cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ТАБЛЕТКА

ТАБЛЕТКА -- eng sifatli , to'liq va ishonchli ma'lumotlar kanali 😊. Реклама учун: @medius_reclama

Більше
Рекламні дописи
66 088
Підписники
-52824 години
-3 9357 днів
-28 68430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

💊САБЗИНИНГ ФОЙДАЛАРИ!!!
✅Сабзида каратиноидлар, витамин К, В1, В2, РР, С, пантотенат кислотаси, инозит бор. ✅Халқ табобатида сабзи илдизи, мевалари ўткир сурункали гепатитларда, сариқ касаллигида, шабкўрлик пайтида, зарда қайнаганда, қабзият бўлганда буюрилади. ✅Бадан териси ёрилганида, ҳуснбузар тошганида сабзи сувини тухум сариғи ёки асалга аралаштириб суртилади. ✅Буйрак-тош касаллигида, қабзият вақтида, қорин дам бўлганида сабзи уруғидан фойдаланилади. ✅Сабзи баргларининг суви гуш, диатез, нейродермитда, илдиз мевасининг суви эса хавфли ўсмаларни даволашда ишлатилади. ✅Ибн Сино сабзи уруғи билан баргларини яраларни тезроқ битирадиган, сийдик ҳайдайдиган дори сифатида ишлатган, илдиз меваларини эса плеврит, сурункали йўталда, ичак оғриқларида, баданга шиш келганда буюрган. ✅Сабзи сафроларни суюлтиради, ички аъзоларнинг битиб қолган жойларини очади, меъдани бақувват қилади. ✅Тадқиқотларда аниқланишича, сабзи истеъмол қилиш ўпка, кўкрак, ичаклар саратони хавфини камайтиради. ✅Сабзи тиш тозалаш маъжунидан кам бўлмаган таъсирни кўрсатади, тишларни тозалашга ёрдам беради. ✅Бундан ташқари қўшимча сўлак ишлаб чиқариб, бактериялар кўпайишига тўсқинлик қилади. ✅Ҳафтасига 6 тадан кўп сабзи истеъмол қилиш инсультга чалиниш хавфини камайтиради. ✅Жигар, буйрак касалликларида, бавосирда қирилган сабзи буюрилади. ✅Сабзи сувидан эса яра, жароҳатлар, совуқ олган жойларга, ангина, стоматитларга даво сифатида фойдаланилади.
© Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показати все...
💊ҚОННИ СУЮЛТИРУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР!!! 🩸Овқатланиш тартибига сут – қатиқ маҳсулотларини киритиш жуда фойдали. Бу қон қайишқоқлигини меъёрига келтиради. 🩸Агарда кунига 1-2 дона лимонни шакар ёки асал билан қабул қилинса, қуюқ қон меъёрига келади. 🩸Қонни суюлтириш учун бир кунда бир неча марта тана ҳароратидаги хом сув ичиш керак. Сув қонни суюлтирувчи энг яхши воситадир. 🩸Кўк пиёз, бодринг, қизил лавлаги ва сабзи шарбати, тарвуз, саримсоқпиёз, узум, товуқ ва балиқ гўшти истеъмол қилиб туриш керак. 🩸2 дона каштан ёнғоғи майдаланади ва 600 мл сувга солиниб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Кечқурун тиндириб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан олдин 3-4 маҳал ичилади. Давомийлиги бир ҳафта. 🩸Оддий олма сиркаси (уксус) қон қайишқоқлигини пасайтиришда кўмак беради: 2 ош қошиқ олма сиркасидан олиб, 200 мл. илиқ сувга аралаштирилади. Буни оч қоринга фақат эрта билан кунига бир марта қабул қилинади. Муолажа давомийлиги – 2-3 ойдир. ❗️Қонни ҳаддан ташқари суюлтириб юборишга ҳаракат қилмаслик даркор, нега деганда, қон кетиш ҳолати хавфи юзага чиқмаслигичун. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показати все...
💊ИНСОН УЧУН ЗАРУР ДАРМОНДОРИЛАР!!! А дармондориси Агар инсон организмида бу дармондори етишмаса, кўриш қобилияти пасаяди, жумладан, қоронғи бўлганида кўра олмайдиган ёки шабкўр бўлиб қолади, болалар, ўсмирлар организми ўсиши сусаяди. 👉А дармондориси сабзи, помидор, ўрик, кўк нўхат, қовун, апельсин, балиқ ёғида бўлади. ✅В, В1 дармондорилари В, В1 дармондорилари организмда камайиб кетса, инсон кўзлари ҳадеб ёшланаверади, камқонлик сезила бошлайди, киши дармонсизланади, лаблари бичилиб кетади, лаблар устида ажинлар пайдо бўлади. 👉Бу дармондори тухум, қўй гўшти, гуруч пўстлоғи, ёнғоқ, мол жигари, хамиртуруш, пишлоқда бўлади. ✅В6, В витаминлари В6, В гуруҳига кирувчи дармондорилар инсон организмида камайиши натижасида юрак ўйнайдиган бўлиб қолади. 👉Бундай дармондорилар карам, сабзи, қовоқ, сузма, балиқда бўлади. ✅С дармондориси С дармондориси инсон танасида камайиб кетса, унда милк оғриғи пайдо бўлади, бўғимлар оғрий бошлайди, яралар тез битмайди, одам бирпасда чарчайдиган бўлиб қолади. 👉С витамини ҳўл меваларда, кўкатларда, сабзавотларда, айниқса, лимон, апельсин, мандарин, карам, помидор, пиёз таркибида кўп бўлади. ✅Д витамини Д дармондориси организмда камайиб кетиши оқибатида кишини тез-тез офтоб урадиган бўлиб қолади, сочлари тўкила бошлайди. 👉Бу дармондори балиқ ёғида, тухум сариғида, сут, сут маҳсулотларида кўп бўлади. Шунингдек, қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида одам терисида ҳам ҳосил бўлади. ✅К витамини К дармондориси етишмаслиги сабаб одам жигар, буйрак, ичак хасталикларига чалинади, қони яхши ивимайди. 👉Бу дармондори пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, жигар, тухумда кўп бўлади. ✅Н витамини Н дармондориси инсон организмида камайиб кетиши оқибатида тананинг ёғ безлари хасталикка чалинади, фаолияти бузилади, сочлари тез оқаради, тўкилади. 👉Бу дармондори гуручли овқатлар, жўхори гўжа, жигарда кўп бўлади. ✅РР витамини РР етишмаслиги туфайли одам ичак, жигар, буйрак дардига тез чалинувчан бўлиб қолади. 👉Шунинг учун карам, пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, кўкатлар истеъмол қилиб туриш тавсия этилади. ✅Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, одам организмидаги барча ҳаётий муҳим физиологик жараёнлар нормал ўтишида, болалар ўсишида витаминлар муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун кундалик овқат билан витаминларга бой маҳсулотларни, айниқса, кўкатларни, мевасабзавотларни янги узилган ҳолда, сут, сут маҳсулотларини, тухум, нўхат, ловия кабиларни мунтазам истеъмол қилиб туриш зарур. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
💊БОДОМ ЁҒИ — НАФАС ЙЎЛИГА ФОЙДА!!! ➡️Ошқозон ширасини камайтиради; ➡️оғриқ қолдирувчи; ➡️тинчлантирувчи; ➡️юмшатувчи таъсирга эга. ⭐Куйганда: бир ош қошиқ бодом ёғига 2 томчи чой дарахти (чайного дерева) эфир мойини аралаштириб, куйган жойга суртилади. ⭐Қулоқ оғриганда: кунига 8 марта 2-3 томчидан бодом ёғи томизилади. ⭐Ҳайз олди оғриқларида: қорин пастига бодом ёғи суртиб, енгил уқаланади. ⭐Бронхит, бронхиал астма, томоқ оғриғи, йўтал, ўпка шамоллашида кунига 3 маҳал 10 томчи бодом ёғи қабул қилинади. ‼️Мумкин эмас: деярли ҳаммага тўғри келади. Аммо бодом ёғини меъёрдан ортиқ қабул қилиш нафас қисишига олиб келиши мумкин. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🧑‍⚕19 май – Бутунжаҳон оилавий шифокорлар куни Ҳар йили 19 майда Бутунжаҳон оилавий шифокорлар куни нишонланади. Ушбу байрам 2011 йилда Оилавий шифокорлар ташкилоти бутунжаҳон кенгаши томонидан таъсис этилган. Мазкур сана соғлиқни сақлаш тизимидаги оилавий шифокорлар (умумий амалиёт шифокори) учун аталган. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показати все...
​​ 💊ТАҲОРАТНИ МУКАММАЛ ҚИЛСАНГИЗ, КАФТ ВА БАРМОҚЛАРДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН ҚУТИЛАСИЗ!!! Ёнимга бир бемор келди. Билак, кафт ва бармоқлари зинғиллаб ғашини келтирар экан. Ҳамма чораларни кўрдим, фойдаси бўлди-ю, батамом тузалиб кетмади. Ундан: «Таҳорат олганингда, сувни чиғаноқ (тирсак) томондан пастга оқизасанми?» деб сўрадим. «Қаёқдан билдингиз?» деди у. «Нега таҳоратни тўғри олмайсан?» деб сўрадим. «Билмадим, ўрганиб қолганман», деди у. «Эринма, энди тўғри таҳорат ол, тузалиб кетасан», дедим. У тузалди. Мен бу нарсага гувоҳ эдим. Бир дўстим шундай қилар эди ва билак, кафт, бармоқлари зинғиллашидан шикоят қилар эди. Уни таҳоратни тўғри олдириш билан даволаган эдим. Чиғаноқ ва билакларни ювганда, сув пастга оқизилса, иссиқ сувда ҳам, совуқ сувда ҳам томирлар торайиб кенгайиши натижасида кафт ва билакларда қон ҳаракати ўзгариб, қон тўпланиб қолади. Бу нерв толаларининг озиқланиши ва тозаланишига путур етказади. Сув чиғаноқ (тирсак) томон оқизилганда эса қон юрак томон интилади ва муаммо бўлмайди. Дарҳақиқат, динимизда ҳикмат кўп. Иймонингиз зиёда бўлсин! © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показати все...
СЕДАНА ВИРУСЛАРГА ҚИРОН КЕЛТИРАДИ. АПТЕКАГА ЮГУРМАСДАН ЁҒИНИ ТОПИБ ИЧИНГ!!!
🗯
Кора седана қон тозаловчи, иммун тизимини мустахкамловчи, аллергияга қарши восита сифатида кенг кулланилади.
🗯
Ёг бронхит, астма, невропатияга карши ажойиб восита.
🗯
Қон босимини ва ундаги холестерин миқдорини нормаллаштириб туради.
🗯
Қон айланишини яхшилайди
🗯
Қора седана ёғининг даво-профилактик  ҳусусиятлари:
🗯
1992-йил хинд олимлари олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қора седана таркибига кирувчи  фойдали моддалар инсон организмидаги зарарли микроорганизмлар билан курашади. Юрак қон-томир тизимига унинг фойдаси жуда катта, унинг таркибига кирувчи витамин комплекслари Омега-6, Омега-9,флавоноидлар, фитостероллар, витаминлар А, С ва Е, эфир ёғлари юрак қон-томир тизимини яхшилайди, капиллярлар фаолиятини яхшилайди, уларда тромблар пайдо бўлишини олдини олади, қон босимини меъёрлаштиради, қондаги холестерин  миқдорини камайтиради.
🗯
Қора седана ёғи  хазм қилиш тизимининг фаолиятини яхшилайди, иштаха очувчи, ичаклардаги микрофлорани яхшиловчи ҳусусиятларга эга. Унинг таркибига кирувчи фосфолипидлар жигарни тозалаш ҳусусиятига эга.
🗯
Қора седана ёғини кунлик овқат ратционига киритиш қуйидаги беъморлар учун жуда ҳам фойдалидир;
🗯
Қанд касаллиги бор кишилар;
🗯
Семизликка мойиллиги бор кишилар;
🗯
Эмизикли оналар;
🗯
Нафас йўли касалликлари бор беъморлар;
🗯
Аёллар ва эркаклардаги репродуктив касалликлар;
🗯
Сийдик йўли касалликларида;
🗯
Хотирани яхшилашда ва асаб тизимини яхшилашда;
🗯
Сурункали чарчоқ ва оғир ақлий меҳнатда;
🗯
Иммун тизимини яхшилашда ва онкологик касалликларни олдини олишда .
📝
Қора седана ёғини ташқи қўллаш учун:
🗯
Тери касалликларида (бактерияларга қарши, яллиғланишга қарши, вирусларга қарши ҳусусиятлари мавжуд бўлиб, хусунбузар, дерматит, аллергик дерматит, теридаги замбуруғлар, экзема, псориаз, учуқ ва сўгалларда самарали восита);
🗯
Оғриқ билан кечадиган  бўғим ва мушаклардаги оғриқларда;
🗯
Қулоқ ва бурун касалликларида;
🗯
Бавосилда самарали қўлланилади.
🗯
Ҳар доим соғлом ва гўзал бўлишни истайсизми? Унда “Ҳемани” фирмасининг қора седана ёғи сиз учун. Ёғ совуқ сиқув( холодный отжим) йўли билан олингани сабабли, ўзида барча элементларни сақлаб қолади
© Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показати все...
00:10
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🍃Aссалому алайкум. Якшанба Тонги муборак бўлсин. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон, 🍀Кўнглингизни хотиржам, ☘Чеҳрангизни нурли қилсин. 🍀Танангизни саломатлик, ☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! 🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!! Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показати все...
​​💊Витамин D етишмаса!!! ❗️Сут ва дон сингари кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари D витамини билан бойитилганлигини биласизми? ✅Ҳақиқат шундаки, анъанавий озиқ-овқат манбаларидан ушбу бебаҳо дармондорини етарли даражада олиш жуда қийин. Ва бу модда сизнинг суякларингиз, мушакларингиз, тишларингиз ва ҳатто иммун тизимингиз соғломлиги учун жуда муҳимдир. 📝Агар организм D витаминини керакли миқдорда олмаса, саломатлик билан боғлиқ ҳар қандай муаммолар бошланади: ➡️Мушакларда кучсизлик ва оғриқ ✅D витамини мушакларнинг тўғри ишлашига ёрдам беради, унинг етишмаслиги эса кучсизлик ва оғриқларга сабаб бўлади. Вужудингиз худди гриппга ўхшаб оғришни бошлайди. Ва агар сиз танқисликни тўлдирмасангиз, вазият янада ёмонлашиши турган гап. ➡️Бош оғриғи ва бош айланиши ✅D витамини етишмаслиги «сокин қотил» деб номланган юқори қон босимига олиб келади. Аксар одамлар гипертонияни сезмайдилар, ҳозирда жиддий юрак муаммоларини келтириб чиқаришга айнан шу сабаб бўлмоқда. Агар сизни тез-тез бош оғриғи ва бош айланиши безовта қилса, бу ҳолда албатта шифокорга мурожаат виллинг. ➡️Юқумли касалликлар ✅Агар сиз тез-тез грипп ва шамоллашни юқтириб олсангиз, демак, иммун тизимингиз жуда кучсиз. Ушбу муаммонинг сабабларидан бири иммунитет ҳужайраларининг ишлаши учун зарур бўлган D витамини етишмаслиги бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу модда етишмовчилиги муаммоси бўлмаган болаларнинг касал бўлиш эҳтимоли жуда кам. ➡️Oшқозон билан боғлиқ муаммолар ✅Агар сизга целиакия (мултифакториал хасталик, овқат ҳазм қилишнинг бузилиши), ичак яллиғланиши ташхиси қўйилган бўлса ёки жиғилдонингиз қайнаса ва ичингиз қотса, D витамини иллатларни енгиллаштиради. ➡️Кўп терлаш ✅Aгар бирор бир сабабсиз ортиқча терлашни сезсангиз, дарҳол шифокорингизга мурожаат қилишингиз керак. Терлашнинг кўпайиши сабабларидан бири ҳам D витамини камлигидир. ➡️Тушкунлик ✅D витамини етишмаслигининг яна бир аломати бу руҳий тушкунлик, асоссиз қайғу ва хафагарчиликдир. Аммо организм керакли миқдордаги моддани олиши биланоқ, бу муаммоларнинг барчаси иссиз йўқолади. 📝Витамин D танқислигини тўлдириш мумкин Агар сизда шунга ўхшаш аломатлар бўлса, аввало шифокорга мурожаат қилинг. Оддий қон таҳлили вазиятни аниқлаб беради. D витамини етишмовчилигининг бартараф этишнинг жуда кўп оддий йўллари бор: 🗯Ўз рационингизни D витаминига бой озиқ-овқатлар: тухум сариғи, қизил икра, мол гўшти, жигари, пишлоқ, балиқ, сут маҳсулотлари, дуккаклилар ва шарбатлар билан тўлдиринг. Витаминга эга бўлишнинг яна бир самарали усули – қуёшда тобланиш. Ҳафтасига уч марта 15 дақиқадан қуёш нурлари остида ётиш етарлидир. Фақат бу вақтда қуёшдан ҳимояловчи кремлар суртмаслик керак. 📖Хулоса қилиб айтганда, D витамини танқислиги жиддий саломатлик учун оқибатларга олиб келиши мумкин. Аммо тўғри овқатланиш ва мўътадил қуёш ванналари бу муаммони ҳал қилади. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показати все...
00:07
Відео недоступнеДивитись в Telegram
💊Чақалоқ учун газ ҳайдовчи массаж!!! © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показати все...