"Xoji Shayxuddin xo'ja" masjidi
O'zbekiston musulmonlari idorasi Sirdaryo viloyati Oq oltin tumani "Hoji Shayxuddin xo'ja" jome masjidi
Більше1 238Підписники
+224 години
+17 днів
-2530 днів
- Підписники
- Перегляди допису
- ER - коефіцієнт залучення
Триває завантаження даних...
Приріст підписників
Триває завантаження даних...
Каттароқ оч кўзингни...
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanalimizga obuna bo‘ling: 👇👇👇
❇️@sof_ibrat
❇️@Xoji_Shayxuddin_xoja
masjidi
Барча нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўралувчи дуо
اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَلِمْتُ و مِنْ شَرِّ مَا لَمْ أَعْلَمْ.
Ўқилиши: Аллооҳумма инний аъуузу бика мин шарри маа ъалимту ва мин шарри маа лам аълам.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен билган нарсамнинг ёмонлигию ва билмаган нарсамнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман.
Имом Муслим, Насоий, Абу Довуд,
Ибн Можа, Имом Аҳмад ривоятлари.
@Quroniy_duolardan🤲
@Xoji_Shayxuddin_xoja🤲
masjidi
Ғайрат қил, давъат қил, хайрат қил, авф қил, тавба қил, лекин асло ҳиёнат қилма!
Мавлоно Румий...
@Xoji_Shayxuddin_xoja🌺
masjidi
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
#ҳикмат
Қанийди бутун дунё «حرب» (уруш) сўзидаги «ро» ҳарфини ўчириб ташласа! Ҳамма тинч-омон яшар эди. (« حرب » сўзидаги «ро» ҳарфи олиб ташланса, « حب» «меҳр-муҳаббат» сўзи ҳосил бўлади)
___
Азизлар, бу чексизлик оламида азизу мукаррам этиб яратилган эканмиз,
бир-биримизга азиз эканлигимизни ҳис этиб яшайлик.
Кўнгилларимиздек кўнгилларни, бизни асраб-авайловчиларимиз қўлларини маҳкам тутайлик...
Ахир, ким ҳам иссиқ-совуғимизда бизга улардек қалбини оча оларди?!..
Сизларга муҳаббатли соғинчимиз бор...
Дуоларингизга муштоқмиз, қадрликларим...
Дунёни Муҳаббат қутқаради!
bintu Ismoil
🪷Хайрли тонг!
Кунингиз барокатли, ибодатларингиз хушуъли, дуоларингиз ижобат бўлсин
@fariduddin_attor🌸
@Xoji_Shayxuddin_xoja🌸
masjidi
👍 2
МУСУЛМОН АЛДАМАЙДИ ХИЁНАТ ҚИЛМАЙДИ
Менга бир киши:
— Алҳамдулиллаҳ, моторида нуқсони (дефекти) бор, ўта хатарли машинами бир кимсага сотиб юбордим, у айбини билмай сотиб олди, қутулдим, — деди.
Кейин янги машина олиб бир ҳафта маза қилиб минди. Сўнг, машинаси бузилиб қолиб, катта харажат қилди. У келиб, менга шикоят килишни бошлади.
Мен:
— Бир ҳафта олдин машинанг айбини яшириб сотиб юборганини айтган сен эдинг-ку, бу ўша хиёнату алдовинг жазоси бўлади, — дедим.
Инсон савдо қилаётганида, айбини яшириб сотиши катта гуноҳдир. Чунки шариат ҳукмига кўра ўзингга раво кўрмаган нарсангни биродарингга ҳам раво кўрмаслик шарт.
Ўзинг учун ёмон кўрилган нарса биродарларинг учун ҳам ёмон кўрилиши лозим.
Мўмин кимса учун гарчи манфаатли моддият ҳосил бўладиган иш бўлсада, у сабабли Аллоҳга гуноҳкор бўлинса, бундай ишни қилмаслиги лозим.
Аллоҳ ғазабига дучор қиладиган ишни қила кўрма!
Инсон бирон нарсани айбини айтиб, айбига яраша арзонроққа сотишининг эса зарари йўқ.
«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.
@mehrob_uz🫧
@Xoji_Shayxuddin_xoja🫧
masjidi
Манҳаждан чиқиш
Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ айтади:
"Биринчи хутбамни Нобулсий масжидида 1974 йил қилганман. Ўшанда бир ёши катта инсон менинг олдимга келиб йиғлади. Мен уни юпатган бўлиб ҳол-аҳвол сўрадим. У шундай деди:
- Хотиним менга хиёнат қилаяпди.
Мен:
- Ким билан?
- Қўшним билан.
-Қўшнингиз билан алоқа қандай бошланди?
- Бир куни қўшним мени зиёрат қилгани келди. Аёлим нариги уйда ёлғиз қолмасин учун уни чақирдим:
- Хотин! Кел биз билан ўтир. Бу бизнинг қўшнимиз. Сенга акадай инсон.
Иш ана шундан бошланди.
Нобулсий айтади:
Мен у кишига дедим:
"Агар сиз илмий суҳбатларда кўпроқ иштирок қилганингизда шундай бўлмас эди. Дунёда қанақа мусибат бўлса барчаси Аллоҳнинг манҳажидан чиққанимиз учун содир бўлади. (Номаҳрам ҳеч қачон ака бўла олмайди) Аллоҳнинг манҳажидан чиқиш эса жоҳиллик сабабидан бўлади. Жоҳил ўзига - ўзи душмани ҳам қила олмайдиган ёмонликларни қилиши мумкин.
Сиз илмий суҳбатларда иштирок қилар экансиз, ўзингизга дунё ва охират омонлиги кафолатини берасиз. Чунки сиз бунда Аллоҳнинг таълимотларини ўрганасиз".
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz🌸
@Xoji_Shayxuddin_xoja🌸
masjidi