cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

OZODLIK KANALI™RASMIY 🇺🇿

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnewss ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Більше
Рекламні дописи
597
Підписники
+224 години
Немає даних7 днів
-1930 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Repost from OZODLIK KANALI™
Тожикистонлик ҳайдовчилар: "дозвол" тақчиллиги деб Ўзбекистондан юк олиб ўтиш қимматлашмоқда Аввал 60 долларга сотилган рухсатнома ҳозирда 170 долларга чиқиб кетган. Ўзбекистон ва Тожикистон юк автотранспорти ҳайдовчиларига икки мамлакат ҳудудидан расмий рухсатномасиз транзит ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат имзоланганидан бир ой ўтган бўлса-да, “Фотехобод-Ойбек” чегара-ўтказиш пунктида юк машиналар тўпланиб қолмоқда. Озодлик радиоси тожик хизматининг ёзишича, ҳайдовчилар Ўзбекистон тарафидан йўл очиқлигини, муаммо Тожикистон тарафида эканлигини айтмоқда ва ҳукуматдан тезроқ рухсатномасиз транзит ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни ратификация қилишни сўрамоқда. Ҳайдовчиларнинг айтишича, бу юк ташишнинг арзонлашишига ҳам олиб келар эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Показати все...
Repost from OZODLIK KANALI™
Грузия парламенти “хорижий агентлар”га оид қонунни маъқуллади Грузия парламенти “Хорижий таъсир шаффофлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи - охирги ўқишда маъқуллади. Танқидчилар мазкур лойиҳани Россиядаги “хорижий агентлар тўғрисида”ги репрессив қонуннинг муқобили, деб аташмоқда. Ҳужжат 150 депутатнинг 84 нафари томонидан ёқланган, улар қонун лойиҳасини киритган “Грузия орзуси” ҳукмрон партияси ва уларнинг иттифоқчилари бўлиб ҳисобланади. 30 нафар депутат қонун лойиҳасига қарши овоз берган. Қарор олдидан ўтказилган муҳокама чоғида депутатлар муштлашиб кетишган. Грузия президенти Саломе Зурабишвили, қонун лойиҳаси парламентда қабул қилинган тақдирда, унга вето қўйишни ваъда қилган. Бироқ “Грузия орзуси” президент ветосидан устун келиш учун етарли овозга эга. Агар шундан кейин ҳам президент қонунни имзоламаса, уни парламент раиси имзолаб, эълон қилади. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Показати все...
Repost from OZODLIK KANALI™
Қозоғистонда "Атамекен" тадбиркорлар палатасининг собиқ раҳбари Мирзахметов беш йилга қамалди Мирзахметов 2023 йилда ўз танишлари орқали йирик тадбиркор Кайрат Боранбаевга нисбатан тергов ҳаракатларини тўхтатишда кўмаклашишни ваъда қилиб унинг акасидан 13,9 миллиард тенге олган. Қозоғистонда "Атамекен" Миллий тадбиркорлар палатасининг собиқ раиси Аблай Мирзахметовни беш йилга қамалди. У ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбдор деб топилган, деб хабар бермоқда 13 май куни Остона суди матбуот хизмати. Мирзахметов 2023 йилда ўз танишлари орқали йирик тадбиркор Кайрат Боранбаевга нисбатан тергов ҳаракатларини тўхтатишда кўмаклашишни ваъда қилиб унинг акасидан 13,9 миллиард тенге олган. Ёпиқ эшиклар ортида ўтган маҳкамада Мирзахметов ўз айбига иқрор бўлган ва “адолатли жазо” берилишини сўраган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Показати все...
Repost from OZODLIK KANALI™
OzodNazar: Бобур майдонига кўмилганлар… Андижон фожиасини Озодлик мухбирлари эслади 2005 йилнинг 13 майида Андижонда содир бўлган фожиага бугун 19 йил тўлди. Шу муносабат билан ўтказилган бугунги суҳбат, кун воқеалари муҳокамасига бағишланган OzodNazarнинг доимий форматидан, фарқланади. Бугунги суҳбат хотиралардир. Фожиа юз берган кунлари Андижонда ишлаган мухбиримиз Садриддин Ашур ва собиқ мухбиримиз Ғафуржон Йўлдошевнинг (Турғунбек) хотираларидир. Сарвар Усмон суҳбатлашди. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Показати все...
📌Озодлик дастури 14.05.24 ✅Қодиров ўзбек тилини билмаганларга қарши чекловлар таклиф қилмоқда ✅Тошкент аэропортида жанжал кўтарган Россия фуқароси 3 суткага қамалди ✅Битирув оқшомларини кафе ва ресторанларда ўтказиш тақиқланди ✅Саккиз йилга кесилган эронлик режиссёр Европага қочди ✅Қозоғистонда собиқ вазир Бишимбаев 24 йилга қамалди ✅АҚШ Давлат котиби бирдамлик изҳори ўлароқ Киевга келди 🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Показати все...
Repost from OZODLIK KANALI™
Қозоғистонда тошқинлар деб эвакуация қилинганларнинг ярмиси уйига қайтди Сув босган ҳудудлардан жами 119 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган эди, шулардан 44 минг нафари болалар. Қозоғистонда тошқин ҳудудларидан эвакуация қилинганларнинг ярмиси уйларига қайтди. Бу ҳақда 14 май куни Бош вазир ўринбосари Канат Бозумбаев ҳукумат йиғилишида маълум қилган. Сув босган ҳудудлардан жами 119 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган эди, шулардан 44 минг нафари болалар. Бугунги кунга қадар 55,6 минг нафар эвакуация қилинганлар уйларига қайтган. “5 мингга яқин фуқаро эвакуация пунктларида қолмоқда, 58 мингдан ортиқ киши ўз қариндошларникида қолмоқда”, - деди Бозумбаев. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Показати все...
Repost from OZODLIK KANALI™
Лондондаги самарқандликлар: “Палов халқларни бирлаштиради” Самарқандлик Мажидовлар палов билан лондонликлар меҳрини қозонмоқда. Улар бир йил аввал Буюк Британия пойтахти кўчаларида палов сотиш бўйича кичик оилавий бизнес очишган. Ўзбекистонликларнинг муҳожиратдаги ҳаёти қандай кечмоқда, нима учун Британияда бизнес бошлаш осон, лекин юритиш қийин ва сариқ сабзини Лондоннинг қаеридан топса бўлади? Бу ҳақда лавҳамизда томоша қилинг. Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади. 📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ! Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг. #MigrantMediaCentralAsia
Показати все...
Repost from OZODLIK KANALI™
Қирғизистонда миграция қонунчилигини бузганлик учун жарима оширилади Қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни киритишни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги таклиф қилмоқда. Қирғизистонда хорижликлар миграция қонунчилигини бузганлиги учун жарима миқдори каррасига оширилиши мумкин. Қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни киритишни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги таклиф қилмоқда. ИИВ таклифига кўра, Қирғизистонда истиқомат ҳужжатлари бўлмаса ёки муддати тугаган бўлса ҳамда истиқомат муддати ўтганидан кейин мамлакатдан чиқиб кетишдан бўйин товлаганлик муддатига қараб қуйдагича жаримага тортилади: - бир ойгача — 5500 сўм миқдорида жарима; - бир ойдан уч ойгача - 10 минг сўм миқдорида жарима; - уч ойдан олти ойгача — 15 минг сўм миқдорида жарима; - олти ойдан бир йилгача - 17500 сўм миқдорида жарима; - бир йилдан ортиқ - 20 минг сўм миқдорида жарима. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Показати все...
Repost from OZODLIK KANALI™
Ўзбекистонда ҳарорат 39 даражага кўтарилади Ўзбекистонда 14 май куни ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-37°, баъзи жойларда 38-39° гача бўлади. Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 34-36° бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° бўлади. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Показати все...
Repost from OZODLIK KANALI™
Тошкент аэропортида жанжал кўтарган Россия фуқароси 3 суткага қамалди Москва–Тошкент рейси бўйича учаётган йўловчи самолёт бортида маст ҳолда муштлашган. Россия фуқароси аэропортга етиб келгач, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди. У 3 суткага ҳибсга олинди. 13 май куни хорижлик ҳуқуқбузарга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу хабарни Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов тасдиқлади. Обидовнинг маълум қилишича, 12 май куни соат 15:40лар атрофида Россия фуқароси – 39 ёшли А.М. спиртли ичимлик таъсирида Тошкент–Москва йўналишида учишга тайёргарлик кўраётган рейс бортида жанжал кўтарган. У жамоат тартибини бузиб, экипаж аъзоларини ҳақорат қилган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Показати все...