Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)
6 244
Підписники
-2024 години
+487 днів
-10330 днів
- Підписники
- Перегляди допису
- ER - коефіцієнт залучення
Триває завантаження даних...
Приріст підписників
Триває завантаження даних...
Меҳнат инсонни улуғлайди
Аёл учун тинч ва фаровон юртда яшашдан, оила ва жамият эъзозида бўлишу соғлом фарзандларни камолга етказишдан ортиқ саодат йўқ. Она рози бўлса, оила рози бўлади, оила рози бўлса, жамият рози бўлади.
Джалолова Ўлмасхон Турдиматовна кўп йиллик меҳнат фаолиятини туман ҳокимлигида ўтказди. Ходимлар хоналарини озода ва саришта тутишдаги меҳнатлари бугун қадирланар экан нафақа ёшига етган Ўлмасхон опа бу эҳтиромдан шод бўлди.
Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев эзгу тилакларини билдириб - барча-барчамизни меҳримизни қозонгансиз. Доимо, юзингиздан табассум, қалбингиздан шоду хуррамлик аримасин! Сизга соғлик-саломатлик, бахту саодат, хонадонингизга тинчлик-осойишталик, файзу барака тилаймиз ва ташаккурномамиз билан бирга эсдалик совғамизни қабул қилинг – деди.
Cўзга чиқганлар софдил, камтарин, меҳрини ўз ишига бахшида этган Ўлмасхон опага ва таваллуд айёмини нишонлаётган туман хотин-қизлар бўлими мутахассиси Шаҳлохон Чўяновага яхши тилакларини билдиришди.
https://t.me/bagdodim_news
#Жараён 16/07/2024
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ҲАР БИР МУРОЖААТ – ЭЪТИБОРДА!
Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев бугун навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. 1-сонли касб-ҳунар мактабида ташкил этилган қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Унда вилоят ҳокимлиги умумий бўлим раҳбари Маърифат Оҳунжонова ҳам иштирок этди.Қабулда туман аҳолисининг турли йўналишлардаги 50 дан ортиқ муаммолари қабул қилиниб, уларнинг аксарияти, жумладан тиббий ёрдам, ишга жойлашиш, тадбиркорлик, фермер хўжалигида низоли ҳолатлар бўйича мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Вақт ва ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар, шунингдек, электр, ичимлик суви, газ устунларини алмаштириш, янги трансформатор қўйиш, кўча ёритгичлари ўрнатиш каби мурожаатлар бўйича масъулларга муддатлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Эслатма: Ҳар ҳафтанинг сешанба кунида соат 9:00 дан бошлаб туман ҳокими қабули давом этади. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Repost from AOKA - Rasmiy kanali
02:15
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❓Ўзбек миллий матбуоти тарихи қандай кечган?
❓Интернет босма матбуотни "йўқ" қилдими?
❓Замонавий медианинг долзарб муаммолари нимада акс этади?
АОКА "Маҳорат мактаби" лойиҳаси меҳмони профессор Мухтор Худойқулов билан суҳбатда юқоридаги ва бошқа масалалар юзасидан мулоҳазалар билан танишамиз.
📽 Батафсил ушбу ҳаволада томоша қилинг.
〰️〰️〰️〰️〰️
⚡️ Маълумот учун: "Маҳорат мактаби" дастурининг кейинги меҳмони Республика "Оила" илмий-амалий маркази ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Фарида Абдураҳимова билан миллий журналистикамизда хотин-қизларнинг роли ҳақида суҳбатлашамиз.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
anons_tg.mp45.29 MB
00:20
Відео недоступнеДивитись в Telegram
16 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 10-13 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иccиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/616105
OB-HAVO (1).mp49.53 MB
00:29
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Diqqat! Hurmatli yurtdoshlar!
Joriy yilning 16-18 iyul kunlari Farg'ona, Andijon va Namangan viloyatlarida FVDT hududiy quyi tizimi boshqaruv organlari kuch va vositalari bilan hamkorlikdagi qo‘mondonlik-shtab o‘quv mashqi boshlandi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating 💻📝📝🐧🎞
IMG_0573.MP410.17 MB
Repost from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, олий таълим тизимида сифатни ошириш ва халқаро ўқув дастурларини татбиқ этишга оид ҳисобот билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с отчетом о процессе приема в государственные вузы, повышении качества системы высшего образования и внедрении международных учебных программ.
#Mirziyoyev #taqdimot #oliytalim #qabul
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📝 Пресс тур ва матбуот анжумани тафсилотлари
БАҒДОДДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛМОҚДААввал хабар берганимиздек, Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан белгиланган режага асосан, 13 июль куни Бағдод туманида навбатдаги пресс тур ва матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда республика ва вилоят миқёсидаги телеканаллар ҳамда газеталар мухбирлари иштирок этди. Улар туманнинг “Юксалиш” қишлоғида жойлашган “Гулнора Матқулобод бодомлари” ишлаб чиқариш кооперацияси, “Юксалиш” маҳалла сервис компанияси фаолиятлари билан яқиндан танишдилар. “Пресс тур” учун ушбу манзилни танланиши бежиз эмас. Чунки, режада кўрсатилган “Маҳаллаларда аёлларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ижобий ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар” мавзуси, қолаверса, “Матбуот анжумани”нинг “Бағдод туманидаги кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантириш тўғрисидаги амалий ишлар” мавзуларининг реал ҳаётдаги амалий ижроси бугун бутун Ўзбекистон бўйлаб овоза бўлмоқда.
Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 11-, 12- июль кунлари Фарғона вилоятига қилган ташрифлари чоғида Бағдод туманидаги "Юксалиш" маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити билан танишди.Бугунги кунда юртимизнинг турли вилоятларидан маҳалла тизимида ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ишловчи барча раҳбар ходимлар "Юксалиш" маҳалласига келиб аҳоли, айниқса хотин-қизлар бандлигини таъминлашда "Бағдод тажрибаси" билан яқиндан танишмоқдалар. 13 июль санасида ҳам Бағдод тумани ҳокимининг ўринбосари Тўлқиной Тожиева бир гуруҳ журналисларга ҳамда йиғилган меҳмонларга Юртбошимиз белгилаб берган “Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар” юзасидан топшириқлари ижросини туман миқёсида олиб борилаётган тафсилотлари ҳақида сўзлаб берди. Шу кунининг ўзида жонли эфирда махсус репортаж трансляция қилинди. Унда журналист Зилола Расулова "Гулнора Матқулобод бодомлари" ИЧК раҳбари Гулнора Усмонова ҳамда туман ҳокими ўринбосари Тўлқиной Тожиевадан интервю олди. Жунралист Мафтуна Мамасиддиқованинг “Хотин-қизлар бандлигини таъминлашда Бағдод тажрибаси оммалаштирилмоқда” номли лавҳаси Фарғона телеканалида эфирга узатилди.
Кузатиб боринг, “Янги Ўзбекистон”, “Халқ сўзи”, “Маънавият” газеталари мухбирларининг “Юксалиш” маҳалла сервис компанияси фаолиятидан сўзловчи мақолаларини расмий саҳифаларимизда эълон қилиб борамиз.Ушбу пресс тур ва матбуот анжумани тафсилотларини ўз ичига олган лавҳа “VODIY” телеканали учун тайёрланди. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
📸#ФОТОГАЛАРЕЯ-2
Пресс тур ва матбуот анжумани ўтказилди
✔️ “Маҳаллаларда аёлларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ижобий ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар” ✔️ “Бағдод туманидаги кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантириш натижалари, истиқболли режалар”Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
📸#ФОТОГАЛАРЕЯ-1
Пресс тур ва матбуот анжумани ўтказилди
✔️ “Маҳаллаларда аёлларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ижобий ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар” ✔️ “Бағдод туманидаги кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантириш натижалари, истиқболли режалар”Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Оберіть інший тариф
На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.