cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ΞM๖ۣۜU๖ۣۜi๖ۣۜZ๖ۣۜZ๖ۣۜAΞ

❤️ 𝑄𝑎𝑙𝑏𝑖𝑚𝑖𝑧𝑑𝑎𝑛 𝑐ℎ𝑖𝑞𝑞𝑎𝑛 𝑠𝑜'𝑧𝑙𝑎𝑟, 𝑞𝑎𝑙𝑏𝑖𝑛𝑔𝑖𝑧𝑔𝑎 𝑦𝑒𝑡𝑖𝑏 𝑏𝑜𝑟𝑎𝑑𝑖... 𝐼𝑠𝑙𝑜𝑚𝑖𝑦 𝑓𝑜𝑡𝑜 𝑠𝑡𝑎𝑡𝑢𝑠𝑙𝑎𝑟 𝑉𝑖𝑑𝑒𝑜𝑟𝑜𝑙𝑖𝑘𝑙𝑎𝑟 𝐺𝑜'𝑧𝑎𝑙 𝑛𝑎𝑠ℎ𝑖𝑑𝑎𝑙𝑎𝑟 𝑂𝑦𝑎𝑡 𝑣𝑎 ℎ𝑎𝑑𝑖𝑠𝑙𝑎𝑟

Більше
Рекламні дописи
1 033
Підписники
-324 години
-137 днів
-5830 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

— Нимани кўрмай қолади? — фикрини ҳам жамлай олмай қолди Ўлмас. — Ойим... мени кўрмай қолади. Уйга кирсам, кўрмай қолади. Осмонда учиб юрган бўлса, мени кўриб, қайтиб келадими дейман-да! Шунинг учун шу ерда ўтираман. Ҳар куни мени кўрмагунча, қайтиб келмагунча ўтиравераман... Осмонда бўлса кўради-ку! Ўлмас “дод” солиб юборай деди. Бўғзига тиқилган аччиқ алланима ҳайқириқни тутиб қолмаганида бақириши аниқ эди. У ўғлини маҳкам бағрига босди. Жавоб қайтаришга тили айланмасди. Аммо ичида Худога нидо қиларди: “Эй Худойим, мен отасиз ўсишни ҳеч кимга тиламасдим. Ўзим бунинг жабрини тортгандим. Онасиз қолиш ундан минг чандон оғриқли экан. Нима учун менинг қисматимдан оғирроғини болаларимга раво кўрдинг? Менинг етим ўсганлигим етмасмиди сенга? Болаларимга етган озорни кўтаришга кучим етмайди! Ўзинг Покизани олдинг, энди болаларимга ҳам, менга ҳам ўзинг сабр бер!” Уч ой ўтиб, бу қийноқларга Барчиннинг ортиқ тоқати қолмади. Ўлмасни қистовга ола бошлади: — Бу пешана. Покизанинг умри шунча экан. Энди бошингни иккита қилиш... — Керакмас, ая... — эшитишни ҳам истамади Ўлмас. — Ўзинг учун бўлмаса ҳам болаларинг учун уйланишинг керак... — Айнан болаларим учун уйланмайман, ая! — аччиғи чиқиб деди Ўлмас. — Болаларингга она керак... — Керак эмас! Ўгай... — Ўлмас гапининг давомини ичига ютди. “Ўгайликни ўзим кўрганман, сиз эрга текканингизда...” дея олмади. Барчин ҳам унинг нима демоқчилигини уққандек жим бўлди... 23 2008 йил. Ёз. Ғаллаорол   Дилором ва Малика қишда бир муддат тин олгандек туюлса-да, зимдан Алишерга қиз суриштириб юришарди. Баҳорни-ку, очиқча кузатув билан ўтказишди. Энди эса қаттиқ бел боғлашган. Бирга бўлиб қолишгандан пичир-пичирга тушишади. Бир қарашда улар қайнопа-келинга эмас, кўпроқ дугоналарни эслатарди. Тағин шогирд қизлар бўлмаган пайтларда Мадинани зерикмасин деб унинг тикув хонасига кириб гурунглашишади. Уларни кўриб Мадина пичинг қилади: — Эсиз, катта онам ҳаёт бўлганларида сўраб олардим. “Шу келинингиз билан қизингиз аввалдан иноқмиди ё қариб қолишдимикан?” деб. — Ким қарибди? Менми? — дарров гапни илиб кетади Малика аммаси. — Мана бу укангга битта кал чўри топай, деб қаригандирман-да! — “Кал чўри” деманг, аммаси, — норози бўлади Дилором. — Ўзи шундоқ ҳам ҳеч ким қизини бермаяпти. Ҳайронман, уйлантиришни хаёлимга ҳам келтирмаган пайтларим аёлларнинг ўзи қизи борлигини шипшитарди. Энди мавриди келганда, ўзларидан қочиришяпти. Агар битта яхшигина қиз топиб, рози қилганимда “келин” эмас, “қизим” дердим.
Показати все...
Муаллиф: Наргиза Усанбоева 49-қисм Давоми Ҳечқиси йўқ, одамлар ўғилли бўлса, дўпписини осмонга отади. Эрига ўғил ҳадя қила олмай юрган аёллар қанча? У бўлса ўғил туққанидан хафа бўлади. “Сиздан бўлди!” деб аразлаб олса ҳам керак. “Олинг, ўғлингизга ўзингиз қаранг”, деб жаҳл қилиши ҳам бор. Майли, ҳаммасига чидайди. Қанча араз қилса кўтаради, қанча жаҳл қилса сабр қилади. Фақат... фақат шифокорнинг гаплари ёлғон бўлиб чиқса бўлгани... Ёлғон! Покиза тирик! Шифокорлар бошқани айтишди. У ўлмайди! Қанақа қилиб ўлади, ахир? Анув уч қоракўзни, бир бор эмишга ҳам улгурмаган гўдакни қандай ташлаб кетади? Кўзи қиймайди унинг. Болаларини ташлаб кетишга юраги чидамайди. Ҳа, юраги... Ўзи юраги касал. Болаларининг онасиз яшашини юраги кўтармайди! Покиза ўлмаган...” — Покиза ўлмаган, — лаблари ҳам шивирлади Ўлмаснинг. Ўзининг овози билан бирга ташқи оламни ҳам эшита бошлади. — Сенинг ўрнингга мен ўлсам бўлмасмиди, болам... “Бу аямми, қайнонамми?” — Сабрли бўлинг, хола. Бориб яқинларингизга ҳам хабар берингизлар. — Ким ўлибди? — Юраги касал экан. Шунда ҳам туғибди-да... “Булар ким? Ҳамма эшитибди. Покизанинг вафотини ҳамма билибди. Демак, чин. Покиза, наҳот ташлаб кетдинг? Тўрт бола билан мени ташлаб кетдингми? Балки мен туш кўраётгандирман? Ҳа, бу туш!..” Ўлмас ўтган сўнгги ойни ростдан ҳам туш кўраётгандек ўтказди. Покизадан айрилиши, тўрт боласининг етимга айлангани, онасининг туну кун йиғлашини худди уйғонса ўтиб кетадигандек қабул қилди. Баъзида чуқур ўйлаб, даҳшатга тушиши рост. Лекин бунга кўпам журъат этавермасди. Ўзини ишга, рўзғорга, аёлининг маъракалари ташвишига уриб, овунишга уринарди. Жудоликка ва болаларининг кўзига тик қарамасликка ҳаракат қиларди. Бироқ ҳақиқатдан қачонгача бекина оласан? У ҳам қочгани сари бирма бир рўбарў кела бошлади. Энг аввал қавми-қариндош кетгач, уй ҳувиллаб қолгандек бўлди. Кейин чақалоқнинг ҳар бир “инга”си унга энди Покиза йўқлигини, гўдакнинг онасизлигини эслата бошлади. Бора-бора катталари ҳам саҳрода карвонга дуч келиб, сув сўраган ёлғиз йўловчидек кўзларини мўлтиратиб, онасини сўрай бошлади. Ҳар савол унинг юрагига қадалган найзадек бўлди ўзиям. Жондек азиз бўлган дилбандларининг нигоҳларида ҳам “Ойим қани?” деган сўз қотиб қолганга ўхшар, Ўлмас уларга боқиши билан минг бўлакка бўлиниб кетишни истарди. Бу кўзларга қараш, таскин беришдан кўра парча-парча бўлиб кетиш осондек...  Бошга тушганини кўз кўрар. Ўлмас ҳам бир-бир бу ғамнинг мудҳиш асоратлари билан юзлашаверди: уй юмушлари, болалар ва чақалоқ биринчи бўлиб онасини ҳолдан тойдирди, айрилиқ қизининг тилини бойлагандек, кичик ўғлининг хархашаси эса дунёни бузарди... Биргина катта ўғли ҳеч кимни қийнамас, саволга ҳам тутмас, фақат ҳовлига чиқиб олиб, осмонга кўз тикканча ўтирарди. — Ўлмас, катта ўғлинг ҳовлидан бери келмайди. Кунлар совий бошлади. Касал бўлиб қолади. Ўзинг гаплашмасанг, менга қулоқ солмаяпти, — бир неча бор онасининг таъкидидан сўнг Ўлмас эътибор қилди. Катта ўғли чиндан ҳам ҳовли четидаги ҳарсангга ўтирганча узоқ-узоқларга кўз тикар, ора-сира гапириб ҳам қўярди. — Дурбек, уйга кир, — деди Ўлмас ёнидан ўтаётиб. Ўғли отага бир қараб ҳам қўймади. Самога, тоғларга боққанча ўтираверди. — Дурбек, — деди Ўлмас тўхтаб. Боланинг хаёли ҳамон осмонларда эди. — Ўғлим, — боласининг ёнига чўк тушиб, тиззачаларидан ушлади. — Нега уйга кирмайсан? Ҳаво совуқ-ку! Дурбек отасига маъюс боқди. Сўнг яна кўкка термулди.  — Осмонга мунча тикилмасанг... — Ойим кўриб қолармикан, деяпман... — кўзларига ёш тўлди болакайнинг. — Ойинг? — Ўлмаснинг юраги “шув” этди. — Ойбек жўрамнинг онаси “Ойинг осмонларга учиб кетди, сизларни осмондан кўриб туради”, деди... Ўлмас хўрсинди. Ўғлига бир оғиз гапиришга ожиз эди. — Уйга кир болам, музлаб кетибсан, — ўғлининг муздек қўлчаларини кафтлари орасига олиб деди ота. — Йўқ! — Нима қиласан бу ерда ўтириб? Юр... — Ойим кўрмай қолса-чи? — йиғламсиради Дурбек.
Показати все...
👍 3
“Ҳозир Покиза ҳам деразадан қарайди. Аввал ўзи қараса керак. Кейин чақалоғини қаратади. Йўқ. Ўзи эндигина туғди-ку! Эртага кўришга келишганида мўралайди у. Жуда хафа бўлса керак. Кутгани бўлмади. Қиз туғилмади. Қизчали бўлишни жуда истаганди.  Davomi bor
Показати все...
— Манов ишингизни тугатиб олинг, — ерда ётган маккажўхори пояларига ишора қилди Покиза. — Ҳамма жойимни тилиб ташладими, ачишиб кетяпти. Ноинсофларни қара, қанақа кичкина боғлашибди, — пояларга ишора қилди Ўлмас. — Боланинг қучоғига ўлчашганми? Учтасини бир қилсанг ҳам битта катта боғ бўлмайди. Одамлар пулни деб инсофни еб қўйишяпти. Ҳамон қайнонасининг хаёли билан банд бўлган Покиза эрининг гапини бўлди: — Ё ўзим бориб олиб келайми аямни? Менга ҳеч нарса демайди-ку акам. — Йў-ўқ, уйда нима бор? Яхшироқ овқат пишир, кечга борамиз. Ўтириб, тушунтириб бирга олиб келамиз, — Ўлмас ўзининг қароридан ўзи қувонди. Шундай қилса, ҳеч кимнинг кўнгли қолмайди. Онаси ҳам қийналиб кетди. Кўчиб кетишаётгандаёқ мунғайиб қолганди. Ўз фарзанди, неваралари қолиб, ўгай ўғлининг болаларини қараб ўтириш ҳар қандай она учун ҳам оғир. Буни Ўлмас ўзича ҳис қилади. Онанинг юрагидагини эса ҳеч ким тўлалигича англай олмаслиги аниқ. Ўша кеч Покиза ошқовоқдан манти пиширди. Катта идишга солиб, тугишди-да, бутун оила йўлга тушди. Абдусалим она-боланинг истагига қарши чиқмади. Қайтанга уларни қўллаб-қувватлади: — Барчин она, сизга раҳмат! Шунча йил бизнинг хизматимизни қилдингиз. Энг кўп кўп менга меҳнатингиз сингган бўлса керак. Мендан кейин болаларимни катта қилиб бердингиз. Индамасангиз, мен ўзимдан билиб айтмасдим. Энди ўзингиз учун ҳам яшанг. Ўлмасникига кетдингиз дегани, менинг уйимдан ўрнингиз йўқолди дегани эмас. Ана, ўн кун Ўлмасникида, ўн беш кун меникида туринг. Кимникини кўнглингиз тусаса, ўша уйга боринг. — Хафа бўлмасанг бўлди, — деди бир пайтлар қип-қизил, таранг бўлиб турувчи юзлари осилиб, ажинлари кўпайган Барчин. — Нега хафа бўламан, Барчин она! Ўлмас ўз ўғлингиз бўлса, бегона бўлса экан, қарши бўлсам... Шу билан Барчин катта, кенг ҳовлини тарк этиб, тоғ этагида, адир устида жойлашган ўғлининг уйида истиқомат қиладиган бўлди. У борганидан сўнг бир ҳафта ўтмай, Покизани тўлғоқ тутди. Барчин бир энтикди, бир энтикди... Ниҳоят у ўз невараларига бемалол қарайдиган, катта қиладиган бўлди. Катталарига Абдусалимнинг болалари билан бўлиб яхши қарай олмаганди. Соғинса, кўргиси келса ҳам бир-икки соатга келиб кетарди. Фақат чилласи чиққунча қарашганини айтмаса, болаларини Покизанинг ўзи улғайтиряпти. Мана энди бу неварасини унинг ўзи бағрига босиб, катта қилади.  — Қиз бўлармикан, ая? — деди Покиза кетиши олдидан умидли кўзларини қайнонасига тикиб. — Худонинг бергани бўлади, болам, — деди Барчин безовта бўлиб. У неварасининг ўғил ё қиз бўлишидан эмас, келинининг кўкариб келаётган лаби ва калта-калта нафас олишидан ўзини йўқотаётганди. Югуриб ҳовлига чиқди: — Ўлмас! Ўлиб қолдингми? Қанисан? Атрофга аланглади. У турган ҳовли қишлоқдаги бошқа уйларга қараганча баланд жойда жойлашганига қараймай, ўзини ҳеч ким кўрмайдиган, эшитмайдиган чуқурликда тургандек ҳис қилди. Иссиқ асфальт устида юргандек оёқларини ердан калта-калта узиб, тағин уйга кирди: — Покиза, яхшимисан? Дардинг бошлангандан айтмабсан-да... — Қўрқманг, ая. Ҳали туғмайман. Дардим кучли эмас. Фақат томоғим бўғилгандек, нафасим қайтяптими-ей... — деди ранги докадек оқарган Покиза. Барчин яна уйдан югургилаб чиқди. Атрофга бир қур қараб оларкан, бор овози билан бақирди: — Ўлм-а-ас! Юракни эзувчи жимлик баттар Барчинни сиқа бошлади. Турган жойидан келинига деди: — Болаларинг қаёққа кетиб қолган экан-а? Покизанинг ичкаридан нимадир дегани эшитилди. — Дадасига эргашган-да, қаёққа борарди? — ўзича ғўлдиради Барчин. Яна неча бор уйга кирди, қанча бақирди саноғини билмай ҳам қолди. Бир пайт сариқ “Москвич” чангитиб келиб, эшик олдига тўхтади... * * * Ўлмаснинг қулоқлари битиб қолганди. Онаси тиззасига муштлаб, нималардир деб йиғлаяпти. Кўзларидаги ёш шундан дарак. Ёнидаги шифокор аёл чўк тушганча лаби-лабига тегмай гапиряпти. Сал нарида қизини икки ўғли маҳкам қучиб олибди. Қизи эса кўзлари ёшга тўлганча қотиб турибди. Учаласининг ҳам нигоҳи унга қадалган. Худди отанинг назари уларни ҳайкалга айлантириб қўйгандек, қилт этишмайди. Рўпарадаги бинонинг очиқ деразаларидан аёллар бошини чиқариб гаплашишмоқда. Пастда турганлар ҳам нималардир деяпти...
Показати все...
Муаллиф: Наргиза Усанбоева 48-қисм Давоми Ўлмас хотинига қараб раҳми келди. Қўли калталигидан, топгани эгнига тортса, этагига етмаслигидан хўрлиги келди. Нима қилсин? Амаллаб кўтарган икки хона уйига кўчиб келганига ҳам ҳадемай олти йил бўлади. Лекин ҳамон газ ўтказа олмади. Қувур фалон пул, яна тоғли жойда тортиб келишнинг ҳам ўзи бўлмайди. Йиққанини энди бўй кўрсатганида “пирт” этиб бир нима чиқиб туради. Шукрки, топгани яхши кунига кетяпти. Уч фарзанди туғилди. Акаси Абдусалимнинг боласига қўшиб ҳали кичик бўлса-да, ўғилларининг қўлини ҳалоллади. Амаллаб битта сигирининг бошини иккита қилди. “Мусулмончилик аста-секинлик билан”, дейишади-ку. Мана, у ҳам аста-аста эришяпти. “Энди бошқа фарзанд кўрмаймиз, тўйларини ҳам қилдик. Шуларни ўқитсак, одам қилсак бўлгани”, деганди Ўлмас. Покиза кўнмади. Нима эмиш, қизи ёлғизланиб қолармиш. Эрта у ўлса, қизининг дардкаши бўлмасмиш. “Яна битта қиз туғаман”, деб туриб олди у. Мана аҳволи, эрта-индин кўзи ёрийдиган ҳолида бир неча чақирим наридан қўйнинг қумалоғини ташиб юрибди.  — Шуни айтсанг, ўзим арава-паравадан олиб келаман-ку! Шунча йўлга бориб, ярим қоп билан қайтиб келгани вақтингга ачинмадингми? У ҳам майли, йўлда туғиб қўйсанг нима бўлади? Ўзи... — Ўлмас гапини давом эттирмади. Лекин аёли унинг ичида қолган фикрини уқди. Норози қараркан, араз аралаш деди: — Яхшиман. Учта бола туғдим, ўлмадим. Бунисини ҳам туғишга етади кучим... Ўлмас “чирт” этказиб, ерга тупураркан, хўрсинди. Хотининг юраги хасталигини биринчи ҳомиладорлигидаёқ билишган. Аҳволи жуда оғир бўлмаса-да, барибир дардман-да. Юрак касал билан ўйнашиб бўлармиди? Аслида бундай беморларга шифокорлар туғишни таъқиқларкан. Аммо аёл зоти гап уқармиди? Яна фарзанд масаласида. Ўлса ўладики, туғади! Боласини соғ-омон дунёга келтирсам, дейди. Покиза ҳам шундай. Юраги эмас, юраги остида кўтариб юрган дилбанди соғлиги учун шифокорлар буюрган барча дориларни қабул қилади. Уларнинг айтганига риоя этади. Нима жин урибдики, ҳолини унутиб қий кўтариб юрибди?   — Айтсанг, ўзим олиб келардим, демоқчиман-да, — деди ён бериб Ўлмас. — Ҳалиям ўзингиз олиб келасиз. — Унда нега ташиб юрибсан қоплаб? — Кўргани боргандим, қурибдими, йўқми, деб... — тумтайди хотин. — Шу иссиқда одам қуриб боряпти-ю, қий қуримасаканми? Оласан-да, сенам гапни. Янгам йўлдан урдими сени? Ўзи битта боласини етаклаган, иккита қопни олган. Сен шунчаки шерик. Шунақами? Уч марта икки қоп қий олиб қайтса, тамом. Сен эса йўл сарсони. Покиза жавоб ўрнига кулиб юборди: — Биласиз, дадаси, ернинг остида илон қимирласа биласиз. — Сарвара сени сувга олиб бориб, суғормай қайтаради, — жилмайди Ўлмас ҳам янгасини исми билан атаб. У ўгай акаси Абудсалимнинг хотинини кўпам “янга” деявермас, ўзи билан эса сира мулоқот қилмасди. Ўсмирлик ва йигитликда бўлган воқеалар хотираси ёмғирда қолган кундалик дафтаридаги ёзув каби чаплаша бошлаган бўлса ҳам нимадир улар орасида тўсиқдек турар, гаплашишларига монелик қиларди. Балки улар ҳамон Абудсалимнинг дилини оғритишдан қўрқар, эҳтимол, ўзларини гуноҳкор санашар... Аниғи шуки, иккиси учун ҳам энг маъқул йўл шу. — Янгам йўлда айтдики... — Покиза уят гапни айтаётгандек ерга қаради. — Аянгиз акамга “Ўлмаснинг уйига кўчиб ўтсам, одамлар гапирармикан?” дебди. Ўлмаснинг эндигина яхшиланаётган кайфияти бирдан тушди. Қовоғи осилиб, жаҳл билан деди: — Аям ҳам қизиқ. Акамдан сўраб нима қилади? Минг марта айтдим, мен билан яшанг деб. Одамлар билади-ку туққан боласи менлигимни! Ўз боласи билан яшамай, ким билан яшайди? Бошидаёқ “Бирга кўчиб кетайлик”, дедим. “Отангдан айро яшайманми?” деди. Мана, отам ўтганига ҳам бир йилдан ошди. Ҳали ўйланади. Ўзимга қолса-ку, бориб йиғиб-териб келай дейман. Яна акамнинг сассиқ гапини эшитгим келмайди-да! — Одамлар ҳам гапирарди-да, эрининг чироғини ёқиб ўтирмади, деб. — Отамнинг чироғини бир йил ёққани етар. Бугун бориб олиб келсаммикан?
Показати все...
👍 2
00:06
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ассалому алайкум       Азизларим!         20–МАЙ   Хайрли файзли     ДУШАНБА Тонги муборак булсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! 🌹🍃Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин! 🌹🍃Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин! 🌹🍃Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин! 🌹🍃Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим! 🌹🍃 Бугунги кунингиз мароқли ва ёқимли ўтсин...🤲
Показати все...
2
00:54
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Нега намоз ўқиганлар гуноҳ ва фахш ишлар қилишади? 🎙 Умар қори. Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал: ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
Показати все...
00:54
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Namozga kechikyapman deb yugurmang, viqor bilan boring ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
Показати все...
2
2024-йил 🗓 20- Май 🌸 ДУШАНБА 🌙 ( Тошкент шаҳри ) 🏙 ТОНГ - 03:22 🕰 🌅 ҚУЁШ - 05:00 🕰 🏞 ПЕШИН - 12:24 🕰 🌇 АСР - 17:28 🕰 🌆 ШОМ - 19:42 🕰 🌃 ХУФТОН - 21:15 🕰 Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа) Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21) Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42) Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
Показати все...
👍 1
— Нима экан? — Алишерга нега қиз топилмаётгани билан қизиқдим. Одамлар “Уйида иккита опаси бор. Тушган келинга қайнопалик қилади”, дея қизини бермаётган экан, — Мадина гапини тугата солиб жимиди. Малакнинг ҳам дами ичига тушиб кетди. Елкасига оғир юк тушгандек бўлди. Тағин айбдорлик ҳисси ҳам юраги сари ўрмалаб, сиқувга олаётгандек эди. Камига тилига жўяли гап ҳам келмасди. — Мен... мени деб Алишерга қизлар тегмаётган экан-да... — эшитилар-эшитилмас деди у ниҳоят. — Мен ҳам борман! Икки кишимиз, ж-а-а, ҳамма оғирликни ўзингизга олманг. Ярмини менга ортинг, — қувноқ гапиришга ҳаракат қилди. Бу Малакнинг кўнглини кўтармади. Қайтанга баттар ғам босди. Синглисига “Сен эрга тег”, дея олмаса. Ўзи ҳам бирдан тегиб кета олмайди-ку! “Чиққан қиз чийдан нари”. Ростдан ҳам шундай экан. Ҳеч қачон ота-онанг сендан безмайди, бағридан итармайди. Лекин гап-сўз... Оддий, аммо дилингни тиладиган майда гаплар яқинларингдан сени шундай юлқилайдики...” — Оила қуришим керак экан-да, — узоқ вақтлик сукутдан кейин синглисига муносиб жавоб қилишга тиришди у. — Ким билан...   22 2007 йил. Куз. Жомбой Сарғайиб, қовжироқ ҳолга келган маккажўхорининг бир қучоқча чиқадиган боғламларини, босилган сомон ғарамига суяб, тикка қиларкан, Ўлмас қаттиқ аксирди. Бурнию димоғига ўрнашаётган аччиқ чангнинг “қитиқ”лаши кучайиб бораётганди. Пешана ва бўйнидан оқаётган тер томчилари ҳам ҳар бир босган йўлини ачитиб ўтади. — Падарига ланъат! Нима бало поя ҳамма жойимни тилдими, дейман! — бутун вужудини исканжага олаётган чарчоқ ва кийимларининг танасига пилчиллаб ёпишишидан ғижиниб, чидолмай кетаётган Ўлмас ўзига-ўзи тўнғиллади. — Аллергиянгиз қўзидими, дейман? — деди ҳовли билан туташган пастликдан қоп орқалаб келаётган Покиза эрига ачиниб. Адир устида жойлашган уйга чиқиб келиш айниқса, юк кўтарган киши учун анча мушкул. Ой-куни яқин бўлишига қарамай аллақандай қоп орқалаб олган хотини кўриб эр баттар тутақди.  — Сен нима кўтариб юрибсан? Ўша қирларнинг орасида туғиб қўй-да, бошимга бало орттир! — аламини оладиган одам топилганидан кучланиб бақира кетди Ўлмас. — Аямларникига кетмаганмидинг? — Нима қиламан у ёқда? — эрининг ғазабидан чивин чаққанчалик таъсирланмай, бамайлихотир жавоб берди Покиза. — Дилбек йўқлигидан фойдаланиб қолай дедим. — Дилбек сенга осилиб юради-да, а? Опаси ўйнатади-ку! Нима кўтариб юрибсан? — Қий олиб келяпман, — деди қилган ишидан мамнундек жилмайиб Покиза. — Бир ҳафта олдин Сарвара янгам иккимиз Машраб чўпоннинг қўтонига бориб қўйларининг “таги”ни кунчувоққа чиқариб, ёйиб келгандик. Қурибди. — Бошингга урасанми қийни? — Ўлмас қўлидаги паншахани ерга тескари қилиб қўйди-да, баданига ёпишган кўйлагини ечди. Паншаханинг дастасига ўтираркан, тўнғиллади: — А, нима қиласан? — Тандирга ёқаман! — Ғўзапоя оламиз, дедим-ку! — Ғўзапоя пулли, бу текин. Яна чўғи ҳам зўр бўлади. Қишда печкага солиб қўйсак, уйнинг заҳрини олиб туради. Менимча, қий анча кўп. Ҳаммасини келтириб олсам, ғўзапояни камроқ сотиб оламиз. Davomi bor
Показати все...