fa
Feedback
Гуландом Тоғаева | Расмий канал

Гуландом Тоғаева | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

Жур. шоира, Ўз. Ёзувчилар у. аъзоси, ф.ф.н., "'Шуҳрат" медали ва II д. "Соғлом авлод учун" ордени соҳибаси. Гуландом Тоғаеванинг ижодий-маърифий канали. www.mohiyat.uz https://www.facebook.com/groups/mohiyatuz Фикр билдириш учун:https://t.me/ijod_1972

نمایش بیشتر
578
مشترکین
-324 ساعت
-107 روز
-4530 روز
آرشیو پست ها
ГУЛАНДОМ ТОҒАЕВА Юрагимда ухлаб ётар бир қалдирғоч, Қалдирғочнинг орзулари саноч-саноч, Ғунчаларни телба этган юзингни оч, Сени севгинг керак менга ,сени севгинг! Асло тушма ўзгаларнинг шевасига, Учма, жоним, юлдузларнинг ишвасига, Мендек Кўнгил беролмайди эвазига Сени севгинг керак менга ,сени севгинг! На қилайин дунёларнинг сийму зарин, Тупроқларни олтин этар бир назаринг. Битта кулгинг унуттирар ғам асарин, Сени севгинг керак менга ,сени севгинг! Ёмғир бўлиб поклар қалбни хаёлинг ҳам, Рашкинг келиб берган юзлаб саволинг ҳам, Суйса дейман сарвинг, юзингда холинг ҳам, Сени севгинг керак менга ,сени севгинг! Ҳамроҳ бўлгин умрим шому сабоҳига, Бир дамгина етгин энди дил оҳига, Давот этсам кўнглим сочинг сиёҳига Сени севгинг керак менга ,сени севгинг!...

Етмиш юлдуз йиғилиб ярим ойча бўлолмас, Етти янга бир бўлиб бир онача бўлолмас... ✍️ Муҳаммад Юсуф 🎙Эркин Худойқулов

Ulug bek Yulchiyev Mast ayladi (Premyera Klip).m4a3.76 MB

801km57rtnol5q0dub.m4a3.82 MB

Игна айтар эмиш инсонга, Қадримга ет, кўзни оч, дермиш. Кийим тикдим жумла жаҳонга, Ўзим эса – яланғоч, дермиш. Асли унга либос нима ғам, Бу ҳасратнинг сабоғи бордир. Шу беминнат игначанинг ҳам Раҳматга зор қулоғи бордир. Эркин ВОҲИДОВ

Муҳаммад Юсуфнинг ўлимидан олдин Элликқалъа туманида энг охирги ўқиган шеърини эшитиб кўринг. Ўқиш оҳангидан ҳам беморлигини билса бўлади. Бугун Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг вафот этган куни. Охиратлари обод бўлсин! 🤲

КУН ҲИКМАТИ "Дўстлик фақатгина ёнма-ён, тиззама-тизза ўтиришлик эмас. Асл дўстлик жоннинг жон билан, қалбнинг қалб билан бирга бўлишидир." Жалолиддин Румий.

Бахт нима деган саволга ҳамкасбим Толибжон Исроилов ажойиб шеър билан жавоб қилибдилар.

Бахт нима? Минг бўлакка бўлиб дунёни Туғилгандан бахтни излаймиз. Қўлларидан тутиб рўёни Атрофда бахт, баъзан билмаймиз! Бахтлар билан безатилган тахт, Худоимга етса бас зоринг Кимдир сени соғинса, шу Бахт, Бахт аслида дунёда боринг! Кимларнидир Севиб, Соғиниб Интизор-ла уни кутганинг Бахт аслида томоғинг билан Шу бир қултум сувни ютганинг! Ҳамма ерда Бахтларинг сочиқ Баҳорлардан гўзаллик йиққан, Бахт эмасми? Кўзларинг очиқ? Осмонга боқ, кўкка ой чиққан! Сенга яна нима етмайди? Ҳаттоки Бахт - елиб толмоқлик. Ҳаммага ҳам насиб этмайди Тонгда туриб нафас олмоқлик!!! Эркин Воҳидов

Бугунги кўрган қизиқарли ролигим шу бўлди. Роса кулибман. Ўзбек мақол ва иборалари асосида ишлашибди. Муаллифларга раҳмат. Бир кулишайлик, дедимда.

Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ? Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ! Гар замонни нафй қилсам, айб
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ? Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ! Гар замонни нафй қилсам, айб қилма, эй рафиқ, Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ! Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума, Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ. Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ямонлиқ асру кўп, Эмди кўз тутмақ не, яъни ҳар ямондин яхшилиғ? Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ — Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ! Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби, Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?! Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Бугун, 24 июль, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 69 ёшга тўлди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин, азиз ва севимли Президентим! Бугун  мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодий тараққиёт, аҳоли фаровонлигини ошириш ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.Юртимизни дунё танимоқда. Барча эзгу ишлар, ободлик ва изчил ислоҳотлар устида ана шу улуғ ва доно инсоннинг ҳиссаси катта.Биз сиз билан фахрланамиз, азиз юртбошимиз!