439
Підписники
-124 години
-87 днів
-2830 день
Архів дописів
439
#Иззат тиласанг, хорликка тайёр тур...
Яҳё ибн Яҳё айтади: «Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурида эдим. Бир киши келиб, «Эй Абу Муҳаммад, хотинимдан шикоят қилмоқчиман. Мен унинг назарида энг паст, ёмон кишига айланиб қолганман», деди. Суфён узоқ ўйга толди. Кейин бошини кўтариб, унга: «Балки хотинингдан сени янада кўпроқ иззат-икром қилишини талаб қилгандирсан?» деди. У: «Тўғри, эй Абу Муҳаммад!» деди. Суфён: «Ким иззат талаб қилса, хорлик билан синалади. Ким мол-дунё учун ҳаракат қилса, фақирлик билан синалади. Аммо ким дин учун ҳаракат қилса, Аллоҳ таоло дини сабабли унга иззат ва мол-дунёни ҳам қўшиб беради», деди».
#Ким дин учун диёнат учун деб ҳаракат қилаётган ва ўз аҳли учун ва Аллоҳ рози бўладиган йўлларга ҳаракат қилаётган бўлса, унга баракот ва саломлар бўлсин.
#Ким нафси учун ва инсонларни алдаш учун ҳаракат қилаётган бўлса унга хорлик бўлсин ва бўлади...
@AZON_UZZ
439
Ҳасад ҳасад қилувчи кишига бешта азобни олиб келади. Бу бешта азоб ҳасад қилинган кишига етмасдан, ҳасад қилувчи кишига етади.
⚡️ - Ғам узилмайди.
⚡️ - Мусибат олади, унга ажр келмайди.
⚡️ - Ёмонликни олиб келади. У билан мақтанилмайди.
⚡️ - Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади.
⚡️ - Унга тавфиқ эшиклари ёпилади.
© Абу Лайс Самарқандий
@AZON_UZZ
439
🍋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🍋
🌱ЯКШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌱
Ушбу гўзал тонг
барчамизга қувонч, омад ва барака олиб келсин 🤍
🤲 Аллоҳим, бугунги кунни
ҳайрли ва самарали қилгин,
қилаётган ишларимизга осонлик,
қалбларимизга нур ва хотиржамлик ато этгин ✨
🪷 Ниятларимизга барака,
меҳнатларимизга гўзал натижалар насиб этгин 🤲
@AZON_UZZ
439
Repost from АZAN UZZ
#ЧИЗГИ
• Бир оч-мискин келиб сендан егулик сўраса жеркима!
• Балки унинг бугунги ризқи сендадир...
• Бир ғариб эшигингни қоқиб сендан бера оладиган нарсангни сўраса қуруқ қайтарма!
• Балки унинг истаги сендадир...
• Дўстинг сенга ўз дарди ила чирпинаётганда шикоят қилма!
• Балки дармони сендадир...
• Йиғлаганнинг устидан кулма, беморга беэътибор бўлма!
• Балки шифоси сендадир...
• Барча сенга муҳтож кўринса, ҳаргиз "МЕН" дея ўзингдан кетма!
• Сен "ҲЕЧСАН" аслида илоҳий чизгининг тажаллиси сендадир.
Exson xisobot
👇👇 ⬅️🖱
@Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
439
🆘🔴🟢🆘🆘🆘🟢✅🆘
ЗУДЛИК БИЛАН ЁРДАМИЗ КЕРАК!!!
➖➖➖
Assalamu alaykum yaxshimisiz saxiylar uz guruhi rahbari Firdavs aka mening o'g'lim Ismoilov Hojiakbar 2017 yilda tug'ilgan hozirda DSP tashxisi bilan davolanib kelyapmiz sizdan va barcha guruh adminlaridan saxiy ehsonchilardan iltimos bolam uchun yordam bering.
(Онасини👆👆СМСси)
#Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ рози бўлсмн. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин.
#Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir.
A’rof surasi (56 - oyat)
@SAXIYLAR_UZ
🖱🖱🖱
KARTALARI
Xamkor bank Uzkard
👇👇
5614 6818 1370 2556 ⬅️
Ashurova Z.
👇👇 Хамкор банк Хумо
9860 1601 2070 2487 👈
Ashurova Z. nomida
Агро Банк
👇👇
4073 4200 5525 1403 👈
Ashurova Z.
PAYNET RAKAM
👇👇
+998 77 702 37 17 🖱
Uz Mobail
Exson xisobot
👇👇 ⬅️🖱
@Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
439
• Тун тушиб, ҳаммаёқ зимистонга айланганда, тонг отишини тасаввур қилолмайсиз...
• Қор ёғиб, совуқ тушганда, энди кунлар исимайдигандек туюлади...
• Осмонни қора булут қопласа, бу булутлар энди тарқамайдигандек кўринаверади...
• Хаста бўлсангиз, тузалмайдигандек ҳолатга тушиб қоласиз...
• Бозорда савдойингиз тўхтаб қолса, сизнинг молингиз энди ҳеч керакмасдек бўлаверади...
• Тушкунликка тушсангиз, кўнглингиз ҳеч ёришмайдигандек бўлаверади...
• Аслида, хар қандай туннинг наҳори бор... Ҳар қишнинг бир баҳори бор... Бу совуқ ва тотсиз қорнинг остида Аллоҳнинг иссиқ ва ширин мевалари бор... Булут хар қанча қовоғини солмасин, мовий осмонни узоқ вақт тўсолмайди... Ҳар касалликнинг давоси бор...
• Аллоҳ бир ризқингиз эшигини ёпса, бошқасини очаверади...
• Ҳар қандай мусибат унутилиб, фараҳли кунлар келаверади...
• Буларнинг ҳаммаси ўша офият, ўша неъматларнинг қадрини билиш учундир.
• Шундай экан, ноумид бўлманг! Тушкунликка тушманг! Ҳали кўп баҳорлар бор. Кўп нурли наҳорлар келади. Зулмат пардалари тарқаб кетади. Қуёшли ёруғ кунлар кутиб сизни турибди...
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
@AZON_UZZ
439
Бир одам иккинчисидан қасос олиш мақсадида илон сотиб олишга қарор қилибди. Нияти шундай қилиш эканки – илон ўша айбдорни чақиб олсин. Бунинг учун у тунда, ҳамма уйқуга кетган пайтда, ҳеч ким кўриб қолмаслиги учун илон овчисининг ҳузурига борибди. Шоша-пиша дуч келган илонни танлабдида пулини бериб, уни қўйнига солиб қўйибди. Ўч олиш ниятини ўзгалар кўзидан махфий тутиш мақсадида шу ҳолида уйига равона бўлибди. У тез орада айбдор билан учрашиб, уни илонга чақтиришни уюштиришга умид қилибди. Бироқ насиб қилмаган экан, интизорлик билан кутилган учрашув чўзилиб кетибди. Натижада аламзада одам режасини амалга оширишга пайт пойлаб, қаерга борса ҳам, илонни қўйнида олиб юришга мажбур бўлибди. Ва ниҳоят улар учрашгач одам ўйлаганини амалга оширибди. Қаршисидаги айбдор оғриқдан "дод” деб юборибди.
- Нега бақирасан? - деб сўрабди аламзада, - мен йиғламаяпман-ку!
- Сен нимага йиғлашинг керак? Илон сени чақмади-ку! - деб қўлини ушлаганча таъна қилибди айбдор.
- Нима?! Баданимни қарагин. Сени жазолаш учун илонни ёнимда олиб юрганимда танамни тишлайвериб қай аҳволга келтирди. Яхшиямки заҳарли эмас экан...
Шу сўзларни айтиб аламзада одам кўйлагини очиб, яраларини кўрсатибди. Айбдор унга тикилиб ўйга толибди.
- Нега индамайсан? - дебди аламзада.
- Ўйлаб қолдим. Биргина кичик қасос олишга ўзингни шунчалик қийнашинг шартмиди? Арзирканми шунга шунча азобланиш? Энди ўйланиш навбати қўйнида илон олиб юрган одамга келибди....
P. S.: Кимдандир аламзада бўлиб, буни ичимизда сақлаб юрсак, фақат ва фақат ўзимизга жабр қиламиз. Алам ва қасос олиш нияти бизни кемирмаслиги учун энг яхши йўл – кечириб кетишлик. Агар кечириш қўлимиздан келмаса, барчасини Аллоҳга ҳавола қилиб, унутишга ҳаракат қилганимиз яхши. Аламларимиз қўйнимиздаги илонга айланиб қолмасин...
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
@AZON_UZZ
439
- Нима учун балиқ истеъмол қиласиз? - деб сўрашганида, йигитча:
- Мен балиқни яхши кўраман, - деб жавоб қилди.
- Балиқни яхши кўраман, деяпсизми!? Шунинг учун сиз уни тутиб, ўлдирдингиз ва пиширдингизми!? Менга балиқни яхши кўраман, деманг! Сиз ўзингизни яхши кўрасиз ва балиқнинг таъмини ёқтирганингиз учун уни тутиб ўлдиргансиз ва пиширгансиз!
Кўпчиликнинг севгиси шу йигитчанинг балиққа бўлган севгисига ўхшайди. Ҳақиқий севги биринчи навбатда бериш, олиш эмас...
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
@AZON_UZZ
439
ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА ФАЗИЛАТИ:
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга маҳуббат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
9. У. Аллоҳ таолони муҳаббатини ҳосил қилдиради.
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳга шунча яқин бўлади.
11. Зикр зокирага ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳ таолога у зотни кўриб тургандек ибодат қилади.
12. У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.
13. Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.
14. Зикр туфайли, Аллоҳ зокирни зикр қиладиган бўлади.
15. У туфайли қалб тирик бўлади.
16. У қалб ва руҳга қувват бағишлайди.
17. Зикр қалбнинг зангини кетказиб уни жилолайди.
18. У хатоларини кетказиб ювади.
19. У банда билан робби орасидаги жудоликни кетказади.
20. Зикр Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.
21. Зикр сакийна ва раҳматнинг тушишига сабабдир.
22. Зикр мажлислари, фаришталар мажлисларидир.
23. У зокирни ҳам унинг ҳамсуҳбатини ҳам саодатманд қилади.
24. Зикр бандани қиёмат кунининг ҳасратидан эмин қилади.
25. У зикрга Аллоҳ таолонинг сўровларига берадиган нарсалардан кўра афзалроғини берадиган нарсалардан кўра афзалроғини беришга сабаб бўлади.
26. Зикр энг осон, афзал ва улуғ ибодатдир.
27. У жаннат экинидир.
28. Зикр учун ваъда қилинган неъмат ва фазллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган.
29. Рабб табарака ва таолони давомли зикр қилиш банданинг икки дунёдаги бахтлилигига сабаб бўладиган унутилишидан холос қилади.
30. Зикр зокир учун бу дунёда ва қабрида нур бўлади.
31. У қалбни ғафлат уйқусидан уйғотади.
32. Зикр дарахти маърифат меваларини беради.
33. Зокир ўзи зикр қилаётган Зотга яқин бўлади. Бу яқинлик муҳаббат, нусрат, тавфиқ ва дўстлик ила пайдо бўлади.
34. Зикр қул озод қилиши ва нафақалар беришга тенгдир.
35. У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳ таолони зикр қилмаса унга шукр қилмаган бўлади.
36. Қалбда бир қасоват бўлиб, уни Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса кетказа олмайди.
37. Зикр неъматларни жалб қилади ва бало-офатларни даф қилади.
38. У, зокирга Аллоҳ таолонинг ва фаришталарнинг саловатини жалб қилади.
39. Аллоҳ таоло зокирлар ила фаришталарига мақтанади.
40. Бардавом зикр қилувчи банда жаннатга кулган ҳолида киради.
41. Аллоҳ таолони зикр қилиш У зотнинг ибодатини қилишга энг катта ёрдамдир.
42. Зикр зокирга қувват ва ҳаракатчанлик пайдо бўлишига сабаб бўлади.
43. Жаннат ҳовлилари зикр ила бино қилинади. Зокир зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам ҳовли бино қилишдан тўхтайди.
44. Фаришталар зокир учун истиғфор айтадилар.
45. Тоғу тошлар Аллоҳ таолони зикр қилувчилар билан фахрланади.
46. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш мунофиқликдан омондир.
47. Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор. Шунинг учун ҳам, зикр мажлислари “жаннат боғлари” деб номланади.
48. Йўлда. Уйда ва сафарда зикрни бардавом қилиш банданинг қиёмат кунидаги гувоҳларининг кўпайишига сабаб бўлади.
49. Зикр чеҳрага бу дунёда гўзалликни ва охиратда нурни ато қилади.
50. У, банданинг Робби томонидан тасдиқ қилишига сабаб бўлади.
51. Зикрни бардавом қилиш нафл ишлар ўрнига ўтади.
52. Банда кенгчилик вақтида Аллоҳ таолони зикр қилса, Аллоҳ таоло уни торчилик вақтида зикр қилади.
53. Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир...
"Нақшбандия: вазифалар, зикрлар" китобидан.
T.me/AZON_UZZ
439
* * *
Дарёлар ишқ истаб жўшар Ҳақ дея,
Бошин тошга уриб-уриб, оҳ чекар.
Шамол тоғдан тоғга кўчар Ҳақ дея,
Орада бир тўхтаб туриб, оҳ чекар.
Майса ҳатто Ё Ҳақ дебон битармиш,
Ёмғир Ҳақдан келар, Ҳаққа кетармиш,
Ҳақ ошиғи кўзи қора бир дарвеш,
Ҳақ йўлида юриб-юриб, оҳ чекар.
Дарахт мудом Ҳаққа очар қучоғин,
Оғриқ бермас Ҳақ амрининг пичоғи,
Кўкда қуёш Ҳақнинг сўнмас ўчоғи,
Чўққида қор эриб-эриб, оҳ чекар.
Қушлар Ҳақ деб баланд учар ҳар тонгда,
Балиқ сувда Ҳақни ичар ҳар тонгда,
Гуллар ўзин Ҳақ деб очар ҳар тонгда,
Ҳидларини бериб-бериб, оҳ чекар.
Ҳақнинг йўлчилари Ҳақда топишар,
Борлиқ зарра-зарра Ҳақни ёпишар,
Қалблар тинмай Ҳақ-Ҳақ, дея тепишар,
Қон томирда қуриб-қуриб, оҳ чекар.
Ҳақ муҳри бор жайронларнинг кўзинда,
Ҳақ танҳодир бутун бу ер юзинда,
Ҳақ Расулу Муҳаммаднинг изинда,
Кўнгил Ҳақни кўриб-кўриб, оҳ чекар.
✍ Абдурраҳим Каракоч
@AZON_UZZ
439
🤩 🤩 🤩 🤩
🤩 🤩 🤩 🤩 🤩 🤩 🤩
🌙 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌙
🕋🌙 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат. 🥰
🕋🌙Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🕋🌙Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🕋🌙Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🕋🌙Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🕋🌙Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🕋🌙Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🕋🌙Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
⊱━━━━━━━ ❃ ━━━━━━━⊰
@AZON_UZZ
439
Айтишларича, олдинги замонларда она боласини эмизмоқчи бўлса, "Бисмиллоҳ"ни айтган, сўнг гўдакни улғайганда катта инсон бўлишини ният қилиб, унга кўкрак тутган.
Шижоатли жангчи, ё кучли олим ва ёки маҳоратли йўлбошчи бўлишини кўнглидан ўтказган. Шу туфайли аждодларимиз буюк бўлишган.
Бугунда эса аёлларимиз болаларини ухлатиш ниятида эмизмоқдалар. Шунинг учун умматнинг катта қисми уйқуда.
Хулоса ўзингиздан.
© Мубашшир Аҳмад
•┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈•
@AZON_UZZ
439
ФАРЗАНДГА ШАВКАТКИЛМАГАН...
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу болаларини ўпиб, эркалаб ўтирган эди. Шу жойда ҳозир бўлган волийларидан бири:
– Эй мўминларнинг амири, болаларингизни ўпасизми? – деб сўраб қолди.
– Ҳа, ўпаман, – жавоб берди Умар розияллоҳу анҳу.
– Менинг ўнта болам бор. Мен уларни ҳеч ўпмаганман.
Қачон уйга кирсам, уларнинг овози ҳам, саси ҳам чиқмай қолади.
– Аллоҳ таоло сенинг қалбингдан меҳр туйғусини олиб қўйибди-ю, мен сени яна волийликка тайинлабманми?! Фарзандларига меҳр-шафқати йўқ кимса улусга шафқат қилурми?! – деб Умар розияллоҳу анҳу уни вазифасидан четлаштирди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
T.me/AZON_UZZ
