uk
Feedback
Sog‘inch...

Sog‘inch...

Відкрити в Telegram

Дилора Холиқова t.me/audio_Aytolmagan_dilim

Показати більше
465
Підписники
-124 години
+27 днів
-630 днів
Архів дописів
Oʻqidi Муслима Муродова https://t.me/Navoiyradio

Repost from Sog‘inch...
#фақат_келинг #юрак_тўла_ғашлигим_бор https://t.me/Aytolmagan_dilim

Билиб қолдим, тушларга одамлардан кўпроқ ишонар эканман. Тушларингиз хайрли бўлсин, яхшилар! https://t.me/Aytolmagan_dilim
Билиб қолдим, тушларга одамлардан кўпроқ ишонар эканман. Тушларингиз хайрли бўлсин, яхшилар! https://t.me/Aytolmagan_dilim

* * Ичкарида чиққиллар соат, Ташқарида чирқиллайди қуш. Айвон, енгил шамол, аччиқ дард, Ва тамаки тутатар ўтмиш. Ичкарида чир
* * Ичкарида чиққиллар соат, Ташқарида чирқиллайди қуш. Айвон, енгил шамол,  аччиқ дард, Ва тамаки тутатар ўтмиш. Ичкарида чирқиллар бир қуш, Ташқарида зувиллайди вақт. Деразангга  ўйчан, фаромуш, Етолмасдан қўл чўзар дарахт. Айвон, енгил шамол, аччиқ дард, Муҳаббатнинг қурийди лаби. "Бир чети йиртилди табассумнинг "шарт"..."* Ўттиз беш йил туш кўрган каби. Ичкарида чирқиллар бир қуш.. Дилора Холиқова https://t.me/Aytolmagan_dilim

Repost from Sog‘inch...
Бир вақтнинг ўзида ҳақиқат, садоқат, муҳаббат, саховат, меҳр, андиша, меҳнат, нафосат, фаросат, назокат сўзларига синоним бўл
Бир вақтнинг ўзида ҳақиқат, садоқат, муҳаббат, саховат, меҳр, андиша, меҳнат, нафосат, фаросат, назокат сўзларига синоним бўла оладиган бир сўз - "биби" бор тилимда. Шу сўзни тилимдан олмасин! https://t.me/Aytolmagan_dilim

ТЕСКАРИ ЭРТАК Эртак сўнгги билан бошланди бир кун, Кейин бир бошидан бошланди ғамлар, Улар муродига етдилар, Бирдан, Ташвишла
ТЕСКАРИ ЭРТАК Эртак сўнгги билан бошланди бир кун, Кейин бир бошидан бошланди ғамлар, Улар муродига етдилар, Бирдан, Ташвишлар бошланди, Курашлар, жанглар... Эртак тескарига бошланган ўша Машъум кун ҳеч қачон қайтиб келмади. Эртакчи охирга етар чоғида “Бир йўқ экан”, деди, “Бир бор”, демади... @dadaxonmuhammadiy https://t.me/Aytolmagan_dilim

❤️ "Шу ширин жонимни сақлагим келди..." https://t.me/Aytolmagan_dilim

ОНАМГА МАКТУБ Эрта-индин елар изғирин, Йиқилади боғларга туман. Англагани яшашнинг сирин Сўзлашаман ёмғирлар билан. Масту ала
ОНАМГА МАКТУБ Эрта-индин елар изғирин, Йиқилади боғларга туман. Англагани яшашнинг сирин Сўзлашаман ёмғирлар билан. Масту аласт, беғам дўсту ёр, Толиқтирар қалбимни маним. Шунда бирдан бўлади ошкор Ёлғизлардан ёлғиз эканим. Деразага ҳўл бағрин босиб, Кузак туни сурганда хаёл – Мен энг гўзал шеъримни ёзиб, Сизни эслаб йиғлашим аён. Усмон АЗИМ https://t.me/Aytolmagan_dilim

* * * Бир шовқин ичида ўтади умр, Бир сукут ичида хотир тирилар. Кўзинг осмонига умидвор боқиб, Юрагимда увлар бўрилар. Балки
* * * Бир шовқин ичида ўтади умр, Бир сукут ичида хотир тирилар. Кўзинг осмонига умидвор боқиб, Юрагимда увлар бўрилар. Балки нома эдим, Яратган битган, Тақдир қутисида адашдим, йитдим. Сен қайси қудуқда мени кутгандинг, Мен қайси карвонда бехабар ўтдим? Нигоҳ ва шуурнинг беллашувида, Масофа қисқарар, узаяр савол. Нимадир жимирлар қудуқ тубида, Менман, эҳтимол... Дилора https://t.me/Aytolmagan_dilim

Repost from Sog‘inch...
#Ассалому_алайкум_Ҳаёт! Мен тонгга янги ном бердим. Бу топилмамдан осмонларча кенгайиб кетди юрагим — Тонгда қизим оёқ кийими
#Ассалому_алайкум_Ҳаёт! Мен тонгга янги ном бердим. Бу топилмамдан осмонларча кенгайиб кетди юрагим — Тонгда қизим оёқ кийимимнинг чангини артаётганини кўрганимдаги каби. Кафтимнинг бешала бармоғи — ҳаёт. Мен ўз кафтидаги чизиқлардан ҳам омон ўта олиши гумон дорбозман. Ҳар тонг дорга қайта чиқар эканман, Кўзларимни боғлаб қўяди пешонамга битилган битик. Тақдирда борини бўйнимга олиб, Остона ҳатлайман ҳар тонг. Билмайман, нима деб аталар экан дорнинг устунлари, Аммо оқшом яна шу устун - Фарзандларим қалби иситиб турган остонага Омон қайтиб келиш учун кетаман. Ҳар куним — Аллоҳга таваккал, Ҳар оним — Аллоҳга таваккал. Қайтиб келгунимча шу остона Уч жуфт кўзга айланиб кутади мени, Юракдан чиққан рост сўзга айланиб кутади мени — Ўғлимга айланиб, қизимга айланиб, ўзимга айланиб кутади. Мен кетяпман — қайтиб келиш учун кетяпман. Бутун умрим каби бугуним ҳам Ўзингга таваккал! Бисмиллаҳир роҳманир роҳим! 🍃Д. https://t.me/Aytolmagan_dilim

* * * Она, тишим синди, дедим, «Навбат шунга етди», — деди. Она, кўнглим синди, дедим, «Менинг онам кетди», — деди. «Она, бағ
* * * Она, тишим синди, дедим, «Навбат шунга етди», — деди. Она, кўнглим синди, дедим, «Менинг онам кетди», — деди. «Она, бағрим тўла тикан, Тикандан гул ундир», — деди. «Она, кўзинг маъюс», — дедим, «Кўзларимни кулдир», — деди. Она-ота доғини минг йил Ёмғир ёғса, тиндиролмас. Онасидан айрилганни Онаси бор кулдиролмас. Дилора https://t.me/Aytolmagan_dilimн

* * * Юравердим – йўллар бесамар, Ўздан кетдим ўзимга қадар. Англамадим бу қандай сафар, Эй, дил сендан гинам йўқ. Савобларим
* * * Юравердим – йўллар бесамар, Ўздан кетдим ўзимга қадар. Англамадим бу қандай сафар, Эй, дил сендан гинам йўқ. Савобларим хазондай тўзғин, Гуноҳларим ўзимдан ўзғун, Бошим узра бир гала қузғун, Эй, дил сендан гинам йўқ Эй, дил, эй, дил эй, дил сендан гинам йўқ. Ишқ дегани сароб экан, дил, Кўзёшмас у – шароб экан, дил. Сенсиз ҳолим хароб экан, дил, Эй, дил сендан гинам йўқ. Дарё бўлдим – қирғоқ ўзимман, Ҳам оқил, ҳам гумроҳ ўзимман, Эй дил, сенга муштоқ ўзимман, Эй, дил сендан гинам йўқ. Эй, дил, эй, дил Эй, дил сендан гинам йўқ. Воҳид ЛУҚМОН https://t.me/Aytolmagan_dilim

...Мен қачон ўзимни топаман, Чиқаман кўзгунинг ортидан?... Бу сатрлар меники. Ёдимда қолгани - шу. На боши, на охирини эслолм
...Мен қачон ўзимни топаман, Чиқаман кўзгунинг ортидан?... Бу сатрлар меники. Ёдимда қолгани - шу. На боши, на охирини эслолмайман. Хотира-чархпалак. Кун келиб унутилган хотиралар сандиғи юқорига кўтарилади (Руҳ чўккан маҳаллар, айниқса). Бир кун эсласам керак. Зеро, бордан йўқ бўлмас♥️. Бор бўлганлар доим биз билан қолишади. Хоҳ ёнимизда бўлишсин, хоҳ Ёнида! (Ўлмай айрилган эса шунчаки имтиҳонимиз эди) Қадримиз билан, иймонимиз билан, умидимиз билан қолдирган Аллоҳга ҳамд! Ўша гапим -гап! Қадр нималигини англатган қадрдонларга, садоқат нималигини англатган бевафоларга ҳам раҳмат! Ассалому алайкум, қадрдонлар! Ҳеч бир учрашув тасодиф эмас. Қаршимиздан чиққан ҳар инсоннинг бир сабаби бор. Баъзан бизга дўст бўларлар. Баъзан бизга дарс бўларлар... Шамс Табризий Менга мана шу соғинчзорда мезбонлигим, сиз яхшилар учун Sogʻinch...имга меҳмонлигингиз хайрли, қалбларимиз учун манфаатли бўлсин! https://t.me/Aytolmagan_dilim

#hazaj #audio ✍️ Alisher Navoiy 📜 “Layli va Majnun” dostonidan parcha 🎤 Alisher Sabriy @aruz_arzi

Тонг Жим кўчини йиғиштирар тун, Кўкрак керар шуҳратпараст тонг. Боғ этагин эгасиз, маҳзун, Хазонхатлар тутади макон. Ёш келин
Тонг Жим кўчини йиғиштирар тун, Кўкрак керар шуҳратпараст тонг. Боғ этагин эгасиз,  маҳзун, Хазонхатлар тутади макон. Ёш келиндай тортинчоқ қуёш, Нозланади шафақда, гулюз. Табиатнинг пинҳон дардларин, Иситмада ошкор этар куз.         Дилора https://t.me/Aytolmagan_dilim

* * * Қаро кўзум, келу мардумлуғ эмди фан қилғил, Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил. Юзунг гулига кўнгул равзасин яса г
* * * Қаро кўзум, келу мардумлуғ эмди фан қилғил, Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил. Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан, Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил. Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла, Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил. Фироқ тоғида топилса туфроғим, эй чарх, Хамир этиб яна ул тоғда кўҳкан қилғил. Юзунг висолиға етсун десанг кўнгулларни, Сочингни бошдин-аёғ чин ила шикан қилғил. Хазон сипоҳига, эй боғбон, эмас монеъ, Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил. Юзида терни кўруб ўлсам, эй рафиқ, мени Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил. Навоий, анжумани шавқ жон аро тузсанг, Анинг бошоғлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил. Алишер НАВОИЙ https://t.me/Aytolmagan_dilim

*** Мунг оқади юракда тўлиб, ҳадсизликка айланар ичим. Шу он сенинг қиёфанг кулиб ёдимга тушади, севгилим. Aнглолмадим, недан
*** Мунг оқади юракда тўлиб, ҳадсизликка айланар ичим. Шу он сенинг қиёфанг кулиб ёдимга тушади, севгилим. Aнглолмадим, недан бунча хуш ёқар менга оғир айрилиқ, етишмаган бир илиқ оғуш, кўзларимга ёш тўлиши лиқ? Воз кеча олмадим ундан ҳеч, сўзим маҳзун, юрагим маҳзун; мен билан яшайди у соғинч ва мен билан ўлади бир кун. Рафиқ Ўзтурк https://t.me/Aytolmagan_dilim

#сенинг_кулишларинг https://t.me/Aytolmagan_dilim