cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Rosululloh ﷺ Ummatlari

@Rosulullohni_Oshiqlari Rosululloh ﷺ ning meroslarini birgalikda órganamiz ☝🏻Ey iymon keltirganlar! Allohga haqiqiy taqvo ila taqvo qiling Va faqat Musulmon xolingizda bu dunyodan óting(Oli-Imron 102 М 03.23.2020 | Х 1441 23-Ражаб

Більше
Рекламні дописи
1 527
Підписники
-224 години
-127 днів
-4130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

​​❗️Қиёмат куни тўрт тоифа инсон тўрт зотга муҳтож бўлади: 1️⃣. Бойлар Сулаймон ибн Довуд алайҳимассаломга муҳтож бўлишади. Бойлар: “Эй Раббимиз, бизнинг бойлигимиз кўп эди, бойлигимиз бизни Сенга ибодат қилишдан тўсиб қўйди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Сулаймон сизлардан ҳам бой эди, лекин унинг бойлиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди. 2️⃣. Қуллар Юсуф алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг қуллигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таoло: “Юсуф ҳам қул эди. Лекин унинг қуллиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди. 3️⃣. Фақирлар Исо алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг фақирлигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Исо жуда фақир эди. Лекин унинг фақирлиги Менга ибодат қилишга моне бўлмади”, дейди. 4️⃣. Касаллар Айюб алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар: “Касаллигимиз туфайли сенга ибодат қила олмадик”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Айюб ҳам жуда оғир хаста эди, лекин унинг хасталиги Менга ибодат қилишга ғов бўлмади”, дейди. Қиёмат куни ҳеч бир баҳона, важ, узр қабул қилинмайди. Шу боис ҳар бир банда охират тадоригини кўриб бориши, эзгу ишларнинг пайида бўлиши зарур. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ҳисоб-китоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар”, деган. 📚”Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Показати все...
🤝 1
“Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангизни сўранг”! Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангизни сўранг” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар. Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: - “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : - “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо: - “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир”, дегани бўлади – дедилар.
Показати все...
👍 6 2
Telegramda NotCoin yig'votganlar qo'shilinglar bir jamoa bo'lamiz 😊👇 https://t.me/notcoin_bot?start=r_623674_22776238 👈 https://t.me/notcoin_bot?start=r_623674_22776238 👈
Показати все...
Notcoin

Probably nothing @notcoin

Ўтган ишга саловат! Дўстларим, мана, Рамазон ойи кириб келмоқда. Агар мендан хафагарчилик ёки хатолик ўтган бўлса, Аллоҳ учун кечиринглар. Рамазон ойига бир-биримиздан хафагарчиликсиз, яхши кайфиятда ва покиза ҳолатда кириб боришлик барчамизга насиб қилсин.🤲 ☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! Асака эълонлар каналига обуна бўлинг👇 https://t.me/+TO5zs0rk6gJxLbAD
Показати все...
2.84 KB
👍 4🤩 2
00:35
Відео недоступнеДивитись в Telegram
• Suyukli frarzandingiz uchun manfaatli hadya ! • Bolajonlar uchun ushbu kundalik 30 kun davomida kichkintoylarga islom farzlarini, boshlang'ich diniy ilimlarni qiziqarli tarzda o'rgatib boradi. • Namoz ro'zaga rag'batni oshiruvchi go'zal jumlalar, topshiriqlar berilgan bo'lib, o'yinlar orqali bolakayda islom diniga bo'lgan muhabbatni shakllantiradi. 💰Narxi: 69.000 so'm ✅️BUYURTMA BERISH✅️ ✅️BUYURTMA BERISH✅️ 👆👆👆👆👆👆👆👆
Показати все...
9.77 MB
👍 1
Показати все...
Rosululloh ﷺ Ummatlari

Bu kanalga hikoyalar joylashni yoqishi uchun ovoz bering.

Фото недоступнеДивитись в Telegram
• ​​Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: «Уч нарса ҳақида ташвиш қилма: 1. Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади. 2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади. 3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан.» ⏰Намоз вақтлари⇦ «АБДУЛЛОҲ ДОМЛА МАЪРУЗАЛАРИ» КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ!! 👇👇 https://telegram.me/joinchat/evhPfTcdBXI5NmQy
Показати все...
7👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳақ бўлатуриб тортишувни тарк қилган киши учун жаннатнинг чеккасида бир уй бино қилинишига; ҳазил бўлса ҳам ёлғонни тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида бир уй бино қилинишига; хулқи гўзал бўлган киши учун эса жаннатнинг юқорисида бир уй бино қилинишига кафилман", дедилар". (Абу Дoвуд ривояти ривояти)
Показати все...
#ибрат ҲАЛОЛЛИК. ​​Ёш йигит Каъбада туриб фақат: "Эй тўғриларнинг,ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси-Аллоҳим,Сенга ҳамду санолар бўлсин!",-дея такрорларди. Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради: - Биродар,нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз,бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми? Йигит бир пас жим тургач,ўз ҳолатига шундай изоҳ берди: - Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда,Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим. Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол.Энди улар сеники,истаганингча харжласанг бўлади..." Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ,бу пуллар меники эмас,улардан фойдаланишим ҳаром". Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим,топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди.Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини,ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим. Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим. У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди.Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда бир болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим. Бояги боланинг тоза-покизалиги эътиборимни тортди. Нархини сўрадим,30 тилла эканини айтишди.Пулни бериб,асир болани сотиб олдим.Орадан бир-икки йил ўтди.Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди. Шунда бола менга: "Хожам,сизга бир сирни очай-мен Фас амирининг ўғлиман.Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар,сиз яхши одамсиз,30 минг олтиндан камига кўнманг.Қўрқманг,улар сизга зарар етказишмайди",-деди. Шундай қилиб асиримни 30 минг тиллага сотдим.Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим. Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор,отаси яқинда вафот этди.Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз",-деб қолишди. Мен рози бўлдим. Тўй бўлди,никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди.Рафиқамдан: "Бу нима?", -деб сўрадим. У: "Отамнинг ҳамёни,ичида 970 тилла танга бор.Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган,топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар.Қолганини эса менга ҳадя қилиб,сепимга қўшганлар". Қарангки,ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан.Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан... ТАҚДИРИМИЗДАГИ БИЗ УЧУН АТАЛГАН РИЗҚИМИЗГА АЛБАТТА ЭГА БЎЛАМИЗ, ФАҚАТ ҲАРОМ ЁКИ ҲАЛОЛ ЙЎЛ ОРҚАЛИ ЭГА БЎЛИШНИ ЎЗИМИЗ ҲАЛ ҚИЛАМИЗ... ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
Показати все...
👍 11
#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Исро кечасида Иброҳим алайҳиссаломга дуч келдим. Шунда у зот: "Эй Муҳаммад, умматингизга мендан салом йўлланг ва уларга жаннатнинг тупроғи майин, суви ширин, ери текис, кўчати эса "Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, вала илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар" экани ҳақида хабар беринг", дедилар". (Имом Термизий ривояти) Бугун жаннатдаги ҳовлингизга нечта кўчат экдингиз? ┅══════════┅ 📚РОСУЛУЛЛОҲ ﷺ нинг Умматлари жамоамизга обуна бўлиб Биз билан РОСУЛУЛЛОҲ ﷺ нинг суннатни тўлиқ ўрганинг✔️ ┅══════════┅
Показати все...
👍 1🔥 1