cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz

Більше
Рекламні дописи
13 425
Підписники
-224 години
-197 днів
-19130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
📢 28 июнь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ⚫️Вақти: 10:00 ⚫️Иштирок этади: Шуҳрат Орипов, "Бизнесни ривожлантириш банки" ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Ёз мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, хусусан, ёнғинлар, аттракционлар, сув ҳавзалари билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Мурод Содиқов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури асосида “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар ⚫️Вақти: 14:00 ⚫️Иштирок этади: Абдуғаффор Мирзаев, “Ўзметкомбинат” АЖ Ёшлар етакчилари кенгаши раиси 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар рақам ва фактларда ⚫️Вақти: 16:00 ⚫️Иштирок этади: Акмал Муродов, акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показати все...
👍 2
30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Президенти Фармонига мувофиқ турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳр ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қатор ташаббускор ва етакчи ёшлар, жумладан: 🔘Облоқулова Дилафруз Шуҳрат қизи – Бухоро вилояти маданият бошқармасининг рақамлаштириш ва матбуот хизмати бўйича бош мутахассиси; 🔘Хушвақтова Мўтабар Сафар қизи – Ижтимоий тармоқлардаги «Urikguli» экологик блоги асосчиси «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди. Шунингдек, Президент қарорига кўра юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида бир гуруҳ йигитлар, шу жумладан: 🔘Рўзиқулов Дилшод Шуҳрат ўғли – Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг медиа назарияси ва амалиёти кафедраси доценти "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди. АОКА жамоаси барча мукофот соҳибларини юксак эътироф билан муборакбод этади. Мақсадларга эришиш йўлида собитқадамлик, юртимиз тараққиётини яна-да юксалтиришда аниқ ва пухта режалар билан халқаро майдонларни забт этишларига тилакдошмиз! Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показати все...
Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти – Президентнинг расмий сайти. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида маълумот

1🔥 1
"Ўзархив" агентлиги ҳамда "Адолат" Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамкорлигида "Миллий хотира" лойиҳаси доирасида тайёрланган "Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари тарихи" дастурида ўзбек журналистикасининг яратилиши, жадидчилар томонидан асос солинган миллий матбуотимизнинг тадрижий ривожи батафсил баён қилинган. 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида байрам туҳфаси сифатида тақдим этилган ушбу видеофильмда Ўзбекистонда радио, телевидение, матбуот тарихи билан бир қаторда, Интернет тармоқларида расмий ахборот манбаларининг пайдо бўлиши, ижтимоий тармоқлар орқали янгиликлардан хабардор бўлишнинг оммалашиши юзасидан ҳам экспертлар фикри ўрин олган. 📽Видоефильмни ушбу ҳаволада тўлиқ томоша қилишингиз мумкин. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показати все...
👍 7👏 3
🌟 "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танлови ғолиблари тантанали тақдирланди Бугун АОКАда соҳа мутасаддилари ҳамда фахрий журналистлар билан "Ўзбекистон матбуоти: кеча, бугун, эртага" мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбати доирасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ эълон қилинган "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танлови ғолиблари тақдирланди. Танловда тўртта йўналиш бўйича аниқланган 1-ўрин соҳибларига БҲМнинг 50 баравари миқдорида, 2-ўрин – 40 баравар, 3-ўрин соҳибларига – 30 баравар миқдорида пул мукофоти ва махсус диплом топширилди. Шунингдек, ҳар бир танлов йўналишида 5 нафардан иштирокчи рағбатлантирувчи мукофот сифатида БҲМнинг 10 баравари миқдорида маблағ ва махсус диплом билан тақдирланди. Маълумот учун: "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танлови ҳар чоракда ўтказилиши белгиланган бўлиб, иккинчи чорак учун танлов тез кунларда эълон қилинади. Барча ОАВ ходимлари, журналистларни танловда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз! Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показати все...
👍 2 2
🔈 Фахрий журналистлар иштирокида "Маҳорат мактаби" ташкил этилади Бугун АОКАда "Ўзбекистон матбуоти: кеча, бугун, эртага" мавзусида журналистика соҳасининг уч авлод вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида узоқ йиллар давомида ОАВ, ноширлик, журналистика соҳасида самарали меҳнат қилган, умуман, матбуот куни ташкил этилишида хизматлари синган фахрий устозлар, ЎзЖОКУ ректори, Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжа, Миллий Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Акрамжон Фозилов, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси раиси Холумурод Салимов ва бошқалар иштирок этди. Агентлик директори А.Ходжаев иштирокчиларни касб байрами билан самимий қутлаб, давлатимиз раҳбарининг табрик нутқларида:
"...бугунги кунда матбуот иши, журналистлар фаолияти нафақат “тўртинчи ҳокимият”, балки мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бораётгани, ана шу талабдан келиб чиққан ҳолда, кўп қиррали профессионал билим ва малакага, юксак маънавий-интеллектуал фазилатларга эга бўлган замонавий журналист кадрларни тайёрлаш масаласи бундан буён ҳам устувор вазифамиз бўлиб қолиши алоҳида таъкидлаганини" қайд этди.
Бугунги учрашувимизни ҳам Президентимиз қўйган юқоридаги вазифанинг амалий ижроси сифатида баҳолашимиз мумкин. Мазкур учрашувларимиз бундан кейин ҳам давом этади. Агентликда сизларнинг иштирокингизда “Маҳорат мактаб”ларини ташкил этмоқчимиз ва бу таклифимизни қўллаб-қувватлайсизлар, деган умиддаман, деди А.Ходжаев сўзи давомида.
Давра суҳбатида сўзга чиққан мутасаддилар бўлажак кадрларни ўқитиш, касбга тайёрлашда устоз журналистларнинг тажрибалари асосида яратиладиган ўқув қўлланмалари, ҳаётий кечинмалари битилган китоблар заруратини алоҳида таъкидлаб, "Маҳорат мактаб"и бунда тамал тоши сифатида хизмат қилишини айтишди. Шунингдек, устоз-журналистлар ҳам "Маҳорат мактаби" орқали замонавий журналистикада эътибор қаратиш керак бўлган муаммолар ҳақида ўз фикр-муносабатларини билдиришиб, уларга билдирилган ҳурмат-эътибордан хурсандликларини, ҳамкорлик ва ёрдамга доим тайёрликларини таъкидлашди. Давра суҳбати якунида фахрий журналистлар ва меҳмонлар учун байрам дастурхони ёзилди. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показати все...
👍 6 4🔥 3
Ўзбекистон Президентининг Фармонига биноан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирлангани маълум қилинган эди. Эътироф этилганлар қаторида, ўзларининг камтарона фаолиятлари билан нашриё-матбаа, шунингдек, ахборот-кутубхона хизматлари соҳасида юқори натижа кўрсатаётган ходимлар борки, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу соҳа фидойиларини алоҳида таъкидлаш орқали уларнинг меҳнатлари юксак ҳурматга лойиқ эканлигини эътироф этади. ⚡️Базаров Бахриддин Хайдарович - «Akademnashr NMM» масъулияти чекланган жамияти бош рассоми – «Шуҳрат» медали билан; ⚡️Саидов Шеродил Худайбердиевич - «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг чоп этиш цехи устаси – «Шуҳрат» медали билан; ⚡️Алимухамедов Туйгун Вахабович - «Ўзбекистон кўзи ожизлар босмахонаси» давлат унитар корхонаси муқоваловчиси – «Шуҳрат» медали билан; ⚡️Кличбаев Абатбай Реимбаевич - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга нашрлар хизмати раҳбари – «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. АОКА жамоаси тақдирланганларни юксак мукофотлар билан самимий қутлайди. Сизнинг заҳматли фаолиятингизни доимо қадрлаган ҳолда, келгусида улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ тилайди! Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показати все...
👍 4 4👏 3
Айни вақтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида соҳа фахрийлари ҳамда “Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танлови ғолиблари, совриндорлари иштирокида "Ўзбекистон матбуоти: кеча, бугун, эртага" мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. Давра суҳбати давомида фахрий устозлар танлов ғолибларига мукофотларни тантанали топширишади. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показати все...
👍 9👏 3 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
📢 27 июнь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: «Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги» доирасидаги тадбирлар ⚫️Вақти: 10:00 ⚫️Иштирок этади: Саидкамол Содиқов, Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази бошлиғи ўринбосари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Давлат органлари ва ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ⚫️Вақти: 14:00 ⚫️Иштирок этади: Шерзод Сапаров, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Энергетика вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ⚫️Вақти: 15:00 ⚫️Иштирок этади: Ҳасан Тошхўжаев, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показати все...
👍 1
01:08
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ахборот соҳасининг барча жонкуярлари – журналистлар, ахборот хизмати ходимлари, блогерлар, ноширларни касб байрами - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайди. Ватанимиз равнақи йўлида қаламингиз ўткир, сўзингиз кескир бўлишини тилаймиз! Шарафли, холис иш фаолиятингизда касбингизга садоқат билан хизмат қилишдан ҳеч қачон толманг, чарчаманг! Байрамингиз муборак бўлсин! Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показати все...
IMG_7431.MP424.22 MB
👍 9 4👏 4🔥 3
🌟 Президент Фармонига мувофиқ тақдирланганларга давлат мукофотлари тантанали топширилди Бугун "International Tashkent" меҳмонхонасида қатор мутасаддилар, маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари, журналистлар, медиа-экспертлар, ахборот хизмати раҳбарлари ва қатор соҳа мутахассислари иштирокида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Президент Фармонига кўра тақдирланган фидойи журналистлар, медиа, ахборот хизматлари ва кутубхона тизими вакилларига мукофотларни тантанали равишда топширди. Бу йилги тақдирланган орасида кутубхона масъуллари ҳамда давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари сони ортганини алоҳида таъкидлаш лозим. АОКА жамоаси, фурсатдан фойдаланиб, барча мукофот соҳибларини муборакбод этади. Касбингиз, меҳнатингиз, самарали фаолиятингиз сабаб эришаётган эҳтиром ва эътирофларингиз бардавом бўлсин! Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показати все...
👍 7 2🔥 1👏 1
Перейти до архіву дописів
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.