ўқиган одамда ҳам ҳеч қандай гуноҳ қолмайди, — дедилар жаноби пайғамбаримиз, — ҳар икки намознинг орасида қилинган саҳву хатолар намоз билан ювилиб туради". Бу ҳеч кимга, аввалги динлардаги кишиларга насиб этмаган улуғ бир бахтдир. Қарангки, ҳар бир ибодатимизга ўн ибодат савоби ёзилиши ваъда қилинди. Бу бахт биз мусулмонларгагина насиб этди. Бизларга намоз ибодатини ҳар жойда бемалол адо қилиш имконияти берилди. Бошқа динлардага ибодатларга назар ташланса, улар муайян жбйлардагина адо этиш керак бўлган ибодатлар эканлигини кўрамиз. Бизнинг муқаддас Ислом динимизда эса намозни ҳар жой ва ҳар ҳолатда адо қилишимиз буюрилди. Пайғамбаримиз муборак ҳадисларидан бирида Оллоҳ таоло бошқа ҳеч қандай бандасига ато қилмаган кўп неъматларни менга ато қилди. Улардан бири шуки, менга Ер юзини саждагоҳ қилиб қўйди, дейди. Намозни саҳродами, дала-даштдами, йўлдами ёхуд чўлдами, уйдами ё масжиддами — вақти келиб қолганда ўқийверасиз. Намозни тарк қилишни ҳеч қандай ҳолатда узри йўқлиги ҳам алоҳида таъкидланди. Яъни, Оллоҳ таолога иймон келтирган инсон беҳуш эмас экан, ақли расо ва уйғоқ экан, намоз вақти бўлганда бу ибодатни бажариш фарз бўлди. Ҳатто китобларда: агар киши касаллиги туфайли тик туриб намоз ўқишга қодир бўлмаса, ўтириб ўқисин; ўтириб ўқишга ҳам кучи етмас бўлса, ётган жойида ёнбошлаб ўқисин — бу фарздир, дейилган. Яъни, бошни қимирлатиш билан, ишора билан намознинг рукуъ, саж-даларини адо қилиши мумкин. Бошни қимирлатишга ҳам ҳоли етмайдиган инсонгина намоз ўқишдан вақтинчалик — аҳволи яхшиланиб қолгунча озод этилади. Намоз ўқиётган мусулмоннинг суратини тасаввур қилинг-а?! Оллоҳ таоло инсонни яратар экан, у (инсон) ожиз бир ҳолатда дунёга келади. Секин-аста эмаклаб юрадиган, кейинроқ қадди расо бўлиб, Оллоҳ яратган бошқа барча жонзотлардан фарқли ўлароқ, тик юрадиган бўлди. Бу фақат инсонга насиб этган катта бахтдир. Мана шундай ҳолатда инсон Яратувчисини эслаб, У
730Loading...
16
пайғамбаримизни Арши аълога намоз аталмиш буюк бир вазифани бериш учун чорлаган эди. Буни қарангки, Оллоҳ таоло Ўзининг пайғамбарини ҳузурига чорлар экан, Расулуллоҳнинг суврати гўзал, вужуди доимо пок юришига қарамай, вужудининг ичини ҳам ювиб, тозалаб олиб чиқишни Жаброил алайҳиссаломга буюрди. Шунинг учун Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳнинг кўксини ёриб ювгач, у жойга Илму Ҳикматни ва Иймрнни жойлаб, шундан сўнггина Арши аълога олиб чиқиб кетдилар. Бизлар намоз ўқиш учун тоза кийимлар кийиб, таҳорат оламиз. Тоза жойда туриб, покиза ҳолатда Оллоҳимизга ибодат қиламиз. Оллоҳ таоло ҳузурига — Осмонга — Арши аълога чиқиш учун эса инсоннинг ичлари ҳам ювилган бўлиши шарт эканки, бундай саодат инсоният орасида фақат ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга — бизларнинг пайғамбаримизга насиб этди. Пайғамбаримиз етти қават Осмонни Жаброил алайҳиссаломнинг ҳамроҳлигида босиб ўтдилар ва унинг ҳар бир қаватида ўзидан аввал ўтган пайғамбарлар билан учрашдилар. Осмоннинг энг қуйи — биринчи қаватида ҳазрати пайғамбаримиз Инсониятнинг Отаси — Одам алайҳиссаломга йўлиқдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам у Зотнинг ўнг тарафларида ҳам, сўл тарафларида ҳам тумонат одамнинг қораларини кўрдилар. Одам алайҳиссалом ўнг тарафларига қараб кулар, чап тарафларига қараб эса, йиғлар эдилар. Бунинг боисини пайғамбаримиз ҳамроҳи — Жаброил алайҳиссаломдан сўрадилар. Ҳазрати Жаброил: "Одамнинг ўнг тарафида турган инсонлар — Оллоҳнинг раҳматига сазовор бўлган кишилардир. Одам уларнинг ҳолларидан хурсанд бўлиб куляптилар. Сўл тарафидагилар эса динсиз ўтган бахтсиз кимсалар, Оллоҳнинг ғазабига учраган кимсалардир. Ана уларнинг аҳволларини кўриб Одам алайҳиссалом ота сифатида йиғлаяптилар", — деди. Пайғамбаримиз Осмоннинг кейинги қаватларида Идрис, Мусо, Ийсо ва Иброҳим пайғамбарлар билан учрашиб, саломлашиб ўтдилар ва ниҳоят Етгинчи Осмонга—Арши аълога, Оллоҳнинг Курсисининг олдига етиб бордилар ва у Зотга Ҳақ Субҳонаҳу ва таоло билан, Яратган Парвардигорнинг Ўзи билан бевоста ҳамсуҳбат бўлиш насиб этди. Мана шу жойда — Еттинчи Осмонда пайғамбар алайҳиссаломга кунда эллик бор намоз ўқиш фарз қилинди. Пайғамбаримиз бу буйруқни жуда хурсандлик билан қабул қилиб изига қайтаётганларида, биродарлари ҳазрати Мусо алайҳиссалом томонидан: "Сизга ва умматларингизга қандай вазифа бўлди?" — деган савол берилди. "Эллик вақт намоз ўқиш вазифаси бўлди",.— жавоб берди пайғамбаримиз. Шунда Мусо алайҳиссалом: "Сизнинг умматларингиз бунга тоқат қила олмайдилар. Бундай иш менинг бошимга тушган. Менинг умматларим ҳам тоқат қилолмаганлар. Улар гуноҳкор бўлиб қолмасинлар. Оллоҳга ёлборинг, зора камайтирса", — дедилар. Шундан сўнг Пайғамбаримиз Оллоҳдан бир қунда ўқиладиган намозлар микдорини камайтиришни ёлбориб сўрадилар. Охир-оқибат, Оллоҳ таоло 5 вақт намоз фарз, ҳар бир намозга 10 вақт намознинг савобини бераман — 50 вақт бўлади, бу сўзим ўзгармайди, дейди. Ва ўша соатда Оллоҳ таоло ҳазрати Расулуллоҳни меҳмон қилиб, бошқа пайғамбарларга насиб этмаган бир ҳолатга гувоҳ қилиб қўиди. Яъни, Жаннатнинг бир четини кўрсатди. Жаннатнинг четида "Сидрат ул-мунтаҳо" деган дарахт бор, дейдилар. Бу бизнинг тафсиримизда "энг четдаги нилуфар" деб келтирилган (луғавий маъноси шундай). Бу дарахт оддий инсоннинг тасаввурига сиғмайдиган даражада гўзал дарахт экан. Оллоҳ таоло Ўзининг Қуръонида бизга хабар берадики, бу дарахт Жаннатнинг ёқасидаги Оллоҳдан бошқа ҳеч кимга маълум эмас экан. Ҳазрати Расулуллоҳга шу дарахт олдигача етиш насиб этди. Дарахтни фаришталар ўраб турар, бу жойдаги Файзи Илоҳий мислсиз эди. Жаннатнинг инжу марваридлар билан тўла эканлиги-ни, тупроғи мушку анбар эканлигини кўрдим, дейдилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам. Шундай қилиб, Жаннатнинг бир четини кўрганларидан кейин Пайғамбар алайҳиссалом Оллоҳга шуқурлар қилиб, Унинг амри билан Ерга бир Улуғ вазифани олиб қайтдилар.
810Loading...
17
— Муҳтарам устоз, намоз ибодатининг қандай ибодат эканлигини, дини Исломда унинг ўрни қай даражада эканлигини, афсуски, замондошларимизнинг ҳаммасиҳам тўла англаб етолмайдилар. Қолаверса, аввалги суҳбатларингизда калимаи шаҳодатни, калимаи тоййибани ўргандик. Энди навбат, менимча, намоз ибодати ҳакидаги суҳбатга етди... — Тўғри, Ўктамбек, "Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ" калимаси юзасидан бўлган суҳбатимиздан сўнг бугунги суҳбатимизни намоз ибодатига бағишласак, пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг дини Исломнинг беш асосий рукнини санашдаги тартибига риоя қилган бўламиз. Зеро, ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам "Буниял Исламу ала хомсин..." деб бошланадиган ҳадисларида: "Ислом беш нарса устига қурилди. Шулардан аввали — "Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ" калимаси, иккинчи намоз, давомида закот, рўза ва ҳаждир. Мана шу беш нарса устида Ислом бино бўлди", деб хабар берганлар. Намоз динимиздаги фарз бўлган амаллардан биридир. Оллоҳ Қуръони Каримда: "Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва руку қилгувчилар билан бирга руку қилинг", — деб марҳамат қилади. Қуръони Каримнинг бошқа юзлаб оятларида ҳам Парвардигоримиз мўъминларга намоз ўқинглар, деган фармонни беради. Демак, динимизда намознинг ўрни энг юқори мавқеда экан, унинг қандай ибодат эканлигини билиб олишимиз — бу ибодатга астойдилроқ киришишимизга ва оқибатда Оллоҳ биздан рози бўлишига сабаб бўлади, иншооллоҳ. Қуръонга кўра намоз инсоннинг инсон бўлиб яшашига сабаб бўладиган ибодатдир. Оллоҳ таоло яна бир ояти каримада: "(Эй Муҳаммад), сиз ўзингизга ваҳий қилинган Китоб — Қуръондан бўлган (оятлар)ни тиловат қилинг ва намозини тўкис адо қилинг! Албатта намоз бузуқлик ва ёмонлиқдан тўсур. Аниқки, Оллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир. Оллоҳ қилаётган ишларингизни билиб турур". (Анкабут, 45-оят.) Яъни, намоз ўқиган инсоннинг Оллоҳ рози бўладиган ҳаёт кечиришини намоз кафолатлайди, деб Оллоҳ таоло ваъда беради бизга. — Чин инсоний ҳаёт кечиришимизни кафолатлайдиган мана шу ибодат биз мўъминмусулмонларга қай тарзда фарз бўлди?Мана шухусусда батафсил айтиб берсангиз. — Бажонидил. Бу ҳақда ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп ҳадисларида бизларга хабар берганлар. Жумладан, Саҳиҳул Бухорийда, Анас бин Молик розияллоҳу анҳудан бу ҳақда бир ҳадис келадики, унинг мазмуни шундай. Анас бин Молик розияллоҳу анҳу айта-дилар: "Улуғ саҳобалардин Абу Зарри Ғифорий розияллоҳу анҳу бизларга ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳикоя қилиб, айтиб бергандиларки, пайғамбаримиз шундай деган эканлар: "Бир кун Маккадаги уйда, тун ярмида шифт ёрилиб, ўша ёриқдан ҳазрати Жаброил алайҳиссалом тушиб келдилар. Ва тўғри олдимга келиб, кўкрагимни ёрдилар. Унинг ичини Замзам суви билан ювдидар. Кейин бир тилло жомдан Илм ва Ҳикматни, Иймонни очиқ кўксимга қуйдилар. Сўнгра, гўё ҳеч нарса бўлмагандек, кўкрагим битди. Шундан сўнг, Оллоҳнинг амри билан Жаброил алайҳиссаломнинг қанотида осмонга кўтарилдик". Эътибор беринг: бизларга намоз фарз бўлиши учун, мўъмин-мусулмоннинг энг олий вазифаси бўлган бу ибодатни Оллоҳ таоло Ўзининг пайғамбарига ва унинг умматлари бўлган сиз ва бизга буюриш учун шу буйруқни Ерда эмас — осмонда буюриш учун фаришта юборган эканки, бу фаришта Оллоҳнинг буйруғи билан пайғамбаримизни Меърожга олиб чиқиб кетдилар. Меърож Ислом тарихида буюк воқеадир. Оллоҳ таолонинг пайғамбарлари ичида Унинг Ўзи билан бевосита ер юзида гаплашган бир пайғамбар, яъни фаришта Жаброилнинг воситасисиз гаплашган пайғамбар ҳазрати Мусо алайҳиссалом эдилар. У зот Инсоният тарихида, "Калимуллоҳ" деган унвон билан қолганлар. "Калимуллоҳ" — "Оллоҳ билан сўзлашган" деганидир. Яратган Парвардигоримиз — Ҳақ субҳонаҳу ва таоло билан Арши аълода гаплашган биргина пайғамбар борки, у бизнинг пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Оллоҳ таоло 𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
770Loading...
18
Media files
950Loading...
19
Media files
1020Loading...
20
Media files
960Loading...
21
😉😉
940Loading...
22
𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
860Loading...
23
💥БУГУН 12➖ИЮН. МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК ДИНДОШИМ! 🌷🍃🌷 🌤 Муродбахш чоршанба тонги муборак мехрибоним! Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..  Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!! Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин! ✅Фойдали каналга обуна бўлинг!    👇👇👇 @Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар 𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
950Loading...
24
Media files
980Loading...
25
83-қисм Шу пайт уларнинг гапини йўлакда туриб эшитган Лайло опасига бақирди: — Опа, дадам уйга кетибди. Бу гапни эшитиб Камолнинг кўзларида даҳшат акс этди. Сўнг, беихтиёр бақирди: — Лайло, унақа дема... — Нима? — Муниса қотиб қолди. — Нимани яширмоқчи бўляпсан? Айт! Поччанг келмадими? Қўлга тушдими? — Опа, нимани биласиз? — Камол ҳаяжон билан сўради. — Кўп нарса... Фақат... Қайси рост, қайси ёлғон шуни билмайман. Айт, Камол! Менга ҳақиқатни айт. Шу пайтгача юрагим қонга тўлди. — Опа, у ёқда бизга ҳам осон бўлгани йўқ... — умуман гапиргиси келмасди Камолнинг. — Поччам... — Қаерда? Қаерда осон бўлмади? Шошма... — беҳаловат бўлди Муниса. — Ҳозир жиянларинг келади. Уларнинг эшитишини истамайман. У ўрнидан туриб ошхонага мўралади: — Малика, тез кел қизим. Синглинг билан дўконга чиқиб кел. Тоғангнинг шоколад егиси келибди. Ўзингга, синглингга, тоғангга олиб кел. У қизларини кўчага чиқариб юборгач, Камолнинг ёнига қайта чўкди: — Мен ҳар қандай гапни эшитишга тайёрман. Гапир... — Нимани айтаман? Ҳалиги... — Сизлар ўша куни шошиб чиқиб кетгансиз. Чунки “станок”ни ўчиришга ҳам улгурмагансиз. Кейин... — Биз ўзимиз чиқиб кетмадик. Бирдан ишлаётган хонамизга иккита эркак бостириб келди. “Ҳид олишган!” дея поччамни нуқиб ташқарига судради. Иккинчиси мени эшик томон итарди. Мен ҳеч нарсага тушунмадим. “Камолнинг бу ишга алоқаси йўқ, қолсин!” дея бақирди поччам. “У бизга керак бўлади”, деди унга жавобан ҳалиги эркаклардан бири. Югургилаб тушарканмиз, поччам яна қаршилик қилди: — Бу йигит қолсин. У биздан эмас. — Биламан, ҳозир ҳар дақиқа ғанимат. Қолдирсак бўлмайди. Бизни кўрди, — мени ҳам судради бошқаси. Шу билан поччамнинг машинасида анча йўл босдик. Бу орада поччам сизга телефон қилмоқчи бўлди. — Тинглаётган бўлишлари мумкин, ўчир! — дея поччамга қўшиб, менинг ҳам телефонимни олиб қўйди. Кейин йўлимизни бир машина тўсди. Поччамнинг машинасини йўлда қолдириб, унга ўтдик. Унда тўрт соатми, беш соат юрдик. Мен ҳеч нарсага тушунмас, сўрашга ҳам қўрқардим. Қанча йўл юрдик, қаерга келдик, билмасдим. Бир чекка қишлоқда тўхтадик. Мени бир хонага ўтқизиб, поччамни олиб кетишди. Бир одам пойлоқчидек ёнимдан жилмади. Овқатландик. Уни ҳам саволга тутишга қўрқардим. Лекин кўнглим аллақандай қўрқинчли воқеа бўлишини сезаётгандек эди. Эртасига яна машинада беш-олти соат йўл юриб, тоғли жойга келдик. Бу ер қаер, қандай жой буни билмасдим. Тоғли қишлоқ кичкинагина бўлиб, жуда ичкарида эди. Бу ерда ҳамма анча эркин бўлиб қолди. Поччам билан бирга ўтириб, бир хонада ухладик. Сездим, поччам менга нималарнидир айтишни истар, лекин кириб-чиқиб юрган кишилардан ҳайиқарди. Ўзи ҳам қандайдир бесаранжом, назардимда хаёли фақат уйда эди. — Атрофга қараб қаерга борганингни билмадингми? — Опа, қаёқдан биламан... — Гап-сўзларидан ҳам... — Улар машинада умуман гаплашишмасди. Жим кетишарди. Менинг ёнимда атай гапиришмасди. Бир ҳафтача яшадик. “Уйдагилар хавотирда бўлишса керак”, дедим мен поччамга. Поччам кўзларини олиб қочди. Сўнг “Камол, сабр қилиб тур. Атроф тинчисин, борамиз”, деди. “Атроф тинч-ку. Булар кимлар ўзи?” дедим сабрим тугаб. “Мен бир иш бошлагандим. Охирига етмади. Милициялар пайқаб қолишибди. Агар булар олиб қочишмаганида қўлга тушардим”, деди поччам. “Жиноят қилмаган бўлсангиз, нега қочасиз?” дедим. Ўтган кунлар ичида нималарнидир англагандек эдим. “Жиноят қилганим йўқ. Аллоҳ розилиги учун қилдим”, деди поччам. Кейин улар менга асирга қарагандек қарай бошлашди. Кундан кун уларнинг юзидаги хавотир кучаярди. Баъзан қўлида совуқ қурол кўриб, баттар тахликага тушиб қолардим. “Қочсамми?” дедим. Аммо буни билишса аямай отиб ташлашлари аниқ эди. Бир ойлар ўтганидан кейин поччам паришон бўлиб қолди. Бир куни келиб, “Мени ҳукумат жиноятчи деб топибди. Чегара орқали ҳам қочиб кетолмайман. Суратларим берилган ҳамма жойга. Ушлашлари аниқ. Агар қўлга тушишим аниқ бўлиб қолса, булар мени ўлдиради. Давоми бор
1010Loading...
26
82-қисм — Нима? — Мунисанинг миясига қон тепди. — Қизиқ, шу янгам ҳам. Биз қатағон даврида яшаётганимиз йўқ-ку! Нега бунча ваҳима қилади? Мана, биз — оиласи тинч юрибмиз-ку! — Акангиз ҳам индамади. “Йўқол”, деди. — Сиқилманг, ойи. Биз ҳозир борамиз. Невараларингизни кийинтирай. Ўз уйларига боришни эшитган Малика ҳам, Лайло ҳам жуда хурсанд бўлди. Уларнинг хаёлида дадаси қайтгани учун боришаётгандек эди. Муниса эса уларнинг уйга боргач қай ҳолга тушишини ўйлаб, бошига оғриқ кирди. — Майли, ойи, биз кетдик. Жавлонга кетганимизни айтиб, “хайр” деб қўйинг, — у энди қўл чўзган ҳам эдики, эшикнинг ўзи очилди. Остонада турган, озиб кўзлари киртайган, қорайиб кетган укасини кўриб Муниса бақириб юборди: — Камо-о-ол! Ойи, Камол келди! Мунисадан олдин Камолнинг мижжалари намланди. Ўзини опасининг бағрига отаркан, бир гапни тинмай такрорларди: — Худога шукр, уйга келдим. — Камол келди, Камол келди, — Мунисанинг ҳам тили бошқа сўзга айланмасди. — Болам! — онасининг соғинч, дард, титроқ аралаш чиққан овози опа-уканинг эътиборини тортди. Меҳмонхона эшиги олдида турган онаси худди остонада михлангандек эди. Қўллари ўғли томон талпинар, оёғи эса жойидан жилмасди. Шу ҳолатида у чўккалаб қолди: — Камолим! — Ойи? — Камолдан олдин Муниса онаси ёнига югурди. “Онажоним! Дардларни кўз юммай симирган дили порам! Наҳот, дийдор сизни йиқитди. Наҳот, шунча ғам юки турган елкаларингизга севинч оғирлик қилди. Рост, баъзан биз қувонч олдида ҳам довдираб, ожиз бўлиб қоламиз. Онам шу кўйга тушди. Қадам босишга ҳам куч топа олмади...” — Қаерларда юрибсан болажоним? — онаизор дилбандини бағридан қўйгиси келмасди. Муниса уйига кетишни ҳам унутди. Меҳмонхонага дарров жой солиб, Камолнинг ёнига чўкди: — Қаерда эдинглар? Поччанг қани? — Сал ўзимга келиб олай. Уйга келганимга ҳалиям ишонмайман, — йиғламсираб деди укаси. — Нафасини ростлаб олсин, — ўғлининг юзидан кўз узмай деди онаси ҳам. — Озиб кетибсан болам. Чой олиб келсанг-чи, Муниса? — Малика, чой қўй қизим, дастурхон олиб кел, — Мунисанинг ҳам укаси ёнидан жилгиси келмасди. — Лайло сенам опангга ёрдамлаш. Болалари чиқиб кетгач, у пичирлади: — Болалар чиқиб кетганида гапир. Поччанг келмадими? — Опа, кейинроқ ўзим тушунтириб айтиб берай, хўп, — Камол оғир хўрсиниб, ниманидир яширмоқчи бўлаётганини сездириб қўйди. — Сен бизнинг не кунларни бошимиздан кечирганимизни билмайсан. Ўтган уч-тўрт ой нақ дўзахнинг ўзи эди. Хабар бериб қўйсаларинг бўларди-ку! Гапир, ё... поччанг уйга кетдими?
890Loading...
27
81-қисм — Ойи, нега уйга кетдингиз? Дадам келибдими? — унга пешвоз чиқди Лайло. Мунисанинг кўкси ўйилгандек бўлди. Ўзини хурсанд кўрсатишга уриниб гапни бурди: — Эртага ёмғир ёғаркан, қизим. Иссиқ кийимларимизни олиб келдим. Сенга соябон олиб берайми? Боғчага соябон кўтариб борасанми? Лайлонинг чақноқ кўзларига эса бирдан мунг чўкди. Миттигина вужуд ҳамма нарсани англагандек, сўзсиз нари кетди. Бу Мунисани яна чўктирди. “Бечора болам. Дадасини шунчалар соғиндики... Дадаси наҳот сиз болаларингизни соғинмадингиз? Наҳот уларнинг кулиши, эркаликлари, гап-сўзлари кўз олдингизга келмаяпти? Менга “қизларимни ҳеч қачон йиғлатмайман, меҳрга зор қилмайман”, деб сўз бергандингиз. Қани, ўша ваъда? Қани?” Унинг миясини ҳар хил фикрлар пармалай бошлади. Ўзини, болаларини, қайнонасини овута оладиган нимадир топгиси келди. Ҳалиям, онаси дардини билдирмайди. Азоб кўравериб, дийдаси қотиб кетганмикан, ё? “Мен онам каби бардошли бўлишим керак. Ҳаммани суяб, куч беришим лозим...” Муниса шуларни ўйлаб кечаси ҳам ухлай олмади. Қаёқдан ҳам келсин, ахир Лайло овқат ҳам емади. У онаси уйига кетганида “дадам келган”, деб ўйлаб ўзини ишонтириб қўйган экан. Ким билсин, қандай интиқлик билан кутиб ўтирган. Кейин эса, маюс тортиб қолди, овқатланмади. Малика эса ҳеч нарсани сездирмайди. “Наҳот, болаларим шунчалар тез улғайиб қолди. Улар болаликнинг чексиз қувончи, завқини ҳали тўлиқ тотиб улгурмаганди-ку! Дадаси, тезроқ келинг, тезроқ!” У қачон ухлаганини ҳам билмади. Туш кўрибди. Уйда ўтирганмиш. Кутилмаганда қаттиқ шамол туриб, дераза томондан сув тошқини кела бошлабди. “Бунча сув қаердан келяпти, денгиз, дарё яқинида яшамаймиз-ку!” қўрқув билан бирга ҳайратга ҳам тушармиш Муниса. Шу пайт эшик олдида эри пайдо бўлиб, унга маюс тикилибди. “Дадаси келдингизми?” дермиш у қувончдан тўфонга ҳам эътибор қилмай. Эри эса бир сўз демай, Мунисанинг оёқ кийимини олибди-ю, чиқиб кетибди. “Қаёққа? Мен нима қиламан? Нима кияман? Ташқарига қандай чиқаман?” дея жон ҳолатда бақириб уйғонди у. Терга ботиб кетибди. — Хайрли бўлсин, — деди ўзига-ўзи пичирлаб. — Туш кўрдингми, дейман. Сув ичиб юбор, — деди онаси бош кўтариб. — Ухламадингизми? — Уйқу келармиди? — “уҳ” тортиб яна ёнбошлади онаси. “Онагинам... На дардингизни ёрасиз, на дийдиё қиласиз. Шунча сабрни қаердан оласиз?” * * * — Ўша тикув корхонангга борақол, яна. Маоши кам бўлса нима бўлибди? Йўқдан кўра, яхшида, — Мунисанинг хориб кириб келганини кўрган онаси ачиниш билан деди. — Бир ҳафтадан буён кўча санғийсан. Ким ҳам ўз ишини бергиси келади. — Топаман, ойи. “Узанган қўл қуруқ қолмайди”, дейишади-ку! Нима гаплар? — Қайнонанг телефон қилди. Невараларини соғинганми? Келинг, десам унамади. — Ҳозир ўзим гаплашаман, — Муниса тўғри телефон турган хонага кирди. — Ойи, ассалому алайкум! — Муниса... — қайнонаси шундай деди-ю, гапира олмай қолди. Йиғлаётгани сезилди. — Тинчликми, ойи? Бирор хабар келдими? — Овсинингиз икки боласини ташлаб кетворди. “Жиноятчининг уйида яшамайман”, деди. Касри унга ҳам урармиш... 𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
900Loading...
28
Media files
850Loading...
29
Бисмиллахир Рохманир Рохийм. Ассаламу алейкум ва РАХМАТУЛЛОХИ ва баракатух 18 минг оламни яратган Аллох Субхана Таъолога бехисоб хамду саънолар бўлсин. Икки олам сарвари Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо Саллоллоху Алайхи ва Салламга дуруду саломлар ёғилсин. Карами кенг Парвардигор  хонадонимизга файзу баракот олиб кирсин. Қалбларимизни иймон билан тўлдирсин. Хамиша Аллохнинг зикрида, шукрида юришликга, хар куни бир инсонга яхшилик кила олишликга қодир қилиб қўйсин. Фарзандларимизни бир-бирларига мехр окибатли, ақли заковатда тенгсиз, тақволи, намозли килсин. Якинларимизни биз учун соғ саломат асрасин. Умрларини зиёда, мартабаларини улуғ, танларини соғ қилсин. Ўзи берган азиз неъмат-оиламизни ўз панохида тутсин. Махшар кунида 124 минг пайгамбарларини барчамизга шафоатчи қилсин. Бокий дунеда Набий Расуллоллох хазратларининг қўшнилари қаторида бўлишлигимизни Инша Аллох ўзи насиби  рўз айласин. АМИЙН
1005Loading...
30
Media files
980Loading...
31
𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
962Loading...
32
𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
840Loading...
33
Media files
870Loading...
34
Media files
950Loading...
35
Media files
990Loading...
36
𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
1160Loading...
37
Hayrli tun 😴😴 𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
1070Loading...
38
❗ Diqqat savol Nimani ishlatishdan oldin, sindirish kerak? Javobingizni izohda yozib qoldiring. 👇👇
1211Loading...
39
Media files
1160Loading...
40
𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
1040Loading...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
Показати все...
00:10
Відео недоступнеДивитись в Telegram
𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
Показати все...
9.34 KB
00:58
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бир амал борки, умр бўйи йиққан савобли амалларингизни ювиб ташлар экан. У қандай амал?
Показати все...
2.77 MB
00:57
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Kim onasini ko‘zlaridan o‘pgan 😘😘😘 𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
Показати все...
5.68 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
Показати все...
ВИЖДОН АЗОБИ (Ҳаётий воқеа) Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди: “Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди. Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди. Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди. Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим. Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим». Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?” Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.
Показати все...
00:13
Відео недоступнеДивитись в Telegram
К Е Ч И Р И Н Г !!! Қурбон ҳайити кириб келишига бир неча кун қолгандан бошлаб, кечирим сўрамоқ ва миннатдорман дейишни лозим деб топдим. Шунинг учун мен сиздан кечирим сўрайман ва борингизга шукур дейман, орамизда билиб-билмай хатоликлар ўтган бўлса, мен кечирдим, имкони бўлса, сиз ҳам кечириб қўйинг. 𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
Показати все...
1.40 MB
سْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Соллаллоҳу алайка йаа Росулуллоҳ!   МУФАССАЛ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 12.06.24й. 06 Зулҳижжа 1445й.  Чоршанба.Тошкент вақти билан ТАҲАЖЖУД(1/3)* 00: 42 БОМДОД        3:04 Саҳарлик тугаши Масжидда      4:00                       Қуёш                 4:49 ИШРОҚ **        5:04 ЗУҲО*                10: 00 (охирги вақти) 11:28 Пешин               12:28 (Масжидда)     13:00 АСР***               17:38 ШОМ                  19:59 Ифторлик АВВОБИН  5*    20:14 ХУФТОН               21:40 Тун ярми(1/2)****23:31 Масжидга кирганида: 1.ТАҲИЯТУЛ МАСЖИД 2. ШУКРИ ВУДУ Намоз ўқиш мумкин эмас вақтлар: ❌04:49- 05:04🌅 ❌12:13- 12:28🌇 ❌19:44- 19:59🌄(ўша кунги Аср мумкин) * Афзал вақти кўрсатилган ундан аввал ҳам ўқиш жоиз. **«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса,сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса,кейин икки ракат намозк ўқиса,унинг учун ҳаж ва умранинг ажридекк бўлур.Тўлиқ,тўлиқ, тўлиқ», дейилган.(Термизий) *** Асрдан кейин нафл намоз ўқиш макруҳ **** Тун ярмидан кейин хуфтон фарзини ўқиш макруҳ 5*. Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган. Манба: "Тақвим" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси Дин ишлари бўйича қўмита 2022 йил 8 июл, 04-07/5731 хулосаси. "Муфассал намоз" китоби Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. нашр лицензия АI 🌹🌹🌹
Показати все...
00:07
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌸✨Тонглар отаверар, кунлар ботаверар, 🌹Оқшомлар чўкар-у, умр ўтаверар... 🌟🔥Мана бугуннинг саҳифаси ҳам ёпилиш арафасида. Келинг азизим, бугунимизни шундай чиройли кузатайлик-ки, эртанги тонг бизни орзиқиб кутсин! 💐🕊Энг бахтли онларни, қувончли хушхабарларни, илоҳий мўъжизаларни эртамиз бизга тайёрлаб турсин!..🤲 🌟🌷Оқшому тунларингиз йилларга татигулик  шукуҳли кечсин!..... 🌹🌹🌹 𝗝𝗮𝗻𝗻𝗮𝘁 𝘀𝗮𝗿𝗶_𝗲𝗹𝘁𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶 𝘆𝗼𝗹 ✨Yaqinlarizga ham ulashing✨ 🄼*🅄*🄸*🅉*🅉*🄰 🕋Kabatullohda koʻrishaylik🕋 🕌@Muuizzaam🕌
Показати все...
2.54 MB

👍 1