cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

AGROBLOGER

БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ Facebookда: facebook.com/agroblogeruz TikTokда: TikTok.com/@agrobloger YouTubeда: youtube.com/@agrobloger Реклама: @agrobloger_admin Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Більше
Рекламні дописи
11 234
Підписники
+424 години
+27 днів
+27830 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
ИССИҚХОНАДА БОДРИНГНИНГ ҲОСИЛ ДАВРИ БОРАСИДА ТАВСИЯЛАР Бодринг гуллагандан кейин 15-16 суткада, жуда қулай шароитларда эса ундан ҳам аввалроқ яъни 12-14 суткада меваси истеъмолга тайёр бўлади. Узоқ давом этадиган булутли кунларда бу муддат 18-20 суткага узаяди. Узун мевали навлари катта мева тугади. Аммо 1-2 ой давомида ўртача вазни 300-350 г дан кўп бўлмаганда терилади. Бу шаклланаётган бошқа ҳосилнинг ривожланиши тўхтаб қолишининг олдини олади. Майда, кўп ҳосил берувчи дурагайлар ва навлар тез-тез териб олишни талаб қилади. Бундай навлар ҳосили ўз вақтида териб олиниши керак. Ҳатто теримнинг озгина ушланиб қолиши ҳам эртанги ва умумий ҳосилга салбий таъсир етади. Тугунча ва ёш меваларнинг ўсишини тўхтатиб қўяди. Катта бўлиб ўсиш уруғ боғлаш билан боғлиқ. У маҳсулотнинг сифатини ёмонлаштиради ва озиқ моддаларнинг беҳуда сарфланишига олиб келади. Экинларда ҳар хил миқдорда тугунчалар ва мевалар шаклланади: баъзиларида жуда кўп, баъзиларида эса камроқ. Бодрингларни териш билан меваларнинг ўсишини ростлаш мумкин. Ҳар иккинчи терилгандан сўнг, экинларга "Максиплант" мева стимулятори билан ишлов берилиши ҳосил йириклашишини тезлаштиради. Жумладан, ўсимликнинг ўсишини сустлаштирмаслик ва ёш меваларнинг фаол ўсишига имкон бериш учун тўлиқ шаклланмаганларининг бир қисми ҳам терилади. Ортиқча юк озуқа ва намликнинг етишмай қолишига, кўп тугунчаларнинг ҳалокатига олиб келади. Бодринг бандидан ўткир пичоқ билан кесилади. Теримни енгиллаштириш ва тезлаштириш учун саватни елкага осиб ёки ерга қўйиб 2 қўллаб ишлаш керак. Бу сезиларли даражада меҳнат унумдорлигини оширади. Иссиқхонада теримнинг узоқ вақт чўзилиши яхши емас, чунки бу вақтда очиқ тупроқда ўстириладиган бодринглар тўлиқ ҳосил бера бошлайди.  Иссиқхонадаги бодринг ўсимликлари анча чарчаб, ҳосилдорлиги камайиб, майдалаша бошлайди. Шундай ҳолларда эскирган палаклар юлиб ташланиб, кейинги экишларга қадар иссиқхона тупроғига дам берилади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
1 27417Loading...
02
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) ✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) ✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) ✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АН БИО (нематодага қарши) ✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қаҳрамон +998909726777 Бўка +998949362678 Тўйтепа +998974256996 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 Поп +998995189332 Чортоқ +998934140987 ФАРҒОНА +998902747080 Данғара +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1-дўкон: 911315320 2-дўкон: 336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998905265522 ЖИЗЗАХ +998919423355 +998945715079 САМАРҚАНД 1-дўкон: 979155556 2-дўкон: 999496835 Каттақўрғон 1-дўкон: 979231131 2-дўкон: 972851391 Пайариқ +998979148801 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1). 914550044 2). 990515249 3). 990680706 Муборак +998972006187 ХОРАЗМ Хонқа +998942303100 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Дуйсенбай Отарбаев: +998993112771 Нукус-омбор +998905752771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 Пешку +998997025510 СИРДАРЁ Гулистон 1).+998972486262 2).+998994748634 3).+998915051555 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 +998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi
7992Loading...
03
НЎХАТ ЕТИШТИРИШДА ЭЪТИБОРЛИ ЖИҲАТЛАР Нўхатдан юқори ҳосил етиштириш учун табиий намликдан ташқари (баҳор қуруқ келганда) бир марта суғориш тавсия этилади. Нўхатнинг яхши ўсиб-ривожланиши ва табиий намликдан унумли фойдаланиши учун ўсув даврининг илк дамларида қатор ораларини юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш жуда ҳам муҳимдир. Ўғитлаш. Нўхат органик моддаларга бой тупроқларда яхши ривожланади. Экишдан олдин ерга аммофос берилиши ўсимликларнинг бақувват бўлиб ўсишини таъминлайди ва ҳосилдорликни оширади. Республикамиз шароитида нўхатнинг касалликларидан аскохитоз (ўсимликни барг, поя ва дуккакларини зарарлайди), зараркунандалардан баргда ғовак ҳосил қилувчи пашша, ғўза тунлами қурти ва брухус қўнғизи кўп учрайди. Аскохитоз касалликларини олдини олиш учун уруғликни соғлом ўсимликлардан олиш, уруғларни яхшилаб тозалаш ва экишдан олдин "Плантастим" биостимулятори (10 кг уруғ учун 25 мл), Раксил 2,5% эритмаси билан (10 кг уруғ учун 7 г), нўхат пашшаси, ғўза тунлами қурти ва брухус қўнғизига қарши эса ўсув даври давомида Фуфанон 57% билан кимёвий ишлов бериш зарур. Бу борада тегишли мутахассисларга мурожаат қилиш тавсия этилади. Нўхат дуккакларининг 75–80 фоизи етилганда пояси билан йиғиб олинади ва қуритилади. Қуритилган дуккаклар янчиб тозаланади. Нўхат поялари жодида майдаланади, илиқ сувда ивитилади ва кепакка аралаштирилиб молларга берилади. Пояларидан силос тайёрлаш ҳам мумкин. AGROBLOGER канали: @agrobloger
1 05510Loading...
04
ҲОСИЛ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ РОБОТ ИХТИРО ҚИЛИНДИ. Россиялик олимлар botANNIC деб номланган қишлоқ хўжалиги роботини ишлаб чиқди. Ғилдиракли робот мустақил равишда боғ ҳудуди бўйлаб ҳаракатланади ва зарарланган меваларни аниқлайди. Бу вақт ўтиши билан экинларда топилган асосий касалликлар харитасини ишлаб чиқиш ва ҳосилдорликни ошириш имконини беради. Юкланган 3D хариталар роботга боғдаги дарахтлар орасида белгиланган маршрут бўйлаб ҳаракатланишига ёрдам беради. Робот меваларнинг кўринишини таҳлил қилиш ва сифатини баҳолаш имконини берувчи сенсорлар ва махсус камера билан жиҳозланган. Келажакда botANNICни қўшимча сенсорлар ва лазерли ускуналар билан жиҳозланиш режалаштирилган, бу роботга зараркунанда ҳашаротлар ва ҳатто бегона ўтлар билан курашиш имконини беради, деб хабар беради techcult.ru. AGROBLOGER канали: @agrobloger
9403Loading...
05
ГИЛОС ЭКСПОРТИ: КАЛИБРГА БАҲО БЕРИНГ! ©Манба AGROBLOGER канали: @agrobloger
1 3488Loading...
06
ДАРАХТ ЭКМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНИШИ МУМКИН... Олий Мажлис Қонунчилик палатасида дарахт экмаганлик учун жавобгарлик белгилаш масалалари муҳокама қилинди.  Аҳоли пунктлари, қурилиш ҳамда саноат зоналарида шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган кўкаламзорлаштирилган ҳудудларни ташкил этиш мажбуриятини амалга оширмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.  Қайд қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш» мавзусида давра суҳбати ўтказилган. Унда дарахт экмаганлик учун жавобгарлик белгилаш масаласи ҳам муҳокама этилган.  Таъкидланишича, «Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш»да кўкаламзорлаштириладиган ҳудудлар майдонларини ташкил этиш бўйича мажбуриятлар белгиланган. Лекин ҳозирги кунда ушбу мажбуриятларни амалга оширмаган юридик шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик назарда тутилмаган.  Мунозаралар давомида депутатлар кўкаламзорлаштириш бўйича мажбуриятни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар берган.  Шу билан бирга, дарахт экмаганлик учун жавобгарлик белгилаш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатларига, жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Шаҳарсозлик кодексларига, шунингдек «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича кўплаб таклифлар илгари сурилган.  Тадбир якунида фракция ва қўмита томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланган, дейилади хабарда. AGROBLOGER канали: @agrobloger
1 0044Loading...
07
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 4 май, шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+17, кундузи +23..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шамол ғарбдан эсиб, 17-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14..+19, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, ёғингарчилик кучайиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол ғарбдан эсиб, 17-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14..+19, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол ғарбдан эсиб, 17-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14..+19, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол ғарбдан эсиб, 17-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14..+19, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14..+19, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан эсиб, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +9..+14 даража илиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
1 5952Loading...
08
ФАРҒОНАДА ЎРИКНИНГ ЭКСПОРТБОП НАВИ ҲАМ ПИШДИ. AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 74075Loading...
09
ИССИҚХОНАДА АЛМАШЛАБ ЭКИШНИНГ АҲПМИЯТИ Иссиқхонанинг бир квадрат метр юзасидан кам ҳаражат қилган ҳолда олинадиган энг катта ҳосилдорликка ундан фойдаланиш даврини узайтириш, ерда ҳосилдан тўхтаган ўсимликни узоқ қолдирмаслик, кўчатларни оқилона зичлаштириш, иссиқхонадаги ҳамда улар орасидаги майдонлардан оқилона фойдаланиш каби йўллар билан эришилади. Алмашлаб экиш – бу иссиқхонани бир марта ишлатиш мавсумида унда экинларни экиш кетма-кетлиги акс этган схемадир. Мазкур тадбир агротехник ва ташкилий ишларни ўзаро мос ҳолда олиб боришни ва натижада майдонлардан янада самарали фойдаланишни таъминлайди. Алмашлаб экиш маҳсулотлар етказиб беришнинг энг қулай муддатларини кўзда тутиши лозим. Бунда экинларни эрта етиштириш ва улардан бир текис ҳосил олиш кўзда тутилади. Алмашлаб экиш зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш имконини беради. Бу тадбир фақат биргина ёки бир неча тур экинларни етиштиришни қамраб олиши мумкин. Алмашлаб экиш схемаси ҳар бир иншоот учун алоҳида тузилади. Алмашлаб экишнинг давомийлиги иссиқхонани бир мавсумда ишлатиш даврига мос келади. Лекин, шу нарсани ҳам ҳисобга олиш лозимки, алмашлаб экиш схемаси 2-3 йил давомида тупроқда зараркунандалар ва касалликлар манбалари тўпланишининг олдини олишга имкон берадиган бўлсин. Бир экин тури банд қилган муддат, бир алмашиниш дейилади. Сабзавот экинларини етиштириш муддатларига боғлиқ ҳолда, қишки-баҳорги, ёзги-кузги, кузги-қишки ва бошқа алмашлаб экишлар фарқланади. Экинларни етиштириш давомийлигига боғлиқ ҳолда алмашлаб экиш муддатлари қисқа, узайтирилган ва ўтувчи даврларга бўлиниши мумкин. Помидор ва бодринг экинларини қишқи-баҳорги қисқа муддатли алмашлаб экиш энг кўп тарқалган. Бу муддат январдан бошланиб, ёзнинг бошларида тугайди. Шунингдек, августда бошланиб, январда тугайдиган кузги-қишки алмашлаб экиш ҳам кенг қўлланилади. Алмашлаб экишнинг ўтувчи даври августда бошланиб, июнда тугайди. Узайтирилган давр эса октябрдан июнгача давом этади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 56713Loading...
10
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМДАГИ ЭНГ ЙИРИК КАНАЛИГА СИЗ ҲАМ ОБУНА БЎЛИНГ: ➡️ FERMER.UZ
3 2827Loading...
11
КАРТОШКАНИНГ АСОСИЙ КАСАЛЛИКЛАРИДАН БИРИ: МАКРОСПОРИОЗ Aliternaria Solani (macrosporium) Sor. касаллик қўзғатувчи замбуруғ ҳисобланади. Тугунакда эса Uloclаdium consortiale қўшимча қўзғатувчидир. Агар қуруқ иссиқ шароит қисқа муддат ёғадиган ёмғир ва қалин шудринг тушиши билан алмашса уларни зарар келтириши кучаяди. Ҳосил тўплаши 10-40 фоизга камаяди. Барг, поя ва тугунаклари зарарланади. Баргларда турли катталикдаги думалоқ ёки учбурчаксимон тўқ қўнғир доғлар пайдо бўлади. Пояларда оч жигарранг чўзинчоқроқ яралар пайдо бўлади. Аввал баргни зарарланган қисми қуриб тешилади, кейин барг япроғи тўлиқ қурийди. Макроспориоз фақат ёш тугунакларни зарарлайди, улар юзасида бироз ботиқ қора доғ ҳосил бўлади. Тугунаклар сақланиш даврида у ерларга микроорганизмлар тушиб уни чиритади. Кураш чораси сифатида ўсув даврида биологик ишлов ўта самарали ҳисобланиб, биофунгицидлардан Спорагин 3л/га, кимёвий воситалардан эса, 0,3-0,5% мис хлорокись эритмаси ўсимликка ёппасига пуркалади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 97719Loading...
12
ГИЛОСНИНГ ЭКСПОРТ НАРХИ: 120 МИНГ СЎМ/КГ AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 33544Loading...
13
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИ ҚАНДАЙ ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ? Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2024 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 223-сон қарори қабул қилинди. Маълумот учун: 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилган. Ҳужжат билан бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланмоқда. Аукцион тўғрисидаги маълумот “Е-auksion” платформасида 15, қайта аукцион ҳақида эса – 5 календарь кун олдин эълон қилинади. Электрон онлайн-аукцион савдода бир маротаба ғолиб бўлган иштирокчига кейинги электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этишга йўл қўйилмайди. Таклиф этилган энг юқори ижарага олиш қийматининг дастлабки 15% миқдори 10 иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан тўлангандан сўнг бир иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилади. Баённома асосида 10 иш куни ичида шартнома имзоланади. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2024 йилдан кучга киради. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 68625Loading...
14
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 2 май, пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+12, кундузи +25..+27 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, айрим ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +26..+31 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, ҳарорат кечаси +3..+8, кундузи +11..+16 даража илиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 1813Loading...
15
⚡️БИОЛОГ ОЛИМ: "ЗАРАРКУНАНДАЛАР ТУФАЙЛИ ТЕРАКЛАРИМИЗ ЖИДДИЙ ХАВФ ОСТИДА". Агар мутасаддилар жиддий эътибор қаратмаса, терак ва қайрағоч каби дарахтларимиз жиддий хавф остида қолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Экологик партияси раиси, биолог олим Абдушукур Ҳамзаев маълум қилди. Олимнинг маълум қилишича, зараркунанда ҳашаротлар туфайли тераклар жиддий хавф остида. "Мен куни кеча Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилояти (Сариосиё тумани)гача бўлган ҳудуддаги М-39 йўли бўйлаб экилган дарахтлар ҳолатини кўздан кечирдим. Айниқса, Тошкент вилоятидан Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани ҳудудигача бўлган йўл бўйларида экилган тераклар (асосан четдан келтирилган турлари)даги ҳолат жуда ёмон. Апрель ойи якунига етмасдан бу тераклар куз рангига бўялган. Албатта бу табиий ҳодиса эмас, зараркунандалар таъсирида тераклар мана шундай кўринишга келган. Бу зараркунандалар сўнгги 2-3 йилда кескин кўпайди. Агар мутасаддилар жиддий эътибор қаратмаса терак ва қайрағоч каби дарахтларимиз жиддий хавф остида қолади", — деди Экологик партия раиси. Аввалроқ, иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов 2024 йилда қишлоқ хўжалиги ноодатий зараркунандалар хавфи билан курашишига тўқнаш келиши мумкинлигини айтиб ўтганди, дейилади Daryo.uz хабарида. AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 57515Loading...
16
ҚУВА ҚУЛУПНАЙЛАРИ... AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 52633Loading...
17
⚡️САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иккита иссиқхона аниқлангани хабар қилинди. Хабар қилинишича, ҳудудларда газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Паст Дарғом туман бўлими томонидан ИИБ, “Ўзэнергоинспекция” ва ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди. Унда, “Найман”  МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ғ.Х. ўзига қарашли иссиқхонага ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида 20 дона қўлбола усулда ясалган иситиш ускуналарини ўзбошимчалик билан ўрнатиб, жами 688,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган. Шу каби, “Қозоқ-Найман” маҳалласи ҳудудидаги хонадонда яшовчи Х.Ш. ўзига тегишли иссиқхонада қўлбола усулда ясалган иситиш ускуналарини ўрнатиб, 329,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Департаментнинг Бўстон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган. Унда, "T-I" МЧЖ масъул шахслари туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖга қарашли бинода назорат муҳри бўлмаган электр ҳисоблагични ўрнатиб, жами 105,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 7122Loading...
18
⚠️Ҳамкорларимиз рўйхатига Жиззах шаҳри ва Пешку туманидаги дўконлар қўшилди. 👆
2 1051Loading...
19
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) ✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) ✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) ✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АН БИО (нематодага қарши) ✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қаҳрамон +998909726777 Бўка +998949362678 Тўйтепа +998974256996 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 Поп +998995189332 Чортоқ +998934140987 ФАРҒОНА +998902747080 Данғара +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1-дўкон: 911315320 2-дўкон: 336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998937600118 ЖИЗЗАХ +998919423355 +998945715079 САМАРҚАНД 1-дўкон: 979155556 2-дўкон: 999496835 Каттақўрғон 1-дўкон: 979231131 2-дўкон: 972851391 Пайариқ +998979148801 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1). 914550044 2). 990515249 3). 990680706 Муборак +998972006187 ХОРАЗМ Хонқа +998942303100 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Дуйсенбай Отарбаев: +998993112771 Нукус-омбор +998905752771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 Пешку +998997025510 СИРДАРЁ Гулистон 1).+998972486262 2).+998994748634 3).+998915051555 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 +998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi
2 10110Loading...
20
ШУ КУНЛАРДА ШАФТОЛИДА БАРГ БУРАМАСИ КАСАЛЛИГИ АВЖ ОЛМОҚДА: ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ... Касаллик барча ҳудудларда кенг тарқалган. Уни Taphrina deformans Tul. замбуруғи қўзғатади. Кейинги йилларда бу касалликнинг кўпайишига асосий сабаб, об-ҳаво шароитининг ўзгариши, эски боғларни реконструкция қилинмаганлиги, ва албатта касалликнинг кимёвий препаратларга қарши иммун тизими шаклланиб қолганлигидадир. Бу касалликка қарши энг яхши усул биологик курашдир. Шафтоли дарахтлари 3-4 та барг ёзилгандан бошлаб, ҳар 25-30 кунда бир марта "Спорагин" биофунгициди билан ишлов берилиши юқори самаралидир. Кимёвий курашда эса, Дифеноконозол асосли ёки Тиофанат-метил асосли фунгицидлар тавсия этилади. Шафтолининг барг бурамаси касаллигига қарши кузги шудгор, ўғитлаш, яхоб суви, зарарланган ва ортиқча новдаларни қирқиш асосида тиним даврида 3% ли Бордо суюқлиги ҳамда ўсимликларнинг вегетация даврида 3 марта: дарахтлар куртак ёйгандан бошлаб биологик фунгицидлар билан ишлов берилади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
4 14552Loading...
21
ОЧИҚ ДАЛАДА ЭГАТЛАБ СУҒОРИШДА ЭЪТИБОР ҚИЛИШ МУҲИМ БЎЛГАН ЖИҲАТЛАР Эгат бошида ва охирида, яъни кам нишабли ерларда сувни фойдасиз чуқур фильтрацияга йўқотилиши, шунингдек, даладан ташқарига ташланиши, кейинроқ кўп қўл меҳнатини талаб қилади. Эгатлаб суғоришда экинга керак бўладиган намликнинг қуйи чегараси билан юқори чегараси орасидаги фарқ катта бўлганлиги сабабли ўсимлик сувга бўлган талаб юқори бўлган даврларда “стресс” ҳолатига тушади. Минерал ўғитларнинг 20%и буғланади, 10-15%и сув билан оқиб чиқиб кетади. Бегона ўт ўсиши ва кўпайиши кескин ортади ҳамда экинлар қатор орасига 10-15 марта механизм билан ишлов берилиши натижасида ёқилғи маҳсулотларининг сарфи юқори бўлади. Мавсумий суғориш меъёрининг миқдори экин тури ва экилиш майдонига қараб: ғўза экини учун 4000-6000 куб.м/га, маккажўхори учун 2000-5000 куб.м/га, ғалла учун 1000-4000 куб.м/га, полиз учун 2000-4000 куб.м/га, боғ ва узум учун 1500-5000 куб.м/га белгиланади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 20513Loading...
22
ПИЁЗ ЭКСПОРТИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЕТАКЧИЛИК ҚИЛМОҚДА. Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум бўлди. Статистика агентлиги мева-сабзавотлар экспорти статистикасини эълон қилди. Ўзбекистоннинг 2024 йил январ-март ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмида пиёз етакчилик қилмоқда – 103 минг тонна. Ундан кейинги ўринлардан экспорти ҳажми мос равишда 94 минг тонна ҳамда 36,7 минг тонна бўлган карам ва сабзи жой олди. Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга: — мош – 22,1 минг тонна; — узум (қуритилган) – 10,2 минг тонна; — помидор – 8 минг тонна; — олхўри (қуритилган) – 5,8 минг тонна; — узум – 5,1 минг тонна; — тариқ – 5,1 минг тонна; — ерёнғоқ – 3 минг тонна; — қалампир – 2,1 минг тонна; — бодринг – 2 минг тонна. AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 02015Loading...
23
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 30 апрел, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+12, кундузи +22..+24 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +26..+31 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8..+13, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида (2000 метрдан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, ҳарорат кечаси +3..+8 даража, кундузи +7..+12 даража илиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 6903Loading...
24
Чигиртка босқини: вазирлик Қашқадарёдаги аҳвол ҳақида баёнот берди. Қашқадарё вилояти, Китоб туманида чигирткалар кўпайиб, катта зарар келтираётгани бўйича хабар тарқалди. https://t.me/fermer_uzbekistan/6651 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда “Китоб туманидаги чигиртка муаммоси нега масъуллар эътиборини тортмаяпти?“ сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилган: Бугунги кунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Чигиртка ва тут парвонасига қарши хизмати томонидан чигирткага қарши курашиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида тарқалган чигиртка марокаш чигирткаси бўлиб, ҳаво ҳарорати 10 даражадан юқори бўлганда тухумидан ёриб чиқади. «Марокаш» чигирткаларининг маҳаллий чигирткалардан фарқи шундаки, улар йўлида учраган, кўкариб чиққан ҳар қандай ўсимликни нобуд қилади. Шу боис қишлоқ хўжалигининг барча экинларига жиддий зарар етказади. Хусусан, жорий йил республикада зарарли чигирткаларнинг 574,8 гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, Қашқадарё вилоятидаги ушбу майдон ҳажми 115 минг гектарни ташкил этади. Бугунги кунда 31,9 минг гектар (Китоб туманининг ўзида 340 гектар) ерда зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилди. Аниқланишича, ушбу ҳолат бўйича вилоятда бирорта жой қизил ҳудудга ўтмаган. Чигирткалар аниқланган жойлар қишлоқ хўжалик экинлари экилган ҳудуддан анча олисда эканлиги ва хавотирланишга ҳожат йўқлигини маълум қиламиз. Аммо ҳозирдан бартараф этиш чоралари кўрилмаса, эртага катта талафот олиб келиши мумкин. Боиси битта «Марокаш» чигирткаси ўзидан 150-160 тагача насл қолдириш қобилиятига эга. Бу эса келаси йил учун катта хавф бўлиши тайин. Чигиртканинг яна бир хавфли жиҳати у шамолга қарши ҳаракатланиб, 300 километргача бўлган масофани босиб ўтиш имконига эга, дейилади вазирлик хабарида. AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 65218Loading...
25
⚡️МУНОСАБАТ: Апрел охирида тоғларга қор ёғди. Бундай ҳаво мевали дарахтларга қай даражада таъсир кўрсатади? Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор ёғиб ўтди. Апрель ойи охиридаги бу ёғингарчилик мевали дарахтларга қай даражада таъсир қилиши ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Дилшод Назиров “Дарё”га изоҳ берди. Ҳаво совуқ уриш даражасида эмас, — деди Дилшод Назиров. Иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов “Дарё”га маълум қилишича, бундай ҳаво ҳарорати инсон танаси, физиологияси ҳақиқий қийматдан пастроқ қийматларда “ҳис қилишига” олиб келади. Жорий антициклоннинг кириб келиши тоғларда ҳавонинг тўйинишини ва ёғаётган ёғингарчиликни кристалл кўринишга олиб келади, бу қор дегани. Жойларда антициклон кириб келишида шамоллар кузатилиб, ҳаво ҳарорати тез пасаймоқда. Бу ҳароратни ҳис қилиш ҳам шамол ҳисобига сезиларли паст. Масалан, ҳаво ҳарорат +20 даража бўлганда 5-6 метр/секунд тезликда шамол эсаётган бўлса, инсон танаси ҳавони 7-8 даража илиқ ҳис қилишига олиб келади. Бу ҳис қилиш жараёни дейилади. Бундай ҳаво ҳарорати республиканинг катта ҳудудида, жумладан, Тошкентда ҳам кузатилмоқда, — дейди иқлимшунос олим. AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 78010Loading...
26
ТОМОРҚАДА ҚУЛУПНАЙ ҲОСИЛИНИ ТЕРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР Меваларнинг йириклиги ва ҳосилдорлигига қараб ҳосил йиғиб олинади. Ҳосилдорлик қанчалик юқори ва мевалари қанчалик йирик бўлса, уларни териб олиш шунчалик тезлашади. Қийғос пишган даврда кунора ва орадан икки кун ўтказиб териб олиш, меванинг пишиб, эзилиб кетишига йўл қўймаслик лозим. Меваларни ҳаво қуруқ, иссиқ бўлган кунлари эрталаб, шудринги кетгач ва кечқурун иссиқ пасайганда, ҳаво булутли кунлари эса кун бўйи териш мумкин. Мева банди билан узилади. Мевасига тегиб кетмасдан, бандини ушлаб, тирноқ билан чилпиб олиш керак. Эти анча қаттиқ бўлган навларни бандсиз узиб олиш мумкин. Мева териш учун 2–2,5 кг мева сиғадиган сават ёки 40×25, 50×30 см. ли яшиклар зарур. Касал теккан ва шикастланган (эзилган) мевалар алоҳида идишга терилади. Агар мева терилган куни истеъмол қилинмайдиган ва қайта ишланмайдиган бўлса, совутгичга қўйиб, икки-уч кун сақлаш мумкин. Ҳосил йиғиб олингандан кейинги парваришига алоҳида аҳамият бериш зарур. Бу даврда ўсимлик келгуси йил ҳосилига тайёрланади, ҳосил куртаги шаклланади, илдиз системаси янгиланади, янги барглар, ер устки қисми (шохча ва новдалар) пайдо бўлади, илдизда эса келгуси йил ҳосили учун озиқ моддалар жамғарилади. Ҳосил терими даврида тупроқнинг ҳаддан зиёд зичлашиб кетиши, намлик ва озиқнинг етишмаслиги, мўйловчаларнинг кўпайиши ўсимликнинг ҳолдан тойиши, касаллик ва зараркунандалардан шикастланиши – буларнинг барчаси ўсимликнинг тез қариб, келгуси йил ҳосилининг пасайишига олиб келади. Шунинг учун экин меваси терилгач, қатор оралари дарҳол чуқур юмшатилиши, ўтоқ қилиниб, ўғит берилиши ва суғорилиши зарур. Озиқлантириш учун ўғит сифатида барги орқали Бактомин биоўғитини гектарига 2 литр ҳисобида пуркаш ишлари олиб борилади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 23712Loading...
27
ТУПРОҚНИНГ РАНГЛАРИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ? Тупроқлар рангига қараб турли ном билан аталади. Масалан, қора тупроқ, қизил тупроқ, бўз тупроқ ва бошқалар. Тупроқнинг асосий ранги унинг кимёвий таркиби ва чиринди миқдорига караб ўзгаради. Тупроқ таркибида органик модда, чиринди қанча кўп бўлса, унинг туси шунчалик қорамтир булади. Шунинг учун тупроқ тусини пухта ўрганиш ва тўғри аниқлаш билан ундаги чиринди миқдорини тахминлаш мумкин. Чунончи, чиринди 10% дан кўп бўлса, тупроқ тим қора, 8-10% бўлса, қорамтир ёки тўқ жигарранг тусда бўлади. Тупроқда чиринди миқдорининг камайиб бориши билан тупрок тўқ кулранг, кулранг, оч кулранг, оқиш турларга ўтиши мумкин. Таркибида кўп миқдорда кальций карбонатлар, кремнезём, каолин, алюминий оксиди сувда осон эрийдиган тузлар ёки гипс бўлган тупроқлар оқ рангда бўлади. Қизил тусли тупроқлар таркибида темир оксидининг гидрати бирикмалари кўп бўлади. Тупроқ қатламларининг кўкимтир булиши муайян қатламда темир гидрат оксидининг бирикмаси ва вивианит минерали борлигини ҳамда муайян қатламнинг ботқоқланиш белгиси ва даражасини билдиради. Тупроқ қатламларида учрайдиган қора ёки қўнгир доғлар тупроқда марганец бирикмалари борлигини кўрсатади. Ёмғир ёққандан сўнг тупроқ ёрилмаса, бу яхши тупроқлигидан далолатдир. Агар тупроқда турли хил бегона ўт ва гиёҳлар гуркираб ўсган бўлса, бу тупроқнинг тоза эканлигини англатади. Агар у ерда ўсган ўт-ўланлар нимжон бўлса, бир-бирига ўралиб ўсса, тупроқнинг ёмонлигидан хабар беради. Ранги қора ёки сариққа мойил бўлган, бир неча бармоқ чуқурликда нами бўлган, қўл билан сиққанда юмалоқ бўлиб қоладиган, бармоқ учи теккизилганда уқаланиб кетадиган тупроқ биринчи даражали маҳсулдор тупроқдир. Аксинча, қисмлари бир-бирига ёпишмайдиган ёки ортиқча ёпишиб кетадиган ёки қуригандан сўнг, ўз-ўзидан уқаланиб кетаверадиган, ёмғир ёққандан кейин кетмон ёки белкуракка ёпишиб қоладиган тупроқлар экин экишга яроқли эмас, чунки бундай ерлар чопиқ ёки ҳайдалганда катта кесаклар ҳосил қилади ва уларни осонликча майдалаб бўлмайди. AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 32759Loading...
28
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) ✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) ✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) ✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АН БИО (нематодага қарши) ✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қаҳрамон +998909726777 Бўка +998949362678 Тўйтепа +998974256996 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 Поп +998995189332 Чортоқ +998934140987 ФАРҒОНА +998902747080 Данғара +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1).+998911315320 2).+998336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998937600118 САМАРҚАНД Ботирхон +998979155556 Орифжон +998999496835 Каттақўрғон +998979231131 +998972851391 Пайариқ +998979148801 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1).+998914550044 2).+998990515249 3).+998990680706 Муборак +998972006187 ХОРАЗМ Хонқа +998942303100 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Дуйсенбай Отарбаев: +998993112771 Нукус-омбор +998905752771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 СИРДАРЁ Гулистон 1).+998915051555 2).+998972486262 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 +998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi ТикТокдаги каналимиз: TikTok.com/@AnguzalAgroservis
1 7885Loading...
29
МАЪЛУМОТ УЧУН... Иссиқхонада бодринг етиштиришда тупроқ нисбий намлигининг 100% га кўтарилиши ҳам, 60% га пастлаши ҳам ҳосилдорликнинг камайишига олиб келади. Бодринг тупроқдан озиқ моддаларни кўп олмайди, мўл ҳосил етиштиришда тупроқ зарур миқдордаги озиқ моддалар билан экинларнинг экилишигача таъминланган бўлиши керак, яъни маҳаллий ва минерал ўғитлар шудгорлашдан аввал тупроққа киритилиши зарур. AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 10513Loading...
30
⚡️АНДИЖОНДА МУЛКИЙ ДАХЛСИЗЛИККА ТАҲДИД: ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДАГИ ЖАЛАБЕКНИНГ МАШҲУР УЗУМЗОРЛАРИ БУЗИЛИБ, 15000 НАФАР АҲОЛИ ЯШАЙДИГАН ҲУДУД ЎРТАСИДА КЎМИРГА ИСИЙДИГАН ИССИҚХОНАЛАР МАЖМУАСИ ҚУРИШМОҚЧИ! ©https://youtu.be/HkIRnM9ivlg?si=iLUKkFYK1R5NBdyo AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 83429Loading...
31
ҚОВУН ВА ТАРВУЗНИНГ ФУЗАРИОЗ СЎЛИШ КАСАЛЛИГИ ҲАМДА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ /Долзарб мавзу/ @AGROBLOGER telegra.ph/-04-27-2058
2 78616Loading...
32
СУРХОНДАРЁДА ЎРИК ПИШДИ. УШБУ ИНТЕНСИВ БОҒДА 1500 ТОННАЛИК ҲОСИЛ ЙИҒИБ ОЛИШ МЎЛЖАЛЛАНМОҚДА. Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида ўрик пишди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда. Қайд этилишича, тумандаги МЧЖ томонидан барпо этилган ўрикзорларда инновацион технологияни муваффақиятли қўлланиши ҳисобига экинлар барвақт ҳосилга кирди. 2020 йилда ташкил этилган корхонада ўтган қисқа вақт ичида қарийб 102 гектар майдонда томчилатиб суғориш орқали ўрик (микадо, магадант, калорода, майкод, лидегод, синишкод, рубица, касинко, радова) ва шафтоли (нектар) парваришлаш йўлга қўйилди. Эртапишар ва ҳосилдор бу меваларнинг кўчати хориждан келтирилган бўлиб, ер ва иқлимга тезда мослашди. Бугун МЧЖ боғларида ўрик ғарқ пишган. Ҳосилни йиғиб олишни бошлаган боғбонлар халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган дармондорига бой неъматни Россияга экспорт қилишга ҳам киришди. Ҳозирда 600 нафар мавсумий ва 16 нафар доимий ишчи ўрни яратилган корхонада ҳосилни йиғиштириш, саралаш ва қадоқлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Кўчатлар 3-4 йиллик бўлгани сабаб, гектаридан қарийб 25 тоннадан ҳосил олинмоқда. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, келгусида 80-100 тоннагача ҳосил олиш режалаштирилган бўлиб, биргина жорий йил мавсум давомида ўрикнинг ўзидан қарийб 1500 тонна атрофида ҳосил олиш ва чет давлатларга экспорт қилиш кўзда тутилган, дейилади хабарда. AGROBLOGER канали: @agrobloger
3 24220Loading...
33
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 28 апрел, якшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+9, кундузи +18..+20 даража илиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, баъзи жойларда 13-18 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, айрим жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +18..+23 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, 15-20 м/с тезликкача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +18..+23 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, айрим жойларда 17-22 м/с тезликкача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8..+13, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8..+13, кундузи +18..+23 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2..+7, кундузи +7..+12 даража илиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
2 5621Loading...
34
ПОМИДОР ЭКИНЛАРИ ЁҚТИРМАЙДИГАН ЕТТИ ОМИЛ 1. Баргдан суғориш Помидорлар поя ва баргга сув тегишини ёқтирмайди. Шунинг учун уларни томиридан суғориш керак. Ҳатто иссиқ ҳавода ҳам бу тарзда экинларни «совитиш» керак эмас. Бундай суғоришдан сўнг энг камида - баргда қолиб кетган сув қолдиқлари экинни куйдириши мумкин, ундан ҳам ёмони эса –фитофтороз ривожланиши келиб чиқиши мумкин. 2. Ортиқча сув. Помидорни бутун эгат юзаси бўйлаб суғормаслик лозим. Акс ҳолда илдизларга кислород келишини тўсиб қўясиз ва экин нафас оломайди. 3. Оғир тупроқлар. Агар томорқангиздаги ер оғир лойли тупроқдан иборат бўлса, помидор экишдан олдин у ерга қора тупроқ аралаштиринг. Оғир тупроқларда илдизларга кислород яхши ўтмайди ва ўсимлик нобуд бўлиши мумкин. Доимий равишда ерни юмшатиб туринг, эҳтиёт бўлинг – илдизларга зарар бериб қўйманг. 4. Паст эгатлар Ер сатҳида помидорларни экмаган маъқул. 15-20 сантиметр баландликдаги кўтарма эгатлар қилинг. Шу йўл билан экинлар озиқлантирувчи моддаларнинг келишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган натрий ва хлорнинг доимий равишда тўпланиб қолишидан қийналмайди. Шунинг учун асосан иссиқхонада етиштирилаётган помидорлар сал катта бўлганидан кейин помидор илдизи остига тупроқ тўплаб чиқилиб, эгатлар сал кўтарилади. Бу тадбир экинларга ортиқча сув бериш ва ерни захлаб кетишидан ҳамда фитофтороз келиб чиқишидан асрайди. 5. Зич экиш Экинларни зич экманг. Йўқса экинларни бутун кучи ўсиш ва мева ҳосил қилишга эмас, бир-бири билан курашишга кетади. 6. Соя Ҳеч бир замон помидорларни соя жойга экманг. Бу ёруғликсевар ўсимликлар. Қуёш нурининг етишмаслиги уларнинг ўсишига таъсир қилади. Мўл ҳосил олишни истасангиз, помидор учун шамол яхши айланадиган, қуёшли жойни ажратинг. 7. Паст ҳарорат Помидорлар иссиқда ўзларини яхши ҳис қилади, аммо совуқда эмас. Агар кечқурунги ҳарорат 0 даражагача тушиб турса, помидорлар нобуд бўлиши мумкин. AGROBLOGER канали: @agrobloger
5 258115Loading...
35
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) ✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) ✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) ✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АН БИО (нематодага қарши) ✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) ✅АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қаҳрамон +998909726777 Бўка +998949362678 Тўйтепа +998974256996 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 Поп +998995189332 Чортоқ +998934140987 ФАРҒОНА +998902747080 Данғара +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1-дўкон: 911315320 2-дўкон: 336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998937600118 САМАРҚАНД 1-дўкон: 979155556 2-дўкон: 999496835 Каттақўрғон 1-дўкон: 979231131 2-дўкон: 972851391 Пайариқ +998979148801 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1). 914550044 2). 990515249 3). 990680706 Муборак +998972006187 ХОРАЗМ Хонқа +998942303100 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Дуйсенбай Отарбаев: +998993112771 Нукус-омбор +998905752771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 СИРДАРЁ Гулистон 1).+998972486262 2).+998994748634 3).+998915051555 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 +998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi ТикТокдаги каналимиз: TikTok.com/@AnguzalAgroservis
2 4767Loading...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ИССИҚХОНАДА БОДРИНГНИНГ ҲОСИЛ ДАВРИ БОРАСИДА ТАВСИЯЛАР Бодринг гуллагандан кейин 15-16 суткада, жуда қулай шароитларда эса ундан ҳам аввалроқ яъни 12-14 суткада меваси истеъмолга тайёр бўлади. Узоқ давом этадиган булутли кунларда бу муддат 18-20 суткага узаяди. Узун мевали навлари катта мева тугади. Аммо 1-2 ой давомида ўртача вазни 300-350 г дан кўп бўлмаганда терилади. Бу шаклланаётган бошқа ҳосилнинг ривожланиши тўхтаб қолишининг олдини олади. Майда, кўп ҳосил берувчи дурагайлар ва навлар тез-тез териб олишни талаб қилади. Бундай навлар ҳосили ўз вақтида териб олиниши керак. Ҳатто теримнинг озгина ушланиб қолиши ҳам эртанги ва умумий ҳосилга салбий таъсир етади. Тугунча ва ёш меваларнинг ўсишини тўхтатиб қўяди. Катта бўлиб ўсиш уруғ боғлаш билан боғлиқ. У маҳсулотнинг сифатини ёмонлаштиради ва озиқ моддаларнинг беҳуда сарфланишига олиб келади. Экинларда ҳар хил миқдорда тугунчалар ва мевалар шаклланади: баъзиларида жуда кўп, баъзиларида эса камроқ. Бодрингларни териш билан меваларнинг ўсишини ростлаш мумкин. Ҳар иккинчи терилгандан сўнг, экинларга "Максиплант" мева стимулятори билан ишлов берилиши ҳосил йириклашишини тезлаштиради. Жумладан, ўсимликнинг ўсишини сустлаштирмаслик ва ёш меваларнинг фаол ўсишига имкон бериш учун тўлиқ шаклланмаганларининг бир қисми ҳам терилади. Ортиқча юк озуқа ва намликнинг етишмай қолишига, кўп тугунчаларнинг ҳалокатига олиб келади. Бодринг бандидан ўткир пичоқ билан кесилади. Теримни енгиллаштириш ва тезлаштириш учун саватни елкага осиб ёки ерга қўйиб 2 қўллаб ишлаш керак. Бу сезиларли даражада меҳнат унумдорлигини оширади. Иссиқхонада теримнинг узоқ вақт чўзилиши яхши емас, чунки бу вақтда очиқ тупроқда ўстириладиган бодринглар тўлиқ ҳосил бера бошлайди.  Иссиқхонадаги бодринг ўсимликлари анча чарчаб, ҳосилдорлиги камайиб, майдалаша бошлайди. Шундай ҳолларда эскирган палаклар юлиб ташланиб, кейинги экишларга қадар иссиқхона тупроғига дам берилади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
👍 15
Repost from ANGUZAL AGROSERVIS
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши) СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид) ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори) АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант) МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори) ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид) АН БИО (нематодага қарши) БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор) ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит) ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид) АМИЛА-ПРО (пробиотик) ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ: КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ: +998994300064 ТОШКЕНТ: Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ +998977160416 Уч қаҳрамон +998909726777 Бўка +998949362678 Тўйтепа +998974256996 НАМАНГАН +998902149198 Нуробод +998939140098 Уйчи +998998842172 Поп +998995189332 Чортоқ +998934140987 ФАРҒОНА +998902747080 Данғара +998901508777 Олтиариқ +998906300104 Риштон 1-дўкон: 911315320 2-дўкон: 336007111 АНДИЖОН +998934265522 +998905265522 ЖИЗЗАХ +998919423355 +998945715079 САМАРҚАНД 1-дўкон: 979155556 2-дўкон: 999496835 Каттақўрғон 1-дўкон: 979231131 2-дўкон: 972851391 Пайариқ +998979148801 НАВОИЙ +998906206008 ҚАШҚАДАРЁ Қарши 1). 914550044 2). 990515249 3). 990680706 Муборак +998972006187 ХОРАЗМ Хонқа +998942303100 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН Дуйсенбай Отарбаев: +998993112771 Нукус-омбор +998905752771 СУРХОНДАРЁ Денов +998997184133 БУХОРО +998906353234 Пешку +998997025510 СИРДАРЁ Гулистон 1).+998972486262 2).+998994748634 3).+998915051555 ТОЖИКИСТОН Сўғд +992927262636 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телефон: +998994300064 +998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi
Показати все...
👍 8💯 4👏 2🤝 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
НЎХАТ ЕТИШТИРИШДА ЭЪТИБОРЛИ ЖИҲАТЛАР Нўхатдан юқори ҳосил етиштириш учун табиий намликдан ташқари (баҳор қуруқ келганда) бир марта суғориш тавсия этилади. Нўхатнинг яхши ўсиб-ривожланиши ва табиий намликдан унумли фойдаланиши учун ўсув даврининг илк дамларида қатор ораларини юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш жуда ҳам муҳимдир. Ўғитлаш. Нўхат органик моддаларга бой тупроқларда яхши ривожланади. Экишдан олдин ерга аммофос берилиши ўсимликларнинг бақувват бўлиб ўсишини таъминлайди ва ҳосилдорликни оширади. Республикамиз шароитида нўхатнинг касалликларидан аскохитоз (ўсимликни барг, поя ва дуккакларини зарарлайди), зараркунандалардан баргда ғовак ҳосил қилувчи пашша, ғўза тунлами қурти ва брухус қўнғизи кўп учрайди. Аскохитоз касалликларини олдини олиш учун уруғликни соғлом ўсимликлардан олиш, уруғларни яхшилаб тозалаш ва экишдан олдин "Плантастим" биостимулятори (10 кг уруғ учун 25 мл), Раксил 2,5% эритмаси билан (10 кг уруғ учун 7 г), нўхат пашшаси, ғўза тунлами қурти ва брухус қўнғизига қарши эса ўсув даври давомида Фуфанон 57% билан кимёвий ишлов бериш зарур. Бу борада тегишли мутахассисларга мурожаат қилиш тавсия этилади. Нўхат дуккакларининг 75–80 фоизи етилганда пояси билан йиғиб олинади ва қуритилади. Қуритилган дуккаклар янчиб тозаланади. Нўхат поялари жодида майдаланади, илиқ сувда ивитилади ва кепакка аралаштирилиб молларга берилади. Пояларидан силос тайёрлаш ҳам мумкин. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
👍 8
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ҲОСИЛ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ РОБОТ ИХТИРО ҚИЛИНДИ. Россиялик олимлар botANNIC деб номланган қишлоқ хўжалиги роботини ишлаб чиқди. Ғилдиракли робот мустақил равишда боғ ҳудуди бўйлаб ҳаракатланади ва зарарланган меваларни аниқлайди. Бу вақт ўтиши билан экинларда топилган асосий касалликлар харитасини ишлаб чиқиш ва ҳосилдорликни ошириш имконини беради. Юкланган 3D хариталар роботга боғдаги дарахтлар орасида белгиланган маршрут бўйлаб ҳаракатланишига ёрдам беради. Робот меваларнинг кўринишини таҳлил қилиш ва сифатини баҳолаш имконини берувчи сенсорлар ва махсус камера билан жиҳозланган. Келажакда botANNICни қўшимча сенсорлар ва лазерли ускуналар билан жиҳозланиш режалаштирилган, бу роботга зараркунанда ҳашаротлар ва ҳатто бегона ўтлар билан курашиш имконини беради, деб хабар беради techcult.ru. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
👍 9
01:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ГИЛОС ЭКСПОРТИ: КАЛИБРГА БАҲО БЕРИНГ! ©Манба AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
👍 10👏 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ДАРАХТ ЭКМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНИШИ МУМКИН... Олий Мажлис Қонунчилик палатасида дарахт экмаганлик учун жавобгарлик белгилаш масалалари муҳокама қилинди.  Аҳоли пунктлари, қурилиш ҳамда саноат зоналарида шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган кўкаламзорлаштирилган ҳудудларни ташкил этиш мажбуриятини амалга оширмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.  Қайд қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш» мавзусида давра суҳбати ўтказилган. Унда дарахт экмаганлик учун жавобгарлик белгилаш масаласи ҳам муҳокама этилган.  Таъкидланишича, «Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш»да кўкаламзорлаштириладиган ҳудудлар майдонларини ташкил этиш бўйича мажбуриятлар белгиланган. Лекин ҳозирги кунда ушбу мажбуриятларни амалга оширмаган юридик шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик назарда тутилмаган.  Мунозаралар давомида депутатлар кўкаламзорлаштириш бўйича мажбуриятни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар берган.  Шу билан бирга, дарахт экмаганлик учун жавобгарлик белгилаш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатларига, жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Шаҳарсозлик кодексларига, шунингдек «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича кўплаб таклифлар илгари сурилган.  Тадбир якунида фракция ва қўмита томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланган, дейилади хабарда. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
😱 9👍 2🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет" бугун, 4 май, шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+17, кундузи +23..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шамол ғарбдан эсиб, 17-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14..+19, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, ёғингарчилик кучайиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол ғарбдан эсиб, 17-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14..+19, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол ғарбдан эсиб, 17-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14..+19, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол ғарбдан эсиб, 17-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14..+19, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14..+19, кундузи +24..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан эсиб, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +9..+14 даража илиқ бўлиши кутилади. БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН! AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
👍 14
00:49
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ФАРҒОНАДА ЎРИКНИНГ ЭКСПОРТБОП НАВИ ҲАМ ПИШДИ. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
👍 30👏 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ИССИҚХОНАДА АЛМАШЛАБ ЭКИШНИНГ АҲПМИЯТИ Иссиқхонанинг бир квадрат метр юзасидан кам ҳаражат қилган ҳолда олинадиган энг катта ҳосилдорликка ундан фойдаланиш даврини узайтириш, ерда ҳосилдан тўхтаган ўсимликни узоқ қолдирмаслик, кўчатларни оқилона зичлаштириш, иссиқхонадаги ҳамда улар орасидаги майдонлардан оқилона фойдаланиш каби йўллар билан эришилади. Алмашлаб экиш – бу иссиқхонани бир марта ишлатиш мавсумида унда экинларни экиш кетма-кетлиги акс этган схемадир. Мазкур тадбир агротехник ва ташкилий ишларни ўзаро мос ҳолда олиб боришни ва натижада майдонлардан янада самарали фойдаланишни таъминлайди. Алмашлаб экиш маҳсулотлар етказиб беришнинг энг қулай муддатларини кўзда тутиши лозим. Бунда экинларни эрта етиштириш ва улардан бир текис ҳосил олиш кўзда тутилади. Алмашлаб экиш зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш имконини беради. Бу тадбир фақат биргина ёки бир неча тур экинларни етиштиришни қамраб олиши мумкин. Алмашлаб экиш схемаси ҳар бир иншоот учун алоҳида тузилади. Алмашлаб экишнинг давомийлиги иссиқхонани бир мавсумда ишлатиш даврига мос келади. Лекин, шу нарсани ҳам ҳисобга олиш лозимки, алмашлаб экиш схемаси 2-3 йил давомида тупроқда зараркунандалар ва касалликлар манбалари тўпланишининг олдини олишга имкон берадиган бўлсин. Бир экин тури банд қилган муддат, бир алмашиниш дейилади. Сабзавот экинларини етиштириш муддатларига боғлиқ ҳолда, қишки-баҳорги, ёзги-кузги, кузги-қишки ва бошқа алмашлаб экишлар фарқланади. Экинларни етиштириш давомийлигига боғлиқ ҳолда алмашлаб экиш муддатлари қисқа, узайтирилган ва ўтувчи даврларга бўлиниши мумкин. Помидор ва бодринг экинларини қишқи-баҳорги қисқа муддатли алмашлаб экиш энг кўп тарқалган. Бу муддат январдан бошланиб, ёзнинг бошларида тугайди. Шунингдек, августда бошланиб, январда тугайдиган кузги-қишки алмашлаб экиш ҳам кенг қўлланилади. Алмашлаб экишнинг ўтувчи даври августда бошланиб, июнда тугайди. Узайтирилган давр эса октябрдан июнгача давом этади. AGROBLOGER канали: @agrobloger
Показати все...
👍 12
00:21
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМДАГИ ЭНГ ЙИРИК КАНАЛИГА СИЗ ҲАМ ОБУНА БЎЛИНГ: ➡️ FERMER.UZ
Показати все...
👍 11💯 4🤝 3👏 1