uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

Rosululloh ﷺ Ummatlari

Rosululloh ﷺ Ummatlari

Відкрити в Telegram

@Rosulullohni_Oshiqlari Rosululloh ﷺ ning meroslarini birgalikda órganamiz ☝🏻Ey iymon keltirganlar! Allohga haqiqiy taqvo ila taqvo qiling Va faqat Musulmon xolingizda bu dunyodan óting(Oli-Imron 102 М 03.23.2020 | Х 1441 23-Ражаб

Показати більше
1 439
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів
Архів дописів
Ҳадижа онамиз оламдан ӯтдилар Нуриддин ҳожи домла @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 20:00

ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАССАЛАМНИНГ ҲУЗУРЛАРИДА ТАОМНИНГ ТАСБЕҲ АЙТИШИ Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Биз мўъжизаларни барака деб ҳисоблар эдик. Сизлар уларни қўрқитиш деб ҳисоблайсизлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдик. Сув оз бўлиб қолди. Бас, у зот: "Ортиб қолган сув бўлса, олиб келинглар", дедилар. Озгина суви бор бир идишни олиб келдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом қўлларини идишга солиб туриб: "Муборак таҳорат сувига шошилинглар! Барака Аллоҳдан", дедилар. Батаҳқиқ, сувнинг у зотнинг бармоқлари орасидан отилиб чиқаётганини кўрдим. Шубҳасиз, биз ейилаётган таомнинг тасбеҳ айтаётганини эшитар эдик". Буҳорий ва Термизий ривоят қилишган. Унинг лафзида: "Батаҳқиқ, таомни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ер эдиқ. Биз таомнинг тасбеҳини эшитар эдик", дейилган. "Сунний ақийдалар" китобидан. •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 19:00

🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ! 🌹 Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ; 🌹 Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ; 🌹 Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ сўрайман! 🌹 Тан сиҳҳатлик, офият, бахт - саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин! 🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷 ✨Мана отди, яна бир тонг! ✨Нур таралди ҳар томон! ✨Хайр, баракот, раҳматлар.. ✨Бизга ёғилсин, ҳар он! 🙃 Биздан йироқлашманг! ☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ‼️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ🔴 @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 18:00

#Намоз_вақтлари 8-Апрел Тошкент вақти билан ☝️ Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа) Аввал:Қўқон (-7), Наманга
#Намоз_вақтлари 8-Апрел Тошкент вақти билан ☝️ Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа) Аввал:Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11). Кейин: Бекобод (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+12), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42) ✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 10:00

Ғийбатнинг зарарлари 1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади. 2. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади. 3. Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади. 4. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди. 5. Ғийбат бардавом ёмонликдир. 6. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир. 7. Ғийбатчи пасткаш шахсдир. 8. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир. “Дин насиҳатдир” китобидан. @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 09:30

#кун_хадиси 📖Абдуроҳман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 📌"Абу Бакр жаннатдадир. Умар жаннатдадир. Усмон жаннатдадир. Али жаннатдадир. Толҳа жаннатдадир. Зубайр жаннатдадир. Абдурроҳман ибн Авф жаннатдадир. Саъд жаннатдадир. Саъийд жаннатдадир. Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатдадир", дедилар. 📝Термизий вa Абу Довуд ривоят қилганлар. ----------------- 🔖Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан "жаннат башорати" берилган ўнлик истилоҳи ва тушунчаси келиб чиққан. Унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларидан ўн кишини номма-ном айтиб, жаннати бўлишларини алоҳида-алоҳида таъкидламоқдалар. Бунда ана ўша ўн саҳобийларнинг тўғридан-тўғри жаннатга тушишлари қатъий эканлиги таъкидланган. 📚"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан. @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 08:30

#Расулуллоҳ_қувончлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим онларида Жаброил алайҳиссаломдан: - “Мендан сўнг умматимнинг аҳволи нима бўлади?” - деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга ваҳий этди: - “Ҳабибимга хушхабар бер, уммати ичида уни уялтирмайман. Ҳашр кунида у қабрдан энг олдин чиқадиганлардан бўлади ва Маҳшаргоҳда тўпланганларнинг саййиди қилинади. То унинг уммати кирмагунича бошқа умматларга жаннатга кириши ҳаромдир”. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: - “Ана энди кўзим қувончга тўлди” - дедилар. (Имом Табароний ривояти 📚) @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 07:30

Расулуллоҳ мухаббатлари. (Ибрат олинг) Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: - “Пайғамбаримиз билан бирга ўтирган эдик, бир
Расулуллоҳ мухаббатлари. (Ибрат олинг) Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: - “Пайғамбаримиз билан бирга ўтирган эдик, бирдан шовқин овозларини эшитиб. Улар қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар. Meнга: - “Oиша кел, қара” - деди. Oёғимни қўллари орасига қўйдим ва томоша қилишни бошладим. Бироздан сўнг: - “Tўймадингми Оиша?” - дедилар. Meн хам менга бўлган хурматларини кўриш учун “йўқ” деявердим.. Чарчаганларидан оёқларини қимирлатаётганларини хам билдирмасдилар”. (Имом Бухорий ривояти) @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 07:00

БАРОАТ КЕЧАСИ БУГУН🕌 ЯҚИНЛАРГА ЮБОРИНГ☝🏻 @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 06:30

​#Расулуллоҳни_тушда_кўриш Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган эканлар: “Кимки мени тушида кўрса, бас, у мени айнан ўзимни кўрибди. Чунки шайтон менинг суратимга кира олмайди”. (Имом Аҳмад, Бухорий ва Термизий ривоятлари) @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 05:30

Лаа илаҳа иллаллоҳ»нинг фазли Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар ичида қиёмат куни шафоатингиз билан энг саодатманд бўладиган киши ким?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, аниқки, шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билар эдим, чунки ҳадисга ўта ҳарислигингни кўрганман. Одамлар ичида қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни қалбидан [ёки вужудидан] ихлос билан айтган кишидир», дедилар».    Бухорий ривоят қилган.    Шарҳ: Саҳобалар ичида энг кўп ҳадис ривоят қилган зот Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудир. Бунга асосий сабаблардан бири у кишини ҳадисга бўлган кучли иштиёқлари, имкон қадар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ажралмасдан доим бирга бўлишларидир.    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан чиққан ҳадисларни жон қулоғи билан тинглар ва ёдлаб олар эдилар. Кўпинча саволлар ҳам берар эдилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ана шундай саволларидан бирида: «Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар ичида қиёмат куни шафоатингиз билан энг саодатманд бўладиган киши ким?» яъни, қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг кўп насибадор бўладиган ким, деб сўраган эканлар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, аниқки, шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билар эдим, чунки ҳадисга ўта ҳарислигингни кўрганман» дебдилар. Бу эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу учун буюк шаҳодатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фалон саволни Абу Ҳурайрадан бошқа одам бермаса керак, деб юришларига сазовор бўлиш катта гап. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз гапларини давом этдириб: «Одамлар ичида қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни қалбидан [ёки вужудидан] ихлос билан айтган кишидир», дедилар. Бу ерда ҳам ихлосга алоҳида эътибор берилмоқда. Ихлос Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиш. Демак, калимаи тавҳидни Аллоҳни кўриб тургандек ҳис билан, чин қалбдан айтиш қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан энг кўп баҳраманд бўлишга олиб келар экан. Аввало, чин қалбдан ихлос билан айтиш шартлигию ихлос билан айтиш амалсиз бўлмаслигини унутмаслигимиз лозим. Иккинчидан, «Лаа илааҳа иллаллоҳ» дейишдан мақсад, фақат шу иборани айтишдангина иборат эмас, Аҳли сунна ва жамоа қабул қилганидек, калимаи тавҳидни айтиб, унинг тақозоси бўйича иш тутишдир. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Қиёмат, шафоат каби нарсалар ҳақида савол бериш мумкинлиги. 2. Қиёматда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари умматларининг ихлос ва қилган амалларига қараб бўлиши. 3. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»нинг фазли улуғлиги. 4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг аҳли фазл эгаларидан эканликлари. 5. Бировнинг фазли ҳақида ўзига хабар бериш мумкинлиги. 6. Ҳадисга ҳарис бўлиш – ниҳоятда қизиқишнинг яхшилиги. 7. Ихлос билан иш тутиш зарурлиги.  УЛАШИНГ📲 ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 04:30

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ ﷺ айтганлар, Одамларнинг устига алдоғчи йиллар келади деганлар. Ҳажда бӯлган Омонаткор йигитнинг ажойиб қиссаси.❗️ 🌸☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🌸 @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 03:30

Аллоҳга қасамки, Қуръонсиз бойлик йўқ! Қуръонга эга бўлгач, қашшоқлик йўқ! Ҳасан Басрий @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ
Аллоҳга қасамки, Қуръонсиз бойлик йўқ! Қуръонга эга бўлгач, қашшоқлик йўқ! Ҳасан Басрий @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 02:30

Абу Дардо (р.а.) айтадилар, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: - “Раббингиз ҳузурида амалларнинг яхшиси, даражангизни баланд қилувчиси, пул ва олтинларни инфоқ қилишдан афзалроқ бўлган ва душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришдан ҳам яхши нарсани айтайми?” - дедилар. Саҳобалар: - “Айтинг” - дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: - “Аллоҳни зикр қилиш” - дедилар. (Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари📚) @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 01:30

MashaAlloh Jannat haqida 😍☝️ Albatta eshiting 🎧 @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
07 квіт 2020, 00:35

Мол-дунё, бойлик ҳақида..... Йиғлаганингизча бор экан, Эй Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу. ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
06 квіт 2020, 22:00

Мусулмоннинг оиласи жаннат боғларидан бир боғча бўлади. Солиҳон домла 🎙 @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
06 квіт 2020, 21:00

#Хадис Ўчирилади Абу Хурайра р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллох саллаллоху алайхи васаллам дедилар: - “Бирор мусулмон кишиг
#Хадис Ўчирилади Абу Хурайра р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллох саллаллоху алайхи васаллам дедилар: - “Бирор мусулмон кишига заҳмат, ташвиш, ҳафалик, азият, ғам етиб, ҳатто бир тикан санчилса хам, Аллох таоло унинг ҳатоларини ўша сабаб ўчиради”. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти) @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
06 квіт 2020, 20:00

#Бисммллах #Алхамдулиллах Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу қадрдоним 🌴Аллоҳ таоло бугунги кунингизни кечагидан яхшироқ қилсин. 🌴Бугунги кунингиз хайрли, барокатли, фойдали, унумли ўтсин. 🌴Бугунги кун ёмонликларидан паноҳ беришини сўраймиз. Ҳаётингиз давомида Сизга: 🕋 Каъба Зиёрати, 📖 Қуръон Тиловати, 🤲 Дуо Ижобати, ☪️ Иймон Ҳаловати, 📿 Тил Саловати, 😇 Ақл шижоати, ☝️ Охират Фароғати, 🎋 Сабр Қаноати, 🌹 Бахт Саодати, 💪🏻 Тан Саломатлиги - Доимо ҳамроҳингиз бўлсин! @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
06 квіт 2020, 18:00

#Намоз_вақтлари 7-Апрел Тошкент вақти билан ☝️ Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа) Аввал:Қўқон (-7), Наманга
#Намоз_вақтлари 7-Апрел Тошкент вақти билан ☝️ Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа) Аввал:Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11). Кейин: Бекобод (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+12), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42) ✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг @RosulullohUmmatlari🌙 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFBF5KGLFpweh8CDkw
06 квіт 2020, 10:00