cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ҚУРЪОН | Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов

Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов Устозимизнинг бир неча йиллар илгари ёзиб олинган Қуръон қироатларидан баҳраманд бўлинг! 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари: @nurli_yol @nurli_yol_hadis @nurli_yol_fiqh

Більше
Рекламні дописи
4 651
Підписники
-224 години
+167 днів
-5330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

#Эслатма 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради: 📌1. Нурли йўл (t.me/nurli_yol) 📌2. Кунлик Ҳадис (t.me/nurli_yol_hadis) 📌3. Ибодат Масалалари (t.me/nurli_yol_fiqh) 📌4. Қуръон (t.me/nurli_yol_quron) 📌5. Масжид (t.me/oqtepamasjid) ☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг. 🌷 Бирга эканлигингиз учун ташаккур! © Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.
Показати все...
06:11
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Қурбонлик нисобини хато ҳисоблаймиз. Сиз ҳам шундай хатога йўл қўймаслик учун видеони кўринг. Закот нисоби бошқа, қурбонлик ва фитр садақаси нисоби бошқа эканини биласизми? Муҳаммад Айюбхон домла. 📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Показати все...
35.43 MB
ТАКБИРИ ТАШРИҚНИ АЙТИШНИ УНУТМАНГ! الله أكبر الله أكبر لا إله إلا الله والله أكبر الله أكبر ولله الحمد “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд”. Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир, ҳамду сано Аллоҳга хосдир”. Ҳукми: Фарз намозларининг саломидан кейин дарҳол мазкур такбирларни бир марта айтиш вожибдир. Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади: 15-июнь – 5 маҳал; 16-июнь – 5 маҳал; 17-июнь – 5 маҳал; 18-июнь – 5 маҳал; 19-июнь – 3 маҳал. Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. 🧕 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
2024 - 1445 Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн куни 1. • 7-июнь, жума; 2. • 8-июнь, шанба; 3. • 9-июнь, якшанба; 4. • 10-июнь, душанба; 5. • 11-июнь, сешанба; 6. • 12-июнь, чоршанба; 7. • 13-июнь, пайшанба; 8. • 14-июнь, жума; 9. • 15-июнь, шанба «Арафа» куни; 10. •16-июнь, якшанба «Қурбон ҳайити» куни. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ учун Зулҳижжанинг ўн куничалик унга ибодат қилишдай маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса, Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир», дедилар. ✍️ Термизий ривояти. ☝️Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Показати все...
КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ? #коин #биткоин #ноткоин ❓CАВОЛ: Динимизда Биткоин, Ноткоин ва бошқа шу каби криптавалюталарда савдо-сотиқ қилишга муносабат қандай? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биткоин, Ноткоин каби криптавалюталарни ўзаро айрибошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки ушбу криптовалюталарда шариатимиз томонидан пулга қўйилган талаблар топилмайди. Қолаверса, уларни бирор давлат ишлаб чиқармагани ёки расман тан олмагани, нархининг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда унда қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлади. Бу ҳақда аввал ҳам батафсил жавоб берилган эди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳозирда фақат электрон кўринишда мавжуд бўлган "рақамли пул”лар вақт ўтиши билан шариатимизга мувофиқ товар ва пулга қўйилган шартларга тўлиқ жавоб бера олса, шундагина улардан фойдаланишнинг ҳукми ҳам ўзгариши мумкин. Демак, криптовалюталарнинг ҳукми ҳалол бўлмагунча мўмин мусулмонлар бу пуллар билан савдо қилмай туришлари лозимдир. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: إنَّ الحلالَ بيِّنٌ وإنَّ الحرامَ بيِّنٌ وبينهما أمورٌ مُشتبِهاتٌ لا يعلمهنَّ كثيرٌ من الناس فمنِ اتَّقى الشُّبُهاتِ استبرأ لدِينِه وعِرضِه ، ومن وقع في الشُّبهاتِ وقع في الحرامِ... 📗 “Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар буни билмайдилар. Ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўсини пок сақлайди. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади...” (✍ Имом Бухорий ривояти). Криптавалюталар савдоси ҳозирга қадар Дунё мусулмон улармолари бирлашмаси, Саудия Арабистони кибор уламолари ҳайъати, Миср Араб Республикаси “Дорул ифто” фатво маркази, Иордания фатво идораси, Туркия диёнат ишлари бошқармаси фатво маркази, Ливия фатво уйи ва Фаластин фатво маркази каби нуфузли фатво уюшмалар томонидан ҳаром деб эълон қилинган. Криптавалюталардан фойдаланиш ҳукми ва унинг асослари ҳақида қуйида батафсил танишишингиз мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати(Fatvouz) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Янгилик #Эълон Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ким умматимга дини билан алоқадор қирқта ҳадис ёдлатса, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни фақиҳлар ва олимлар гуруҳига киритади”, деб марҳамат қилганлар. Ушбу ҳадис башоратидан умидвор салаф уламолар қирқ ҳадисни айириб тўплашга, шарҳлашга, шогирдларга ўқитишга катта эътибор беришган. Сиз ҳам 📗 КУНЛИК ҲАДИС расмий каналимизда бериб борилаётган ҳадисларни ўрганинг ва фарзандларингизга ўргатинг, яқинларингиз билан ҳам баҳам кўринг. 🤲🏻 Суннатни ўрганишда лойиҳамиз сизга кўмаклашади деган умиддамиз. Уланинг: 👇 @nurli_yol_hadis 📚 @nurli_yol_hadis 📚 @nurli_yol_hadis 📚 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• © Нурли Йўл
Показати все...
Показати все...
ШАВВОЛ ОЙИДАГИ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗА #рўза  #шаввол ❓CАВОЛ: Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани қачондан бошлаб тутилади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.  Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутган афзал. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 🔸  🔸  🔸 ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ВАҚТИ ВА НИЯТИ #рўза  #шаввол ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рамазон ойидан сўнг Шаввол рўзасини ҳам тутмоқчиман. Шаввол рўзасининг дуолари ва тақвими борми? 💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Тақвими ҳам дуоси ҳам йўқ. Бомдод намози вақти киришдан олдин ёпасиз, шом вақти кирганда ифтор қиласиз. Ниятини нафл рўза деб қиласиз. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/61441) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
РЎЗАНИ ОЧИБ ЮБОРСА БАХТИ ОЧИЛАДИМИ? #бидъат ❓CАВОЛ: Мен Aндижонданман. Бизда баъзилар арафа куни тушликдан кейин “Бахти кушод” яъни қизларни бахти очилади деб, қизларга рўзани очтиришади. Шу иш тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Асло тўғри эмас. Бу шариатимиз кўрсатмаларига мутлақо зид. Бу одамлар орасида асоссиз шаклланган жоҳилона урф одатлардандир. Агар рўзадор рўзасини атайлаб очса қаттиқ гуноҳкор бўлади. У ўша бир куни учун кейинчалик олтмиш кун кетма-кет рўза тутиб бериши ва бир кун қазо рўза тутиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (Fatvo.uz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.