uk
Feedback
Гуландом Тоғаева | Расмий канал

Гуландом Тоғаева | Расмий канал

Відкрити в Telegram

Жур. шоира, Ўз. Ёзувчилар у. аъзоси, ф.ф.н., "'Шуҳрат" медали ва II д. "Соғлом авлод учун" ордени соҳибаси. Гуландом Тоғаеванинг ижодий-маърифий канали. www.mohiyat.uz https://www.facebook.com/groups/mohiyatuz Фикр билдириш учун:https://t.me/ijod_1972

Показати більше
577
Підписники
-124 години
-107 днів
-4330 день
Архів дописів
ТЎХТАМАС… Булбул сайраб турган, ҳаволи боғлар, Булбул сендан кетар, фиғон тўхтамас. Туманли ёмғирли, оқ қорли тоғлар, Селлар сендан кетар, туман тўхтамас. Одам яратилмиш баландли-пастли, Ақилли фикрли, онгли ва эсли. Йигитлик умрда худди ёз фасл, Баҳор сендан кета, замон тўхтамас. Келганга қарши чиқ, бўлса мажолинг, Яхши тутавергин нияту феълинг. Дунё давронинда очиқ тут қўлинг, Давр сендан кетар, даврон тўхтамас. Бу дунё ғавғодир, бир қалмақолдир, Бири бер, ҳа-бер дер, ким олҳа-олдер, Йигитлар, бу дунё шунга мисолдир, Барқ урар осмонда, бўрон тўхтамас. Бир жойга, борсангда уч кун еган сўнг, Ўрнашиб қимирлаб, тўнинг ечган сўнг, Узанггинг тортарлар, тўрт кун кечган сўнг, Беш кундан ортиқча, меҳмон тўхтамас. Махтумқули айтар Ориф дўстига, Ажал бир кун тушар киши бошига, Фалак бир кун ташлар, ернинг остига, Оғиздан тил кетар, забон тўхтамас… © Маҳтумқули

ГУЛАНДОМ ТОҒАЕВА Юрагимда ухлаб ётар бир қалдирғоч, Қалдирғочнинг орзулари саноч-саноч, Ғунчаларни телба этган юзингни оч, Сени севгинг керак менга ,сени севгинг! Асло тушма ўзгаларнинг шевасига, Учма, жоним, юлдузларнинг ишвасига, Мендек Кўнгил беролмайди эвазига Сени севгинг керак менга ,сени севгинг! На қилайин дунёларнинг сийму зарин, Тупроқларни олтин этар бир назаринг. Битта кулгинг унуттирар ғам асарин, Сени севгинг керак менга ,сени севгинг! Ёмғир бўлиб поклар қалбни хаёлинг ҳам, Рашкинг келиб берган юзлаб саволинг ҳам, Суйса дейман сарвинг, юзингда холинг ҳам, Сени севгинг керак менга ,сени севгинг! Ҳамроҳ бўлгин умрим шому сабоҳига, Бир дамгина етгин энди дил оҳига, Давот этсам кўнглим сочинг сиёҳига Сени севгинг керак менга ,сени севгинг!...

Етмиш юлдуз йиғилиб ярим ойча бўлолмас, Етти янга бир бўлиб бир онача бўлолмас... ✍️ Муҳаммад Юсуф 🎙Эркин Худойқулов

Ulug bek Yulchiyev Mast ayladi (Premyera Klip).m4a3.76 MB

801km57rtnol5q0dub.m4a3.82 MB

Игна айтар эмиш инсонга, Қадримга ет, кўзни оч, дермиш. Кийим тикдим жумла жаҳонга, Ўзим эса – яланғоч, дермиш. Асли унга либос нима ғам, Бу ҳасратнинг сабоғи бордир. Шу беминнат игначанинг ҳам Раҳматга зор қулоғи бордир. Эркин ВОҲИДОВ

Муҳаммад Юсуфнинг ўлимидан олдин Элликқалъа туманида энг охирги ўқиган шеърини эшитиб кўринг. Ўқиш оҳангидан ҳам беморлигини билса бўлади. Бугун Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг вафот этган куни. Охиратлари обод бўлсин! 🤲

КУН ҲИКМАТИ "Дўстлик фақатгина ёнма-ён, тиззама-тизза ўтиришлик эмас. Асл дўстлик жоннинг жон билан, қалбнинг қалб билан бирга бўлишидир." Жалолиддин Румий.

Бахт нима деган саволга ҳамкасбим Толибжон Исроилов ажойиб шеър билан жавоб қилибдилар.

Бахт нима? Минг бўлакка бўлиб дунёни Туғилгандан бахтни излаймиз. Қўлларидан тутиб рўёни Атрофда бахт, баъзан билмаймиз! Бахтлар билан безатилган тахт, Худоимга етса бас зоринг Кимдир сени соғинса, шу Бахт, Бахт аслида дунёда боринг! Кимларнидир Севиб, Соғиниб Интизор-ла уни кутганинг Бахт аслида томоғинг билан Шу бир қултум сувни ютганинг! Ҳамма ерда Бахтларинг сочиқ Баҳорлардан гўзаллик йиққан, Бахт эмасми? Кўзларинг очиқ? Осмонга боқ, кўкка ой чиққан! Сенга яна нима етмайди? Ҳаттоки Бахт - елиб толмоқлик. Ҳаммага ҳам насиб этмайди Тонгда туриб нафас олмоқлик!!! Эркин Воҳидов

Бугунги кўрган қизиқарли ролигим шу бўлди. Роса кулибман. Ўзбек мақол ва иборалари асосида ишлашибди. Муаллифларга раҳмат. Бир кулишайлик, дедимда.

Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ? Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ! Гар замонни нафй қилсам, айб
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ? Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ! Гар замонни нафй қилсам, айб қилма, эй рафиқ, Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ! Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума, Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ. Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ямонлиқ асру кўп, Эмди кўз тутмақ не, яъни ҳар ямондин яхшилиғ? Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ — Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ! Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби, Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?! Заҳириддин Муҳаммад Бобур