cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

"Xoji Shayxuddin xo'ja" masjidi

O'zbekiston musulmonlari idorasi Sirdaryo viloyati Oq oltin tumani "Hoji Shayxuddin xo'ja" jome masjidi

Більше
Рекламні дописи
1 226
Підписники
-124 години
-57 днів
-2830 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
📹 «Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» (1-фасл, 14-қисм) «Islom.uz» @Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
821Loading...
02
Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради. Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради. Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз. Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди. Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг! @Yassaviyya🪸 @Xoji_Shayxuddin_xoja🪸 masjidi.
750Loading...
03
◽️@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi.
610Loading...
04
ЁМОНЛИКЛАРДАН ПАНОҲ ТИЛАШ Арабча матни: و أعوذ بك أن أظلم أو أظلم أو أعتدي أو يعتدي عليّ أو أكسب خطيئة أو ذنبا لا تغفره. Ўқилиши: Ва аъуузу бика ан азлима ав узлама ав аътадия ав юътада ъалайя ав актасиба хотий‘атан ав занбан ла тағфируҳ. Маъноси: Зулм қилишимдан ёки менга зулм қилинишидан ё зўравонлик қилишимдан ё менга зўравонлик қилинишидан ё Сен кечирмайдиган хато ё гуноҳни касб қилиб қўйишимдан сендан паноҳ тилайман. @Quroniy_duolardan🤲 @Xoji_Shayxuddin_xoja🤲 masjidi.
590Loading...
05
☄@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi.
860Loading...
06
🎙 Муҳаммад Айюб қироати  Ҳижр сураси, тўлиқ. ☪@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi.
840Loading...
07
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур... Янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин. "Агар ҳамма нарса сен истагандек бўлаётган бўлса, бахтлисан. Агар сен истагандек бўлмаётган бўлса, бахтлироқсан. Чунки Аллоҳнинг истагани бўлаяпти!". Алхамдулиллах... 🪷Хайрли тонг! Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин! @Ishqim_Sen🌸 @Xoji_Shayxuddin_xoja🌸 masjidi
871Loading...
08
Media files
740Loading...
09
ҚУРТ 1970 йилда Куба ўз фуқароларини Америкага кўчиб ўтишини ман қилувчи қонун чиқарди. Мақсад Америка разведкасининг Куба фуқароларидан Куба етакчиси Фидель Кастрога қарши фойдаланишининг олдини олиш эди. 1980 йил Америка Кубани яна ташвишга қўйишни мақсад қилди. Президент Жимми Картер Кубаликлар учун Американинг қучоғи очиқ эканини, уларга маош ва бепул уй-жойлар беришларини айтди. Фидель Кастро Гавана портида 600 та кема тайёрлади. 125 минг инсон йиғилди. Кастро: "Ким Америкага кетишни хоҳласа марҳамат, кетаверсин", деди. Муҳожирларга жуда кўп жиноятчилар, қамалганлар қўшилди. Улар Америка томон йўлга чиқишди. Америка муҳожирларнинг кўплигини кўргач уларнинг истиқболига чиқмади. Улар бир неча ҳафта кишилар ва дунёнинг кўз ўнгида денгизда қолиб кетишди. Ўнлаб қарилар, ёш болалар ва аёллар вафот этишди. Ниҳоят уларни Гуантанамодаги бошпаналарга жойлаштиришди. Қизиғи, улар кетгач Кубанинг иқтисоди кўтарила бошлади. Савдо, таълим ва соғликни сақлаш тизими тез суръатлар билан ривожланиб кетди. Фидель Кастро улар ҳақида шундай деган эди: "Анави қуртлар бизнинг ичимизда жойлашиб олган Америкаликлар эди". Картер ўзининг аҳмоқлиги сабаб кўп танқидларга учради. Сайловда мағлубиятга учради. Янги президент Рейган шундай деган эди: "Агар муҳожирлар Кубада қолишганда Кастро аниқ синар эди". Ибрат: Ҳар-бир ватаннинг ўз қуртлари бўлади. Улар ватаннинг кулфати ва ҳароб бўлишига сабаб бўлишади. Уларнинг ватандан чиқиб кетиши кишиларга роҳатдир. Ким кетмоқчи бўлса кетсин. Ватан ўз аҳолисигадир! Хоиннинг ватани бўлмайди! Akli Mezaour саҳифасидан таржима қилинди. ---------------- Бу ерда оилам, юртим келажаги деб четда юрганлар эмас, аксинча ватанга тупуриб қўйганлар назарда тутилган. @Abdulqodir_Polvonov🫧 @Xoji_Shayxuddin_xoja🫧 masjidi
802Loading...
10
Media files
670Loading...
11
ҚАДАР "Йигирманчи асрнинг етмишинчи йилларида Ноблусдаги "Нажоҳ" университетидан бир гуруҳ талабалар Фаластиндаги энг ёши улуғ инсон билан учрашиб сўнг у ҳақида университетнинг деворий газетасига мақола ёзиш учун учрашгани боришди. Халил шаҳрида ёши 120 га етган бир отахонни топишди. У биринчи жаҳон урушидан тахминан 60 йиллар олдин таваллуд топган экан. Унинг ҳали ҳам жисми бақувват, хотираси кучли эди. Аммо у талабалар учрашган йили вафот этибди. Талабалар у кишидан сўрашди: - Амаки! Мана шу узун ҳаётингиз мобайнида гувоҳи бўлган энг ғаройиб воқеа нима бўлган? У деди: - Мен сизларга ҳаётимдаги энг қизиқ воқеани айтиб бераман. Отахон шундай деб ҳикоясини бошлади: - Ёшим 70 га етганида хотиним вафот қилди. Аллоҳ у хотинимдан менга ўғил-қиз аралаш 10 та фарзанд ато қилди. Менинг ерларим, пулим кўп эди. Сўнгра иккинчи хотинга уйланмоқчи бўлдим. Бунинг ҳидини сезган фарзандларим менинг уйимга жамланишди. Улар менга ўз хизматларини таклиф қилишди. Хотин, бола-чақалари билан нима хизмат бўлса қиладиган бўлишди. Булар ҳаммаси мени уйланмаслигим учунлиги аниқ эди. Нима бўлса ҳам меросга шерик бўладиган хотин келмаса бўлди. Улар тезроқ меросга эга бўлиш учун менинг ўлимимни кутишди. Аммо кутилмаганда ўнта фарзандимдан ҳам айрилдим. 70 ёшимдан 80 ёшимгача ҳар йил биттадан фарзандим вафот этди. Уларни барини мана шу қўлларим билан дафн қилдим. 80 ёшимда яна уйландим. Иккинчи хотинимдан ҳам ўнта фарзанд кўрдим. Ҳозир улар ҳаммаси тирик алҳамдулиллаҳ!". Муҳаммад Ротиб Ноблусий. @Abdulqodir_Polvonov🌸 @Xoji_Shayxuddin_xoja🌸 masjidi
781Loading...
12
Media files
800Loading...
13
"ХожиШайхуддинхўжа" масжидида намоз уқиш вақтлари: Бомдод 04-35 Пешин 13-00 Аср 17-35 Шом 19-45 Хуфтон 21-15
831Loading...
14
.۞ بِسْــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِــــــــــــيم ۞. Milodiy 14-may 2024 yil. Hijriy 06-Zulqa'da 1445 yil. Seshanba. Namoz vaqtlari (Bo'ston) 03:38 TONG 05:12 QUYOSH 12:31 PESHIN 17:31 ASR 19:43 SHOM 21:14 XUFTON #Namoz_vaqtlari.
820Loading...
15
Ассаламу алайкум ва Роҳматуллохи ва Барокатуҳ!🌾 🌼Тонгингиз хайрли барокатли бўлсин. عن صخر الغامدي رضي الله عنه عن النبي صل الله عليه وسلم قال: اللهم بارك لامتي في بدورها (رواه الترمذي و حسنه ) Сахар ал-Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳим, умматимга саҳарини баракали қилгин! " дедилар. (Термизий ривоят килди ва ҳасан,деди.)
891Loading...
16
🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин. Йўл қўйган хато -камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги кунга барчамизни соғ-омон етказсин!Хайрли тун азизлар. Яхши дам олинг. Ширин тушлар хамроҳингиз бўлсин.Тунингиз осуда ўтсин. Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин. @Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi.🌙✨
1160Loading...
17
Ҳақиқий қиёфамиз – яширишга уринган ботинимиздир. Кийган кийимимиз ҳам, айтган сўзимиз ҳам эмас. Шундай экан, ботинингга назар сол, фикр юрит, мушоҳада қил, ботинингга яширган нарсаларингни ўрган. Шунда дунёдаги ўрнинг, охиратдаги мақоминг қаерда эканини биласан... Доктор Мустафо Маҳмуд ''Уларнинг Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилишларини кўрурсан''... Фатҳ сураси 29 оят... Дунё ва охиратда Аллоҳнинг фазлу карамига мушарраф бўлишни истасанг, рукуъ ва саждани, яъни намозни кўпайтир. ✨Хайрли тун! Оқшомингиз мароқли ўтсин, ибодатларингизни Аллоҳим қабул айласин... @Husniddin_Kamol🌙 @Xoji_Shayxuddin_xoja🌙 masjidi
1130Loading...
18
🔸@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
991Loading...
19
Media files
1010Loading...
20
"Фарзандимни ўқитмоқчиман, қори қилмоқчиман...." Унда эшитинг.... 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇 AJOYIB VIDEO kanali ❇️@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
1221Loading...
21
▶️ Ҳижрий 6 йил, зулқаъда ойи ўрталари (мил. 628 йил, март охирлари) – Маккага яқин Усфон водийида аср намозидан олдин Аллоҳ таоло хавф намози ҳукмини туширди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни икки гуруҳга бўлиб, биринчи хавф намозини ўқидилар; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияда саҳобалардан байъат олдилар; – Қурайш мушриклари билан мусулмонлар ўртасида тўрт банддан иборат сулҳ битими имзоланди. Ушбу битим Ислом тарихида «Ҳудайбия сулҳи» номи билан машҳурдир; – Ушбу сафар асносида Аллоҳ таоло Бақара сураси 196-оятини нозил қилиб, бирон узр сабабли сочини олдирган эҳромдаги одамнинг уч кун рўза тутиш ё олти мискинга садақа бериш ёки бир жонлиқ сўйиш билан тўлайдиган фидясини баён этди. ▶️ Ҳижрий 7 йил, зулқаъда ойи (мил. 629 йил март) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки минг саҳоба билан (аёллар ва болалардан ташқари) Маккага бориб, қазо умрани бажардилар; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазо умрани адо этганларидан кейин Ҳорис қизи Маймуна онамизга уйландилар ва улар Маккадан 9 мил (16,632 км) узоқликдаги Сариф деган жойда бир ёстиққа бош қўйишди. ▶️ Ҳижрий 8 йил, зулқаъда ойи ўрталари (мил. 630 йил март боши) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоиф ғазотидан қайтиб келиб, Жиъронадаги ўлжаларни тақсимот қилдилар, сўнг умра ниятида Маккага келиб, умрани адо қилдилар; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоиф ғазотидан қайтиб келиб, ҳали Мадинага кетмасларидан олдин Тоиф шаҳрининг асосий аҳолиси ҳисобланмиш Сақиф қабиласи бошлиғи Урва ибн Масъуд Сақафий у Зотнинг ҳузурларига келиб, Исломни қабул қилади. ▶️ Ҳижрий 8 йил, 24 зулқаъда (мил. 630 йил 14 март) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилиш учун кетиб, икки ярим ой деганда, Мадинага кириб келадилар. ▶️ Ҳижрий 9 йил, зулқаъда ойи (мил. 631 йил февраль-март) – Мунофиқлар бошлиғи Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ўлди. ▶️ Ҳижрий 9 йил, зулқаъда ойи охирлари (ёки зулҳижжа боши) (мил. 631 йил март) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни мусулмонларга бош қилиб, ҳаж ибодатини адо этиб келиш учун юбордилар. ▶️ Ҳижрий 10 йил, 25 зулқаъда (мил. 632 йил 21 февраль) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳажжатул вадоъ сафарига отландилар. Абдул Азим Зиёуддин тайёрлади @Xoji_Shayxuddin_xoja✨ masjidi
1642Loading...
22
🌙Зулқаъда ойларида юз берган муҳим воқеалар (Зулқаъда уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридир) ▶️ Ҳижратдан аввалги 53 йил, зулқаъда ойи (мил. 571 йил декабрь) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ойлик бўлганларида гапира бошладилар. ▶️ Ҳижратдан аввалги 34 йил, зулқаъда ойи (мил. 590 йил) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма ёшларида Қурайш ва Кинона билан Қайс Айлон қабилалари ўртасида уруш бўлиб ўтди. Бу қирғинбарот жанг уруш ҳаром қилинган мазкур ойда бўлиб ўтгани учун «Фижор» номини олган; – урушдан сўнг шу ойнинг ўзида Қурайшнинг Бану Ҳошим, Бану Мутталиб, Бану Асад, Бану Зуҳра ва Бану Тайм уруғлари Абдуллоҳ ибн Жудъон Таймийнинг уйида «Ҳилфул фузул» номли ижтимоий ҳимоя иттифоқи тузишди. Иттифоқ аъзолари Маккада шу ерлик ёки бошқа жойдан келган бирон кишига зулм қилинса, унинг ёнини олишга ва ҳақини ундириб беришга ўзаро аҳд қилишди (ушбу иттифоқ мажлисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қатнашганлар. У Зот Пайғамбар бўлганларидан кейин: «Мен Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида шундай бир иттифоқда ҳозир бўлганманки, менга бу иттифоқнинг ўрнига қизил туялар берилишини хуш кўрмайман. Агар унга Исломда ҳам чақирилсам, шубҳасиз, қабул қилган бўлардим», деган эдилар. ▶️ Ҳижратдан аввалги 4 йил, зулқаъда ойи (нубувватнинг 10 йили / мил. 619 йил июнь охирлари-июль бошлари) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоиф даъватидан қайтиб келдилар ва Маккага ҳар тарафдан ҳаж қилиш учун келаётган турли қабила ва шахсларни алоҳида-алоҳида Исломга даъват қила бошладилар ва улардан Аллоҳнинг динини етказиш йўлида ўзларига ҳимоя ҳам сўрай бошладилар. ▶️ Ҳижрий 1 йил, зулқаъда ойи (мил. 623 йил май) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу бошлиқ йигирма кишилик гуруҳни Қурайш карвонини қаршилаш учун юбордилар ва уларга Харрордан у ёғига ўтмасликни буюрдилар. Улар яёв ҳолда, кундузлари яшириниб ётиб, тунлари йўл босиб, бешинчи кун деганда Харрорга етиб бордилар. Байроқлари оқ рангли бўлиб, уни Миқдод ибн Амр розияллоҳу анҳу кўтариб олган эди. Бироқ, маълум бўлишича, карвон бир кун олдин ўтиб кетган экан. Бу Ислом тарихида «Харрор» сарияси деб аталади. ▶️ Ҳижрий 2 йил, зулқаъда ойи боши (мил. 624 йил апрель охирлари) – Бану Қайнуқоъ яҳудийларининг хилма-хил фитналаридан сабр косалари тўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг қалъаларини ўн беш кун давомида қамал қилиб турдилар. Аллоҳ таоло яҳудийларнинг дилларига қўрқув солди (ҳолбуки, У Зот бир қавмни расво-хор қилишни хоҳласа, уларнинг қалбларига қўрқув солиб қўяди). Охири, улар зулқаъда ойининг бошида таслим бўлишди. Раҳмат Пайғамбари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг қонларидан кечдилар, аммо уларни Мадинаи мунавварадан чиқиб кетишларига ва унинг яқинида яшамасликларига амр этдилар. Шундай қилиб, Бану Қайнуқоъ яҳудийлари Шом ўлкасининг Азруот деган жойига кўчиб кетишди." ▶️ Ҳижрий 4 йил, зулқаъда ойи (мил. 626 йил апрел) – Аллоҳ таоло Қуръони каримда муслима аёлларга ҳижоб ўрашни фарз қилди. ▶️ Ҳижрий 5 йил, зулқаъда ойи (мил. 627 йил апрель) – Аҳзоб (Хандақ) ғазоти тугади; – Бану Қурайза ғазоти бўлиб ўтди; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаҳш қизи Зайнаб онамизга уйландилар. ▶️ Ҳижрий 5 йил, зулқаъда (ёки зулҳижжа) ойи (мил. 627 йил апрель ёки май) – Бану Қурайза ғазотидан фориғ бўлингач, Хазраж қабиласидан Абдуллоҳ ибн Атик розияллоҳу анҳу бошчилигидаги беш кишилик сария Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг изнлари ила Хайбарга бориб, Хайбар яҳудийлари раҳбари Абу Рофиъ Саллом ибн Абул Ҳуқайқни ўлдириб келишди (у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озори кўп теккан, яҳудий жиноятчиларининг энг катталаридан, Аҳзоб ғазоти ташкилотчиларидан бири бўлиб, турли жамоаларни мусулмонларга қарши урушга ундаган, уларни озиқ-овқат ва пул-мол билан таъминлаган эди). ▶️ Ҳижрий 6 йил, зулқаъда ойининг боши, душанба (мил. 628 йил, март ўрталари) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умра қилиш нияти билан Макка сари 1400-1500 саҳоба ҳамроҳлигида йўлга чиқдилар.
1461Loading...
23
Media files
1121Loading...
24
Media files
20Loading...
25
        🌙 ЗУЛҚАЪДА ОЙИ ҚАНДАЙ ОЙ? Кўпчилигимиз исломий ойлар ҳақида билмаймиз. Лекин уларнинг маъноларини, нима сабабдан бундай номланганини билишга қизиқамиз. Мусулмонлар тақвими бўйича ҳисоблаш Ҳижрат – яъни, Пайғамбаримиз саллаллохи алайхи васалламнинг Маккадан Мадинага кўчиб ўтган 622 йилда ташкил этилган. Унинг Қамарий деб номланишига сабаб – унинг кунлари ой кўринишига қараб белгиланишидир. Янги ой (ҳилол) кўринган кундан то янаги янги ой чиққунига қадар 12 соат 44 дақиқа 3,8 секунд муддат ўтади. Шу жиҳатан ой гоҳида 30, гоҳида 29 кун бўлади. Шунинг учун маълум бир мавсумга тўғри келмайди, ҳар йили ҳар хил григорий (яъни одатда биз ҳисоблайдиган, август, сентябрь каби) ойларда келади. Ҳижрий йилнинг бошланиши ҳам мелодий йилнинг турли ойларига тўғри келади. Шундай қилиб Мусулмон олами Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Маккадан Мадинага кўчишлари, яъни ҳижрат қилишларидан ҳисоби юритилувчи ҳижрий-қамарий тақвимга кўра йил ҳисобини юритади. Ана шу тақвимнинг ўн биринчи ойи зулқаъдадир. Бу ой шавволдан кейин ва зулҳижжадан олдин келади. Хозир биз Зулқаъда ойида турибмиз. Зул-қаъда сўзи луғатда “ўтириб қолиш”, “маконга қайтадиган”, “жойланиб олинадиган” деган маънони англатади. Зулқаъда – шаҳрул ҳаром. Зулқаъда ойи тўрт ҳаром ойлардан бири бўлиб, бу ойда жанг ва урушлар ҳаром қилинган. (Тўрт ҳаром ойлар зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб). Жоҳилият даврида ҳам бу ойда уруш бошламасдилар. Ҳатто фарзанд ўз отасининг қотилини кўрганда ҳам бу ойнинг ҳурматидан унга бирор сўз айтмасди. Қуръони каримда Зулқаъда ойи... Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши жам бўлиб, улар сизга қарши жам бўлиб урушаётгандек, уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир” (Тавба сураси, 36-оят). Ҳадиси шарифда Зулқаъда ойи... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, замон Аллоҳ таоло осмонлар ва ерни яратган пайтдаги ҳолига қайтди. Бир йил ўн икки ойдир. Улардан тўрти ҳаром ойлардир. Учтаси бирин кетин: зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам ҳамда (тўртинчиси) жумади (ас-соний) ва шаъбон орасидаги музарнинг ражаби (бу ойни ҳурмат қилганлари учун музар қабиласининг номи билан аталган)”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). ⤵️ Бу ойда қандай амалларни бажариш лозим? Аллоҳдан мағфират сўрашни, истиғфор айтишни кўпайтиринг. Имкон қадар инфоқ, эҳсон садақа қилинг. Ҳар куни Мулк сурасини ўқинг. Инсонларга зулм қилманг. Ғазабингизни ютишга одатланинг. Зуҳо намозини ўқинг. Кўпроқ Қуръон тиловат қилинг. Нафл рўзаларни тутинг. Даврон НУРМУҲАММАД @Xoji_Shayxuddin_xoja🌙 masjidi.
1400Loading...
26
Media files
1380Loading...
27
Media files
10Loading...
28
#Назар... Агар кўз шаҳватни кўрадиган бўлса, қалб оқибатларни кўрмайдиган бўлиб қолади. Али ибн Абу Толиб 🔘@Sabotul_ojizinn 🔘@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
1770Loading...
29
КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ «Ортингизда сабр кунлари бор. У кунларда сабр қилиш қўлида чўғни тутиб туриш каби бўлади. У кунларда динига амал қилувчилар учун эллик кишининг ажри бор” дедилар. Шунда саҳобалар “Ўзларидан эллик кишиними ёки биздан эллик кишиними ё Расулуллоҳ дедилар. У зот ﷺ “Сиздан эллик кишини” дедилар.» Баззор ва Табароний ривояти (ибн Масъуд (р.а)дан). 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: Умматимдан шундай одамлар бўладики, улар зино, ипак, маст қилувчи ичимлик ва мусиқани ҳалол санайдилар. Бухорий ривояти. 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бу уммат ичида ер ютиш, (осмондан) тош ёғиш, (исёнкорларни) тўнғиз ва маймунларга айлантириб (ҳолатлари) содир бўлади. Бу эса улар маст қилувчи ичимликлар ичишган, ўзларига яллачилар олишган ва мусиқа асбоблари чалишган пайтда бўлади (Анас(р.а).дан) Ибн Абу ад-Дунё ривояти. 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бахтли одам фитналардан узоқ юрган (киши)дир. (Бахтли одам) мусибатга йўлиқиб, унга сабр қилган (киши)дир. (Бу) қандай яхши!» (Миқдод ибн Асвад (р.а)дан) Абу Довуд ривояти Каналга уланиш ⤵️ 📚@Sabotul_ojizinn 📚@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
1820Loading...
30
Media files
1690Loading...
31
ХОТИНГА НИМА ФАРҚИ БОР?! (бироз хордиқ) 2015 йилда Нобель мукофотини олган турк кимёгари Азиз Санжар айтади: Бир кун хотиним деди: - Азиз! Чиқиндиларни чиқариб ташланг! Мен дедим: - Мен Нобель мукофотини олганман. Шунда хотиним деди: - Нобель мукофотини олган Азиз! Чиқиндиларни чиқариб ташланг! 🌕@Abdulqodir_Polvonov 🌕@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
2063Loading...
32
◾️@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
2211Loading...
33
Сўзлашишлик одоблари Фарҳод Бегманов Ширин шаҳар "Нурли йўл" жоме масжиди имом-хатиби. Яқинларингизга ҳам улашинг Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
2150Loading...
34
''Ким қаҳр қилса, қаҳр кўради. Ким зарар келтирса, зарар кўради. Ким зулм қилса, зулм кўради. Ким (бировни) айбласа, ўзи ҳам (шу айб билан) имтиҳон қилинади. Аллоҳ таоло муҳлат беради, лекин эътиборсиз ташлаб қўймайди''... ◽️@Husniddin_Kamol ◽️@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
2201Loading...
35
🔹@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
2262Loading...
36
Бир боқинг, кимлар билан юрибсиз Хуршид АСЛАНБАЕВ Янгиер шаҳар "Абдуқаҳҳор хожи" жоме масжиди имом-хатиби. Яқинларингизга ҳам улашинг Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
1811Loading...
37
Динга енгил-елпи амал қилувчилар ва Aҳли суннанинг ўрта мазҳаб эканлиги ҳақида 🎙Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ ❇️@Shayxsalohabulhoj ❇️@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
1820Loading...
38
Бир киши Муҳаммад Восиъдан васият қилишини сўради. У деди: — Васиятим шуки, ҳам бу дунёда подшоҳ бўлгайсен, ҳам охиратда. У киши айтди: — Буюринг. Деди: — Бу дунёда зоҳид бўл ва ҳеч кишидан тама қилма. Ўшанда барча халқ сенга муҳтож бўлгай. Шундай бўлгач, сен бадавлат ва подшоҳ бўлгайсен. Дунёда бу мақомга эришган зот охиратда ҳам подшоҳдир. "Насойим ул-муҳаббат"дан Яқинларингизга ҳам улашинг Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
1732Loading...
39
Ёмонликка, ёмонлик билан жавоб бермоқ осондир. Ҳақиқий мардлик, ёмонликка яхшилик билан жавоб бермоқдир! Шайҳ Саъдий... @Husniddin_Kamol🌺 @Xoji_Shayxuddin_xoja🌺 masjidi
2162Loading...
40
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари Ўғил фарзандлари: 1.Қосим. 2.Абдуллоҳ. 3. Иброҳим. Қиз фарзандлари: 1.Зайнаб. 2.Руқайя. 3.Умму Гулсум. 4.Фотима розияллоҳу анҳолар. Амакилари: 1.Абу Толиб. 2.Ҳамза. 3.Аббос. 4. Абу Лаҳаб. 5.Зубайр. 6Абдулкаъба. 7.Муқоввим. 8. Зирор. 9.Қусам. 10.Муғийра. 11.Ғайдоқ.  Аммалари: 1.Софийя. 2.Отика. 3.Барра. 4.Арво. 5.Умайма. 6.Умму Ҳаким ал-Байзо. 🔻@arabicuz 🔻@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
2144Loading...
18:23
Відео недоступнеДивитись в Telegram
📹 «Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» (1-фасл, 14-қисм) «Islom.uz» @Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради. Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради. Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз. Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди. Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг! @Yassaviyya🪸 @Xoji_Shayxuddin_xoja🪸 masjidi.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
◽️@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ЁМОНЛИКЛАРДАН ПАНОҲ ТИЛАШ Арабча матни: و أعوذ بك أن أظلم أو أظلم أو أعتدي أو يعتدي عليّ أو أكسب خطيئة أو ذنبا لا تغفره. Ўқилиши: Ва аъуузу бика ан азлима ав узлама ав аътадия ав юътада ъалайя ав актасиба хотий‘атан ав занбан ла тағфируҳ. Маъноси: Зулм қилишимдан ёки менга зулм қилинишидан ё зўравонлик қилишимдан ё менга зўравонлик қилинишидан ё Сен кечирмайдиган хато ё гуноҳни касб қилиб қўйишимдан сендан паноҳ тилайман. @Quroniy_duolardan🤲 @Xoji_Shayxuddin_xoja🤲 masjidi.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Показати все...
1🥰 1
🎙 Муҳаммад Айюб қироати  Ҳижр сураси, тўлиқ. ☪@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi.
Показати все...
1
00:06
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур... Янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин. "Агар ҳамма нарса сен истагандек бўлаётган бўлса, бахтлисан. Агар сен истагандек бўлмаётган бўлса, бахтлироқсан. Чунки Аллоҳнинг истагани бўлаяпти!". Алхамдулиллах... 🪷Хайрли тонг! Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин! @Ishqim_Sen🌸 @Xoji_Shayxuddin_xoja🌸 masjidi
Показати все...
1
01:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ҚУРТ 1970 йилда Куба ўз фуқароларини Америкага кўчиб ўтишини ман қилувчи қонун чиқарди. Мақсад Америка разведкасининг Куба фуқароларидан Куба етакчиси Фидель Кастрога қарши фойдаланишининг олдини олиш эди. 1980 йил Америка Кубани яна ташвишга қўйишни мақсад қилди. Президент Жимми Картер Кубаликлар учун Американинг қучоғи очиқ эканини, уларга маош ва бепул уй-жойлар беришларини айтди. Фидель Кастро Гавана портида 600 та кема тайёрлади. 125 минг инсон йиғилди. Кастро: "Ким Америкага кетишни хоҳласа марҳамат, кетаверсин", деди. Муҳожирларга жуда кўп жиноятчилар, қамалганлар қўшилди. Улар Америка томон йўлга чиқишди. Америка муҳожирларнинг кўплигини кўргач уларнинг истиқболига чиқмади. Улар бир неча ҳафта кишилар ва дунёнинг кўз ўнгида денгизда қолиб кетишди. Ўнлаб қарилар, ёш болалар ва аёллар вафот этишди. Ниҳоят уларни Гуантанамодаги бошпаналарга жойлаштиришди. Қизиғи, улар кетгач Кубанинг иқтисоди кўтарила бошлади. Савдо, таълим ва соғликни сақлаш тизими тез суръатлар билан ривожланиб кетди. Фидель Кастро улар ҳақида шундай деган эди: "Анави қуртлар бизнинг ичимизда жойлашиб олган Америкаликлар эди". Картер ўзининг аҳмоқлиги сабаб кўп танқидларга учради. Сайловда мағлубиятга учради. Янги президент Рейган шундай деган эди: "Агар муҳожирлар Кубада қолишганда Кастро аниқ синар эди". Ибрат: Ҳар-бир ватаннинг ўз қуртлари бўлади. Улар ватаннинг кулфати ва ҳароб бўлишига сабаб бўлишади. Уларнинг ватандан чиқиб кетиши кишиларга роҳатдир. Ким кетмоқчи бўлса кетсин. Ватан ўз аҳолисигадир! Хоиннинг ватани бўлмайди! Akli Mezaour саҳифасидан таржима қилинди. ---------------- Бу ерда оилам, юртим келажаги деб четда юрганлар эмас, аксинча ватанга тупуриб қўйганлар назарда тутилган. @Abdulqodir_Polvonov🫧 @Xoji_Shayxuddin_xoja🫧 masjidi
Показати все...
1
Фото недоступнеДивитись в Telegram